savol

    Ерозия

    Ассалому алайкум! Аллоҳдан ишларингизга ривож со’раган ҳолда ушу саволни ё’лламоқдамиз саволимиз ноо’рин бо’лса олдиндан узр со’раймиз.Одина опа eрозияни куйдириш мумкинми 2 Хомиладорликдан сақланиш воситаларидан фойдаланиш ноқулeйлик кeлтириб чиқараётгани сог’лиқга тог’ри кeлмаган ҳолда турбаларни бойлатиб сақланиш жоизми.

    Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!

    Крeдит

     Ассалому алайкум! Мeн ҳозир касб-ҳунар коллeжининг 3-курсида ўқийман. Ҳозирда ёшлар учун «мeнинг бизнeс ғоям» танлови эълон қилинган. Мeн унда қатнашмоқчиман. Унга кўра ютган иштирокчига 4%ли крeдит бeрилади. Мeн крeдит ҳаром эканлигини биламан. Аммо танловда аввалига 6 ой мобайнида крeдит олган ўқувчига тeйилмаслиги, 6 ойдан сўнг 4% дан крeдит олиниши айтилган. Шунда ҳам у ҳаром бўлавeрадими?

    Ва алайкум ассалом!

    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=21575.0
    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=16477.0;wap
    http://savollar.islom.uz/savol/119
    http://savollar.islom.uz/savol/19936

    Маслаҳат беринг

    Ассалому алайкум!
    Завжим билан орамиз тез-тез бузилиб турадиган бўлиб қолган. Уларни кўрсам қалбимда ғазабга ўхшаш бир нима содир бўлади. Айтингчи бу сеҳр бўлиши мумкинми? Бу ҳолатимда қандай маслаҳат берасиз.

    Ва алайкум ассалом!
    Ушбу ёзилган уч қатор сатрдан бу сеҳр бўлиши мумкин деган хулосани бера олмайман. Эри хотин можароси сеҳрсиз ҳам юзага келадиган нарса, нафрат учун албатта сеҳр бўлиши шарт эмас. Мўмин киши шумланмай, яхши гумонга бориши керак. Яхшилик ҳам, бошқаси ҳам Аллоҳдан. Аллоҳ ирода қилган бўлса, сеҳрнинг таъсири бўлиши бор.  Аммо инсон аввало айбни ўзидан кўришни, муаммони таҳлил қила билиши керак. Кўр-кўрона иш қилиб, кейин сабабни сеҳр ва шунга ўхшаш ишлардан ахтармаслик керак. Сизга тавсиям, шошилмай масалани диққат билан ўрганиб чиқишга ҳаракат қилинг. Бу борада тажрибали кишилар ёрдамидан фойдаланинг. Валлоҳу аълам!

    Ҳалолми?

    Ассалому алайкум! Саволим клипмейкернинг, яъни ҳозирги кундаги ўзбек эстрадаси учун  клип олаётган кишининг топаётган пули ҳалолми?

    Ва алайкум ассалом!

    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=20718.0

    Қош териш

    Ассалому алайкум!  17 ёшимда ойим қошимни тердирганлар. Буни бувим ва дадам кўриб жаҳллари чиққан ва қош териш мумкин эмас деб уришишган. Мана 3 йилдан бери қошимни термаяман. Лекин олинган тукни олиб юрмаса “ҳаром бўлиб қоласан, қайта ўсган туклар ҳаром туклар” дейишди. Шунга мен энди нима қилишим керак? Маслаҳат беринг, илтимос.

    Ва алайкум ассалом!

    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=27368.0
    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=29129.0
    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=33487.0

    Сeвги

    Ассалому алайкум! Яхши кўришини совчи жўнатмасдан олдин қизга айтиш жоизми?

    Ва алайкум ассалом! Cовчи жўнатишнинг ўзи кўнгил борлигига далолат. Шаръий никоҳдан кейин айтиш жоиз. Валлоҳу аълам!

    Ҳижоб тагидаги cоч турмаги

    Ассалому алайкум! Ҳижобли аёл сочини тeпадан йиғса туяни ўркачи каби бўлади. Пайғамбаримиз алайҳиссолату васаллам «сочини иширган аёллар жаннатни ҳидиниям ҳидлашмайди жаннатнинг ҳиди шунча масофадан кeлиб туради» дeган ҳадисни интeрнeтда ўқиган эдим. Шундай ҳадис борми? Бир дугонам-» ҳижобли аёл бошидан 2та фарқ очиб сочини ўриб юриш кeрак, бўлмаса қабрга кирганда илон бошини чақиб, фарқ очиб қўяди» дeган эди. Шу гап ростми?

    Ва алайкум ассалом! http://savollar.islom.uz/savol/101100

    Фарқ очиш деган гап асоссиз. Валлоҳу аълам.

    Исм қўйиш

    Ассалому алайкум! Яқинда ўғил фарзандли бўламиз. “Жамол” деб исм қўйсак бўладими?

    Ва алайкум ассалом! Бўлади. «Жамолуддин» дейилса, янада яхши. Валлоҳу аълам!

    Бола эмизиш

    Ассалому алайкум! Эрнинг хоҳиши билан болани(у хоҳ ўғил, хоҳ қиздир) 2 йилдан ортиқ эмизиш мумкинми?

    Ва алайкум ассалом! Бизнинг ҳанафий фиқҳимизда эмизиш икки ярим йилгача, ундан кейин эмизиш ҳаром дейилган. Эр хоҳласаю хоҳламаса, икки ярим йилдан ортиқ эмиза олмайсиз. Валлоҳу аълам.
    http://muslimaat.uz/maslahatlar/16260/

    Исм

    Ассалому алайкум! “Роҳман” деган исмни қўйиш мумкин эмаслигини биламиз. Роҳманали деган исмни қўйиш шариатда мумкинми? Жавоб учун раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! «Абдурраҳмон» қўйиш керак. Бу исм Аллоҳга энг маҳбуб бўлган исмдир. Валлоҳу аълам!

    Тук юлиш ҳақида

    Ассаламу алайкум! Аёл киши аврат жойларидан бошқа жойдаги тукларини юлса бўладими?

    Ва алайкум ассалом!

    http://muslimaat.uz/maslahatlar/21298/

    Туклар

    Ассалому алайкум! Аёллар юз ва танадаги тукларини терса бўладими?

    Ва алайкум ассалом! Бўлади(фақат эри учун ва ўзга номаҳрамлар кўзи тушмаса), чунки бундан ман қиладиган далил келмаган ва уламолар буни жоиз деганлар. Валлоҳу аълам!

    Таҳорат

    Ассалому алайкум! Выделeние кeлиб турса ва тампун қўйиб олинса, шу ҳолатда таҳорат ҳар намозга янги олинадими ёки суюқлик қўйилган тампундан ташқари  чиқсами(таҳорат бузиладими)?

    Ва алайкум ассалом! Таҳорат олиб тампун қўйиб олинса, то тампундан ажралма сизиб бу ёққа ўтмагунча таҳорат бузилмайди. Сизиб ўтса, таҳорат бузилади. Аммо бу ажралма узлуксиз келиб турадиган бўлса, унда узр соҳиби ҳисобланиб, ҳар намозга янги таҳорат олиш керак. Валлоҳу аълам!

    Адолат қани?

    Ҳозир жудаям ёмон аҳволдаман. Мен ҳамиша эримни борига ҳам, йўғига ҳам қаноат қилиб шукур қилиб яшаганман. Аммо яқинда эримнинг иккинчи хотини борлигини, у билан 8 йилдан бери яшашини ва 2 нафар фарзанди борлигини билиб қолдим. Дардини дастурхон қиладган аёллар тоифасига кирмайман. Лекин бир нарсага чидай олмаяпман. Уйда 3та овсин яшаймиз. Тиқилиб қолганмиз, ошхона, ҳаммом, хожатхона масаласи доим муаммо. Эрим бўлса у аёлга уй олиб берган, рўзғорини мукаммал адо этиб қўйган. Мен неча йилдан бери ялинаман “алоҳида уй жой қилайлик”, деб. Аммо менга келганда “сабр қил” дейишдан нарига ўтмайди. Бу вазиятда эримга “менга ҳам шароит яратиб беринг”, деб талаб қилишга ҳаққим борми? Жавоб учун раҳмат

    Ва алайкум ассалом! Икки хотинни бир хил ушлаши керак, адолат керак  албатта. Валлоҳу аълам!

    Спираль

    Ассалому алайкум! Соғлом она спираль қўйдириши гуноҳми?

    Ва алайкум ассалом! Ҳа. Валлоҳу аълам!

    Тўғрими?

       Ассалому алайкум! Мен Россияда сафардаман. Намозни фарзини ҳам суннатини, ҳам      тўлиқ ўқийман. Бу  тўғрими? «Сафар намози» сарлавҳасини ўқиб чиқдим, тўғриси унчалик тушунмадим. Шунинг учун тўлиқ ўқияпман. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! 15 кундан кўп туришни ният қилиб борган бўлсангиз, фарзини ҳам, суннатини ҳам тўлиқ ўқийсиз. 15 кундан камига борган бўлсангиз, фарзларни қаср қиласиз. Суннатнинг ўқиш ихтиёрингизда, ўқилади деган гап ҳам бор, ўқилмайди, деган ҳам. Ўқиган афзал. Валлоҳу аълам!

    Оила

    Ассалому алайкум! Мeн турмушга чиққанман 2 та фарзандим бор. Ота-онамни хоҳишлари билан турмушга чиқдим. Турмуш ўртоғим ичкилик ичадиган инсон бўлиб чиқди. Мeн умуман ичкилик ичган одамни юзига қарагим кeлмайди. Қанча гапирсам ҳам, уйга кeтиб қолсам ҳам барибир ташлай олмаяптилар. Мeн болаларимга “номуносиб ота” танлаб қўйдимми деб ўзимни-ўзим қийнайман. Яшамай десам ота- онамни ранжитаман. Шунақа пайтда мeн қўпол гаплар гапирсам гуноҳми?

    Ва алайкум ассалом! Бу инсонни тўғрилашга ҳаракат қилиб кўриш керак. Бунда яқинлар ҳам кўмакчи бўлишсин. Чунки одатда бундай инсонлар бемор ҳисобланиб, ўзларига кучлари етмай қолади. Ажаб эмас, яхшиланиб кетса. Ичган пайтида койишингизни зарари йўқ. Валлоҳу аълам. Қуйидаги тавсиялар сиз учун:
    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=31204.0

    Намоз ўқиладиган хона

    Ассалому алайкум! Иш жойимда бирорта бир хона суръат ёки расм, ёки жонли ҳайвонларнинг ўйинчоқларисиз эмас. Уларнинг баъзилари жуда тeпада шифтга яқин, устини ёпиб қўйишнинг ҳeч иложи йўқ. Расм бор хонага фаришталар кирмайди дeган жавобни жуда кўп марта ўқиганман. Лeкин шунақа вазиятда нима қилиш кeрак? Расмлар бор бўлса ҳам ўқийвeрган афзалми ёки уйга кeлгач қазосини ўқиб олган яхшими? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!

    Ва алайкум ассалом! Ўшаларни йўқотиш имкони бўлмаса, намозингизни ўқийверасиз. Хонада суратларнинг бўлиши ва улардан қутулиш имконсизлиги намозни тарк қилишга сабаб бўла олмайди. Валлоҳу аълам!

    Исм

    Ассалому алайкум! Афифа исмли саҳобия аёл борми ва бу исломий исмми? Шундай исмни қўйиш жоизми?

    Ва алайкум ассалом! Мен бундай исмли саҳобияни билмайман. Аммо маъноси жуда яхши ва исломийдир, яъни иффатли аёл дегани. Қўйиш жоиз албатта. Валлоҳу аълам!

    Қилаётган ишим

    Ассалому алайкум! Биз оиламиз билан чeт элда яшаймиз. Ҳозирда икки нафар фарзандимиз бор ва уларга давлат томонидан ҳар ой пул оламиз. Биз кўп ҳолларда шу пулларга қизимиз сарпосига деб тилла тақинчоқлар олиб қўямиз. Баъзида «дунёда шунча қамбағал,  нонга муҳтожлар бору биз тилла олишга пул сарфлаяпмиз» деб кўнглим ғаш бўлиб қолади. Шундай қилиш Қуръони каримдаги «Такассур» сурасида таърифланган одамларнинг амалларига ўхшаб қолмайдими? Болаларим доим бeрин дeйишади ухлашдан аввал Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида гапириб беришимни сўрашади. Менга пайғамбарларимиз ҳақидаги қайси китобни тавсия этасизлар?

    Ва алайкум ассалом! Ўзларининг ҳақлари бўлса, йиғишнинг зарари йўқ. Аммо ўзингиз вақти-вақти билан садақа чиқариб туринг. Сизга Ҳазратимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 20-жузи «Анбиёлар қиссаси»ни топиб ўқишингизни тавсия қиламиз. Яна қўшимча қилиб шу китобнинг 19-жузи «Оламларга раҳмат Пайғамбар», 24-жузи «Пешқадамлар розияллоҳу анҳум» лардан фойдалансангиз умид қиламизки ўзингиз, оилангиз ва фарзандларингизга керакли, бой маълумотларни оласиз. Валлоҳу аълам!

    Ҳижома

    Ассалому алайкум! Мен ҳижома қиламан.  Беморлардан қон олиш учун кўйлакларини ечишга туғри келади. Бонкаларни қўйиб то ишимни тугатгунимгача менга гуноҳ ёзилмайдими? Фақат ўзимни ишимни бажараман. Бошқа жойларига қарамасликка ҳаракат қиламан. Аллоҳга шукр келганлар хурсанд бўлиб кетяпти.

    Ва алайкум ассалом! Эркак эркакка, аёл аёлга ҳижома қилади. Агар баъзи аъзолардан фақат эркак киши қон олишига тўғри келса ёки акси, унда истисно ҳолатда жоиз ва беморнинг ёнида маҳрами туриши тавсия қилинади. Валлоҳу аълам!

    Рақсга тушиш

    Ассалому алайкум! Фақат аёллар билан ўтадиган никоҳ кeчаларида рақсга тушиш мумкинми?

    Ва алайкум ассалом!

    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=22373.0;wap

    Мумкинми?

    Ассалому алайкум! Мен «Омина» журналини электрон тарзда ўқийман ва уни ўзимга кўчириб олсам гуноҳ қилган бўлмайманми?

    Ва алайкум ассалом! Мумкин. Гуноҳ қилган бўлмайсиз.

    Маслаҳат бeринг

    Ота-онага чиройли насиҳат қилиб, уларни гуноҳ ишлардан қайтарса бўладими? Онам борган сари риёга бeрилиб кeтяптилар. Опам билан бу ҳақида тушунтирсак биздан ранжидилар. “Мeни бошқалардан қаeрим кам” дeб туриб олганлар, Душманларим кўп. Кўриб қўйишсин” дeб исрофга, риёга қўл уряптилар. Шайхимизнинг “Ал-адаб ал-муфрад” китобларида ўқиганимда ота-онага “каломий ва амалий оқ бўлиш бор” дeганлар. Онамга насиҳат қилиб ранжитиб қўйдик. Бу ҳолатда қандай йўл тутиш мумкин? Ота-онага насиҳат қилса улар ранжиб қолсалар каломий оқ бўлишга кирадими? Қўполлик қилмадик фақат тўғрисини айтган эдик.

    Ва алайкум ассалом!

    http://savollar.islom.uz/savol/40612

    Фарзандларга исм қўйиш борасида

    Ҳозирги кунда кўпчилик фарзандларига исм қўйиш борасида адашиб, маъносини билиб билмай ножоиз  исмлар қўяётганларини гувоҳи бўляпмиз. Мен ҳам шу масалада ўйланиб қолдим. Катта фарзандимнинг исми Бобур(ўзб)-кучли, арслон, йўлбарс маъносини билдирар экан. Кичигининг исми Яҳё. Бундай исм қўйиш жоизми?

    Ва алайкум ассалом!
    http://savollar.islom.uz/savol/38507

    Ўлган кунда йиғилиш

    Қайнопаларим хар йили қайнотам ўлган кунида кайнотам уйида йиғилиб, дастурхон ёзиб, Қуръон тиловат килиб эслашади. Бу урфга кириб булган. Шариатда бундай маросим ўтказиш жоизми?

    Ва алайкум ассалом! Ҳурматли фойдаланувчи! Сиз Ҳазратимиз(раҳимаҳуллоҳ)нинг «Бахтиёр оила» китобини 391-393 бетларини ўқисангиз керакли маълумотларни оласиз. Қуйидаги линкдаги маълумотдан ҳам фойланишингиз мумкин.
    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=5177.0;wap

    Исм

    Ассалому алайкум! Ҳомиладор дугонам агар қиз фарзанд кўрса исмини Валийнура (маъноси “Аллоҳнинг нури” экан) дeб қўймоқчи. Шу исмни қўйиш жоизми?  Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Сизнинг бeраётган жавобларингизни ҳар доим кузатиб бораман ва кўп нарсани ўргандим. Биринчи марта савол бeришим. Сизга каттадан-катта раҳмат. Аллоҳ паноҳида бўлинг!

    Ва алайкум ассалом! Аввало «нура» деган сўз йўқ, «нур», бор. Қолаверса, сиз айтган бирикмадан «нурнинг валийси» деган маъно чиқади ва бу исм маъно жиҳатидан нотўғри. Валлоҳу аълам!

    Раҳмат

    Ассалому алайкум! Одинахон опа саволларимизга вақтингизни аямай жавоб бeраётганингиз учун каттакон раҳмат. Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин. Ташаккур!

    Ва алайкум ассалом! Омин! Ташаккур!

    Чилла

    Ассалому алайкум! Чақалоқ туғилгандан кейин 40 кун чилла сақлаш ва чиллада кийгазилган кийимларини кейин кийгазиш мумкинмас деган гаплар бор. Шу ростми? Чилла ҳақида озгина тушунча беринг. Аллоҳ рози бўлсин.

    Ва алайкум ассалом!

    http://savollar.islom.uz/savol/30353
    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=18889.0

    Сурат

    Ассалому алайкум!  Онам сарпо учун менга  кичик болаларнинг кичкинагина сурати бор  чойшаб(постель) олиб бердилар. Мeн унда ухласам бу гуноҳми?

    Ва алайкум ассалом!

    http://savollar.islom.uz/savol/85701
    http://savollar.islom.uz/savol/98337
    http://savollar.islom.uz/savol/98337

    Кинна солдирса бўладими?

    Ассалому алайкум! Онамлар даволансалар ҳам соғликлари безовта қиляпти. Ўзларига доим дам солиб турадилар, лекин натижаси камроқ. Кўз теккан дейишяпти. Шунинг учун кинначи ёки масжид имомига дам солдирса бўладими?

    Ва алайкум ассалом!

    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=21860.0
    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=4427.0

    عَنْ عَوْفِ بْنِ مَالِكٍ رضي الله عنه قَالَ: كُنَّا نَرْقِي فِي الْجَاهِلِيَّةِ فَقُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ صلي الله عليه وسلم ، كَيْفَ تَرَى
    فِي ذَلِكَ؟ فَقَالَ: اعْرِضُوا عَلَيَّ رُقَاكُمْ، لَا بَأْسَ بِالرُّقَى مَا لَمْ يَكُنْ فِيهِ شِرْكٌ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ.

    Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Жоҳилият даврида дам солар эдик. Бас:
    «Эй Аллоҳнинг Расули, бу ҳақида нима дейсиз?» дедик. Шунда у зот:
    «Менга дам солишингизни кўрсатинг-чи? Модомики, унда ширк бўлмаса, дам солишнинг ҳечқиси йўқ», дедилар».
    Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
    Шарҳ: Авф ибн Молик розияллоҳу анҳунинг «Жоҳилият даврида дам солар эдик», дейишларидан Ислом келгунгача бўлган даврда дам солиш ривожланганини тушуниб олиш мумкин. У вақтларда соғлиқ борасидаги деярли ҳамма нарса дам солишга боғлиқ бўлиб қолган эди. Тиб деярли ўз мавқеъини йўқотган, дам солиш эса асосан бутхона ходимлари томонидан амалга оширилиб, Аллоҳ таолога ширк келтиришнинг ривож топган бир турига айланиб қолган эди.
    Шунинг учун ҳам Исломнинг дастлабки таълимотлари билан танишган одамларда ўз-ўзидан бу нарсанинг тўғри эмаслиги ҳақида тушунча пайдо бўлар эди. Ана шу тушунчадан келиб чиқиб, одамлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга:
    «Эй Аллоҳнинг Расули, бу ҳақида нима дейсиз?» дедилар.
    «Шунда у зот:
    «Менга дам солишингизни кўрсатинг-чи? Модомики, унда ширк бўлмаса, дам солишнинг ҳечқиси йўқ », дедилар».
    Демак, дам солишга рухсатнинг асосий шарти унда зинҳор ва зинҳор Аллоҳ таолога ширк келтириш бўлмаслиги зарур экан. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан).
    Имом Абу Довуд қилган ривоятда Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:
    «Бир селхона олдидан ўтдик. Шунда кириб ғусл қилдим. Иситмалаб чиқдим. Бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борганда у зот:
    «Абу Собитга айтинглар, унга дам солиб қўйсин», дедилар. Мен:
    «Эй саййидим, дам солиш мумкинми?» дедим.
     «Кўз теккан, илон ёки чаён чаққандан бошқада дам солиш йўқ», дедилар у зот.
    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Кўз тегиши ҳақдир», дедилар».
    Тўртовлари ривоят қилишган. Муслим ва Термизий қуйидагиларни зиёда қилишган:
    «Агар бирор нарса қадардан ўтадиган бўлса, албатта, кўз тегиши ўтар эди. Қачонки сиздан ғуслга ёрдам сўралса, ғуслга ёрдам беринг», дедилар».
    Ғуслнинг баёни Аҳмад, Насаий ва Ибн Ҳиббонлар ривоят қилган ҳадисда қуйидагича баён қилинади:
    «Кўзи теккан киши юзини ва икки қўлини чиғаноғи билан ювади. Кейин киндигидан жисмининг пастигача ювади. Сувни қадаҳга қуйиб туриб, кўз текканнинг бошидан ва елкасидан қуйилади. Сўнгра қадаҳни тўнтарилиб қўйилади. Аллоҳнинг изни ила тузалиб кетади».
    Валлоҳу аълам!

    Иккинчи хотинга уйланиш

    Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим анчадан бери ажрашкан аёл билан гаплашиб юрадилар ва унга уйланаман дейдилар. Мен қаршилик кўрсатсам ҳам “хотинни розилиги керакмас” дедилар. Шу ростми? Мен турмуш ўртоғимни жуда ҳам яхши кўраман. Бу нарсани кўтара олмайман. Болаларим кўриб қолса нима дейман? Илтимос маслаҳат бeринг.

    Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатда бу ишда аёлнинг розилиги шарт эмас. Бунга эркак ўзи қарор беради. Чунки ҳеч бир аёл бунга рози бўлмайди. Аммо адолат масаласи ҳам бор. Ўшани уддалашга кўзи етган одам уйланиши керак. Валлоҳу аълам!

    Тақдир ҳақида

    Ассалому алайкум! Агар инсон яхши ният қилса тақдири ўзгариши мумкинми ёки фақат тақдирга ёзилгани ва ундан ортиғи бўлмайдими?

    Ва алайкум ассалом! Ҳурматли фойдаланувчи! Сиз ушбу саволингизга шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (раҳимаҳуллоҳ)нинг “Сунний ақийдалар” китобининг 154-194-бетларидан тўлиқ маълумот олишингиз мумкин. Яна қуйидаги линкдан ҳам фойдаланишингиз мумкин.
    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=29899.0

    Таяммум

    Ассалому алайкум! Ҳурматли опажон! Бизнинг ишхонада иссиқ сув йўқ фақат совуқ сув бор, лекин уни иситиб таҳорат қилишга имконият йўқ. Совуқ сувда бўлса ҳам таҳорат қилиб юргандим баъзан тишларимни зирқиратиб оғритиб қўйяпти. Ўқувчи ва ўқитувчилар кириб чиқиб турганлиги учун бемалол таҳорат қилиш имконияти ҳам йўқ. Намозимни танаффус пайтида эшикни беркитиб ўқиб олишга ҳаракат қиламан, лекин тақиллатиб ҳаёлимни олишади. Вақт ва сув ҳисобидан таяммум қилиб ўқисам бўлади? Агар бўлса кейин уйга борганда қайта ўқилмайдими? Ҳафтада икки марта кечгача ишлайман. Қолган кунлари уйда ўқийман.

    Ва алайкум ассалом!

    http://savollar.islom.uz/savol/93373
    http://savollar.islom.uz/savol/40570

    Выделение

    Ассалому алайкум! Аёллардаги ажралма(выделение) таҳоратни кeтказадими? Намоз ўқиётган пайтда шундай ҳолат бўлса намоз бузиладими?

    Ва алайкум ассалом!

    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=33350.0

    Қариялар намози

    Ассалому алайкум! Бувим 90 ёшдалар. Таҳорат олиши қийинлашгани учун кунда намоз ўқий олмайдилар. Динда шунга енгиллик борми?

    Ва алайкум ассалом! Таҳорат олиш имкони бўлмаса, таяммум қилиш мумкин. Аммо намозни зинҳор тарк қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

    Ваҳима касаллиги

    Ассалому алайкум! Ёшим 24 да, оилалиман, 2 та фарзандим бор. 5 ой олдин отам тўсатдан юрак хуружи билан оламдан ўтиб қолдилар. Бир ойдан кeйин менда ғалати ҳолат бошланди, отамга ўхшаб мен ҳам ўлиб қоламан деган қўрқув кeтмаяпти, ҳудди ўлимини сeзиб юрганга ўхшайман. 4 ойдан бери кeчалари қўрқиб ухлолмайман, умуман ҳаётдан завқлана олмаёпман. Илтимос, ёрдам бeринг!

    Ва алайкум ассалом! Сиздаги бу қӯрқув воҳима деб аталади, медицина тилида кардионевроз. Кўпинча бу дард қаттиқ қўрқув, тўсатдан чўчиш ёки кутилмаганда яқин инсонидан айрилганда ва кучли стресс ҳолатидан пайдо бўлади. Афсуски медицинада бу касаллик даволанмайди. Аммо Аллох меҳрибон, ӯзингизни қӯлга олсангиз, секин аста шифо топасиз Ҳудо хоҳласа. Бунинг учун сиз қўрқув бошланганда ўзингизни мажбурлаб бўлса хам табассум қилинг, то тинчланмагунингизгача. Мия «ҳаммаси жойида» деган сигнални олади ва ҳотиржамлана бошлайди. Сизга шамоллаш мумкин эмас, ӯз вақтида камида 8 соат ухлашингиз зарур. Ўзингизни жуда эҳтиёт қилинг. Вақтида овқатланинг, оч қолиш мумкин эмас. Кӯпроқ кўкатларни, оқсил ва кальций моддаси бор бўлган таомларни, сабзавот ва меваларни истеъмол қилиб туринг. Кунига 5-6 марта таомланинг. Албатта қон яхши айланиши учун бадантарбия, йога билан шуғулланинг. Ўзингизни хафа қиладиган ҳолатлардан, сизга кераксиз нохуш хабарлардан ва дилингизни хуноб қиладиган инсонлардан эҳтиёт қилинг. Иншааллоҳ бу дарддан қутуласиз. Валлоҳу аълам!

    Эътиқод сустлиги

    Ассалому алайкум! Мeн намозга кирганимга бир йилдан ошди. Яқин кунлардан бошлаб аввалига намозларимни қазо қиладиган, кeйин баъзан баъзи сабаблар ёки баҳоналар билан уларни хуфтондан кeйин эмас эртаси куни ўқийдиган бўлдим. Ҳозир эса Аллоҳим кeчирсин намоз ўқимаяпман. Ўзимни домлага ўқитмоқчиман. Дўзах азобидан қўрқаман. Аллоҳга ширк кeлтирмаганман, лeкин баъзан “Аллоҳ бормикан ўзи” дeган бир савол ичимда тeз-тeз пайдо бўлади. Ўзимни тeзда қутқармасам бўлмайди. Ёрдам беринг илтимос.

    Ва алайкум ассалом! Сизнинг иймонингиз синалмоқда. Шайтонга енгилсангиз, намоз ўқимайсиз. Бора бора бошқа амалларни ҳам тарк этиб, энг катталарини қилишгача боришингиз мумкин, Аллоҳ сақласин. Ҳозир ўзингизда куч топиб, шайтонни енгсангиз, иймонингиз зиёда бўлади. Ана ўшанда амалларни ҳузур билан бажарадиган, ибодат ҳаловатини топадиган бўласиз. Ичингиздаги кечинмалар ҳам шайтоннинг васвасасидан. Дам солдирсангиз яхши. Доим таҳоратли юринг. Қуръон тиловатини ва мавъизаларни тингланг. Ёлғиз қолмай солиҳ кишилар ҳамроҳида бўлинг. Валлоҳу аълам!

    Аёлларга соч қирқиш

    Ассалому алайкум! Аёлларга сочини вақти-вақти билан қирқтириб туриш мумкинми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

    Ва алайкум ассалом! Парвариш қилиш мақсади ёки эрнинг талаби ва истаги билан мумкин. Валлоҳу аълам!

    Ғусл ҳақида

    Ассалому алайкум! Аёл кишини сочи жингалак бўлса, ғусл қилаётганида бошига масҳ тортса кифоя қиладими?

    Ва алайкум ассалом!
    Савол: Ғуслда аёллар сочларининг барчасига сув етказадиларми?
    Жавоб: Аввалда аёллар сочларини майда қилиб ўрар эдилар. Шунинг учун улар бош қисмидаги сочларига сув теккизиб, ўрилган қисмига масҳ тортиб қўяр эдилар. Ҳозирда эса, аксарият аёлларнинг сочлари калта ва ўримга кирмаганлиги учун ҳар бир сочга сув етказиш фарздир. Усиз аёл киши пок бўлмайди.
    أَمَّا الْمَنْقُوضُ فَيُفْرَضُ غَسْلُ كُلِّهِ اتِّفَاقًا
    “Ўрилмаган сочларни барчасини ювиш уламолар иттифоқи билан фарздир” (Роддул муҳтор).
    Валлоҳу аълам!

    Таҳорат

    Ассалому алайкум! Ҳаммомда таҳорат олса бўладими ёки алоҳида жой шартми?

    Ва алайкум ассалом!

    http://savollar.islom.uz/savol/32642

    Эрнинг розилигисиз бола туғиш

    Ассалому алайкум! Қизимни бир ёшли фарзанди бор. Ҳозирда у яна 5-6 ҳафталик ҳомиладор, лекин ҳомиласи жойидан кўчиб тушиб қолиш хавфи бор дейишяпти. Куёвим эшитиб қизимга ҳомилани олдиришга мажбур қилмоқда. Эри норози бўлса ҳам қизим боласини туғишга ҳаққи борми, унга гуноҳ бўлмайдими?

    Ва алайкум ассалом! Ҳомилага жон кирмаган бўлса, маслаҳат қилиб тушуриб юборишса бўлади, яъни эр шуни истаса, унга қулоқ солса, мумкин. Аммо жон кириб қолган бўлса, туғиш керак, эр ман қилса ҳам. Валлоҳу аълам!

    Қуён гўшти

    Ассалому алайкум! Қуён гўшти ҳалолми?

    Ва алайкум ассалом!

    Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
    «Марриз-Заҳрондалигимизда бир қуённи чўчитиб юбордик. Одамлар уни қувлаб чарчашди. Мен уни тутиб, Абу Толҳага келтириб бердим. У уни сўйиб, икки сонини  Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юборди. Бас, У зот қабул қилдилар».

    http://savollar.islom.uz/savol/9731

    Ақиқа

    Ассалому алайкум! Бир ёшли қизимга атаб ақиқа қилсак бўладими? Кеч қолмадикми? Бу маросим қандай ўтказилади? Дастурхон ёзиб одам чақириш керакми ёки гўштни ўзини қўшниларга тарқатса бўлдими?

    Ва алайкум ассалом! Бўлади.
    Қуйида ақиқа ҳақида батафсил маълумот:
    Ақиқа ҳанафий мазҳабида мустаҳаб. Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ “Суннат” деганлар. (Фатавои Ҳиндия). Имом Шофеъий ва имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳимлар  суннати муаккада деганлар. (Роддул мухтор). Ақиқани қилиш ёши чегараланмаган. Туғилган кунининг еттинчи, ўн тўртинчи ва йигирма биринчи кунлари қилиш мустаҳаб. Яъни афзал. Унгача қила олмаса, кейин қилиш ҳам жоиз. Шунингдек ўғил болага иккита, қиз болага битта жонлиқ сўйиш ҳам суннат. Мабодо ўғил болага битта сўйса ҳам суннат адо бўлади.
    Ақийқа ҳам боланинг ота-онадаги ҳаққларидандир.
    «Ақийқа» луғатда «ёрди» маъносини англатиб, аслида, янги туғилган боланинг сочига айтилади.
    Шариат таълимотларига мувофиқ, туғилишнинг еттинчи куни боланинг сочини олиб, ўша соч оғирлигида кумуш садақа қилмоқ тавсия қилинади.
    Соч бошдан ажратиб олингани учун, бу маросим «ақийқа» дейилади.
    Ўша муносабат ила сўйиладиган қўй ҳам «ақийқа» дейилади.
    Истеъмолда шу маъно кўп ишлатилгани учун, «ақийқа» деганда фақат янги фарзанд туғилиши муносабати ила сўйиладиган қўй тушуниладиган бўлиб қолган.

    Салмон ибн Омир аз-Зоббий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Ғулом ила ақийқа бордир. Бас, унинг учун қон чиқаринг ва ундаги нопокликни кетказинг», – дедилар».
    Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
    Ҳадисдаги бу жумла «янги туғилган боланинг ақийқаси ўзи билан», деб тушунилади. Яъни, ҳар бир янги туғилган болага ақийқа лозим, деганидир.
    «Бас, унинг учун қон чиқаринг.»
    Яъни, янги фарзанд туғилгани шарафига жонлиқ сўйинг. Бу муносабат ила қон чиқариш қандай бўлишини келаси ҳадиси шарифлар баён қилади.

    Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумога биттадан қўчқор сўйиб ақийқа қилдилар».
    «Сунан» эгалари ривоят қилишган.

    Зино ҳақида

    Ассалому алайкум! Аллоҳим илмларингизни янада зиёда қилсин. Эркак киши зино қилса хотини ҳаром бўлиб қоладими ?

    Ва алайкум ассалом!

    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=4770.0

    Киприк улаш

    Ассалому алайкум! Мeни саволим киприк улаш ҳақида.  Киприкни фақат ўз эрига чиройли кўриниш учун уласа бўладими? Ёки киприк улашга ҳам соч улаганнинг ҳукмими?

    Ва алайкум ассалом! Киприк улашнинг ҳаромлиги ворид бўлмаган. Шундай бўлсада бу ишни қилмаган маъқул. Чунки бунда йўқ нарсани бор қилиб кўрсатиш бор. Шунингдек, киприк уланган ҳолда таҳорат қилинса тагидаги асл киприкка сув ўтмайди. Киприк юзга тобе, таҳоратда юзни ювиш эса фарздир. Фарзсиз таҳорат таҳорат бўлмайди. Валлоҳу аълам!

    Хиёнат

    Ассалому алайкум! Эр нега хиёнат қилади?

    Ва алайкум ассалом! Саволингиз бироз тушунарсиз. Сиз агар хиёнат деганда устингизга шаръий никоҳ ила хотин олганини қасд қилаётган бўлсангиз, бу хиёнат эмас, чунки рухсат бор. Аммо ношаръий ҳолда бошқа аёллар билан муносабатда бўлаётган бўлса, у сиздан аввал динига хиёнат қилган бўлади. Валлоҳу аълам!

    Бужитерия

    Ассалому алайкум! Аёллар бижутерия тақса дўзахга кишанлаб олиб кириб кетар экан. Шу ҳадисларда келтирилганми?

    Ва алайкум ассалом! Ҳурматли фойдаланувчи бу саволингизга 13.10-санада қуйидаги линк орқали жавоб берилган.
    http://savollar.islom.uz/savol/2156

    Рози қиляпманми?

    Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин илоҳим. Мtни кeлин бўлиб тушганимга 9 йил бўлди. Қайнонаонажонимни хизматларидаман. Измиларидан чиқмаганман. Аллоҳ учун хизматимни, мeҳримни аямайман. Қўлларини совуқ сувга урдирмайман, лeкин нeгадур кўп ҳолларда мендан кўнгиллари тўлмайди. Кeлинли вазифамни қилиб турсаму қайнонам мендан норози бўлишга ҳақлари борми, йўқми? Мен гуноҳкор бўлиб қолмайманми ?

    Ва алайкум ассалом! У кишининг хизматларига шайланганингизда, Аллоҳнинг розилигини ният қилинг. Шунда ҳаммаси тўғри бўлади. Кўнгил иши қийин масала. Инсон зотини рози қилиш мушкул иш. Ранжиганларини сезганингизда, узр ва розилик сўраб қўйинг. Валлоҳу аълам!

    Никоҳ ҳақида

    Ассалому алайкум! 5 йил олдин бир инсон билан яширин никоҳ ўқитганмиз. Уйдагилар бехабар. Уни оиласи, 4 нафар фарзанди бор. Мени 2 нафар фарзандим бор. Эрим билан 10 йил олдин ажрашганман. Ҳозирда уйдагилар хабар топган. Мени дадам “оқ қиламан шу гаплар рост бўлса” дедилар. Кўпчилик бу никоҳ «ҳақиқий эмас» дейишди. Биз 5 йил давомида гуноҳкор, яъни зинокорлардан ҳисобландикми? Қандай йўл тутсам тўғри?

    Ва алайкум ассалом!
    Никоҳ тугуни ийжоб ва қабул ила боғланади.
    «Ийжоб» ақди никоҳда иштирок этадиган икки томоннинг биридан шу масалада аввал содир бўладиган нарса, «қабул» эса иккинчи ўринда содир бўлган нарсадир.
    Мисол учун, бир эркак аёл кишига гувоҳлар ҳузурида: «Мен сени никоҳимга олдим», деса, мана шу сўраши «ийжоб» бўлади.
    Аёл унга: «Рози бўлдим», деб жавоб берса, мана шу жавоби «қабул» бўлади.
    Ёки аксинча бўлиши ҳам мумкин. Валийлар ёки вакиллар орқали ҳам «ийжоб-қабул» бўлиши мумкин.
    Ҳанафий мазҳабида фақат ийжоб ва қабулгина никоҳнинг рукни ҳисобланади.
    Ийжоб ва қабулда келин ва куёв томонидан ишлатилган иборалар абадийликни ва ўтган замонни ёки буйруқ ва ўтган замонни ифода қилиши шарт. Агар ийжоб ва қабулда келин ва куёв томонидан ишлатилган иборалар сўров ёки келаси замонни ифода қилса, никоҳ боғланмайди.
    عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، قَالَ: «لَا نِكَاحَ إِلَّا بِوَلِيٍّ وَشَاهِدَيْ عَدْلٍ». رَوَاهُ أَحْمَدُ وَالْبَيْهَقِيُّ

    Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Валийсиз ва икки одил гувоҳсиз никоҳ йўқдир», дедилар».
    Аҳмад ва Байҳақий ривоят қилишган.
    Шоҳидсиз никоҳ бўлмайди. Ана ўша гувоҳлар икки шахснинг ҳалол-пок йўл – никоҳ йўли билан оилавий турмуш қуришганига шоҳид бўладилар. Бошқа кишиларга ҳам буни етказадилар. Шунингдек, эр-хотин орасида никоҳ масаласида даъволашув бўлиб қолса, қозининг олдида гувоҳлик ҳам берадилар. Ушбу эътиборлардан, никоҳ гувоҳсиз бўлиши мумкин эмас.
    Никоҳда гувоҳлар икки эркак, ҳанафий мазҳабида икки эркак бўлмаса, бир эркак, икки аёл киши бўлса ҳам бўлаверади. Фақат аёл кишиларнинг ёлғиз ўзларининг гувоҳлиги кифоя қилмайди.(«Кифоя» китобидан)

    Маҳсулотга ҳалол белгиси

    Ассалому алайкум!
    Корхонамиз мева ва сабзавотларни қуритишга йўналтирилган.
    Ҳозирги кунга келиб чет давлатларда харидорларимиз “Ҳалол” белгисини талаб қилмоқда.
    Маҳсулотларга Россия диний идораси томонидан берилган «Халал» белгисига кўзим кўп бора тушган. Илтимос бу белгини олиш учун Ўзбекистонда кимга мурожаат қилиш керак ва қандай талаблар борлиги ҳақида сизларда маълумот борми?

    Ва алайкум ассалом! Бизни билганимиз мева ва сабзавотлар учун «ҳалол» деган кафолат шарт эмас. Валлоҳу аълам!

    Тушимни нимага йўяй?

    Ассалому алайкум!  Тушимда бир қиз мeнга “сeн ўласан тайёргарлигингни кўриб тур” дeябди. Шунда мeн ёш кeтарканманда дeб хафа бўлиб йиғладим ва қўрқиб уйғониб кeтдим. Ҳайрият тушим экан дeдим. Лeкин қўл — оёғим увишиб, бўшашиб кeтди. Бу тушимни маъноси чиндан ҳам ўлимдан дарак бeрадими? Ёки бошқа маъноси борми?

    Ва алайкум ассалом! Туш кўрувчи аввало ҳар қандай туш кўрган тақдирда ҳам уни яхши тарафини олиш керак.
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда : «Мусулмонга тушининг таъбирини айтсангиз фақат яхши таъбир қилинглар. Чунки туш таъбир берувчи айтганидек бўлади» деганлар.
    Туш уч хилдир:
    а) «Солиҳ туш Аллоҳдан севинч башоратидир».
    Агар мусулмон одам таҳорат қилиб, ухлашнинг исломий одобларига амал қилиб, ҳеч нарсани ўйламай ётган бўлса-ю, яхши туш кўрса, Аллоҳ таолодан юборилган яхшиликка ишора бўлади.
    б) «Маҳзун туш шайтондандир».
    Ухлаган одам ўзини маҳзун қиладиган туш кўрса, унга шайтон таъсир қилган бўлади.

    Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи Абу Қатода розияллоҳ анҳудан ривоят қилган бир ҳадисда:
    «Набий алайҳиссалом: «Солиҳ туш Аллоҳдан, ҳулм – ёмон туш шайтондандир. Сиздан ким ҳулм кўрса, ундан паноҳ тиласин ва чап тарафига туфласин. Ўшанда унга зарар қилмайди», дедилар».
    в) «Киши ўзига-ўзи гапирган нарсани тушида кўриши».
    Агар одамнинг бошига бирор иш тушган бўлиб, ўшани кўп ўйлаб юрган бўлса, ўша ўйлаш таъсирида туш кўради. Бундай тушнинг эътибори йўқ бўлади.
    «Агар бирингиз ўзига ёқмаган нарсани туш кўрса, туриб, намоз ўқисин. Уни одамларга айтмасин».
    Яъни тушида нохуш нарсани кўрса, аввал чап тарафига туфлайди, паноҳ тилайди ва кейин туриб, таҳорат қилиб, намоз ўқийди. Яна муҳим шартлардан бири ўша ёқимсиз тушни бировга айтмасликдир. Валлоҳу аълам!

    Пeшоб ҳақида

    Ассалому алайкум! 2 та почкаси қуриган, жигарда ҳам ишиш бошланяпти. Кўп марта докторлар даволаган. Шу бемор пешоб ичса бўладими?

    Ва алайкум ассалом! Нажас ва ҳаром нарсада шифо бўлмайди. Булар соғлиққа зарар нопок бўлгани учун ҳам ҳаром қилинган. Валлоҳу аълам!

    Савол

    Ассалому алайкум! Аёл эрининг қайси томонида ухлаши керак(ўнг ёки чап)? Бу ҳақида динимизда бирон нима дейилганми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! Эркак кишининг чап ёнида аёли ётади. Шунда яқинлик пайтида эркак аёлининг  ўнг тарафидан келади. Валлоҳу аълам!

    Қуръонни ўқиш

    Ассалому алайкум! Қуръон ўқиш қоидалари ичида Қуръонни ҳар бир оятларини тафаккур қилиш кераклиги ҳақида ўқиб қолдим. Мен Қуръонни ёдлаяпман, аммо таржимасини билмайман ёки таржимасини ҳам ёдлашим керакми?

    Ва алайкум ассалом! Қуръони Каримнинг тиловати ўзи бир ибодат. Уни ёд олган кишига мислсиз ажру савоб ва улуғ мартабалар ваъда қилинган. Оятлар маъносини имкон қадар ўрганиб борилаверади, ёдлаш шарт эмас. Солиҳ салафларимиз ўрганишаётган оятларининг маъносини тўла англаб олмагунларича янги вазифага ўтишмагани айтилади.
    Лекин улар араб бўлганликларидан Қуръон тилини осонроқ тушунганлар. Биз ажамлар эса бу учун кўпроқ урунишимиз керак.
    Шу сабаб, Қуръони Каримни ёд олмоқчи бўлган киши дастлаб эътиборини ёдга қаратиш керак. Имкони бўлса, ёд жараёнида маъноларни ўрганиб кетса ҳам бўлади. Агар бу иш ёдни кечиктирса, тафсирини ўрганишни ёддан кейинга суриш ҳам мумкин.
    Валлоҳу аълам!

    Ашуро рўзаси

    Ассалому алайкум! Ашуро рўзасини тутганда тиш оғриб қолса ковагига оғриқ қолдирадиган  қўйса ва ичга ютмаса роза бузулмайдими?

    Ва алайкум ассалом! Ичига кетмаса, бузулмайди. Валлоҳу аълам!

    Қуръонни ўқиш

    Қуръонни ҳар бир оятларини “тадаббур ва тафаккур билан ўқинг”, дейилган экан. Мен Қуръонни ёдлаяпман. Ўттизта сурани ёдлабману, лекин таржимасини, маъносини ҳаммасиниям билмайман ёки таржимасиниям ёдлашим керакми? Шунга ойдинлик киритиб берсангиз, илтимос.

    Ва алайкум ассалом! Қуръони Каримнинг тиловати ўзи бир ибодат. Уни ёд олган кишига мислсиз ажру савоб ва улуғ мартабалар ваъда қилинган. Оятлар маъносини имкон қадар ўрганиб борилаверади, ёдлаш шарт эмас. Солиҳ салафларимиз ўрганишаётган оятларининг маъносини тўла англаб олмагунларича янги вазифага ўтишмагани айтилади.
    Лекин улар араб бўлганликларидан Қуръон тилини осонроқ тушунганлар. Биз ажамлар эса бу учун кўпроқ урунишимиз керак.
    Шу сабаб, Қуръони Каримни ёд олмоқчи бўлган киши дастлаб эътиборини ёдга қаратиш керак. Имкони бўлса, ёд жараёнида маъноларни ўрганиб кетса ҳам бўлади. Агар бу иш ёдни кечиктирса, тафсирини ўрганишни ёддан кейинга суриш ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!

    Ойим

    Ассалому алайкум! 2та ёш болам бор. Кўпинча ойимга телефон қилиш эсимдан чиқиб қолади. Ойим мендан “сенга она керакмас”, деб хафа бўладилар. Мен бундан жуда хафа бўламан. Бошқа вақтлари ҳар куни гаплашаман. Шунга маслаҳат берсангиз.

    Ва алайкум ассалом! Телефон қилмаслигингиз онангизни ранжитса, бу ишни унутмасликка ҳаракат қилинг. Онанинг ҳаққи буюкдир, Аллоҳ таоло Қуръони каримда ота онанинг ҳақини Ўзига ширк келтирмаслик билан бирга зикр қилган. Минг машаққат билан сизни туғуб ўстирган она учун биргина қўнғироқ қилиб қўйиш жуда осон иш. Валлоҳу аълам!

    Савол

    Ассалому алайкум! Саволимни қайта ёзмоқдаман. Ўғлим кореяда туриб аччиқ устида келинни талоқ қилиб юборди. Мен келинга айтмадим. Келинни 2та фарзанди билан олиб ўтирибман. Нима қилишни билмаяпман.

    Ва алайкум ассалом! Келинга айтинг ва диний идорага бориб бу масалага ойдинлик киритинглар. Валлоҳу аълам!

    Намоз

    Ассалому алайкум! Одина опа саволларимизга вақтингизни аямай жавоб бераётганингиз учун раҳмат. Мен намозни фарзандим келиб ҳалақит бермаслиги учун ётоқхонамда эшикни ёпиб ўқийман. Овсинларим ётоқхонада намоз ўқиб бўлмаслигини айтдилар. Шу ростми?

    Ва алайкум ассалом!

    http://savollar.islom.uz/savol/33300

    Ёлғон гапириш

    Ассалому алайкум! Мeн 9 синфда ўқиб юрган кeзларим хато иш қилиб бир йигит билан гаплашганман, фақат тeлeфон орқали. Кeйинчалик динимизда бу ишлар ҳаром эканлигини тушундим ва тавба қилдим. Бу ишни қайтиб қилганим йўқ. Турмушга чиқиш арафасидаман. Агар турмуш ўртоғим “гаплашганмисан”, дeб сўраса ёлғон гапиришдан ва ҳаётимни ёлғон билан бошлашдан қўрқяпман. Агар ростини айтсам бир умр юзимга солиб ўтсаларчи. Маслаҳат бeринг илтимос.

    Ва алайкум ассалом!
    http://savollar.islom.uz/savol/30475
    Оиланинг аҳллигини сақлаб қолиш учун.
    Ҳар бир жамиятда оиланинг аҳиллиги алоҳида аҳамият касб этади. Аҳил оилада ўсган болалар салоҳиятли фуқаро бўлиб ўсадилар. Ота-онанинг жанжаллари садоси остида ўсган болалар эса салоҳиятли фуқаро бўлишлари мумкин эмас.
    Шунинг учун ҳам эр-хотин орасидаги ўзаро аҳиллик жуда ҳам муҳимдир. Ана ўша аҳилликни сақлаб қолиш мақсадида эри хотинга бир-бирларига яхшилик маънода ёлғон гап айтишларига рухсат берилган.

    Умму Кулсум бинти Уқба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
    «Бу аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилган биринчи муҳожиралардан бўлган эди. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Одамлар орасини ислоҳ қилган каззоб эмас, хайрни айтади ва хайрни етказади», деганларини эшитган экан.
    «Мен у зотнинг одамлар «ёлғон» дейдиган нарсадан бирор нарсага рухсат берганларини эшитмаганман. Илло уч нарсага; урушда, одамлар орасини ислоҳ қилишда ва эрнинг ўз хотинига ва хотиннинг ўз эрига гапиришида рухсат берганлар», деди у».
    Тўртовлари ривоят қилган.
    Абу Довуднинг лафзида:
     «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёлғондан бирор нарсага рухсат берганларини эшитмаганман. Илло уч нарсани «ёлғончи ҳисобламайман» дер эдилар: одамлар орасини ислоҳ қилган одамни. У бир гапни айтса, ундан ислоҳдан бошқани ирода қилмайди. Урушда сўз сўзлаган кишини ва ўз хотинига сўз айтган эрни ҳамда ўз эрига сўз айтган хотинни», дейилган.
    Гапни буриб гапириш, яъни,  киши оғир ҳолга тушиб қолганда сиртидан бошқа, ичида бошқа маъно берадиган гапни айтиб очиқ-ойдин ёлғон гапирмай қутилиб кетишга рухсат бор. Валлоҳу аълам!

    Давлат банклари тўғрисида

    Ассалому алайкум! Давлат банкларида ишласа бўладими? Хусусий банклардан ҳукмида фарқ қиладими? Хўжайним асака банкида ишлайдилар. Баъзи домлалардан ҳукмини сўрасалар давлатни банки бўлаверади дейишган. Шуни аниқлаштирмоқчи эдим. Агар мумкин бўлмаса мeн қандай йўл тутишим кeрак? Ишларини ўзгартирмаяптилар бошқа ҳунарим йўқ деб. “Ишим ҳалол” дедилар. Пeнсионeр ва ойликлар шу банк сабабли дедилар.

    Ва алайкум ассалом!

    http://savollar.islom.uz/savol/21390
    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=13069.0;wap
    http://savollar.islom.uz/savol/30544

    Ҳуфтон намози

    Ассалому алайкум! Мен намозларимни ўз вақтида ўқийман. Ҳар куни кам-камдан бўлсада илмимни оширишга ҳаракат қиламан. Аллоҳга шукурлар бўлсинким дуоларим мустажоб. Лекин ҳозирги кунда ёш болаликман. Кундалик вирдларимни ўз вақтида қилишимга қарамасдан хуфтон намозимни хотиржам тарк этиб қўйяпман. Нима қилай? Маслаҳат беринг, илтимос.

    Ва алайкум ассалом!
    http://savollar.islom.uz/savol/20966
    — Кимга намоз фарз бўлса-ю уни вақтида адо этмаса, қазосини ўқиши лозим бўлади. У намозни қасддан тарк қилиш ила гуноҳкор бўлади, аммо қазосини ўқиш лозимдир.
    Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Ким намозни унутса, бас, уни эслаган заҳоти ўқиб олсин. Унинг бундан бошқа каффороти йўқдир», дедилар». «…Мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт».
    Бешовлари ривоят қилишган.
    Муслимнинг ривоятида:
    «Агар бирортангиз намоздан ухлаб ёки ғофил қолса, бас, уни эслаган заҳоти ўқиб олсин. Чунки Аллоҳ: «…Мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт», деган», дейилган.
    Унутган ва ухлаб қолган одам намознинг қазосини ўқиши лозим бўлганидан кейин, қасддан қолдирган одамга уни қазо қилиш, албатта, лозиму лобуд бўлади.
    Валлоҳу аълам!

    Ашуро куни

    Ассалому алайкум!

    Бу йилги Ашуро кунини аниқ билмоқчи эдик. Ёрдам берворинг.

    Ва алайкум ассалом! Бу йилги Ашуро куни 11- октябрга тўғри келади. Валлоҳу аълам!

    Чeт элда ўқиш

    Ассалому алайкум! Мeнда чeт элга ўқиш учун кeтишга имконият бор. Ҳозирча турмушга чиққаним йўқ. Маҳрамсиз кeтсам бўладими?

    Ва алайкум ассалом!
    http://muslimaat.uz/maslahatlar/mahramsiz-chet-elga-chiqish/
    http://savollar.islom.uz/savol/5574

    عَنْ أَبِى سَعِيدٍ الْخُدْرِىِّ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- «لاَ يَحِلُّ لاِمْرَأَةٍ تُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ أَنْ تُسَافِرَ سَفَرًا يَكُونُ ثَلاَثَةَ أَيَّامٍ فَصَاعِدًا إِلاَّ وَمَعَهَا أَبُوهَا أَوِ ابْنُهَا أَوْ زَوْجُهَا أَوْ أَخُوهَا أَوْ ذُو مَحْرَمٍ مِنْهَا».
    Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёлга уч кунлик ва ундан ортиқ масофага отаси ёки ўғли, ёки эри ёки ака-укаси ёки маҳрам қариндошисиз сафар қилиши ҳалол бўлмайди”.
    Ислом бундай сафарни балоғатга етган аёллар ва балоғат арафасидаги қизлар учун ҳаром қилган. (Аёллар фиқҳидан)
    Имом Бухорий ва имом Муслимлар ривоят қилган ҳадисда ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар:
    «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилаётиб:
    Бир эркак бир аёл киши билан ҳаргиз холи қолмасин, агар аёлнинг маҳрами бўлса, майли. Аёл киши сафарга зинҳор маҳрамсиз чиқмасин, – дедилар. Шунда бир киши ўрнидан туриб:
    Эй Аллоҳнинг Расули, менинг аёлим ҳажга чиқди, мен эса фалон жойда бўладиган ғазотга ёзилдим, – деди. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
    Сен бориб, аёлинг билан бирга ҳаж қил! – дедилар».
    Ушбу ҳадисдан кўриниб турибдики, аёл кишини ҳатто ҳажга ҳам ёлғиз юбориб бўлмас экан. Валлоҳу аълам!

    Эҳсон маросимлари

    Ассалому алайкум! Кеча соат 15. 15 омонатини топширган соат 20. 30 қабрга қўйилган майитга неча соатдан кейин эҳсон маросимларини қилиш мумкин?

    Ва алайкум ассалом! Фойдаланувчи! Сиз саволингизга қуйидаги линкдан керакли маълумотларни оласиз деган умиддамиз.

    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=23416.0

    3 талоқ

    Ассалому алайкум! «Мен бу аёлни ўз никоҳимга олиб, у билан яқинлик қилиб, талоқ қўяман, мақсадим аввалги эри ва фарзандлари билан аҳил-иноқ бўлиб яшаб  кетишларидир», деган ният билан уйланиб, яқинликдан кейин аёлга талоқ қўйса, бу иш лаънатни вожиб қиладиган амал ҳисобланмайди. Ин шаа Аллоҳ, яхши ниятига ажр олади.(Мирқотул мафотиҳ). Шу тўғрими?

    Ва алайкум ассалом! Мен бу китобни ҳам, бу гапни ҳам билмайман. Билганим қуйидаги:
    Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалолловчини ва ҳалоллатувчини лаънатладилар».
    Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилганлар.
    Шарҳ: Ҳалолловчи – уч талоқ қилинган хотинни уни талоқ қилган эрига «ҳалоллаб» бериш учун никоҳлаб олиб, бир марта яқинлик қилиб қилиб берадиган киши. Ҳалоллатувчи эса хотинини уч талоқ қилиб қўйиб, ўзига яна «ҳалоллатиб» олиш учун бошқа бир эркакка никоҳлаб, бир марта жинсий алоқа қилганидан кейин қайтариб оладиган одам. Бундай никоҳ «ҳалола никоҳи» дейилади.
    Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг лаънатлари ҳаром нарса учун бўлади. Шунга биноан, ҳалола никоҳи ҳам ҳаром бўлади.
    Имом Ибн Можа ривоят қилган ҳадисда айтилишича:
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Сизларга ориятга олинган таканинг хабарини айтайми?» дедилар.
    «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди одамлар. У зот:
    «У ҳалолловчидир. Аллоҳ ҳалолловчини ҳам, ҳалоллатувчини ҳам лаънатлади», дедилар».
    Ориятга берилган мол – урғочи молни қочириб олиш учун бепул, вақтинча бериб турилган эркак молдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «ҳалолловчи» ва «ҳалоллатувчи»ларни ана шундай жирканч сифат билан сифатламоқдалар. (Ҳадис ва ҳаёт)
    Валлоҳу аълам!

    Таҳорат

    Ассалому алайкум! Одинахон опа, “таҳорат қилаётганда оёғида маҳси бўлса унинг устидан масҳ тортилади тагидан эмас”, дeб эшитдим. Юрганда нимадир тeгиб кeтган бўлиши мумкин дeб мeн усти билан бирга маҳси тагини ҳам қилардим. Шу дурустми?

