Сўнгги чора ўзига суиқасд қилишми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозирги кунда фалончи ўзини ўзи қатл этибди деган гапларни эшитар эканмиз, астағфируллоҳ, деймиз. Ислом динидан илми борлар илми йўқларга бу иш катта гуноҳлардан бири эканлигини айтиб, диндошларимизга эслатиб ўтишимиз керак.

Гуноҳи кабиралардан бўлган бу каби ишларнинг сабаблари бордир дейсиз. Ҳа, бу сабаблар бизга шундай ҳолатлар олдини олишда керак бўлади. Лекин асосий сабаб илмсизлик, савиясизлик ва руҳий тушкунлик бўлиб келмоқда. Имом Бухорий Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир одамни жароҳати бор эди. У ўз жонига қасд қилди. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: «Бандам жони ҳақида мендан олдин шошқалоқлик қилди. Унга жаннатни ҳаром қилдим», деди», деганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилишича, ўзини бир тиғ билан жароҳатлаб, вафот этган киши жаҳаннамда ҳам ўзини ўша тиғ билан жароҳатлаб, абадий ўша ерда қолар экан. Заҳар ичганлар жаҳаннамда абадул абад заҳар ютар эканлар. Яна шу кишидан ривоят қилинган ҳадисда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзини ўзи бўғган дўзаҳда ҳам ўзини бўғиб туради...», деганлар. Орамизда нега Аллоҳ уларни кечирмайди, ахир улар бу дунёнинг ўзида азобландилар-ку, дейдиганлар ҳам бор. Ўйлаб кўринг, илмсизликка суянган иродасизлик Аллоҳ берган ҳаётдан норози бўлишга олиб келди. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўзини мишқослар (кенг тиғли пичоққа ўхшаш нарса) билан ўлдирган одам олиб келинди. Бас, у Зот унга жаноза ўқимадилар. Бу, албатта, бошқаларга ибрат учун қилингандир. Бир ўйлаб кўринг: суиқасдчи ҳамма балолардан қутилиш ўрнига абадий азобга тушар экан. Барча гуноҳларни ювиш мумкин, лекин бу гуноҳни ювай деса, ортга йўл йўқ. Ваҳолангки, сабаби бўлмиш тушкунликдан чиқиб кетиш йўлларини топса бўлар эди. Психологлар, тушкунликка тушганда, аввало, Яратгандан мадад сўраш кераклигинини таъкидлаяптилар. Ислом таълимоти буни бир ярим минг йилдан бери таъкидлайди. Аллоҳ ўзининг ҳикмати ила бу дунёни яратган. Ҳар бир вазиятда ҳар кимга ўзига хос масъулият юклаган. Унга мурожаат қила туриб унинг буюк ва чексиз қудрати ила сизнинг мушкул ишингизга ечим топиб беришини сўранг. Нотўғри фикр келгани учун Аллоҳга истиғфор айтинг. Умидвор бўлиш лозим. Чунки Аллоҳ тўғри дуо қилган, фақат унинг ўзидангина умидворларга вазиятдан чиқиш йўлларини кўрсатиб, масала ва муаммоларни ҳал этиш имкониятларини очиб беради. Ҳаётга мамнуният билан қаранг. Атрофдагиларга яхшиликларни зиёда қилинг. Аллоҳ таоло барчамизни залолат йўлларидан асраб, ҳидоят йўлига йўлласин.

Мавзуга оид мақолалар
Дуо Аллоҳ таолога энг маҳбуб, энг карамли нарсадир. У зот дуони яхшилик ато этиш, ёмонликни даф қилиш учун бандалари орасида жорий қилган. Дуо кўплаб яхшилик ва давоми...

11:00 / 22.09.2019 19584
Вайроналар орасида шарпаси кўринган Холид уч ёшли синглиси билан одамлар тўпланган жойга қараб келяпти. Халойиқ бугун ҳам 28 кишини дафн қилмоқда. Шаҳар аҳли бу давоми...

00:18 / 23.03.2017 4099
 Барчамизга маълумки, бугун Ҳилолнашр нашриётининг бош дўконида Мусҳафи шарифнинг навбатдаги сотуви амалга оширилди. Март ойидан уч ой ўтгач, халқимизга етказиб давоми...

09:13 / 05.07.2018 3386
 Айтайлик, сен қушларнинг бир турини тарбия қилмоқчисан. Бунинг учун нима қилган бўлардинг Албатта, у ҳақида сўраб, ўқиб, унинг учун энг яхши тарбия услубларини, давоми...

02:17 / 15.05.2017 3592