“savollar.muslimaat.uz” сайтида “muslimaat.uz”доим кўмакка тайёр!” номли тадбир бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  2018 йил 15 октябрь куни “Ҳилол-нашр” нашриётининг анжуманлар залида muslimaat.uz доим кўмакка тайёр!” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Унга бир қанча ташкилотлардан азиз меҳмонлар ташриф буюрдилар. Анжуман Қуръон тиловати билан очиб берилди. Энг аввал “Вақф” хайрия жамоат фонди ходими Шавкат Ҳасанга сўз навбати берилди. У киши Фонднинг бугунги кунда олиб бораётган хайрли ишлари ҳақида сўзлаб берди. Кейин эса олима Одинахон Муҳаммад Содиқ, психолог Мадина Джураева, шифокор Нилуфар Шакирова, педогог Арофат Тожихўжаева, сурдо-таржимон Зилола Маҳмудовалар ҳам бирин-кетин сўзга чиқдилар. Шунингдек, йиғилганлар ҳар бир мутахассисга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, муносиб жавоб олдилар. Тадбирга келган опа-сингилларга сайт ҳақида маълумот берувчи видео-роликлар ҳам намойиш этилди. Сўнг эса savollar.muslimaat.uz сайтига келган энг яхши саволлар бўйича ғолиб деб топилган мухлисаларни тақдирлаш маросими ўтказилди ва ҳар бир саволга эринмай, батафсил жавоб бериб келаётган мутахассисларга сайт ходималари томонидан миннатдорчилик совғалари топширилди. Алоҳида эътироф этиб ўтиш керакки, мазкур тадбирга масъул бўлган ва даврани чиройли тарзда олиб борган muslimaat.uz ходимаси Азизахон Жалолиддинова бўлди.

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Тарбиявий муносабатларда  балоғат ёки бошқача айтганда ўтиш ёши ҳар доим энг давоми...

09:02 / 11.02.2017 4060
Қуръон мусобақасини томоша қилиш одоблари ҳақида    Аллоҳ таолога минг шукрлар бўлсинки, юртимизда жуда давоми...

10:11 / 10.04.2018 3830
ЮРТНИНГ ИСТИҚБОЛИГА БЕФАРҚ  БЎЛМАЙЛИК «Сайлов давлатнинг, халқнинг қиёфаси, сиёсий хоҳиширодасини намоён давоми...

09:00 / 20.03.2017 3389
Маккада нозил бўлган ١ ٢ ٣ ٤ ٥ 1. Албатта, Биз уни ҚуръонниҚадр кечаси нозил килдик. 2. давоми...

11:50 / 01.06.2019 5082