Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ! (шеър)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуёш ҳар кун чиқса ҳам,

Тунлар ой тўлишса ҳам, Зулмат йўқолмас бирдам Чорасиз қолдик, эй воҳ, Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Сиддиқ ғами бошланди,

Умар кўзи ёшланди, Усмон кўнгли ғашланди, Али титради ногоҳ, Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Мазлум қалблар тилинди, Ҳақсиз ҳақлар олинди, Оҳ, ўрнингиз билинди, Тополмай қолдик паноҳ, Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Жаҳолат тўлиб-тошди, Зулм ҳаддидан ошди, Мазлумни хўб талашди, Йиғлаб излаймиз даргоҳ Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Уммат ёқа вайрондир, Гиж-гижлардан сарсондир, Оқил ҳам паришондир, Ҳамон қазмоқдалар чоҳ, Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Ёв кўрдилар суннатни, Урчитдилар бидъатни, Тарк этиб шариатни, Оламни тутди гуноҳ, Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Бебаҳра бўлиб қолдик, Бир жойда туриб қолдик, Тириклай ўлиб қолдик. Чорасизмиз, ҳам мудроқ, Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Забт этдилар дунёни, Унутдилар уқбони, Ўнг санабон рўёни, Бўлди ақллар гумроҳ, Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Инсон ўзин унутди, Кучли кучсизни тутди, Роса қадрингиз ўтди, Қолдик топа олмай роҳ, Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Қуръон, ҳадис номи бор, Ҳар кас ўз «Ислом»и бор, Ҳар дил интиқоми бор, Биров истамас ислоҳ, Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Бари бир кун кетамиз, Қасдимизга етамиз, Сизсиз бунда нетамиз? Ёлғиз дардкаш саждагоҳ – Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Минг тўрт юз йиллик фитна, Ҳамон мавжли унутма! Аллоҳим, мағлуб этма! Ҳой Уммат, бўлгин огоҳ! Биз билан Расулуллоҳ!

Суннатни маҳкам тутсак, Хурофотни тарк этсак, Расулуллоҳни севсак, Аллоҳнинг Ўзи гувоҳ! Биз билан Расулуллоҳ!

Қуёш ҳар кун чиқса ҳам, Тунлар ой тўлишса ҳам, Зулмат йўқолмас бирдам, Чорасиз қолдик эй воҳ, Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Али Тоҳа Ҳузайфа

Мавзуга оид мақолалар
  Бугун 10 феврал 2018 йилдан юртимиз бўйлаб давом этиб келаётган муборак Қуръон қироати мусобақаси Тошкент вилоятида бошланди. Вилоятда уч кун мобайнида бўлиб давоми...

06:10 / 10.02.2018 2985
Азизам, тангликдан халос бўл Америкада юраги эзгин кишилар устида олиб борилган тадқиқотлардан шу нарса маълум бўлдики, юракнинг эзгин бўлиши, «синиш»и ҳақиқий, давоми...

23:02 / 09.02.2017 6912
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ «Рамазон суҳбатлари» да гўзал фикрлар ила ўртоқлашишда давом этсак. Сўнгги икки кунда давоми...

21:17 / 08.02.2017 2665
Андижонда Қуръон қироати мусобақаси биринчи босқичи 2018 йил 3 феврал куни якунига етди. Мазкур вилоятда мусобақа чинакам байрамга айланиб кетди, десак, муболаға давоми...

00:39 / 04.02.2018 2960