Шакирийя таоми
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шакирийя таоми

Ассалому алайкум! Ошхонамизга хуш келибсиз! Бугун сизлар билан Шомнинг машҳур таомларидан саналмиш товуқли шакирийя таомини тайёрлашни ўрганамиз. Бизга керакли масаллиқлар:

1 л ёғсиз қатиқ ёки cметана, албатта, маълум миқдор билан чекланиб қолишингиз шарт эмас, гўшт ва сметана миқдорини киши бошига қараб бундан оширишингиз ёки камайтиришингиз мумкин.

1 кг товуқ филеси катта тўртбурчак шаклида тўғралган бўлиши лозим.

1 дона тухум

4 ёки 5 дона пиёз

3 ош қошиқ крахмал

Туз ва оқ мурч

Тайёрланиши: Аввало, гўштни бутун пиёзлар билан сувда қайнатамиз таъбимизга қараб хоҳлаган зираворлардан қўшишимиз мумкин, масалан, лавр япроқлари ва ҳакозо.. Мен эса овқатни рангига таъсир қилмаслиги учун фақат оқ мурчдан фойдаландим. Сметанани қозонга соламиз. Крахмални олиб устидан сув қуямиз. Крахмал яхшилаб эриши учун, тахминан, ярим стакан сув кифоя қилади. Энди бу аралашмани сметананинг устига солиб яхшилаб аралаштирамиз. Тухумни ҳам солиб аралаштирамиз. Масаллиқлар совуқ ҳолда бир-бири билан аралаштириб тайёрлаб олинади. Таъбга қараб туз соламиз. Ҳали бунга товуқли шўрванинг сувидан ҳам қўшамиз, шунинг учун ҳозирча бир оз тузнинг ўзи кифоя. Аралашма тайёр энди уни газга қўйсак ҳам бўлади. оловни ўртача қиламиз, пишириш жараёнида тинмай қозонни кавлаб туриш зарур, акс ҳолда массамиз ипир-ипир бўлиб кетиши мумкин. Сметана қайнаб чиққач, мана бундай қуюқ масса ҳосил бўлади. Энди қозонга товуқли шўрвадан бир стакан солиб кавлашда давом этамиз. Агар, барибир, қуюқ бўлса, яна бир стакан шўрвадан қўшамиз. Таомнинг ранги бир-оз сарғайди. Мана, биз хоҳлаган масса тайёр, энди унга шўрва масаллиқларини соламиз. Пиёзга келсак, бизда ҳамма ҳам пиёзни хушламайди, шунинг учун мен пиёзни бутунича соламан. Агар хоҳлашмаса, олиб ташлашга осон бўлиши учун. Товуқли шўрва тайёр бўлгунча, гуруч димлаб қўйган эдим. Чунки шакирийя таоми гуруч билан истемол қилинади. Масаллиқларнинг барчасини солиб бўлдик. Энди гўштга сметананинг мазаси киргунча беш дақиқа кутамиз. Таомимиз тайёр, энди уни бемалол дастурхонга тортсак ҳам бўлаверади. Ушбу ретсеп сизларга маъқул бўлади, деган умиддаман.

Ёқимли иштаҳа!

Мавзуга оид мақолалар
Бир кекса отахон набираси билан тоғлар орасида яшар экан. Ҳар тонгни Аллоҳнинг каломи Қуръон қироати билан ўтказар экан. Набираси бобосига ўхшаш учун ҳар ишида давоми...

10:03 / 28.02.2017 5272
embedhttpswww.youtube.comwatchvTjUPMxusw2gembed

05:58 / 24.04.2017 3734
«Интерфакс» ахборот агентлигининг хабар беришича,  шу кунларда Камбоджанинг  Пномпене шаҳрида бўлиб ўтаётган  ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон  мерос  қўмитасининг 37 давоми...

07:49 / 24.12.2016 2360
Ҳозиргача закотнинг фарзлиги, уни адо этишнинг фазилати ва адо этмасликнинг зарарли оқибатлари ҳақида сўз кетди. Табиийки, закот шунчалик аҳамиятли ибодат экан, давоми...

10:03 / 06.10.2016 3247