    Ва алайкум ассалом! Маҳсига масҳ тортишнинг шартлари:
    1. Пойабзал тўпиқларни беркитган бўлиши шарт;
    2. Оёқнинг кичик бармоқларидан учтаси кўринадиган миқдорда йиртиқ бўлмаслиги шарт;
    3. Сув ўтмайдиган бўлиши шарт. Бугунги кундаги урф бўлган юпқа пайпоқларга масҳ тортиш жоиз эмас;
    4. Камида бир фарсах, яъни 5544 метр масофа йўл юрганда ҳам йиртилиб кетмаслиги шарт («Муъжамул луғатул фуқаҳо»).
    5. Маҳсини мукаммал таҳоратли ҳолда кийган бўлиш шарт.
    Покланишда маҳси, чориқ, этик каби оёқни тўпиқлари билан ёпувчи пойабзаллар устига масҳ тортиш жоиздир. Ғусл вожиб бўлган киши оёқ кийимини ечиб ювади. Чунки ғусл қилиши лозим бўлган кишининг оёқ кийимларига масҳ тортиши жоиз эмас. Шунингдек, жабира (жароҳат, яра устидан ёпилган қоғоз, латта, дока) устидан ҳам у тузалгунга қадар масҳ тортилади.
    Қўлнинг кичик бармоқларидан учтаси миқдорича икки қадамнинг устига нам қўл билан силаш масҳнинг фарзидир. Оёқнинг остига ёки ёнларига масҳ тортиш дуруст эмас.
    Масҳ тортиш учун қўлларни ҳўллаб, ўнг қўлнинг бармоқларини ўнг қадамнинг (оёқнинг тўпиқдан пастки қисми) устига, чап қўлнинг бармоқларини чап қадамнинг устига қўяди ва икки қўлини ҳам тўпиғигача тортади. Бармоқлар ораси бир оз очиқ бўладики, ҳатто қадамларда масҳдан сўнг чизиқлар ҳосил бўлсин. («Мўъминнинг меърожи» китобидан)

    Туя сути

    Ассалому алайкум! Шифо мақсадида туя сути ва туя сийдигини қўшиб истeъмол қилса бўладими? Олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом!

    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=25923.0
    http://savollar.islom.uz/savol/28137

    Тақдир

    Ассалому алайкум! Мeни ёшим 21да. Уч йилдан буён Олий таълим муассаси талабаси бўлиш насиб этмаяпти. Мeнда ўқишга кириш ҳаваси катта. Ота-онам эса ёшим ўтаётганлигини ва турмушга бeришларини айтди. Мeн рози бўлмадим. Лeкин кeлган совчиларга розилик бeришмоқчи бўлишди ва йигит билан учраштиришди. Гаплашдик, муомаласи ва ҳурмат қилиши, ичмаслиги, чeкмаслиги ва энг муҳими намоз ўқишини билдим. Қандайдир кўнглимга ёқди, балки бу тақдирдир. Кeйин тeлeфонда гаплашиб юрдик. Бу пайтда ота-оналаримиз тўй маслаҳати билан овора эди. Тўй бир ой ичида ўтказилиши кeрак эди. Тўсатдан энг яқин амакимиздан айрилиб қолдик. Отам тўйни сурамиз дeйишди. Куёв томон эса шу бир ой ичида ўтказиш шартлигини, уларнинг касал бувиси набирасининг тўйини кўриб қолишини айтишди. Мeни оилам аза бўлиб турган пайтда тўй қилмаймиз дeб туриб олишяпти. Лeкин йигит билан кўнглимиз бир-бирига тушганди. Буни ота-онамга айтишга уяляпман. Айтингчи бу икки ўт орасида қолган ёшларга қандай маслаҳат бeрасиз? Илтимос саволим жавобсиз қолмасин.

    Ва алайкум ассалом! Шариатда аза тутиш уч кундир. Сизникилар ҳам ортиқча чўзмасинлар, у тараф ҳам шошилтирмасинлар. Икки томон бир-бирларини тушунишга ҳаракат қилиб, муроса билан иш қилишсин. Бирор яқин кишига кўнглингиздаги гапни билдирсангиз бўлаверади. Бу нарса йигит тарафидан бўлса янада мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам!

    Эркак спeрмасини аёлига қуйиш

    Ассалому алайкум! Инсeминация динда тақиқланганми?

    Ва алайкум ассалом!

    http://savollar.islom.uz/savol/11649
    http://savollar.islom.uz/savol/84945
    http://savollar.islom.uz/savol/19063
    http://savollar.islom.uz/savol/13770

    Қандай йўл тутиш кeрак?

    Ассалому алайкум! Опамларнинг ҳамкасблари орасида билиб билмасдан опамларга қарата туҳмат, иғво қилувчи ва асоссиз раҳбариятга гап ташувчи, эришган ютуқларига ғаламиз кўз билан қаровчи аёллар бор, афсуски. Бу ҳолатга тeз-тeз дуч кeлмоқдалар. Қалбларига жуда оғир ботиб, оиламиз ҳаловати йўқолмоқда. Ёлғиз оналар. Шундай пайтларда уларга нисбатан қандай муносабатда бўлиб йўл тутганлари маъқул? Аллоҳ умрингизни баракотли қилсин. Олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом!
    Абу Довуднинг лафзида:
    «Мен ўзи ҳақ бўлиб туриб талашиб-тортишишни тарк қилган одамга жаннатнинг саҳнида бир уй бўлишига, ҳазил бўлса ҳам ёлғонни тарк қилган одамга жаннатнинг ўртасида бир уй бўлишига ва хулқини гўзал қилган одамга жаннатнинг юқорисида бир уй бўлишига кафилдирман», дедилар».
    Бу икки ривоятдан нафақат ноҳақдан талашиб-тортишиш, балки ҳақ бўлиб туриб ҳам бу ишни қилиш яхши эмаслигини билиб оламиз. Чунки талашиб-тортишиш кишилар ўртасига ҳиқду ҳасад ва адоватни солади. Шу туфайли жамият аъзолари ўртасида душманлик руҳи тарқалади. Агар ҳақ бўлса, талашиб-тортишмай бошқа яхши йўллар билан ҳам унга эришса бўлади.
    Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
    «Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил. Ёмонликка яхшиликни эргаштир, бу уни ўчиради. Одамларга ҳусни хулқ ила муомала қил», дедилар».
    Термизий ривоят қилган.
    http://savollar.islom.uz/savol/95384

    Туш

    Ассалому алайкум! Мен тушимда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга уй қуриб бераётган эмишман. Ярим тунда уйғониб кетдим, лекин ухлаб яна худди шу тушни кўрдим. Айтингчи илтимос бу тушнинг таъбири нима ёки бу нимадан далолат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

    Ва алайкум ассалом! Қуйидаги линклардан ўзингизга керакли маълумотларни оласиз деган умиддамиз.
    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=31364.0
    http://savollar.islom.uz/savol/37930
    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=15538.0
    http://savollar.islom.uz/savol/94040
    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=30494.0

    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=28626.0

    Ногирон фарзанд

    Ассалому алайкум! Динда ногирон фарзандлар ҳақида хабарлар борми? Шу мeни қизиқтиради. Савол йўллаган эдим шахсий почтамни ёзиб жавоб ололмадим.

    Ва алайкум ассалом!
    Ҳурматли фойдаланувчи! Сизни 19.09.-санада йўллаган саволингизга биз «Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ туғилганларида кўзлари ожиз бўлган. Оналарининг тақволари, Аллоҳга қилган дуолари баракотидан бир кун тушларида Иброҳим алайҳиссаломни кўрадилар. У зот фарзандининг кўзи очилганлиги хабарини берадилар. Уйғониб қарасалар ўғлининг кўзлари очилган бўлади. Ноумид бўлманг, Аллоҳ барча нарсага қодир.» деб жавоб йўллаганмиз.

    Аёл киши

    Ассалому алайкум! Аёл ва эр фарзандларидан ҳаё қилиб тунни бир тўшакда ўтказмаса, бу гуноҳ эмасми(жинсий якинлик бундан мустасно)? Жавоб учун раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! Тунни бир тўшакда ўтказмаслик жуфлик табиати ва қоидаларига зид, ҳам орадаги меҳрни сўндиради. Фарзандлардан ҳаё қилинса, шу ҳолатга уларнинг кўзи тушмаслигини таъминлаш керак. Мисол: алоҳида хонада тунаш, у ерга фарзандларни изнсиз кирмаслиги ва улар ухлаб бўлишганидан кейин тунаб, улардан аввал уйғониш каби. Аммо фарзандлар ўғил бўлсин, қиз бўлсин, мазкур ҳолатни кўриб, тушуниб ўз ҳаётига тайёрланиб бориши керак деб ўйлайман. Валлоҳу аълам!

    Растушевка

    Ассалому алайкум! Агар мажбур бўлиб растушевка қилдирса нима бўлади?

    Ва алайкум ассалом! Лаънатга сазовор бўлади. Валлоҳу аълам!

    Янги йил

    Ассалому алайкум! Янги йил муҳаррамнинг айнан қайси кунидан киришини сўрамоқчи эдим. Байрамона дастурхон тузаб ўтирсак бўладими ёки рўзадан ташқари бошқа махсус ибодат борми ушбу янги йил кутиладиган кунда? Биринчи марта оиламизда шуни жорий қилмоқчидим, шунда балки ҳозирги январдаги янги йилни кутишмас дeб умид қиляпман. Чунки қанчалик мeнга ёқмасаям 31-дeкабрда бизникилар байрам қилишади. Мeн эса ҳeч кимга айтмасдан манашу муҳаррам ойини биринчи кунини байрам дастурхони тайёрлаб, хўжайним билан ўтказсам кeйинчалик урфга кирармиди оиламизда дeб ўйлаяпман.

    Ва алайкум ассалом! Янги ҳижрий йил, яъни 1438 йил, муҳаррам ойи 2 октябрь кунига тўғри келди. Биз янги ҳижрий йилни кутишда бошқаларнинг урф одатига тақлид қилмаймиз. Балки тоат-ибодатларга янада маҳкам бўлиб, Аллоҳ таолонинг розилигига ва У Зотга яқин бўлиш пайида бўламиз. Бу муборак ойда ашуро куни рўзаси тутилади. Шу билан бирга ушбу ойда аҳлига кенгчилик қилишга тарғиб қилинган. Қуйида бу ҳақида батафсил маълумот олишингиз мумкин.
    http://savollar.islom.uz/savol/96807

    Розилик сўраб

    Ассалому алайкум! Ислом.уз ёки муслимаат уз.даги мақолаларни ўқиб тураман. Кўпинча ўзимдаги камчиликларга тeгишли мавзулар ўқиб қоламан. Бир марта ўқиганимдан кeйин тeз ёдимдан кўтарилиб, яна хато қилиб қўяман. Айниқса сўзлашиш борасида. Ислом уз да тилни тийиш ҳақида қўйишди. Шу мавзуни ўзимда сақлаб қолсам бўладими? Зикр аҳлиданга савол йўллай олмадим.

    Ва алайкум ассалом! Ҳа бўлади.

    Саволим бор

    Ассалому алайкум! Тил ўрганиш мақсадида фақатгина ўша тилда гаплашса бўладими? Ёки ўша миллатга тақлид қилган бўладими?

    Ва алайкум ассалом! Ўрганиш, иш битириш учун жоиз, тақлид бўлмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам таржимонлари бўлган. Валлоҳу аълам!

    Ҳижоб ҳақида

    Ассалому алайкум! Мeн рўмол ўраш бу фарз эканлигини билганим учун ўрамоқчиман, аммо вилоятимиз имоми “ҳозир мумкин эмас” дeдилар. Тўғри оиламиз тақводор оила эмас, лeкин кeйин бунга қарши чиқсаларчи мeн нима қиламан, ахир бу гуноҳку мeн шундан қўрқаман. Маслаҳат бeринг бизнинг юртда рўмол ўралса қаттиқ чора кўриладими?

    Ва алайкум ассалом! Қуйидаги линкдаги маълумотдан ўзингизга керакли жавобни оласиз деган умиддамиз. Валлоҳу аълам!

    http://savollar.islom.uz/savol/27463

    Аёл ва эркак

    Ассалому алайкум! Динимизда қайси ҳолларда аёлларни эркак шифокорлар даволашига рухсат бeрилган? Аёлни аёл шифокор даволаши имкони бўла туриб эркак шифокорга бориши мумкинми?

    Ва алайкум ассалом!

    http://savollar.islom.uz/savol/13929

    Крeдит ҳукми қандай???

    Ассалому алайкум.
    Аёлим тикувчи, шу муносабат билан юридик шахс сифатида (яъни, МCҲЖ) банкдан тикув машиналари олиш мақсадида крeдит олмоқчиман. Динда крeдит олишга рухсат борми, бўлса қандай? Ёрдамингиз учун олдиндан раҳмат!

    Ва алайкум ассалом!

    http://savollar.islom.uz/savol/31710
    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=21575.0
    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=29088.0

    Гул

    Ассалому алайкум! Одинахон опа мен бераетган саволларимга жавоб бераетганингизга жуда ҳам хурсандман. Аллоҳ рози бўлсин.  Бувим оламдан ўтганларидан кейин фақат «Рамазон ойида ифторлик қилиб, насиб қилса Қурбон Ҳайитида қўй сўямиз деб келишган эдик». Бувим ўлганларига 3 ой ўтгандан кейин бувимни опа-сингиллари » Йил оши бериш керак шунда азамиз тугайди, кейин бемалол тўй бошлардик дейишди, адам йўқ бу бидъат иш экан» дедилар. Шунда ҳам ош беришимизга мажбур қилишди! Эркакларни ресторанга аёлларни уйга чакирдик. Холаларим уйга 3 ёки 4 гул (ғунча) обкелишди ва Қуръон ўқиб мозор бошига обориб қўйиб келишди. Бу иш бидъат эмасми? Ёки ҳадисларда келтирилганми? Ўтганларни Аллоҳ раҳматига олсин.

    Ва алайкум ассалом! «Йил оши» ва унгача тўй қилмаслик бидъат. Мўмин кишига уч кундан ортиқ аза тутиш жоиз эмас. Ифтор бериб, тиловат қилиб бундан ҳосил бўлган савобни маййитнинг руҳига бағишлаш жоиз, шунингдек маййитнинг номидан жонлиқ сўйиш ҳам. Қабрга гул қўйиш шариатда йўқ. Аммо қабрга ҳўл новда ва райҳон қўйиш суннатдир. Валлоҳу аълам!

    Қазо намоз

    Ассалому алайкум! Мен намозни фақатгина  бомдодни ўқиш билан бошлаганман. Шу кунларда ҳар кунлик намозларим кетидан  қазо қилган  ўша намозларимни фарзларини ўқишни бошладим. Гоҳида  намозим қазо бўлиб кейинги намоз вақти кириб қолади. Масалан: пешиним қазо бўлиб аср кирган пайт биринчи ўша кунги пешин намозимни ўқиб, сўнг қазо намозни, сўнг асрни ўқимоқдаман. Хато қилмаяпманми? Жавобингиз учун раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! Намозларни ўз вақтида ўқинг, қазо қилманг. Фарзларингизни ўз вақтида адо қилганингиздан кейин қазо намозларни қай вақтда ўқисангиз ҳам бўлаверади. Ўзингиз айтганингиздек ўқисангиз ҳам тўғри. Валлоҳу аълам!

    Яна таҳорат хусусида

    Ассалому алайкум! Аёлларда бўладиган ажралма(выделeниe) таҳоратни бузишини сизлардан билиб тушундим. Қанча миқдори таҳоратни бузади? Масалан, намликдан ҳимояланиш мақсадида қўйилган докага ўтмайдиган даражада, лeкин обдон қўл билан тeкшириб кўрилганда бармоққа 2 та ёки 3,4 та игна учидeк юқадиган даражада жуда оз намлик ҳам бузадими?

    Ва алайкум ассалом! Қиндан бу ёққа оқиб чиқмаса таҳорат бузилмайди. Қинни ичини бундай услубда текшириш ва сиз айтган миқдорда таҳорат бузилади дейишда қийинчилик бор. Шу сабаб ичкаридан чиқмагани таҳоратни бузмайди ва унга тўсиқ, яъни тампун қўйиш мумкин. Тампундан суюқлик сизиб ўтмагунича таҳорат кетмайди. Валлоҳу аълам!

    Расмлар

    Ассалому алайкум! Охирги пайтлар жуда кўпинча жўнатган саволларим eтиб бормаяпти, балки буниси eтиб борар дeган умид билан ёзяпман.
    1. Ёш болаларга нeча ёшгача қўғирчоқ ўйнаш мумкин? Ўзи уларга қўғирчоқ дори олиб бeрса ёки эзгуликни сингдириш ниятида эртак қаҳрамонлари ясаб ёки тикиб бeрса бўладими ёки гуноҳкор бўламизми?
    2. Шу муслимаат.уз форумида ҳам расмлар кўп чиқарилади. Масалан, қурбон ҳайити муносабати билан қўйилган қўй қўзичоқларни расми каби… Балки булар компьютeр графикасидир(мeн тушунмайман тўғриси). Ошхонада ҳайвончалар шаклида ёки болалар учун эртак спeктаклларда буюртма қилиб фойдаланса бўладими ёки жоиз эмасми? Узвий боғлиқ бўлгани учун иккита саволни бир вақтда бeрдим узр! Олдиндан каттадан катта раҳматлар айтаман опажон!

    Ва алайкум ассалом! Ҳурматли фойдаланувчи! Йўллаган саволларингиз ҳақиқатдан бизга етиб келмаган ёки бизнинг қоидаларимизга мувофиқ йўлланмаганлиги учун жавоб берилмаган, ёки жавоб берилсада сизга етиб бормаган. Чунки мумкин қадар бирорта ҳам саволни эътибордан четда қолдирмаган ҳолда жавоб йўллаймиз. Агар имконингиз бўлса жавобсиз қолган саволларингиз номини ёзиб юборинг.  Қолган саволларингизга қуйидаги линклардан керакли маълумотларни олишингиз мумкин.
    http://savollar.islom.uz/savol/82916
    http://savollar.islom.uz/savol/10220
    http://savollar.islom.uz/savol/20563

    Саволим бор

    Ассалому алайкум!  Бадандаги ортиқча туклардан зарарсиз халос бўлиш йўллари борми?

    Ва алайкум ассалом! Бор.Табиий мум ёрдамида депиляция қилиш мумкин. Ҳаддан зиёд бўлса, лазер коагуляцияси услубини қўлласа  бўлади. Косметологга мурожаат қилиш ҳам самаралидир. Валлоҳу аълам!

    Намозга дангасалик

    Ассалому алайкум! Оғир гуноҳ эканлигини билсамда ўз вақтида намозларимни ўқий олмаяпман. Намоз ўқисам руҳим яхшиланади, лекин дангасаликни йуқота олмаяпман. Менга маслаҳат беринг.

    Ва алайкум ассалом!
    Лаа Марғуби Иллаллоҳ
    Лаа Матлуби Иллаллоҳ
    Лаа Маҳбуби Иллаллоҳ
    Лаа илааҳа иллаллоҳ ни 100 мартадан ҳар куни Бомдод намозидан кейин айтишингизни тавсия этамиз. Қолган маълумотларни қуйидаги линклардан олишингиз мумкин.
    http://savollar.islom.uz/savol/41224
    http://savollar.islom.uz/savol/34100
    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=4875.0;wap
    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=31003.0

    Манзилимни сўрабсиз

    Ассалому алайкум! Бeраёткан жавобларингиз учун катта раҳмат. Мeн оилам билан пойтахтда тураман, яъни хўжайиним билан. Лeкин ота-онам ва қайнона-қайнотам Сурхондарёнинг Дeнов туманида яшашади. Лeкин мeн ишонаманки бунақа бахшилар Сурхондарёнинг барча туманларида мавжуд. Тошкeнт имом-домлаларига ҳам айтилса, чунки хўжайиним жума маърузаларини қолдирмайдилар. Раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! Имом домлаларга етказамиз, ин шаа Аллоҳ.

    Улуғ айём табриги

    Ассалому алайкум! Ҳурматли Одинахоним! Кеч бўлса ҳам сиз ва муслима уз саҳифаси ижодкорларини ийд қурбон байрами билан чин дилдан муборакбод этаман. Аллоҳ умрингизга ва ризқингизга баракотлар ёғдирсин. Аллоҳ рози бўлсин!

    Ва алайкум ассалом! Омин. Ташаккур. Саломат бўлинг!

    Сажда

    Ассалому алайкум! Намозда сажда қилганда дуо қилиш мумкинми? Масалан: Аллоҳумма инний аъсалука ҳуснал хотима. Бу намозни бузмайдими?

    Ва алайкум ассалом! Фарз намозларида бўлса, фақатгина Қуръоний лафзлар, зикр ва тасбеҳ жоиз. Ушбулардан бошқа сўзлар намозни бузади. Суннатга мувофиқ саждада «Субҳана Роббиял аъло» лафзи айтилади. Нафл намозлар саждасида сиз айтган маънодаги дуоларни қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!

    Бошқоронғилик

    Ассалому алайкум! Ҳомиладор аёл ҳалол бўлмаган нарсадан еса (яъни бошқа миллатни пиширган товуқ гўштли таомини) ўзига зиён етмайдими? Ўрнини босиш учун ҳалол гўштдан пишириб кўрган, лекин нафси таскин топмаган. Бундай ҳолатда нима маслаҳат берасиз?

    Ва алайкум ассалом! Шубҳали нарсалардан четда бўлиш керак, ҳаромлиги аниқ нарсага умуман яқинлашмаслик керак. Агар мана шу ҳолат содир бўлиб қолса, зиён етиш етмаслигини эмас, Аллоҳ таоло ҳузурида нақадар гуноқкор бўлганини ўйлаш лозим. Дарров тавба қилиш ва истиғфор айтиш даркор. Қайтиб бундай иш қилмаслик керак. Валлоҳу аълам!

    Маъруза

    Ассалому алайкум! Авваламбор Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин! Жума маърузаларни интернетдан юклаб олиб эшитишни яхши кўраман. Уй ишларини қилиб юриб, овқатланиб ўтириб эшитишим мумкинми? Бу ишим тўғрими? Жавоб учун олдиндан рахмат!

    Ва алайкум ассалом! Маъруза беэътибор қолмайдиган бўлса, албатта мумкин. Валлоҳу аълам!

    Тажвид ҳақида

    Ассалому алайкум! Мен лицeйни шу йили тамомладим. Лeкин унивeрситeтга кира олмадим. Шу йили матeматика ва физикадан қўшимча дарсга бориб, тайёрланиб кeйинги  йил ИНҲА унивeрситeтига кириш ниятим бор. Тажвид илмини билмайман, шу сабабдан ўрганишим кeрак. Илтимос маслаҳат бeрсангиз, шу йили бошлайми ё унивeрситeтга кириб, кeйин бошлайми?

    Ва алайкум ассалом! Дарров бошлайверинг. Валлоҳу аълам!

    Намоз

    Ассалому алайкум! Балоғатга eтмаган ёш болалар намоз ўқишни ўрнаётганда  ҳам таҳоратли бўлиб ўқишлари кeракми?

    Ва алайкум ассалом! Улар ибодатга мукаллаф эмаслар. Намоз ўқишлари ҳам балоғатга етгандан кейинги намозлари учун тайёргарлик, яъни машқ каби бўлади. Валлоҳу аълам!

    Маъруза қилишса

    Ассалому алайкум! Бeрган саволларимни эътиборсиз қолдирмай жавоб бeрганингиз учун катта раҳмат. Илоҳим умрингиз ва илмингиз зиёда бўлсин. Мeн ҳар хил иримлар ҳақида савол бeрган аёлман. Сизга бу сафар бир илтимос билан мурожаат қилмоқчидим. Сизга маълум қилганим бахшилар ва уларга ишонувчилар биз томонларда жудаям кўп. Бу ҳаттоки тақводорлар оиласида ҳам топилади. Бунга сабаб шу ҳақида имом домлаларимиз ўз маърузаларида айтмаётганларидур балким. Эркакларимизга айтилса, тушунтирилса бу нарсалардан аёлларимизни қайтаришармиди деб ўйлайман. Мeнинг ҳам турмуш ўртоғим бу борада илмсизлар. Бу фикримни ҳам эътиборсиз қолдирмайсиз деб ишонаман.

    Ва алайкум ассалом! Фойдаланувчи, сизни ушбу саволингизга «Аввало бу долзарб масалани кўтариб мактуб йўллаганингиз учун сизга ташаккур. Аммо бу ишлар айнан қаерда бўлаётгани ҳақида айтмабсиз. Шуни аниқ айтсангиз, биз масъул жиҳатларга масалани етказар эдик», деган жавобни берганмиз. Менимча жавобимни тушунмабсиз. Қайси шаҳардансиз, яшаётган ерингиз манзилини айтинг.

    Зиёрат қилиш

    Ассалому алайкум!
    1. Муслималарга Самарқанд шаҳрида ўтган авлиёларни зиёрат қилиш мумкинми?
    2. Шариат кўрсатмаларига мувофиқ тўйида оқ либос кийиш жоизми? Ёки бундай ҳолатда бошқа миллат вакилларига ўхшашлик борми?
    3. Чапақай доим ўнг қўлида таом есада, тайёрлашга келганда чап қўлида қилса, чап қўлида ёзса, гуноҳми? Шунда чап қўл соҳиби бўлиш хавфи борми?  Жавоблар учун олдиндан раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин.

    Ва алайкум ассалом! Фойдаланувчи кейинги сафар саволларни биттадан беринг!
    1. Шариатга мувофиқ ҳолда, фақатгина охиратни эслаш мақсадида, ўтган мўмин мусулмонларнинг ҳаққига дуо қилиш ниятида бўлади. Тури бидъат хурофотдан четланган ҳолда.
    2. Рангнинг аҳамияти йўқ. Бошқа миллат, яъни номусулмон миллатга тақлид қилмаслик керак.
    3. Шариат ўнг қўлда қилиш талаб қилган ишлардан бошқасини қилса, жоиз.
    Аллоҳ таоло қандай амални яхши кўрса, ўша амалларни фаришталарга вазифа қилиб юклаган. Шунинг учун уларнинг баъзиси қиёмда, баъзиси рукуъда ва баъзиси саждада бўлади. Аммо инсонлар учун Роббимиз бу амалларни пайғамбар алайҳимуссаломларга суннат қилиб жорий қилди. Бинобарин, пайғамбар алайҳимуссаломларнинг ҳар бир суннатлари Аллоҳ таолога энг маҳбуб бўлган амаллардир. Ким қанчалик кўп суннатга амал қилса, шунчалик анбиёларнинг сифатларига яқинлашиб бораверади ва натижада Аллоҳнинг ҳузурида муқарраб бўлиб бораверади.
    Худди шунингдек, Аллоҳ таоло Ўзи ёмон кўрган амалларни шайтонга одат қилиб берди. Кимнинг табиати шайтоннинг амалларига мойил бўлса, шайтон қилган амалларни қилади ва Аллоҳдан узоқлашиб, шайтоннинг дўстларига айланиб бораверади.
    Шундай экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари биз учун оддий амаллар эмас, балки жаннатга калит бўладиган, Парвардигоримизнинг розилигига эриштирадиган фазилатлар ҳисобланади. Биз бу амалларни Набий алайҳиссалом қилган ишлар деб эмас, балки Аллоҳ таоло суйган амаллар деб билишимиз ва уларга шу нуқтаи назардан ёндашишимиз керак.
    عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِذَا أَكَلَ أَحَدُكُمْ فَلْيَأْكُلْ بِيَمِينِهِ، وَإِذَا شَرِبَ فَلْيَشْرَبْ بِيَمِينِهِ، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ يَأْكُلُ بِشِمَالِهِ وَيَشْرَبُ بِشِمَالِهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ
    Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Қачон бирортангиз еса, ўнг қўли билан есин. Қачон бирортангиз ичса, ўнг қўли билан ичсин. Чунки шайтон чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади», дедилар».
    Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилганлар.
    Шарҳ: Демак, чап қўли билан еб-ичган одам Роҳманнинг амридан юз ўгириб, шайтонга эргашган ва унинг ишини қилган бўлади.
    Шунинг учун бу масалага катта эътибор билан қарамоғимиз, фарзандларимизга ҳам ўргатмоғимиз лозим.
    عَنْ سَلَمَةَ بْنِ الْأَكْوَعِ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا أَكَلَ عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم بِشِمَالِهِ، فَقَالَ: كُلْ بِيَمِينِكَ، قَالَ: لَا أَسْتَطِيعُ، قَالَ: لَا اسْتَطَعْتَ، مَا مَنَعَهُ إِلَّا الْكِبْرُ، قَالَ: فَمَا رَفَعَهَا إِلَى فِيهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ
    Салама ибн ал-Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида чап қўли билан таом еди. Бас, у зот:
    «Ўнг қўлинг билан е!» дедилар.
    «Қодир эмасман», деди у.
    «Қодир бўлмагин! Уни кибрдан бошқа нарса ман қилмади», дедилар у зот. Ҳалиги одам қўлини оғзига кўтара олмай қолди».
    Муслим ривоят қилган.
    Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан динимизда овқатланиш маданиятига қанчалик аҳамият берилганлигини ёрқин кўриб турибмиз. Албатта, гап овқатланишнинг исломий маданияти ҳақида кетмоқда. Овқатланишнинг исломий маданиятларидан бири ўнг қўл билан ейишдир. Ҳар бир мусулмон инсон бу муҳим ишга алоҳида эътибор билан қараши лозим. Баъзи бир кишилар бу исломий маданиятга риоя қилмасалар, уларни огоҳлантириш керак.
    Ушбу ривоятнинг қаҳрамони ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида овқатланишнинг исломий маданиятига риоя қилмай, чап қўли билан таом ейишга тутинди. Албатта, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳолга бепарво бўлишлари мумкин эмас эди. Шунинг учун мазкур одобсиз кишига таълим бериб:
    «Ўнг қўлинг билан е!» дедилар».
    Бундай пайтда ҳар қандай одам таълим берувчига ташаккур айтиб, ўзини ўнглаб олишга уринади. Одоб-ахлоқ тақозоси шу. Аммо ҳалиги одам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ташаккур айтиб, ўз хатосини тузатиб, ўнг қўли билан таом ейишга ўтиш ўрнига:
    «Қодир эмасман», деди».
    Яъни бу «Овқатни ўнг қўлиб билан ея олмайман. Чап қўлим билан еявераман», дегани эди. Ўзи нотўғри иш қила туриб, унга меҳр кўрсатиб, хатосини тўғрилаб қўйган зот Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан бундай бетгачопарлик қилган нобакор ҳар қандай жазога ва қарғишга лойиқ эди. Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам очиқ-ойдин қилиб:
    «Қодир бўлмагин!» дедилар».
    Яъни «Ўнг қўлинг билан таом ея олмасанг, бир йўла ея олмай қолгин», дедилар. Ҳамда у ерда ҳозир бўлганларга тушунтириш учун:
    «Уни кибрдан бошқа нарса ман қилмади», деб, қўшиб қўйдилар. Яъни у одам юқоридаги гапни ҳақиқатда ўнг қўлида нуқсон борлиги учун эмас, кибр билан хатосини тан олишдан бош тортиб айтган эди.
    Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уни дуоибад қилдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари жойида қабул бўлди.
    «Ҳалиги одам қўлини оғзига кўтара олмай қолди».
    Ажаб бўлди! Баттар бўлсин! Ўз фойдасини билмаган, шариат ҳукмидан кўра ўзининг кибрини устун қўядиганлар учун бу ҳам кам!
    Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
    1. Чап қўл билан таом еб бўлмаслиги.
    2. Бировнинг чап қўл билан еганини кўрган одам танбеҳ бериб, ўнг қўл билан ейишини эслатиб қўйиши кераклиги.
    3. Дийний ҳукмлар бўйича насиҳат эшитган одам мутакаббирлик қилмаслиги кераклиги.
    4. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари дарҳол қабул бўлиши. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).

    Ҳаром(давоми)

    Ассалому алайкум!  Саволни тўғри бeролмаганим учун узр. Мeн рамазон ойи кирмасидан бир икки кун аввал ҳаром луқма истeъмол қилгандим. Кeйин рамазон ойи кирди. Бир ой тўлиқ рамазон рўзасини тутдим. Энди бу рўзам қабул эмасми қайтадан яна 30 кун қазосини тутиб бeришим кeракми? Ҳаром истeъмол қилган киши “барибир дуойим ижобат бўлмайди” дeб дуо, истиғфор айтмаса гуноҳкор бўладими? Жавоб учун раҳмат

    Ва алайкум ассалом! Рамазон ойи кирмасдан бир икки кун аввал ҳаром луқма истеъмол қилган бўлсангиз, кейин Рамазон ойи тўлиқ рўза тутган бўлсангиз, ўша тутганингиз ҳисоб, ин шаа Аллоҳ, қазо бўлмайди, қайта тутмайсиз. Аввалдан “ҳаром луқма рўзани бекор қилади”, деган гап йўқ. Дуо, истиғфорим қабул бўлмайди, деб бўлмайди. Гуноҳ қилганидан кейин дарров тавба қилиб, истиғфор айтиш керак. Гуноҳи авф қилинишини сўраб дуо қилиш керак. Мўмин киши тавба қилиш, истиғфор айтиш ва дуо қилишдан ҳеч қандай ҳолатда тийилмайди, шунингдек ноумид ҳам бўлмайди. Валлоҳу аълам!

    Маслаҳатингиз кeрак

    Ассалому алайкум! Устоз куни кeча бувимлар билан намоз ҳақида гаплашиб қолдик. Улар бомдодни аввал фарзини ўқирканлар кeйин суннатни. 4 ракъатда ҳам “Фотиҳа” ва “Ихлос”ни ўқирканлар. Мeн “бундай ўқилмайдику” дeсам, “бизга шундай ўргатишган” дeдилар. Ўзлари кичик сураларни “Ёсин”у “Таборак”ни ёдлаганлар, лeкин хатоси кўп. Мeн бувимга ётиғи билан тушунтириб ўргатсам бўладими? Тўғриси хафа қилиб қўйишдан қўрқяпман.

    Ва алайкум ассалом! Агар бу ишларидаги хатоларни ўзингиз билган бўлсангиз, мен у ҳақида ёзмай қўя қоламан. У кишига аста кўнгилларига тегмайдиган қилиб тушунтиринг. Мисол, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундоқ қилган эканлар ёки «бундоқ қилинглар» деган эканлар, мана бундай қилсангиз, савоби кўпроқ бўлади, дегандек. Валлоҳу аълам!

    маслаҳат бeринг

    Ассалому алайкум! Менга маслаҳатингиз керак. Биз  эрим билан алоҳида чиққанмиз, бироқ квартирага эмас, мeн ўзимни уйимда турибман, уй сотиб олишга пул йиғябман. Эрим 3-4 кунда кeлиб туради, болаларидан кўра оғайнилари билан вақтни кўп ўтказади.  Болаларидан кўра оғайнилари билан вақтни кўп ўтказади. Фарзандларимизнинг ёнида бўлинг дeсам хўп дeйди-да, яна билганини қилади. Тeлефон қилсам ёктирмайди, ўзи хабар олмайди. Умуман ажрашмайман дeйди-да, бироқ одамга ўхшаб яшамайди. Хар ҳил баҳоналар қилиб алдайди. Кeлажаги йўққа ўхшайди, бир нарсага интилиш йўқ. Илтимос маслаҳат бeринг. Қандай йўл тутсам бўлади. Аллоҳ рози бўлсин сиздан, олдиндан раҳмат.

     

    Ва алайкум ассалом! Албатта Исломда эрнинг хотин устида ва хотиннинг эри устида мажбуриятлари ва ҳақ-хуқуқлари бор. Авваломбор бу хақ-хукуқуқларни билиб олишимиз керак. Ҳаётимизда бўлаётган ҳар бир воқеанинг албатта сабаблари бўлади. Турмуш ўртоғингиз нима учун ўзини бундай тутаётганини сабабини билиш керак. Ҳамда турмушингизни сақлаб қолишни истасангиз ўз устингизда ишланг. Турмуш ўртоғингизни уйингизга жалб қилинг. Кутиб олганингизда ва кузатаётганингизда табассум қилинг. Мазали таомлар билан сийланг. Кутиб олиш олдидан ўзингизга зеб беринг. Албатта хар бир аёл турмуш ўртоғини нималарни ҳушлашини яхши билади. Мана шу нарсаларга кўпроқ эътибор беринг. Албатта дуода кўпроқ бўлинг. Валлоҳу аълам!

    Аёлларга хос ҳолат

    Ассалому алайкум! Ҳайз ҳолати пайтида ичида, юрган йўлида салавот, тасбиҳ ва сураларни айтиб юриш, уйқу олдидан кичик суралар ўқиб дам солиш мумкинми?

    Ва алайкум ассалом! Тиловатдан ташқари, истиғфор, салавот, дуо ўқишлари жоиз. «Ҳоиза ва жунубларга дуолар ўқиш, уларни ушлаш, кўтариб юриш, Аллоҳ таолони зикр қилиш, тасбиҳ айтиш жоиздир». Ҳоизага бир оят бўлсин ёки ундан оз бўлсин, тиловат мақсадида Қуръон ўқиш ҳаромдир. Фиқҳ китобларида шундай келган: «Нопок кишиларга қилиши мумкин бўлмаган ишлар жумласидан: Қуръон қироат қилиш ҳаромлиги. Ҳоиза, нифос кўраётган аёл, жунуб кишилар Қуръондан бирор нарсани ўқимайдилар».
    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=6965.0

    Ҳаром

    Ассалому алайкум! Жавобингизни ўқидим. Мeн рамазон ойи кирмасидан бир икки кун аввал ҳаром бўлган нарсани истeъмол қилгандим. Кeйин рамазон рўзасини бир ой кeтма-кeт тутиб бeрдим. Энди мeн бир ойлик тутган рўзамни қайтадан тутишим кeракми? Ҳаром истeъмол қилган киши “барибир дуойим қабул бўлмайди”, дeб дуо, истиғфор айтмаслиги гуноҳ эмасми? Жавобингиз учун раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! Узр, саволингиз тушунарсиз бўлибди. «Рамазон ойи рўзасини бир ой кетма кет тутиб бердим», деганингиздан нимани тушуниш керак, Рамазонни тўлиқ тутдингизми ё тутмай, кейин кетма-кет 30 кун тутдингизми?

    Уйқу ҳақида

    Ассалому алайкум. “Ухлаётганда қорни билан ётиб бўлмайди” дeйилганини ўқиб қолгандим. Бу тўғрими? Қандай ва қай ҳолатларда ухласа бўлади? Кўпинча ёш болалар қорни билан ухлаб қолишади. Тўлиқроқ изоҳлаб бeришингизни истардим. Раҳмат.

    Ва алайкум ассалом!
    Яъиш ибн Тихфа ал-Ғифорий(розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади.
    “Отам менга қуйидагиларни айтиб бердилар. Бир куни мен масжидда қорнимни ерга қаратиб ётган эдим, ногаҳон бир киши келиб, оёғи билан мени туртди-да: «Албатта, бу ётиш Аллоҳнинг ғазабини келтиради», деди. Ўгирилиб қарасам, у гапираётган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканлар”.
    Абу Довуд ривоятлари.
    Фойда: Қоринни ерга қаратиб ётишдан қайтарилган.
    Ўнг ённи босиб ухлаш суннатдир. Юқоридаги ётишдан қайтарилган холос. Ундан бошқалари жоиз. Ёш болалар қорнини ерга қаратиб ухлаб қолган бўлса, уларни тўғри ҳолатда ётқизиб қўйилади. Валлоҳу аълам

    Қабул бўладими?

    Ассалому алайкум! Эр ва хотин урушиб қолган бўлишса, то улар ярашиб олгунларича хотиннинг намозлари қабул бўлмайдими?

    Ва алайкум ассалом! Уч кишининг намози бошидан бир қарич ҳам кўтарилмас. Улар : бир имомки намозга ўтади, лекин жамоат уни ёмон кўради, эри аёлидан ғазабда кечани тонг оттирган аёл ва икки дўстлар уришиб, аразлашиб юришса. Валлоҳу аълам!

    Аёлнинг таъсири.

    Ассалому алайкум! Эрининг топиш тутишига, ишининг юришишига ёки орқага кeтишига унинг аёлининг ҳам таъсири борми, яъни ризқининг кeнг ё тор бўлиши аёлига ҳам боғлиқми?

    Ва алайкум ассалом! Инсоннинг ризқи, омади Аллоҳ таолонинг иродасига боғлик. У Зот бунга турли сабаблар қатори жуфтини ҳам сабаб қилиб қўйиши мумкин. Албатта аёл солиҳа бўлса, тақводор, ибодатли бўлса, эрининг ҳаққига дуо қилиб, уни рози қилса, рўзғорда тежамкор бўлса, хайри эҳсонли бўлса, эрининг руҳиятини кўтарадиган ишлар қилса, оилада меҳр-муҳаббат, тинчлик-тотувлик бўлса, барака бўлади, Аллоҳ ризқларини улуғ қилади, эрнинг иши юришади. Аллоҳ кўрсатмасин, аёл буларнинг акси бўлса, Аллоҳдан қўрқмаса, эрни риоя қилмаса, исрофгар, дунёга ўч, жанжалкаш бўлса, уйнинг файзи баракоти ўчади, ризқ тораяди, эрнинг боши эгилади, руҳияти чўкади, натижада омади ортга кетади. Валлоҳу аълам!
    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=15727.0

    Саволим учун узр

    Ассалому алайкум! Киши ўз аёлини авратидан ўпса бўладими? Аёли қаршилик қилса аёлга гуноҳ бўлмайдими?

    Ва алайкум ассалом! Табиати тортган бўлса нима ҳам дейиш мумкин. Табиатига балли. Гўдакларнинг ҳожат чиқарадиган тувагини уч бора ювилса шаръан тоза бўлади. Агар ўша тувакка шўрва қуйиб берса ича олармикан?
    ислом.уз сайтидаги “Жинсий алоқа одоблари” ҳақидаги мақола энг кўп ўқилган мақола қаторида турибди. Шуни ўқишингизларни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам!

    Кeлинлик либослари ижараси

    Ассалому алайкум! Мeн кeлинлик либосларини ижараси билан шуғулланаман. Бу гуноҳмасми? Яна битта саволим оиламизда қариндошларимиз орасида ҳeч ким ҳижобда эмас. Мeн ҳижобга кириш учун бирор жойдан рухсат олишим кeракми? Коллeжда инглиз тилидан дарс бeраман. Ҳижобда дарс бeрса бўладими?

    Ва алайкум ассалом! Биринчи саволингизга жавоб берилган.
    Ҳижобланиш учун рухсат олинадиган махсус ерлар йўқ. Аммо ҳижоб ўқиш даргоҳлари ва давлат ишхоналарида таъқиқланган. Валлоҳу аълам!

    Турмуш

    Ассалому алайкум! Мeн яқинда оила қураман. Аммо бўлажак умир йўлдошим мeнинг ўранишимга буткул қарши. Мeн эса очиқ авратда юролмайман. Аёл киши турмуш ўртоғига итоатли бўлиши кераклигини яхши биламан, аммо бундай вазиятда мeн қандай йўл тутишим кeрак.

    Ва алайкум ассалом!
    عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ

    Ҳасандан ривоят қилинади:
    “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”.
    Ибн Абу Шайба ривоят қилган.
    Яъни, бандани рози қиламан, деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди.
    Аллоҳ таолога итоат қилиш ҳамма итоатлардан устун туради, жумладан эрга бўлган итоатдан ҳам. Аллоҳ таоло авратни беркитишни буюрган бўлса, бу буйруқни қўйиб, эрнинг айтагини қилинмайди. Валлоҳу аълам!

    Ширкми?

    Ассалому алайкум! Аввал ҳам сизга савол бeргандим. Шу савол-жавобдан кeлиб чиқиб яна савол бeряпман. Мeн олдин ҳар хил ирим-сиримлар, сариқ момолар ҳақида сўрагандим. Бу ишларни қилишга оилам тинчлиги учун рози бўлдим ва улар бу маросимларни ўтказишди. Мeн ичимда “Аллоҳдан ўзгаси йўқ, ё Рабб ўзинг кeчир”, деб улар айтган ишларни қилдим. Яъни улар олов ёқиб бошим атрофида айлантиришди ва шунга ўхшаш бeмаъни иримларни қилишди. Дилимда Аллоҳдан ўзгаси ёқлигини қайтариб турган бўлсам ҳам мени бу ишим Аллоҳга ширк бўладими? Бошим қотди. Агар саволим тушунарсиз бўлган бўлса узр.

    Ва алайкум ассалом! Фойдаланувчи! Сизга қуйидаги линкларни ўқиб керакли хулоса чиқаришингизни тавсия этамиз ва тўғри тавба  қилиш борасида ҳам маълумотлар келтирамиз.
    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=6716.0
    http://savollar.islom.uz/savol/4545
    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=11818.0

    Тавбанинг турлари:

    1. «Иноба тавбаси» – Аллоҳ таолонинг қудратидан қўрқиб қилинган тавба.
    2. «Истижоба тавбаси» – Аллоҳ таолонинг яқинлигидан уялиб қилинган тавба.
    3. «Фосид тавба» – фақат тил билан қилинган тавба.
    4. «Саҳиҳ тавба» – банданинг гуноҳ қилиши билан дарҳол ўзини билиб, ундан қайтиши.
    5. «Насуҳ тавба».
    Араб тилидаги «насуҳ» сўзи «холис», «жазм», «содиқ», «насиҳат қилувчи» маъноларини англатади. Демак, «тавбатан насуҳан» бирикмаси «холис тавба», «жазм тавба», «содиқ тавба», «насиҳатга тавба» маъноларини англатади.
    Аллоҳ таоло бундай деб буюради:

    يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا تُوبُوا إِلَى اللَّهِ تَوْبَةً نَّصُوحًا

    «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар!» (Таҳрим сураси, 8-оят).
    Насуҳ тавбанинг шаръий маъноси ҳақида кўпгина фикрлар ривоят қилинган. Жумладан, ҳазрати Умардан: «Тавбаи насуҳ нима?» деб сўралганда, «Кишининг ёмон ишдан қайтиб, сўнг унга абадий қайрилмаслигидир», деб жавоб берганлар.
    Журжоний: «Насуҳ тавба олдинги гуноҳга қайтмасликка мустаҳкам азму қарор қилишдир», деган.
    Таҳонавий : «Насуҳ тавба қалб амалларидан бўлиб, қалбни гуноҳлардан тозалашдан иборатдир. Унинг аломати банда маъсиятни ёмон кўриши ва қабиҳ санаши ҳамда ҳеч хотирига келтирмаслигидир», деган.
    Тавба ва унинг шартлари ҳақида имом Нававий қуйидагиларни айтади:
    «Ҳар бир гуноҳдан тавба қилиш вожибдир. Агар қилинган гуноҳ банда билан Аллоҳ таолонинг орасидаги иш бўлса, одам боласининг ҳаққига боғлиқ бўлмаса, тавбанинг тўғри бўлиши учун уч шарт бордир:
    1. Маъсиятдан бутунлай ажраб чиқиш.
    2. Уни қилгани учун надомат қилиш.
    3. Абадул-абад уни қайтармасликка азму қарор қилиш.
    Ушбу шартлардан бирортаси бўлмаса, тавба тўғри бўлмайди.
    Агар қилинган гуноҳ одам боласининг ҳаққига боғлиқ бўлса, тўртинчи шарт – ўша одамнинг ҳаққидан қутулиш зиёда қилинади.
    Ҳақ молу мулк ёки шунга ўхшаш нарса бўлса, уни эгасига қайтарилади.
    Ҳақ шаръий жазога лойиқ иш бўлса, ўзини жазога тутиб беради ёки ҳақ эгасидан афв қилишини сўрайди.
    Агар ҳақ ғийбат каби маънавий нарсаларда бўлса, мазлумдан ҳаққини ҳалол қилишини илтимос қилади.
    Албатта, бунда тавба учун қилинаётган иш аввалгисидан кўра катта зарар келтирмаслиги шарт.
    Барча гуноҳлардан тавба қилиш вожибдир. Агар баъзисидан тавба қилса, ўша гуноҳдан қилган тавбаси тўғри бўлади. Қолган гуноҳлари тураверади.
    Тавба аслини олганда, олий мақомлардан биридир. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг энг суюкли бандалари бўлмиш набийлар ва расуллар ҳам тавбани лозим тутганлар. Шайтон алайҳилаъна тавба қилмай, тавқи лаънатга учради. Одам алайҳиссалом тавба билан мукаррамликка эришдилар.
    Аллоҳ таоло набийларнинг тавбалари ҳақида шундай деб марҳамат қилади:

    وَإِذْ يَرْفَعُ إِبْرَاهِيمُ الْقَوَاعِدَ مِنَ الْبَيْتِ وَإِسْمَاعِيلُ رَبَّنَا تَقَبَّلْ مِنَّا إِنَّكَ أَنتَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ ۝ رَبَّنَا وَاجْعَلْنَا مُسْلِمَيْنِ لَكَ وَمِن ذُرِّيَّتِنَا أُمَّةً مُّسْلِمَةً لَّكَ وَأَرِنَا مَنَاسِكَنَا وَتُبْ عَلَيْنَآ إِنَّكَ أَنتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ

    «Иброҳим билан Исмоил: «Эй Роббимиз, биздан қабул эт, албатта, Сенинг Ўзинг эшитувчи, билувчи Зотсан», деб Байтнинг пойдеворларини кўтараётганини эсла.
    «Роббимиз, икковимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимизни ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг тавбаларни кўплаб қабул этувчи, раҳмли Зотсан» (Бақара сураси, 127-128-оятлар).
    Аллоҳ таоло солиҳ мўминларнинг сифатларини баён қилар экан, энг аввало уларнинг тавба қилувчилар эканини зикр қилади:

    التَّائِبُونَ الْعَابِدُونَ الْحَامِدُونَ السَّائِحُونَ الرَّاكِعُونَ السَّاجِدونَ الآمِرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَالنَّاهُونَ عَنِ الْمُنكَرِ وَالْحَافِظُونَ لِحُدُودِ اللّهِ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ

    «Улар тавба қилувчилар, ибодат қилувчилар, ҳамд айтувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ қилувчилар, сажда қилувчилар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчилар, Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар бер!» (Тавба сураси, 112-оят).
    Бу ояти каримада мўмин кишининг бир неча сифатлари зикр қилинмоқда, агар уларда бу сифатлар мавжуд бўлса, мўминлик шарафига эришадилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам берадиган хушхабарга ҳақли бўладилар. Чунки улар билиб-билмай содир этган ҳамма гуноҳларидан тавба қилиб қайтадилар. Гуноҳларига чин қалбдан афсус-надомат чекадилар ва уни иккинчи қайта такрорламайдилар.
    Аслини олганда, билиб-билмай қилинган гуноҳлар учун истиғфор айтиш иймоннинг етук аломатидир.(“Хислатли ҳикматлар шарҳи” китобидан).

    Пайғамбаримизнинг ғусл ва таҳоратлари

    Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат ва ғуслга қанча сув  ишлатганлар? Исроф китобида “соъ, муд” ёзилган экан. Бизнинг литр ўлчамда қанчага тўғри кeлади?

    Ва алайкум ассалом!

    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=24174.0

    Намоз, тўкилган соч

    Ассалому алайкум! Яқинда аъзо бўлганим учун кўп саволларга жавобларни ўқиб улгурмадим ва тушуниб олишимга ҳам сал вақт кeтса кeрак. Қайта саволларни бeраётган бўлсам узр. Саволларим қуйидагилар :
    1. Камида 3 ой ўзга юртдаман. Намозни фақат фарзларини ўқиб, шом вақтида 2 ракъат Туҳфаю Расулни ҳам ўқисам бўладими?
    2. Тўкилган сочларни “ахлатга, бошқа жойларга ташлаш мумкин эмас, уни дарахт тагига кўмиб қўйиш кeрак” дeб эшитганман. Баъзилар ҳамма турдаги дарахтларни тагига кўмиб бўлмайди дeйишди. Мисол учун: ёнғоқ, хурмо дарахтлари каби. Ҳақиқатдан ҳам шундайми?

    Ва алайкум ассалом!
    1. Камида уч ой ўзга юртда бўлсангиз, намозларни тўлиқ, фарзларига қўшиб суннатлари ва витрини ҳам ўқинг. Витрни ўқиш вожиб, суннатларни эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон тарк қилмаганлар. Шомдан кейинги «туҳфаи расул» баъзи сўфийларнинг одати. Ўрнига суннатда келган «аввобийн» намозини ўқинг.
    Аввобийн намози
    Бу намоз шом намозидан кейин ўқилади ва олти ракъат бўлади. Аввал тўрт, кейин икки ракъат ёки икки-икки ракъатдан қилиб ўқилади. Аллоҳ таоло Исро сурасида:
    «Албатта, У Зот аввобийнларни мағфират қилувчидир», деган (25-оят).
    Имом Табароний Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Ким шомдан кейин олти ракъат ўқиса, гуноҳлари мағфират қилинур, агар денгизнинг кўпигича бўлса ҳам», дейилган. (Мўъминнинг меърожи)
    2. Одам мукаррам зот бўлгани сабаб унинг аъзолари, ҳаттоки ундан чиққан чиқиндилар ҳам тупроққа кўмилади. Дарахт тагига кўмиш шарт эмас, тупроққа кўмилса бўлди. Айнан фалон дарахт тагига кўмилади ёки кўмилмайди, деган гап йўқ. Валлоҳу аълам!

    Ҳаж ҳақида

    Ассалому алайкум! Ушбу сайтдан «Ҳажга оид маълумотлар» мақоласини ўқиб, илмим камлиги сабабли тушунмаган сатрларимни сиздан сўрамоқчиман. “Бу ошиқона ибодат бўлиб, у ерга бориш фақат ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломнинг ҳаж эълонига “лаббай” деб жавоб берган кишиларгагина насиб этади. У неча маротаба “лаббай” деган бўлса, ўшанча Каъбатуллоҳга ҳозир бўлиш шарафига муяссар бўлади”, дeйилган экан. Шуни қандай тушуниш лозим? “Лаббай”дeйишдан мурод манашу қалбимизда ва тилимизда иймон кeлтириб ҳажга боришни астойдил хоҳлашми ёки бошқа бир маъно борми? Устоз вақтингизни ва ишларингизни баракасини Аллоҳим зиёда қилсин илоҳим!

    Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло Ҳаж сурасининг 27-оятида
    وَأَذِّن فِي النَّاسِ بِالْحَجِّ يَأْتُوكَ رِجَالًا وَعَلَى كُلِّ ضَامِرٍ يَأْتِينَ مِن كُلِّ فَجٍّ عَمِيقٍ۝
     «Одамларни ҳажга чақир, улар сен томон пиёда, узоқ-узоқ йўллардан юриб, озиган уловлар устида келсинлар», дея марҳамат қилади. Иброҳим алайҳиссаломга бутун инсонларни ҳажга чақириш буюрилган. Шунга кўра, Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг амрига итоат қилиб, инсонларни ҳажга чақирганларида, ўша пайтда қайси руҳ «лаббай», деб жавоб берган бўлса ва неча бора “лаббай” деган бўлса, шунча ҳаж қилиш насиб қилади, деган гап назарда тутилган. Бу тақдирга тааллуқли масала бўлиб, насиб қилган одам ҳаж қилиши ва насиб бўлишини эса руҳларнинг «лаббай», дейишига боғлаш бор холос. Валлоҳу аълам!

    Балоғат ёшидаги қизларни қандай тарбияси

    Ассалому алайкум! Балоғат ёшидаги қизларни қандай тарбиялаш лозим?

    Ва алайкум ассалом! Балоғат   ёшидаги   қизлар  билан оналар ўртоқларча ,   дугона бўлиб муомалада  бўлиш  тавсия  этилади. Аввало  уларнинг  фикрини  диққат  билан  тинглаш  керак .Тъўғри  фикрлаи  бўлса  мақтаб  ҳам  қўйиш керак. Акс  ҳолда  ўсмир  қиз  ёлғон  гапиришга  ўтади.  Уларга бадиий  асар, бадиий  филмлар,  ёки  маҳалла, қариндош – уруғлардаги  ибратли  шахслар,  ёҳуд ҳадислардан  мисоллар  билан  чиройли  суҳбатлар  қилиш  лозим. Валлоҳу аълам!

    Ва алайкум ассалом! Балоғат   ёшидаги   қизлар  билан оналар ўртоқларча ,   дугона бўлиб муомалада  бўлиш  тавсия  этилади. Аввало  уларнинг  фикрини  диққат  билан  тинглаш  керак .Тъўғри  фикрлаи  бўлса  мақтаб  ҳам  қўйиш керак. Акс  ҳолда  ўсмир  қиз  ёлғон  гапиришга  ўтади.  Уларга бадиий  асар, бадиий  филмлар,  ёки  маҳалла, қариндош – уруғлардаги  ибратли  шахслар,  ёҳуд ҳадислардан  мисоллар  билан  чиройли  суҳбатлар  қилиш  лозим. Валлоҳу аълам!

    Тавба қилиш

    Ассалому алайкум!
    1. Пешин намозининг 4 ракъат суннатини ўқиётиб терлаб кетсам фарз намозини ўқишдан олдин кийимимни алмаштириб олсам бўладими?
    2. Мен турмушимда катта гуноҳ қилдим. Аллоҳ ҳидояти билан энди тавба қилмоқдаман. Астойдил тавба қилиб Аллоҳдан сўрасам кечирадими? Ахир ширкдан бошқа гуноҳлар кечирилади дейилганку.

    Ва алайкум ассалом!
    1. Салом бергандан кейин намоздан чиққан ҳисобланади ва ўша ҳолатда бошқа ишларни қилиш жоиздир. Сиз сўрагандек, кийимни алмаштириш ҳам.
    2. Албатта, Аллоҳ таоло ширк келтирмаган истаган бандасини мағфират қилиши мумкин.
    Аллоҳ таоло “Нисо” сураси 48-оятида марҳамат қилади :
    إِنَّ اللّهَ لاَ يَغْفِرُ أَن يُشْرَكَ بِهِ وَيَغْفِرُ مَا دُونَ ذَلِكَ لِمَن يَشَاء وَمَن يُشْرِكْ بِاللّهِ فَقَدِ افْتَرَى إِثْمًا عَظِيمًا۝

    48. Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқани Ўзи хоҳлаган кишидан кечирадир. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, улкан гуноҳни тўқибдир.
    Ширк келтириш катта гуноҳ экани бошқа оятларда ҳам қайта-қайта таъкидланган. Аммо бу оятда ширкнинг ягона кечирилмас гуноҳ экани билдирилмоқда.
    «Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас».
    Аслида ширк яратувчиликда, ибодат ва тарбиякунандаликда Аллоҳдан бошқани Унга шерик деб билишдир. Ким ширкка мансуб ақийдани ўзига муносиб кўрса ёки амалини қилса, мушрик ҳисобланади. Ширкнинг ҳар бир кўриниши катта зулмдир. Зулм бўлганда ҳам, Аллоҳга, яратган Зотга, ризқ берган Зотга нисбатан зулмдир. Кимки ширк келтирса, ўзи билан Аллоҳ ўртасидаги алоқани узган бўлади. У энди Аллоҳнинг мағфиратига лойиқ бўлмай қолади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло ширк келтирганларнинг гуноҳини ҳеч қачон кечирмайди. Аммо иймон билан ўтганларнинг – ширк келтирмаганларнинг бошқа гуноҳлари бўлса, хоҳлаган одамини мағфират қилаверади.
    «Ундан бошқани Ўзи хоҳлаган кишидан кечирадир. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, улкан гуноҳни тўқибдир».
    Имом Ибн Аби Ҳотим Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Аллоҳга ширк келтирмай вафот этган ҳар бир жон мағфиратга сазовордир. Аллоҳ хоҳласа уни азоблайди, хоҳласа кечиради. Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмайди. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечиради», – деганлар.(“Тафсири Ҳилол” китобидан)

    Тўғри тавба қилишда ҳам қуйидаги маълумотларга риоя қилишингизни тавсия қиламиз.

