Британия шаҳзодаси Чарлз араб тилини ўрганмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Британия тахти вориси шаҳзода Чарлз ярим йилдан бери араб тилини ўрганмоқда", деб хабар беради Телеграф газетаси.

Қатар пойтахти Дохада Британия университетларининг Қатардаги битирувчилари ассоциацияси тақдимоти шарафига бўлиб ўтган қабул маросимида шаҳзода Чарлз қатнашувчиларнинг инглиз тилини мукаммал билишларини эътироф этди.

Қатарнинг Энергетика вазири, шунингдек ушбу ассоциациянинг бошлиғи бўлмиш Муҳаммад ибн Салоҳ ал-Сада Чарлздан «Араб тилида бирор нарса дея оласизми?» деб сўради. Шаҳзода:«Бир вақтлар уни ўрганмоқчи бўлгандим, лекин қолдирганман», деб камтарона жавоб берди. «Бир қулоғимдан кириб, иккинчи қулоғимдан чиқиб кетади», деб қўшиб қўйди Чарлз . Лекин кейинчалик Британия тахт ворисининг ёрдамчиларидан бирининг хабар беришича, шаҳзода ярим йилдан бери араб тилидан дарс олмоқда. Шаҳзоданинг эътироф этишича, бу тилни ўрганиш динлараро мулоқот ўрнатиш тарафдори бўлган Чарлзга Қуръони Каримни ўқишга, масжид ва Ислом санъати музейларидаги ёзувларни мустақил равишда таржима қилишга имкон беради. Нашриётнинг таъкидлашича, шаҳзода француз тилида, бироз немис тилида ҳам гапира олади. Шунингдек, у валлий тилидан (бритт гуруҳидаги келт тилларига мансуб) ҳам дарс олган. «Риа новости»дан Муслима Робиъа тайёрлади.
Мавзуга оид мақолалар
Банда мазаммат қилинаётган дунёнинг ўзи нималигини, унинг нимасидан четда бўлиши керагу, нимасидан четланмаса ҳам жоизлигини билмагунича, уни ёмонлашнинг давоми...

04:14 / 17.11.2016 3954
embedhttpswww.youtube.comwatchvAHD03tQOt1kembed «Шуайбийят» ширинлиги Миллий Шом ширинликларидан Хуш келибсиз Бугун эътиборингизга ёнғоқли шуайбийят ширинлигини ҳавола давоми...

12:13 / 15.03.2017 5514
51. Савол Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга биринчи бўлиб иймон келтирган ёш бола ким Жавоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга пайғамбарлик келган давоми...

07:20 / 15.12.2017 3445
Қиёмат куни мезонга солинмайдиган ажри буюк амаллар  Инсонларни кечириш Аллоҳ таоло «Ким афв этиб, ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир» Шуро сураси, давоми...

02:12 / 10.01.2017 7444