Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг аёллари вафот этдилар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг аёллари Нодия Абдулжалил Тахтарунжий 2014 йил 15 март шанба куни (ҳижрий сана билан 1435 йил 15 жумодул аввал) вафот этдилар. Марҳумага жаноза намози ўша куни пешин намозидан кейин, Шайх Мулла Рамазон Бутий масжидида ўқилди. Оли Шамдийн мақбарасига дафн этилди. Якшанба, душанба ва сешанба аза кунлари деб эълон қилинди. Марҳуманинг оила аҳллари, эркак ва аёлларни алоҳида-алоҳида таъзияларини қабул қилдилар ва қилмоқдалар. Марҳуманинг оила аҳлларига Аллоҳдан сабру салвон сўраб дуода бўламиз. Эслатиб ўтамизки, ўтган йили 21 март куни (ҳижрий сана билан 1434 йил 9 жумодул аввал)Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳам бу дунёни тарк этган эдилар. Аллоҳ таоло бу азиз инсонларни Ўз раҳматига олсин.
Muslimaat.uz
Мавзуга оид мақолалар
  1. Музлаткичингиздан нохуш ҳид келяптими Унда сизга ушбу усул фойда беради. Музлаткичингизнинг ҳар бир давоми...

14:27 / 20.01.2017 5904
11масала Таҳорат қилиб бўлгач, Қадр сурасини ўқийди.1 Сўнгра «Аллоҳуммажъалний минаттавваабийна давоми...

10:25 / 07.02.2019 1907
Ҳар бир миллат, ҳар бир халқ ўз наслнасабини ва келажак авлодини асрабавайлаб, унинг қадрини билса, ундай давоми...

16:22 / 13.12.2016 2820
Абу Барза алАсламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Эй тили давоми...

08:21 / 10.11.2016 3249