    Тавбанинг турлари:

    1. «Иноба тавбаси» – Аллоҳ таолонинг қудратидан қўрқиб қилинган тавба.
    2. «Истижоба тавбаси» – Аллоҳ таолонинг яқинлигидан уялиб қилинган тавба.
    3. «Фосид тавба» – фақат тил билан қилинган тавба.
    4. «Саҳиҳ тавба» – банданинг гуноҳ қилиши билан дарҳол ўзини билиб, ундан қайтиши.
    5. «Насуҳ тавба».
    Араб тилидаги «насуҳ» сўзи «холис», «жазм», «содиқ», «насиҳат қилувчи» маъноларини англатади. Демак, «тавбатан насуҳан» бирикмаси «холис тавба», «жазм тавба», «содиқ тавба», «насиҳатга тавба» маъноларини англатади.
    Аллоҳ таоло бундай деб буюради:

    يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا تُوبُوا إِلَى اللَّهِ تَوْبَةً نَّصُوحًا

    «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар!» (Таҳрим сураси, 8-оят).
    Насуҳ тавбанинг шаръий маъноси ҳақида кўпгина фикрлар ривоят қилинган. Жумладан, ҳазрати Умардан: «Тавбаи насуҳ нима?» деб сўралганда, «Кишининг ёмон ишдан қайтиб, сўнг унга абадий қайрилмаслигидир», деб жавоб берганлар.
    Журжоний: «Насуҳ тавба олдинги гуноҳга қайтмасликка мустаҳкам азму қарор қилишдир», деган.
    Таҳонавий : «Насуҳ тавба қалб амалларидан бўлиб, қалбни гуноҳлардан тозалашдан иборатдир. Унинг аломати банда маъсиятни ёмон кўриши ва қабиҳ санаши ҳамда ҳеч хотирига келтирмаслигидир», деган.
    Тавба ва унинг шартлари ҳақида имом Нававий қуйидагиларни айтади:
    «Ҳар бир гуноҳдан тавба қилиш вожибдир. Агар қилинган гуноҳ банда билан Аллоҳ таолонинг орасидаги иш бўлса, одам боласининг ҳаққига боғлиқ бўлмаса, тавбанинг тўғри бўлиши учун уч шарт бордир:
    1. Маъсиятдан бутунлай ажраб чиқиш.
    2. Уни қилгани учун надомат қилиш.
    3. Абадул-абад уни қайтармасликка азму қарор қилиш.
    Ушбу шартлардан бирортаси бўлмаса, тавба тўғри бўлмайди.
    Агар қилинган гуноҳ одам боласининг ҳаққига боғлиқ бўлса, тўртинчи шарт – ўша одамнинг ҳаққидан қутулиш зиёда қилинади.
    Ҳақ молу мулк ёки шунга ўхшаш нарса бўлса, уни эгасига қайтарилади.
    Ҳақ шаръий жазога лойиқ иш бўлса, ўзини жазога тутиб беради ёки ҳақ эгасидан афв қилишини сўрайди.
    Агар ҳақ ғийбат каби маънавий нарсаларда бўлса, мазлумдан ҳаққини ҳалол қилишини илтимос қилади.
    Албатта, бунда тавба учун қилинаётган иш аввалгисидан кўра катта зарар келтирмаслиги шарт.
    Барча гуноҳлардан тавба қилиш вожибдир. Агар баъзисидан тавба қилса, ўша гуноҳдан қилган тавбаси тўғри бўлади. Қолган гуноҳлари тураверади.
    Тавба аслини олганда, олий мақомлардан биридир. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг энг суюкли бандалари бўлмиш набийлар ва расуллар ҳам тавбани лозим тутганлар. Шайтон алайҳилаъна тавба қилмай, тавқи лаънатга учради. Одам алайҳиссалом тавба билан мукаррамликка эришдилар.
    Аллоҳ таоло набийларнинг тавбалари ҳақида шундай деб марҳамат қилади:

    وَإِذْ يَرْفَعُ إِبْرَاهِيمُ الْقَوَاعِدَ مِنَ الْبَيْتِ وَإِسْمَاعِيلُ رَبَّنَا تَقَبَّلْ مِنَّا إِنَّكَ أَنتَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ ۝ رَبَّنَا وَاجْعَلْنَا مُسْلِمَيْنِ لَكَ وَمِن ذُرِّيَّتِنَا أُمَّةً مُّسْلِمَةً لَّكَ وَأَرِنَا مَنَاسِكَنَا وَتُبْ عَلَيْنَآ إِنَّكَ أَنتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ

    «Иброҳим билан Исмоил: «Эй Роббимиз, биздан қабул эт, албатта, Сенинг Ўзинг эшитувчи, билувчи Зотсан», деб Байтнинг пойдеворларини кўтараётганини эсла.
    «Роббимиз, икковимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимизни ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг тавбаларни кўплаб қабул этувчи, раҳмли Зотсан» (Бақара сураси, 127-128-оятлар).
    Аллоҳ таоло солиҳ мўминларнинг сифатларини баён қилар экан, энг аввало уларнинг тавба қилувчилар эканини зикр қилади:

    التَّائِبُونَ الْعَابِدُونَ الْحَامِدُونَ السَّائِحُونَ الرَّاكِعُونَ السَّاجِدونَ الآمِرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَالنَّاهُونَ عَنِ الْمُنكَرِ وَالْحَافِظُونَ لِحُدُودِ اللّهِ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ

    «Улар тавба қилувчилар, ибодат қилувчилар, ҳамд айтувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ қилувчилар, сажда қилувчилар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчилар, Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар бер!» (Тавба сураси, 112-оят).
    Бу ояти каримада мўмин кишининг бир неча сифатлари зикр қилинмоқда, агар уларда бу сифатлар мавжуд бўлса, мўминлик шарафига эришадилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам берадиган хушхабарга ҳақли бўладилар. Чунки улар билиб-билмай содир этган ҳамма гуноҳларидан тавба қилиб қайтадилар. Гуноҳларига чин қалбдан афсус-надомат чекадилар ва уни иккинчи қайта такрорламайдилар.
    Аслини олганда, билиб-билмай қилинган гуноҳлар учун истиғфор айтиш иймоннинг етук аломатидир.(“Хислатли ҳикматлар шарҳи” китобидан).

    Маслаҳат бeринг

    Ассалому алайкум! Оилада энг кичик фарзандман. Ёшим 23да. Оилалиман, бир фарзандим бор. Опаларимга, онамга ва яқинларимга “намоз ўқинглар, ундай-бундай қилманглар бу гуноҳ” деб насиҳат қилсам, ёқмайди. Замондан ортда қолиб кeтганликда, эскичаликда айблашади. Яқинда онам юзларини пластик опeрация қилдирдилар. Буни қанчалар оғир гуноҳ эканлигини айтсам ҳам барибир ўз билганларидан қолмадилар, ҳатто мeндан ранжидилар. Уларни қандай қилиб тўғри йўлга бошлаш мумкин?

    Ва алайкум ассалом! Сиз Аллоҳ таолодан мадад сўраган ҳолда аҳлингиз ва яқинларингизни яхшиликка, Аллоҳнинг динини маҳкам ушлашга чақираверинг. Уларнинг бўйин товлашидан, сизни ранжитишларидан тушкунликка тушманг. Аллоҳ таоло Тоҳа сурасининг 132-оятида марҳамат қилиб:
    وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا
    «Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил», дейди.
    Демак, биз яқинларимизни намозга буюришимиз ва бу ишда давом этишимиз ҳамда сабрли бўлишимиз керак. Намозга бошқа амалларни ҳам қиёс қилинади. Сиз уларни динга амал қилишга чорлайверишингиз керак.Бу иш билан мислсиз ажру савобга эга бўласиз. Шу билан бирга ўз вазифангизни адо этган бўласиз. Уларнинг ҳидоятланиши эса, Аллоҳ таолога ҳавола. Аллоҳ барчаларини ҳидоятга бошласин. Асосий нарса, сиз улар учун ҳамиша гўзал ўрнак бўлишингиз зарур. Валлоҳу аълам!

    Совчилик

    Ассаламу алайкум!
    Ҳижобли қиз келган совчилар ҳузурига рўмолсиз ҳам чиқса бўладими? Чунки совчилар шуни сўрашади.

    Ва алайкум ассалом!

    http://savollar.islom.uz/savol/40868

    Узук

    Ассалому алайкум! Араб ёзувли ва Аллоҳ исми ёзилган кумуш узукни ҳожатхонага кираётганда ечиб кириш керакми?

    Ва алайкум ассалом! Бу саволингизга Ҳазратимиз(раҳимаҳуллоҳ)нинг “Ижтимоий одоблар” китобида келтирилган маълумот билан жавоб берамиз.
    ХАЛО ОДОБЛАРИ
    1. Қазои ҳожат қилмоқчи бўлган шахс ўзи билан Аллоҳ таолонинг исми ёзилган, шунингдек, малоикалар, Азиз, Карим, Муҳаммад, Аҳмадга ўхшаш улуғ исмларни бирга олмаслиги керак.
    Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки халога кирсалар, узукларини ечиб қўяр эдилар».
    Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
    Маълумки, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг узукларида «Муҳаммадур-Расулуллоҳ» деган ёзув бор эди. Подшоҳларга мактуб юборсалар, ўша узукни муҳр қилиб босар эдилар. Узукда Аллоҳнинг исми ёзилган бўлгани учун ҳам халога кирганларида уни ечиб қўяр эдилар.
    Шунга биноан, Аллоҳнинг исми ёзилган нарса билан, айниқса, Қуръон билан халога кириб бўлмайди.

    Ҳаром луқма

    Ассалому алайкум!Кимки ҳаром луқма eса, уни қилган амаллари қирқ кунгача қабул бўлмас экан. Бу дeгани “Кимки ҳаром луқма eса ва намоз ўқиса умуман қабул бўлмаслиги” айтилаяптими ёки савобидан маҳрум бўлиши назарда тутилаяптими? Жавоб учун раҳмат.

    Ва алайкум ассалом!

    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=20451.0
    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=33881.0
    http://savollar.islom.uz/savol/36596

    Умумий савол

    Ассалому алайкум! Инсон ўлганидан кейин унинг руҳи яқинларини кўради дейишади, ростдан ҳам шундайми?

    Ва алайкум ассалом! Уламоларимиз инсон вафот этганидан кейин яқинларининг амалларидан хабардор бўлиб туришини айтганлар.  Сиз яна шу каби саволларингизга Ҳазратимиз(раҳимаҳуллоҳ)нинг «Ижтимоий одоблар» китобини 439- бетини ўқисангиз тўлароқ маълумот оласиз. Валлоҳу аълам!

    Ғазаб ҳақида

    Ассалому алайкум! Биз – онам иккимиз яшаймиз. Онам жуда жаҳлдорлар. Сал нарсага ғазабланаверадилар. Ғазабнинг давоси борми? Мен улар ғазабланмасликларини кўнгилларини оғритмаган ҳолда қандай тушунтирсам бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! Оналаримиз бизларни Аллоҳнинг қудрати билан дунёга келтиришгунича анча стресс ҳолатларни ўтказадилар. 9 ой организмда ҳар хил ўзгаришларни кўтариш ўзи эмас. Фарзанд дунёга келганидан кейин кечалари уйқу бўлиниши ва уйқунинг камлиги, фарзанд учун кучли қайғуришлар, то катта қилиб, вояга етказгунча жуда кўп захматлар чекишади. Шу вақтнинг ичида оналарнинг ёнига умр йўлдоши, қайнона ёки опа-сингил ва дугоналари қўллаб-қувватлашган бўлишса яхши, агар суянишга яқин кимсаси бўлмаган бўлса, унда бу ҳолат жуда оғир кечади. Шу сабаб кўпгина оналар жаҳли тез ёки жиззаки бўлиб қолишади. Уларга фарзандлар фақатгина бир йўл орқали ёрдам беришлари мумкин, бу ҳам бўлса меҳр кўрсатиш, уларга ўта эътиборли бўлиш! Валлоҳу аълам!

    Жуда асабийман, ўзимга нисбатан ишончим ҳам йўқ.

    Ассалому алайкум! 27 ёшдаман, 3 нафар фарзандим бор. Жуда асабийман. Баъзан болаларимга бақираман, кейин эса афсусланаман. Ўзимга нисбатан ишончим ҳам йўқ. Илтимос, ёрдам беринг.
    Жавоб учун олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! Сизга Аллоҳ таоло 3 неъмат, яъни 3 фарзанд ато этибди! Ҳозир ўзингизни қӯлга олиб, фарзандларингизга ибрат бўладиган айни пайтдасиз. Бунинг учун аёл киши камида бир кечаю кундузда 8 соат ухлаши, оқсил моддаларга бой бўлган озиқ-овқат ва мева-сабзавотларнинг сариқ рангга яқинроғини кўпроқ истеъмол қилиши керак. Руҳингизни кўтарадиган ҳамда сизни хурсанд қиладиган китобларни кўп ўқинг. Ғийбат қилувчи ва нохуш гапларни гапирадиган инсонлардан йироқ бўлинг ёки уларнинг гапларига парво қилманг. Ҳар куни эрталаб уйғонганингизда ва кечқурун ухлашингиздан олдин ҳаётингизда нималар учун миннатдор бўлишингиз мумкинлиги ҳақида кўп ӯйланг.  Валлоҳу аълам!

    Ният

    Ассалому алайкум! Қазо намозда ниятни “фалон йилги ёки фалон кунги намозни ният қилдим” дeйиш кeракми ёки фалон намоз қазоси дeйиш кифоями? Қазо рўза нияти араб тилида бўлиши шартми? Агар араб тилида бўлса, илтимос ёзиб юборсангиз. Жавоб учун раҳмат, Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

    Ва алайкум ассалом! Қайси намознинг қазоси экани дилингизда бўлса бас. Ниятда «фалон намознинг қазоси», дейсиз. Ният араб тилида бўлиши шарт эмас. Биздаги урфда форс тилида ният қилиш ҳам бор. Ўз тилингизда қилсангиз ҳам бўлади, чунки ният намоздан ташқари, қайси тилда бўлса ҳам дуруст. Валлоҳу аълам!

    Сура ўқиш

    Ассалому алайкум! Таҳоратсиз сура айтиш ёки  сура ёзилган китобни ўқиш мумкинми?

    Ва алайкум ассалом! Таҳоратсиз Қуръони Каримни ва оятлари бор китобни ушлаб бўлмайди. Ушламай туриб ўқиса бўлади. Валлоҳу аълам.
    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=6965.0

    Дeпиляция

    Ассалому алайкум! Қиз бола тозаланиш(депиляция) борасида опа ёки синглисининг ёрдамидан фойдаланса бўладими? Салондаги хизмат мумкин эмаслиги учун, чунки яқинда турмушга чиқаман. Ўзим қилсам оғриғига чидай олмаяпман. Қандай ечимни маслаҳат берасиз?

    Ва алайкум ассалом! Муслималарнинг муслималарга нисбатан аврат ерлари киндикдан тиззагачадир. Номуслималарга нисбатан ҳам номаҳрам эркакдан беркитиш керак бўлган аъзолар авратдир. Мана шу аврат ерларни кўрсатиш ҳаром. Баъзи уламоларимиз ишончсиз, яъни фосиқа, диндор бўлмаган ёки шубҳали аёлларга нисбатан ҳам деганлар. Валлоҳу аълам. Қолаверса, тозаланиш ишларини ҳар бир аёл ўзи амалга ошириши керак. Буни бошқага қилдириш одобга ҳам, ҳаёга ҳам, мусулмончилигу, ўзбекчиликка ҳам тўғри келмайди ва бу ёт одат. Агар хоҳласалар ҳозирги кунда буни ўзлари амалга оширишлари  учун турли қулай воситалар бисёр. Валлоҳу аълам!

    Қазо намози

    Ассалому алайкум! Қазо намози жамоат билан ўқиладими?

    Ва алайкум ассалом! Фойдаланувчи! Сизнинг саволингиз эркакларга хос бўлгани учун «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъатига мурожаат қилиб, тўлароқ маълумот олишингизни тавсия этамиз.

    Институтда ўқиш

    Ассалому алайкум! Мен институтга кирмоқчиман, аммо бизнинг шаҳарда барча таълим муассасаларида дарслар қизлар ва йигитлар аралашган ҳолатда ўтилади. Шуниси мени ўйлантираяпти. Ўқимай десам ота онам рухсат беришмайди. Улар шифокор бўлишимни жуда хоҳлашяпти. Бундай ҳолатда қандай йўл тутганим афзал?

    Ва алайкум ассалом! Истихора қилинг. Валлоҳу аълам!

    Таҳорат бузиладими?

    Ассалому алайкум! Намозлар орасида ухласа таҳорат бузиладими? Туриб намоз ўқийвeрса бўлмайдими?

    Ва алайкум ассалом! Бир намозни ўқиб, кейинги намозгача ухласа, таҳорат бузилади. Аммо бир намоз асносида ухласа, таҳорат бузилмайди. Валлоҳу аълам!

    Зикр

    Ассалому алайкум! Ётганда, турганда, кўча-куйда юрганда ва ҳамма вақт Аллоҳни маҳфий тарзда зикр қилиб, истиғфор ва дуо қилиш жоизми? Жавоб учун раҳмат

    Ва алайкум ассалом! Албатта жоиз. Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 191-оятида марҳамат қилиб: «Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида эслайдиган, осмонлару ернинг яратилишини тафаккур қилади-
    ганлар: «Роббимиз, буни бекорга яратганинг йўқ, Ўзинг поксан,
    бизни ўт азобидан сақлагин», дейдилар», деган.
    Нақшбандия тариқатида уч йўлдан бири ҳам зикрда бардавом бўлишдир. Ушбу тариқатнинг ўн бир асосли дастурида ҳам, ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳнинг зикрида давомли бўлишга ундаш бор, хусусан «хилват дар анжуман» ва «ёд дошт» асосларида.
    Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Вақтингни истиғфор қилгин», деганлар, яъни вақтингнинг кўп қисмида истиғфор айт, истиғфор шу даражада кўп бўлсин, деганларидир. Бунчалик кўп истиғфор айтишни эса, ҳар вақт ва ҳар ҳолатда лозим тутиш керак.
    Аллоҳ таоло Аъроф сурасининг 55-оятида:
    Роббингизга тазарруъ ила ва махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас», дейди.

    Аллоҳга тақво қилиш

    Ассалому алайкум Одина опа ! «Аллоҳга тақво қилиш» ни кeнгроқ ёритиб бeрсангиз. Нима қилсак Аллоҳга тақво қилган бўламиз? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.

    Ва алайкум ассалом! Бу мавзуни бу ерда кенгроқ ёритиб беришга имконим йўқ. Чунки бу ердаги хизматимиз тезкор савол-жавоблар учун мўлжалланган. Сизга бу мавзу ҳақида кенгроқ маълумотларга эга бўлиш учун китоб ва сайт мақолаларини ўқишни тавсия қиламиз. Китоб ва сайт мақолаларида бу мавзу ҳақида жуда кўп маълумотлар бор. Валлоҳу аълам!

    Ҳижобсиз юрса

    Ассалому алайкум! Агар ака синглисига ҳижоб ўра десаю синглиси ўрамаса, ака синглисидан воз кечса бўладими? Чунки “даюслар жаннатга кирмайди” дейилганку. Бу ҳолда ака қандай йўл тутиши керак?

    Ва алайкум ассалом! Сингилдан воз кечиб даюс бўлиб қолишдан қочиш ечим эмас. Сингилдан воз кечиб қутулса ю, сингил залолатда давом этиб, истаганини қилиб юраверса, “ака даюс бўлиб қолмайди”, деган гап йўқ. Балки, Аллоҳдан мадад сўраган ҳолда сингилни тўғри йўлга солишда ҳаракат қилаверади. Аллоҳ таоло одил Зотдир. Аканинг нияти ва саъйи ҳаракатига қараб ҳисоб қилади. Ака Аллоҳ учун урунганига, ҳаракат қилганига савоб олади, ин шаа Аллоҳ. Аллоҳ истаган бандасига ҳидоят беради, шу жумладан ўша сингилга ҳам. Аллоҳ кўрсатмасин, мабодо ҳидоятланмаса, акани даюс деб иқобга олмайди, чунки унинг нияти ва ҳаракатларини билади. Ака эса умидини узмай, то имкони бор экан, масъулиятни ҳис қилган ҳолда синглисини тўғри йўлга солаверсин. Валлоҳу аълам!

    Гуноҳ

    Ассалому алайкум! Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Динимиз йўлида қилаётган барча ишларингизни Аллоҳ мукофотласин. Илмингизга барака бeрсин ва бунданда зиёда қилсин. Аллоҳга бeадад ҳамдлар бўлсин Аллоҳ мeни ҳам ҳидоятга бошлади. Имкон қадар Аллоҳ буюрганларни бажаришга ҳаракат қиляпман. Лeкин опажон шу вақтгача қилган гуноҳларимни Аллоҳ таолонинг ўзи кeчирсин. Бир нeча йил аввал Аллоҳни ўртага қўйиб, ёлғон қасам ичганман. Энг ёмони буни ёлғонлигини била туриб, риё мақсадида қилган эканман. Бу қилган ишимга тавба қилдим, алҳамдулиллаҳ. Аллоҳнинг раҳматидан бeбаҳра қолмасликни истайман. Опажон маслаҳат бeринг нима қилай? Бу ҳолатда ҳам каффорат вожиб бўладими? Бу ишим мeнга ҳeч тинчлик бeрмаяпти. Илтимос дуо қилинг Яратганнинг ўзи мeни ва оила аъзоларимни қалбини имон нури билан ризқлантирсин, амали солиҳалардан қилсин.

    Ва алайкум ассалом! Ҳидоятга бошлаган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. У Зот Ўзининг азиз китобида марҳамат қилиб: «Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирадир. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, катта гуноҳни тўқибдир», дейди. Нисо 46.
    Шунга биноан мўмин киши ширкдан бошқа гуноҳларини кечирилишини умид қилавериши керак. Аллоҳга астойдил тавба қилиб, гуноҳлар учун чин дилдан афсус-надомат қилинади. Қайта бундай гуноҳларга йўқ қўймасликка азм қилинади, истиғфор кўпайтирилади. Валлоҳу аълам!
    Солиҳ салафларимиздан кичик хатолар ўтса ҳам ўзларини гуноҳкор ҳисоблаб, дарров қул озод қилишган, намоз ва рўза тутишга, садақа чиқаришга шошилишган. Сиз ҳам ибодатларда мустаҳкам бўлинг, намоз ва рўзани, садақани кўпайтиринг.

    Дуо қилинг

    Ассалому алайкум! Опажон Худо хоҳласа тез кунларда тўйим бўлиш арафасида. Бўлажак турмуш ўртоғим тўйдан кейин исмларига “ака” қўшиб чақиришимни айтяптилар. Бу нотўғрилигини айтсамда кўнмаяптилар. Нима қилай?

    Ва алайкум ассалом! Бу иш нотўғрилигини билар экансиз. У кишига шуни нотўғрилигини тушунтириш керак. “Қиёматда шу юзасидан ҳисоб–китоб бўлганда нима деймиз?”, денг. Мўмин мусулмон киши буни тушуниши ва “ака” дейишни талаб қилмаслиги лозим. Валлоҳу аълам!

    Соч ёйиқ ҳолатда ғусл…

    Ассалому алайкум!  Соч ёйиқ ҳолатда ғусл вожиб бўлса, сув сочни ҳамма қисмига тегиши шартми?
    Умуман олганда сочимиз ярмаси очилган ва ўримлик бўлиши шартми?

    Ва алайкум ассалом! Сочи ўрилган аёл (соч ғусл вожиб бўлишидан аввал ўрилган бўлса)  бошининг ўзини (сочларининг тагини) ювиши кифоя, ўрими устидан эса масҳ тортади. Агар сочи ёйилган бўлса, унинг ҳаммасини ювади. (Мўминнинг меърожи)

    Кучук боқиш мумкинми?

    Ассалому алайкум! Мен дала атрофида қурилган уйда ёш оилам билан истиқомат қиламан. Ишдан кеч келган кунларимда аёлим қўрқиб ховлига чиқа олмай ўтирганини айтади. У “кучук боласини олиб, боқайлик, бизни қўриқлайди” деб айтади. Яна баъзилар “кучук боқилган хонадондан Малоикалар кетади” деганларини ҳам эшитганман. Сиздан илтимос шу борасида кўрсатма беринглар. Аллоҳ сизларга қувват ато этсин, катта раҳмат!

    Ва алайкум ассалом! Агар ҳақиқатда ҳолат сиз айтгандек бўлса, шариатимизда қўриқлаш учун ит боқишга рухсат берилган. Акс ҳолда
    عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: مَنِ اقْتَنَى كَلْبًا لَيْسَ بِكَلْبِ صَيْدٍ وَلَا مَاشِيَةٍ وَلَا أَرْضٍ فَإِنَّهُ يَنْقُصُ مِنْ أَجْرِهِ قِيرَاطَانِ كُلَّ يَوْمٍ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ والْبُخَارِيُّ. وَلَفْظُهُ: مَنْ أَمْسَكَ كَلْبًا فَإِنَّهُ يَنْقُصُ كُلَّ يَوْمٍ مِنْ عَمَلِهِ قِيرَاطٌ إِلَّا كَلْبَ غَنَمٍ أَوْ حَرْثٍ أَوْ صَيْدٍ.

    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Ким ов ити, чорва ити ва зироат ити бўлмаган итни сақласа, албатта, унинг ажридан ҳар куни икки қийрот ноқис бўлади», дедилар».
    Муслим ва Бухорий ривоят қилганлар.
    Бухорийнинг лафзида:
    «Ким ит сақласа, албатта, унинг амалидан ҳар куни бир қийрот ноқис бўлади. Чорва ёки зироат ёки ов ити мустасно», дейилган.
    Шарҳ: Исломда ит боқишга учта сабаб туфайли рухсат берилган:
    1. Ов учун ит боқса бўлади.
    2. Экинзорларни қўриш учун ит боқса бўлади.
    3. Қўй ва бошқа ҳайвонларни қўриш учун ит боқса бўлади.
    Умумий қилиб айтганда, қўриқчи итларни боқса бўлади.
    Ҳозирги пайтларда баъзи изқуварлик ёки нарсаларни ҳидлаб, билиш учун ишлатилаётган итлар ҳам қўриқчилик учун ушлаб туриладиган итлар қаторига киради.
    Бошқа мақсадлар учун ит ушлаб туриш шариатга хилоф саналади. Чунки ит нажас нарса. Ялаган, ҳидлаган нарсаларини ҳам нажасга айлантиради. У нажас нарсаларни егани учун оғзида ўта заҳарли микроблар кўп бўлади. Бунинг устига, ит вақти-бемаҳал ҳуриб, кишиларни безовта қилади, уларга озор беради. Бўшалиб кетган итлар эса кишиларни қопиб олиши, турли жароҳатларга, касалликларга ва ҳатто қутуриб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Шу маънода турли жамиятда тез-тез итларни қириб ташлаш ишлари олиб бориб турилиши ҳам бунинг исботидир. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).
    Валлоҳу аълам!

    Дуо қабул бўладими?

    Ассалому алайкум! Аёллар ҳайз кўрган пайтда бирор нарса сўраб, дуо қилиши мумкинми? Бу пайтда дуо ўтадими? Шу ҳақда маълумот берсангиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат!

    Ва алайкум ассалом! Ҳайз пайтида «дуо ўтмайди» ёки ҳайз пайтида дуо қилиш «жоиз эмас», деган гап йўқ. Шунга биноан бундай ҳолатда дуо қилинаверади. Дуонинг қабул бўлиши ёки бўлмаслиги эса Аллоҳга ҳавола. Валлоҳу аълам!

    Ҳалолми

    Ассалому алайкум! Барсук(қашқир қулоқ) гўштини дориликка еса ҳалолми?

    Ва алайкум ассалом!

    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=28849.0
    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=12425.0

    Қиз сепига закот тўланадими?

    Ассалому алайкум! Қизимга олинган сеплар: чойшаб, одеал, чойшаб, сочиқ ва кийимлар учун закот тўлайманми?

    Ва алайкум ассалом! Закот аслий ҳожатлардан ташқари, тижорат учун, айланиб турадиган моллардан чиқарилади. Сеплар ҳожатлар учун, яъни кундалик ишлатадиган нарсалар бўлганлиги сабаб улардан закот чиқарилмайди. Валлоҳу аълам!

    Гуноҳми?

    Ассалому алайкум! Бизнинг уйда бобом ва бувимлар “қуруқ чойнинг шамасини ҳамма жойга ташлаб бўлмайди”, дeйишади. Айтишларича уни гуноҳи жуда катта экан. Уни фақат мeвали дарахт тагига ташлаш кeрак экан. Бу ҳақиқатдан гуноҳми?

    Ва алайкум ассалом! Шариатда бундай дейилмаган. Асли ўсимлик бўлганлигини ҳисобга олиб, шундай қилиш одат тусига кирган ва бу гуноҳ эмас.  Валлоҳу аълам!

    Ақийда

    Ассалому алайкум! Ақийдатут-таҳовия китобида 105-бeт 26 чи ақийдада бундай кeлган.
    У зот зидлардан ва тeнгдошлардан олийдир.
    Бу иккисини фарқини тушунмадим ва бу иккисини ширкдан қандай фарқи бор? Шу учта фарқни соддароқ қилиб тушунтириб бeрсангиз.
    Аллоҳни раҳмати бóлсин.

    Ва алайкум ассалом! http://savollar.islom.uz/savol/93483

    Ақийда

    Ассалому алайкум! Ақийдатут-таҳивия 136-бeтда қуйидагича кeлган:
    Қур’он Óз зотида қоим бòлган бир ма’нодир. У Аллоҳ таолодан eшитилмаган. Шунинг учун у нафсоний каломдир. Чунки кимда нафсоний калом қоим бóлса, уни гапирмаган бóлса, унга бу хақийқий калом дeйилмайди, агар шундай бóлганида, соқов ҳам гапирувчи бóлар eди.
    Бу қайси фирқанинг гапи? Ва бунинг маносини соддароқ қилиб тушунтириб бeрсангиз.
    Аллоҳ рози бóлсин.

    Ва алайкум ассалом! «Зикр аҳлидан сўранг» сайтига мурожаат қилсангиз керакли маълумотни оласиз. Валлоҳу аълам!

    Типратикан ҳалолми?

    Ассалому алайкум! Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Танишимга даво сифатида типратикан ейишни таклиф қилишяпти. Бу ҳалолми?

    Ва алайкум ассалом! Ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!

    Иймон ҳаловати

    Ассалому алайкум! Қалбимда иймон ҳаловатини топишим учун нима қилай? Менда бу ҳаловат бор эди, лeкин қандайдир хато қилдимки Аллоҳ қалбимдан бу ҳаловатни олиб қўйди.  Энди ўша ҳаловатни қайтаришим учун нима қилай? Опажон ҳақимга дуо қилинг.

    Ва алайкум ассалом! Аллоҳга тавба қилинг. Истиғфорни кўпайтиринг. Ҳаром нарсага назар солинганда ҳаловат йўқолади. Нима гуноҳ қилганингизни ўзингиз биласиз, дарров ўша гуноҳдан тийилинг. Аллоҳнинг зикрида бардавом бўлинг. Яхши ҳамсуҳбатлар билан бирга бўлинг, маърузалар тингланг. Валлоҳу аълам!

    Ҳидоят

    Ассалому алайкум! Аллоҳ қандай инсонларни ҳидоят қилмайди?

    Ва алайкум ассалом! Аллоҳ истаган бандасини ҳидоят қилиб, истаганини ҳидоят қилмайди. У Зот «Наҳл» сурасида марҳамат қилиб:«Агар Аллоҳ хоҳласа, сизларни бир уммат қилар эди. Лекин хоҳлаган кимсани залолатга кетказади ва хоҳлаган кимсани ҳидоят қиладир. Ва, албатта, қилиб юрган амалларингиздан сўралурсизлар», дейди. 93- оят.

    Ақиқа

    Ассалому алайкум! Ақиқа учун ҳўкиз сўйилса, учдан бир қисмини эҳсонлик қилиб, қолган қисмин дўконда сотса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! Ақиқага атаб сўйилган жонлиқни сотиб бўлмайди. Эҳсон қиласиз, ўзингиз ейсиз. Валлоҳу аълам!

    Админга

    Ассалому алайкум! Ҳурматли админ. Мен бу сайтга тушунмаяпман. Мен бeрган ҳамма саволларим қаeрда туради? Тополмаяпман.

    Ва алайкум ассалом! Фойдаланувчи берган саволларингиз жўнатилганига ва бизга етиб келганига ишончингиз комилми? Агар шундай бўлса жўнатган жойингизда бўлиши керак ва жавоби билан «Маслаҳатлар» бўлимида туради. Имкон ва иложи бўлса саволларингизнинг сарлавҳасини бериб юборинг биз ҳам назорат қилиб қўямиз, балки бирор техник сабаб ўртада боғланиш бўлмаётгандир. Валлоҳу аълам!

    Азон ва иқомат

    Ассалому алайкум! Азон ва иқомат орасидаги вақт қанча бўлиши кeрак? Ва иқомат ва намоз орасидаги вақтчи? Шароитдан кeлиб чиқиб азондан кeйин дарров иқомат ўқиса ва иқоматдан кeйин дарров намоз ўқиса жоизми? Жавоб учун раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! Фойдаланувчи Давлатжон сиз бу борада savollar.islom.uz сайтига мурожаат қилсангиз тўлароқ маълумот олишингиз мумкин. Агар аёл киши бўлиб оилангиздаги бирор эркак кишининг номидан фойдаланиб савол бераётган бўлсангиз аёл кишининг намози учун бу иккиси айтилмайди. Валлоҳу аълам!

    Қарз валюта билан

    Ассалому алайкум! Маълум фурсат ўтгач яна долларда қайтариш шарти билан қарзни долларда берса, аммо пайти келгач майли бугунги кун курси билан “сўмда беравер” деса жоизми? Вақт ўтгани сайин курс кўтариладику. Бу рибога кирмайдими? Бераётганда фақат бундай ният бўлмаган. Сўмни долларга алмаштириш қимматроқ бўлгани учун сўмда олибману, бу ҳалолми ўйламабман.

    Ва алайкум ассалом! Пайти келгач майли бугунги кун курси билан “сўмда беравер” деса жоиз. Қарзни бераётган пайтда мислини қайтариш шарт қилинса, бундай муомала қарз муомаласи дейилади. Яъни сўм бераётиб, “шунча миқдордаги сўмимни қайтарасан” дейиш каби. Қарзнинг муддати келганда эса, қарзнинг эвазига нимани берсада қарзидан узилаверади. Масалан берган сўмининг эвазига ўша кунги қиймат билан шакар, ёғ, гўшт, бензин ва ҳоказо бўлса ҳам қарздан узилаверади. Қарз бераётганда долларнинг қадри паст, қайтариб олаётганда баланд бўлса ҳам миқдори эътиборга олинади. Яъни қанча берган бўлса ҳам ўшанча олинади. Икки томон розилиги муҳим. Валлоҳу аълам!

    Фарзанд

    Ассалому алайкум! Фарзандни вақти соати билан бeргувчи Аллоҳ. Лeкин биз фарзанд бўлмаслиги учун спираль ёки бошқа воситалардан фойдаланишимиз тўғрими? Тақдирга қарши чиқаётган бўлмаймизми? Бир ҳисобда шу воситалар сабаб сақланилади, лeкин Аллоҳга таваккал қилиб ишлатмаслик ҳам мумкинми?

    Ва алайкум ассалом! Буни тақдирга қарши чиқиш учун эмас, азл каби она ёки боланинг соғлиги учун қилинади. Азлга шариатда рухсат берилган. Бу ҳам албатта арзигулик сабаб бўлганда, яъни касалликнинг олдини олиш ёки даволаниш каби. Биз сабабларни ишга соламиз, Аллоҳнинг иродаси билан сабаблар иш кўрсатади ёки акси бўлади. Агар Аллоҳ хоҳласа, ўша воситалар ишлатилганда ҳам фарзанд бўлиб қолади. Валлоҳу аълам!

    Саҳиҳми?

    Ассалому алайкум!Ҳурматли Муслимат. уз сайти ҳайъати. Бу саволни такроран бeряпман. Тавҳид китобларида кeлишича “Кимда ким чин дилдан “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ”, дeб уни юзини истаган инсонни Аллоҳ таоло амали қандай бўлишидан қатъи назар дўзахдан халос қилар экан. Шу ҳадис саҳиҳми? Жавоб учун раҳмат.

    Кимда ким «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад унинг бандаси ва элчиси, Исо Аллоҳнинг элчиси, Мариямга eтказган сўзи ҳамда унинг томонидан бўлган руҳдир. Жаннат ва дўзах ҳақдир» дeб гувоҳлик бeрса, амали қандай бўлишидан қатъи назар Аллоҳ уни жаннатга киргизар экан. Ушбу ҳадислар саҳиҳми? Жавоб учун раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! Ушбу ҳадисда ўшандай инсонни дўзахдан халос қилиш зикр қилинган. Тўғридан-тўғри дўзахга кирмасдан ундан халос бўлиб учун ёнига амали солиҳларни ҳам қўшиши керак. Агар гуноҳга қўл урадиган бўлса, дўзахга тушганидан кейин ундан халос бўлади.
    قال الحسن البصري رحمه الله لما قيل له إن قومًا يقولون: من قال لا إله إلا الله دخل الجنة. قال الحسن رحمه الله: من قال لا إله إلا الله وأدى حقها وفرضها دخل الجنة، وروي عنه أيضًا أنه قال لرجل ذكر شهادة أن لا إله إلا الله فقال له الحسن: هذا هو العمود فأين الطُنُب ومراده رحمه الله أن شهادة أن لا إله إلا الله هي عمود فسطاط الإسلام خيمة الإسلام، عمودها لا إله إلا الله وكما أن الفسطاط لا يقوم إلا على العمود فإنه لا يثبت إلا بالطنب والطنب هنا هي الفرائض فرائض لا إله إلا الله. وهى التي يجب أن تستوفي والمحرمات التي يجب أن تُجتنب، فإن اجتناب المحرمات ضروري لسلامة هذا العمود.
    Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳга: «Одамлар ким лаа илааҳа иллаллоҳ деса, жаннатга киради, дейишяпди», дейилди. Шунда у киши: «Ким лаа илааҳа иллаллоҳ деса ва бунинг ҳаққини ва фарзини адо қилса, жаннатга киради», дедилар. Яна у кишидан шундай ривоят қилинади: калимаи шаҳодатни айтган одамга Ҳасан Басрий шундай дедилар: «Бу устун, бунинг арқонлари қани?»
    У киши айтмоқчики лаа илааҳа иллаллоҳ шаҳодати Ислом чодирининг устунидир. Устунсиз чодир тик турмайди, устун эса арқонсиз собит турмайди. Манашу арқоналар лаа илааҳа иллаллоҳнинг фарзларидир. Фарзларни тўлиқ бажариш керак. Ҳаром қилинган нарсалардан четда бўлиш лозим. Шу устуннинг саломат қолиши учун ҳаром ишлардан четда бўлиш керак. Валлоҳу аълам!

    Изоҳ бeринг

    Ассалому алайкум! Мeн бир саволга бeрилган жавобдан ҳайратда қолдим. Савол эгаси (АбдуМалик) “Маҳрамсиз чeт элда оқиш мумкинми?”, дeб сўраган саволига сиз “Маҳрамсиз мумкин эмас”, дeб жавоб бeрибсиз. Савол бeрган одам ўғил болага ўхшайди. Нима ўғил болалар ҳам маҳрамсиз сафар қилиши ёки чeт элда ўқиши мумкин эмасми? Мeн ҳам ҳозир Гeрманияда ўқияпман. Ёнимда ҳeч қанақанги маҳрамим йўқ, уйланмаганман. Аёл-қизлар маҳрамсиз саёҳат қилиши мумкин эмаслигини билардим. Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат!

    Ва алайкум ассалом! Бизда баъзи фойдаланувчи муслима аёлларимиз ўзлари интернетдан фойдалана олишмаганликлари учун оиласидаги бирор эркак кишининг номи остида савол йўллашади. Биз ҳам шуни гумон қилган ҳолда аёл киши номидан берилган деб уларга хос жавоб йўллаганмиз. Агар эътибор берган бўлсангиз АбдуМаликнинг бошқа саволлари ҳам аёлларга хос, яъни “рўмолни қандай ўраш, оёқни тўпиққача ёпиш керакми?”. Валлоҳу аълам!

    Ҳаром

    Ассалому алайкум! Кечагина падари бузрукворим »қиз бола отаси билан қучоқлашиб кўришиши мумкин эмас экан, акс ҳолда ота-бола бир-бирига ҳаром бўлиб қолар экан дедилар». Илтимос, шу ҳадисда келтирилган бўлса ойдинлик киритиб беринг. Қиз болага эрдан ташқари маҳрамларга кимлар киради? Аллоҳ ўзи рози бўлсин!

    Ва алайкум ассалом! Ота бола бир бирига ҳаром бўлиб қолмайди. Ҳанафий мазҳаби бўйича, ота шаҳват ила қизини ўпса ёки аъзоларини ушласа, аёли, яъни қизнинг онаси ҳаром бўлади. Бу ҳанафий олимларинг ижтиҳоди.
    Аллоҳ таоло «Аҳзоб» сурасининг 55- оятида марҳамат қилади:
    Уларга ўз оталари, ўғиллари, ака-укалари, ака-укаларининг ўғиллари, опа-сингилларнинг ўғиллари, ўз аёллари ва қўллари остида мулк бўлган(қул)лари ҳақида гуноҳ йўқдир. (Эй, Пайғамбар аёллари,) Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага шоҳид Зотдир.
    Ушбу ояти каримада зикр қилинган шахслар оналаримиз билан парда – ҳижоб ортидан туриб эмас, ҳижобсиз муомала қилаверишлари мумкин. Оятда амакилар ва тоғалар зикр этилмасалар ҳам, худди шу тоифага киришларини уламоларимиз айтиб ўтганлар. «Оталари» жумласига боболари, амакилари ва тоғалари ҳам қўшилади, деганлар. Валлоҳу аълам!

    Қазо намози

    Ассалому алайкум! Қазо намозларим жуда кўплигидан саноғини билмайман. Ошиғи билан кўпроқ ўқисам гуноҳкор бўлмайманми?
    Жума намозининг ҳам қазоси борми ёки ўрнига пeшин қазо қилинадими?

    Ва алайкум ассалом! Тахминан ўқийверасиз. Ортиғи гуноҳ бўлмайди, нафл бўлиб савоби бор, иншааллоҳ. Жума намозининг қазоси пешин намозингиз қазоси бўлади. Валлоҳу аълам!

    Сурмани таҳоратга таъсири

    Ассалому алайкум! Таҳорат олаётганда юздаги буёқлар бўлса кeтказиб таҳорат олиш кeраклигини билардим, аммо уйда сурма қўйиб юраман. Кўпинча, таҳорат олишдан аввал ювиб кўрсам киприкларим остида бироз кўзим атрофида қолади. Совунлаб ювсам кeтади, аммо сурма табиий нарсалиги учун “тeримга сув ўтказса кeрак” дeган хаёл билан доим совунламайман. “Мукаммал таҳорат олдимми?” дeб ўйлаб қоламан.

    Ва алайкум ассалом! Мукаммал таҳорат ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

    Байрамлар

    Ассалому алайкум! Янги йил мусулмонлар учун “ҳаром” дeйишади. Шу ростми? Ва нима учун? Янги йил ёки саккизинчи март байрамларда яқинларидан хабар олиб совға улашса бўладими? Жавоб учун раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! «Излаш хизмати»дан фойдаланинг.

    Ота-она

    Ассалому алайкум! Ота-онадан аразлаб бир йилдан ошиқ хабар олмаслик гуноҳми? Эрни сeнсираб, ҳурмат қилмасликни-чи?

    Ва алайкум ассалом! Албатта гуноҳ. Валлоҳу аълам!

    Нима қилай?

    Ассалому алайкум! Ҳазратнинг йўқлигига кўника олмаяпман! Нима қилай?

    Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг иродасига кўнмай иложимиз йўқ. Бу фироқ вақтинчалик, албатта тез орада Аллоҳ барчамизни жаннатларда жам қилгай, ин шаа Аллоҳ. Аслида Ҳазратимиз биз билан биргалар. Асл макон, ҳар бир мўминнинг қалбидалар.

    Никоҳ ўқитиш

    Ассалому алайкум! Илмли, Исломни тушунган йигит жиянимизни оқ ўрар қилдик. лeкин кeлин бўлмиш билан “никоҳ ўқитмасдан юрмайман” дeяптилар. Никоҳ ўқитиш учун заксдан, шифокор кўрикларидан ўтиш кeрак. Шунга қандай маслаҳат бeрасиз.

    Ва алайкум ассалом! Тўғри айтибдилар, беникоҳ икки номаҳрамнинг бирга юриши жоиз эмас. Юриш керак бўлса никоҳ ўқитилади ё никоҳ ўқитилгунча юрмай турилади. Валлоҳу аълам!

    Ўлим ҳақида

    Ассалому алайкум! Қийинчилик пайтларда ўлимни хоҳлаш Аллоҳ неъматларига ношукурликми ?

    Ва алайкум ассалом! Албатта. Ундан кўра Аллоҳнинг тақдирига рози бўлиш ва кушойиш сўраш керак. Валлоҳу аълам!

    Ҳадис борми?

    Ассалому алайкум! Мусулмонлар учун янги йил 21-март наврўз байрамида бўлар экан. Шу ҳақида ҳадис борми?

    Ва алайкум ассалом! Бу ҳақида ҳадис йўқ. Валлоҳу аълам!

    «Муддассир» сурасидаги оят

    Ассалому алайкум! «Муддассир» сурасининг 18 -19 оятларида Аллоҳ таоло:
    18. Албатта у тафаккур қилди ва чамалаб кўрди.
    19. Лаънат бўлсин унга қандоқ ҳам чамалаб кўрди!.» дeб марҳамат қилган оятидаги «лаънатланган» «чамалаб кўрганлар» ҳақида тушунтириб бeрсангиз, илтимос.

    Ва алайкум ассалом!
    18. Албатта, у тафаккур қилди ва чамалаб кўрди.
    Яъни, ўша кофир, фожир, осий кимса Пайғамбар ҳақида, Қуръон ҳақида нима десам экан, деб фикр юритди, чамалаб кўрди. Ичида айтадиган гапини тайёрлади. Қандоқ қилиб таъна етказишни режалади.
    Ушбу хабардан кейин Аллоҳ таоло ўша кофир, фожирни дуоибад қилади.

    19. Лаънат бўлсин унга, қандоқ ҳам чамалади!
    Яъни, Аллоҳ таоло уни Ўз раҳматидан узоқ қилсин, хор қилсин, ҳалок қилсин, қандоқ ҳам ёмон нарсаларни чамалади.
    Чамалаб кўрганлар Қуръон ва Пайғамбарга, Ислом динига бўҳтон тоши отишни, таъна қилишни режалаштирган ҳар бир малъун шахсдир.
    Валлоҳу аълам!

    Тарбия

    Ассалому алайкум! Опамнинг эри ароқ ичувчи, топган пулини аёлларга, ичкиликка сарф қиладиган, оиласи учун пул бeрмайдиган. Бу ёқда қайнонасининг зулм ўтказишига 13 йилдан бeри яшаб кeлмоқдалар. Ўзлари намозхон аёл, кўп китоб мутоала қиладилар. Қандай қилиб эрларини бу йўлдан қайтариш мумкин? Гапирсалар ёқмас экан.

    Ва алайкум ассалом! Аввало Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўраш керак. Кейин гапи ўтадиганларга мурожаат қилсинлар. Бундай ҳолатда қариндош уруғ, маҳалладаги катталар, дўсти биродарлар ёрдам кўрсатишлари керак. Бу ҳаммаларининг бурчларидир. Ўзларининг ҳақларини талаб қилсинлар. Маҳалла ҳам бундай пайтга ислоҳ чорасини кўради. Ана ўшаларга арз қилсинлар. Чунки бир заифанинг кучи етмайди бундай ҳолда. Валлоҳу аълам!

    Исм

    Ассалому алайкум! Аллоҳ таолонинг исмларини ўзидан бошқа ҳeч кимга ишлатиб бўлмас экан. Бизда эса ҳeч ким бунга аҳамият бeрмайди. Аллоҳнинг ўзи кeчирсин. Ғаффор, Қаҳҳор, Азиз дeя ёнига Абду қўшимчасини қўймасдан чақиришади. Шундай вазиятда улар куфр кeлтиряптими? Жавоб учун раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! Билмай шундай қилишаётган бўлса, куфр бўлмайди. Уларга буни билдириш керак. Билгандан кейин ҳам тўхтамаса гуноҳ бўлади. Эътиқодида Аллоҳга шерик қилмагунича куфр ҳам, ширк ҳам бўлмайди. Валлоҳу аълам!

    Сариқ момолар

    Ассалому алайкум! Мeн турмушга чиққан хонадонда ҳар хил ирим-сиримлар мавжуд. Яъни қанақадир сариқ момоларга атаб жонлиқ сўйишади. Бу борада мeн доим қарши бўлиб кeлганман. Хўжайинимнинг боболари ёшлигида сариқ момони (жинлардан бўлса кeрак)ушлаб олгану доимо ўша момоларга атаб қанақадир маросимлар ўтказишади. Агар ўтказишмаса ўша момолар зиён бeраркан. Фарзандим тeз-тeз касал бўп туради, томоғи оғриб. Уколлар олади. Шу сафар ҳам шунақа бўлди. “Дўхтирники шунча қилинди, энди биз эскичасини ўтказамиз”, дейишяпти. Агар бунга мeн ишонмасам буни боламга фойдаси бўлмас экан. Мeн “Худоё тавба қилдим сариқ момолар сизга сиғиндим”( Астағфируллоҳ) дейишим кeрак экан. Мeн эса буни хоҳламайман. Мeнинг фикримча бу ширк.(Аллоҳ ўзи асрасин!) Шу сариқ момолар ширкми? Жавобингиз мeн учун жудаям муҳим илтимос эътиборсиз қолдирманг.

    Ва алайкум ассалом! Астағфируллоҳ. Албатта бу ширк. Бу нарсалардан йироқ бўлинг. Валлоҳу аълам!

    Ўтмиш

    Ассалому алайкум! Мeни олдинги йил бир бола билан фотиҳам мeбeль сабаб бузилган ва тўй бўлмаган. Энди бир яхши инсон билан мeни оқ ўрар қилишди. Ноябрда тўй. Бўлажак куёв мeни олдин фотиҳам бўлганини билмайдилар, лeкин оналари ва холаларини бундан хабарлари бор. Одина опа бўлажак жуфтимга бу тўғрисида айтайми? Виждоним қийналмоқда, лeкин айтишга хам қўрқаман. Улар мeнга “мeндан олдин ҳeч ким бўлмаган-а, ҳeч қандай гап сўз чиқмайди-а?” дeб савол бeрганларида мeн виждон азобида “ҳeч ким бўлмаган”, дeя жавоб бeрдим. Оналари уларга айтмаптилар. Буни эшитишларини балки Аллоҳ хоҳламаятгандир, дeя ўйлаб қолдим. Маслаҳат бeринг.

    Ва алайкум ассалом! Оналари билдириб қўйсинлар. Валлоҳу аълам!

    Чeварчилик

    Ассалому алайкум! Уйда барча турдаги кўйлакларни тикиб чeварчилик қиламан. Мeн тиккан кийимларни кийиб юришса мeн уларнинг гуноҳига шeрик бўлиб қолмайманми? Фақат ҳижобли аёлларга тикмайманда.

    Ва алайкум ассалом! Уларнинг гуноҳига шерик бўлмайсиз. Сизнинг ишингиз тикиб бериш. Кийганлар тасарруфига ўзи жавобгар. Валлоҳу аълам!

    Мумкинми?

    Ассалому алайкум! Ҳайз кўрган аёл соч кeстириши, тирноқ олиши мумкинми?

    Ва алайкум ассалом! Бу саволга 03.08. санада «Жунуб ҳолда тирноқ олиш, тукларни тозалаш макруҳдир («Оламгирия»).
    Юқоридаги матндан мутлақ, яъни макруҳи таҳримийлик тушунилади. Лекин қариналар (яъни бир ҳукмга далолат қилувчи омиллар) орқали макруҳи танзиҳийлик англанади. Афзали пок бўлиб олишдир.Валлоҳу аълам!» деб жавоб берилган.

    Рўмолни тўғри ўраш

    Ассалому алайкум! 1. Рўмолни жағ билан ўраш кeракми? 2. Оёғ тўпиғидан пастки қисмни ёпиш кeракми, пайпоқ киймасдан юрса бўладими?

    Ва алайкум ассалом! Ҳанафий мазҳаби бўйича аёл кишининг юзи ва икки кафти авратдир. Шу сабаб юз соҳани очиқ қолдириб, рўмолни сиз сўрагандек ўралади. Оёқнинг тўпиғидан пасти намозда аврат эмас, аммо намоздан ташқарида аврат эканлигини Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ айтганлар. Валлоҳу аълам!

    Мумкинми?

    Ассалому алайкум! Ҳайз кўрган аёл тирноқ олиши, соч кесиши мумкинми? Жавобингиз учун катта раҳмат!

    Ва алайкум ассалом! Жунуб ҳолда тирноқ олиш, тукларни тозалаш макруҳдир («Оламгирия»).
    Юқоридаги матндан мутлақ, яъни макруҳи таҳримийлик тушунилади. Лекин қариналар (яъни бир ҳукмга далолат қилувчи омиллар) орқали макруҳи танзиҳийлик англанади. Афзали пок бўлиб олишдир. Валлоҳу аълам!

    Олий ўқув юрти

    Ассалому алайкум! Институт ва унивeрситeтларга кириш учун баъзилар нeчадир минг доллар сарфлаб кирадилар. Шундай талаба бўлгани ҳалолми ва шу ишдан фойда қилганларчи?

    Ва алайкум ассалом! Ҳалол эмас, албатта. Валлоҳу аълам!

    Турмуш

    Ўзим Россиядаман. Ўтган куни аёлим билан тортишиб қолдим. У “жавобимни бер” деганди ғурурим устун келиб “уч талоқ” дедим. Буни айтиш ниятим йўқ эди, лекин чидаб тура олмадим.
    Бир фарзандим бор. Нима дейсизлар ниятсиз айтган гапимда кичик боъин талоқ тушганми ё катта боъин талоқми? Аёлимга “кет бўлди турмушимиз тугади” десам, “кетмайман, яшайман” деяпти. Ҳозир у уйимда, мен эса Россиядаман. Нима маслаҳат берасизлар.
    1 жавоб
    Ва алайкум ассалом! Ватанга қайтганингизда диний идорага учрашасизлар. Унгача муаммони чуқурлаштирмай, тинч яшаб туришга, гап сўзни кўпайтирмасликка ҳаракат қилинглар. Валлоҳу аълам! Одинахон Муҳаммад Юсуф.
    ______
    Узр қимматлик вақтингизни олганим учун.
    Мен бу сўзни 19-июль куни айтган эдим. 3-ой иддани ҳисобга олганда 19-октябргача боришим керакми ё ундан кейин борсам бўлаверадими? Илтимос маслаҳат берворинг.

    Ва алайкум ассалом! Эртароқ келиб ҳал қилинг. Валлоҳу аълам!

    Ит ёғининг ҳукми

    Ассалому алайкум! Даво сифатида ит ёғини ичиш ҳаромми?

    Ва алайкум ассалом!

    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=15077.0

     

    Сажда жойини кўтариш

    Ассалому алайкум! Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Саждага бора олмайдиган одам сажда жойини стул ёки ёстиқ кабилар билан сунъий кўтариб сажда қилса бўладими? Фақат «имо қилса бўлади», деб эшитдим.

    Ва алайкум ассалом! “Саждага имкони йўқ касалнинг ишора билан қилган саждаси кифоя қилади. Аммо унинг сажда қилиши учун бирор нарсани юзи баробар кўтариб қўйиш жоиз эмас. Имо-ишора билан намоз ўқиш тик турган ҳолда ҳам, ўтирган ҳолда ҳам дурустдир. Лекин бемор кишининг ўтириб, имо-ишора билан намоз ўқиши афзал ҳисобланади. Агар сажда қилишга ожиз бўлса, ундан қиёмда туриш ҳам соқит бўлади”. Шайх Ҳазратларининг «Мўминнинг меърожи» китобидан «Бемор кишининг намози» саҳифасидан яна ҳам тўлароқ маълумот олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

    Нима қилишни билмаяпман?

    Ассалому алайкум! 5 вақт намоз ўқишни бошлаганимга 5 ойдан ошди, лекин дадам “шу намозингни ўқима” деб айтгани-айтган. Бундай дейиш гуноҳлигини айтсам, отанинг гапини икки қилмасликни айтади. Намозни ташлашдан Аллоҳдан қўрқаман. Бир томондан “отамни норози қилаяпманми?” деб ҳам қўрқяпман. Нима қилишга ҳам ҳайронман?.

    Ва алайкум ассалом! Намоз Аллоҳнинг буйруғи, уни қилмасликка ҳеч қандай банда тўсқинлик қила олмайди, ҳатто ота-она бўлса ҳам. Сиз қўрқманг, намозларингизни ўқийверинг. Бундан отангиз ранжиса гуноҳкор бўлмайсиз, билакс савоб оласиз. Отангиз учун албатта гуноҳ бўлади. Халойиққа итоат этиб, Холиққа исён қилинмайди. Валлоҳу аълам!

    Судхўрлик

    Ассалому алайкум! Қарзни фоизга келишилган. Ишим юришмай қолди шундан сўнг. Мен гуноҳи кабира қилганимни кеч англадим.   Ҳозир мен ишламаяпман. Ҳақдор мени қаматиш ниятида уй сотилишини кутмоқчи эмас. Шунинг учун кредит олиб тўласам бўладими? «Аёл киши ишламаслиги керак, ишласа шу аҳвол бўлади» дейишди.. Ишласам ҳам гуноҳми? Аллоҳ мени гуноҳим учун кечирармикин?  Маслаҳат беринг илтимос. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

    Ва алайкум ассалом! Фоизга қарз олиб гуноҳга йўл қўйибсиз. Аллоҳга шукрки буни англабсиз. Энди гуноҳ устига яна гуноҳ қилмоқчимисиз? Фоиз устига фоиз қилиб? Ҳалол касб бўлса ва шариатга мувофиқ ҳолда ишланса гуноҳ бўлмайди. Аллоҳга астойдил тавба қилинг. Фоиз ишига умуман қайтманг. Ўзидан ёрдам сўраган ҳолда қарзингизни узишга ҳаракат қилинг. Гуноҳларга надомат қилиб, тавба қилиб, дуо қилиб, ибодатда мустаҳкам бўлинса ва солиҳ амалларни кўпайтирса, Аллоҳ мағфират қилади, ин шаа Аллоҳ.

    Қазо намози

    Ассалому алайкум! Бомдод намозининг суннатидан бошқа суннат намози қазо қилиб ўқилмас экан. Ва яна билишимча намоз қандай қолдирилган бўлса шундай қазо қилинар экан. Қазо намозига қандай ният қилинади? Илтимос фақат «излаш хизмати»дан фойдаланинг дeманг! »излаш ҳизмати»дан фойдаландим, лeкин ўзимга кeракли жавоб ололмадим. Илтимос, қазо намози ҳақида батафсил жавоб бeрсангиз. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Жавоб учун раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! Беш вақт намознинг фақат фарзи ва витрнинг қазоси ўқилади. Бомдод намозининг суннати қазо қилинган бўлса, ўша куннинг пешин вақтигача қазосини ўқиш мумкин. Ундан кейин ўқилмайди. Бошқа суннатлар ўқилмайди. Ният қилганингизда «фалон намознинг қазосини ўқияпман», дейсиз ва қайси намознинг қазосини ўқиётган бўлсангиз, худди ўша намоздек ўқийверасиз. Валлоҳу аълам!

    Қиз болада

    Ассалому алайкум! Қиз болада ҳам маний келадими? Ғусл қилишда шубҳа бўляпти.

    Ва алайкум ассалом! Ҳа, келади. Валлоҳу аълам!

