«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 1-йўналишига оид 8-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Силаи раҳм эгаси

“Ва албатта, сен улкан хулқдасан” (Қалам сураси, 4-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг улкан хулқ эгаси эканликларини Аллоҳ таоло юқоридаги ояти карима орқали таъкидлаган. Дунёда қандайин яхши хулқ бўлмасин, уларнинг бари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламда жам эди. У зот дунёнинг барча синовларини чиройли сабр билан енгиб ўтиб, баъзан қоринларини тўйғиза олмай, рўза тутиб юрган кунлари ҳам Аллоҳнинг тақдирига рози бўлдилар. Инсонларнинг энг меҳр-мурувватлиси ҳам яна у зот алайҳиссалом эдилар. Етимларнинг бошини силаб, камбағалу бечораларга, беморларга силаи раҳм кўрсатиш, ҳатто золимларнинг зуғумларига ҳам яхшилик билан жавоб қайтариш фақатгина энг гўзал қалб эгасига хосдир. Ҳатто ҳазил учун ҳам ёлғонни тилига олмаган, устларидаги сўнгги кийимини ҳам биродарига совға қилиб юборолган, қўшниси оч бўлгандан кўра ўзи оч ухлашни афзал кўрган, болалар, ожизлар, етимлар ва аҳли аёлларига энг яхши муносабатда бўлган, холис Аллоҳ учун жонидан, молидан кечишга тайёр инсон, албатта, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир! Аллоҳ таолога ҳамд, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб салому салавотлар бўлсин!

Лазокат Фозилова

Мавзуга оид мақолалар
Ўн тўртинчи кун... Ассалому алайкум Мана бугун ўн тўртинчи кун Рамазоннинг ярмига ҳам озгина қолди. Бугун давоми...

14:20 / 10.06.2017 2758
Яқинда Ислом феминизмга қарши деган гапни эшитиб қолдим. Ўзим бу фикрга мутлақо қўшилмайман. Аввал давоми...

16:00 / 23.09.2019 3598
Тўй инсон ҳаётининг энг муҳим воқеаларидан биридир. Анна Бегум ва Закарийё Хон ўзлари учун унутилмас бўлган давоми...

11:25 / 12.02.2019 2002