«Sendi» довулидан сўнг 15 та марадёр қамоққа олинди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нью-Йорк атрофида марадёрлик (талончилик) қилганликда шубҳаланган 15 киши қўлга олинди. «Голос Россия» хабар беришича, «Kon Edison» компанияси ходимлари ниқоби остидаги кишилар «Sendi» довули вақтида ва ундан кейин ҳам биноларни талаганлар. Шунингдек, дорихоналар ҳам таланганлиги хабар қилинади.

Кўпчилик дорихоналарда фақат қаттиқ назорат орқали бериладиган наркотик воситалар мавжуд бўлиб, бундай дорихоналарнинг 15 таси таланган. Лекин ушбу пайтгача бу ҳодиса туфайли ҳали ҳеч ким тутилмади.

Қўлга олинган 15 та марадёрлар Нью-Йорк округининг Бруклин ва Квинс ҳудудларидан. Маълумки, бу ҳудудлар тўфон пайтида электр қувватисиз қолишган.

Нью-Йоркнинг Лонг Айлендидан жануброғидаги Лонг Бич ҳудудида ва Нью Жерсининг барча ҳудудларида полиция патруллари қаттиқ назорат қилмоқдалар. Бу ерларда комендантлик соати жорий қилинган. Одамлар кўчаларда юришларига фақат эрталаб 7дан кечқурун 7гача рухсат берилган.

Шу каби қаттиқ чоралар марадёрлик (талончилик) ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган.

 

(радио «Голос России») Муслима Робиъа тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
ЗАКОТНИНГ ФАРЗЛИГИ ВА ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА Аллоҳ таоло «Ва намозни қоим қилинглар ва закотни беринглар ва Расулга итоат қилинглар, шоядки раҳм қилсангиз», деган Нур давоми...

04:39 / 08.10.2016 3353
embedhttpswww.youtube.comwatchvxLBUilBkTIembed

23:42 / 14.09.2016 2980
Завол балқиб уммонимда, наҳримда, Шарму ҳаё танқис бўлган давримда, Оқ рўмоллар пайдо бўлди шаҳримда,  Ҳайрон этиб кўникмаган кўзларни.   Бунча очиқ, бунча беҳаё давоми...

08:13 / 10.11.2016 3653
Ўлкамизга баҳор фасли келиб, кони фойда бўлган кўкатлар бўй чўзган маҳалдир.  Сиз азизаларимизга мана шу кўкатлардан тайёрланадиган рецептлардан бирини ҳавола давоми...

00:27 / 04.03.2017 5431