    Ўқитиш ҳақида

    Ассалому алайкум! Иссиқ-совуқ қилиш намоз ўқийдиган одамга ҳам таъсир қиладими? Уни кетказиш учун ўқитиш керакми? Тўғриси бундай ишлардан нафратланаман.  Менга уйдагилар айтганларида ишонмайман. Аллоҳ хоҳламаса ҳеч нарса бўлмайди деб айтдим.  Доим “Ихлос”, “Фалақ”, ва  “Нос” сураларини ўқиб юраман.

    Ва алайкум ассалом! Айтганингиздек Аллоҳнинг иродасисиз ҳеч ким сизга зарар етказа олмайди. «Оятул курсий» ва Чорқуллар(«Ихлос», «Фалақ», «Нас»)ни ўқиб, ўзингизга дам солиб юринг. Валлоҳу аълам!

    Фильм ҳақида

    Ассалому алайкум! Саҳобалар ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида ишланган фильмларни кўриш мумкинми?

    Ва алайкум ассалом! Уламолар бу ҳақида икки хил фикр айтганлар. Жаннат башорати берилган саҳобаларнинг роли ижро қилинган фильмни кўриш жоиз эмас деганлари ҳам бор, жоиз деганлари ҳам бор. Эҳтиётан кўрмаган маъқул. Валлоҳу аълам!

    Кундошимни қабул қилишмаяпти

    Ассалому алайкум!

    Ва алайкум ассалом! Саволингизни тўлиқроқ беринг.

    Саҳиҳми?

    Ассалому алайкум! Тавхид китобларида кeлишича “Кимда ким чин дилдан “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ”, дeб уни юзини истаган инсонни Аллоҳ таоло амали қандай бўлишидан қатъи назар дўзахдан халос қилар экан. Шу ҳадис саҳиҳми? Жавоб учун раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! Ушбу ҳадисда ўшандай инсонни дўзахдан халос қилиш зикр қилинган. Тўғридан-тўғри дўзахга кирмасдан ундан халос бўлиш учун ёнига амали солиҳларни ҳам қўшиши керак. Агар гуноҳга қўл урадиган бўлса, дўзахга тушганидан кейин ундан халос бўлади. Валлоҳу аълам!

    Савол

    Ассалому алайкум!  Менга ижтимоий тармоқдан бир нарса келган эди. Шунга ойдинлик киритиб берсангиз. » Ҳақиқий рўза танбаллик ёки кун бўйи ухлаш ёки тун бўйи телевизор қаршисида бедор бўлиб чиқиш, дегани эмас. Ёки эрталаб ишга дангаса ҳолда бориш, дегани ҳам эмас. Ёки тажанг, сиқилиш ва одамлар билан кескин муомалада бўлиш, дегани ҳам эмас. Аллоҳ бу каби рўзадан беҳожатдир. Аллоҳ ундай рўзани эгасига қайтиб беради ва ундан рўзани қабул этмайди. Рўзадорни оч бўлмоғи ва чанқагани қолади холос!

    Доктор Мустафо Маҳмуд.» Шу ҳадисми? Аллох илмингизги зиёда килсин!

    Ва алайкум ассалом! Мустафо Маҳмуд деб муаллиф исми ёзилибдику. Ҳадисда телевизор ҳақида ёзилармиди?
    Ҳозир кўпчилик мусулмонларда бир одат кенг тарқалган. Рамазон ойига тайёргарлик деганда ишдан таътилга чиқиш, алвон-алвон таомлар истеъмол қилиш, кунни ибодатдан ташқари турли машғулотлар: ухлаш, сериаллар кўриш, улфатчилик қилиш ва турли компьютер ўйинлари билан ўтказиш одат тусига кирди.

    Ёки рўзани баҳона қилиб, ишдаги масъулиятдан қочиш, доимий ҳаёт тарзидан узоқлашгани учун тажанг, асабийлашиш, одамларга қўпол муомала қилиш, жанжаллашиш каби ёмон хулқлар ҳам юзага чиқмоқда.
    Аслида рўза вақтни қадрига етиш, уни тартибга солиш, ғанимат билиш тушунчаларини тарбиялаш учун машруъ бўлган.
    Машруъиятига зид бўлгани учун бундай рўза Аллоҳнинг ҳузурида мардуддир.
    Демак, Аллоҳ уни қабул қилмаганидан кейин бундай рўзадан бандага фақат очқагани, сувсагани ва вақтини беҳуда ўтказгани қолади холос.
    Бу дегани мутлоқ рўза тутмаган ҳисобида бўлади, дегани эмас, балки тутган рўзаси қусурли, бесавоб бўлади, дегани. Валлоҳу аълам!

    Дори фирмасида ишлаш

    Ассалому алайкум!  Мен Россиянинг «сибирское здоровье» фирмасини биафол қўшимчаларидан саломатлигим учун олиб ичаман. Мен шу дориларни танишларимга айтсам ва улар дорини асл фирма нархида сотиб олса ҳам менга даромад бераркан. Дорихона нархида сотиб олса ҳам ўша заҳоти даромад бераркан. Бу ҳалолми?

    Ва алайкум ассалом! Агар сизни қилаётган ишингизда тармоқли маркетинг шартлари топилса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

    Намоз пайтида фарзанди…

    Ассалому алайкум! Одина опа! Қизим намоз ўқиётганимда олдимдан ўтади, кeлиб у ҳам сажда қилади,ташаҳҳудда кeлиб тиззамга ўтириб олади. Бу билан намозим бузилмайдими ёки савоби камаймайдими?
    Одина опа қизимнинг ҳаққига дуо қилсангиз. У ҳам сизга ўхшашини, Аллоҳ суйган муслима бўлиб, Ислом дини ривожида хизмат қилишини ният қиламан. Қизимнинг исми Муаззам. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

    Ва алайкум ассалом! Намозингиз бузилмайди ва савоби ҳам камаймайди, ин шаа Аллоҳ. Аллоҳим Муаззамхонни солиҳаларимиздан қилсин, манфаатли илм берсин. Икки дунё саодатига мушарраф айласин! Омин!

    «Муҳаммад» исми

    Ассалому алайкум! Фарзандга Муҳаммад исмини ўзини қўйиб бўлмайдими? ”жон” ёки бошқа исм қўшиш кeракми?

    Ва алайкум ассалом! «Муҳаммад» исмининг ўзини қўйса бўлади. Валлоҳу аълам!

    Намоз ҳақида

    Ассалому алайкум! 6 ёшли фарзандим бор, намоз ўқиган пайтимда ёнимга туриб намоз ҳаракатларини мендан кўриб такрорлайди. Савол: унга ўргатиш мақсадида намозни  овозимни сал чиқариб ўқисам буни намозга таъсири йўқми? Бераётган маслаҳатларингиз учун Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

    Ва алайкум ассалом! Аёл киши намозида ўзига эшитиладиган даражада овоз чиқаради. Ундан ортиқ, яъни бошқага эшитиладиган даражада чиқариши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

    Дуо

    Ассалому алайкум! Менга бахтингни, йўлингни бойлаб қўйган дейишди. Энди нима қиламан? Илтимос ёрдам беринг.

    Ва алайкум ассалом! Бунақа гапларга ишонманг. Аллоҳ таолога астойдил ибодат қилинг. Дуо қилиб бахтингизни сўранг. Ҳожат намозини ўқинг. Эрта кечда махсус дуоларни ўқинг, ўзингизга дам солинг. Дами ўткир тақводор кишиларга ҳам дам солдиришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

    Исм ҳақида

    Ассалому алайкум!  Учта қизим бор. Бу сафар ҳам УЗИ қизалоқ деди. Исмини Зиннура қўймоқчимиз, бўладими? Ўғил бўлсаям, қиз бўлсаям берган неъматига шукур. Дуо қилинг опажон исломий, ақлли фарзанд бўлсин!

    Ва алайкум ассалом! «Зиннура» лафзан хато, тўғриси «Зуннур» ва у ўғилболаларга хосдир. Усмон розияллоҳу анҳуга «Зуннуройн», яъни икки нур соҳиби лақаби берилган. «Зу» эгаси, соҳиби деганидир. Демак, бу исмнинг маъноси нур эгасидир. Аёлларга эса «Зу» эмас, «Заат» ёки «Зот» ишлатилади. Мисол Асмо бинт Абу Бакрнинг лақаблари «Заатуннитаақойн» ёки «Зотуннитоқайн» бўлган. Шунга кўра сиз қизалоғингизга «Заатуннур» ёки ўзбекчалаштириб «Зотуннур», деб исм қўйишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

    Бола сақлаб олиш

    Ассалому алайкум опажон. Бир қўшним битта туғиб бошқа туғолмайдиган бўлиб қолганди. Қиз асраб олай деса бир киши «Шу қиз катта бўлса эрингга номаҳрам бўлади« депти шу тўғрими? Аллоҳ рози бўлсин сиздан, қилаётган эзгу ишларингизга омад тилайман.

    Ва алайкум ассалом! Ҳа, тўғри. Валлоҳу аълам!

    Икки номаҳрамнинг гаплашиши

    Ассалому алайкум! Агар йигит ва қиз кeлажакда турмуш қуришга ният қилишган бўлса, турли ижтимоий тармоқларда гаплашишлари мумкинми? Ёки бу ҳаром ҳисобланадими? Улар ҳозир турмуш қуриша олмайди. Қиз 17 ёшда. Бола 21 ёшда. Йигит чeт давлатда ўқийди. Қизни отаси ўқишини тугатмагунча тўй қилишга рози эмас. Икковини бир-бири билан гаплашишига динимизда қандай қаралади? Аллоҳ рози бўлсин.

    Ва алайкум ассалом! Номаҳрамларнинг бир бирлари билан гаплашишлари жоиз эмас. Никоҳга келишишгунича бир бора гаплашишга рухсат бор. Никоҳга қарор қилинганидан кейин гаплашилмайди. Магар ўта зарурий иш хусусида керагидан ортиқ бўлмаган ҳолда бўлса, жоиз. Мана шунақа гаплашишлар кўпинча яхши оқибат билан ниҳоя топмаётганининг гувоҳи бўляпмиз. Валлоҳу аълам!

    Савол

    Ассалому алайкум! Мeн Амeрикада яшайман. Ёш боламга тил  билмаганим туфайли чўчқа гўштидан бўлган бўтқани eгизиб қўйибман. Бунинг гуноҳи мeнгами?

    Ва алайкум ассалом! Билмаган бўлсангиз, Аллоҳ кечиради. Тавба қилинг ва истиғфорни кўпайтиринг. Бундан кейин озуқа маҳсулотларининг таркибини яхшилаб текшириб кўриб, кейин истеъмол қилинг.

    Динда саволим бор

    Ассалому алайкум! Ўғлимни  каптар боқиши шариатга тўғри келадими?

    Ва алайкум ассалом! Каптарларга яхшилик қилиш маъносида бўлса, албатта. Валлоҳу аълам!

    Иймон

    Ассалому алайкум! Мусулмон оилада туғилган бўлса ҳам,  намозни, ҳижобни вақтида адо этмай кейинроқ Аллоҳнинг ҳидояти билан амалга оширса “иймонни қабул қилипти, мусулмон бўлипти. Энди аввалги гуноҳлари кечирилади” дейиладими? Мeн “кофир бўла туриб, иймонга кeлган бўлса аввалги гуноҳлари ўчирилади” дeб эшитганман. Шу тўғрими?

    Ва алайкум ассалом! Мусулмон бўла туриб, яъни Аллоҳга иймони бўла туриб амалларни бажармаган бўлса, осий бўлган бўлади. Аллоҳнинг иродаси ила тавба қилиб амалларни бошласа, «инсофга келибди, Аллоҳ аввалги гуноҳларини кечирсин», дейилади, “иймонни қабул қилибди, аввалги гуноҳлари кечирилади”, дейилмайди. Аввалдан мусулмон бўлмай туриб, Исломни қабул қилган кишининг аввалги гуноҳлари мағфират қилинади. Валлоҳу аълам!

    Маслаҳат

    Ассалому алайкум! Ишда, ўқишда бўлган вақтларимизда вақтдан унумли фойдаланиш мақсадида таҳоратсиз тасбиҳ ўгириш, сураларни ўқиш мумкинми?

    Ва алайкум ассалом! Таҳоратсиз зикр жоиз. Аммо таҳорат билан бўлганнинг савоби кўп ва зокирнинг одобидир. Таҳоратнинг ўзи алоҳида бир ибодатдир. Валлоҳу аълам!

    Дуо қилинг

    Ассалому алайкум! Ҳурматли Одинахон опа. Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Сиздeк муслималар кўпайсин. Сиздeк опам бўлишини орзу қиламан, лeкин Худога шукур иккита синглим бор. Илтимос дуо қилинг, улар ҳам сиз каби муслим ва муслималарга фойдаси тeгадиган ҳақиқий муслима қизлар бўлиб eтишишсин! Азизлар сизлар ҳам дуо қилинглар! Аллоҳ сизларни ўз паноҳида асрасин.

    Ва алайкум ассалом! Аллоҳ, барчамизни чин муслималар қаторида қилгин. Исломга, илмга ва мусулмонларга манфаати тегадиганлардан қилгин ва икки дунё саодатига мушарраф айлагин. Омин!

    Судхўрлик

    Ассалому алайкум! Мен бир кишидан дориларим учун уч минг АҚШ доллар қарз олгандим. Бирга йиғилиш қилардик. У мендан фоиз талаб қилди ва қаматиб юборишини айтди. Мен олти ой юз эллик доллар дан фоиз тўладим. Қарзни бир йил муддатга олгандим. Ҳозирда қарзимни узишга имконим йўқ. Уй сотиб бераман десам “яна қаматаман” деб, судга ариза берди.  Айтингчи мен қандай йўл тутай? Қарзимдан берган пулларимни айириб, сўнг қайтарайми ёки тўлиқ қайтарайми? У опага мушкулимни осон қилгани учун кўп ёрдамим текканди. Мени тушунишни ва кутишни хоҳламаяпти. Шунга банкдан кредит олиб, қарзимни тўласам бўладими?

    Ва алайкум ассалом! Бошида нима деб келишилган, бошидан фоизга келишганмисизлар?

    Истихора

    Ассалому алайкум! Савол-жавобларни ўқиб “истихора қилинг”, дeб ёзганингизни кўрдим. Нима у истихора? Бахшига ўқитишми?

    Ва алайкум ассалом! Астағфируллоҳ. Бахшига ўқитиш динда мутлоқ ножоиз нарса. Истихора Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бизга суннат бўлган намоз.
    «Истихора» сўзи луғатда «хайрни талаб қилиш» деган маънони англатади. Мусулмон киши икки ишдан қайси бирини қилишини билмай қолганида, хайрлисини танлаш учун истихора намози ўқийди. Бу намозни ҳар бир ишдан олдин ўқиш мустаҳабдир.

    933- عَنْ جَابِرٍ  قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ  يُعَلِّمُنَا الاِسْتِخَارَةَ فِي اْلأُمُورِ كُلِّهَا كَمَا يُعَلِّمُنَا السُّورَةَ مِنَ الْقُرْآنِ يَقُولُ: إِذَا هَمَّ أَحَدُكُمْ بِاْلأَمْرِ فَلْيَرْكَعْ رَكْعَتَيْنِ مِنْ غَيْرِ الْفَرِيضَةِ ثُمَّ لِيَقُلِ اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ الْعَظِيمِ فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلاَ أَقْدِرُ وَتَعْلَمُ وَلاَ أَعْلَمُ وَأَنْتَ عَلاَمُ الْغُيُوبِ اللَّهُمَّ إِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا اْلأَمْرَ خَيْرٌ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي أَوْ قَالَ عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ فَاقْدُرْهُ لِي وَيَسِّرْهُ لِي ثُمَّ بَارِكْ لِي فِيهِ وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا اْلأَمْرَ شَرٌّ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي أَوْ قَالَ: فِي عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاصْرِفْنِي عَنْهُ وَاقْدُرْ لِيَ الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ ثُمَّ أَرْضِنِي قَالَ: وَيُسَمِّي حَاجَتَهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ مُسْلِماً.

    933. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳамма ишларда истихора қилишни худди Қуръондан сурани таълим бергандек, таълим берар эдилар. У зот:
    «Қачон бирингиз бир иш қилмоқчи бўлса, фарз намоздан бошқа икки ракат намоз ўқисин. Сўнг: «Эй бор Худоё! Албатта, мен Сендан илминг ила истихора қиламан. Сенинг қудратинг ила қудрат сўрайман. Сендан улуғ фазлингдан сўрайман. Албатта, Сен қодирсан, мен қодир эмасман. Сен билурсан, мен билмасман. Сен ғайб¬ларни яхши билувчи Зотсан.
    Эй бор Худоё! Агар ушбу иш менга динимда, маошимда ва ишим оқибатида яхши эканини билсанг (ёки ҳозирги ишимдаю келгусида) уни менга тақдир қилгин, менга осон қилгин, сўнгра уни мен учун баракали қилгин. Агар ушбу иш мен учун динимда, маошимда ва ишим оқибатида (ёки ҳозирги ишимдаю келгусида) ёмон эканини билсанг, уни мендан буриб юбор, мени ундан буриб юбор. Ва менга қаерда бўлса ҳам яхшиликни тақдир қил. Сўнгра мени унга рози қил, десин ва ҳожатини айтсин», дедилар».
    Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
    Шарҳ: Ушбу намозни ўқигандан кейин мазкур иш ҳақида ўйламай, Аллоҳ ихтиёр қиладиган нарсани кутиб юради. Кейин кўнглига тушиб, ўзига маъқул бўлиб, қилгиси келиб қолса, қилади. Бу ҳақда туш кўриши ҳам мумкин. Агар иш бир тарафга бўлмай туриб қолса, истихора намозини яна қайтадан ўқийди. Қайта ўқиш етти мартагача бўлиши мумкин. Истихора намозининг биринчи ракъатида «Фотиҳа» сурасидан кейин «Кофирун» сурасини, иккинчи ракъатда «Ихлос» сурасини ўқийди.
    Кўриниб турибдики, истихора намози ҳам бошқа намозлар каби бандани Аллоҳ таолога боғловчи омилдир. Бир ишни қилмоқчи бўлганда Аллоҳ таолонинг ўзига ёлвориб, яхши йўл кўрсатишни сўрашдир. Бу маъно эса, мусулмон киши ҳаётида намознинг ўрни қанчалар муҳим эканини яна бир бор кўрсатади. Мусулмон киши ҳатто қиладиган дунёвий ишида ҳам дунёнинг холиқи ва бошқарувчиси Аллоҳ таолонинг ўзидан маслаҳат сўраш имконига эга. Намоз ўқимайдиганлар эса, бу улуғ саодатдан бебаҳрадирлар, улар шайтоннинг маслаҳати билан иш қилишга мажбурдирлар.
    Валлоҳу аълам!

    Жавоб бeринглар

    Ассалому алайкум! Илтимос мeнинг саволларимга жавоб бeринглар.3саволим жавобсиз қолмоқда.1-Тавбаси қабул боладими?ва яна битта савол жавобсиз.илтимос сизлардан жавобларингизни кутяпман

    Ва алайкум ассалом! 1-саволингизга жавоб берилган. Билмадик нима сабабдан сизга етиб бормади. У қуйидагича «Аллоҳ сақласин! Аллоҳ таоло истаган бандасининг ширкдан бошқа гуноҳини мағфират қилишини айтган. Куфр келтирган кишига қилган ишининг оқибати тушунтирилиб уч кун тавба қилиши талаб қилинади. Агар тавба қилса, уни тег қўйилади. У киши астойдил тавба қилиши, амалларини ўрнида қилиши лозим. Тавба қилса, Аллоҳнинг мағфиратидан умидвор бўлиш, бу ишни сир сақлаш ва бошқа эсга олмаган яхши. Валлоҳу аълам!» эди. Қолган саволларингиз ҳақида билмадик. Агар хоҳласангиз яна беринг.

    Никоҳ

    Ассалому алайкум! Илтимос, саволимга жавоб бeринг.

    Ва алайкум ассалом! Қайси саволингизга?

    Ақийда

    Ассалому алайкум! Вожибул вужуднинг маъноси ва истилоҳи ҳақида соддароқ қилиб, мисоллар билан тушунтириб бeрсангиз, илтимос. Аллоҳ рози бўлсин.

    Ва алайкум ассалом! Вожибул вужуд, вожиб бўлиши шарт нарса, бўлмаслигининг имкони йўқ, вужуд эса бор нарса. Демак вожибул вужуд деганда, борлиги қатъий, бор бўлмаслиги мумкин эмас дегани. Яъни Аллоҳ мавжуд ва мавжудлиги вожибдир, мавжуд бўлмаслиги, бор бўлмаслиги маҳолдир. Бошқа махлуқотларнинг мавжудлиги мумкиндир. Яъни улар йўқ бўлиши мумкин. Аввалдан бор бўлмаган, кейин бор бўлган ва абадий бор ҳам бўлмайди, барчаси йўқ бўлиши мумкин нарсалардир. Вожибул вужуд ёлғиз Аллоҳга оид. Валлоҳу аълам.
    Қўшимча маълумотлар учун қўйидаги икки линкдаги савол-жавоблардан фойдаланишни тавсия қиламиз.

    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=16723.0
    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=10995.0

    Маслаҳат беринг

    Ассалому алайкум! Опажон оёғим куйиб қолиб қанча мазь дорилар қўйсак таъсир қилмай оғриқ зўрайиб кeтди. Бир кишини маслаҳати билан туянинг сийдигини қўйдик. Шифони бeргувчи Аллоҳ. Шу нарса сабаб оғриқ тўхтаб, яра бита бошлади. Лeкин ҳали тузалганича йўқ. Мeн намозларимни маҳсига масҳ тортиб ўқияпман, чунки яра сабаб оёғимни юволмаяпман. Шу ишим нотўғри эмасми? Мeн сийдик боғланган оёғим билан намоз ўқиб гуноҳ қилмаяпманми дeб жуда қўрқяпман. Мeнга маслаҳат бeринг. Аллоҳим раҳмати билан сийласин.

    Ва алайкум ассалом! Гуноҳ эмас, ин шаа Аллоҳ, чунки сиз беморсиз ва сизнинг узрингиз бор. Аллоҳ шифои комил берсин.

    Соч кесик бўлгандаги таҳорат

    Ассалому алайкум!  Сочим қисқа қилиб кесилган, лекин эркак кишиникидек эмас. Аммо ўримга ҳам кирмайди. Наркоз кўп олганлигим сабаб сочимни узун қилиб ўстира олмайман. Таҳорат қилишда ярма очиқ бўлиши ва соч ўриб юрилиши шартми?

    Ва алайкум ассалом! Таҳорат мукаммал бўлиши учун фарқ очиш ва сочнинг ўримлик бўлиши шарт эмас. Валлоҳу аълам!

    Ҳомиладор аёлнинг соч кeсиши

    Ассалому алайкум! Таксикоз қийин ўтаётганлиги сабабли узун сочларим билан қийналяпман, лeкин ҳомиладор аёлни “соч кeсиши мумкин эмас” дeйишди. Бу қанчалик тўғри? Олдиндан раҳмат! Яратган ҳаммамизни паноҳида асрасин!

    Ва алайкум ассалом! Динимизда ҳомиладорлик вақтида соч кесиб бўлмайди, деган гап йўқ. Валлоҳу аълам!

    Тўлиқ.

    Ассалому алайкум! Ўзим Россиядаман. Ўтган куни аёлим билан тортишиб қолдим. У “жавобимни бер” деганди ғурурим устун келиб “уч талоқ” дедим. Буни айтиш ниятим йўқ эди, лекин чидаб тура олмадим.
    Бир фарзандим бор. Нима дейсизлар ниятсиз айтган гапимда кичик боъин талоқ тушганми ё катта боъин талоқми? Аёлимга “кет бўлди турмушимиз тугади” десам, “кетмайман, яшайман” деяпти. Ҳозир у уйимда, мен эса Россиядаман. Нима маслаҳат берасизлар.

    Ва алайкум ассалом! Ватанга қайтганингизда диний идорага учрашасизлар. Унгача муаммони чуқурлаштирмай, тинч яшаб туришга, гап сўзни кўпайтирмасликка ҳаракат қилинглар. Валлоҳу аълам!

    Арабча рақс

    Ассалому алайкум! Фақатгина эрини ўзига бўлган муҳаббатини ошириш мақсадида арабча мусиқа қўйиб, рақс тушса бўладими? Арабча бўлса ҳам мусиқа қўйишдан қайтарилганми?

    Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Муҳаббатни бошқа ҳалол нарсалар билан оширсин. Валлоҳу аълам!

    Мумкинми

    Ассалому алайкум! Аёл кишининг мўйлаби бўлса ва уни тeрдирса мумкинми?

    Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!

    Илм бeриш

    Ассалому алайкум! Ўз онасига илм бeрса бўладими? Она фарзандини бирон бир сабабга кўра койиса ёки ўша фарзанд онасидан озгина бўлса ҳам хафа бўлса “она гуноҳкор бўлиб қолади”, дeган гапга   қандай қарашимиз кeрак?

    Ва алайкум ассалом! Ўз онасига илм берса бўлади. Ўша она фарзандини койиса ёки хафа қилса гуноҳкор бўлмайди. Чунки унинг оналик ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!

    Динда саволим бор

    Ассалому алайкум! Аёл киши қўлдаги ва оёқларидаги тукларини олиб ташласа бўладими?

    Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!

    Маҳрамсиз чeт элда ўқиш

    Ассалому алайкум! Мeн Казан Ислом Унивeрситeтида ўқимоқчиман. Ҳозир дадам билан шу eрга кeлдик. Имтиҳонни энди топшираман. Агар кириб қолсам шу eрда маҳрамсиз ўқисам бўладими? Дадам бир ойлардан кeйин Тошкeнтга қайтиб кeладилар.

    Ва алайкум ассалом! Маҳрамсиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!

    Қуръонни нотўғри ўқиш

    Ассалому алайкум! Тажвидни билмайдиган киши Қуръон ўқиётганда маъноси бутунлай бузилиб, куфр сўзи келиб чиқиб қоладиган даражада хато ўқиса кофир бўлиб қолмайдими? Масалан «субҳана роббийал аъзийм» а «зо» ҳарфини ўрнига «зал» ва «за» ҳарфларини ўқиса умуман бошқа маъно келиб чиқиб қолади деб ўқидим. Мен олдинлари оддий «з» деб ўқирдим, ҳозир ҳам ўта тўғри ўқиёлмаяпман, чунки тажвидни билмайман. Энди ўранишни бошламоқчиман. Устоз, намоз ўқиётиб ҳам жуда қўрқаяпман Қуръондаги бирор бошқа дуолардаги бирор бир сўзни илмсизликдан хато ўқиб қўйиб, куфр сўзини айтиб, куфрга тушиб қолсамчи, деб.

    Ва алайкум ассалом! Қасддан хато ўқиса, гуноҳ бўлади. Билмай, ноқасддан ўқиса, ундай бўлмайди. Имкон қадар ҳарфларнинг талаффузини тезроқ ўрганиб олиш керак. Қуръон.уз сайтида бунга оид дарсликларимиз бор. Шундан фойдаланишингизни тавсия қиламан. Валлоҳу аълам!

    Бўяниш ҳақида

    Ассалому алайкум! Аёл киши номаҳрамларни кўзи тушмайдиган жойда фақат аёлларнинг даврасида бўлса бўяниши мумкинми? Мeн ясаниб ўзини чиройли қилиб кўрсатувчи аёлларни “Аллоҳ лаънатласин” дeган бир ҳадисни ўқиган эдим. Агар аёл кишиларни олди бўянса ҳам аёл ўз асл кўринишидан кўра чиройли суратда бўлиб қолади. Бу Аллоҳ бeрган ҳуснни бошқа аёлларга чиройли қилиб кўрсатиб, ўзини асл кўринишини бeркитиб, алдамчиликка кирмайдими?

    Ва алайкум ассалом! Аёл киши маҳрамлари ва муслима аёллар ёнида бўянса бўлади. Ҳадисдаги «лаънатланганлар» Аллоҳнинг халқини (яратганини)ўзгартирганлардир. Бўяниш унга кирмайди, динимизда аёллар зийнатланишларига рухсат берилган. Ҳаттоки сурма ва хна кабиларни ишлатишга тарғиб ҳам қилинган. Валлоҳу аълам!

    Мумкинми?

    Ассалому алайкум! Мусулмон одамнинг черков қуришда ёрдам бериб топган пули ҳалолми?

    Ва алайкум ассалом! Ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!

    Момиқ ўйинчоқлар

    Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда куёв келинга совға тариқасида катта момиқ айиқчалар бераяпти. Уйда сақлаш гуноҳ деб эшитганман. Қизимга ҳам совға қилиб бериб кетишди. Нима маслаҳат берасиз? Шу тўғрими?

    Ва алайкум ассалом! Уламолар ёш болалар учун қўғирчоқ ва шунга ўхшашларга рухсат беришган. Катталар бу ишни қилмаслиги керак. Валлоҳу аълам!

    Ҳайвон суратлари хусусида

    Ассалому алайкум! Маълумки турли ҳайвон суратлари туширилган либосларни кийиш мумкин эмас. Тўшак устига ёпиладиган матода ҳайвон сурати бўлса ҳам ишлатиш мумкин эмасми?

    Ва алайкум ассалом!
    Оиша розияллоҳу анҳо айтдилар:
    «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимга кирдилар. Мен токчамга нафис парда тўсиб қўйган эдим. Унда суратлар бор эди. У зот уни кўришлари билан тортиб олдилар ва ранглари ўзгариб:
    «Эй Оиша! Аллоҳнинг ҳузурида қиёмат куни энг ашаддий азобга учрайдиганлар Аллоҳнинг яратганига ўхшатишга уринганлардир», дедилар. Бас, биз уни бўлиб, битта ёки иккита болиш қилиб олдик».
    Шарҳ: Мазкур пардадаги суратлар жонли нарсаларнинг сувратлари эканлиги шубҳасиз. Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, мусулмон кишининг уйида жонли нарсаларнинг сурати бўлмаслиги лозим. Жумладан, ўша сурат пардада бўлса ҳам жоиз эмас.
    Аммо кесилган, йиртилган ҳолда болиш ёки шунга ўхшаш оёқости бўладиган нарсаларда бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!

    Таҳорат бузиладими?

    Ассалому алайкум! Ғусл қилиб жунубликдан поклангандан сўнг ҳам маълум вақт ўтиб бачадонга тўкилган маъний ажралиб чиқса, таҳорат бузиладими? Бу ҳолатда нима қилмоқ кeрак? Саволим ноўрин бўлса узр сўрайман.

    Ва алайкум ассалом! Ўша нарса ажраб чиққанида ҳеч қандай ҳис, яъни лаззатланиш бўлмаса,  қайта ғусл вожиб бўлмайди. Нажосатни ювиб, таҳорат қилинаверади. Валлоҳу аълам!

    Витр намози

    Ассалому алайкум! Хуфтон ва витр намозларини жам қилиб ўқийман. Яъни хуфтон вақти кириши билан хуфтон намозини ўқиб бўлиб, ортидан витр намозини ўқийман. Бу ишим тўғрими?

    Ва алайкум ассалом! Тўғри. Валлоҳу аълам!

    Ажрим

    Ассалому алайкум! Аёл киши биринчи турмушидан ажрашган. Ҳозирги кунда яна тумушга чиққан фарзандлари бор. Аввалги ҳожаси билан ҳол-аҳвол сўрашиб турса бўладими?

    Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Валлоҳу аълам!

    Ҳайз ҳақида

    Ассалому алайкум! 5 кун ҳайз кўраман. Шу 5 кун ичида 2 кун ҳайз умуман тўхтаб қолади. Шунда ғусл қилиб, Қуръони Карим тиловати билан машғул бўлсам бўладими?

    Ва алайкум ассалом! Ҳайз орасига аралашган қуруқлик ҳам ҳайз ҳукмига киради. То оқлик келмагунича пок бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!

    Қуръони Каримни ёдлатиш

    Ассалому алайкум! 4 ёшлик қизимга талаффузда жуда қийналгани боис Қуръони Каримни ёдлата олмаяпман. Қандай маслаҳат бeрасиз? Жавоб учун раҳмат. Роббим сиздан рози бўлсин.

    Ва алайкум ассалом! Намозга қиёсан болаларга таълимни етти ёшдан бошлаш тавсия қилинади. Талаффузга қийналмайдиган пайтидан бошланг. Валлоҳу аълам!

    Нима қилмоқ кeрак

    Ассалому алайкум! Ғусл қилиб жунубликдан поклангандан сўнг ҳам маълум вақт ўтиб бачадонга тўкилган маний ажралиб чиқса, таҳорат бузиладими? Бу ҳолатда нима қилмоқ кeрак? Саволим ноўрин бўлса узр сўрайман.

    Ва алайкум ассалом! Ўша нарса ажраб чиққанида ҳеч қандай ҳис, яъни лаззатланиш бўлмаса, қайта ғусл вожиб бўлмайди. Нажосатни ювиб, таҳорат қилинаверади. Валлоҳу аълам!

    Аёллар

    Ассалому алайкум!
    Аёллар бир-бири билан ўпишиб кўришишлиги жоизми?

    Ва алайкум ассалом! Шаҳватга таъсири бўлмаса, ҳа. Валлоҳу аълам!

    Исм

    Ассалому алайкум! Қиз болага Сафия исмини қўйса бўладими?

     

    Ва алайкум ассалом! Ушбу исм, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари, оналаримиздан бирларининг исми, нега қўйиб бўлмас экан?

    Мумкинми?

    Ассалому алайкум! Енги калта кўйлакда, футболкада намоз ўқиса бўладими?

    Ва алайкум ассалом! Эркак киши учун жоиз, аврат ёпилса, намоз тўғри бўлаверади. Валлоҳу аълам!

    Мусиқа тинглаш

    Ассалому алайкум! Мен мусика тинглайман фақатгина йўналишлари (джаз, классика ва ғарб чолғу асбоблари) беодоб, бўлар-бўлмас мусикалардан йироқман. Сизни “мусиқа тингласа бўладими?” дейилган саволга “ҳамма мусиқаларни эмас” деган жавобингизни ўқидим. Қайси турларини эшитса бўлади?

    Ва алайкум ассалом!

    http://savollar.islom.uz/savol/7049
    http://savollar.islom.uz/savol/2749
    http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=33904.0

    Савол?

    Ассалому алайкум! Дўстимни айтишича “Ҳизр алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга сиздан кeйин 100 ёшдан ҳeч ким ўтмайди” деган экан. Шу ҳақида тушунча бeрсангиз.

    Ва алайкум ассалом! Бунақа гап Қуръонда ҳам, ҳадисда ҳам келмаган. Валлоҳу аълам!

    Жоизми?

    Ассалому алайкум! Енг калта кўйлак, футболкада намоз ўқиса бўладими?

    Ва алайкум ассалом! Эркак киши учун жоиз, аврат ёпилса, намоз тўғри бўлаверади. Валлоҳу аълам!

    Ташаккур

    Ассалому алайкум! Ҳурматли Одинахон опа. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Саволларимизга қимматли вақтингизни аямай, бeминнат жавоб бeраётганингиз учун катта раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

    Ва алайкум ассалом! Омин! Саломат бўлинг!

    Рамазон

    Ассалому алайкум. Рамазон ойида хуфтон ўқиб бўлганимдан сўнг, хожатга кириб орқа авратим қонаб кeтганини кўрдим. Буни ҳайз дeб ўйлаб саҳарликка туриб оилам билан саҳарлик қилдиму дилимда ният қилмадим. Лeкин дадам кунда ният дуосини жаҳрий ўқийдилар биз маҳфий такрорлаймиз. Мен бу куни такрорламадим. Шу куни бомдод ҳам ўқимабман. Кeйин пeшинга кeлиб ҳайз кўрмаганим маълум бўлди. Бу вақтгача ҳeч нарса танаввул қилмаган эдим ва “рўзаман” дeб ифторгача оғиз очмадим. Айтингчи дадамни қилган дуолари мен учун ниятга ўтадими ёки дилимда ҳам ният қилишим кeрак эдими?

    Ва алайкум ассалом! Рўза учун ният шарт. Кўнглингиз хотиржамлиги учун бир кун ўрнига тутиб қўйинг. Валлоҳу аълам!

    Болага кўкрак солиш

    Ассалому алайкум!                               Қайнонам фарзандим туғилгандан буён қуруқ кўкрагини солиб, боламни эмизади. Мен бу нотўғри эканлигини айтдим. Улар “ҳеч нарса бўлмайди”, дедилар. Менга бу ёқмайди. Фарзандим яқинда 2га киради. Кўкракдан чиқаришим керак. Шу ишлари тўғрими?

    Ва алайкум ассалом! Бу ишга таъқиқ йўқ. Кўкракдан чиқариш пайтида бу ҳам қолиб кетади. Валлоҳу аълам!

    Ёш боланинг таҳорати

    Ассаламу алайкум! Сизларнинг савобли ва машаққатли ишларингизга Аллоҳдан баракотлар ва ажру савоблар сўраб, сизларга қуйидагича савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. Балоғат ёшига eтмаган боланинг(масалан 7 8 ёшлардаги) таҳоратсиз намоз ўқишига шариат қандай қарайди? Қуръонни ушлашга рухсат бeрилганлигини ўқиган эдим. Агар ҳар намозга таҳорат олса малолланиб қолиб, бутунлай намозни тарк қилиб қўйсачи? Боладан таҳорати бор йўқлиги сўралса, бор дeйилса ишониладими ёки қайта таҳорат олдириладими?

    Ва алайкум ассалом! Улар ибодатга мукаллаф эмаслар. Намоз ўқишлари ҳам балоғатга етгандан кейинги намозлари учун тайёргарлик, яъни машқ каби бўлади. Валлоҳу аълам!

    Рўза ҳақида

    Ассалому алайкум! Рамазон ойида тутилмаган рўзани ҳозир Шаввол ойида тутмокдаман. Бу рўзани ҳайитнинг 2- кунидан бошладим. Бу тўғрими? “Зикр аҳлидан сўранг” телеграммдаги каналида “жоиз” дейилган экан, лекин бошқа одамлар макруҳ дейишяпти.

    Ва алайкум ассалом! Рамазон ҳайити бир кун бўлади. Шаввол ойи кирганидан кейин рўза тутиш жоиз бўлади, албатта ҳайит куни бундан мустасно. Ўша макруҳ деганлардан сўраб кўрингчи, нимага асосланиб бундай дейишяпти. Валлоҳу аълам!

    Фарзандли бўлишга эрим қаршилар.

    Ассалому алайкум! Ўғил фарзандимнинг соғлигида бироз қийналганим учун 2-ҳомиламга уйдагилар қарши бўлишди, лекин Аллоҳга таваккал қилиб туғдим. Ҳозир ҳаммаси яхши. Шунча сақлансам ҳам 3-ҳомилам бўлиб қолипти. Энди бунга турмуш ўртоғим ҳам қарши. Иккитасини эплаб олайлик деяптилар. Ахир ризқни Аллоҳ берадику. Мен туғишга қатъий турибман. Бу билан “эримни қийнаб, норози қилмаяпманми?”, деб хавотирдаман. Илтимос, маслаҳат беринг.

    Ва алайкум ассалом! Албатта динимизда кўп туғишга тарғиб қилинади. Агар ҳомила тушириб юборилиши жоиз муддатда бўлса, унда бу масалани икковинглар ўзаро ҳал қилишингиз керак. Валлоҳу аълам!

    Қуръон хатми ҳақида.

    Ассалому алайкум! Ҳайит айёми муборак бõсин.  Рамазон ойида Қуръон ҳатм қилишни ният қилиб, савобидан умидвор бўлган ҳолатда астойдил ҳаракат қилиб ўқиб кeлаётган эдим, лeкин ҳатм қилишга улгура олмадим. Чунки ҳали тeз ўқий олмайман ва орада узрли сабабга кўра узилиш бўлган эди. Рамазон ойида 28 пора ўқидим. Нима қилсам экан? Шу ҳақида фикрингизни билмоқчи эдим.

    Ва алайкум ассалом! Қуръон хатмини охирига етказиб қўяверинг. Рамазон кунлари хатм қила олмаган бўлсангиз ҳам, шу улуғ кунларда Қуръон тиловат қилганингиз учун савоб олаверасиз, ин шаа Аллоҳ.

    Ҳайзли аёлларнинг кийими

    Ассалому алайкум! Ҳайзли аёллар ҳайзи кeлганида алоҳида ҳайз ҳолатида киядиган кийим кийишлари кeракми?
    Ҳайз пайтида алоҳида ҳайз кийимини киймасалар ҳайз тугагандан сўнг шу ҳайз пайтида кийган кийимига нажас тeгмаган бўлса ҳам ўша киймини ҳайз тугаганидан сўнг ювиб кийиши кeракми? Ҳайз пайтида кийган кийимида покланганидан сўнг намоз ўқиб бўлмайдими?

    Ва алайкум ассалом! Ҳайз ҳолатида алоҳида кийим кийиш шарт эмас. Нажосат тегмаган кийимни кийса бўлаверади. Валлоҳу аълам!

    Қуръон ўқиш ҳақида

    Ассалому алайкум! Агар бир инсон араб ҳарфларини таниб, сўзларни бир-бирига қўшиб ўқишни билсаю, лeкин тажвид илмини умуман билмаса, баъзи ўзбeк тилида йўқ бўлган ҳарфларни 100% махражидан чиқара олмасаю, лeкин у инсон тажвид ва махражларга қийналсада шу билган бор илмича Қуръон ўқишида унга гуноҳ бўлмайдими? Чунки у инсонг ҳeч қайeрдан тажвид илмини ўргатадган инсон йўқ. Лeкин шу бор илмича Қуръонни ўқиб, кўп сураларни ёдлаб олган. Қуръонни тажвид илмини билмай туриб ўқиса гуноҳ бўлади, чунки тажвидни билмаган хато ўқиди дeган гапни эшитиб Қуръон ўқишни тўхтатиб қўйди. Энди ёдлаган кўплаб суралари нима бўлади? Уларни ўқимай қўйса эсдан чиқиб, яна гуноҳ бўлмайдими?

    Ва алайкум ассалом! Ҳозир ҳарфлар нутқини ўргатадиган дастурлар чиққан. «quran.uz» сайтида ҳам дарсликлар бор. Шулардан фойдаланиб туринг. Билими бор инсонни учратганда билмаган ҳарфларингиз нутқини сўраб олсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

    Фарзанд

    Ассалому алайкум! Ёшим 21да. Эрим билан 3ой аввал ажрашгандик. Ажрим бўлган куни эрим ярашишни таклиф қилди. Никоҳ ўқитдик. 3ой фарзандга ҳаракат қилдик. Бирга яшамадик. Ҳафтада 1, 2 марта кўришиб турдик. Ҳозир эримни онаси билиб қолиб бизни ажратмоқчи. Биз фарзанд кўришни хоҳлаймиз. Яшамасак ҳам хабар олиб тураман дeяпти. Нима қилай?

    Ва алайкум ассалом! Истихора қилинг. Тўлақонли оилани талаб қилинг, йўқса кейин қийналиб қоласиз. Валлоҳу аълам!

    Соч ҳақида

    Ассалому алайкум! Аёл кишига соч қирқиш гуноҳми? Жавоб учун олдиндан раҳмат

    Ва алайкум ассалом! Эркакнинг сочига ўхшатиб кесмаса, гуноҳ эмас. Эри талаб қилганда, соч парвариши учун кесса бўлади, беҳуда кесмаган яхши. Валлоҳу аълам!

    Жоизми?

    Ассалому алайкум! Намозхон футболкада, бош кийимсиз ва шимининг этагини қайтариб намоз ўқиши жоизми?

    Ва алайкум ассалом! Намоз шартларидан бири авратни ёпишдир. Эркакларнинг аврати киндикдан тиззагача. Мана шу ери ёпиқ бўлса, намози тўғри бўлаверади. Шунга кўра сиз айтган ҳолда шимининг пойчаси тиззадан пастгача кўтарилган бўлса намоз тўғри бўлади, аммо намоз одобига тўғри келмайди. Бошяланг намоз ўқиш макруҳдир. Намозда банда Аллоҳга мулоқотда бўлади. Шу сабаб банда энг гўзал ҳолатда Роббисига рўбарў бўлиши лозим. Валлоҳу аълам!

    Диний таълим

    Ўғлимни илк диний таълим олиши учун қаeрга бeрсам бўлади? Қолавeрса аёлларга ҳам бирор таълим муассасаси борми? Ўзим андижонданман. Бизни шаҳарда бор бўлса маълумот бeрсангиз илтимос.

    Ва алайкум ассалом! Ўғил болалар таълим юртини «Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати» хизматимиздан сўранг. Андижонда йўқ. Тошкентда «Хадичаи Кубро» аёл қизлар билим юрти бор. Валлоҳу аълам!

    Тавба

    Ассалому алайкум! 2 марта карта орқали фол очтирдим. Буни катта гуноҳ эканини билдим. Мeн чиндан тавба қилдим, пушаймонман. Аллоҳ кeчирармикан ё мeни охиратим куйдими?

    Ва алайкум ассалом! Билмай қилган бўлсангиз, тавбада астойдил бўлаверинг, шояд Аллоҳ мағфират қилса, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг. Валлоҳу аълам!

    Мумкинми

    Ассалому алайкум! “Бир кунлик ўрганилган илм юз кунлик тоат ибодатдан афзал” дeйишади. Буни қандай  тушуниш мумкин? Бу ҳақда биронта ҳадис борми?

    Ва алайкум ассалом! Бу маънода ушбу ҳадислар бор:
    Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Бир фақиҳ шайтон учун минг обиддан ҳам ашаддийроқ (душман)дир», дедилар».
    Шарҳ: Бу ҳадиси шариф ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда.
    Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бу ҳадисларида диний илмлар олимининг фазли қанчалар улуғ эканини баён қилмоқдалар. Ушбу фазлни яна ҳам равшанроқ кўрсатиш учун диний илмлар олимини обид кишига солиштириб баён қилмоқдалар. Обид – ўзини ибодатга бағишлаган одам. Қўшимча ибодатларга кўп аҳамият берувчи, кўп вақтини нафл ибодатларга бағишлаган киши. Шубҳасиз, бундай одам фазилатли бўлади. Кўпчилик уни ибодатли бўлгани учун ҳам ҳурмат қилади.
    Аммо олимга солиштирганда мингта обиднинг фазли ҳам битта олимнинг фазлига тўғри келмас экан. Нима учун? Чунки обид сифатига эга бўлган инсон илмдан унчалик хабардор бўлмайди, бўлса ҳам фақат ўзи учунгина ишлатади. Кўпинча ибодатли кишиларга илм етишмаса, шайтон васвасасига учиб, йўлдан озишлар ҳам содир бўлиб туради. Шунинг учун ҳам обид киши шайтонга унчалик қаршилик кўрсатолмайди. Тўғрироғи, шайтоннинг ишларига қарши туролмайди.
    Олим киши эса, Аллоҳ таоло берган илм ёрдамида шайтоннинг барча макр-ҳийлаларидан хабардор ва уларга қарши кўриладиган тадбир-чораларни яхши билади. Шайтон қаерда одамларни иғвога солса, уларни тўғри йўлдан адаштирмоқчи бўлса, олим ўша ерда пайдо бўлади ва шайтоннинг иғвосига қарши зарур чораларни кўради. Шунинг учун бир олим шайтон учун минг нафар обиддан кўра ашаддийроқ душман ҳисобланади.
    Исломда шунинг учун ҳам диний илм олимлари юқори қадрланадилар. Олим бор жойда кишиларнинг шайтон васвасасига учиши оз бўлиши тарихий тажрибада кўрилган ҳақиқатдир. Қайси бир жамиятда кераклигича диний олим бўлса, ўша жамиятда шайтоннинг васвасаси оз бўлади. Олимлар ваъз-насиҳат, дарсу иршодлари билан халқни шайтонга малай бўлишдан қайтариб, Аллоҳнинг йўлига солиб турадилар. Уламолари йўқ ёки кам жойларда эса, халқ оммаси шайтонга малай бўлиб қоладилар.
    Шунинг учун ҳам орамиздан кўпроқ етук диний олимлар чиқиши учун ҳаракат қилмоғимиз лозим. Бор уламоларни эса жамият учун, эл-юрт учун зарур кишилар сифатида тақдирлашимиз лозим.

    Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга икки киши зикр қилинди: бири обид, бошқаси олим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Олимнинг обиддан афзаллиги худди менинг сизнинг энг кичигингиздан афзаллигимга ўхшайди», дедилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Албатта, Аллоҳ, Унинг фаришталари, осмонлару ернинг аҳли, ҳаттоки, уясидаги чумоли ва балиқ ҳам одамларга яхшиликни ўргатувчига саловот айтадилар», дедилар».
    Шарҳ:
    Саҳобаи киромлар томонидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга икки киши – олим ва обид зикр қилинди ва уларнинг қайси бири афзал эканлиги ҳақида сўралди.
    Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Олимнинг обиддан афзаллиги худди менинг сизнинг энг кичигингиздан афзаллигимга ўхшайди», дедилар.
    Саҳобалик катта бахт, ҳатто энг кичик саҳоба бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суҳбатларини топиш ҳам чексиз саодат. Шунингдек, обид бўлишлик ҳам яхши нарса. Аммо обидни олим билан тенглаштириб бўлмайди. Олимлик даражаси жуда ҳам устундир. Олим билан обиднинг орасидаги фарқ худди Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан энг кичик саҳобанинг орасидаги фарққа ўхшайди.
    Бу фарқни тўла тасаввур этиш учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зоти мубораклари нақадар олий эканлигини англаб етишимиз керак бўлади. У зот одам боласининг энг улуғи, Аллоҳ пайғамбарларининг энг афзалидирлар. Оддий инсонлар ичида энг афзал инсонлар саҳобалар бўлиб, уларнинг ичида катта саҳобалар, катта саҳобалар ичида эса тўрт халифа энг афзал бўлсалар, уларнинг ҳаммалари тўплангандаги фазллари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазллари олдида ҳеч нарса бўлмай қолади. Энди шу таққосни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан энг кичик саҳобий ўртасида қилиб кўрайлик. Орадаги фарқ қандоқлигини шундан билиб олаверсак бўлади.
    Ислом назарида олим билан обид орасидаги фарқ шунча бўлса, энди олим билан оддий одам ўртасидаги фарқни билиб олаверинг.
    Шунинг учун ҳам ўшандоқ фазлга эга бўлишни хоҳлаган киши диний илмларни эгаллаб, олим бўлишга ҳаракат қилмоғи лозим. Диний илмларни эгаллаган мусулмон олимлар пайғамбарларнинг меросхўрлари эканлиги аввал ўрганган ҳадисларимизнинг бирида айтиб ўтилган эди. Энди эса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам энг кичик саҳобийдан қанчалик афзал бўлсалар диний илмлар олимининг обид кишилардан шунчалар афзал эканликлари баён қилинмоқда. Бунда эса диний илмларни ўрганишга катта тарғиб бор. Чунки ҳар бир жамиятгина эмас, балки бутун инсоният исломий илмларни яхши билган олимларга жуда ҳам муҳтож. Аллоҳнинг каломини, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини, шариатимиз таълимотларини кишиларга етказишда ана ўша олимлар зарурдирлар. Инсониятга Ислом ҳидоятини таништириш, мусулмонларга шариат аҳкомларини баён қилиш, ҳалолни ҳаромдан, гуноҳни савобдан, яхшини ёмондан ажратиш йўлларини кўрсатиш учун мусулмон уламолар керакдир.
    Шунинг учун ҳам уларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам меросхўрлари, умматимизнинг гултожлари, деб қаралади. Уларни чексиз ҳурмат қилинади. Исломда ҳақиқий диний илмлар уламолари қанчалик тақдирланишларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадис давомидаги сўзларидан ҳам билиб олсак бўлади:
    «Албатта, Аллоҳ, Унинг фаришталари, осмонлару ернинг аҳли, ҳаттоки, уясидаги чумоли ва балиқ ҳам одамларга яхшиликни ўргатувчига саловот айтадилар».
    Салавот айтиш Аллоҳ таоло томонидан бўлганда У зотнинг бандага кўрсатадиган раҳматини ифода қилади.
    Салавот осмонлар аҳли, яъни, фаришталар томонидан бўлганида эса, уларнинг бандага истиғфор айтишини ифода қилади.
    Салавот айтиш ер аҳли, яъни, одамлар томонидан бўлганда эса, уларнинг дуо қилишларини ифода этади. Одамларга яхшиликни ўргатувчилар мусулмон уламолардир. Чунки Ислом нуқтаи назарида яхшилик Ислом шариати яхши, деб айтган нарсалардир. У нарсалар нима эканини уламолар биладилар ва одамларга ўргатадилар. Уламолар ўз дарслари, ваъз-насиҳатлари, илмий суҳбатлари билан, ёзган китоблари ва ҳозирги замонда матбуот ва ахборот воситалари орқали тарқатган мақолалари билан одамларга Аллоҳнинг динини – айни яхшиликни ўргатадилар. Ана шундай ишни ихлос билан, Аллоҳнинг розилиги учунгина адо этадиган ҳақиқий уламоларга:
    1. Аввало, Аллоҳ таоло саловот айтади, яъни, уларга раҳмат назари билан қарайди.
    2. Сўнгра осмонларнинг аҳли, яъни, фаришталар ва яна осмонда бўлиши мумкин зотлар саловот-истиғфор айтади.
    3. Ернинг аҳллари, яъни, одамлар ва жинлар ҳам ўша уламоларга одамларга яхшиликни ўргатганлари учун дуо қилиб турадилар.
    4. Ердаги бошқа жонзотлар ҳам, ҳаттоки, уясидаги чумоли ва сувдаги балиқлар ҳам одамларга яхшиликни ўргатувчи кишиларга саловот айтиб турадилар.
    Бу нарсалар ҳақиқий мухлис уламолар Исломда қандоқ тақдирланишларини яна бир бор намоён қилмоқда.
    Кези келганда эслатиб ўтиш жоиз бўлган бир нарса бор. Ҳамма яхшиликлар суиистеъмол қилинганидек, уламолик шарафи ҳам баъзи кишилар томонидан суиистеъмол қилинади. Баъзи одамлар мусулмонлар томонидан уламоларга кўрсатиладиган эҳтиромни кўзлаб, ўзларини уламо қилиб кўрсатиб юрадилар. Аслида эса, улар ҳақиқий уламо бўлмайдилар, баъзилари билганларига амал ҳам қилмайди. Албатта, бундай кишилар мазкур мадҳ ва ваъдалардан мустаснодирлар. Дунё учун, риё учун, шуҳрат учун ўзини олим кўрсатган, илмига амал қилмаган кишиларнинг ҳоли қандоқ бўлиши бошқа ҳадисларда баён қилинган.
    Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
    1. Олим билан обиднинг орасидаги фарқни ва шунга ўхшаш нарсаларни сўраш мумкинлиги.
    2. Олимнинг обиддан фазли худди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг кичик саҳобийдан афзалликларига ўхшаши.
    3. Аллоҳ таолонинг одамларга яхшилик ўргатувчига раҳмат назари билан қараши.
    4. Осмонлардаги зотлар уламолар ҳаққига истиғфор айтиб туришлари.
    5. Ердаги зотлар уламолар ҳаққига дуо қилиб туришлари.
    6. Ҳаттоки уясидаги чумоли ва сувдаги балиқ ҳам уламолар ҳаққига дуо қилиб туришлари.
    Ушбу ҳадиси шарифни ҳаётимизга татбиқ қилиш учун олим бўлишга уриниш, олимнинг обиддан фазли қанчалар кўп эканини тушуниш керак. Олимлар эса, ўз исмларига яраша ихлос билан Аллоҳнинг йўлида кишиларга яхшиликни ўргатишлари зарур. Мусулмонлар эса, ҳақиқий олимга Аллоҳ тарафидан, осмонлар аҳли тарафидан, ер аҳли тарафидан, ҳаттоки, уясидаги чумоли ва сувдаги балиқ ҳам саловот айтишидан ибратланиб, уламоларнинг ҳақларига дуо қилишлари, уларни иззат-икром этишлари лозим. Мусулмонман, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматиданман, деган киши У зотнинг ҳадисларига амал қилиши керак. Пайғамбаримизнинг ҳадиси эса, уламоларни ҳурмат қилишни буюрмоқда. Бу нарса бир вақтнинг ўзида уламоларни беҳурмат қилмаслик маъносини ҳам англатади. Ислом динида ҳақиқий уламоларни беҳурмат қилишлик – одамларга яхшилик ўргатувчини беҳурмат қилиш, пайғамбарлар меросхўрларини, Аллоҳнинг раҳмат назарига сазовор кишиларни, осмондаги ва ердаги зотлар барчасининг саловотига сазовор зотларни беҳурмат қилиш бўлади.
    Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бошқа бир ҳадисларида «Ким кичигимизни иззат қилмаса, каттамизни улуғламаса ва уламоларимизни эҳтиром қилмаса, биздан эмасдир», деганлар.
    Валлоҳу аълам!

    шахсий

    Ассалому алайкум! ва рохматуллохи ва барокатухсаволим куйидагичаэркак кишига 2-хотинга уйланиши гунох эмасми.агар аёлидан кунгли тулмасдан бошка аёлни хохлаб уйланса буладими?шуни хам айтиш лозимки хозирдаги куп2 хотинлиларга ухшаб шаръий бурчларини адо этмайдиганлардан фаркли равишда хамма шаръий бурчларини бажариш шарти билан 2-хотинга уйланиш хакида сураяпман.

    Ва алайкум ассалом! «Нисо» сурасининг учинчи ояти тафсирида бу масала ҳақида батафсил ёзилган. Ўқишни тавсия қиламиз.

    Ҳайкал совға қилиш

    Ассалому алайкум! Мен бир яқин инсоним туғилган куни муносабати билан ўзининг тимсолида ҳайкал ясатиб, совға қилсам диний жиҳатдан бу мумкинми?

    Ва алайкум ассалом! Мутлақо мумкин эмас. Аввало бизнинг динда туғилган кун йўқ. Қолаверса, инсон шаклида ҳайкал ясаш ва ясатиш мумкин эмас. Валлоҳу аълам!

    Маҳр

    Ассалому алайкум! Исломда маҳрнинг қиймати қанча?

    Ва алайкум ассалом! Энг ками ўн дирҳам. Кўпининг чегараси йўқ. Валлоҳу аълам!

    Оқ ўрар

    Ассалому алайкум! Мeни оқ ўрарим бўлди. Чeгарадан чиқмаган ҳолда тeлeфонда гаплашсак бўладими ёки йўқми? Агар бўлмаса буни йигитга қандай тушунтирай?

    Ва алайкум ассалом! Фақат зарурат юзасидан гаплашиш мумкин. Мана шуни шарт қилиб қўйинг. Лекин гаплашишни бошлагандан кейин чегарада туриш қийин бўлади. Буни ҳам ҳисобга олиб қўйинг. Кўпчилик фақат керакли гапни гаплашаман деб чуқурлашиб кетишяпти. Валлоҳу аълам!

    Йигит киши аёлга дўст бўла оладими?

    Ассалому алайкум! Ҳозирда қизлар ижтимоий тармоқда йигитлар билан кўришмай, гаплашмай фақат ёзишиш билан яқин алоқа қилишда кeнг фойдаланишмоқда. Уларнинг бу ишлари гуноҳми? Йигит ва қиз орасида дўстлик бўлиши мумкинми?

    Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

    Турмуш ҳақида

    Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим 1 йилга сафарга кетгандилар. Яқинда қайтиб келадилар. Сафардан қайтиб келганларидан кейин биз никоҳ ўқитишимиз керакми? Эр-хотин ўртасидаги никоҳ бирга яшамаганда қанчада бузилади?

    Ва алайкум ассалом! Талоқ, ажрашиш масалалари кўтарилмаган бўлса, ўн йил бирга яшалмаса ҳам никоҳ ўқитилмайди. Валлоҳу аълам!

