Сиз қалбларимизда мангу яшайсиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" ids="5583,5571,5627,5632,5639,5640,5655,5661,5766,5802,5804,5808,5869,5911,5959,5951,5974,6030,6026,6057,6100,6110,6171,6240,5712"]

                                        

 Мана, бир ой бўлибдики, айрилиқнинг фироқида сизни васфлаб сифатларингизнинг адоғига ета олмаймиз. Ҳазратим бизни етим қилиб ташлаб кетдилар, деб куйибмиз.  Аслида мусулмон умматини етим қилиб кетибдилар...

Айрилиқнинг илк кунларида қандай чидай олар эканмиз, деган ўй-фикрлар тарк этмаётган эди. Аллоҳнинг Ўзи меҳрибон, қалбимизга Ўзи сокинликни ҳамда сабрни берди. Кўчага чиқсам, ҳаммаёқ ҳувиллаб қолгандек туюлади. Маҳалламизга бурилар эканман, юрагимни қандайдир ваҳима босади, онамнинг мунгли кўзларига қандай қарайман...

Қуръон ўқилса, дилларимиз яйраб, бутун дунёни унутиб тинглар эдик. Энди эса таъзияга келганларнинг тиловатини эшитсам, оғир хўрсиниб қўяман. Чунки сизнинг йўқлигингизни ёдимга солади.

Ҳазратим, уйга келсам, беихтиёр сизни қидираман. Чунки, аввало, сизни зиёрат қилишга ошиқар эдим. Уйнинг қайси бурчагига қарамай сизни кўраман. Қиблагоҳим, энди сизни тушларимизда кўришни, шу билан қувонишни истаб, Аллоҳимга ёлвориб дуо қилиб яшайман. Меҳрибоним уйдан келадиган нафасларингизни қўмсаб яшайман.

Набирангизга қарасам ҳам, сизни эркалатишларингиз кўз олдимдан кетмайди. Бизларга қолдириб кетган меросингиз – китобларингизни ўқисам, қулоғимда овозингиз янграйди. Ўзимни худди сиз билан суҳбатлашаётгандек сезаман. Ҳазратим, меҳрибоним, гарчи бугун вужудингизни тополмaсам-да, «Олимлар ўлмайди» деган муборак сўзни эслаб таскин топиб, сизни ёнимизда биз билан бир осмон остида нафас олаётгандек ҳис қиламан. Энди дийдор қиёматга қолса-да, Сиз қалбимизда мангу яшайсиз.

Оминахон Муҳаммад Юсуф

Мавзуга оид мақолалар
 Кунларнинг бирида аёл уйидан чиқаётиб, ҳовлида учта нуроний оқсоқолга кўзи тушди. Уларни у шу кунгача ҳеч давоми...

14:06 / 01.12.2016 16206
Шайх ҳазратлари, мени болалар уйидагилар, тўғрироғи, беникоҳ туғилганларнинг тақдири давоми...

09:15 / 29.11.2016 3941
embedhttpswww.youtube.comwatchvPMhwJiBglsgembed

07:45 / 13.08.2018 4330