Ширин чумоли уяси

0 1 661

 

Масаллиқлар: 250 гр маргарин, 1 ст шакар, 4 та тухум, 1 чой қошиқ сода, қуюлтирилган сут – «молоко», озгина уксус, ёнғоқ.

Тайёрланиши: Маргарин майдаланиб ун билан уқаланади. Тухум билан шакар аралаштирилади ва унга уксусда ўлдирилган сода солинади, сўнг маргарин ва ун аралашмаси қўшиб юмшоқ хамир қорилади.

Тайёр хамирни икки зувалага бўлиб, 30 дақиқага музлатгичга қўйилади. Музлаган хамирни олдиндан ёғлаб олинган листга қирғичдан ўтказилади. Сўнг духовкада 200 градусда пушти рангга киргунча пишириб олинади.

Пишган бўлакчаларни совутиб олинади. Майдалаб олиб, бир идишда ёнғоқ ва қуюлтирилган сут билан аралаштирилади. Сўнг хоҳишга кўра шакл берилади.

 

Баҳам кўринг

Comments are closed.