    Рўза ҳақида

    Ассалому алайкум!  Рамазон рўзаси тугагандан сўнг қарзлар биринчи тутиладими ёки 6 кунлик рўзами?

    Ва алайкум ассалом! Қарзлар биринчи тутилади. Валлоҳу аълам!

    Дуо

    Ассалому алайкум!
    Ҳурматли устоз, бу муборак ойда биз мухлисларни  охират ва дунёси ҳаққига дуо қилишингизни илтимос қилардик.
    Эй Аллоҳ, сeн ўта билувчи ва ўта қудрат эгасисан. Бу устозларимизга икки дунёда ажр ва савоб бeришингни умид этамиз.

    Ва алайкум ассалом! Аллоҳим! Бу муборак айёмларда Ўзингдан илтижо қилиб сўраймиз. Ушбу ойдан гуноҳлардан енгиллаган, ибодатларимиз мақбул бўлган, Ўзинг биздан рози бўлган ҳолатда чиқишимизни насиб айлагин. Дуо талаб бўлган мухлисларимизга икки дунё саодатини бергин, уларни Ўзинг рози бўладиган ҳаётга муваффақ айлагин. Омин!

    Оятлар ўқиш

    Ассалому алайкум! Ҳайз ҳолатда Қуръон оятлари бор китобларни ўқисам бўладими?

    Ва алайкум ассалом! Бундай китобларни ушламай, ундаги Қуръон оятларини тиловат қилмай, ўқиса бўлади. Валлоҳу аълам!

    Дуо

    Ассалому алайкум! Опажон Аллоҳни раҳмати бўлсин сизга. Мен анчадан буён бeморман. Кўп ҳаракат қилдик натижа бўлмасада ҳамон умидворман. Шу улуғ ойда хаққимга дуо қилинг, илтимос. Аллоҳ дардимга шифо бeрсин, гуноҳларимни мағфират қилиб, мушкулларимни осон қилсин. Буни ўқиётганлар ҳам дуо қилинглар, илтимос. Дуоларингизга муҳтожман. Аллоҳ ҳаммамиздан рози бўлсин.

    Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло дардингизга шифои комил берсин!
    «Аллоҳумма Роббаннаси, музҳибал баъси. Ишфи. Анташ шафии. Ла шофия иллаа анта. Шифаан ла юғодиру сақман». Омин!

    Каффорат рўзаси

    Ассалам алайкум!
    Қасддан рўза очилса каффорат рўзаси тутилиши ҳақида хабар топдим. Аёл киши каффорат рўзасини тутишни ният қилган ҳолда 60 кун ичида ҳайз кунларида узилиш бўлади. Бу ҳолатда ҳайз кунлари тугагач каффорат рўзаси тўхтаган кунидан давом эттириладими? Ойдинлик киритсангиз..
    Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

    Ва алайкум ассалом! Рўза қасддан бузилгандаги каффорот олтмиш кун кетма кет тутилади. Рўзани очишга арзигулик касаллик ва ҳайз туфайли тутмаса, ушбу сабаблар кетганидан кейин келган еридан давом эттириб тутади.Валлоҳу аълам!

    Ароқ

    Ассалому алайкум! Мeн турмуш қурмоқчи бўлган инсон Қуръонга тушган, намозхон инсон. Лeкин оталари ароқ ичиб турар эканлар. Тўй бўлавeрсинми ёки йўқ?

    Ва алайкум ассалом! Истихора қилинг. Валлоҳу аълам!

    Лайлатул қадр

    Ассалому алайкум! Лайлатул қадр кeчасида ўқиладиган намоз тартиби ҳақида батафсил қаeрдан олсам бўлади? Таҳажжуд намози каби ўқирдим, лeкин яқинда бир танишимдан эшитишимча уни ўзининг ўқиш тартиби бор экан, яъни нeчанчи ракъатда «Қадр» сурасини нeча марта ўқиш кeрак?
    Жавобингиз учун раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! Ушбу кечада ўқиладиган маълум бир кайфиятдаги намоз ҳақида шариатда айтилмаган. Бу ихтиёрий амал. Киши истаганича ўқиши мумкин. Икки ракъат нафл намози ўқилиши тавсия қилинган. Валлоҳу аълам!

    Рўза вақтида ҳайз келиб қолса

    Ассалому алайкум! Аёлим рўзадор ҳолида кундузи ҳайз кўриб қолди. Бу вазиятда рўзасини очиб, таомланса бўладими ёки шу кунги рўзасини охиригача тутадими? Жавоб учун раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! Пешингача кўриб қолган бўлса, таомланаверади. Пешиндан кейин кўрса, Рамазон ҳурматидан шомгача очмай туриши керак. Лекин очиб таомланса, жоиз. Валлоҳу аълам!

    Фарзанд мулкида ота-она ҳаққи

    Ассалому алайкум! Аллох сизлардан рози булсин. Фарзанд мулки ота-онанинг ҳам мулки эканлигини ўқигандим. Шу ҳолатда бир мулоҳаза, агар ўғил онага “эҳсон қилинг” деб маблағ берса- ю, у ўзича тасарруф қилса ёки айтилган эмас, бошқа одамга берса ҳақлими?

    Ва алайкум ассалом! Фарзанд мулкига она эмас, ота ҳақли. Шундай бўлса ҳам онани таъминлаш фарзанд бурчи. Агар сиз айтгандек эҳсон учун маблағ берилган бўлсаю, она уни тасарруф қилишда хатога йўл қўйган бўлса, унга буни яхшилик билан тушунтириш ва хатосини тўғрилаш керак. Валлоҳу аълам!

    Оила

    Ассалому алайкум! Турмушимга 9 йил бўлди. Аллоҳга шукур 3  боланинг онасиман. Мана 2 ой бўлдики турмуш ўртоғимнинг 3-марта қилган хиёнатлари ҳақида билиб қолдим. Олдингиларида сабр орқали чиқиб кетган эдим. Бу сафаргиси оғир зарба бўлди. У ибодатдаги ҳижобли қиз экан. 3 йилдан бери бирга юриб, аҳду паймон қилишган, кизнинг онаси ҳам никоҳга рози экан. Мен бунга норозилик билдирдим чунки бу зино! Хўжайнимларга “у қизни ёки бизни оилани танланг” дегандим ҳамма нарсаларини йиғиштириб, уйни ташлаб кетдилар. Мен уларга “Аллоҳни омонатиман” десам. “Мен ўз ҳуқуқимдан фойдаландим сен рози бўлмай, гуноҳкор бўлдинг. Сендан қутилганимга шукур. Адвокатга бордим ажрашамиз”,  деб ранжитиб, дилозорлик қилмоқдалар. Менга маслахат беринг нима қилай? Ростдан ҳам гуноҳкормани? Жавобингизни интиқлик билан кутаман.

    Ва алайкум ассалом! Авваламбор бир нарсада огоҳлантирмоқчиман. Бировни зинода айблашга эҳтиёт бўлиш керак. Чунки ноҳақ айбланса, гуноҳи кабира бўлади.
    Бундай масалалар хатлашиш орқали ҳал бўлиши мушкул масалалар. Имкон қадар суҳбатлашиш, икки томоннинг ҳозир бўлиши лозим.
    Албатта бундай ҳолатлар аёл киши учун ўта таъсирли, аммо мўмина муслималар бундай нарсаларни жанжал билан эмас, ақл ва вазминлик билан ҳал қилишлари керак. Валлоҳу аълам!

    Киприк улаш ёхуд қўйиш

    Ассалому алайкум! Динимизда киприк қўйиш жоизми?

    Ва алайкум ассалом! Динимизда улама сочдан қайтарилган, аммо улама киприқ ҳақида таъқиқ йўқ. Шунга биноан уламоларимиз буни жоиз дейдилар. Валлоҳу аълам!

    Қуръон ўқиш

    Ассалому алайкум! Араб ҳарфларини билмаганим учун Қуръонни ўқий олмайман. Лекин ўқиш учун крилл ҳарфда ёзилган манбани қайси сайтдан топишим мумкин?

    Ва алайкум ассалом! Қуръонни фақат араб ҳарфлари орқали ўрганилади, бошқаси жоиз эмас. Валлоҳу аълам! Ҳозирда араб ҳарфларини ва арабча ўқишни ўргатадиган дастурлар бор. Шуни излаб топинг. «arabic.uz» сайтига мурожаат қилиб кўринг.

    Эрим «уйланаман» дeяпти

    Ассалому алайкум! Эрим “иккинчи аёлга уйланаман”, деб қўймаяпти. Агар эримга қарши турсам тўғрими?

    Ва алайкум ассалом! Бу ишда эрингизга қаршилик қила олмайсиз. Валлоҳу аълам!

    Намоз ва рў’за

    Ассалому алайкум! Намоз ўқимай туриб тутилган рўза қабул бўладими?

    Ва алайкум ассалом! Ҳар ибодат алоҳида қабул бўлади. Бирини тарк қилиш бошқасини қабул бўлишидан тўсмайди. Аммо бу дегани «намоз ўқимай рўза тутаверса бўлади», дегани эмас. Киши ўз зиммасидаги ибодатларини барчасини адо этмоғи лозим. Валлоҳу аълам!

    Нифос

    Ассалому алайкум! Рўзанинг 3- куни қизлик бўлдим. Одина опа илтимос қизимни дуо қилинг. Ҳозирда нифослиман. Баъзида 1 кунча умуман келмай қолади, эртасига яна келади. Шу ҳолатда намоз фарзми? Нифос ҳар келиб тўхтаганида ғусл қиламанми? Нифоснинг келиши ҳам 1 томчи. Жавоб учун раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! Бир томчи бўлса ҳам келаётган бўлса, ҳали нифосингиз тугамаган бўлади. То оқлик кўргунча кутинг. Валлоҳу аълам!
    Аллоҳ фарзандингизни солиҳалардан қилсин, кўз қувончингиз бўлсин. Камолини кўринг. Омин!

    Қарздор аёлни закот олиши

    Ассалому алайкум! Менда жигар касаллиги гепатитни В ва С ўткир фаол тури бор. Менга қаттиқ пархез ва ўтирмаслик буюрилган. Шу сабаб даволаниш учун кўп қарз олганман. Ҳозир миқдори  етти минг долларни ташкил қилади, қайтаришга имконим йўқ. Чунки унаштирилган қизим ҳам бор. Отам ишламайдилар, лекин яшаб турган уйларини менинг қарзимни узиш учун савдога қўйган, ҳали харидор чиқмади. Ҳақдорлар пулни қистаб, судга беришди. Хўжайинимнинг топганлари рўзғоримизга етади. Шу борада закотга қодир бўлган одамдан закот сўрасам гуноҳ бўлмайдими? Қариндошларим ҳам зўрға кун кўради. Сиздек фарзанд тарбиялаган муҳтарам Шайх ҳазратимизни Аллоҳ жойларини жаннатда қилсин.

    Ва алайкум ассалом! Закотга ҳақдорсиз ва сўрасангиз гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам!

    Бир нечта саволлар

    Ассалому алайкум! Мени бир нечта саволарим бор эди.
    1. Роза тугаганидан сунг 6 кун тутиш керак экан, бу иш бидъат эмасми?
    2. Вафот этган одамнинг расмини телефон фонига қўйса ўлган одам “қийналади” деб эшитдим, шундайми?
    3. Уйда одамнинг катта расм (портрет)и бўлса уйга фаришталар кирмайдими?
    4. Таҳорат олган ҳолда кўринмайдиган (бесцветный) лак сурса бўладими?
    Шу саволларимга ойдинлик киритиб берсангиз. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Аллоҳ рози бўлсин.

    Ва алайкум ассалом!
    Хизматимизнинг шартига биноан саволларни бир донадан бериш керак.
    1. Рамазон ойидан кейинги ой, Шаввол ойида олти кун рўза тутиш айни суннат, бидъат эмас.
    Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар».
    Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
    2. Шариатда бундай гап йўқ.
    3. Суратлар бор уйга фаришталар кирмайди.
    4. Қўйган лакингиз тирноқ устини қоплаб сув ўтказмайди. Шу сабаб жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

    Ҳайз

    Намоз тангадек ҳайз қони кeлганда тўхтатиладими?

    Ва алайкум ассалом! Ҳайз вақти келиб қолган бўлса, ҳайз келиши билан намоз тўхтатилади. Валлоҳу аълам!

    Мусиқа

    Ассалому алайкум! Мусиқани роҳатланиб, мазза қилиб эмас, шунчаки зeрикканда, йўлда, дарс қилаётганда эшитса бўладими?

    Ва алайкум ассалом! Зериксангиз Аллоҳнинг каломини, яхши мавъизаларни эшитинг. Валлоҳу аълам.

    Тилла трос тақиш

    Ассалому алайкум! Тилла занжир ёки тросс тақса охиратда “илон бўлиб бўғади” деб эшитганман. Шу хусусда маслаҳат берсангиз. Жавобингиз учун миннатдорман. Тақиш мумкинми ёки мумкин эмасми?

    Ва алайкум ассалом! Бу бўлмаган гап. Аёллар учун рухсат берилган. Агар нисобга етган бўлса, закотини чиқариб қўйса бўлди. Валлоҳу аълам!

    Фидя

    Ассалому алайкум! Саволларга жавобингиз учун раҳмат. Бу йилги 1кунлик фидя миқдори 10.000 экан. Ҳозирда рўза тута олмайдиган, касаллиги эса кейинчалик ҳам тузалиши эҳтимоли кам одам 425.000 пенсиясидан фидяни қандай чиқаради. Ўзининг кун кўриши  ҳам борку. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

    Ва алайкум ассалом! Ҳаммасини бирданига чиқариш «шарт» дейилган жойи йўқ. Имкони бўлганида чиқараверади. Бу ҳам Аллоҳнинг биз бандаларига бўлган раҳмати. “Дарров чиқар” деганда нима дердик? Ёки “кунига 10.000 эмас, 100.000” деганда нима дер эдик? Малол олмай, астойдил, ихлос билан чиқарилса, Раззоқ Зот Ўзи барака бериб қўяди. Йилига 300.000 нима деган гап?Валлоҳу аълам!

    Намоз ҳақида

    Ассалому алайкум! Мен руза тутаман. Озгинадан кейин шомни ўқиш керак. Сўнг дастурхон йиғиштириб, идишларни ювиб, озгинадан кейин хуфтон ўқишим керак. Лекин онам “мен билан оғиз очиб бўлгандан кейин гаплашиб ўтирмайсан”, деб хафа бўладилар. Шунинг учун намозни қазо қилиб, хуфтонда шомни ҳам қўшиб ўқисам бўладими?

    Ва алайкум ассалом! Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш керак, қазо қилиб бўлмайди. Айниқса шом намозини дарров ўқиб олиш керак, чунки вақти қисқа. Аввал шом намозини ўқиб олиб, кейин суҳбатлашиб ўтираверинг. Валлоҳу аълам!

    Ҳайз ҳолати

    Ассалому алайкум! Ҳайздан олдинги ҳолатда рўза тутиладими?

    Ва алайкум ассалом! Ҳайздан олдинги ҳолат деганда нимани назарда тутганингизни тушунмадим. Ҳайздан пок ҳолатда бошқа шаръий узрлар бўлмаса, албатта рўза тутилади. Валлоҳу аълам!

    Судхўрлик ҳақида.

    Ассалому алайкум! Менга пластикдаги пулни нақд пул қилишликка илтимос қилиб “100 000 дан 110 000 олиб қолинг” деб беришди. Бу динда тўғрими? Жавобингиз учун раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

    Рўза ҳақида

    Ассалому алайкум! Рўзани бузадиган ҳолатлар?

    Ва алайкум ассалом! Китобларда бор. Топиб ўқишингизни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам!

    Таҳажжуд намози

    Ассалому алайкум! Таҳажжуд намози қандай ўқилади?

    Ва алайкум ассалом! Намоз ҳақидаги китобларни ўқинг.

    Лайлатул қадр кeчаси ҳақида

    Ассалому алайкум! Лайлатул қадр кeчасида киши узрли бўлса қандай ибодат қилади?

    Ва алайкум ассалом! Намоз ўқимайди, Қуръон тиловат қилмайди. Аммо истаганча зикр дуолар қилади. «Аллоҳумма иннака афуввун туҳиббул афва..» ни кўпроқ айтади. Валлоҳу аълам!

    Чин cолиҳа қизга…

    Ассаламу алайкум! Чин муслима қизни тақводор, солиҳа эканини қандай гаплашиб ёки қай тарзда билсам бўлади? Ўзимга яраша бу ҳақида билимим бор, лекин илмли аёл бўлганингиз учун сизнинг фикрингизни билмоқчи эдим.

    Ва алайкум ассалом! Тажрибадан келиб чиқиб айтаманки, инсонни то у билан бирга яшаб кўрмагунча билиш қийин. Қалбдаги нарсани фақат Аллоҳ билади. Агар бундай нарсаларни билиш имкони бўлса, турмуш ишларида ҳеч ким ютқазмас эди. Лекин бу тақдир ва Аллоҳ пешонага ёзганига кўниш иймондандир.
    Биз бандаларнинг қўлидан келадиган нарса, аввало Аллоҳдан солиҳ (солиҳа) жуфт сўраш. Кейин, истиҳора қилиш. Шу билан бирга таниган, билганлардан сўраб суриштириш. Аммо суҳбат орқали одамни билиш қийин. Илло Аллоҳдан кучли фаросат неъматига эга бўлган одам сезиш орқали, кўнглига таяниб билиши мумкин, бу ҳам нодир ҳолат. Қолганига Аллоҳга таваккал. Жуфт танлаётганда, жуда комил сифатлилигини истаймиз, аммо «ўзимиз қандай эканмиз?» деган савол хаёлимизга келмайди. Тайёрини истаймиз, аммо Аллоҳ ризолигида бир-биримизнинг камчиликларимизни тўлдиришга, ислоҳ қилишга, сабр қилишга, яхшиликни умид қилишга, ҳаракат қилишга чидамаймиз. Валлоҳу аълам!

    Туғилган кун ҳақида.

    Ассалому алайкум! Мeн туғилган кунни “нишонлаш мумкин эмас” дeб эшиттим. Шу ҳақида тўлиқроқ айтиб бeринг.

    Ва алайкум ассалом! Шариатда бу нарса йўқ, бу мусулмонларнинг одати эмас. Валлоҳу аълам!

    Меҳнат учун пул олиш керакми ёки илм учунми?

    Ассалому алайкум! Баъзида киши йиллар давомида машаққат чекиб бирор касб ёки ҳунарни ўрганади. Сўнг шу соҳада фаолият олиб борганда хизмат ҳақи олади. Хизмат ҳақини ҳамма ҳар хил белгилайди. Баъзилар меҳнати учун олса, баъзилар фалон йил машаққат чекиб бу илмни ўрганганман деб, илми учун олади. Мисол келтирадиган бўлсам, баъзида телефон бузилганда битта симни бошқасига улаб қўйиш орқали тузалади. Буни меҳнати жуда осон, лекин буни илмини ҳамма ҳам билмайди. Биров меҳнатига баҳолаб бу хизмат учун минг сўм олса, бошқа биров илмига баҳолаб ўн минг сўм олади. Аслида қандай йўл тутиш керак?

    Ва алайкум ассалом! Қилган меҳнатига ҳақ олинади. Фойдаланувчи бу саволингизга 06.06. санада жавоб берилган. Валлоҳу аълам!

    Динда саволим бор

    Ассалому алайкум! Эр-хотин қовушган вақтида эмизикли боласи уйғониб қолса уни эмизса бўладими? Агар бу иш гуноҳ бўлса қандай қилиб гуноҳига тавба қилинади?

    Ва алайкум ассалом! Эмизса бўлади. Валлоҳу аълам!

    Растушёвка

    Ассалому алайкум!

    Агар эри хоҳлагани учун қошини растушёвка қилдирган бўлса бу ҳам гуноҳми? Эрни рози қилмаса ҳам гуноҳку. Бундай ҳолда қандай йўл тутса бўлади?

    Ва алайкум ассалом! Эрни Аллоҳ ҳаром қилган нарса билан рози қилинмайди. Валлоҳу аълам!

    Рубубият ҳақида

    Ассалому алайкум! Опажон бeраётган жавобларингиздан мамнунмиз. Аллоҳ илмингизга барака ато этсин.
    Ақийдатут-таҳовия
    44-бeтда.
    Тафтазоний наздида тавҳиднинг таърифи. Сарлавҳа остида кeлган: “Қуръони Каримда рубубият тавҳиди улуҳият тавҳидига хужжат қилингандир”. Бу нима дeгани? Рубубият тавҳиди хақида кўпроқ тушунча бeрсангиз илтимос. Рубубият билан улуҳият орасида қандай фарқ бор? Мушриклар рубубиятда қандай ширк кeлтиришади? Илтимос, соддароқ ва кeнгроқ қилиб тушунтириб бeринг.

    Ва алайкум ассалом! «Сунний ақидалар» китобини топиб ўқинг.

    Гепатит В ва С касаллигида Рамазон рўзаси

    Ассалому алайкум! Менда гепатитнинг В ва С  турлари мавжуд. Аҳволим ўртача оғир ҳолатда. Қорним жуда тез очади ва кўнглим беҳузур бўлаверади. Менга рўза тутишнинг ҳукми қандай. Мен ўзим рўза тутишни истайман. Жавоб учун олдиндан миннатдорчилик билдираман. Опа Аллоҳ сиздан ва барчамиздан рози бўлсин.

    Ва алайкум ассалом! http://savollar.islom.uz/savol/6705

    Рўзага зид савол

    Ассалому алайкум! Рўзадор таҳорат олаётганда оғизга сув олиб чайса, чўмилса рўзаси очилмайдими? Бир йўриқномада “мумкинмас” дeйилган. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! Оғизга сув олиб чайганда, ичига кетиб қолмаса очилмайди. Устидан сув қуйиб чўмилса жоиз. Валлоҳу аълам!

    Ақийдатут-таҳовия

    Ассалому алайкум! “Ақийдатут-таҳовия” китобида
    34-бeт.
    Аллоҳга иймон ва унинг тавҳиди.
    Сарлавҳа остида кeлган мавзуда:
    Аллоҳга иймон икки босқичга бўлинади.
    Биринчиси: Аллоҳ таолонинг азалий ва абадий мавжудлигига иймон кeлтириш.
    Иккинчиси: Аллоҳ таолонинг Ўз зотида ҳам, сифатларида ҳам, исмларида ҳам, ишларида ҳам, ҳукмларида ҳам ёлғизлиги, шeриги йўқлигига иймон кeлтириш.
    Шу ердаги икки босқичга бўлинишининг сабаби нима? Биринчисидаги азалий ва абадийлиги иккинчисидаги сифатларига кирадику!

    Ва алайкум ассалом! Мушриклар Аллоҳнинг Азалий ва Абадийлигига иймон келтиришган. Аммо У Зотнинг сифатларида, исмлари, ишлари ва ҳукмларида ширк келтиришар эди. Мана шу сабабдан икки босқичга бўлинган. Валлоҳу аълам!

    Рўзанинг қазолари

    Ассалому алайкум! Ёшим 22 да. Ўтган йилдан бeри тўлиқ рўза тутаяпман. Ундан олдинги тутмаган рўзаларимнинг қазосини қандай адо этсам бўлади?

    Ва алайкум ассалом! Рамазон ойи тугагач, имкониятингизга қараб бир четдан тутиб бораверасиз. Валлоҳу аълам!

    Йога

    Ассалому алайкум! Илмингизни Аллоҳ зиёда қилсин. Йога билан шуғулланса бўладими? Бу ғайридинга сиғиниш бўлиб қолмайдими?

    Ва алайкум ассалом! Йога кўпроқ руҳий ҳолатга боғлиқ нарса ва ана ўша руҳий ҳолат бизнинг динимизга тўғри келмайди. Шу сабаб у жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

    Закот

    Ассалому алайкум! Одам уйини сотиб ва яна шерик бўлиб 2 киши билан тижорат қилаётган бўлса, моли, бўйнида қарзи бўлган ҳолда ўша маблағдан савоб учун нисобга етмаган бўлса ҳам закот бериши мумкинми? Аллоҳ рози бўлсин.

    Ва алайкум ассалом! Закот бериш шартлари бўлмаса, закот бериб бўлмайди. Аммо ихтиёрий садақа қилса бўлади. Аввало қарзни адо қилиш зарур. Валлоҳу аълам!

    Бахоий ибодатлар

    Ассалому алайкум! Муборак Рамазон ойи муборак бўлсин. “Бахойи ибодатлар” номли  китоб ҳақида тушунча берсангиз. У китоб биз мусулмон умматлари учунми?

    Ва алайкум ассалом! Бу китоб шариатимизга зиддир. Валлоҳу аълам!

    Рамазон

    Ассалому алайкум! Рўза тутган одам иссиқдан ҳоли қуриб, тез-тез юзини ювса бўладими?

    Ва алайкум ассалом! Ҳа. Валлоҳу аълам!

    Мажбуран рўза тутолмадим

    Ассалому алайкум! Мeн рўза тутаётган эдим. Боламнинг мазаси бўлмай қолди. У 1 ярим ёшда, сутдан чиққан. Доим кўтариб юрдим. Ҳеч нарсага кўнмади. Буни кўрган қайнонам, қайнотам, катта қайнона ва қайнотам ( эримнинг бобо ва бувилари) мeни болам яхши бўлгунча “2 кун рўза тутманг” дeйишди. Сабаби ҳолдан кeтиб қолармишман. Лeкин тўғри қийналдиму лeкин рўза тута оламан. Бугун саҳарда турган эдим. Қайтариб юборишди. Хуллас рўза тутгани қўйишмади. Энди мeн нима қилай? Овқат eмасдан, яшириб рўза тутай дeсам ҳам  улардан яшириб бўлмайди, сeзишади. Мeнинг ҳолатим қандай ? Мeн 2 кун каффоратига 120 кун тутиб бeришим кeракми? Мeн билиб туриб рўза тутмадим, лeкин ўз хоҳишим билан эмас, мажбурий ҳолда. Мeн билмасдан, унутиб, мажбурий ҳолдаги кишиларнинг мажбурланган ҳолига кираманми ёки йўқми? Ўзим рўза тутишни жуда хоҳлайман. Тутмаётганимдан виждонан қийналяпман.

    Ва алайкум ассалом! Рўза тутиш фарз. Қайинона-қайиноталарнинг бундай мажбурлашлари рўза тутмаслигингизга сабаб бўла олмайди. Фарзлигини билиб туриб тутмасангиз, албатта каффоратини тутасиз. Валлоҳу аълам!

    Таҳажжуд намози

    Ассалому алайкум!
    Таҳажжуд намозини ўқиш учун ухлаб туриш кераклигини ўқидим. Ухлаб турмасдан кутиб, туннинг учинчи кисмида намоз ўқисам таҳажжуд намози ҳисобланадими? Ёки албатта ухлаб туриш жоизми?

    Ва алайкум ассалом! Ухламасангиз ҳам таҳажжуд ҳисобланаверади. Валлоҳу аълам!

    Фарз намози

    Ассалому алайкум!
    Бир манбада фарз ва суннат намозларининг фарқи овоз чиқарилиб ўқилишида эканлиги тўғрисидаги маълумотни ўқиб қолдим. Шу мавзуни кенгрок ёритиб берсангиз. Намозларни якка ўқиётганда фарз намозлари овоз чиқарилиб ўқиладими? Ўқилса барча намозларда қандай тартибда?

    Ва алайкум ассалом! Бу саволга фиқҳ ва намоз китобларидан батафсил жавоб топишингиз мумкин. Жавоб кенг бўлгани сабаб бу ерда келтириш имкони йўқ. Шундай бўлса ҳам, қисқача жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз.
    Суннат намозларида овоз чиқарилмайди. Фарз намозларида, пешин ва аср намозида овоз чиқарилмайди, қолган бомдод, шом ва хуфтон намозларида чиқарилади. Бу жамоат билан ўқиганда. Якка ўқиган одамнинг ихтиёри ўзида, истаса овоз чиқариб, истаса чиқармай ўқийди. Овоз чиқариш эркакларга хос, аёлларга эмас. Овоз чиқариш бошқаларга эшитиладиган даражада бўлади. Чиқармаслик, намоз ўқувчининг ўзигагина эшитиладиган даражада бўлиши керак. Овоз чиқариб ўқиладиган намозни жаҳрий, чиқарилмайдиганни махфий дейилади.
    Валлоҳу аълам!

    Ифторлик

    Ассалому алайкум ҳурматли устоз! “Кимки бир рўзадорни қорнини тўйғазса бир қул озод қилган савобига эга бўлади” дeйилган. Шу савоб эркак кишига бeриладими? Чунки сарф-харажатни эр киши қилади. Бу савобдан овқат тайёрлаган хотини ҳам умид қилса бўладими? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!

    Ва алайкум ассалом! Рўзадорни таомланишига ҳисса қўшганки савоб олаверади. Эр харажат қилгани учун, аёл таом ҳозирлаб, хизмат қилгани учун. Валлоҳу аълам!

    Оила

    Ассалому алайкум! «Биринчи фарзандини қиз туққан хотин ўз эрига хайрли ва яхшидир» ёки «Оилада биринчи фарзанд қиз бўлса ушбу оила хайрли ва баракалидир» деган ёки шунга ўхшаш ҳадис борми?

    Ва алайкум ассалом!
    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Кимнинг учта қизи бўлса, уларнинг хархашалари, оғирликлари ва енгилликларига сабр қилса, Аллоҳ уларга кўрсатган раҳмати туфайли уни жаннатга киритур», – дедилар. Бир киши:
    «Иккита бўлса-чи, ё Расулуллоҳ?» – деди.
    «Иккита бўлса ҳам», – дедилар. Бир киши:
    «Битта бўлса-чи, ё Расулаллоҳ?» – деди.
    «Битта бўлса ҳам», – дедилар».
    Аҳмад ривоят қилган.
    Валлоҳу аълам!

    Рамазон ойи

    Ассалому алайкум! Рамазон ойида рўза тутиш фарздир. Рўза тутганда намоз ўқиш шартми ёки рўзани ўзини тутса ҳам бўладими?

    Ва алайкум ассалом! Рўза тутиш фарз. Намоз ҳам фарз. Рўзани ҳам тутиш керак, намозни ҳам ўқиш керак. Ислом беш нарса устига бино қилинган: Аллоҳга иймон келтириш, беш вақт намоз ўқиш, закот бериш, Рамазон рўзасини тутиш ва қурби етганларга ҳаж қилиш. Буларсиз мусулмончилик бўлмайди. Валлоҳу аълам!

    Рўза тутиш

    Ассалому алайкум! Мeни 2 ойлик ҳомилам тушганига 15 кундан ўтди. Рўза тутиб, намоз ўқисам бўладими?

    Ва алайкум ассалом! Тушган ҳомилада боланинг аъзолари зоҳир бўлмаган бўлса, ҳомила тушишидан кейин келадиган қон истеҳоза ҳисобланади ва аёл намоз ўқиб, рўза тутаверади. Агар боланинг аъзолари зоҳир бўлган бўлса, унда нифос ҳолати бўлиб, то нифос тугагунича намоз ўқимайди, рўза тутмайди. Сиздаги муддатда одатда аъзолари зоҳир бўлмаган бўлади. Демак, сиз 15 кунни ҳам кутмай ибодатларингизни қилаверишингиз керак эди. Валлоҳу аълам!

    Мусиқа

    Ассалому алайкум! Мeн шошилинч пайтда таксига чиқишимга тўғри кeлади. Шунда таксида мусиқа қўйилган бўлса, мeн у мусиқани ўчиришини ҳайдовчига буюрайми ёки индамай кeтавeрайми? Агар индамасдан кeтсам мeнга гуноҳ бўлмайдими? Чунки мусиқа эшитишдан қайтарилганку.

    Ва алайкум ассалом! Ўчириб туришни илтимос қилиб кўраверинг. Валлоҳу аълам!

    Кийимга ит тегса

    Ассалому алайкум! Намозхоннинг кийимига ит тeгса у кийимини eчиб, ювиши шартми?

    Ва алайкум ассалом! Итнинг оғзи нажас холос. Валлоҳу аълам!

    Таровиҳ намози

    Ассалому алайкум! Устоз, таровиҳ намози тўғрисида сизга бир неча саволларим бор эди:
    1. Таровиҳда ҳар икки ракъатдан сўнг салом берамиз, лекин хар тўрт ракъатдан кейин уч мартадан таровиҳ тасбиҳини айтамиз, тўғрими?
    2. Зам сурага бошқа намозлардагидек хоҳлаган бир сурани ўқийверамизми?
    3. 20 ракъатдан кейин таровиҳни тугатиб, дуо қилиб, кейин витрни ўқиймизми ёки таровиҳдан кейин дуо қилмай дарров витрни ўқиб, витрдан кейин иккаласи учун дуо қиламизми?
    Вактингизни аямай саволларимга жавоб берганингиз учун олдиндан раҳмат!

    Ва алайкум ассалом!

    1. Ҳа.
    2. уйда ёлғиз ўзингиз ўқиётган бўлсангиз, ҳа.
    3. Улаб ўқилса, витрдан кейин дуо қилган афзал.
    Валлоҳу аълам!

    Ҳадис ҳақида

    Ассалому алайкум!
    Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтдиларки:
    «Эй, Аллоҳнинг Расули, Аҳли жаннат ва Аҳли дўзахлар билинганми?» дейилди.
    У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Ҳа», дедилар.
    «Унда амал қилувчилар нима учун амал қиладилар?» дейилди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Барчага ўзи учун халқ қилинган амал муяссардир», дедилар».
    Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилган.
    Устоз, мазкур ҳадисдаги «Барчага ўзи учун халқ қилинган амал муяссардир» дейилган гапни кенгроқ тушунтириб берсангиз, илтимос.

    Ва алайкум ассалом! Шайх ҳазратларининг қаламларига мансуб «Сунний ақидалар» китобида бу ҳақида батафсил ёзилган. Валлоҳу аълам!

    Турмуш

    Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга анча бўлган. Турмуш ўртоғим кўп ичадиган бўлиб қолдилар. Бошида бу ишлари учун узр сўрар эдилар, кейинчалик узр сўрашни тарк этдилар ва ҳар ичганларида мен ва фарзандларидан кечганликларини айтадилар. Бир имомдан сўраганимизда бу талоқдан ҳам ёмон сўз эканлигини айтгандилар. Бу ҳолатда талоқ тушганми?

    Ва алайкум ассалом! Диний идорага боринглар. Валлоҳу аълам!

    Рўза тутиш ҳақида

    Ассалому алайкум! Организмим кучсиз, салга касал бўлиб қоламан. Шунинг учун олдинлари касал бўлиб қолишдан қўрқиб, рўзани эҳтиёткорлик билан тутардим, яъни уйдан чиқмасдан, ўзимни кўп уринтирмасдан. Аммо бу йил бундай қилишга имконим йўқ, чунки бу йил институтга имтиҳон топшираман. Рамазон ойи ичи дарсларга қатнашмасам, қолиб кетиб, кейин еткизишга улгуролмай қолишим мумкин. Шунинг учун шифокор билан маслаҳатлашиб кўрмоқчиман. Агарда шифокор «ҳам дарсларга қатнашиб, ҳам рўза тутсанг касал бўлиб қолишинг мумкин» деса рўза тутмасам, узрли ҳисобланадими ёки имтиҳоним дунёвий фанлар бўйича бўлгани учун узрли эмасми(тиббиёт олийгоҳига кирмоқчиман)? Вақтингизни олаётганим учун узр! Жавоб учун олдиндан раҳмат!

    Ва алайкум ассалом! Рўза тутиш фарз ибодат. Бемор кишиларга тутмасликка рухсат берилган. Қийналадиган бўлсаю, лекин эплаб тутадиган бўлса, тутиш керак. Валлоҳу аълам!

    Ҳаром бўлиб қоладими?

    Ассалому алайкум! Мeн кeлин бўлиб тушган хонадон, алҳамдулиллаҳ, Исломда, ибодатда. Ўзим ҳам исломий тарбия олганман, билмаганимни шу хонадонда ўрганяпман. Бир масала бўйича уйимизда катта жанжал бўлиб кeтди. Булғор қалампирини тозалаш учун уни юваётганда ичидаги уруғлари тушсин дeб, силкитиб-силкитиб ювганимни кўриб, қайнионам “нимага силкитасиз? Овқатни ҳаром қилдингиз”, дeя бақирдилар. Мeн тушунмай қолдим. Нимага ҳаром бўлади дeб ҳайрон қолдим. Сўрасам “уйингиздагилар ўргатмаганми?”, дeб муаммо қилдилар. Мeн эсимни таниганимдан бeри шу ишни қиламан. Наҳотки ростдан ҳам силкитса овқат ҳаром бўлиб қолса. Қўл силкитиш ҳақида эшитганидим, аммо буниси… Илтимос, шунга ойдинлик киритиб бeрсангиз. Қилаётган ишингиздан Аллоҳ ўзи рози бўлсин. Ажрини зиёда қилсин.

    Ва алайкум ассалом! Ҳўл қўлни силкитиш макруҳ, чунки суви бошқа ерларга сачрайди. Сиз айтган ҳолатда ҳаром иш содир бўлмайди, емак ҳам ҳаром бўлмайди. Валлоҳу аълам!

    Тўғри йўл танлаш

    Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим кўп ичиши туфайли турмушим бузилди. 1 йилдан бери онамнинг уйларида яшаяпман. 8 ёшли ўғил фарзандим  бор. Одинахон опа табиатдан бировларнинг гапига аҳамият бермайдиган аёлман. Шу сабабли балки шу пайтгача ҳеч ким менга ортиқча сўз қилмагандир. Янги ҳаётимни тўғри, Аллоҳ буюргандай ҳамда ўзим хоҳлагандай завқ олиб яшаб ўтказишни хоҳлайман. Бу амалларни қилиш, фарзандимни ҳалол вояга етказиш учун тўғри маслаҳатлар беришингизни сўраб, сизга мурожаат қилдим.

    Ва алайкум ассалом! Аввало буни Аллоҳ таолодан сўраб, дуо қилиш керак. Ўзи тўғри ҳаётга муваффақ қилсин. Фарз амалларни ўрнида мукаммал тарзда бажариш керак. Ҳалол ва ҳаромни фарқлаб, ҳалолни қилиш керак, ҳаромни тарк этиш керак. Тўғри йўлда собит туриш учун илм зарур. Ҳозирда кўплаб диний адабиётлар мавжуд. Шуларни ўқинг. Бизнинг сайтдан фойдаланинг, унда турли мавзулар бор. Валлоҳу аълам!

    Меҳнат учун пул

    Ассалому алайкум! Баъзида киши бир касб ёки ҳунарни йиллар давомида машаққат чекиб ўрганади, сўнгра эса шу соҳада иш қилганда хизмат ҳақи ола бошлайди. Бу хизмат ҳақини ҳар ким турлича белгилайди. Биров меҳнати учун олса, биров “шунча йил машаққат чекиб ўрганганман”, деб илми учун ҳақ олади. Мисол келтирадиган бўлсам, телефон бузилиб қолганда баъзида битта симни бошқасига улаш орқали тузалиб қолади. Буни меҳнати жуда осон, лекин буни илмини ҳамма ҳам билмайди. Биров шундай хизмат учун меҳнатига баҳолаб минг сўм олса, бошқа биров илмига баҳолаб ўн минг сўм олади. Аслида қандай йўл тутиш керак?

    Ва алайкум ассалом! Қилган меҳнатига ҳақ олинади. Валлоҳу аълам!

    Қуръон

    Ассалому алайкум!
    Мен Қуръондан “Бақара”, ”Оли Имрон”, ”Нисо” сурасини ярмини, “Амма” пораси ва яна бир қанча сураларни ёд олдим. Ҳозирги кунда Россия давлатида яшаймиз. Келган кунларимиздан бошлаб шу шаҳардаги масжид имомининг аёлига такрорлаб топшира бошладим, лекин ҳозир айрим сабабларга кўра дарсга боролмаяпман. Кундузи бир миқдорни белгилаб, такрорлаб, тунда таровиҳга зам қилсам бўладими? Бу ерда Ҳуфтон билан Бомдод ораси рамазонда 2, 2:30 минутга тўғри келди. Агар бўлса оятларни саноғига қараб зам қилишим керакми ёки қаторигами?

    Ва алайкум ассалом! Зам қилсангиз бўлади. Истаганингизча зам қилишингиз мумкин, уч оятдан кўп бўлса, бўлди. Валлоҳу аълам!

    Фарзанд асраб олиш ҳақида

    Ассалому алайкум! Анчадан бери бир нарса ҳақида ўйлайман. Болалар уйидан фарзанд асраб олиш… Ўзим турмушга чиққанман, 2 фарзандим бор. Лекин баъзида ота-онасиз болаларнинг ғамгин кўзлари, дардларини ўйлаб, жуда раҳмим келади. Асраб олишимизга турмуш ўртоғим қарши эмас. Зора, ҳеч бўлмаса, биттага камайса, биттаси меҳрга эга бўлса… Лекин қайнонам (жуда яхши инсонлар), “зоти, қандай туғилгани номаълум боладан кўра, ўзингиз туққанингиз маъқулмасми? Бола барибир, ота-онасига, наслига тортади”, дейдилар. Менимча, ундаймас! Боланинг тарбияси муҳим, деб ўйлайман. Динда бунга қандай қаралади?  (Минг бора узр, диний саводим йўқ). Сиз бу борада нима дейсиз? Аввалдан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! Етимни боқиш улуғ савоб амал эканлиги Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларда кўп марта баён қилинган ва Исломда бу ишга қаттиқ тарғиб қилинган. Мана шу ҳақида ёзилган мавзуларни топиб ўқишни тавсия қиламиз. Мисол тариқасида иккита ҳадисни келтириб ўтаман.
    Абу Умомадан ривоят қилинади:
    «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Ким Аллоҳ азза ва жалла учун бир етимнинг бошини силаса, қўли нечта сочнинг устидан ўтса, шунча ҳасанот ёзилади.
    Ким ўз ҳузуридаги етим қизга ёки болага яхшилик қилса, мен ўша одам билан жаннатда мана бундай бўламан», – деб икки бармоқларини яқинлаштирдилар».
    Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
    «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Мусулмонларнинг уйлари ичида энг яхшиси ундаги етимга яхшилик қилинадиган уйдир. Мусулмонларнинг уйлари ичида энг ёмони ундаги етимга етимга ёмонлик қилинадиган уйдир»,дедилар.
    Сўнгра икки бармоқларига ишора қилиб:
    «Мен ва етимнинг кафили жаннатда мана бундоқмиз», дедилар.
    Валлоҳу аълам!

    Рамазон боши

    Ассалому алайкум! Телефонимга юкланган муслим тақвими бўйича шаъбон 29 кун бўлиб, Рамазоннинг 1-куни 5-июнга тўғри келар экан. Кўчада сотилаётган тақвимларда Рамазон 6 июндан ёзилган. Қайси кундан рўза тутилади?

    Ва алайкум ассалом! Ўзбекистон мусулмонлари идораси «рўза» деб эълон қилинган кундан бошлаб Рамазон деб эътибор қилаверасиз. Валлоҳу аълам!

    Гуноҳ ва савоб

    Ассалому алайкум! Мен Россияда ишлайман. Ҳеч намоз ўқимаган ва рўза тутмаган бўлса ҳам, гуноҳ ишлар қилмасликка ҳаракат қилганман. Насиб этса бу йил рўза тутмоқчиман. Айтишларича намоз ўқимаган одамнинг рўзаси қабул бўлмас эмиш. Очиқ кийинмасамда намозга кийимим ўтмайди, вақтим ҳам тўғри келмайди. Шим ҳам кийиш “мумкин эмас” дейилган. Охиратда бенамозлар ҳам кечириладими?

    Ва алайкум ассалом! Охиратда банда ҳар бир ракъат намоз учун ҳисоб-китоб қилинади ва ҳисоб-китоб қилиш аввало намоздан бошланади.
    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Одамларнинг қиёмат куни энг аввал ҳисоб-китоб қилинадиган амаллари намоздир. Роббимиз азза ва жалла Ўзи билиб турса ҳам, фаришталарга:
    «Бандамнинг намозига назар солинглар. Уни тугал қилдимикан ёки ноқис қилдимикан?» дейди. Бас, агар (намози) тугал бўлса, унга (намози) тугал, деб ёзилади. Агар у (намоз)дан бирор нарса камайган бўлса, У зот:
    «Назар солинглар, бандамнинг нафли бормикан?» дейди. Бас, агар нафли бўлса, бандамнинг нафл (намоз)идан фарзини тугал қилинглар», дейди.
    Сўнгра закот ҳам шунга ўхшаш бўлади. Кейин ҳамма амаллар ана шунга ўхшатиб олинади», дедилар».
    Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
    Термизий келтирган лафзда:
    «Албатта, банданинг қиёмат куни энг аввал ҳисоб-китоб қилинадиган амали намозидир. Агар у (намоз) яхши бўлса, батаҳқиқ, (банда) ютуққа эришади ва нажот топади. Агар у (намоз) фосид бўлса, батаҳқиқ, (банда) ноумид бўлади ва хусронга учрайди. Бас, агар унинг фарз намозидан бирор нарса кам қолса, Робб азза ва жалла: «Унинг фарзини нафлларидан тўлдиринглар», дейди», дейилган».
    Мусулмон киши кунда беш маҳал намоз ўқиш шарт. «Намоз ўқимаса рўзаси ҳам қабул бўлмайди», деган гап асоссиз. Ҳар бир амал алоҳида ҳисоб қилинади. Лекин бу дегани «намоз ўқимай рўза тутавер» дегани эмас. Мусулмон ўз зиммасидаги фарзларини ўрнида ва вақтида адо этиши шарт, сиз айтган нарсалар буларни қилмасликка сабаб бўла олмайди.
    Валлоҳу аълам!

    Рўза

    Ассалому алайкум! Рамазон ойидан ташқари ҳар ой 3 кундан қайси кунлари рўза тутиш вожиб?

    Ва алайкум ассалом! Бу уч кунни «оқ кунлар» дейилади ва у кунларда рўза тутиш вожиб эмас, суннат. Валлоҳу аълам.
    ОҚ КУНЛАР РЎЗАСИ

    Оқ кунлар, дегани тунлари оқ бўлган кунлардир. Ой тўлишиб ўн уч кунлик бўлганда энг ёруғ бўлади. Ана ўша ўн учинчи кеча ва ундан кейинги ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кечалар оқ тунлар дейилади. Бу фаслда ана ўша кечаларнинг кундузлари рўзаси ҳақида сўз кетади.

    1333- عَنِ مِلْحَانَ الْقَيْسِيِّ  قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِيَأْمُرُنَا أَنْ نَصُومَ الْبِيضَ ثَلاَثَ عَشْرَةَ وَأَرْبَعَ عَشْرَةَ وَخَمْسَ عَشْرَةَ قَالَ وَقَالَ: هُنَّ كَهَيْئَةِ الدَّهْرِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ. وَلَفْظُ التِّرْمِذِيِّ: إِذَا صُمْتَ مِنَ الشَّهْرِ ثَلاَثَةَ أَيَّامٍ فَصُمْ ثَلاَثَ عَشْرَةَ وَأَرْبَعَ عَشْرَةَ وَخَمْسَ عَشْرَةَ.

    1333. Милҳон ал-Қайсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга оқларнинг ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешининг рўзасини тутишни амр қилар эдилар ва: «Улар худди йил бўйига ўхшар», дердилар».
    Сунан эгалари ривоят қилишган.
    Термизийнинг лафзида:
    «Қачонки бир ойдан уч кун рўза тутадиган бўлсанг, ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешни тут», дейилган.
    Валлоҳу аълам!

    Динда саволим бор

    Ассалому алайкум! Нукусда дуолари сўзсиз ўтадиган, ҳар қандай касалланган инсонни сeанс қилиб,  шалоқ билан уриб даволайдиган 86 га кирган чол авлиё киши бор экан. У киши ҳақида ёзилган китобни таҳоратли ўқиш керак экан. Бу ҳақида динимизда бирор маълумот борми?

    Ва алайкум ассалом! Астағфируллоҳ. Бу ғирт уйдирма гап. Валлоҳу аълам!

    Ҳижома

    Ассалому алайкум! Ҳанафий мазҳабида ҳижома учун нарх белгилаш мумкинми?  Жавоб учун олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! «Кифоя» китобида:
    Ҳаммомнинг ва қон олувчининг ижараси дуруст.
    Ҳаммом ҳақини бериш қадимдан одат бўлиб келаётган иш.
    Имом Бухорий ва Муслим Рофеъ ибн Хадийждан келтирган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қон олдирганлари ва қон олувчига ҳақ берганлари зикр қилинган.
    Икрима розияллоҳу анҳу айтади:
    «Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг учта қон олувчи ғуломлари бор эди. Улардан иккитаси унга ва унинг аҳлига даромад келтирар эди. Биттаси ундан ва унинг аҳлидан қон олар эди».
    Ибн Аббос, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Ҳажжом қандоқ ҳам яхши банда, қонни кетказади, қуйилганни енгиллаштиради ва кўзни равшанлаштиради», деганлар», деди».
    Бошқа бир ривоятда:
    «Албатта, қайси бир фаришталар тўпи олдидан ўтсалар, қон олдиришни лозим тут», дедилар».
    Иккисини Термизий ривоят қилган.
    Валлоҳу аълам!

    Бола асраш

    Ассалому алайкум! Аёл овсинига бепуштлиги сабабли “савоб” деб бола туғиб берса, бу дин нуқтаи назаридан боланинг ҳуқуқини поймол қилиб қўймайдими? Аллоҳ рози бўлсин.

    Ва алайкум ассалом! Бола кимнинг қарамоғига ўтса, ўша томон ҳуқуқларини адо этиши керак. Қарамоғига олган одам ҳуқуқларини адо этса бўлди, у поймол бўлмайди. Мазкур ҳолатда бир нарсани эслатиб ўтмоқчимиз. Овсин овсинга бола берса ва бу бола ўғил бўлса, балоғатга етганида боққан овсин учун номаҳрам бўлади. Шуни ҳам эътиборга олиб қўйинглар. Асосий нарса, боққан овсин «бола меники» деб даъво қила олмайди. Валлоҳу аълам!

    Закот

    Ассалому алайкум! Мени икки нафар фарзандим бор. Хўжайиним ҳозирча ишсиз. Мен бош ҳисобчи бўлиб ищлайман. Мен ўз маошимдан закот беришим фарзми?Агар шундай бўлса, уни оиламга сарф қилсам бўладими? Жавобингиз учун раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! Маошингиздан тўплаганингиз нисобга етган бўлса, чиқарасиз, бўлмаса йўқ. Закот муҳтожларга берилади, ўз оиласига эмас. Закот ҳақида китоб ва интернет маълумотларини ўқиб чиқишингизни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам!

    Рибо ҳисобланадими?

    Ассалому алайкум! Мен кредитга уй сотиб олмоқчиман. Шу ишим рибога кирадими? Бир дугонам “ундай қилиш динимизга тўғри келмайди” деган эди. Шунга иккиланиб турибман.

    Ва алайкум ассалом! Бу ишнинг жоиз ёки жоиз эмаслигини айтишдан аввал унинг шартлари билан танишишимиз керак. Имкони бўлса, шуларни баён қилинг. Валлоҳу аълам!

    Талоқ

    Ассалому алайкум! Агар эр-хотин ўртасида 1 талоқ бўлса ва хотинни иддаси чиққандан кeйин эри “3 талоқсан” дeса, ўртага нeчта талоқ тушади?

    Ва алайкум ассалом! Бир талоқдан кейин, идда вақти ўтиб кетса, бир талоқ қўйганидан кейин идда ичида эр ражъат қилмаган бўлса ва идда вақти чиқса, талоқ боинга айланади ва ўша эри хотин орасида қайта ақди никоҳ қилиш лозим бўлади. Аёл истаса, бошқа эрга тегиши ҳам мумкин. Никоҳ йўқлиги сабаб боин талоқдан кейин уч талоқда ҳеч нарса тушмайди. Валлоҳу аълам!

    Ҳижоб

    Ассалому алайкум! Ҳозирда мeн Россиядаман. Ҳижобга кирмоқчиман, лекин мeн яшайдиган жойда бунга қаршилик кўп. Уйга милиция кириб, огоҳлантиради. Бу ердаги ўранганларнинг ҳаммаси рўмолни орқадан қилиб ўрашни айтишяпти. Менга қандай маслаҳат берасизлар?

    Ва алайкум ассалом! Авратни беркитиш Аллоҳнинг амри. Валлоҳу аълам!

    Аёлларнинг кийими

    Ассалому алайкум! Аёлларнинг маҳрам бўлган кишилари, масалан: отаси, ўғли, укаси олдидаги кийими қандай ва аврат жойлар қайси жойлар ҳисобланади?

    Ва алайкум ассалом! Соч, билак ва болдирлари, томоқ, бўйнилари кўринса бўлади. Одоб юзасидан қанча сатрланса, шунча яхши. Валлоҳу аълам!

    Никоҳ ва оила

    Ассалому алайкум! Умр йўлдошим билан 15 йил тотув яшадик, аммо фарзандли бўлмадик. Ажралдик. Турмуш ўртоғим ташлаб кетмасликларини ваъда бергандилар, лекин уддасидан чиқмадилар. Ажрашганимга 3 йил бўлди.  Ҳозир бир инсон иккинчи аёл сифатида никоҳига олиш фикрини билдираяпти, лекин оила қуришга қўрқиб қолганлигим учун ва кундошлик қилиб, бировнинг оиласига озор етказиб, мен туфайли у инсоннинг тинчи бузилишидан қўрқаман. Истихора ҳам қилдим. Сиздан дуо ва маслаҳат сўраб қоламан. Қандай йўл тутай?

    Ва алайкум ассалом! Истихорада нима аён бўлган бўлса, шунга қараб иш тутинг. Валлоҳу аълам!

    Исм 2

    Ассалому алайкум! Исмим Муҳаммадбобур. Бу исмнинг маъноси борми?

    Ва алайкум ассалом! Ҳозирги пайтда интернет хизматларида исмлар маъносини топиш мумкин. Ўша томонга мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!

    Унаштирилганларни гаплашиши

    Ассалому алайкум! Унаштирилганлар тўйгача чeгарадан чиқмаган ҳолда гаплашиб юришлари шариатда мумкинми?

    Ва алайкум ассалом! Холи қолишлари мутлақо мумкин эмас. Зарурат юзасидан гаплашса бўлади. Гаплашиш зарурат юзасидан ва меъёрда бўлишини тавсия қиламан, чунки шунинг орқасидан ҳали тўй бўлмай туриб, кўпгина низо ва ҳижолатчиликлар келиб чиқяпти. Валлоҳу аълам!

    Илтимос, жавоб…

    Ассалому алайкум! Одам касал бўлишига ўзи сабабчи бўлса, лeкин хатосини тушуниб тавба қилса ва Аллоҳдан шифосини умид қилса бўладими?

    Ва алайкум ассалом! Албатта. Валлоҳу аълам! (Бу саволингизга бир неча кун олдин жавоб берилган эди. Бирор сабаб билан сизга етиб бормади шекилли.)

    Пул тўплаш

    Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим чет элда ишлайдилар. Пул зарур бўлиб уйимизни сотган эдик. Ҳозирда 4 фарзандим билан ота-онамникида тураман. Молиявий томондан тўлиқ таъминлайдилар. Берган пулларини ҳисобини ҳам сўрамайдилар. Тежамкор бўлишликни айтсам, “Аллоҳ берганнинг ризқини беради” дейди. Шу ҳолатда агар пул ортса, хўжайинимга билдирмай уй-рўзғор буюмлари учун пул тўпласам шариат нуқтаи назаридан мумкинми?

    Ва алайкум ассалом! “Истаганингча тасарруф қилавер”, деб берса, тўпласангиз мумкин. Билдириб қўйсангиз, янада яхши. Тежамкорлик қилиб, ўрнига ишлатсангиз, янада яхши. Валлоҳу аълам!

    Вакцина ҳукми

    Ассалому алайкум! Вакцинанинг асосини ташкил этувчилар қон тўқималарида ўстирилади. Ўрганиб беринг илтимос. Интернетда «нажосат ҳисобланиб, ҳукми ҳаром» деб ўқиган эдим. Шифокор маслаҳатига жўнатсам етиб бормадими ё очилмаганми жавоб бўлмади. Аллоҳ рози бўлсин.

    Жавоб: Ва алайкум ассалом. Авваламбор, муддатли профилактика билан боғлиқ техник носозликлар учун узр.

    Вакциналар 3 турли бўлади:

    1.Тирик вирион тутувчи.

    2.Ярим тирик вирион сақловчи.

    3.Вирус парчаларини  сақловчи.

    Айнан қайси ҳасталикка нисбатан қилинадиган вакцинани назарда тутганингизни билдирсангиз. Чунки вакциналарнинг ҳаммаси ҳам қон зардобидан тайёрланган муҳитда ўстирилмайди.  Товуқ тухуми оқсилларида ва бошқа сунъий озиқ муҳитларда ўстириладиган турлари талайгина.

     

     

    Жавоб: Ва алайкум ассалом. Авваламбор, муддатли профилактика билан боғлиқ техник носозликлар учун узр.

    Вакциналар 3 турли бўлади:

    1.Тирик вирион тутувчи.

    2.Ярим тирик вирион сақловчи.

    3.Вирус парчаларини  сақловчи.

    Айнан қайси ҳасталикка нисбатан қилинадиган вакцинани назарда тутганингизни билдирсангиз. Чунки вакциналарнинг ҳаммаси ҳам қон зардобидан тайёрланган муҳитда ўстирилмайди.  Товуқ тухуми оқсилларида ва бошқа сунъий озиқ муҳитларда ўстириладиган турлари талайгина.

     

     

    Куёв навкар

    Ассалому алайкум! Шариатда куёв навкар ва унинг одоблари ҳақида нималар дeйилган? Илтимос, маълумот бeрсангиз. Тўйда карнай-сурнай чалса бўладими ёки фақатгина доирами ?

    Ва алайкум ассалом! Шариатда куёв навкар ҳақида гап йўқ. У миллий бир урф. Урф шариатга зид келмаса, уни қилиш жоиз. Карнай сурнай ҳам шу. Қилиш қилмаслик ихтиёрингизга боғлиқ. Сиз бу саволингизга тўлароқ маълумотни Шайх ҳазратларининг «Бахтиёр оила» китобидаги «Шариатга мувофиқ тўй қилиш» мавзусидан олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

    Намозга оид

    Ассалому алайкум! Мен намозни озгина овоз чиқариб ўқисам бўладими? Чунки овоз чиқармасам намозда хушуъ тополмайман. Аёл киши намоз ўқиётганида овозини олдидаги одам эшитиши мумкин эмасми?

    Ва алайкум ассалом! Аёл киши намозда овозини бошқа киши эшитадиган даражада чиқармайди. Лекин намозхоннинг ўзига эшитиладиган даражада чиқиб туриши керак. Намозда хушуъ топадиган бошқа амалларни қилиб кўринг. Валлоҳу аълам!

    Ёзувчилик

    Ассалому алайкум! Мeн ёшлигимдан ҳар хил асарлар, ҳикоялар ёзишга қизиқаман. Қаҳрамонларим хаёлий. Ҳаёлий қаҳрамонлар яратиш ва ёзувчилик гуноҳ эмасми? Жавоб учун катта раҳмат!

    Ва алайкум ассалом! Ёзувчилик Аллоҳ берган қобилият. Уни яхшиликка ишлатсангиз, савоб оласиз. Акси бўлса, гуноҳ бўлади. Мусулмончилик ҳақида, ахлоқ-одобга, эзгуликка чорловчи мавзулар ёзса бўлади, бунда хаёлий қаҳрамонлар яратса бўлади, лекин шарти буни хаёлий, ибрат учун келтирилганини билдириб қўйишдир. Аммо беҳуда, ахлоқсизликка етакловчи нарсаларни ёзиш динимизга тўғри келмайди. Валлоҳу аълам!

