Шайтон эшиклари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайтон эшиклари

БИРИНЧИ ЭШИК: қўполлик ва жоҳиллик

Бу шайтоннинг улкан эшикларидандир. Биз шайтоннинг барча эшиклари қўполлик ва жоҳилликдан бошланади десак, кўпиртирган бўлмаймиз. Чунки қўпол ва жоҳил инсон шайтоннинг эшигини ёпиш учун шайтон эшигининг қаерда эканлигини билмайди.

Унга қарши чиқишлик учун шайтоннинг айёрликларини билмайди. Ундан четланиш учун унинг йўлларини билмайди. Ва шайтон унга осонлик билан яқинлашади, бошқарувни қўлига олади. Жоҳил одам яхшилик билан ёмонликни, суннатни бидъатдан ажрата олмайди. Суннат деб ўйлагани гуноҳ бўлиши мумкин. Шу йўл билан у зиён кўрувчилардан бўлиб қолади. Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад), айтинг: «Сизларга қилган иш-амалларидан энг кўп зиён кўргувчи кимсаларнинг хабарини берайликми?! Улар (кофир бўлганликлари сабабли) қилган саъй-ҳаракатлари ҳаёти дунёдаёқ йўқ бўлиб кетган-у, аммо (нодонликлари сабабли) ўзларини чиройли – яхши амал қилаётган кишилар, деб ҳисоблайдиган кимсалардир!» (Каҳф сураси 103-104-оят). Жоҳиллик қалб ақлни кўр қилгувчидир. Шунинг учун жоҳил инсон шайтон учун нишон бўлади. Ва шайтон гумон ва ҳирс найзаларини унга йўналтириб, ҳалокатга бошлайди. Чегарага етганда шайтон уни ўз лашкарлари қаторига қўшади ва уни ёрдамида ер юзида бузғунчиликни авж олдиради ҳамда одамларни ҳақ йўлдан оздиради. Шу йўл билан у шайтонлар фирқасига қўшилади.

«... уларни шайтон эгаллаб олиб, уларга Аллоҳни эслашни унуттиради. Ана ўшалар шайтон ҳизби-гуруҳидирлар. Огоҳ бўлингизким, албатта, шайтон ҳизби (бўлган кимсаларгина) зиён кўргувчилардир».(Мужодала сураси. 19-оят)

ИККИНЧИ ЭШИК: Ғазаб

Ғазаб ҳам шайтоннинг катта эшикларидандир. Шайтон ғазабланган киши билан худди болалар копток ўйнаганидек ўйнайди. Имом ал- Бухорий Абу Ҳурайрадан ривоят қилади: Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳо) айтади, Пайғамбаримиз(соллаллоҳу алайҳи васаллам)га бир киши: «Менга бир насиҳат қилинг»,– деди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар:«Ғазабланма!» Бояги киши гапини бир неча бор такрорлади ва ҳар сафар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам):«Ғазабланма!» деявердилар.

Босиқ инсон баъзан ғазабланиши ёки жаҳли чиқиши мумкин, чунки унда барча ҳиссиётлар мавжуд. Бироқ инсон ғазабга олиб келадиган, масалан, кибр ва бошқа ҳиссиётларини ўзида ушлаб тура олиши керак. Ҳар бир киши ўзининг ғазабини жиловлашга уриниши зарур. Бу қуйидагидек қилинади: «Мен лаънатланган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайман». Ғазабланганда гапираётган бўлса, жим бўлиб қолмоқлик, ўтириб олиш ёки ётиб олиш керак. Аллоҳнинг Пайғамбари (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтадилар:«Сизлардан кимдир ғазабланса, агар у турган бўлса, ўтириб олсин. Агар унинг ғазаби тарқалмаса ётиб олсин». (Имом Аҳмад ривояти). Ғазаб қайнаганда ўзининг хунук ҳолатини кўз олдига келтириш керак ва урушиш ҳамда лаънатлаш даражасигача етиб бориш керак эмас. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дунёда энг мурувватли инсон бўлишларига қарамай, шариатга хилоф бир ишни кўрганларида, то бу иш тўғриланмагунича ғазаблари кетмас ва хотиржам бўлмасдилар.

Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Рамазондан бошқа ойнинг рўзасини тўлиқ тутганларини кўрмадим. Шаъбонда давоми...

21:34 / 14.11.2016 4621
Учинчи Бошқа ҳукмлар Шахсий саҳифа профиль маълумотларида ёшини ёлғон равишда ёзишнинг ҳукми Бу ҳам ёлғоннинг бир тури бўлади, валлоҳу аълам. Лекин агар бунга давоми...

11:00 / 11.09.2019 2570