Сочлар учун

0 2 027

Шарқнинг гўзаллик сирлари ҳақида сўз кетганда хина ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш жоиздир. У табиий бўяш воситасидир. Таркибида эфир мойлари бўлиб, соялар учун фойдалидир. У сочларни соғломлаштириб, уларга ўзига хос товланиш беради. Шарқда хинадан эркаклар ҳам фойдаланишади.
Хина тирноқларни ҳам мустаҳкамлайди. Суюқ қилиб тайёрланган хина эритмасига ярим соатга бармоқларни солиб ўтириш керак.
Сочни хина билан бўяш.
Х нага қайноқ сув солиниб, қуюқ каша ҳолига келтирилади. Сочларни бироз қорайган ҳолатга келтириш учун хинага бир чой қошиқ кофе қўшиб юбориш мумкин. Хина сочларда бир соатча ушланади, сўнг илиқ сув билан ювилади.
Агар сочингизни бўяшни истамасангиз, 2 ош қошиқ хинани 1 литр сувга аралаштириб сочларни чайиш мумкин.
Сочларни янада мустаҳкамлаш ва уларнинг жилоли қилиш учун қуйидаги мевали бальзамни ҳам қўллаш мумкин. Бу бальзамни шунингдек шампунь ўрнида ҳам ишлатиш мумкин.

1 тухумнинг оқи.
2 апельсин соки
1/2қирғичдан ўтказилган олма
1/2 банан

Ҳамма маҳсулотларни миксер билан яхшилаб аралаштирилиб, тайёр бўлган сургини бироз намланган сочларга суртилади. Илиқ сочиқ билан бошни ўраб қўйилса, масканинг фойдаси янада ортади. Агар сургидан бироз қолса, уни юзга ҳам суртиш мумкин.

Бадандаги ортиқча тукларни йўқотиш.

Бадандаги ортиқча тукларни йўқотиш учун неча асрлардан кунимизгача етиб келган арабларнинг усулини қўллаш мумкин. Бу рецепт шам билан эпиляция услубининг натижасини беради, лекин унга нисбатан оғриқ камроқ сезилади ва тери шикастланмайди (бошқа услублардан фарқли ўлароқ шакар терига эмас, фақат тукларга ёпишганлиги туфайли). Натижа эса тукларнинг ўсиш жараёнига қараб 2 ҳафтадан 6 ҳафтагача етади.

Идишда 1 стакан шакарни эритинг ва у тилла-жигарранг бўлганидан сўнг бир неча томчи лимон соки қўшинг ва оловдан олинг. Бироз совигандан кейин бу бўтқадан озгина олиб юмалоқланг ва туклар устидан секин юргизинг. Бу амалиётни фойдаси кўрингунча такрорланг.

Тишлар учун
Тишларни оқартириш ва мустаҳкамлаш учун қуйидаги амалиётни такрорлаб туриш шарқ табобатида тавсия этилади. Қуруқ тиш чўткасини қуюқ сметана ёки йогуртга ботириб тиш тозаланади.  5 дақиқадан сўнг оғиз чайилади. Бу амалиётни ҳафтада бир кун давомида 3-5 марта такрорланади.
Замонавийроқ усули эса сметана ёки йогурт ўрнига қуруқ сут ишлатиш ҳам мумкин.
Сут ва сут маҳсулотлардаги юқори даражали кальций ва сут кислотаси тишнинг эмалини мустаҳкамлаб, оқартиради.

Баҳам кўринг

Comments are closed.