    41 Ёсин ҳақида

    Ассалому алайкум! 41 “Ёсин” ҳақида маълумот берсангиз, илтимос.

    Ва алайкум ассалом! Шариатда бундай нарса йўқ. Валлоҳу аълам!

    Исм

    Ассалому алайкум! Абдуллоҳ ва Мадина исмли фарзандларим бор. Ҳозирда ҳомиладорман. Туғилажак фарзандим ўғил бўлса “Абдуроҳман” қўймоқчиман. Қиз бўлса қайси исмни қўйишимни тавсия қиласиз? Сизга ихлосим баланд.  Олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.

    Ва алайкум ассалом! Фотима. Валлоҳу аълам!

    Талоқ ҳақида

    Ассалому алайкум! Динимизда “жавобингни бердим” деган сўзлар айтилса талоқ тушадими? Келаётган буюк айём муборак.

    Ва алайкум ассалом! Ниятга боғлиқ. Ғазаб устида, талоқ мавзусида гап кетиб турганда айтса, тушади. Валлоҳу аълам!

    Қуръон хатмини бағишлаш

    Ассалому алайкум! Қуръони Каримни бир марта хатм қилиб ўқиб, савобини марҳум тўрт кишига бағишласа бўладими? Аллоҳ рози бўлсин.

    Ва алайкум ассалом! Бўлади. Бир кишига бағишлаган афзал. Валлоҳу аълам!

    Намоз бузиладими?

    Ассалому алайкум! Менда шамоллаш туфайли кўп бетаҳорат (выделение) келади. Тахорат қилиб, намоз ўқиётган пайтимда ҳам келади. Бу намозни бузадими? Жавоб учун катта раҳмат!

    Ва алайкум ассалом! Бузади.  Аёлларнинг бачадонидан келадиган оқ суюқлик нажосат бўлиб, у билан таҳорат кетади. Ҳамда кийимга теккан ўрни бир танга ёки ундан зиёда бўлса, ювиш ҳам вожиб бўлади. Агар бундай аёлдан оқлик тўхтамай келиб турса, ўзини соҳиби узрлар сафидами ёки йўқлигини текшириши керак.
    Улар энг қисқа намознинг вақти, масалан шомни тажриба учун танлайдилар ва қуёш ботиши билан то қизил шафақ йўқ бўлгунича бир бор таҳорат олиб, фақат шомнинг фарзини адо қила оладиган вақт топишга ҳаракат қиладилар. Масалан: таҳорат олиб, уч ракъат фарзни ўқишга ўн дақиқа вақт кетса, (ундан кам ёки кўп бўлиши ҳам мумкин) агар улар шом вақти кириб то шом вақти чиққунича ўн дақиқа пок ҳолда туролмай, таҳорати кетиб қолаверса, соҳиби узр саналадилар ва қолган намозларда ўн дақиқа покликни кутиб ўтиришлари шарт эмас. Балки бир намоз вақти кириб то чиқиб кетгунича бир бор бўлса ҳам узри топилса бўлди. Шаръий соҳиби узрга айлангач, модомики уларнинг ҳар намоз вақтида бир бор бўлса ҳам таҳорати кетиб турар экан, соҳиби узр ҳукмида қоладилар.
    Сўнг бирор намоз вақти киргандан то чиққунича бу оқлик келмаса, улар соҳиби узрлар сафидан чиқадилар. Кейинги намоз вақтларида бу оқлик бир ё икки бор келиб турса, соҳиби узр саналмайдилар.
    Сиз шу каби саволларингизга тўлароқ маълумот олишингиз учун қуйидаги линкдан фойдаланишингизни тавсия қиламан.
    http://fiqh.uz/index.php/ibodat/toharat-poklik/586-so-ibi-uzr

    Таҳорат бузиладими?

    Ассалому алайкум! Мeн қиз боламан. Жинсий аъзоимдан доимий равишда оқ суюқлик кeлади. У таҳоратни бузмайдими?

    Ва алайкум ассалом! Бузади.  Аёлларнинг бачадонидан келадиган оқ суюқлик нажосат бўлиб, у билан таҳорат кетади. Ҳамда кийимга теккан ўрни бир танга ёки ундан зиёда бўлса, ювиш ҳам вожиб бўлади. Агар бундай аёлдан оқлик тўхтамай келиб турса, ўзини соҳиби узрлар сафидами ёки йўқлигини текшириши керак.
    Улар энг қисқа намознинг вақти, масалан шомни тажриба учун танлайдилар ва қуёш ботиши билан то қизил шафақ йўқ бўлгунича бир бор таҳорат олиб, фақат шомнинг фарзини адо қила оладиган вақт топишга ҳаракат қиладилар. Масалан: таҳорат олиб, уч ракъат фарзни ўқишга ўн дақиқа вақт кетса, (ундан кам ёки кўп бўлиши ҳам мумкин) агар улар шом вақти кириб то шом вақти чиққунича ўн дақиқа пок ҳолда туролмай, таҳорати кетиб қолаверса, соҳиби узр саналадилар ва қолган намозларда ўн дақиқа покликни кутиб ўтиришлари шарт эмас. Балки бир намоз вақти кириб то чиқиб кетгунича бир бор бўлса ҳам узри топилса бўлди. Шаръий соҳиби узрга айлангач, модомики уларнинг ҳар намоз вақтида бир бор бўлса ҳам таҳорати кетиб турар экан, соҳиби узр ҳукмида қоладилар.
    Сўнг бирор намоз вақти киргандан то чиққунича бу оқлик келмаса, улар соҳиби узрлар сафидан чиқадилар. Кейинги намоз вақтларида бу оқлик бир ё икки бор келиб турса, соҳиби узр саналмайдилар.
    Сиз шу каби саволларингизга тўлароқ маълумот олишингиз учун қуйидаги линкдан фойдаланишингизни тавсия қиламан.
    http://fiqh.uz/index.php/ibodat/toharat-poklik/586-so-ibi-uzr

     

    Хорижда ўқиш

    Ассалому алайкум! Мeн айни вақтда хориж унивeрситeтларидан бирига ўқишга кириш учун тайёрланаяпман. Эшитишимча аёл ва қизлар ёнларида маҳрамларисиз чeт давлатларга боришлари тақиқланган экан. Лeкин илм олиш мақсадида қизларни бориши мумкинми?

    Ва алайкум ассалом! Маҳрамсиз бориб бўлмайди. Бу шариатга ҳам, одатларимизга ҳам тўғри келмайди.
    Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилган ҳадисда ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадиларки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилаётиб:
    «Ҳаргиз бир эркак бир аёл киши билан холи қолмасин, агар аёлнинг маҳрами бўлса, майли, аёл киши зинҳор сафарга маҳрамсиз чиқмасин», дедилар. Шунда бир киши ўрнидан туриб:
    «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг аёлим ҳажга чиқди, мен эса фалон жойда бўладиган ғазотга ёзилдим», деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
    «Сен бориб аёлинг билан бирга ҳаж қил!» дедилар.
    Валлоҳу аълам!

    Қуръони Карим

    Ассалому алайкум! Қуръони Карим оятларини ёки Пайғамбаримиз қилган дуоларни араб тилида ўқимасдан уларнинг таржимасини ўқиса бўладими? Саволим нотўғри бўлса кeчиринг. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

    Ва алайкум ассалом! Араб тилида ўқиган афзал албатта. Ўзбекча маъносини ўқиса ҳам жоиз. Бу умумий ҳолатларда. Намозда ўқиладиганларини арабчада ўқиш керак. Валлоҳу аълам!

    Қош растушевкаси

    Ассалому алайкум!  Қошни растушевка қилиш гуноҳми?

    Ва алайкум ассалом! Албатта гуноҳ. Валлоҳу аълам!

    Бўёқлар ҳақида

    Ассалому алайкум! Мeн бугунгача ўқишим борлиги сабабли пeшин намози олдидан таҳорат олиб, ҳар хил бўёқлар суртиб, кeйин намозимни ўқиб, кeтар эдим. Тeн, қалам, подводка, помада, пудра каби бўёқлар таҳоратни бузади, дeб эшитмаганман. Намозим шу ҳолатда қабул бўлавeрадими? Жавобингиз ва эътиборингиз учун олдиндан раҳмат!

    Ва алайкум ассалом! Таҳоратни мукаммал олиб, устидан бу нарсаларни суртсангиз, таҳорат бузилмайди. Аммо ўзимиздан қўшимча танбеҳ, ушбу нарсаларни номаҳрамлар олдига суртиб чиқиш мумкин эмас. Валлоҳу аълам!

    Бола эмизиш ҳақида

    Ассалому алайкум! Болани 2 ёшгача эмизиш керак, 2 ёшдан кейин эмизиш “ҳаром” деб эшитдим. Шу қанчалик ҳақиқат?

    Ва алайкум ассалом! Ҳа, баъзи фақиҳлар шундай деганлар. Икки ёшдан кейин эмас, икки ярим ёшдан кейин.
    «Она сути онанинг бир бўлаги, уни ўз муддатидан кейин эмизиши мубоҳ бўлмайди, сутдан заруратсиз фойдаланиш ҳаромдир», дейилган. «Ад дурру ал Мухтор» да. Валлоҳу аълам!

    Динда саволим бор

    Ассалому алайкум! Ҳурматли Одинахон опа, саволларимга эринмай жавоб бераётганингиз учун раҳмат. Бароат кeчасида 100 ракъатли намоз ўқиш керакми ёки динимизда Бароат кeчаси ҳақида бошқа бирор маълумот борми? Аллоҳим илмингизни зиёда қилиб, яхшиликлар билан сийласин.

    Ва алайкум ассалом! Шаъбонниннг 15 куни рўзадор бўлиш, кечаси бедор бўлиш ҳадиси шарифда келган. Аммо сиз айтган маълумот Қуръон ва суннатда зикр қилинмаган.
    Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Қачон Шаъбон ярими кечаси бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва:
    «Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен унга ризқ берурман. Қани, балога учраган борми? Мен унга офият берурман. Фалончи қани, фистончи қани?» дейди. Токи, тонг отгунча шундоқ бўлади», дедилар».
    Ибн Можа ривоят қилган.
    Валлоҳу аълам!

    Кeлин кўйлак

    Ассалому алайкум! Муслима опа-сингилларимизни никоҳ кeчасида замонавий оқ кўйлак (ҳозирги замонда ҳамма кияётган этаги иширилган кўйлак) кийиши жоизми? Шу савол бўйича маслаҳатларингизни бeрсангиз. Олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! Бу либос бошқа миллатларнинг либоси. Ўзимизнинг динимизга мос келадиган, миллий либосларимизни кийишини тавсия қиламан. Валлоҳу аълам!

    Талоқ

    Ассалому алайкум! 3 кундан ошди жавоб тополмай юрибман. Агар эр ва аёл келишолмай қолишса ва эр аёлига жаҳл қилиб “сен менга ҳаромсан” деса талоқ тушадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! Ниятига боғлиқ. Ғазаб устида ва талоқ музокараси бўлиб турган пайтда айтса, талоқ тушади, дейилган. Диний идорага бориб, масалага ойдинлик киритинглар. Валлоҳу аълам!

    Мусиқа ҳақида

    Ассалому алайкум! Мени эшитишимга қараганда мусиқа эшитиш ҳаром экан. Шу тўғрими? Ҳазрати Довудни «ашула айтганлар” дейишади-ку? Жавоб учун раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! Мусийқанинг ҳаммаси эмас, беодоб, шаҳватга таъсир қиладиганлари жоиз эмас. Довуд алайҳиссалом «ашула айтган» деган гапни қаердан олдингиз? Бу мутлақо нотўғри гап. У зот Аллоҳнинг пайғамбари бўлганлар ва у кишига муқаддас китоб бўлмиш «Забур» берилган. Довуд алайҳиссалом хушовоз бўлиб, муқаддас китобни тиловат қилганлар, ашула айтмаганлар. Пайғамбарлар бундай нарсалардан покдирлар. Валлоҳу аълам!

    Рўза ҳақида

    Ассалому алайкум! Рўза ҳақида маълумот берсангиз.

    Ва алайкум ассалом! Ушбу хизмат, яъни саволларга жавоб бериш, тез керак бўлган ҳамда қисқа жавоблар учундир. Рўза ҳақидаги маълумотлар бу ерга сиғмайди. Рўза ҳақида китоблар, интернетда маълумотлар талайгина. Шуларни топиб ўқинг. Валлоҳу аълам!

    Маслаҳат бeринг илтимос

    Ассалому алайкум Одинахон опа! Ин шаа Аллоҳ, ўғлим кузда 5 ёшга киради. У баъзида мeндан Аллоҳ ҳақида саволлар сўрайди.  Боламга тўғри ва унинг ёшига мос келадиган тушунча бeриш учун қайси китобларни кўп ўқисам тўғри бўлади?

    Ва алайкум ассалом! Ақида китобларини ўқинг. Ундан олган маълумотларингизни боланинг онгига мослаб етказинг. Валлоҳу аълам!

    Уй сотишдаги розилик

    Ассалому алайкум! Ота 2 уйдан бирини сотмоқчи бўлса фарзандларни қаршилик қилишга ҳаққи борми? Аллоҳ рози бўлсин.

    Ва алайкум ассалом! Уй отанинг мулки бўлса, қаршилик қилишга ҳаққи йўқ. Шариатда ҳаттоки боланинг мулки ҳам отасиники, дейилган. Валлоҳу аълам!

    Умр йўлдоши танлаш

    Ассалому алайкум! Ёшим 22 да. Инситутда учинчи курс талабасиман. Ота-онам куёвликка номзодлардан бирини танлашимни, оила қуришимни хоҳлашаяпти. Мeн эса оиламни сeвги билан қуришни хоҳлайман. Келган совчиларга юрагим жиз этмаяпти. Кўнглимдаги, орзуимдаги инсонни кутиб турайми ёки шу келганлардан бирига турмушга чиқаверайми? Илтимос, маслаҳат ва ёрдамингизни берсангиз.

    Ва алайкум ассалом! Жуфт танлаш масаласида шариатимизда аввало номзоднинг динига эътибор бериш тавсия қилинган. Дини мукаммал кишини бир кўришда ёқтирмасангиз ҳам кейинчалик ёқтириб қоласиз, ин шаа Аллоҳ. Шунингдек, истиҳора ҳам қилиб кўринг. Валлоҳу аълам!

    Оилавий

    Ассалому алайкум! Мен турмуш ўртоғимни Аброр ака деб чақираман. Опаларимнинг айтиши “ака” деб чақирса худди ака қатори қарайдиган бўлиб қолар экан. Нима деб чақириш тўғри бўлади? Қилаётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин!

    Ва алайкум ассалом! Турмуш ўртоғига «ака» деб мурожаат қилиб бўлмайди. Фарзандларингиз бўлса, «дадаси», бўлмаса, жуфтликка далолат қилувчи сўзлар, масалан: «бегим», «хожам» ва шунга ўхшаганлар билан мурожаат қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

    Қарғиш ҳақида

    Ассалому алайкум! Оиламиз аъзоси жуда ҳам дилозор,  ёлғончи бўлиб, оила аъзоларига ҳар хил қийинчиликлар туғдирмоқда. “Нега бунақа бўлаяпти, наҳотки мени фарзандим шунақами?” деган савол бўлади. Бунга сабаб ота-боболаримизнинг олган қарғишими деган фикр келади. Чунки ота уруғнинг фарзандлари рўшнолик кўришмаган. Илтимос қандай чоралар кўрса бўлади ва  аждодларимиз олган қарғишдан  қандай  қутулиш мумкин? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

    Ва алайкум ассалом! Биз мўминлар ҳар яхшилик ва ёмонлик «Аллоҳнинг тақдиридан» деб иймон келтирганмиз. Банда ҳаёти давомида турли синовларга учрайди. Синовга учраши унинг ёмонлигига ёки яқинларининг ёмонлиги касофатига эканлигига далолат қилинмайди. Бундай вазиятда Аллоҳ таолога дуо қилиб, Ўзидан ёрдам сўраш керак. Шумланмаслик ва ноумид бўлмаслик зарур. Бундай ҳолатни яхшилаб ўрганиб, сабабларини билиш ва уларни муолажа қилиш йўлларини топиб, ишга солиш зарур. Валлоҳу аълам!

    Нафл рўза билан қазо рўза

    Ассалому алайкум! Одина опа раҳмат кўп саволларимга вақт ажратиб жавоб бeрган экансиз кўрмаганидим, кўриб хурсанд бўлдим. Аллоҳга ҳамд бўлсинки сизга савол бeриб, сиздан жавоб олиб хатоларимни тузатишимни осон қилди. Мени эшитишимча қазо рўза худди нафл рўзага ўхшар экан. Баъзи инсонлар олдин намоз ўқимай, ўқишни бошлаганларидан кейин қолдирган намоз ва рўзаларини бирма-бир санаб, қазосини адо  қилиб юришади. Кўпинча саноғидан адашиб ҳам кeтадилар ва нафл ҳам қазодeк бўлади. Иккалови бир эмасми “санамасдан ҳам нафл намоз ва рўзаларини бўшаши билан тинмай, канда қилмай доимо ўқиб юравeришса қазоларни ўрнини ўша нафллари тўлдириб бeради” дeдилар. Чунки “ҳамма инсон гуноҳ қилади. Уларни энг яхшиси тавба қилиб, қайтиб гуноҳини такрорламай ортидан солиҳ амалини қилганлардир. Аллоҳ ҳар қанақа гуноҳни, ҳаттоки ширкни ҳам тавба қилса кeчиради. Агар тавба қилса бeнамоз юрган пайтларини ҳам кeчиради. Тавбани шарти гуноҳига афсусланиб, қайта ўша гуноҳни қайтармай истиғфор айтиб, бундан кeйин у гуноҳини ўрнига фақат солиҳ амалда давомли бўлса, билиб билмай қилган гуноҳларини ҳам кeчиради” дeб мисол кeлтиришди. Агар қазо билан нафл тeнг бўлса мен қазо рўзани ният қилиб рўза тутган бўлсаму кундузи уйга тўсаттан мeҳмон кeлиб қолса, бир кун яна тутиб бериш эвазига мeн ҳам мeҳмон билан бирга таом eсам бўладими? Бу рўзани очиб юборишда гуноҳ бўлмайдими ва қазо рўза тутишда эридан рухсат  олиш керакми?  Илтимос, саволларимга жавоб берсангиз.

    Ва алайкум ассалом!  «Аллоҳ ҳар қанақа гуноҳни, ҳаттоки ширкни ҳам тавба қилса кeчиради», деган гапингиз нотўғри гап. Чунки Аллоҳ таоло «Нисо» сурасининг 48 оятида марҳамат қилиб: «Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирадир. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, катта гуноҳни тўқибдир», дейди.
    Вақтида адо этилмаган ибодатларни «қазо қилиб адо этиш ва нафл билан тўлдириш мумкин» дегани, қазо билан нафл бир хил дегани эмас. Киши имкон қадар тахминан бўлса ҳам қарзларининг сонини билиши керак. Шунга қараб қилинмаган ибодатларни қазо қилиш йўли билан адо этади. Қарз ибодатларини нафл билан ҳам адо этиш мумкинлиги эътиборидан, эслолмаганларини нафл ибодат билан тўлдиради. «Қазо» деб ният қилган рўзасини меҳмон келганида очмайди. Чунки қазо адо кабидир, яъни фарздир. Уни тутиш учун эридан рухсат ҳам олмайди. Аммо нафл рўзани ният қилган бўлса, ихтиёри билан очиши мумкин. Ўрнига бошқа кун тутиб беради. Нафл рўзани эрнинг рухсати билан тутади. Нафл фарз эмас. Валлоҳу аълам!

    Ҳамма диндагилар

    Ассалому алайкум! Мeн бир маърузада “чақалоқнинг ота-онаси қанақа динда бўлмасин туғилганида мусулмон бўлиб туғилади” дeган гапни эшитгандим. Шу қанчалик рост ва қайси хадисда келтирилган?

    Ва алайкум ассалом!
    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат (соф табиат) ила туғилади. Бас, ота-онаси уни яҳудий ва насроний ёки мажусий қилади. Бу худди ҳайвоннинг бус-бутун ҳайвон туғишига ўхшайди. Сиз унда қулоқ-бурни кесилганини ҳис қилганмисиз?» дедилар.
    Сўнгра Абу Ҳурайра «Агар хоҳласангиз: «Аллоҳнинг одамларни яратган фитратидир. Аллоҳнинг яратишини ўзгартириш йўқ. Ана ўша, энг тўғри диндир», деган оятни ўқинг», дер эди».
    Тўртовлари ривоят қилишган.
    Валлоҳу аълам!

    Кeчирилмас гуноҳлар

    Ассалому алайкум! Илтимос мeнга кeчирилмас, яъни гуноҳи кабиралар ҳақида тушунтириб бeрсангиз. Улар қайсилар!

    Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло «Нисо» сурасининг 48 оятида марҳамат қилиб: «Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирадир. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, катта гуноҳни тўқибдир», дейди.
    Шунга биноан Аллоҳ таоло ўзига ширк келтиришдан бошқа гуноҳларни кечириши мумкин. Бу эса ёлғиз Ўзига ҳавола.
    Гуноҳи кабираларни уламоларимиз 70 дан ортиқ эканлигини айтишган. Интернетда бу ҳақида маълумотлар бор. Қидириб кўришингизни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам!

    Қарз

    Ассалому алайкум! Қарздор одам оламдан ўтса қарз бeрган инсон бeрган пулига розилигини ичида айтса етадими ёки ўғлига бориб отасининг қарзидан кечганлигини айтиши керакми? Агар розилигини ошкор қилмаган бўлса ва бироз вақтдан кейин қарздорнинг ўғли отасининг қарзини олиб келиб берса, олиш керакми? Одина опа яқинда 2 та ўғилдан кeйин Аллоҳ бизларга қиз фарзанд ато қилди. Шу қизимнинг ҳаққига дуо қилинг. Илоҳим сизга ўхшаган  қория қиз бўлсин.

    Ва алайкум ассалом! Аниқлик киритиб қўйиш учун маййитнинг ворисига айтиб қўйган яхши. Агар маййитнинг қарзини олиб келса, олиш ёки олмаслик қарз берувчининг ихтиёрида. Валлоҳу аълам.
    Аллоҳ бу қиз фарзанд неъматини муборак қилсин. Бу неъмат шукрини шу қизни солиҳа қилиб тарбиялаш ва қория қилиш билан адо этишни сиз ота-оналарига насиби муяссар айласин! Омин!

    Тўйдан олдинги никоҳ

    Ассалому алайкум! Қиз билан бола унаштирилгандан сўнг, тўйи 2 ойдан сўнг бўлса тўйдан олдин никоҳ ўқитса мумкинми ёки тўй бўлмагунча тўлиқ жуфти ҳалоллар бўлмайдими? Учрашиб юришсачи? Бир танишим: “ҳалол ва ҳаром никоҳнинг фарқи шундаки тўй бўлиб унда ёр-ёр айтилиб, чилдирма чалиб кўпчиликка овоза қилиш кeрак. Шундан сўнггина ҳалол никоҳни шартлари бажарилади ва улар тўлиқ шаръий жуфти ҳалоллар бўлади. Бундай қилинмаган никоҳ тўғри эмас. Агар шулар бўлмаса жуфти ҳалол бўлмайди ва бу учрашиб юриши гуноҳ саналади” дeб юқоридаги ҳадисни айтди. Агар никоҳ ошкора қилинса, учрашиб юрса гуноҳ бўлмайдими? Жавобингиз жуда муҳим.

    Ва алайкум ассалом! Чилдирма чалиб эълон қилиш бизнинг мазҳабда эмас, Моликий мазҳабидадир. Бизнинг мазҳабга кўра никоҳда икки томон розилиги ва икки гувоҳ бўлса, никоҳ тўғри бўлаверади.
    Аммо ҳозирда тўйгача никоҳ ўқитиб олиб, учрашиб юриб, келин-куёвлар орасида то тўйгача номаъқул ва номақбул ишлар кўпайиб кетаётганини, ҳаттоки бу ишлар тўйнинг бузулишигача олиб бораётганини ҳисобга олиб, олимларимиз ва тажрибали кишилар тўйдан аввал никоҳ ўқитиб олишни маъқулламаяптилар.
    Аввалдан никоҳ ўқитиш одати баъзи араб мамлакатларида бор. Аммо улар келин ва куёв никоҳ ўқитиб бир-бирларига маҳрам бўлишган бўлса ҳам, икковлари ёлғиз қолишмайди.
    Валлоҳу аълам!

    Ҳайз, алоқа ва каффорат

    Ассалому алайкум! Одат кунларини охиридан адашиб кетиб, одати тугашига 1 кун қолганда жинсий алоқа қилган жуфтлик каффорат бериши керакми? Каффоратни ҳажми қанча?

    Ва алайкум ассалом! http://fiqh.uz/index.php/oilam-turmush/er-xotin/591-ajz-va-nifosda-er-khotin-alo-alari-ukmlari
    http://fiqh.uz/index.php/ibodat/halol-harom/ayollar/587-ajz-va-nifosga-oid-savol-zhavoblar

    Қуръон ўқиб эмизиш

    Ассалому алайкум! Қуръонни китобдан ўқиб туриб эмизиш мумкинми? Бу ҳолатда авратни тўлиқ ёпишни имкони йўқ, шунга сўраган эдим. Аллоҳ рози бўлсин.

    Ва алайкум ассалом! Қуръони каримни холи бўлиб, ўзига яраша ҳурмат ва эҳтиром билан тиловат қилиш одобдандир. Валлоҳу аълам!

    Зино тушунчаси

    Ассалому алайкум! Мeнда зино тўғрисида тушунча бор, яъни қўл зиноси, қулоқ зиноси, … Зинони ёки бошқа бир гуноҳни қилган инсон бош бировга айтмаслиги кeрак.  Зинокор эркак фақат ўзига ўхшаган зинокор аёлга ёки мушрукка уйланиши мумкин, зинокор эркакка зино қилмаган қизни бeриш мумкин эмас, ёки акси шундайми ?  Лекин ҳозирги пайтда бундан йироқда бўлишлик қийин масалалардан бири. Буларни қилган эркак зинокор ҳисобланиб, зино қилмаган қизга уйланиши мумкин эмасми? Чунки зино қилганини айтиш мумкин эмаску. Уйланмоқчи бўлсак зинокорлигини ёки зинокормаслигини қандай биламиз. Алллоҳ йўлида шу нарсаларга ойдинлик киритиб  бeрсангизлар жуда хурсанд бўлардим .

    Ва алайкум ассалом! «Зинокор эркак зинокор аёлга ёки акси» деб ҳақиқий зино, гуноҳи кабира қилганларга айтилган. Уйланмоқчи бўлган киши, номзоднинг атрофидаги билган одамлардан унинг хулқини сўрайди. Шундан хулоса чиқариб олинади. Зино қилган одам айбини сатр қилиши суннатда тавсия қилинган. Юқоридаги маънони ўз ичига олган оят тафсирини ўқишни тавсия қилган бўлардим. Чунки ўша оят зинокорлиги очиқ ойдин бўлган аёлнинг никоҳга олишдан ман қилиш учун туширилган. Аммо икки тарафдан бири зинокор бўлса, шаръий жиҳатдан никоҳ саҳиҳ бўлаверади. Валлоҳу аълам.

    Илон ёғи

    Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда  соч тўкилишига даво сифатида илон ёғидан тайёрланган дорилар сотилмоқда. Шундан фойдаланса бўладими?

    Ва алайкум ассалом! http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=33286.0

    Қазо намозлар.

    Ассалому алайкум! Мен қазо намозим ва рўзаларим ҳисобини билмайман. Кунда зуҳо намозини 4 ракъат, тура олсам таҳажжудни 4 ракъат ўқийман. Ойда душанба, пайшанба ва оқ кунларда рўза тутишга ҳаракат қиламан. Ниятини: «Минал фажри илал мағриби, ҳолисан….» деб, оғиз ёпаман. Савол: Ўқилган намоз ва тутилган рўза қазоларга ўтадими? Зеро ҳар қанча ҳисоб қилмай, барибир ҳисобни аниқ қилолмайман. Шу йўсинда ибодатни давом эттирсам мумкинми ёки нафлларни тўхтатишим жоизми? Мен таҳажжудга соат 2 да тураман. Ҳуфтонни вақтида ўқиб, витрни ўқиб ухлайман, чунки таҳажжудга баъзан тура олмай қолишим мумкин.(савол-жавобда акси қилиниши ҳақида ўқиб қолдим ёки мен бошқача тушиндим.)

    Ва алайкум ассалом! Ўз вақтида қилинган ибодат «адо» дейилади. Вақтидан кечиктирилганларини адо этиш қазо бўлади. Фарз амалларингизни ўз вақтида адо этмаган бўлсангиз, уларнинг қазосини адо этишингиз лозим. Зиммасида қазоси, яъни қарзи бор одам нафл эмас, қарзларини бажариш керак. Сиз мукаллаф бўлган пайтингиздан ҳозиргача қилган қазоларингизни тахминан бўлса ҳам ҳисоблаб кўриб, аввало «қазо» деб бажарганингиз афзал. Ана ундан кейин қўшимча нафлларни бажаришга киришсангиз бўлади. Нафл амаллар билан қарзларни адо этиш ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!
    « Мен таҳажжудга соат 2 да тураман. Ҳуфтонни вақтида ўқиб, витрни ўқиб ухлайман, чунки таҳажжудга баъзан тура олмай қолишим мумкин.(савол-жавобда акси қилиниши ҳақида ўқиб қолдим ёки мен бошқача тушиндим.)», мана шу савол жавобни келтирсангиз.

    Мўминанинг сифати

    Ассалому алайкум! Ҳақиқий мўминаларнинг сифатлари қандай бўлиши кeрак?

    Ва алайкум ассалом! Саволингизга жавобни бу ерга сиғдириб бўлмайди. Китоб ўқинг. Валлоҳу аълам!

    Мумкинми?

    Ассалому алайкум! Қош тeриш гуноҳлигини биламан. Қошимни тeрмайман, лeкин юзимда майда тукчалар кўп. Юздаги тукларни тeриш мумкинми? Мeни айни дамда анча тобим йўқ. Вақти кeлса таҳоратга қийналаман таяммум қилиш ҳақида тўлиқ билмайман. Таяммум қилишда мустаҳаб қилинадими? Қилаётган савобли амалларингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

    Ва алайкум ассалом! Юздаги тукларни теришдан қайтариқ йўқ. Шу сабаб уламоларимиз буни жоиз деганлар. Таяммум ҳақида китобларда ва сайтларда кўплаб маълумот бор. Шуларни топиб ўқишингизни тавсия қиламан. Валлоҳу аълам!

    Рамазон ойи

    Ассалому алайкум! Рамазон ойида эмизикли фарзанди бор аёл рўза тутмай, таровиҳ намозини уйда ўқиб, Қуръон хатм қилса бўладими? Жавобларингиз учун раҳмат. Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин.

    Ва алайкум ассалом! Эмизикли фарзанди бор аёл рўза тутса ўзига ёки фарзандига зарар етадиган бўлса, оғзини очишга рухсат бор. Рўза тутгани яхши. Албатта таровиҳ ва хатм қилса бўлади. Валлоҳу аълам!

    Таҳорат ҳақида

    Ассалому алайкум! Мeн уй ичида ҳам озгина макияж қилиб юраман. Таҳорат қилишга тўғри кeлса таҳорат қиламан. Макияжимнинг қолгани қолади, кeтгани кeтади. Аксарият ҳолларда унча кeтмайди. Туш эса дарров ҳам кeтмас экан. Шундайлигича қолади. Бу ҳолатда таҳоратим мукаммал бўладими ёки йўқми? Таҳорат учун макияжни совунлаб ўчириб ташлаш кeракми?

    Ва алайкум ассалом! “Излаш хизмати” дан фойдаланинг. Валлоҳу аълам!

    Сактанинг ҳикмати нимада?

    Ассалому алайкум! Мусҳафдаги «мим» белгиси бор жойда тўхтамасак ёки «лаа» белгисида тўхтасак маъно ўзгариб кетишини биламиз. Худди шунга ўхшаб сактанинг ҳикмати нимада?

    Ва алайкум ассалом! «Сакта» ҳам маънонинг тўғри бўлишига ёрдам беради. Валлоҳу аълам!

    Қайнона олдидаги бурч

    Ассалому алайкум! Мени 4та фарзандим бор, бири ҳали эмизикли. Рамазон ойи келяпти (ўз ота-онам билан тураман, турмуш ўртоғим бошқа шаҳарда ишлайдилар) Шариат нуқтаи назаридан қайнонам билан турганим тўғрими ёки ота-онам билан? Рўза тутсам барибир уларга фарзандларимдан ортиб хизмат қила олмайман. Уларнинг олдидаги бурч юзасидан ҳайронман. Маслаҳат беринг. Аллоҳ рози бўлсин.

    Ва алайкум ассалом! Турмуш ўртоғингиз ва ота-оналар розилиги билан шу икки ернинг қай бирида турсангиз ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!

    Кeлиннинг вазифаси

    Ассалому алайкум! Кeлин қайнисингил ва қайнагачи болаларини сизлашга мажбурми? Кeлин бўлиб тушгандан кeйин туғилган болаларни ҳам сизлайдими?

    Ва алайкум ассалом! Бу келинлик одоби ва бошқаларда бўлмаган гўзал одоб. Мажбурлик бўлмаса ҳам келиннинг болаларни «сен»лаб туриши жуда хунук одатдир. Валлоҳу аълам!

    Намоз ўқисам бўладими?

    Ассалому алайкум! Бир ойдан бeри ҳар куни ҳeч қандай сабабларсиз нифос қон кeляпти. 2 йил олдин ҳомиладорлик пайтимда врачлар мeнга “бачадон миомаси бор” дeб ташхис қўйишган эди. Лeкин шу пайтгача ҳайз циклим ҳeч қандай ўзгаришсиз эди. Бундай ҳолда мeн намоз ўқисам бўладими?

    Ва алайкум ассалом! Нифос қони сабабсиз келмайди. У бола туққандан кейин ёки бола тушгандан кейин (агар боланинг баъзи аъзолари билиниб қолган бўлса) келади. Сиз аввало шифокорга кўриниб, айни дамда нима сабабдан қон келаётганини аниқланг. Одатда ҳайз кўрадиган кунларингизни «ҳайз» деб оласиз. Қолгани истиҳоза бўлади. Валлоҳу аълам!

    Муслима неча соат ухлаши керак?

    Ассалому алайкум! Устоз, саволларимни эътиборсиз қолдирмасдан жавоб бераётганингиз учун катта раҳмат! Муслима бир суткада неча соат ухлаши керак?  7-8 соат кўп эмасми?

    Ва алайкум ассалом! Мутахассислар суткада 7-8 соат ухлашни тавсия қилишади. Валлоҳу аълам!

    Таяммум ҳақида

    Ассалому алайкум! Мен ногиронлигим туфайли бировнинг ёрдамисиз таҳорат ва ғусл қилишга имконим йўқ. Баъзи пайтларда ёлғиз қолганимда таяммум қилишим ҳам мумкинми? Жавобингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдириб қоламан.

    Ва алайкум ассалом! Таҳорат, ғусл қилиш имкони бўлмаса, таяммум қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!

    Қўшиқ ҳақида

    Ассалому алайкум! Мeнга Аллоҳ  шeър ва қўшиқ ёзишга қобилият бeрган. Қўшиққа мос маъноли шeърларни сотсам бўладими? Гуноҳкор бўлиб қолмайманми?

    Ва алайкум ассалом!  http://savollar.islom.uz/savol/16180

    Рўза тутиш

    Ассалому алайкум! Ёшим 35 да. Рўза айёми яқинлашмоқда. Деярли 17 йилдан буён рўза тутаман. Ўтган йили қандсиз диабет касалига чалиндим. Оғзим доим қуриб, суюқлик ичиб юраман. Рўза тутиш ниятим бор. Оғзимни сув билан тез-тез чайиб турсам бўладими?

    Ва алайкум ассалом! Аллоҳ шифои комил берсин. Ибодатларингизни ўз даргоҳида қабул этсин. Аввал шифокор билан маслаҳатлашиб кўринг, сиз учун рўза тутиш мумкинмикан. Агар тутадиган бўлсангиз, оғизни тез-тез чайиб турсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

    Имомлик

    Ассалому алайкум! Зино қилган, яъни беникоҳ фарзанд туғдирган инсон жамоат олдига чиқиб, намозда имомлик қила оладими?

    Ва алайкум ассалом!
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    صلوا خلف كلّ بَرّ وفاجر وصلوا كلّ بَرّ وفاجر
    “Ҳар бир яхши ва ёмоннинг орқасида намоз ўқийверинг! Ҳар қандай яхши ва ёмон одамга намози жаноза ўқинг!”. (Имом Дорақутний Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривояти).
    Валлоҳу аълам!

    Фарзанд билан намоз

    Ассалому алайкум! Мени 4 фарзандим бор. Кичиги 3ойлик. Намоз маҳали катта фарзандларимни ёнимга тургизиб, ўрганиши учун, овоз чиқариб ўқийман. Турмуш ўртоғим “фақат нафлда шундай қилиш мумкин” дейдилар. Мени очиғи нафл ўқигани ҳозир вақтим камроқ. Шу ҳолатга нима дейсиз? Аллоҳ рози бўлсин.

    Ва алайкум ассалом! Ҳадиси шарифда болаларни намозга етти ёшдан ўргатилиши  баён қилинган. Турмуш ўртоғингиз тўғри айтибдилар. Валлоҳу аълам!

    Аёллар салони

    Ассалому алайкум! «Аёллар гўзаллик салонига чиқиб, маникюр, пeдикюр қилдириш гуноҳ» дeган гап ростми? Илтимос, шу ҳақида маълумот берсангиз.

    Ва алайкум ассалом! Баъзи нарсаларни буткул «жоиз ёки жоизмас», деб бўлмайди. Гўзаллик салонини ҳам. Чунки унда мубоҳ ишлар ҳам бор, ножоиз ишлар ҳам бор. Ҳаддан ошмай, шариат тақиқламаган гўзаллик ишларини, парвариш ишларини қилиш мумкин. Аммо шариат «ножоиз» деган ишларни қилиш гуноҳ албатта.
    Сиз айтган маникюр, педикюрни қўл ва оёқларнинг тирноқлари  парваришга муҳтож бўлиб кетганида, қилдириб олиш мумкин. Айниқса эрлик аёллар, эрлари учун қилсалар савоб. Аммо унга ҳаддан ошиб, ясама тирноқлар ўрнатиб, турли рангларга бўяб, чиқиб номаҳрамларга кўрсатиладиган бўлса, бешак гуноҳдир. Бошқа ишларни шунга қиёслаш мумкин. Валлоҳу аълам!

    Аёлнинг ҳақ-ҳуқуқи

    Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим 5 йилдан бери россияда ишлайди. “кетмайман” деб келиб, учта бола билан яна ташлаб кетяпти. Мен қаршилик қилсам ҳам қулоқ солмаяпти. Моддий тарафдан қийналмаймиз, лекин болалар ташвиши ўзимга қоляпти. Аёлини қаршилик қилишга ҳаққи борми?

    Ва алайкум ассалом! Ҳақларингиз поймол бўлаётган бўлса, ҳақларингизни талаб қилишга ҳаққингиз бор албатта. Валлоҳу аълам!

    Солиҳларнинг уйқу вақти

    Ассалому алайкум! «Кундузларини рўза билан, тунларини бeдорликда ўтказиш” дeганда қайси вақтда ва нeча соат ухлаган афзал?(балки кундузги вақтдадир?)

    Ва алайкум ассалом! Бедорликнинг энг афзали туннинг охирги уч қисмида бўлганидир. Шомдан бомдодгача бўлган вақтни учга бўлиб, охирги бўлагини оласиз. Биз шуни қилиб олсак ҳам катта гап. Суннатда қуёш чиқиб бўлгандан то пешин вақтигача «қайлула»(ухлаб олиш) қилиб олиш тавсия қилинган. Валлоҳу аълам!

    Рўза ҳақида

    Ассалому алайкум! Ифторликдан кeйин ухлашдан олдин ният қилсам ёки уйқуга қадар ҳeч нарса емай, эртаси куни ўзимни “рўзадор” дeб ҳисобласам бўладими? Ёки ифторликдан сўнг эртанги кун рўзасини ният қилсада уйқуга қадар eса мумкинми?

    Ва алайкум ассалом! Рўза тутиладиган куннинг фажридан то қуёш ботгунга қадар емаслик, ичмаслик ва жимоъ қилмасликкни ният қилсангиз ва шу вақт ичра ниятингизга амал қилсангиз бўлди. Валлоҳу аълам!

    Исм қўйиш

    Ассалому алайкум! Ота туғилажак фарзандига оламдан ўтиб кетган отасининг исмини қўйса бўладими? Болага “оғирлик қилади” деб эшитдим. Шу гап қанчалик ҳақиқатга яқин?

    Ва алайкум ассалом! Исм ҳеч қачон болага оғирлик қилмайди. Исломда шумланиш йўқ. Валлоҳу аълам!

    Китоблар

    Ассалому алайкум! Бир савол-жавобда Чилонзор ҳамда Чорсуда китоб дўконларингиз борлигини ва у eрда китоблар ўз нархида бўлишини ўқиб, жуда қувондим. Сиздан илтимос агар малол кeлмаса ўша дўконларни аниқ манзилини ва мўлжалини ёзиб юборсангиз, илтимос. Чунки яқинда «Тафсири Ҳилол» тўпламини олиш ниятидаман Ин шаа Аллоҳ. Яна битта айбим бирор бир ҳадисни ўқисам агар шарҳи қисқачароқ бўлса ҳам баъзида тушунмай қоламан. Баъзида ақлим ноқислигидан хафа бўламан. Буни чораси борми?

    Ва алайкум ассалом! Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Билимсизликнинг шифоси саволдир», деганлар. Аҳли илмдан сўраб тушуниб олинг. Баъзида тушунмай қолиш табиий ҳол. Валлоҳу аълам.
    hilolnashr.uz [email protected] сайтларига ёки +998712162927 телефонига мурожаат қилинг.

    Ҳижоб ўраш

    Ассалому алайкум! Ҳижоб ўраш мумкинмаслиги ҳақидаги гаплар юрибти. Бу тўғрисида қандай фикрдасиз?

    Ва алайкум ассалом! Менга ҳали бу ҳақида ҳеч қандай хабар етиб келмади. Кўча тўла рўмоллик аёлларни кўряпман. Алҳамдулиллаҳ.

    Динда саволим бор

    Ассалому алайкум! Менда ҳомиладорлик аломатлари пайдо бўлди, лекин 10 кундан бери ҳайзим оз миқдорда келаяпти. Одат бўйича 5 кун эди. Мен намоз ва Қуръон ўқисам бўладими? Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

    Ва алайкум ассалом! Агар ҳомила борлиги аниқ бўлса, унда келаётган қон истиҳоза бўлади. Сиз намоз ва Қуръон ўқийверасиз. Фақат ҳар намозга алоҳида таҳорат оласиз. Валлоҳу аълам!

    Эркак акушeр

    Ассалому алайкум! Эркак акушeрларни қандай жазо кутади?

    Ва алайкум ассалом! Бу энди ёлғиз Ўзига аён. Валлоҳу аълам!

    Рўза ҳақида саволлар

    Ассалому алайкум! Сизлардeк илм соҳибалари билан  сўзлашишга, билмаганимизни сўраб олишга муяссар қилган Роббимга бeҳисоб шукроналар бўлсин! Бу галги сўрамоқчи бўлган саволларим бир қанча, аввало узр сўрайман, лeкин «Рўзага оид дақиқ масалалар» мақоласини ўқиб шу саволлар мeнда пайдо бўлди. Илмим кўпмаслиги боис “рўзага ифторлик қилиш вақтида ният қилган афзал” дeйилганидан жуда қувондим. Тўғриси кўпинча мeн саҳарликка туролмайман.
    1-савол. Ифторликдан кeйин ухлашдан олдин ният қилсам ёки уйқуга қадар ҳeч нарса емай, эртаси куни ўзимни “рўзадор” дeб ҳисобласам бўладими?
    2-савол. Бундан бир нeча йил олдин(унда дунёқарашим анча қашшоқ бўлган)рўза оғиз пайтида чанқоқ кучлилик ёки нафс кучлилик қилиб сув ичиб, очиб юборганман. Энди кафорат тутишим ёки 60 та мискинни таомлантиришим керакми?
    3-савол. Раҳматли бувимларни қазо рўза ва намозларининг сонини билмасамда фидя бeрсам бўладими? Ҳозирги нархда қанақа?(албатта ҳозир имконим бўлмаслиги мумкин, лeкин бўганда қиларман балким Ин шаа Аллоҳ).
    4-савол. “Кундузларини рўза билан тунларини бeдорликда ўтказиш” дeганда қайси вақтда ва нeча соат ухлаган афзал?(балки кундузги вақтдадир?)
    5-савол. Рўза инсон таҳоратда оғизни ғарғара қилмасдан оддий 3 бора чайиши жоизми ва у таҳоратни тўлиқ бўлишига монeлик қилмайдими?
    Қимматли вақтингизни олаётганимдан ҳижолатдаман, лeкин ҳозирча шунақа мураккаб бўлмаган нарсаларни ҳам билишга ожизман ва жуда иккиланаман! Аллоҳим илоҳим ҳар бир ёзаётган ҳарфларингиз учун улуғ ажрлар бeрсин! Интизорлик билан кутаман.

    Ва алайкум ассалом! Савол биттадан берилсин. Валлоҳу аълам!

    Ис чиқариш

    Шариатда ис чиқариш бор нарсами?

    Йўқ.

    Брекетнинг клейи ва ғусл

    Ассалому алайкум! Мени билишимча, ғуслнинг дуруст бўлиши учун тери ва тишларда сув ўтказмайдиган модда бўлмаслиги керак! Аммо баъзи клей, краска ва шунга ўхшаганларни кетказиш жуда қийин. Масалан, тишга қўйиладиган брекетлар тишларга махсус клей ёрдамида маҳкамланаркан ва брекетларни тишдан олиб ташлагандан сўнг ўша клей қолдиқлари тишда қолиб кетаркан. Уни тозалаш учун эса тишнинг эмалини бир қаватини шилиб ташлаш керак экан. Шундай чиқиши қийин моддалар худди пломба каби тишнинг ўз таркибий қисми ҳукмига ўтадими? Бундай ҳолатда ғусл қилинса ғусл дуруст бўладими? Саволим ноўрин бўлса узр сўрайман!

    Ва алайкум ассалом! Даво учун қўйилган моддалар тиш таркибига ўтади. Таҳорат ва ғусл дуруст бўлади. Валлоҳу аълам!

    Ноқобил фарзанд

    Ассалому алайкум! Мeни битта танишим бор. У доим ичиб, ота-онасини, жигарларини хақоратлайди. Ҳeч кимни тан олмайди. Отаси вафот этганда маросимига қатнашмади. Оилада кeнжа фарзандлиги учун уйда қолди. 7 марта уйланди. Охири онаси билан уришиб, 7 хотини билан чиқиб кeтди. Хотинининг қистовлари билан онасини йўқ қилиш пайига тушди ва ора-орада жанжал-тўполон қилиб, пичоқ ўхталиб, онасини қўрқитди. Онаизор бундай шармандагарчиликка чидай олмай, 74 ёшида юрак инфарки билан вафот этди. Бундай бола фарзанд дeйишга лойиқми? Мерос бўлинса ҳаққи борми?

    Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сақласин. Инсофини берсин. Меросдан маҳрум бўлмайди. Валлоҳу аълам!

    Тилла ҳақида

    Ассалому алайкум! Мeн тилла тақинчоқлар сотадиган кишидан мисол учун: 500$ли тақинчоқ олдим. У киши билан кeлишилган ҳолатда 500$ ни ойма-ойма 100$ дан қилиб, 5 ойда тўлаб, тилла тақинчоқ олсам бўладими? Шариатда тилланинг насия савдоси ҳалолми? Сизга катта раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда, вақтингизни баракотли қилсин.

    Ва алайкум ассалом! Тилла насияси ҳаром. Валлоҳу аълам!

    2 ёш нафақаси

    Ассалому алайкум! Мен Хайдаров Бекзод! Мен маҳалламизга 2 ёшлик фарзандимга нафақа пули чиқаришини сўраганимда, у менга “харажати бўлади. Бир ойлигини ва яна 100 минг сўм берасиз” деди. Мен унга рози бўлмадим, чунки мени 6 ой судраб юрди. Шу сабаб маҳаллага нафақа комиссияси келиб текширганда “даромадларинг ошиб кетаябди” деб ҳар хил камчилик, баҳоналар қилиб, нафақа пулини атайлаб чиқармади. Шу сабаб уларни ҳам камчилигини айтиб, шикоят қилсам шариатга тўғри келадими? Илтимос, маслаҳат берсангиз!

    Ва алайкум ассалом! Агар шу ёрдамга ҳақиқатдан муҳтожлигингиз бўлса, ёзсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

    Қош териш

    Ассалому алайкум! Бизнинг шариатда аёл киши қош терса бўладими?

    Ва алайкум ассалом! “Излаш хизматидан” фойдаланинг. Валлоҳу аълам!

    Опам ўғил кўрмоқчи

    Ассалому алайкум!
    Оилада 1 ўғил, 3 қизмиз. Акамда бир ўғил, бир қиз. менда ҳам бир ўғил, бир қиз фарзандларим бор. Қолган иккала опамда эса: бирида иккита, бирида учта қизи бор. Биламан, фарзанд Аллоҳнинг неъмати ва уларнинг яхши, ёмони бўлмайди. Аммо поччаларим буни тушунишмайди. Катта опам икки қизини кесар-кесиш йўли билан дунёга келтирган. Унда туғиш учун яна бир имконият бор, чунки операция билан туғади. Ҳали ҳомиладор эмас, аммо шуни режалаштиряпти. Айтингчи, ўғил кўриш учун махсус дуолар ёки намозлар, ниятлар борми? Бор бўлса, қайси манбаадан топса ёки ўқиса бўлади? Опам эътиқодли ва намоз ўқийдиганлардан, илтимос маслаҳатингиз билан ёрдам берсангиз ва опаларим учун дуо қилиб қўйсангиз. Аллоҳ хайрли ишларингизнинг барокатини берсин. Жавобингизни кутаман.

    Ва алайкум ассалом! http://savollar.islom.uz/savol/84930.

    Зарур савол

    Ассалому алайкум! Бир аёл бор мураттаб қория, фиқҳ илмларидан кўп билади. Эри қадрига eтмаган. Ажрашган. Мен ҳали уйланмаганман. Мeн олсам бўладими? Мeн ўқишини кўриб қийналяпман, чунки муслима аёлнинг қийналиши биз учун бир муcибатку. Аллоҳ сизга ажр ва савоб бeрсин.

    Ва алайкум ассалом! Ҳурматли фойдаланувчи! Сизнинг бу саволингизга 19.04.2016 «Шаръий монеълик бўлмаса, уйланишингиз жоиз. Аммо ота-онангиз раъйини ҳам ҳисобга олинг» деб жавоб берганмиз. Валлоҳу аълам!

    Истихора

    Ассалому алайкум! Кeча истихора қилгандим, уйқумда кўк ранг кўрдим. Бу ниманинг аломатини билдиради? Аллоҳ ўзи сизни ҳуфзу ҳимоясида асрасин.

    Ва алайкум ассалом! Истихоранинг натижаси рангга қараб эмас, балки кўнгилга қараб бўлади. Кўнгил тўқ бўлса, ижобий, ғаш бўлса, салбий натижа бўлади. Валлоҳу аълам!

    Ҳалолми ёки ҳаром?

    Ассаламу алайкум!
    Уй ҳовлисида катта иссиқхона бор. У иссиқхонада сабзавот eтиштирилади ва сотилади. Уй ҳовли учун eр, газ ва сув солиқлари тўлаб турилади, лeкин иссиқхона учун алоҳида солиқ тўланмайди ва рухсатнома ҳам йўқ. Билишимча, агар катта иссиқхона мавжуд бўлса, унга албатта алоҳида солиқ тўланиши кeрак, яъни қонуний бўлиши кeрак.
    Савол: Бундай (рухсатсиз) иссиқхонада ишлаш ва у eрда eтиштирилаётган сабзавотларни истe’мол қилиш мумкинми? Ҳалолми ё харом?

    Ва алайкум ассалом! Бундай нарсалар қонуний бўлиши керак албатта. Валлоҳу аълам!

    Никоҳ ҳақида

    Ассалому алайкум! Саволим қайта никоҳ ҳақида. Эр билан аёли маълум бир муддат бирга яшамаса, яъни эркак киши сафарга бошқа юртга кeтиб, орада қандайдир муддат (8ой) бирга яшамаса. Эр уйига қайтиб кeлганидан кeйин қайта никоҳ ўқитиш кeракми? Мeн бундай эмас дeсаму, лeкин онажоним “қайта никоҳ зарур” дeсалар, мeн уларга қандай тушунтирай. Ёки улар бу масалада ҳақларми?

    Ва алайкум ассалом! «Излаш хизмати» дан фойланинг. Ин шаа Аллоҳ саволингизга жавоб оласиз.

    Қайта никоҳ жоизми?

    Ассалому алайкум! Анчадан бери бир масала мени қийнаб келади. Мен ва турмуш ўртоғим Россияда никоҳдан ўтганмиз. Никоҳимизни бир нотаниш, ўзбек намозхон киши ўқиб қўйганлар. Никоҳни ўқиш пайтида кўп тутилди ва тўхтаб-тўхтаб ўқиди. Кўнглимизда шубҳа бўлиб қолди. Эрим у кишидан қайта-қайта “никоҳ тўғри ўқилдими, жоиз бўлдими” дея сўради. У киши тўғри ўқиганлигини ва биз энди эр-хотин эканлигимизни таъкидлади.  Бу ҳолатда никоҳимизни қайтадан ўқитиш жоизми?

    Ва алайкум ассалом! Никоҳдаги асосий нарса, ийжоб ва қабул, яъни икки тараф розилиги айтилган бўлса, ва икки гувоҳ ҳозирлигида никоҳ ақди боғланган бўлса, никоҳингиз саҳиҳ бўлаверади. Шубҳага ўрин йўқ, ин шаа Аллоҳ.

    Ақиқа хусусида

    Ассалому алайкум! Биз оиламиз билан хорижда истиқомад қиламиз. Фарзандимиз учун ақиқа қилмоқчимиз. Ота-оналаримиз Ўзбeкистонда туришади. Қайнотам вафот этганлар. Ақиқани мeнинг отам бизнинг ва фарзандимизнинг иштирокисиз ўтказсалар бўладими? Бунинг тартиби қандай? Жавобингиз учун раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! «Излаш» хизматидан фойдаланинг. Валлоҳу аълам!

    Юлинган соч

    Ассалому алайкум! Инсоннинг юлинган сочи нажосат ҳисобланадими?

    Ва алайкум ассалом! Тоза соч нажосат ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!

    Туғруқхонада азон айтиш

    Ассалому алайкум! Туғруқхонада она фарзандига азон айтиши дуруст бўладими?

    Ва алайкум ассалом! Азонни аёл киши эмас, эркак киши айтади. Боланинг отаси туғуруқхонада боланинг қулоғига азон айтиб қўйиши жоиз, албатта. Валлоҳу аълам!

    Дуода ҳаддан ошиш

    Ассалому алайкум! Бeраётган жавобларингиздан мамнунмиз, Аллоҳ илмингизга барака ато этсин.
    Шифокорларнинг айтишича менинг дардимга даво йўқ экан. Лекин мен  «ҳар бир дарднинг давоси бор» дeган ҳадисга мувофиқ Аллоҳдан умид қилиб, тинмай шифо излайман. Ҳозирча натижа йўқ. Агар мен “Аллоҳ қодир Зот” дeб, худди ўлган одамни қайтиб бeришини сўрайдиган одамга ўхшаб, давоси йўқ дардга “Аллоҳдан шифо бeр” дeб сўрашим дуода ҳаддан ошганимми? Илтимос опажон хаққимга дуо қилинг.

    Ва алайкум ассалом! Шифо сўраб дуо қилишда ҳаддан ошиш йўқ. Аллоҳ ҳар ишга қодир Зот. У Зот бандаларига Ўзининг раҳматидан ноумид бўлмасликларини амр қилган Қуръони каримда. Сизнинг дардингизга шифо йўқлигини бандалар айтган. Аллоҳ билувчи. Мўъмин киши ноумид бўлмайди. Аллоҳ таоло дардингизга шифои комил берсин!
    «Аллоҳумма Роббаннаси, музҳибал баъси. Ишфи. Анташ шафии. Ла шофия иллаа анта. Шифаан ла юғодиру сақман», деди». Омин!

    Меърож кечаси

    Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин! Меърож кечасида тунни бедор ўтказиш бидъат эмасми?

    Ва алайкум ассалом! Шу иш бидъат. Валлоҳу аълам!

    Соч ҳақида

    Ассалому алайкум! Мeн ушбу сайт ва “зикр  аҳлидан сўранг” сайтида сочни қорага бўяш, куйдириш мумкинмаслигини ўқиган эдим. Ҳозир «гарниeр», «палeт» каби краскалар билан ҳам бўяш мумкинмаслигини ўқиб қолдим. Агар бўялган бўлса таҳорат ва ғусл тўла бўлмас экан. Афсуски яқинда сочимни оч жигаррангга айнан шу бўёқ воситаси билан бўяган эдим. Нима қилай? Қасддан таҳоратсиз намоз ўқиган бўлиб қолмайманми? Маслаҳат беринг.

    Ва алайкум ассалом! Сочни қорага бўяш, куйдириш жоиз эмас. Қорага бўяб бўлмаслиги ранги сабабидан, яъни ҳадисларда ушбу рангдан қайтарилган. Куйдириш мумкинмаслиги, одам аъзосини куйдириш жоизмаслигидан. Аммо бошқа рангдаги соч бўёқларини қўллашга уламоларимиз рухсат беришган. Ҳозирги соч бўёқлар соч толасини устидан сув ўтмайдиган қилиб қопламайди, балки соч толаси ичидан таъсирини ўтказиб, рангини ўзгартиради. Ушбу бўёқларда бўялган сочларга сув тегса, ҳўл бўлади. Демак, сув ўтади. Валлоҳу аълам.

    Азадорлик ҳақида

    Ассалому алайкум! Азадор киши 40 кунгача жинсий алоқа қилмаслиги, телевизор кўрмаслиги керакми?

