Шоколадли мева бўлаклари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу ширинлигимиз кўриниши билан ҳам, мазаси билан ҳам кишиларни маҳлиё қилиши шубҳасиздир. Қолаверса, бу ширинлигимиз байрам дастурхонини кўркига кўрк қўшиши учун салмоқли ҳисса қўшади десак, муболаға қилмаган бўламиз.

 Тайёрлаш учун бизга керакли маҳсулотлар: Олма ёки нок икки дона Лимон бир дона Шоколад, имкон борича, ҳар хилидан, мисол учун сутли, оч жигарранг ва тўқ жигарранг Устига сепиш учун таъбингизга кўра ёнғоқ, писта ёки майизлар Мисол учун, оқ сутли шоколадга хандон писта мағзини майдалаб сепилса, тўқ жигарранг шоколадга кокос бўлакчалари, оч жигарранг шоколадга кунгабоқар пистаси

 Тайёрланиши: Пўсти артилган олма ёки нокни, 6-8 бўлакларга бўлиб, уруғларини тозалайсиз, сўнгра иккита лимонни сувини сиқиб, мева бўлакларини лимон сувига ботириб олинг. Шоколадларни ҳар бирини алоҳида идишда, иссиқ сувли ванна қилиб эритинг ва мева бўлакларини эритилган шоколадга ботириб олинг ҳамда ҳали қотмасдан эҳтиёткорлик билан майдаланган ёнғоқ, писта, кокос бўлакчалари кабилар билан безатиб, қуриши учун салқинроқ жойда қолдиринг. Агар устига ҳеч нарса сепмоқчи бўлмасангиз, унда, мева бўлакларини шоколадга ботириб олгач, совуқ сувга пишиб олинг. Қуриган шоколадли меваларни хоҳлаган идишингизда ва хоҳлаган тарзда дастурхонга тортиқ қилишингиз мумкин.

www.oshxona.uz

Мавзуга оид мақолалар
«Muslimaat.uz»да мавлид маросими бўлиб ўтди Бугун 17 декабр куни севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган ойлари Рабиъул аввал муносабати давоми...

20:54 / 17.12.2017 3764
ХУЛҚ Ечилганда энг сўнгги тугун, Икки учин ушлаблар қолинг. Даъватингиз таъсири учун Хулқингизни тўғрилаб олинг Йиғлаш керак жойда кулсангиз Не бўлади, ҳақни давоми...

10:06 / 18.11.2016 3519
Муқаддас Рамазон ойи кириб келгани муносабати билан сайёрамизнинг бошқа минтақаларидa истиқомат қилаётган мусулмонлар неча соат рўза тутаётгани кўпчиликни давоми...

10:53 / 08.02.2017 4772
САУДИЯ АРАБИСТОНИ ТАРИХИДА 1 МАРТА АЁЛ КИШИ ДЕПУТАТ ЭТИБ САЙЛАНДИ      Саудия Арабистони тарихида илк бора шаҳар ҳокимиятига депутат этиб аёл киши сайланди. давоми...

19:52 / 24.02.2017 4288