Сиз Рамазон учун ният қилдингизми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сиз рўзангиз олдидан чин ният ва мақсад қилдингизми? Рамазон ойини кутиб олар экансиз, қалбингиздаги мақсад ва садоқатни текшириб кўрдингизми? Кўп кишилар Рамазон ойига чин ниятсиз кирадилар. Бу ерда Рамазон рўзасининг ниятини назарда тутмаяпмиз. У ниятни ҳамма қилади. Лекин сиз рўзани холис Аллоҳга бўлиши ва бу ойдаги ибодатларни сидқидилдан бажаришни ният қилдингизми?! Сизнинг Рамазон ойидаги ҳаражатларингизни ҳамма ҳам қилади. Бироқ сизнинг руҳ озуқаси учун тайёргарлигингиз, нафсингизни поклаш ҳақида фикрлашингиз ва муборак ой давомида Аллоҳ таолога юзланишингизгина фойдали тайёргарликдир.Агар Рамазон ойи рўзасини самимий тавба ва солиҳ амаллар билан кутиб олсангиз, демак, сиз Рамазондаги зафарни ва унинг атосини қўлга киритасиз, иншааллоҳ.Рамазон ойини кутиб олиш учун қалбни тайёрлаш, уни софлаш ва ибодатни Аллоҳ таолонинг Ўзи учунгина холис қилиш билан бўлади: «Мен Аллоҳга динни холис қилиб, ибодат қилиш учунгина юборилдим», деб айтинг! (Зумар)Аллоҳ сизни ва бизни сўз ва амалдаги ихлосли ва барча садоқатли инсонлар сафида бўлишга муваффақ қилсин!
Мавзуга оид мақолалар
«Қачонки улардан бирига қизнинг хушхабари берилса, ғамаламга тўлиб, юзи қорайиб кетур». «Наҳл сураси» 58оят Воқеани гинеколог аёлдан эшитамиз «Касбим давоми...

06:55 / 21.01.2017 5848
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим «Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган давоми...

00:34 / 29.11.2016 4513
 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак вужудлари тупроққа қўйилгани ҳамон қабрлари зиёрат этила бошланди. Қабр зиёратига келган биринчи одамлар ҳазрат давоми...

18:51 / 11.12.2016 3458
Ҳеч бир киши мукаммал эмас. Ҳаммамизнинг ҳам ўзимизга яраша камкўстимиз бор, ҳаммамиз ҳам хатоларга йўл қўямиз. Шундай вазиятлар бўладики, жаҳлимиз чикади, айрим давоми...

06:13 / 05.04.2017 4148