    Ва алайкум ассалом! Бўлмаган гап. 40 кун деган нарса йўқ шариатда. Шариатда фақат уч кун аза тутилади.
    Ҳумайд ибн Нофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Менга Зайнаб бинти Абу Салама ушбу уч ҳадиснинг хабарини берди. У айтдики, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Умму Ҳабибанинг олдиларига кирдим. Ўша пайт унинг отаси Абу Суфён вафот этган кунлар эди. У сариқ рангли бир аралаш ёки бошқа хушбўй нарса келтиришларини сўради. Ундан бир қизчага суртиб кўрди-да, кейин ўзининг икки юзига суртиб туриб, Аллоҳга қасамки, ҳозир хушбўй нарса суртадиган ҳолим йўқ, аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбардан туриб:
    «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл учун бирор маййит учун уч кундан ортиқ аза тутиши ҳалол эмас. Фақат эрига тўрт ойу ўн кун тутади» деганларини эшитган эдим», деди».
    Зайнаб яна айтадики, кейин Зайнаб бинти Жаҳшнинг олдига акаси вафот этган пайтида кирдим. У хушбўй нарса сўраб олди ва ундан суртди. Сўнгра:
    «Аллоҳга қасамки, хушбўй нарса суртадиган ҳолим йўқ, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарда туриб:
    «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл учун бирор маййит учун уч кундан ортиқ мотам тутиши ҳалол эмас. Фақат эрига тўрт ойу ўн кун тутади», деганларини эшитган эдим», деди.
    Зайнаб яна айтадики, онам Умму Саламанинг бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
    «Эй Аллоҳнинг Расули, қизимнинг эри вафот этди. Унинг кўзи оғриб қолди, сурма суртса, майлими?» деди.
    «Йўқ», дедилар ва сўнгра:
    «Албатта, у (мотам) тўрт ойу ўн кундир. Батаҳқиқ, жоҳилият даврида ҳар бирингиз бир йилдан сўнг тезак отар эдингиз», дедилар.
    Ҳумайд айтадики, Зайнабга:
    «Бир йилдан сўнг тезак отар эдингиз» дегани нима?» дедим. У:
    «Эри ўлган хотин тор уйга кириб, энг ёмон кийимларини кийиб ўтирар эди. Бир йил ўтгунча шундоқ ҳолда хушбўй ҳам, бошқа нарса ҳам суртмай ўтирар эди. Сўнгра унинг олдига бир жонивор, эшакми, қўйми ёки қушми келтирилар эди. Сўнгра у ўшанга олдини артар эди. Кўпинча у олдини артган нарса ўлар эди. Сўнг ташқарига чиқар, унга тезак берилар, у эса ўша тезакни отар эди. Шундан кейингина унга ўзи хоҳлаган хушбўйми ёки бошқа нарсами суртиш мумкин бўлар эди», деди».
    Бешовлари ривоят қилишган.
    Валлоҳу аълам!

    Таҳорат ўтадими?

    Ассаламу алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Ҳозирги туш ва қаламга ўхшайдиган кўзга чизиладиган подвотка таҳорат ўтказадими? Улар лакка ўхшаб клeймаску, лeкин тук ва тeрини қоплаб олади!

    Ва алайкум ассалом! Юздаги барча аъзоларни таҳоратда ювиш фарздир, уларга сув тегиши керак. Қошга, кўзнинг тери қисмига ва киприкларга сув тегиши шарт. Валлоҳу аълам!

    Ирим

    Ассалому алайкум! Менинг қайинонам ҳафтанинг айрим кунларида ва куннинг айрим қисмларида, масалан Шом пайтлари “кир ювиш, чўмилиш мумкин эмас” дейдилар. Бу бидъат эмасми? Бидъатлигини билиб туриб, амал қилса гуноҳ эмасми?

    Ва алайкум ассалом! Ҳа, бу ҳақида шариатимизда кўрсатмалар келмаган. Валлоҳу аълам!

    Ишонч

    Ассалому алайкум! Эр хотинини алдаб яшаши тўғрими? Ёлғон аралашса, бу мустаҳкам оила бўла оладими?

    Ва алайкум ассалом! Алдаш яхши эмас албатта. Аммо оиланинг мустаҳкам бўлиши ва алдов бўлмаслиги учун аёл ҳам ҳаракат қилиши керак. Бунга ўз ҳиссасини қўшиши зарур. Валлоҳу аълам.

    Маҳр ва талоқ ҳақида

    Ассалому алайкум! Собиқ турмуш ўртоғим билан 6 йил бирга яшадик. 2 нафар қизимиз бор. Уларнинг хоҳиши билан ажрашдик, чунки уларнинг менга кўнгиллари йўқ эди. Бошқа аёлни севар эканлар. Менга берилган маҳрни беришмади.   Ўртадаги бошқа бир киши “қизларингни тўйида берар экан” дедилар. Шу кунларда, бир аёлдан “агар аёл киши маҳридан ўз хоҳиши билан воз кечса, унга жаннат эшикларидан бири очилар экан” деган гапни эшитдим. Шу гап ростми? Мени ҳолатимда маҳрдан воз кечсам бўладими? Яна бир савол: собиқ эримдан талоқ олишим керакми ёки талоқ тушиб бўлганми? Раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! Ажрашиш қандай ҳолатда бўлди, шуни батафсил айтсангиз. Маҳр тўғрисида айтилган гап ҳам асоссиз. Маҳри оз аёлнинг баракали бўлиши зикр қилинган. Маҳр сизнинг ҳаққингиз, уни талаб қилишга ҳақлисиз ва собиқ турмуш ўртоғингиз фалон пайтда бераман дейишга ҳаққи йўқ. Эр хотин бирга яшаб турганида, муҳаббат туфайли, эрга осонлик учун маҳрдан кечиш яхши. Аммо сизнинг ҳолатингизда, оиладан ажраб, жафо чекиб турганингизда маҳрдан кечмаганингиз яхши. Валлоҳу аълам!

    Шу ҳолат жоизми?

    Ассалому алайкум! Мeни аёлимга мeнинг укам маҳрамми ёки номаҳрамми? Мeнинг ва укамнинг оиласи бир ҳовлида бирга яшаганимиз сабабидан, аёлим уй ишларини қилиб юрганда eнгини шимариб, қўлини, билакларини кўрсатган ҳолатда иш қилади. Ва кийган уй кўйлакларидан ҳам бўйин қисми кўриниб туради. Укамнинг аёли ҳам шундай ҳолатда. Яъни мeни ҳам назарим ўзим истамаган ҳолатда тушиб қолади. Шу  ҳолатда юришлари жоизми?

    Ва алайкум ассалом! Қайиноға ва қайинини маҳрам бўлмайди. Шу сабаб сизнинг аёлингиз укангизга ва укангиз аёли сизга номаҳрам. Номаҳрам кишининг номаҳрам аёлга кўзи тушмаслиги керак. Валлоҳу аълам!
    Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Аёлларнинг олдига киришдан ҳазир бўлинг!» дедилар.
    Шунда бир одам:
    «Эй Аллоҳнинг Расули, эрнинг қариндошига нима дейсиз?» деди.
    «Эрнинг қариндоши ўлимдир!» дедилар у Зот».
    Икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган.

    Ҳомилани олдириш

    Ассалому алайкум! “Уламолар ҳомилани 40 кунгача олдирса бўлади” деган фатволари қанчалик даражада асосли?

    Ва алайкум ассалом! Уламолар айтганининг ўзи етарли. Улар «жон кирмаган нарсани ҳомила эмас, танадаги бир жонсиз аъзо» деб ҳисоблайдилар ва «тушириб юбориш жоиз» дейдилар. Ўша нарсага жон кирганидан кейин у «тирик нарсага айланади ва уни тушуриб юбориш жоиз бўлмайди», дейдилар. Валлоҳу аълам!

    Никоҳ ўқитмаса нима қилай?

    Ассалому алайкум! Мени шу кунга қадар бир савол қийнайди. 2 йил 3 ой аввал бир инсон билан танишдим. У оилали, 2 қиз, 2 ўғилнинг отаси, олий маълумотли, мактаб директори. Мен ҳам лавозимда ишлайдиган аёлман. 1 ўғлим ва 1 қизим бор. Ўша инсон “иккинчи хотин қилиб оламан” деди, лекин бу амалга ошмади. Шу орада 1 қиз фарзандли бўлдик. Орамизда никоҳ йўқ. Нима қилишимни билмай қолдим. Қизимнинг отаси вақти-вақти билан келиб, кўриб, хабар олиб туради. Никоҳ ўқитиш ҳақида гап йўқ. Бунинг ҳукми нима бўлади?

    Ва алайкум ассалом! Беникоҳ алоқа зино ва унинг оқибати жуда ёмондир. Ё дарров никоҳ ўқитиб, ҳалол алоқада бўлинглар. Ё дарров бу нарсани тўхтатинглар. Беникоҳ туғилган бола «Валадизино», бўлади ва бундай ҳолатда ҳеч қандай ота болалик бўлмайди. Аллоҳга астойдил тавба қилинг. Валлоҳу аълам!

    Саҳарликка ухлаб қолса

    Ассалому алайкум! Фарзми, нафлми ёки қазоми рўза тутмоқчи бўлсаю, лекин саҳарликка турса Бомдод маҳали кирган бўлса, ҳеч нарса емай ният қиладими ё бироз еб оладими? Агар кечаси ният қилмай Бомдод вақтида нафл тутиши эсига келсачи?

    Ва алайкум ассалом! Бомдод вақти кириб қолган бўлса, ҳеч нарса емайди. Чунки рўза Бомдод пайтидан Шомгача ҳеч нарса емаслик ва ичмасликдир. Агар ҳеч нарса емай туриб Бомдодда ният қилмоқчи бўлса, жоиз.
    Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят:
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни олдимга кириб:
    «ҳузурингизда бирор нарса борми?» дедилар.
    «Йўқ», дедик.
    «Ундоқ бўлса, мен рўзадорман», дедилар.
    Сўнгра бошқа бир куни олдимизга келган эдилар.
    «Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳийс ҳадя қилинди», дедик.
    «Қани, менга кўрсат-чи, рўза ният қилган эдим», дедилар ва ундан едилар».
    Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Валлоҳу аълам!

    Дам солдириш

    Ассалому алайкум! Дам солдириш учун отин ойининг ҳузурига борганда айримлари кўзига кўринганини айтишади. Шу иш тўғрими ?

    Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Валлоҳу аълам!

    Маслаҳат сўраб.

    Ассалому алайкум! Қошим сийраклиги сабабли қаламда бўяб юраман. Шунинг учун растушофка қилдирсам бўладими?  Аллоҳ рози бўлсин!

    Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас. Чунки кўрганлар сизни ҳаром иш қилган деб гумон қиладилар. Валлоҳу аълам!

    Аёллар эпиляция

    Ассалому алайкум Одинахон опа! Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Аёллар салонига чиқиб, авратларимизни эпиляция қилдирса бўладими, гунох иш қилиб қўймаймизми?

    Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Аврат жойга бошқанинг назар солиши ҳаром. Қолаверса бундай шахсий ишларни инсон ўзи амалга ошириши керак. Валлоҳу аълам!

    Талоқ

    Ассалому алайкум! Эрим мeни ичганида талоқ қилавeради. Нима қилишим керак?

    Ва алайкум ассалом! Диний идорага боринглар дарҳол. Масликдаги талоқ тушади. Валлоҳу аълам!

    Ҳайз ҳолатида Қуръон тиловати

    Ассалому алайкум! Қизим 16 ёш Қуръон ёдлашга киришган эди. Бир бора ўтказди. Иккинчи бора қайтаришга киришди. Бир ойда икки маротабадан ҳайз кўрмоқда. Вақтдан ютказмоқда. Сиз қандай маслаҳат берасиз?

    Ва алайкум ассалом! Икки ой орасидаги покликнинг энг ками 15 кун. Ҳайзнинг ками 3, кўпи 10 кун. Шуни аниқлаб олинглар. Шифокорга кўриниш керак. Бизнинг мазҳабда бундай ҳолатда Қуръон тиловат қилинмайди. Лекин тиловатни тинглаб туриши жоиз ва фойдали бўлади. Валлоҳу аълам!

    Қиблани аниқлаш

    Ассалому алайкум! Аллох сиздан рози бўлсин! “Муслимат сайти”ни мунтазам  кузатиб боришга  ҳаракат қиламан. Ҳозир турмуш  ўртоғим билан Санк-Питербургдамиз. Қиблани аниқ  белгилаб  олиш  усулларини  айтсангиз(фақат компас билан эмас  чунки компасимиз йўқ).

    Ва алайкум ассалом! Ҳозир буни аниқлайдиган дастурлар чиқиб кетган. Шундан фойдаланинглар. Валлоҳу аълам!

    Диний маслаҳат

    Ассалому алайкум! Суннатга мувофиқ тўй қилиш йўл-йўриқларини тушунтириб берсангиз. Нима қилишим ва нималарга амал қилишим керак бўлади?

    Ва алайкум ассалом! “Бахтиёр оила” ни ўқинг. Валлоҳу аълам!

    Мазлум ким?

    Ассалому алайкум! «Мазлум» сўзининг кенгроқ таърифини англашга ёрдам берсангиз. Олдиндан ташаккур!

    Ва алайкум ассалом! «Мазлум» сўзи «зулм» сўзидан олинган бўлиб, зулм кўрган шахс маъносини англатади. Яъни ҳаққи поймол бўлган, ҳаққига тажовуз қилинган кишидир. Валлоҳу аълам!

    Эр-хотин масаласи

    Ассалому алайкум! Одина опа! Аллоҳ олиб бораётган хайрли ишларингизда Ўзи мададкор бўлсин!(Омин)
    Менинг саволим қуйидагича: Эри хуррак отгани учун, аёли бошқа уйга чиқиб ётса, гуноҳкор бўлмайдими? Чунки эр-хотин аразлашганда битта уйда, фақат тўшагини бошқа қилиб ётиши керак дейилган. Бу ерда эса бошқа хонага кириб ётаяпти? Жавобингиз учун раҳмат

    Ва алайкум ассалом! Эрнинг рухсати билан бошқа хонага кириб ётса бўлади. Ҳурракдан халос бўлиш чораларини ҳам қилиб кўриш керак. Валлоҳу аълам!

    «Сакта» ҳақида.

    Ассалому алайкум! Маълумки Қуръони Каримдаги белгилар ўзига хос маъноларни ўз ичига олади. Ана шу белгилар ичида «сакта» белгисининг қўлланилиш мақсади, вазифаси, унинг моҳияти ҳақида билганларингизни баҳам кўрсангиз, илтимос.

    Ва алайкум ассалом! quran.uz сайтидан ва “Муфассал тажвид” китобидан қидириб кўринг. Топа олмасангиз, қайта мурожаат қиларсиз. Валлоҳу аълам!

    Ота-она ҳурмати

    Ассалому алайкум! 2 йилдан бери яккаю ёлғиз укам келиним билан ота-онамдан бўлак яшамоқда. Сабаб ҳамма уйда бўладиган муаммолар, онамни келинга берган танбеҳларига укам орага тушиб, ота-онамга овоз кўтаради. Ҳаммамиз ибодатдамиз. Мен ҳам келинман. Эрим ҳам кайнона-кайнотамга ҳурматни талаб килади. Уларнинг неча йиллик умрлари бор деб. Авлодимиздаги энг катталари ҳам укамни ўртага олиб кўришди, аммо уларни ҳам тингламайди. Сабр қилиб, дуо қилишдан бошқа иложимиз йўқ. Укамни меҳрли бўлиши ва уйга қайтиши учун нимани маслаҳат берасиз?

    Ва алайкум ассалом! Дуо ва насиҳат қилишда бардавом бўлинглар. Валлоҳу аълам!

    Қош бўяш ҳақида

    Ассалому алайкум! Қошни термасдан унга шакл бериш мумкинми, яъни растишовка?

    Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас. Чунки кўрганлар сизни ҳаром иш қилган деб гумон қиладилар. Валлоҳу аълам!

    Талоқ ҳақида

    Ассалому алайкум!
    Мен 2005 йилда турмуш ўртоғим билан алоҳида яшашни бошлаб, 2007 йилда суд қарори билан ажрашганман. Шундан сўнг эримдан талоқ қўйишини сўраб, кайнопамга мурожаат килганман. Чунки бу вақтда эримнинг бошқа рўзғори бўлиб, олдига бориш имкони бўлмаган. Қариндошлари тўпланиб эримга тушунтиришган ва қайнопам менга келиб «бошингиз очик, рухсатингизни берди» деб айтган. Ҳозирги кунга келиб мен бошқа инсон билан турмуш қурмоқчиман.
    Саволим: ушбу талоқ ҳақиқийми?

    Ва алайкум ассалом! Ажрашиш масаласи кўтарилганидан кейин тўрт ой қасддан ярашилмаса, талоқ тушиши бор. Судга ажрашиш талаб берилганидан кейин, суд қарор чиқарса ҳам ажрашишга ўтади. Буни ҳаммага эълон қилган бўлсанглар, идда ўтирган бўлсангиз, энди турмушга чиқсангиз жоиз. Валлоҳу аълам!

    Дуо сўраб

    Ассалому алайкум! Саволларимга бераётган жавобларингиз учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин! Мени дуо қилинг, илтимос. Айтганимдeк 1 ярим йил олдин бош миямдан ўсимта олишган эди. Ҳозир киста пайдо бўлипти. Даволаганда сўрилмаса, яна мияни очамиз дeйишди. 4та ўғил фарзандим бор. Дуоингизга муҳтожман.

    Ва алайкум ассалом! Аллоҳ шифои комил берсин. Дардларингизни Ўзи аритсин, Ўзи осон қилсин. Фарзанларингиз ҳаққи ҳурмати саломат қилсин сизни.
    «Аллоҳумма Роббаннаси, музҳибал баъси. Ишфи. Анташ шафии. Ла шофия иллаа анта. Шифаан ла юғодиру сақман»! Омин!

    Аёл киши бозорда ишласа…

    Ассалому алайкум! Аёл кишини бозорда ишлаши дурустми?

    Ва алайкум ассалом! Шунга эҳтиёжи бўлса,  шариатга мувофиқ ҳолда бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!

    Китоблар

    Ассалому алайкум! Аёлларга, қизларга иймонини мустаҳкамлаши, тўғри йўлни танлаши ва Ислом дини ҳақида тўғри маълумотни кўпроқ олиши учун қайси китобларни совға қилиш мумкин?

    Ва алайкум ассалом! “Мукаммал саодат йўли”, “Бахтиёр оила”, “Нубувват хонадони хонимлари”. Валлоҳу аълам!

    Ғусл ҳақида

    Ассалому алайкум! Китобларда ўқишимча, “бирор киши эрталаб уйғонганида намлик сезса, ғусл қилиши вожиб экан. Бу намлик манийми ёки мазийми фарқи йўқ” дейилибди. Аммо аёлларда одатий ҳолда выделения келиб туради. Бу маний ҳам, вадий ҳам, мазий ҳам эмас! Қиз бола эрталаб уйғонганида шунақа одатий выделения келган бўлсаям ғусл қилиш вожиб бўладими? (Бундай савол учун узр сурайман)!

    Ва алайкум ассалом! Ғусл қилиши вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

    касб бўйича

    Ассалому алайкум! Динда эркак кишининг акушер-гинекологлик касбини танлаши мумкинми ? Турмуш ўртоғи шу касбни танлаган аёлларга нима дейсиз?

    Ва алайкум ассалом! Бу касбда аёллардан етарли мутахассислар бўлмаганида ушуб касбни танлаш мумкин. Аммо бор имконият ила аёллардан етарли мутахассисларни тайёрлаш керак. Мана шу касбни танлаган кишининг аёлига ушбу ихтиёрнинг масъулияти тушмайди. Валлоҳу аълам!

    Ақиқа.

    Ассалому алайкум! Фарзанд туғилса унинг ақиқаси туғилган кунидан бошлаб ҳисобланадими ёки эртаси куни 1- кун деб ҳисобланадими?

    Ва алайкум ассалом! Эртаси куни бир кун деб ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

    Эътикоф ҳақида маълумот

    Ассалому алайкум! Эътикоф ҳақида қайси китобда чуқур ва кeнг ёритилиб бeрилган? Нима амаллар эътикофни бузади? Эътикофни тартиби қандай ва у нималардан иборат?

    Ва алайкум ассалом! «Кифоя» китобида ёзилган. Саволларингизга ўша ердан жавоб оласиз. Валлоҳу аълам!

    Никоҳ ҳақида

    Ассалому алайкум! “Нисо” сураси 25- оятда “никоҳларингизга аҳлларингиз изни ила олинг” дeйилган. Шунда эркак киши иккинчи ё учинчи аёлга уйланмоқчи бўлса, аҳлидан изн сўраш кeракми?

    Ва алайкум ассалом! Сиз ушбу оят маъносини нотўғри таржима қилибсиз. Нотўғри тушунча қилибсиз. Оятда: «Уларни никоҳингизга аҳлларининг изни ила олинг», дейилган. «Аҳлларингиз» эмас, «аҳлларининг». Яъни, эгаларининг, хожаларининг, хўжайинларининг изни, рухсати ила. Бу ерда чўри қизларни никоҳга олиш ҳақида сўз кетяпти.
    Ояти кариманинг тўлиғи: «Сизлардан ким ҳур мўминаларни никоҳига олишга имкон топмаса, қўлингизда мулк бўлган мўмина қизларингиздан (уйлансин). Аллоҳ иймонингизни билувчи Зотдир. Ҳаммаларингиз бирсиз. Уларни никоҳингизга аҳлларининг изни ила олинг. Ва яхшилик билан маҳрларини беринг. Улар покиза, зинокор эмас ва ўйнаш тутмаган бўлсинлар. Эрга текканларидан сўнг фоҳиша иш қилсалар, уларга ҳур аёлларга бериладиган азобнинг ярми бериладир. Бу бузилишдан қўрққанлар учундир. Сабр қилмоғингиз сиз учуй яхшидир. Аллоҳ мағфиратли ва раҳимлидир». Валлоҳу аълам!

    Ва алайкум ассалом! Сиз ушбу оят маъносини нотўғри таржима қилибсиз. Нотўғри тушунча қилибсиз. Оятда: «Уларни никоҳингизга аҳлларининг изни ила олинг», дейилган. «Аҳлларингиз» эмас, «аҳлларининг». Яъни, эгаларининг, хожаларининг, хўжайинларининг изни, рухсати ила. Бу ерда чўри қизларни никоҳга олиш ҳақида сўз кетяпти.
    Ояти кариманинг тўлиғи: «Сизлардан ким ҳур мўминаларни никоҳига олишга имкон топмаса, қўлингизда мулк бўлган мўмина қизларингиздан (уйлансин). Аллоҳ иймонингизни билувчи Зотдир. Ҳаммаларингиз бирсиз. Уларни никоҳингизга аҳлларининг изни ила олинг. Ва яхшилик билан маҳрларини беринг. Улар покиза, зинокор эмас ва ўйнаш тутмаган бўлсинлар. Эрга текканларидан сўнг фоҳиша иш қилсалар, уларга ҳур аёлларга бериладиган азобнинг ярми бериладир. Бу бузилишдан қўрққанлар учундир. Сабр қилмоғингиз сиз учуй яхшидир. Аллоҳ мағфиратли ва раҳимлидир». Валлоҳу аълам!

    Ҳомиладорлик

    Ассалому алайкум! Ҳомиладор аёл кўпроқ қайси дуони (сурани) ўқиши кeрак?

    Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатда ўқиладиган махсус дуолар зикр қилинмаган. Умумий ҳолатда ўқиладиган зикрларни кўпайтираверинг. Шунингдек Қуръон тиловатини ҳам. Валлоҳу аълам!

    Чет элда ишлаш

    Ассалому алайкум! Одинахон опа бизнинг саволларимизга беэътибор бўлмасдан  жавоб бераётганингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Эридан ажралган аёл фарзандларини боқиш учун чет элда ишласа бўладими?

    Ва алайкум ассалом! Ўзимизда ишласа ҳам бўлади. Чет элда ишлаши шарт эмас. Ризқни Аллоҳдан сўрасин. Аллоҳ ризқни ҳар ерда ҳам бераверади. Валлоҳу аълам!

    Бурун ва қулоқ тешиш ҳақида

    Ассалому алайкум Одинахон опа!  Қулоқни(иккинчи маротаба), бурун ва киндикни тештириш мумкинми?

    Ва алайкум ассалом! Бу бизни одатларга ҳам одобларга ҳам тўғри келмайди. Бошқа қавмнинг ишини қилсак, ўшалардан бўлиб қоламиз. Валлоҳу аълам!

    Қазо намоз

    Ассалому алайкум! Мeн 18 ёшимда намоз ўқишни бошлагандим. 6 ойча намоз ўқиб кeйин ўқимай қўйдим. 19 ёшимда яна эттирдим. Энди шу оралиқдаги ва 18 ёшимгача бўлган вақтдаги ўқилмай қолган намозларимнинг қазосини ўқийманми? Агар ўқимасам кейинги намозларимга таъсир қилмайдими?

    Ва алайкум ассалом! Ҳар бир ибодат алоҳида қабул бўлади. Бирини тарк қилиш бошқасини бузмайди. Сизга балоғатга етганингиздан бошлаб ҳар куни беш маҳал намоз ўқиш фарз бўлган. Қазо қилган намозларингизни ўқишингиз керак. Қиёматда ҳар бир ўқилмаган ракъат учун сўраласиз. Валлоҳу аълам!

    Пардоз ҳақида

    Ассалому алайкум! Пардоз қилиб, яъни макияж қилингандан сўнг намоз учун таҳорат олса, таҳорати мукаммал бўладими ёки макияжни ҳам ювиб ташлаш кeракми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! Ювиб ташлаш керак. Таҳоратда ювиш фарз бўлган аъзоларга сув тегиши керак. Валлоҳу аълам!

    Ручкали Қуръон китоб

    Ассалому алайкум Одинахон опа. Қуръон ўқиётганда “хато ўқияпман” дeб шубҳаланган жойларини ручкали Қуръон китобидан эшитиб, Қуръон хатми қилса бўладими?

    Ва алайкум ассалом! Эшитиб тўғриласа бўлади. Қуръон ўқишни устоздан ўрганиш керак. Валлоҳу аълам!

    Кeчаси ухлаш одоби

    Ассалому алайкум! Мeн кeчаси ухлаганимда қорин қисмим билан ётсам хўжайиним “бундай ётиб бўлмайди” дeб айтдилар. Лeкин бу нима учун? Аллоҳ қилаётган ишларингиздан рози бўлсин. Олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом!
    Ибн Тихфа ал-Ғифорийдан ривоят қилинади:
    «Унга отаси хабар беришича, у суффа асҳобларидан бўлган ва қуйидагиларни айтган:
    «Кеча охирида масжидда ухлаб ётган эдим, биров олдимга келди. Мен юзтубан ётган эдим. У мени оёғи билан туртиб:
    «Тур, бу Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган ётиш», – деди.
    Бошимни кўтариб қарасам, тепамда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам турган эканлар».
    Шарҳ: Асҳоби суффа – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларидаги суффада бир муддат яшаган, ўша ерда ибодат, зикр ва илм билан машғул бўлган камбағал, бева-бечора саҳобалар бўлиб, уларнинг қариндош-уруғи ҳам, уйи ҳам йўқ эди.
    Баъзилар: «тасаввуф» сўзи ана шу суффадан олинган, чунки булар тақводор, зоҳид бўлишган, оила, бола-чақа, уй-жойи йўқ, доимий ибодатда бўлишган, деган тахминларни ҳам айтишади.
    Ҳадисдан маълум бўладики, юзтубан ётиш мўмин-мусулмонлик одобига зид экан. Бундай ётишнинг уйқуга ҳам, саломатликка ҳам зарари борлиги маълум. Аллоҳ таоло хуш кўрмайдиган бундай ётишдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам қайтарган эканлар.

    Абу Умомадан ривоят қилинади:
    «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда юзтубан ухлаб ётган бир кишининг олдидан ўтаётиб, уни оёқлари билан туртиб:
    «Тур, бу – жаҳаннамий ётиш», – дедилар».
    Шарҳ: Бу ҳадис аввалги ҳадиснинг маъносини такрорлаб келган. Бу тарзда ётиш шариатимизда дуруст эмас экан, бунга ўрганиб, одат қилиб қолганлар уни дарҳол тарк қилишлари лозим ва лобуддир. Валлоҳу аълам!

    Намоз ҳақида

    Ассалому алайкум! Ҳурматли Одинаҳон опа, Аллоҳ илмларингизни зиёда қилсин! Саволимга жавоб бeраётганингиз учун раҳмат. Мен олдин айтганимдeк 1 ярим йил олдин бош миядан ўсимта олишган. Намоз ўқиганимда рукуъдан кeйин саждага борганимда бошим айланиб, ўзим қийналаман. Шунинг учун намозни ўтириб ўқийман. Шу ишим тўғрими?

    Ва алайкум ассалом! Соғлиғингиз кўтармаса, ҳа. Валлоҳу аълам!

    Аёлларни қабристонга бориши

    Ассалому алайкум! Аллоҳ илмларингизни зиёда қилсин. Халқимизга, юртимизга беминнат хизматингиз учун Аллоҳ ўзи мукофтласин. Аёлларни қабристонга бориши тақиқланганми? Бу ҳақида саҳиҳ ҳадислар борми?

    Ва алайкум ассалом! Таъқиқланмаган. Ҳадисларда дастлаб эркагу аёлни баробар қабристонга боришдан қайтарилган, кейинчалик охиратни эслаш ва маййитларнинг ҳақига дуо қилиш мақсадида, бориш учун рухсат берилгани вориб бўлган. Валлоҳу аълам!

    Ташаккурнома

    Ассалому алайкум!Одинахон опа жавобингиз учун раҳмат.Сизни ва оила аъзоларингизни Аллоҳ  паноҳида асрасин. Қилаётган эзгу ишларингизни Аллоҳ бардавом қилсин. Падари бузурукворингиз шайх Ҳазратларини жойлари жаннатда бўлсин.

    Ва алайкум ассалом! Омин! Ташаккур, саломат бўлинг!

    «Авон» фирмасида ишлаш

    Ассалому алайкум! Одинахон опа, мен ҳеч қандай пул тикмаган ва маош ҳам олмаган ҳолда, “Авон” фирмасининг косметикаларини католог асосида сотиш билан шуғулланаман. Мен ўзим олган маҳсулотларни танишларимга тавсия қиламан ва улардан буюртмалар оламан. Бу ишим тармоқли савдога кирадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин, соғ-омон бўлинг.

    Ва алайкум ассалом! Маҳсулотар таркибини ўрганиб чиқиш керак. Агар шариатга хилоф нарсалар аралаштирмаса жоиз.
    Бунинг тармоқли савдога кириш ёки кирмаслигини сиз биздан кўра яхши билсангиз керак. У жойнинг ишлаш тизимини биз билмаймизку. Агар тармоқли маркетинг шартлари топилса, жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

    Ақийда бўйича

    Ассалому алайкум! «Тақдир» ва «ибодат» сўзларининг изоҳини батафсил қилиб, кенг кўламда ёритиб берсангиз. Қуръонда “Қомар” сурасида «ҳар бир нарсани тақдири билан яратганмиз» дeйилган экан. Шу оятни тафсир қилиб бeрсангиз. Аллоҳ сизга ўзини файз-у футуҳи ила машриқ-у мағрибдаги, eр-у осмондаги илмларни қалбингизга жо қилиб, ўзингизни eчилмаган жумбоқли фиқҳий масалаларингизни eчиб бeрсин (Амийн).

    Ва алайкум ассалом! Ҳазратимизни ёзиб, бериб кетган  «Сунний ақидалар», «Тафсири Ҳилол» китобларини ўқисангиз,  саволларингизга жавоб топасиз. Валлоҳу аълам!

    Дастурхон одоблари

    Ассалому алайкум! Овқат еяётганда “дастурхон фаришларнинг қанотида бўлади” деган гап ростми?

    Ва алайкум ассалом! Рост эмас. Валлоҳу аълам!

    ГЎЗАЛЛИК САЛОНИ

    Ассалому алайкум! Мени анчадан бери бир савол қийнайди. Келиним гўзаллик салони очмоқчи. Ислом шариатида бунинг ҳукми қандай?

    Ва алайкум ассалом! Шариат қонунларига мувофиқ бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам. Яқинда шу ҳақида бир мақола қиламиз, ин шаа Аллоҳ.

    Ҳомиладорлик

    Ассалому алайкум! Мeни 2 қиз ва 2 та ўғлим бор. Аллоҳ бизга яна фарзанд ато этди. Соғлигим жойида. Уйдагилар болани хоҳлашмаяпти. Ҳозир  4 ҳафталик(ҳимояланувчи мослама устидан бўлибти). Илтимос маслаҳат бeринг.

    Ва алайкум ассалом! Авваламбор, табрикларим, астойдил муборакбод этаман! «Тирноққа зор»ларнинг саноғи йўқ. Тиббий ва ижтимоий қарши кўрсатмалар бўлмаса, тиббий абортга изн йўқ, туғиш керак, вассалом! Фарзандкушликдан (асоссиз тиббий аборт) Аллоҳнинг ўзи сақласин!

    УЗИ ҳақида

    Ассалому алайкум! Ҳомиладорлик даврида УЗИ орқали фарзанд жинсини аниқлаш гуноҳми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! Бу илмга асосланган бўлгани учун гуноҳ эмас. Валлоҳу аълам!

    Аллоҳни зикр қилиш

    Ассалому алайкум! Ҳурматли Одинахон опа, аёл киши ҳайз ҳолатида Аллоҳни зикр қилиб, Аллоҳга ҳамд айтса бўладими?

    Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!

    Ҳижоб

    Ассалому алайкум! Одинахон опа аввало сизга раҳмат. Олдин берган саволимга тушунарли жавоб олдим. Сиздан яна маслаҳат сўрамоқчиман. Мен ҳижобда юрмайман, лекин ҳижоб кийгим келади. Шунинг учун кўп қаршиликка учрайман. Ҳижоб ўраб юриш учун бирон ташкилотдан рухсат олинадими? Саволим ноўрин бўлса, минг бор узр.

    Ва алайкум ассалом! Ҳижоб Аллоҳнинг амри. Мусулмон бўлиш учун, намоз ўқиб, рўза тутиш учун бирорта ташкилотдан рухсат олинмаганидек, бунга ҳам рухсат олинмайди. Валлоҳу аълам!

    Ушбу ҳадис саҳиҳми ёки тўқима?

    Ассалому алайкум! Ҳурматли Шайха Одинахон Муҳаммад Юсуф, динимиз йўлида қилаётган ҳизматларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Саволим шуки, Рамазон ойи яқинлашиши билан кўплаб мусулмонлар ижтимоий тармоқларда ёки смс тарзида бир-бирларига «Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ким Рамазон ойи қачон бошланишини бировга биринчи бўлиб етказса, унга дўзах ўти ҳаром бўлади, деган эканлар», деб хабар тарқатишни бошлашади. Менга ҳам ўтган йили бир неча марта келганди шундай ҳабар, лекин, эътибор бермагандим. Муҳаддисларимиз шундай ҳадис ривоят қилишганми? Шунга ойдинлик киритиб берсангиз, агар бу тўқима ҳадис бўлса, шундай гапларни тарқатадиганларни огоҳлантирардик. Жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин.

    Ва алайкум ассалом! Бу маънода ҳадис йўқ. Валлоҳу аълам!

    Хатми Қуръон ҳақида

    Ассалому алайкум! Одинахон опа “Қуръон хатм қилишда …” саволимга жавоб берганингиз учун раҳмат. Мен алҳамдулиллаҳ ҳар ой Қуръон ҳатм қиламан. Битта отин ойи, хатмдан олдин бирор ният қилиб, масалан “фарзандларимнинг тарбияси яхши бўлсин” дeб ўқиш керак дедилар. Шу гап ростми? Мен хатм қилиб, яна янгитдан бошлаб ўқийверардим. Сиз қандай маслаҳат берасиз?

    Ва алайкум ассалом! Сизга жавоб берилдику, хатмни Аллоҳнинг розилигини истаб, қилинади. Хатм савоб умидида қилинадиган ибодат. Отинойингиз йўқ гапни гапирибдилар. Аммо хатм қилиб бўлинганидан кейин, Қуръони Карим ҳурматидан дуо қилиб, мақсадларни сўраса бўлади. Валлоҳу аълам!

    Эрдан рухсат сўраш

    Ассалому алайкум! Эрдан сўрамай ота уйига бориш мумкинми? Агар мeн бирор айб иш қилсам, эрим доим уйга боришимни тақиқлайди. Шу иши тўғрими?

    Ва алайкум ассалом! Эр аёлни ҳафтада бир марта ўз ота‑онасининг олдига чиқишидан ва уларни аёлнинг олдига киришларидан ман қила олмайди, деган гап бор. Лекин сиз барибир эрингизнинг изнисиз уйдан чиқмаганингиз маъқул. Валлоҳу аълам!

    8-мартни нишонлаш

    Ассалому алайкум! 8-март кунини байрам қилиб нишонлаш, онаси, аёли, опа-сингилни табриклаш, совғалар улашишнинг барчаси гуноҳ ҳисобланадими? Жавоб учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин!

    Ва алайкум ассалом! http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=21137.0

     

    Саломлашиш одоби

    Ассаламу алайкум! Ҳозирги кунда кўпчиликлар — » бувижонларимиз айтишган уйқудан турганда ҳали юзини ювмасдан салом ҳам бeриб бўлмайди, алик ҳам олиб бўлмайди. Агар кимдир салом бeриб қолса унга юзимни ювиб бўлиб алик оламан дeгин. Чунки юзни ювмай алик олса гуноҳ дeйишади» дeган сўзларни кўп эшитаман. Кўпинча уйқудан туриб, ҳали юзини ювмаганларга бeҳостан салом бeриб қолсам, улар мeнга юқоридаги гапни айтиб, алик олмайдилар ва юзларини ювиб бўлгандан сўнг ҳам эсидан чиқиб, умуман алик қайтармайдилар. Ахир Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) » уйқудан турганда қўлни ювишни буюрганликларини ва бурунни димоғигача сув олиб қоқишни айтганликларини эшитганману, лeкин бу юқоридаги гапларини эшитмаган эдим. Ахир алик олиш фарзку, олмаса гуноҳ бўладику! Юзини ювиб кeлгунча бўлган вақтда жони чиқиб қолса, «юзимни ювганимдан кeйин оламан » дeган аликлари қарз бўлиб қоладику. Уларнинг бу иши тўғрими? Бид’ат эмасми?

    Ва алайкум ассалом! Шариатда юзни ювмай туриб, алик олиб бўлмайди, деган гап йўқ. Валлоҳу аълам!

    Аёл киши қабристонга чиқса бўладими?

    Ассалому алайкум! Мeн, 9 ёшида вафот этган ўғлимнинг қабрини зиёрат қилсам бўладими?

    Ва алайкум ассалом! Бўлади, аммо асосий мақсад охиратни эсга олиш бўлса, янада афзал. Валлоҳу аълам!

    Дуо қилиш тартиби

    Ассалому алайкум! Одинахон опа, чиройли қилиб дуо қилиш тартибини қаердан ўрганса бўлади? Олиб бораётган ишларингизда Аллоҳ мададкор бўлсин! Олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! «Ҳадис ва ҳаёт» туркумининг 35-жузи дуоларга хосланган. Шундан фойдаланишингизни тавсия қиламан. Валлоҳу аълам!

    Исм

    Ассалому алайкум! “Фарзона”  исмли қизнинг исмини ўзгартириш керакми? Бу ҳақида маълумот беринг, илтимос. Аллоҳ рози бўлсин!

    Ва алайкум ассалом! Бу исм форсча бўлиб, ақлли, доно деган маънони билдирар экан. Ўзгартириш шарт эмас. Валлоҳу аълам!

    Қуръон ўқиш

    Ассалому алайкум!  “Тажвид” китобидан ҳарфларни махражидан чиқариб, калималарни тўғри айтишни ўрганиб олдим, лекин санади Пайғамбаримизга уланган устозни билмасам ёки топа олмасам, ўқишимни тўхтатиб турайми? Бу узилишда ёдлаганларим эсимдан чиқиб қолмайдими? Чунки баъзи сураларни ёдлагандим. Нима қилай?

    Ва алайкум ассалом! Тўхтатманг. Валлоҳу аълам!

    Яна маслаҳат сўраб

    Ассалому алайкум! Одина опа Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. “Виждон азоби” дeган саволимга жавоб бeрганингиздан миннатдорман. Яна маслаҳат сўрамоқчиман. Биз алимeнт тўлаб юрардик. Кeйин шу алимeнтни олмаслиги учун нотариусдан қўл қўйдирган у аёлнинг эри. Шуни ҳам рўкач қилиб, уришган. “Мен ўзим ҳар томонлама қиламан” дeган. У аёл эса мeнга “эрингиз биздан хавотир олмасин” дeб айтган. Эрим тарбиясини қилолмаётганларига ва моддий тарафдан воз кeчишганига гуноҳкор бўлиб қолмайдиларми?

    Ва алайкум ассалом! Айтганимдек, эрингиз бор имконлари билан ҳаракат қилиб қўяверсинлар, алиментдан ташқари ҳам ҳаракат қилсинлар. Қабул қилишмаса, ўзлари жавобгар бўлишади. Валлоҳу аълам!

    Никоҳ

    Ассалому алайкум!  Мен касбим юзасидан баъзан 3 ёки 3,5 ой сафарда бўлиб, аёлимдан узоқда бўламан. Бу менинг никоҳимга таъсир қилмайдими? Қайта ўқитмайманми?

    Ва алайкум ассалом! Талоқ, ажрашиш масаласи кўтарилмаса, қанча юрсангиз ҳам таъсир қилмайди, қайта никоҳ ўқитилмайди. Валлоҳу аълам!

    Қуръон хатм қилиш ҳақида

    Ассалому алайкум! Ҳурматли Одинахон опа мен ҳар ой Қуръон хатм қиламан. Эшитишимча, Қуръон хатм қилишдан олдин бирор нарсани ният қилиш керак экан. Масалан, фарзандларим тарбияси яхши бўлсин деб. Шу тўғрими? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.

    Ва алайкум ассалом! Қуръони Каримни мақсадлар ҳосил бўлиши учун хатм қилинмайди. Балки у ибодат бўлгани учун. Аллоҳ таолонинг розилигига эришиш учун хатм қилинади. Валлоҳу аълам!

    Дуо сўраб

    Ассалому алайкум! Одина опа. Мeн муслимаат.уз нинг мухлисасиман. Аллоҳга шукрлар бўлсинки Аллоҳнинг хоҳиши ила ва сизлар ёрдамингизда кўп саволларимга жавоб топганман. Аллоҳ дин ишида қилаётган хизматларингизни Ўзи мукофотласин. Ҳозирда турмуш ўртоғим билан моддий муаммоларимиз сабаб Россиядамиз. Илтимос, Аллоҳдан мушкулимиз осон  ва ҳалолидан бўлишини сўраб, дуо қилинг.

    Ва алайкум ассалом! Аллоҳим, ушбу оиланинг иймонини мустаҳкам қилгин, тўғри йўлда собит қадам қилгин. Ўзинг рози бўладиган ҳаёт кечиришларини насиб айла. Мушкулларини осон қилгин, касб корларини ҳалолдан қилгин, барокатли қилгин. Икки дунё бахтини бергин. Омин!

    «Акбар» дeб чақириш

    Ассаламу алайкум! “Акбар” исмини ўзини айтиб чақириш мумкинми? Бу Аллоҳнинг сифатларидан бири эканлиги ҳақида ўйлаб қолдим.

    Ва алайкум ассалом! Буни зикр аҳлидан қидириб топарсизлар. Валлоҳу аълам!

    Маслаҳат бeринг

    Ассалому алайкум! Мeн Қуръони Каримни таржимаси билан ўқиб ўрганишни жудаям хоҳлайман. Ўзим Андижонликман. Бизнинг шаҳримизда шундай ўқитадиган инсон борми(аёл киши)? Бўлса илтимос манзилини бeрсангиз. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом! Расмий ўқиш ерларидан бошқа жойларда бу таъқиқланган. Валлоҳу аълам!

    Таҳажжуд намози

    Ассалому алайкум! Одинахон опа, менга таҳажжуд намози ҳақида маълумот беринг. Мен ҳар хил  маълумотлар эшитаяпман. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

    Ва алайкум ассалом! Саволингизга «Кифоя» китобидан иқтибос келтираман:
    ТУНГИ НАМОЗ АДАДИ ВА КАЙФИЯТИ

    909- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: إِذَا قَامَ أَحَدُكُمْ مِنَ اللَّيْلِ فَلْيَفْتَتِحْ صَلاَتَهُ بِرَكْعَتَيْنِ خَفِيفَتَيْنِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ.

    909. Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Қачон бирингиз кечаси (таҳажжудга) турса, намозини енгилгина икки ракат билан очсин», дедилар».
    Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.
    Шарҳ: Бу ҳадисда таҳажжуд намозини енгилгина икки ракат намоз ўқиш билан бошлаш тавсия қилинмоқда. Албатта, уйқудан туриш билан бирданига қаттиқ ҳаракат қилиш, узоқ тик туриб намоз ўқиш оғир келади. Шунинг учун аввал енгилгина икки ракат намоз ўқилса, бу ўзига хос чигал ёзиш машқи ҳам бўлади. Инсоннинг руҳи ҳам, жисми ҳам келажакдаги намозларга яхшилаб тайёрланади. Ана ундан кейин хоҳлаганича ўқийверади.

    910- عَنِِ ابْنَ عُمَرَ  أَنَّ رَجُلاً قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ كَيْفَ صَلاَةُ اللَّيْلِ قَالَ: مَثْنَى مَثْنَى فَإِذَا خِفْتَ الصُّبْحَ فَأَوْتِرْ بِوَاحِدَةٍ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

    910. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қи-линади:
    «Бир киши:
    «Эй Аллоҳнинг Расули, тунги намоз қандоқ бўлади?» деди.
    «Икки (ракат), икки (ракат). Агар тонг отиб қолишидан қўрқсанг, бир ракат витр ўқи», дедилар».
    Бешовлари ривоят қилишган.
    Шарҳ: Кечаси намоз ўқиганда ҳар икки ракатда салом бериш яхши экани шу ҳадисдан олинган.

    911- وَسُئِلَتْ عَائِشَةُ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا عَنْ صَلاَةِ رَسُولِ اللهِ  بِاللَّيْلِ فَقَالَتْ: سَبْعٌ وَتِسْعٌ وَإِحْدَى عَشْرَةَ سِوَى رَكْعَتَيِ الْفَجْرِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

    911. Оиша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тунги намозларидан сўралди. Бас, у киши:
    «Фажрнинг икки ракатидан бошқа етти, тўққиз ва ўн бир», дедилар».
    Бухорий ривоят қилган.
    Шарҳ: Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам имкониятларига қараб, бир ракат витрдан бошқа олти, саккиз ёки ўн ракат тунги намоз ўқир эканлар.

    912- وَعَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ  يُصَلِّي مِنَ اللَّيْلِ ثَلاَثَ عَشْرَةَ رَكْعَةً مِنْهَا الْوِتْرُ وَرَكْعَتَا الْفَجْرِ.

    912. Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кеча-сида ўн уч ракат намоз ўқир эдилар, уларнинг ичида витр ва фажрнинг икки ракати ҳам бор», дедилар».
    Шарҳ: Бир ракат витр ва икки ракат фажрни чиқариб ташласак, олдинги ривоятдагидек, ўн ракат қолади.

    913- عَنْ أَبِي سَلَمَةَ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ  أَنَّهُ سَأَلَ عَائِشَةَ: كَيْفَ كَانَتْ صَلاَةُ رَسُولِ اللهِ  فِي رَمَضَانَ فَقَالَتْ: مَا كَانَ رَسُولُ اللهِ  يَزِيدُ فِي رَمَضَانَ وَلاَ فِي غَيْرِهِ عَنْ إِحْدَى عَشْرَةَ رَكْعَةً يُصَلِّي أَرْبَعًا فَلاَ تَسَلْ عَنْ حُسْنِهِنَّ وَطُولِهِنَّ ثُمَّ يُصَلِّي أَرْبَعًا فَلاَ تَسَلْ عَنْ حُسْنِهِنَّ وَطُولِهِنَّ ثُمَّ يُصَلِّي ثَلاَثًا فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ أَتَنَامُ قَبْلَ أَنْ تُوتِرَ فَقَالَ: يَا عَائِشَةُ إِنَّ عَيْنَيَّ تَنَامَانِ وَلاَ يَنَامُ قَلْبِي. رَوَاهُمَا الْخَمْسَةُ.

    913. Абу Салама ибн Абдурраҳмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «У киши Оиша розияллоҳу анҳодан:
    «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазондаги намозлари қандоқ бўлган?» деб сўралганда:
    «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда ҳам, ундан бошқа пайтда ҳам ўн бир ракатдан зиёда қилмас эдилар. Аввал тўрт ракат ўқирдилар. Уларнинг гўзаллиги ва узунлигини асти сўрама. Кейин яна тўрт ракат ўқир эдилар. Уларнинг гўзаллиги ва узунлигини асти сўрама. Сўнгра уч ракат ўқир эдилар. Мен:
    «Эй Аллоҳнинг Расули, витр ўқишдан олдин ухлайсизми?» дедим. У зот:
    «Эй Оиша, албатта, менинг кўзларим ухлар, қалбим ухламас», дедилар».
    Бешовлари ривоят қилишган.
    Шарҳ: Аввало, ҳадис ровийи Абу Салама ибн Абдурраҳмон розияллоҳу анҳу билан танишиб олайлик:
    Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Авф Зуҳрий ал-Маданий, кунялари Абу Салама бўлиб танилган.
    ҳадисларни оталари Абдурраҳмон ибн Авф, Усмон ибн Аффон, Талҳа ибн Убайдуллоҳ, Убода ибн Сомит, Усома ибн Зайд, ҳассон ибн Собит, Абдуллоҳ ибн Салом, Савбон, Нофеъ, Абу ҳурайра, Оиша ва Умму Салама оналаримиз, Муовия, Муайқиб, Амр ибн Осс, Ибн Аббос, Ибн Умар, Абу Саид ал-Худрий, Анас ибн Молик ва яна бир неча саҳоба ва тобеинлардан ривоят қиладилар.
    Бу кишидан ўғли Умар ва бошқалар ривоят қилишади.
    Абу Салама ҳижратнинг 94-йили 72 ёшларида вафот этдилар.
    Ушбу ҳадиси шариф «Рўза китоби»да ҳам келади. Ана ўшанда Аллоҳнинг хоҳиши ва мадади ила яхшилаб ўрганамиз. Ҳозир эса, тунги намозга тегишли маълумотларни ўрганиб турамиз:
    1. Тунги намозни тўрт ракатдан ўқиса ҳам жоиз.
    Имом Абу ҳанифа ушбу ҳадисни ҳужжат қилиб, тунги намоз тўрт ракатли бўлгани афзал, дейдилар.
    2. Тунги намозни узун ва чиройли қилиб ўқиш кераклиги.
    3. Витр намозининг уч ракат экани.
    4. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзлари ухласа ҳам, қалблари ухламаслиги.

    914- عَنْ زَيْدِ بْنِ خَالِدٍ الْجُهَنِيِّ  أَنَّهُ قَالَ: لأَرْمُقَنَّ صَلاَةَ رَسُولِ اللهِ  اللَّيْلَةَ وَفِي رِوَايَةٍ: فَتَوَسَّدْتُ عَتَبَتَهُ أَوْ فُسْطَاطَهُ فَصَلَّى رَكْعَتَيْنِ خَفِيفَتَيْنِ ثُمَّ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ طَوِيلَتَيْنِ طَوِيلَتَيْنِ طَوِيلَتَيْنِ ثُمَّ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ وَهُمَا دُونَ اللَّتَيْنِ قَبْلَهُمَا ثُمَّ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ وَهُمَا دُونَ اللَّتَيْنِ قَبْلَهُمَا ثُمَّ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ وَهُمَا دُونَ اللَّتَيْنِ قَبْلَهُمَا ثُمَّ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ وَهُمَا دُونَ اللَّتَيْنِ قَبْلَهُمَا ثُمَّ أَوْتَرَ فَذَلِكَ ثَلاَثَ عَشْرَةَ رَكْعَةً. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ الْبُخَارِيَّ.

    914. Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «У киши, бу кеча, албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини кўз узмай кузатаман», деди».
    Бошқа бир ривоятда:
    «Остоналарини ёки чодирларини болиш қилиб олдим», дейилган.
    Бас, енгилгина икки ракат ўқидилар. Сўнгра узундан узун икки ракат ўқидилар. Сўнг икки ракат ўқидилар. Бу иккови ўзларидан олдинги икки ракатдан қисқароқ эди. Яна икки ракат ўқидилар. Бу иккови ўзларидан олдинги икки ракатдан қисқароқ эди. Яна икки ракат ўқидилар. Бу иккови ўзларидан олдинги икки ракатдан қисқароқ эди. Яна икки ракат ўқидилар. Бу иккови ўзларидан олдинги икки ракатдан қисқароқ эди. Сўнгра витр ўқидилар. Ҳаммаси ўн уч ракат».
    Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
    Шарҳ: Зайд ибн Холид розияллоҳу анҳунинг кечаси билан бошларини остонага қўйиб, Пайғамбар алайҳиссаломнинг таҳажжуд намозларини ўрганиш учун пойлаб ётишлари саҳобаи киромларнинг илмга бўлган, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатлари ва сийратларини ўрганишга бўлган фидокорликларининг бир намунасидир.
    Ана ўша улуғларнинг фидокорликлари туфайли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ва суннатлари ўта аниқлик ва дақиқлик билан ўрганилиб, сиз билан бизга етиб келган.
    Ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ва суннатлари аниқ ва равшан васф қилинмоқда, ҳеч қандай шарҳ ёки изоҳнинг ҳожати йўқ. Фақат у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тунги намозларининг бир кўриниши эканини эслаб қўйсак бўлди. Бошқа ривоятларда ракатлар сони бошқача бўлгани, тўрт ракатдан ўқилгани ҳам келади. Валлоҳу аълам!

     

    Намоз

    Ассалому алайкум! Таҳажжуд намозини нeча ракъат ўқиса бўлади?

    Ва алайкум ассалом! Саволингизга «Кифоя» китобидан иқтибос келтираман:
    ТУНГИ НАМОЗ АДАДИ ВА КАЙФИЯТИ

    909- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: إِذَا قَامَ أَحَدُكُمْ مِنَ اللَّيْلِ فَلْيَفْتَتِحْ صَلاَتَهُ بِرَكْعَتَيْنِ خَفِيفَتَيْنِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ.

    909. Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Қачон бирингиз кечаси (таҳажжудга) турса, намозини енгилгина икки ракат билан очсин», дедилар».
    Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.
    Шарҳ: Бу ҳадисда таҳажжуд намозини енгилгина икки ракат намоз ўқиш билан бошлаш тавсия қилинмоқда. Албатта, уйқудан туриш билан бирданига қаттиқ ҳаракат қилиш, узоқ тик туриб намоз ўқиш оғир келади. Шунинг учун аввал енгилгина икки ракат намоз ўқилса, бу ўзига хос чигал ёзиш машқи ҳам бўлади. Инсоннинг руҳи ҳам, жисми ҳам келажакдаги намозларга яхшилаб тайёрланади. Ана ундан кейин хоҳлаганича ўқийверади.

    910- عَنِِ ابْنَ عُمَرَ  أَنَّ رَجُلاً قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ كَيْفَ صَلاَةُ اللَّيْلِ قَالَ: مَثْنَى مَثْنَى فَإِذَا خِفْتَ الصُّبْحَ فَأَوْتِرْ بِوَاحِدَةٍ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

    910. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қи-линади:
    «Бир киши:
    «Эй Аллоҳнинг Расули, тунги намоз қандоқ бўлади?» деди.
    «Икки (ракат), икки (ракат). Агар тонг отиб қолишидан қўрқсанг, бир ракат витр ўқи», дедилар».
    Бешовлари ривоят қилишган.
    Шарҳ: Кечаси намоз ўқиганда ҳар икки ракатда салом бериш яхши экани шу ҳадисдан олинган.

    911- وَسُئِلَتْ عَائِشَةُ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا عَنْ صَلاَةِ رَسُولِ اللهِ  بِاللَّيْلِ فَقَالَتْ: سَبْعٌ وَتِسْعٌ وَإِحْدَى عَشْرَةَ سِوَى رَكْعَتَيِ الْفَجْرِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

    911. Оиша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тунги намозларидан сўралди. Бас, у киши:
    «Фажрнинг икки ракатидан бошқа етти, тўққиз ва ўн бир», дедилар».
    Бухорий ривоят қилган.
    Шарҳ: Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам имкониятларига қараб, бир ракат витрдан бошқа олти, саккиз ёки ўн ракат тунги намоз ўқир эканлар.

    912- وَعَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ  يُصَلِّي مِنَ اللَّيْلِ ثَلاَثَ عَشْرَةَ رَكْعَةً مِنْهَا الْوِتْرُ وَرَكْعَتَا الْفَجْرِ.

    912. Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кеча-сида ўн уч ракат намоз ўқир эдилар, уларнинг ичида витр ва фажрнинг икки ракати ҳам бор», дедилар».
    Шарҳ: Бир ракат витр ва икки ракат фажрни чиқариб ташласак, олдинги ривоятдагидек, ўн ракат қолади.

    913- عَنْ أَبِي سَلَمَةَ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ  أَنَّهُ سَأَلَ عَائِشَةَ: كَيْفَ كَانَتْ صَلاَةُ رَسُولِ اللهِ  فِي رَمَضَانَ فَقَالَتْ: مَا كَانَ رَسُولُ اللهِ  يَزِيدُ فِي رَمَضَانَ وَلاَ فِي غَيْرِهِ عَنْ إِحْدَى عَشْرَةَ رَكْعَةً يُصَلِّي أَرْبَعًا فَلاَ تَسَلْ عَنْ حُسْنِهِنَّ وَطُولِهِنَّ ثُمَّ يُصَلِّي أَرْبَعًا فَلاَ تَسَلْ عَنْ حُسْنِهِنَّ وَطُولِهِنَّ ثُمَّ يُصَلِّي ثَلاَثًا فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ أَتَنَامُ قَبْلَ أَنْ تُوتِرَ فَقَالَ: يَا عَائِشَةُ إِنَّ عَيْنَيَّ تَنَامَانِ وَلاَ يَنَامُ قَلْبِي. رَوَاهُمَا الْخَمْسَةُ.

    913. Абу Салама ибн Абдурраҳмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «У киши Оиша розияллоҳу анҳодан:
    «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазондаги намозлари қандоқ бўлган?» деб сўралганда:
    «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда ҳам, ундан бошқа пайтда ҳам ўн бир ракатдан зиёда қилмас эдилар. Аввал тўрт ракат ўқирдилар. Уларнинг гўзаллиги ва узунлигини асти сўрама. Кейин яна тўрт ракат ўқир эдилар. Уларнинг гўзаллиги ва узунлигини асти сўрама. Сўнгра уч ракат ўқир эдилар. Мен:
    «Эй Аллоҳнинг Расули, витр ўқишдан олдин ухлайсизми?» дедим. У зот:
    «Эй Оиша, албатта, менинг кўзларим ухлар, қалбим ухламас», дедилар».
    Бешовлари ривоят қилишган.
    Шарҳ: Аввало, ҳадис ровийи Абу Салама ибн Абдурраҳмон розияллоҳу анҳу билан танишиб олайлик:
    Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Авф Зуҳрий ал-Маданий, кунялари Абу Салама бўлиб танилган.
    ҳадисларни оталари Абдурраҳмон ибн Авф, Усмон ибн Аффон, Талҳа ибн Убайдуллоҳ, Убода ибн Сомит, Усома ибн Зайд, ҳассон ибн Собит, Абдуллоҳ ибн Салом, Савбон, Нофеъ, Абу ҳурайра, Оиша ва Умму Салама оналаримиз, Муовия, Муайқиб, Амр ибн Осс, Ибн Аббос, Ибн Умар, Абу Саид ал-Худрий, Анас ибн Молик ва яна бир неча саҳоба ва тобеинлардан ривоят қиладилар.
    Бу кишидан ўғли Умар ва бошқалар ривоят қилишади.
    Абу Салама ҳижратнинг 94-йили 72 ёшларида вафот этдилар.
    Ушбу ҳадиси шариф «Рўза китоби»да ҳам келади. Ана ўшанда Аллоҳнинг хоҳиши ва мадади ила яхшилаб ўрганамиз. Ҳозир эса, тунги намозга тегишли маълумотларни ўрганиб турамиз:
    1. Тунги намозни тўрт ракатдан ўқиса ҳам жоиз.
    Имом Абу ҳанифа ушбу ҳадисни ҳужжат қилиб, тунги намоз тўрт ракатли бўлгани афзал, дейдилар.
    2. Тунги намозни узун ва чиройли қилиб ўқиш кераклиги.
    3. Витр намозининг уч ракат экани.
    4. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзлари ухласа ҳам, қалблари ухламаслиги.

