«Сийратни биласизми?» танлови натижалари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Муҳтарама ва азиза опа-сингиллар!

Барчаларингизга маълумки, Мавлид ойи кирмасдан аввал муслималаримизни билимларини ошириш мақсадида анъанамизга мувофиқ сайтимизда «Сийратни биласизми?» номли танлов эълон қилган эдик. Ушбу танловда сайтимиз ва форум аъзолари жуда фаол қатнашдилар. Бу йилги иштирокчиларнинг сони ҳам, савияси ҳам анча юқори даражада бўлди.

Шу фурсатдан фойдаланиб бизга эътиборли бўлган ва чорловимизга «лаббай», деб жавоб берган барча иштирокчиларга «Muslimaat.uz» номидан ўз миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз.

Сизларга мамнуният билан шуни эълон қиламизки, ушбу танловда қуйидаги азизаларимизни ғолиб деб топдик: Маҳмуда Мурод, Умму Азиза, Дилшода Жўраева, Муслима Солиева, Умму Марям, Шоирахон Нуриддинова, Руқия Идрис Али, Бегойим Каримжон қизи, Машраббону Неъматова ва Марҳабо Акрамова.

Барча ғолибларни чин дилдан ва самимий муборакбод этамиз ва уларни ой охиридаги тақдирлаш маросимимизга лутфан таклиф этамиз. Маросим ҳақидаги саволларингизни сайтимизнинг электрон манзилига юборишингиз мумкин: muslimalar1@gmail.com

Ғолиблик муборак бўлсин!

Мавзуга оид мақолалар
«Омин» десанг, олам назар солсин, дедим, Хақ бергани Хақ йўлидан борсин, дедим. Шайтончалар бармоқ тишлаб қолсин, дедим. Дуога кафт очганингда, болажоним. давоми...

09:26 / 09.01.2017 4066
«Поклик» «таҳорат» сўзи луғатда «тозалик» ва «озодалик» маъносини англатади. Шариатда эса ғусл, таяммум каби асосан намоз ўқиш учун керак бўлган покланиш давоми...

00:52 / 03.05.2017 3982
Биз билимлар асрида яшаяпмиз. Ҳар тарафимиздан бизни турли кўринишларда тасвирли, овозли, ёзма... ва турли манбалар шаклида телефон, компьютер, газета, интернет давоми...

05:44 / 24.01.2017 3601
«Дунёда энг гўзал ким», деган саволга адиблар ва рассомлар «Бола кўтарган аёл», деб бир хилда жавоб берган ва уларнинг шу ҳақидаги асарлари энг катта шуҳрат давоми...

05:16 / 24.01.2017 5173