Сизни унутмасман ҳеч қачон, Устоз!

0 4 369

 

Гарчи шоирликни қилмасман даъво,

Лекин сиғмаётир дилга дардларим.

Маърузаларингиз тинглаган чоғим,

Селдек кўз ёш қуяр тинмай кўзларим.

 

Сизни унутмасман ҳеч қачон, Устоз!

Насиҳатларингиз ҳар дам етказай.

Бўлай сизга энди муносиб шогирд,

Юзимдан кўз ёшим аста кетказай.

 

Белимни маҳкамлаб Ислом йўлида,

Ягона Роббимдан мадад сўрайман.

Китобларингизни олиб қўлимга,

Фақат яхшиликка қадам ташлайман.

 

Пайғамбарга бўлиб асл меросхўр,

Ўтди садоқат‑ла гўзал умрингиз.

Тириклигингизда билмадик Сизни,

То маҳшар тилларда бўлар исмингиз.

 

Шу пайт ёдимга тушди ёшлигим,

Сизни биринчи бор кўрдим масжидда.

Илм-у маърифатга тўла қалбингиз,

Кўзимни узолмай боқдим ҳайратда.

 

Имом‑хатиб сизга кўрсатиб ҳурмат,

Ташрифдан осмонга етганди боши.

Бугун жанозада кўрдим имомни,

Алам-ла тўлганди жиққа кўз ёши.

 

Кўрдим жанозада минглаб инсонни,

Уларнинг кўплари ботир, забардаст.

Аммо шунча ғамни кўтарган ботир,

Бундай мусибатни кўтара олмас.

 

Кўрдим ҳатто баъзи нобакорларни,

Уларга бу ҳолат ҳеч нарса эмас.

Хазратга озорлар бериб, одобсиз,

Катта гуноҳлардан ўзини тиймас.

 

Тақдирга тан бериб қолдик биз бугун,

Устозга муносиб шогирд бўлайлик.

Аллоҳдан сабр ва қаноат сўраб,

Ҳар гал намозларда дуо қилайлик.

 

Юсуф Расулов

Баҳам кўринг

Leave A Reply