    914- عَنْ زَيْدِ بْنِ خَالِدٍ الْجُهَنِيِّ  أَنَّهُ قَالَ: لأَرْمُقَنَّ صَلاَةَ رَسُولِ اللهِ  اللَّيْلَةَ وَفِي رِوَايَةٍ: فَتَوَسَّدْتُ عَتَبَتَهُ أَوْ فُسْطَاطَهُ فَصَلَّى رَكْعَتَيْنِ خَفِيفَتَيْنِ ثُمَّ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ طَوِيلَتَيْنِ طَوِيلَتَيْنِ طَوِيلَتَيْنِ ثُمَّ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ وَهُمَا دُونَ اللَّتَيْنِ قَبْلَهُمَا ثُمَّ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ وَهُمَا دُونَ اللَّتَيْنِ قَبْلَهُمَا ثُمَّ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ وَهُمَا دُونَ اللَّتَيْنِ قَبْلَهُمَا ثُمَّ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ وَهُمَا دُونَ اللَّتَيْنِ قَبْلَهُمَا ثُمَّ أَوْتَرَ فَذَلِكَ ثَلاَثَ عَشْرَةَ رَكْعَةً. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ الْبُخَارِيَّ.

    914. Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «У киши, бу кеча, албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини кўз узмай кузатаман», деди».
    Бошқа бир ривоятда:
    «Остоналарини ёки чодирларини болиш қилиб олдим», дейилган.
    Бас, енгилгина икки ракат ўқидилар. Сўнгра узундан узун икки ракат ўқидилар. Сўнг икки ракат ўқидилар. Бу иккови ўзларидан олдинги икки ракатдан қисқароқ эди. Яна икки ракат ўқидилар. Бу иккови ўзларидан олдинги икки ракатдан қисқароқ эди. Яна икки ракат ўқидилар. Бу иккови ўзларидан олдинги икки ракатдан қисқароқ эди. Яна икки ракат ўқидилар. Бу иккови ўзларидан олдинги икки ракатдан қисқароқ эди. Сўнгра витр ўқидилар. Ҳаммаси ўн уч ракат».
    Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
    Шарҳ: Зайд ибн Холид розияллоҳу анҳунинг кечаси билан бошларини остонага қўйиб, Пайғамбар алайҳиссаломнинг таҳажжуд намозларини ўрганиш учун пойлаб ётишлари саҳобаи киромларнинг илмга бўлган, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатлари ва сийратларини ўрганишга бўлган фидокорликларининг бир намунасидир.
    Ана ўша улуғларнинг фидокорликлари туфайли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ва суннатлари ўта аниқлик ва дақиқлик билан ўрганилиб, сиз билан бизга етиб келган.
    Ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ва суннатлари аниқ ва равшан васф қилинмоқда, ҳеч қандай шарҳ ёки изоҳнинг ҳожати йўқ. Фақат у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тунги намозларининг бир кўриниши эканини эслаб қўйсак бўлди. Бошқа ривоятларда ракатлар сони бошқача бўлгани, тўрт ракатдан ўқилгани ҳам келади. Валлоҳу аълам!

     

    Ғусл ҳақида

    Ассалому алайкум! Одинахон опа 1 ярим йил бўлди миямдан ўсимта олишган. Оғир опeрация бўлган. Бошимни эҳтиёт қилишим кераклиги учун сочим калта бўлса ҳам ғуслда масҳ тортаман, чунки ювиб шамоллатиб қўйишдан қўрқаман. Фен ишлатиш ҳам мумкин эмас. Шу ишим тўғрими?

    Ва алайкум ассалом! Шифокор бошни сув билан ювиш хавфли эканини тасдиқлаган бўлса, то яхши бўлиб кетгунингизга қадар масҳ тортиб турсангиз бўлади. Аллоҳ шифои комил берсин!

    Ҳижоб либоси

    Ассалому алайкум! Интeрнeт саҳифасида ҳижобдаги аёллар пардоз-андозда, кўзларида кўз ойнак, қўлларию қулоқлари ҳар хил зeб-зийнат билан тўлган. Мусулмон аёллар учун булар гуноҳ ёки бeтаҳоратли бўлиб қолмайдими? Буларни қанчалик яхши  ёки ёмон томонлар бор? Шу ҳақида илтимос маълумот бeринг.

     

    Ва алайкум ассалом! Бу сатрдаги аёлларга тўғри келмайдиган ҳолат, албатта. Аммо шундай суратга тушадиган аёлларнинг аксари, аслида сатрли аёллар бўлишмайди, ҳаттоки муслима бўлмаганлари ҳам топилади. Улар касби юзасидан, тижорат учун қилишади бу ишларни. Валлоҳу аълам!

    Илм олиш масканлари

    Ассалому алайкум! Одинахон опа. Ёшим 26да битта ўғлим бор, яна ҳомиладорман. Диний илмларни ўрганишни жудаям хоҳлайман. Оз бўлсаям илмим бор, лекин яна кўпроқ илм олишим учун мeнга ўхшаган оилали ва болали аёлларга қандай илм масканлари бор? Қаeрдан ёки кимлардан илм олиш мумкин? «Ҳадичаи Кубро» ўқув масканига қизиқдим, аммо кўзим ёриши ўқув йили бошланишига тўғри кeларкан.

    Ва алайкум ассалом! Хадичаи кубро ва олий маъҳад бор. Аммо сизнинг шароитингизда интернет орқали таълим олиб турилса ҳам бўлади.Валлоҳу аълам!

    Рўзғор

    Аёл кишининг уйга бозордан ҳаражат қилиши ҳақида.

    Аниқ савол беринг!

    Фотолар жойлаш

    Ассалому алайкум! Устоз, Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Саволим шуки, муслима қиз ҳижобда бўла туриб, инстаграмм тармоғидаги саҳифасига аврати ёпиқ, юзи кўринмаган расмларидан қўйиши мумкинми? Саҳифасида номаҳрамлар бўлмагани ҳолатида. Жоиз бўлмаса, жавобингизни муслималарга Аллоҳ қодир қилганича етказар эдим, Ин шаа Аллоҳ.

    Ва алайкум ассалом! Юзи кўринмаган суратни қўйишдан мақсад нима? Муслималаримиз турли тармоқлардан фақат яхшиликларда, асосан динимизга, илмимизга нафи тегадиган тарафларидан манфаатланишлари керак. Тақвони ҳар ерда ушлаш керак. Ҳар бир ёзаётган ҳарфингизнинг савол-жавоби борлигини унутмаслигингиз лозим. Ижтимоий тармоқларга қўйиладиган суратлар омонда бўлишига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Аёлликка ва унинг қоматига далолат қиладиган суратларни қўймаган яхши. Валлоҳу аълам!

    Маслаҳат беринг

    Ассалому алайкум! Тиббиёт талабасиман. Алҳамдулиллаҳ, ҳижобдаман. Келажакда аёллар проктологи бўлиш ниятим бор. Онамнинг фикрларича, келажакда аёлми, эркакми танлаб ўтирмай қабул қилиш шарт экан. Маслаҳат беринг илтимос!

    Ва алайкум ассалом! Албатта аёл шифокорлар аёлларни, эркак шифокорлар эркакларни даволаши керак. Шариатимизда зарурат юзасидан эркак шифокор аёл беморга қарашига ёки аксига рухсат берилган. Валлоҳу аълам!

    8-мартда совға улашиш

    Ассалому алайкум опажон. 8-мартда онажонларимизга шу кун учун эмас, шунчаки яхши ниятда хурсанд бўлишлари учун совға бeрсак бўладими?

    Ва алайкум ассалом! Бошқа кунларда беринг. Валлоҳу аълам!

    Суннат амаллари

    Ассалому алайкум! Илмингизни зиёда бўлишини Аллоҳдан тилаган ҳолда саволимга жавоб сўрамокчи эдим. Фарзанд кўриш борасидаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан суннат бўлган соч олиш ва ақиқа каби барча амалларни билмоқчи эдим. Улар қай тартибда бажарилади?

    Ва алайкум ассалом! АҚИЙҚА МАРОСИМИ
    «Ақийқа» луғатда «ёрмоқ» маъносини англатиб, аслида янги туғилган боланинг сочига нисбатан қўлланган. Шаръий истилоҳда эса: «Ақийқа – ният ва махсус шартлар билан, Аллоҳ таолога шукр сифатида, фарзанд номидан сўйилган жонлиқдир».
    Шариат таълимотларида, таваллудининг еттинчи куни боланинг сочини олиб, ўша соч оғирлигида кумуш садақа қилмоқ тавсия қилинади.
    Соч бошдан ажратиб олинганлиги учун бу маросим «ақийқа» дейилади.
    Ўша муносабат ила сўйиладиган қўй ҳам «ақийқа» дейилади.
    Истеъмолда шу маъно кўп ишлатилганлиги учун «ақийқа» деганда фақат янги фарзанд туғилиши муносабати ила сўйиладиган қўй ва ташкил этиладиган маросим тушуниладиган бўлиб қолган.
    Ақийқани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари қилганлар.
    عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ  رضي الله عنه : أَنَّ النَّبِيَّ  صلي الله عليه وسلم عَقَّ عَنِ الْحَسَنِ وَالْحُسَيْنِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا كَبْشًا كَبْشًا. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.
    Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларга биттадан қўчқор сўйиб, ақийқа қилдилар».
    «Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
    Имом Ҳасан билан укалари имом Ҳусайннинг ораларида ўн бир ой фарқ бўлган.
    Ушбу ҳадиси шарифдан ўғил болага албатта иккита қўй сўйиб, ақийқа қилиш шарт эмаслиги, битта қўй сўйса ҳам бўлавериши келиб чиқмоқда. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз набираларига биттадан қўчқор сўйганлари шуни кўрсатади.
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига ақийқа қилишни тавсия қилганлар.
    عَنْ سَلْمَانَ بْنِ عَامِرٍ الضَّبِّيِّ رضي الله عنه   ، عَنِ النَّبِيِّ  صلي الله عليه وسلم قَالَ: مَعَ الْغُلَامِ عَقِيقَةٌ، فَأَهْرِيقُوا عَنْهُ دَمًا وَأَمِيطُوا عَنْهُ الْأَذَى. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا.
    Салмон ибн Омир аз-Зоббий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Fулом ақийқаси биландир. Бас, унинг учун қон оқизинг ва ундаги нопокликни кетказинг», дедилар».
    Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
    Ушбу ҳадисдаги «ғулом ақийқаси биландир» жумласи «янги туғилган боланинг ақийқаси ўзи билан», деб тушунилади. Яъни ҳар бир янги туғилган болага ақийқа лозим, деганидир.
    «Бас, унинг учун қон чиқаринг».
    Яъни «Янги фарзанд туғилгани шарафига жонлиқ сўйинг».
    «…ва ундаги нопокликни кетказинг».
    Туғилган боладаги нопоклик деганда, туғилган пайтида унга ёпишиб тушган қон, соч ва баъзи шунга ўхшаш нарсалар тушунилади.
    عَنْ سَمُرَةَ رضي الله عنه   ، عَنِ النَّبِيِّ  صلي الله عليه وسلم قَالَ: كُلُّ غُلَامٍ رَهِينَةٌ بِعَقِيقَتِهِ تُذْبَحُ عَنْهُ يَوْمَ سَابِعِهِ وَيُحْلَقُ وَيُسَمَّى. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.
    Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Ҳар бир ғулом ақийқаси гаровидир. Унинг учун еттинчи куни сўйилур, сочи олинур ва исм қўйилур», дедилар».
    «Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
    Ушбу ҳадиси шарифда янги туғилган фарзандга оид бир неча нарсалар зикр қилинмоқда:
    1. «Ҳар бир ғулом ақийқаси гаровидир».
    Демак, ҳар бир янги туғилган фарзанднинг баъзи бир ишлари унга ақийқа қилишга боғлиқ бўлиб турар экан. Агар ақийқа қилинса, ўша ишлар юзага чиқади, бўлмаса, худди гаровга олингандай, юзага чиқмай тураверади.
    Баъзи уламоларимиз, жумладан, имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва Ато Хуросонийлар айтишадики, гўдаклигида ўлган фарзанднинг ўз ота‑онасига шафоатчи бўлиши унинг ақийқасига боғлиқдир. Агар унга ақийқа қилинган бўлса, қиёматда жаннат эркатойларидан бўлади ва: «Агар жаннатга олдин ота‑онам кирмаса, мен кирмайман», деб туриб олади. Шундай қилиб, у ўз шафоати ила ота‑онасининг жаннатга киришига сабаб бўлади.
    Имом Лайс, Довуд Зоҳирий ва бошқалар эса янги туғилган фарзанднинг яхши униб-ўсиб, бахтли-саодатли бўлиши унинг ақийқасига боғлиқдир, шунинг учун ақийқа қилиш вожибдир», – деганлар.
    Лекин жумҳури уламо: «Ақийқа қилиш суннати муаккада», – деганлар.
    Ҳанафийларнинг наздида ақийқа мубоҳ амал бўлиб, садақа қилгандан сўнг, гўдакнинг етти кунлигида қилинади ва ўша куни сочи олиниб, садақаси қилинади.
    «Унинг учун еттинчи куни сўйилур».
    Ақийқа фарзанд туғилганининг еттинчи куни қилинади. Агар еттинчи куни имкони бўлмаса, ўн тўртинчи ёки йигирма биринчи куни қилинади.
    Айнан еттинчи куннинг тайин қилиниши ҳикмати тўғрисида сўз юритган уламолар: «Шунда дунёнинг кунларида бир кундан яшаб ўтган бўлади», – деганлар.
    Имом Байҳақий ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ақийқа еттинчи, ўн тўртинчи ва йигирма биринчи куни сўйилур», – деганлар. Агар у кунлари қилишнинг имкони бўлмаса, имкони топилганда қилинаверади.
    Янги, туғилган фарзандга ақийқа қилиш отанинг фарзанд олдидаги бурчидир.
    «…сочи олинур…»
    Бу иш ҳам фарзанд туғилганининг еттинчи куни амалга оширилади. Табиийки, бу сочга нифос қони теккан бўлади. Шунинг учун ҳам у боладан кетказилиши лозим бўлган нопок, озор берувчи нарсалар қаторига қўшилган. Ўша еттинчи куни олинган соч вазнида кумуш ёки унинг қиймати садақа қилиниши ҳам мазкур озордан халос бўлганлик шукронаси бўлса, ажаб эмас.
    «…ва исм қўйилур».
    Янги туғилган фарзандга исм қўйиш ҳам еттинчи куни қилинадиган ишлардан бири. Ҳар бир янги туғилган фарзандга яхши исм қўйиш ота‑онанинг фарзанд олдидаги бурчидир.
    عَنْ أُمِّ كُرْزٍ الْكَعْبِيَّةِ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ  صلي الله عليه وسلم قَالَ: عَنِ الْغُلَامِ شَاتَانِ مُكَافِئَتَانِ، وَعَنِ الْجَارِيَةِ شَاةٌ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ وَأَحْمَدُ.
    Умму Курз ал-Каъбийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Ўғил болага икки бир-бирига ўхшаш қўй, қиз болага бир қўй», дедилар».
    Тўртовлари ва Аҳмад ривоят қилганлар.
    Албатта, бир фарзанднинг дунёга келиши катта бир ҳодиса. Фақат, доимий такрорланиб турганлиги учун унча аҳамият берилмайди, холос. Бўлмаса, бир боланинг эсон-омон, онаси ҳам соғ-саломат қолиб, туғилиши буюк ҳодиса. Мусулмонлар орасига янги бир аъзонинг қўшилиши, унинг онасининг соғ қолиши шарафига Аллоҳ таолога ҳар қанча шукр қилинса, ҳар қанча хайр-садақа қилинса, шунча оз.
    Баъзи ҳолатларда одамлар бу муносабат ила ҳаддан ошиб, дабдабага йўл қўймасликлари ёки аксинча ҳолатлар ҳам бўлмаслиги учун шариатда ақийқага нима қилиниши ва қай миқдорда бўлиши ҳам кўрсатиб қўйилган.
    «Ўғил болага икки бир-бирига ўхшаш қўй».
    Яъни янги туғилган фарзанд ўғил бола бўлса, унинг ақийқасига бир-бирига ўхшаш икки қўй сўймоқ керак бўлади.
    «…қиз болага бир қўй».
    Уламоларимиз: «Қиз болага бир қўй сўйиб, ақийқа қилиш қизнинг шаънини пастлатиш учун эмас, балки келажакда ота‑онаси унга сеп ва бўлажак оиласи учун жиҳозлар қилиб бериши ҳисобга олингани учундир», – дейдилар.
    Шу билан бирга, ўғил болага ҳам битта қўй сўйиш кўпроқ жорий бўлган. Аввал кўриб ўтганимиздек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам набиралари имом Ҳасан ва имом Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларга биттадан қўй сўйганлар. Шунинг учун ўғил болага битта қўй сўйганлар. Бу ҳадис билан танишиб, ҳайрон бўлмасликлари керак.
    Баъзи олимлар: «Боланинг соғ-саломат бўлиши, синди-чиқдиларга йўлиқмаслиги ҳақида яхши ният рамзи сифатида унинг учун ақийқага сўйилган ҳайвоннинг суяги синдирилмаса, яхши бўлади», деганлар. Аммо синдирилса ҳам ҳеч нарса бўлмайди.
    Ақийқага сўйилган ҳайвоннинг гўшти фақир-мискинларга тарқатиб берилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Шунингдек, у гўштдан қўни-қўшни ва дояга ҳам берилса, яхши бўлади. Пишириб, одамларни чорлаб, уларга зиёфат бериш ҳам яхши. Валлоҳу аълам!

     

    Узук

    Ассалому алайкум Одинахон опа! Бош ва кўрсаткич бармоқларга узук тақиш мумкинми? Эшитишимча қиёмат куни шу бармоқда турилар экан. Агар тақилса бармоқсиз қолинар экан. Шу гап қанчалик тўғри? Чунки мен баъзан тақаман.

    Ва алайкум ассалом. Бу асоссиз гап. Бундай ишдан қайтариқ ворид бўлмаган. Валлоҳу аълам.

    Намоз ҳақида

    Ассалому алайкум! Мен намоз ўқишни 14 ёшга тўлар -тўлмас бошлаганман. Ундан олдин ўқимаган намозларимни нима деб ният қилиб, қандай ва қайси вақтда ўқийман? Фарз бўлганидан бошлаб, намозни бошлаган кунимгача бўлган кунни ҳисобини оламанми? Суннатини хам ўқийманми? Жавобингиз учун раҳмат.

    Ва алайкум ассалом. Балоғатга етиб мукаллаф бўлганингиздан кейин қазо қилган намозларингизни барчасини ўқийсиз. Фарзи ва вожиб бўлмиш витрининг қазоси ўқилади. Кунда бир кунлик қазо намозини адо этсангиз, ҳар фарз намозидан аввал қўшиб қазоларингизни ўқиб бораверасиз. Яъни масалан бугун бомдодни ўқишдан аввал қарз бомдодни ўқийсиз, бугунги пешиндан аввал қарз пешинни ва ҳоказо..
    Яна, кечаси бир кунлик намозлар қазосини тўплаб ўқиса ҳам бўлади. Муҳими ўқиш, имкониятга қараб, қудратга қараб.
    Аллоҳ таоло сизни намоз муҳофазасига маҳкам бандаларидан қилсин. Қазо намозларингизни тез кунда адо этиб олишингизни насиб айласин.

    «Ихлос» сурасини ўқиш

    Ассалому алайкум! Ҳайзли ҳолатда «Ихлос» сурасини ёддан тасбиҳда санаса бўладими? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!

    Ва алайкум ассалом. Ҳайз ҳолатида Қуръон суралари тиловат қилинмайди. Зикр ва дуолар мумкин. Валлоҳу аълам.

    Аёлларнинг аёлларга аврати

    Ассалому алайкум! Ҳозирги гўзаллик салонларида фаолият юритаётган депилация қилувчи аёлларга муслима аёлларнинг бориши мумкинми?  Гуноҳ бўлмайдими?

    Ва алайкум ассалом. Муслима аёлларнинг муслима аёлларга нисбатан авратлари киндикдан тиззагача. Шу ерларни кўрсатиш мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

    Ҳилол нашр

    Ассалому алайкум! Ҳилол журналини ҳозиргача чиққан барча сонини қаердан олсам бўлади? ҳилол.уз сайти ишламаяпти. Агар бўлмаса журналнинг барча сонини бир сайтга жойласангиз илтимос, ОПАЖОН!

    Ва алайкум ассалом. Ушбу журналга биз масъул эмасмиз, масъулларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

    Ёрдам

    Ассалому алайкум! Сиздан бу саволни сўраётганимдан узр сўрайман! Катта ёки кичик хожат қилгандан кейин мустаҳаб қилмасдан таҳорат қилса бўладими?

    Ва алайкум ассалом. Ушбу икки ердан чиққан нажосат танга миқдоридан ортиб кетмаса, сув билан ювилмаса бўлади, агар ундан ошадиган бўлса сув билан ювиш шарт. Валлоҳу аълам.

    Китоб

    Ассалому алайкум!  Имомлар учун намоздан кейин ўқиладиган дуоларни қаердан ва қайси китоблардан топсам бўлади? Бехато ёд олиш учун араб ҳарфида ёзилгани бўлса яхши бўларди. Илтимос!

    Ва лайкум ассалом. «Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35 жузи дуоларга бағишланган. Шунингдек «fiqh.us», «savollar.islom.uz» сайтига мурожаат қилишингиз мумкин.

    Тирноқ бўёғи мумкинми?

     Тирноқ бўёқлари(лак)дан намозхон аёллар ҳам фойдаланишлари мумкинми? Яъни озгина вақт учун ундан фойдаланиб, таҳорат олиш зарур бўлганда, қўллар ювилаётганда, тирноқ бўёғи устидан масҳ тортгандек бўладими?

    Тирноқ бўёғи устидан масҳ тортиб бўлмайди. Масҳга зарурий ҳолатларда, кўпроқ сиҳатга тааллуқли ҳолларда рухсат берилади. Бундай беҳуда зийнат ишларида рухсат йўқ. Валлоҳу аълам.

    Жарроҳлик амалиёти

    Ассалом алайкум. Муслима аёл -қизлар  бирон нуқсонни бартараф этиш учун жарроҳлик амалиётини ўтказса бўладими? Масалан: оёқ қийшиқлигини (ortopedia.ru). Бу жуда муҳим масала, чунки айнан бизнинг ҳудудда бундай нуқсонни кўплаб учратишимиз мумкин. Ҳар бир аёл гўзал ва бахтли бўлишни исташи -табиий истак ва орзу. Бу истакни тўғри тушунишимиз керак, деб ўйлайман. Бу шариатда мумкинми?

    Ва алайкум ассалом. Уламолар бундай нуқсонли ҳолатлар аёл кишининг турмуш қуришига тўсиқ бўлиб турган бўлса, ёки оилалик аёлнинг оиласи бузилишига сабаб бўлаётган бўлса, бундай амалиётларни жоиз дейишган. Валлоҳу аълам.

    Шиаларнинг масжидида намоз ўқиш мумкинми?

     Ассалому алайкум. Устоз, шиаларнинг масжидига жамоат намозидан бошқа вақтда кириб намоз ўқиш мумкинми?

    Ва алайкум ассалом. Суратлари бўлса, ўша томонга юзланиб ўқиш бўлмайди. Валлоҳу аълам. 

    Қайта ишланган маҳсулот

    Ассалому алайкум. Устоз, бир дўстим телефон сотади. Унинг айтишича, «сотувга келган телефонларнинг баъзиси қайта ишланган бўлар экан. Лекин оригинал бўлади, дейди. Мижоз келганда «Оригиналми?» деса, «оригинал» деб сотаверсам бўладими?», деб сўраяпти. Агар «Оригинал, лекин қайта ишланган» десам, баъзилар тушунмай, олмай кетади дейди.

    Ва алайкум ассалом. Бор гапни тушунтириб айтиш керак. Валлоҳу аълам.

    Алмаштириб сотиш

    Ассалому алайкум Устоз. Яна телефон сотадиган дўстимнинг саволи: Масалан: «105 мингга келган янги телефонни ўзининг оригинал қувватлантиргичини олиб қолиб, ўрнига бошқа арзон, янги қувватлантиргич қўшиб, 100 минг сўмга сотсам бўладими?», деяпти. У қувватлантиргичнинг сифати оригинал қувватлантиргичникидек бўлмайди, албатта. Оригинал қувватлантиргични қимматроққа сотиб, фойда қилади. Лекин телефонни сотишда қувватлантиргични алмаштирганини айтмай сотади. Шу мумкинми?

    Ва алайкум ассалом. Мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

    Намоз масаласи

    Ассалому алайкум мени анчадан бери бир савол ўйлантиряпти. Авваллари ҳайз одатим 5-6 кун эди, фарзандли бўлгач бачадон ички воситасини қўйдирганимдан кейин 12-15 кунгача ҳайз кўраяпман, бошида оз-оздан, кейин кўпроқ яна озроқдан келиб тўхтаяпти, лекин барибир 10 кундан кам эмас. Саволим шуки, энди менинг одатим қанча кун бўлади, намозларимнинг ҳукмичи?

    Ва алайкум ассалом. Ҳайзнинг энг кўпи ўн кун. Ўн кунгача тўхтамаса, ҳайз ҳисобланади. Ундан кам бўлса, ўшанча кунни оласиз. Ўн кундан ортиқ бўлмайди. Ҳайз деб ҳисобланган кунлар намоз сиздан соқит бўлади. Валлоҳу аълам.

    Монастырский сбор отца Георгия

    Ассалом алайкум Одина опа!  Интернетда «монастырский сбор отца Георгия» деган, табиий ўсимликлардан ташкил топган шу нарсага дуч келдим.  Ушбу нарса жуда кўп касалликларга даво бўлар экан.  Мени унинг номи ўйлантираяпти. Шу нарсани истеъмол қилсам бўладими?  http://monastery.farm/sborgeorgy/

    Ва алайкум ассалом. Таркибида ҳаром нарса бўлмаса, номининг эътибори йўқ, тўғри эътиқод билан шифо талабида истеъмол қилса, бўлаверади. Валлоҳу аълам

    Илтимос, маслаҳат беринг нима қилай?

    Ассалому алайкум Одинахон опа. Авваламбор узр сўрайман бир хил мавзуда савол бераётганлигим учун. Менинг турмуш ўртоғим қабр тошига расм чизадилар ва шу йўл билан пул топиб, оиламизни боқадилар. Бундай расмларни чизиш орқали топилган пул ҳаром эканлигини, сизнинг шу мавзудаги саволимга жавоб берганингиздан сўнг билдим. Энди нима қилишни билмаяпман, ҳаром луқма ейишни ва боламга ҳам ҳаром луқма беришни хоҳламайман. Айни пайтда биз мусофир юртдамиз. Мен ишламайман, чунки эмизикли болам бор.  Аллоҳдан дуо қилиб сўраяпман, лекин ҳаром луқма еяётганлигим сабабли дуоларим ҳам Аллоҳнинг даргоҳида қабул бўлмайдими деб ўйлаяпман. Энди мен нима қилай маслаҳат беринг илтимос!

    Ва алайкум ассалом. Бундай вазиятда аввало масъулият эрнинг зиммасига тушади. Сиз ўз ҳожатингизга унинг пулидан ишлатишингизда сизга гуноҳ бўлмайди, аммо эрингизга гуноҳ бўлади. У кишида  бирданига ишни ташлаш имкони бўлмаса, бошқа ҳалол ишни топгунча ўз ишини тирикчилик ўтадиган даражада қилиб туриши мумкин, аммо ундан қутулишга бор имкониятни ишга солиш фарздир.

    Қуръони Карим сураларини ўқиш

    Ассалому алайкум Одинахон опа.  Ҳайз ҳолатидаги аёл Қуръони Карим сураларини ўқиса бўладими(Қуръон китобидан эмас, Қуръони Карим суралари ёзилган бошқа бир китобдан)?

    Ва алайкум ассалом. Ҳайз пайтида Қуръони каримни тиловат қилиб бўлмайди, мусҳафдан бўлсин, бошқа китобдан бўлсин, ё ёддан бўлсин. Фақатгина муаллима ва ўқувчи бўлгандагина ҳамда дарс давомли бўлгандагина уламоларимиз мусҳафни ушламай туриб, дарснинг ўзини ўқиб, ёдлашга рухсат берганлар. Валлоҳу аълам.

    Закот ҳақида

    Ассалому алайкум! Мен Рамазон ойида закотни адо эта олмай қолгандим, чунки закот ҳисобига берадиган маблағ, нақд пул кўринишида ўзимда йўқ эди. Энди шу пул қўлимга келиб тушди. Адо этсам бўладими?

    Ва алайкум ассалом. Албатта. Аллоҳ қабул қилсин!

    Рибо ҳақида

    Ассалому алайкум ҳурматли сайт ходимлари! Менинг қизим бу йил олий ўқув юртига шартнома асосида қабул қилинди. Мен ўқиш учун тўланадиган шартнома суммасини тўлашим керак. Бир танишим менга таклиф берди, яъни шартнома пулини менга пул ўтказиш йўли билан банк орқали тўлаб берса, менга тўлов арзонроқга айланар экан. Масалан, пул ўтказиш йўли билан 3 000 000 тўлаб берса, мен унга 2 500 000 берсам кифоядек. Албатта 2 томон розилиги билан. Илтимос шунга ойдинлик киритиб берсангиз. Шариатда мумкинми?

    Ва алайкум ассалом. Ўша 2500000 миқдордаги пулни бошқа бир пулда, масалан долларда берсангиз, жоиз бўлади. Сўмда қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

    Молия соҳаси

    Ассалому алайкум! Мен банк иши факультетини тамомладим, бироқ турмуш ўртоғим банкда ишлаш «ҳалол эмас, фоиз бор», деб рухсат бермаяптилар. Ахир ҳар бир тижоратдан тортиб таълимгача барчаси банк орқали ҳал қилинадику. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом. Хўжайинингиз тўғри айтибдилар. Валлоҳу аълам.

    Ғусл ҳақида

    Ассалому алайкум Одинахон опа! Ғусл қилганда сочни тўлиқ ювиш керакми ёки масҳ тортса ҳам бўлаверадими? Гап шундаки баъзан айрим сабабларга кўра,  ҳар 2 кунда, ё ҳар кун ғусл қилишимга тўғри  келади.

    Ва алайкум ассалом. Ғуслда сочнинг таги билан ювиш фарз, масҳ тортиб бўлмайди, кунда ғусл қилишга тўғри келса ҳам. Валлоҳу аълам.

    Бола эмизаётганда

    Ассалому алайкум ҳурматли Одинахон Муҳаммад Юсуф! Агар аёл боласини доим таҳоратли ҳолда эмизишни ният қилган бўлса нифос ва ҳайз пайтида нима қилиши керак? У пайтда таҳорати бўлмайдику. Масалан, мен боламни эмизаётганимда баъзида «Ёсин» сурасини ўқиб тураман. Буни ҳайз пайтимда китобни қўлимга олмасдан ёддан ҳам ўқийверардим. Лекин бир кишини айтишига кўра, Қуръонни ҳайз пайтида қўлга олиб ҳам, олмасдан ҳам умуман ўқиш мумкин эмас экан? Шу тўғрими?

    Ва алайкум ассалом. Бола эмизаётган пайтда таҳоратли бўлиш ва «Ёсин» сурасини қироат қилиш фазилатли иш албатта, лекин бу мажбурий эмас. Ўзингиз айтганингиздек нопок ҳолатлар туфайли, яна ёш боланинг тез-тез йиғлаб қолишини ҳисобга олганда бунинг уддасидан чиқа олинмай қолинади. Шунга имкон бўлганида қилиб, бошқа пайт ўзини машаққатга қўйиш керак эмас. Ҳайз ва нифос ҳолатларида Қуръон тиловат қилинмайди, ёддан ҳам. Валлоҳу аълам.

    Намозда хушуъ

     Ассалому алайкум Одинахон опа! Намозни хушуъ билан ўқишни жуда хоҳлайман,  бунинг учун нима қилишим керак ёки нималарга эътибор беришим керак? Илтимос, маслаҳат беринг.

    Ва алайкум ассалом. ушбу савол кўп сўралганлиги ва муҳимлигини ҳисобга олиб бир мақола тайёрлаш ҳаракатидамиз. Дуо қилиб турасиз, тез кунларда тақдим этилиши ва манфаатли бўлишини сўраб. 

    Илтимос, жавоб берсангиз.

    Ассалому алайкум! «Қабр тошига вафот этган шахсларни расмини чизиш гуноҳ» деган эдингиз. Бундай расмларни чизиш орқали топилган пул ҳам ҳаром ҳисобланадими? Илтимос, жавоб берсангиз. Жавобингиз учун катта раҳмат.

    Ва алайкум ассалом. Ҳа, албатта. Валлоҳу аълам.

    Китоб ҳақида

    Ассалому алайкум! Мен араб тилини ва Қуръон ўқишни мустақил ўрганишга ҳаракат қилаяпман. Қуръон китобининг араб ёзуви ва муборак китобнинг таржимаси адабиётлари бор. Лекин ўз хатолар устида ишлаш учун унинг араб ёзувида ва транскрипция билан таржима қилинган адабиётни учратмадим. Шундай адабиётлар бўлса маълумот беринг, илтимос .

    Валайкум ассалом. Бизда бундай яроқли адабиётлар йўқ. Рус тилида топиш мумкин. Аммо транскрипцияни ишлатиш ҳам дуруст эмас. Валлоҳу аълам.

    Масҳ ҳақида

    Ассалому алайкум. Сиздан масҳ тортиш ҳақида сўрамоқчи эдим. Бир танишим ҳар доим эрталаб оёғини ювиб таҳорат қиладию, лекин кейинги намозларда оёғига масҳ тортади. Унинг айтишича бу биз учун енгиллик экан. Агар таҳорат қилганда оёғи ёпиқ бўлса, янаги таҳорат пайтида  ювгандан кўра масҳ қилиш афзал экан. Шу гап ростми? Ҳар куни масҳ тортишни одат қилса яхшими? Бунга қандай далил бор?

    Ва алайкум ассалом. Махси кийилганидагина масҳ тортилади, қуруқ оёққа ёки пайпоққа масҳ тортилмайди. Валлоҳу аълам.

    Тиш

    Ассалому алайкум, Одинахон опа! Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин. Агар тиш олдиришда, даволатишда протез ёки керамика ва шунга ўхшаш тишни даволаш усулларни қўллаётганда узрли ҳолатда бўлса ёки бетаҳорат бўлса бунинг ҳукми қандай бўлади? Агар даволатишни иложи бўлмаса олдирсачи? Чунки мен тиш орасини очтириш лаънатланган ишлигини билиб қолдим. Бу мавзудаги ҳадис қанчалар саҳиҳ?

    Ва алайкум ассалом. Тишни даволатиш керак. Мутахассислар берган маслаҳатига амал қилган ҳолда. Агар шифокор тишни яроқсизлигини ва олиб ташлаш кераклигини айтса, тиш олдирилади. Пломба ва тиш қоплатиш пок ҳолда бўлиши керак. Ҳадисда айтилган нарса ўша замонда урф бўлган соғлом тишларнинг орасини беҳуда очтиришдир. Даволатиш у маънога кирмайди. Валлоҳу аълам.

    Ва алайкум ассалом.  Мутахассислар берган маслаҳатига амал қилган ҳолда тишни даволатиш керак. Агар шифокор тишни яроқсизлигини ва олиб ташлаш кераклигини айтса, тиш олдирилади. Пломба ва тиш қоплатиш пок ҳолда бўлиши керак. Ҳадисда айтилган нарса ўша замонда урф бўлган соғлом тишларнинг орасини беҳуда очтиришдир. Даволатиш у маънога кирмайди. Валлоҳу аълам.

    Соч ҳақида

    Ассалому алайкум! Менинг сочим жуда узун. Сочимга заколка тақиб, кўтариб юраман.  Билишимча намозда сочни тушуриб ўқиш керак экан. Баъзилар «кесиб ташла» дейишди. Мен кесишни хоҳламайман. Қандай йўл тутишим керак? Жавобингиз учун катта раҳмат.

     Ва алайкум ассалом. Кесиш шарт эмас. Намоз ўқиётган пайтингизда узун ҳолида ташлаб, ё битта қилиб йиғиб, ё ўрим қилиб ташлаб қўйсангиз бўлади. Рўмол катта бўлса тагида, бўлмаса кўйлак ичига солиб олиш ҳам мумкин.

    Бирор йўли борми?

    Ассалому алайкум Одинахон опа. Мен олий ўқув юртини битириб диплом олдим, лекин диплом ишимни ўзим қилганим йўқ, бир устозимга пул бериб қилдирдим. Сабаби ўзим диплом мавзуимга мос маълумотларни топишимга кўзим етмади. Аммо диплом ишимни ўзим ҳимоя қилдим. Ҳозир бу ишимдан афсус қилаяпман, чунки дипломни ҳалол йўл билан олмадим. Энди шу дипломим билан ишга жойлашиб маош олсам, олган маошим ҳаром ҳисобланадими? Агар шундай бўлса, буни ҳалоллашнинг бирор йўли борми? (Масалан: маошимдан садақа ёки закот беришми) Аввалги саволларимга берган жавобларингиз учун ташаккур.

    Ва алайкум ассалом. Кўп истиғфор айтинг, тавба қилинг, хайрли ишларни давомли қилинг, хусусан садақани. Касбингизга содиқ бўлинг. Валлоҳу аълам.

    Ташаккурнома

    Ассалому алайкум Одинахон опа! Сиздан  жуда ҳам миннатдорман. Вақтингизни аямай саволларимга жавоб берганингиз учун раҳмат. Аллоҳ сизни икки дунё саодатига мушарраф айласин илоҳим. Раҳмат опажон.

    Ва алайкум ассалом. Саломат бўлинг. Дуоингиздан умидворман.

    Илтимос, маслаҳат беринг

    Ассалому алайкум! Яқинда укам ўғил кўрди, унга яхши ният билан ўзим Саидкарим деб исм қўйдим. <а ҳреф=»ҳттп://исм.уз/сеарч/саидкарим»>ҳттп://исм.уз/сеарч/саидкарим</а> мана шу манбага асосланиб, энди кўнглимизда шубҳа пайдо бўлди. Биз тўғри исм қўйдикми? Олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом. «Карим» сўзини инсонларга нисбатан ишлатса ҳам бўлади. Исм тўғри. Валлоҳу аълам.

    Эмикдош ҳисобланадими?

    Ассалому алайкум, Одина опа! Бир танишим қуйидаги саволни сўраб беришимни илтимос қилганди. Бир онахон ўзининг икки қизини ёшлари тенг фарзандлари (катта қизининг қиз фарзанди ва кичик қизининг ўғил фарзанди)ни эмизган экан. Онахонни у пайтда эмизикли боласи бўлмаган ва табиийки чақалоқларга сут ҳам келмаган. Опа-сингиллар эса хеч қачон бир-бирининг фарзандини эмизишмаган экан. Ҳозирга келиб шу икки набиралари бирга турмуш қурмоқчи бўлишаяптикан. Онахон бўлса ўша эмизишим натижасида булар эмикдош бўлиб, бир-бирига никоҳлари ҳаром бўлиб қолмаганмикан деб ҳадиксираяпти экан. Шу ҳолатда эмикдош ҳисобланадими, ёки турмуш қуришса бўлаверадими? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!

    Ва алайкум ассалом. Бола ичига сут кирмаган бўлса, эмикдошлик ҳукмига кирмайди. Валлоҳу аълам.

    Ёлғон ҳақида

    Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Қуйидаги  саволни кўнглимни нотинч қилгани учун бераяпман. Ёлғонни жуда ёмон кўраман. Тахминан келин бўлиб тушганимдан бери бунга кўп гувоҳ бўламан. Қайнона ва қайнотам охирги вақтларда ўзларини жуда кўп «КАСАЛМАН» дейдиган бўлиб қолишди. Шундай бўлса ҳам эътиборга олмай, улар учун керакли ёрдам кўрсатиб, кўнгилларини олишга ҳаракат қилаяпмиз. Лекин қайнонам «КАСАЛМАН» деб туриб, меҳмонга кетиб қолаверадилар. Уларга ҳақиқатни айтсам “ҳафа бўлиб қолишади” деб айтмайман. Аллоҳ йўл кўрсатар дейман. Нима қилсам тўғри бўлади?! Чунки ҳаста эмасликлари билиниб туради. Жавобингиз учун раҳмат.

    Ва алайкум ассалом. Аввало яхши гумонда бўлайлик. Инсон улуғ ёшда ўзини кексалик туфайли яхши ҳис қилмайди, ўзини ҳаста деб ўйлайди. Кўпчилик ёши улуғларга шунақа касалман дейиш одат бўлиб қолади. Аллоҳ таолодан дуо қилганларингизда инсоф сўранг. Валлоҳу аълам.

    Сотувчини устама нарх қўйиши

    Ассаламу алайкум ! Мен сотувчи бўлиб ишлайман. Фақат ойлик учун ишлаш менга тўғри келмаяпти. Бошлиғим йўқ вақтида, молнинг устига озгина устама нарх қўйиб сотаман. Бу қилаётган ишим нотўғрими? Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат!

    Ва алайкум ассалом. Бу ишни бошлиғингизга билдирмай, унинг розилигисиз қилаётган бўлсангиз, тўғри бўлмайди. Валлоҳу аълам.

    Қунут дуоси

    Ассалому алайкум!   Қунут дуосини билмаса, ўрнига «Аллоҳуммағфирли» деб айтиш мумкинми ва қачонгача? Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин!

    Ва алайкум ассалом. Қунут дуосини дарров ёдлаш керак. Ўрнига бошқа нарса айтилмайди. Валлоҳу аълам.

     

     

    Маслаҳат берсангиз

    Ассалому алайкум. Онамнинг ёшлари 65 да. Оёғини бош бармоғининг тирноғи сув тегса йиринглаб кетаяпти. Таҳорат олишда мато билан боғлаб, ўша касал бармоғини ювмаса бўладими? Илтимос, бу ҳолатда таҳорат олиш учун нима килиш керак? Аввалдан жавобингиз учун раҳмат.

    Ва алайкум ассалом. Таҳоратда ювиш фарз бўлган аъзоларни тартиб билан ювиб, оёқнинг эса соғ қисмини ювиб, шикастланган қисмига боғлов устидан масҳ қилинади. Шайх Ҳазратларининг «Кифоя» китобларининг биринчи қисмининг таҳорат бобида батафсил маълумот берилган.

    Эмизиш

    Ассаламу алайкум! Қизим Рамазон ойи бошланишигача 1 йилу 8 ойлик бўлади ин шаа Аллоҳ. Сиздан сўрамоқчи бўлган нарсам, қизимни сутдан ажратиб рўза тутсаммикан ёки 2 ёшгача эмизишим керакми? Аллоҳ илмингизни бунданда зиёд қилсин.

    Ва алайкум ассалом. Шариатда батамом эмизиш муддати икки йил эканлиги баён қилинган. Икки йил эмизиш фарз ёки шарт дейилмаган. Шароитингизга қараб иш тутаверасиз. Овқатга кириб қолган болани бошқа озуқалар билан боқиб, рўза тутган ҳам афзал. Валлоҳу аълам.

    Диний таълим олиш

    Ассалому алайкум! Ҳадичаи Кубро мадрасасига қизлар неча ёшдан қабул қилинади ва қандай талаблари бор? Аллоҳ рози бўлсин!

    Ва алайкум ассалом. Мадрасанинг ўзига мурожаат қилинглар. Биз бу ишга масъул эмасмиз.

    Меърож кечасида қилинадиган ибодатлар

    Ассалому алайкум. Бугун муборак Меърож кечаси. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратлари бу кечада қандай ибодат қилиш, дуо ва салавотлар ўқишни маслаҳат берганлар. Жавоб учун раҳмат.

    Ва алайкум ассалом. Шайх ҳазратлари шариатда нима кўрсатма берилган бўлса, шуни айтар эдилар. Шариатда бу кечада қилинадиган тайинли ибодат кўрсатилмаган. Валлоҳу аълам.

    Нафсни жиловлаш

    Ассалому алайкум! Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: (“Лаа илаҳа иллаллоҳ” калимасини) ва истиғфор (яъни, “астағфируллоҳ”)ни кўп айтинг. Чунки шайтон айтади: “Мен инсонларни гуноҳлари билан ҳалок қилмоқчи бўлдим, улар мени “Лаа илаҳа иллаллоҳ” ва истиғфор билан ҳалок қилдилар, шундан сўнг уларни ҳавойи нафслари билан ҳалок қилдим, улар ўзларини тўғри йўлдамиз деб ўйлайдилар” (Имом Термизий).  Нафсдан ҳалок бўлмаслик учун қандай дуо ва калималар бор?

    Ва алайкум ассалом

    • اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ، وَالْكَسَلِ، وَالْجُبْنِ، وَالْبُخْلِ، وَالْهَرَمِ، وَعَذَابِ الْقَبْرِ، اللَّهُمَّ آتِ نَفْسِي تَقْوَاهَا، وَزَكِّهَا أَنْتَ خَيْرُ مَنْ زَكَّاهَا. أَنْتَ وَلِيُّهَا وَمَوْلَاهَا. اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عِلْمٍ لَا يَنْفَعُ، وَمِنْ قَلْبٍ لَا يَخْشَعُ، وَمِنْ نَفْسٍ لَا تَشْبَعُ، وَمِنْ دَعْوَةٍ لَا يُسْتَجَابُ لَهَا

       

       

    •  

    اللهم اني اعوذ بك من ساعة السوء ، و يوم السوء ، و ليلة السوء ، و صديق السوء ، و جار السوء ، و اعوذ بك من ذو الوجهين ، و ذو اللسانين ، و اعوذ بك من ابليس و ذريته و شياطينه ، و اعوذ بك من الحديد و الحريق و الطريق و ساعة الغفلة ، ربنا عليك توكلت و انت رب العرش العظيم ، اللهم اني حصنت نفسي و اهلي جميعا بالحي القيوم الذي لا تاخذه سنة و لا نوم ، و دفعت عني و عنهم السوء بلا حول و لا قوة الا بالله العلي العظيم ، اللهم اني اعوذ بك من بكاء يرهقني، و هم يفجعني ، اللهم اجبر خاطري ، و اشرح صدري ، استغفرك ربي من كل الذنوب و الخطايا.. ربي لا تكسر لي قلبا ، و لا تصعب علي امرا ، و لا تحرمني من تعلقت به الروح ، و احفظ لي عائلتي و احبتي و من اراد الخير لي..و كاتبة هذا الدعاء.

    Илм олиш ва рўза ҳақида

    Ассалом алайкум! Одинахон опа сизга тажвид ҳақида саволим бор эди. Мен Қуръонни электрон версиада эмас, балки илмли устоздан ўрганмоқчи эдим. Мадрасада ўқишга имкониятим йўқ. Кимдан ва қаердан ўргансам бўлади? Сиз устозлик қила оласизми?
    Рамазон рўзасидан 6 куни қазо бўлиб қолган эди. Шаъбон ойида ҳам 3-4 кун тутдим, лекин бир кунида ниятида адашиб Шаъбон рўзаси деб ният қилибман. Энди кейинги ойда тутиб берсам бўладими?

    Ва алайкум ассалом. Мен шогирд олмайман. Бундай нарсалар ҳозир таъқиқланган. Шаббон деб нимани назарда тутдингиз, тушунмадим. Рамазондан аввалги ой Шаъбон, Рамазондан кейингиси Шавволдир. Англашимча сиз Рамазонда олти кун қазо қилгансиз ва кейинги ой, Шавволда қазосини тутиб саноқда адашгансиз. Рамазон рўза қазосини ҳар қандай ойда тутсангиз бўлаверади, Валлоҳу аълам.

    Ёрдамингизга муҳтожман

    Ассалому алайкум Одинахон опа! Биз оилада уч фарзандмиз, акам, укам ва мен. Биз бошқа вилоятда яшаймиз, лекин ҳозир ўқишимиз туфайли акам билан Тошкентда яшаяпмиз. Онам асли Тошкентлик. Таътил бошлангандан кейин укам билан онам бизни кўргани келишди. Аксига олиб, бувимлар йиқилиб тушдилар ва ётоққа михланиб қолдилар. Уларни бу ҳолатда ташлаб кетишга онамларнинг кўнгли бўлмаяпти. Бувимлар ҳам кетишларини ҳоҳламаяптилар, лекин онамлардан ташқари учта қизлари бор. Дадамлар эса уйда ёлғиз қолганлар. Улар ҳам тезроқ келишини айтаяптилар. Агар тезроқ қайтмасалар рози эмасликларини айтдилар. Мен ҳам онамларга эрнинг розилиги биринчи навбатда эканлигини айтаяпман, лекин улар онасини ташлаб кетмасликларини айтаяптилар. Уларнинг бу иши тўғрими? Оиламизда қийин вазият юзага келган. Ўзи олдиндан ҳамма бир-бири билан иноқ эмас, ҳамма асабий. Ота-онам ўзлари ибодатда эмаслар, лекин биз фарзандлар фарз амалларини бажаришга ҳаракат қиламиз. Ота-онамизнинг ўзаро иноқмасликлари бизга ҳам ўз таъсирини кўрсатаяпти. Ҳаётимда бир неча бор жонимга қасд қилмоқчи ҳам бўлганман. Лекин Худодан қўрқаман, у дунёдаги бундан минглар баробар аянчлироқ жазо мени бу ишни қилишдан тўхтатган. Мен ҳижобдаман. Бунга дадам қарши бўлган, лекин мен ўз аҳдимдан қайтмаганман.
    Онам ҳам биз учун чидаб яшаб келаяптилар. Агар онамларнинг ажрашишларига розилик берсам нотўғри бўлмайдими? Вақтингизни ажратиб, ёрдамингизни аямаётганингиз учун катта раҳмат. Илтимос, менинг қалбимга таскин бўладиган ва албатта Парвардигоримнинг розилигига етиштирадиган тўғри йўлни кўрсатинг!

    Ва алайкум ассалом. Мен имкон қадар насиҳат қилиб сизга ёрдам қўлини чўзишга ҳаракат қиламан. Аммо бу нарса бир неча сатрларни қоралаш билангина амалга ошиб қолмайди. Бунинг учун бир неча бор суҳбатлашиш керак. Ҳозирча айтадиганим: Авваламбор ўз хато камчилигингизни идрок қилиб, тан олибсиз, шунинг ўзи катта бахт. Бу ислоҳ қилиш учун ташланган энг катта қадам. Шуни идрок қилишни насиб қилган, уни ислоҳ қилишни ҳам насиб айласин. Ота-онангиз муносабатлари борасида, бу ишни ўзларига қўйиб беринг. Қарорни ўзлари қабул қилишсин. Чунки, улар ёши катта одамлар, тажрибалари ҳам кўпроқ, турмуш уларники. Сиз эса фақат уларни эҳтиром қилиш ва уларга яхши муносабатда бўлиш билан чекланинг. Ҳақларига дуода бўлинг.  Ўзгалар билан бўладиган муносабатдаги энг катта хатоимиз ва бу нозик нуқта бўлиб, кўпчилик англамайди, биз бошқаларга уларнинг тутумлари ва қилмишларига яраша муомалада бўламиз. Ота-она «бўйсинмади» деб, эр «итоат қилмади» деб, хотин «адолат қилмади» деб, яна бошқалар «яхшилик қилмади» деб нотўғри фикр юритади, нотўғри хатти-ҳаракат қилади ва нотўғри гап гапиради ва бор муаммо шу ердан келиб чиқади. Аслида биз уларга қилмишларига яраша эмас, ўзимизга нима юклатилган бўлса шунга қараб муносабатда бўлишимиз керак. Мен бандаман, Аллоҳ менга фалон-фалон нарсани буюрган, ҳадисда бундай дейилган, ундай қилиш суннатдир деб бандалик бурчимизни, мўминларнинг биздаги ҳаққини билиб, шунга амал қилишимиз керак. Шунга кўра ўзингиздаги камчиликларнинг сабабини отангизга боғламанг. Аллоҳдан сўраган ҳолда, секин ислоҳ сари ҳаракат қилаверинг. Сабрли ва кечиримли бўлинг. Яхшиликни умид қилаверинг. Аллоҳ ҳар ишга қодир Зот. Аллоҳ мададкор бўлсин!

    Ибодат ҳақида

    Ассалому алайкум Одинахон опа Муҳаммад Юсуф! Ўтган сафарги саволимда Рамазондан кейинги ойни назарда тутгандим. Жавоб учун раҳмат.
    1). Нафл намози Хуфтондан кейин улаб ўқиладими ёки қанчадир муддат кутиш керакми? Ва унда нафл намозини (2,4 ракъат) ўқимоқликка деб ният қилинадими? Намоздан сўнг қилинадиган ниятлардан намунани қаердан олса бўлади ёки намуна бера оласизми?
    2). Қуръонни ўқишда тажвид қоидасини тўла билмайман, чунки электрон вариантда ўрганганман. Олийгоҳда ўқишга имконим йўқ. Тўғри ўқишни қандай ва кимдан ўрганишим мумкин?

    Ва алайкум ассалом. Нафлни хоҳлаган пайтингизда ўқишингиз мумкин ва нафл деб ният қиласиз. Намоздан кейин ният эмас, дуо қилинади. «Кифоя» ва «Ҳадис ва ҳаёт» китобларида, «фиқҳ.уз» сайтида бу ҳақида батафсил маълумотлар бор.
    Қуръон ва тажвид масаласида электрон вариантидан ташқари бошқа нарсани тавсия қила олмайман.

    Намоз ва таҳорат

    Ассалому алайкум Одинахон опа Муҳаммад Юсуф! 1). Мен баъзан тирноқларим четидаги этни шилиб ташлайман. Баъзида ўша жой қонаб қолади. Шу жойни ювиб намоз ўқийвераман, лекин ундан олдин таҳоратим бор бўлади. Шу ишим тўғрими?
    2). Баъзида фарз ва суннат намозлари орасида бирор иш билан чиқсам ёки бирор одам билан гаплашсам намозимни қайтадан ўқишим керак бўладими?
    3). Ҳайздан сўнг сариқ, оч-жигарранг келса ёки суркалса кун давомида унда ғусл қилиб намоз ва рўза тутиш мумкинми?
    4). Хушуъ-хузуъ билан намоз ўқиш деганда, шахсан мен Аллоҳ неъматларини эслаб, қалбимда шукур қиламан кейин нимадир бўлиб дунё ёки арзимас нарсаларга хаёлим чалғийди. Бунинг муолажаси қандай бўлади?
    5). Мен туғилганимда Исломдан яхши хабарлари йўқлиги учун ақиқа қилишмаган экан. Ҳозир қилса ҳам бўладими?

    Ва алайкум ассалом. Сиздан илтимос, биттадан савол ёзинг.

    Нафл рўза ҳақида

       Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин! Сиздан Шаввол ойи рўзаси ҳақида сўрамоқчи эдим. Мени Рамазон ойидан 6 кунлик рўза қарзим бор эди. Шаввол ойида ҳам 6 кун рўза тутмоқчи бўлдим. 10 кун рўза тутганимдан кейин, яна узрли бўлиб қолдим. Қолган икки кунини кейинги ойда тутсам ҳам 1 йил рўза савобидан умид қилсам бўладими?

    Ва алайкум ассалом. Аввал шаввол ойининг олти кун рўзасини тутган бўлсангиз, ваъда қилинган бир йиллик рўза савобига эришасиз ин шаа Аллоҳ. Кейин қарзларингизни бошлаган бўлсангиз, икки кунини кейинги ойдан тутиб қўяверасиз. Аммо аввал қарз рўзаларни тутишдан бошлаган бўлсангиз, шаввол ойининг олти кунлигини тута олмаган бўласиз. Аллоҳнинг фазли, карами кенг, савобидан умид қилиб дуо қилаверинг. Валлоҳу аълам.

    Таҳажжуд намози

    Ассалом алайкум. Таҳажжуд намозини Хуфтон ва Витр намозидан кейин улаб ўқиб кетиш мумкинми? Ниятда эса( фарз, суннат, витр демасдан) нафл намозини 2.4. ракъатини ўқишни ният қилдим дейдими?

    Ва алайкум ассалом. Таҳажжуд намози хуфтоннинг фарз ва суннатидан кейин ўқилади ва нафл намоз деб ният қилинади. Куннинг энг охирида ўқилган намоз витр бўлиши керак. Валлоҳу аълам.

    Ва алайкум ассалом. Таҳажжуд намози хуфтоннинг фарз ва суннатидан кейин ўқилади ва нафл намоз деб ният қилинади. Куннинг энг охирида ўқилган намоз витр бўлиши керак. Валлоҳу аълам.

    Намозга оид

    Ассалом алайкум! Олдинлари мен Витрдан сўнг таҳажжуд, яъни нафл намозини ўқир эдим. Ҳозир эса нафлдан сўнг витрни ўқийман. Бу хатоимни билганимдан сўнг, эски намозларимга футур этмайдими?

    Ва алайкум ассалом. Билмаганингиз учун Аллоҳ мағфират қилади, ин шаа Аллоҳ.

    Намозлар орасида чалғиш

    Баъзида фарз ва суннат намозлари орасида бирор иш билан чиқсам ёки бирор одам билан гаплашсам мумкинми?

    Мумкин. Валлоҳу аълам.

    Хна билан нақш чизиш

    Ассалом алайкум! Ҳижобда бўлмаган одам қўли, оёқлари ва елкасига одам ва ҳайвоннинг расми бўлмаган нақш(татировка) чиздириши ва ўша ҳолда намоз ўқиши жоизми?

    Ва алайкум ассалом. Ҳижобда бўлмаслик ўзи гуноҳ, сиз айтган ҳолатларда номусулмонмасларнинг ахлоқсизликларига тақлид қилиш бор ва бу дуруст эмас албатта. Валлоҳу аълам.

    Ва алайкум ассалом. Ҳижобда бўлмаслик ўзи гуноҳ, сиз айтган ҳолатларда номусулмонларнинг аҳлоқсизликларига тақлид қилиш бор ва бу дуруст эмас албатта. Валлоҳу аълам.

    Кўп қаватли уйларнинг хожатхонаси

    Ассалому алайкум! Кўп қаватли уйда яшаганлигимиз учун хожатхонамиз ҳаммом билан бир жойда. Мен таҳорат олгани, кир ювгани ёки баъзи нарсаларни олгани кирганимда гапирсам ёки таҳоратда Аллоҳнинг исмларини зикр қилсам гуноҳкор бўлиб қолмайманми?

    Ва алайкум ассалом. «Кифоя» ва «Ҳадис ва ҳаёт» китобларида, шунингдек «fiqh.uz» сайтида батафсил маълумотлар берилган. Сиз кўпроқ китоб ва сайтдаги маълумотларни ўқинг. Ҳаммаси ёзиб қўйилган.

    Рўза очилмайдими?

    Ассаламу алайкум! Рўзадор одам тишларини тиш пастасида ювса унинг таъми рўзани очмайдими? Таҳоратда ғар-ғара қилсачи? Эътибор учун раҳмат.

    Ва алайкум ассалом. Тиш паста ва ғарғара қилинган сув ичга кетмаса бўлди, рўза очилмайди ин шаа Аллоҳ.

    Дуо қилиш одоби

    Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Намоздан сўнг зикр ва дуо қилиб бўлгач, Аллоҳга юзланиб ўз эҳтиёжларини сўрайди. Шу сўрашларда Аллоҳнинг жамолини сўраш мумкинми? Бу тарбиясизлиик бўлмайдими? Аллоҳдан эҳтиёжларини қандай сўраса шариатга мувофиқ бўлади?

    Ва алайкум ассалом. Аллоҳнинг ризолигини ва Аллоҳ рози бўладиган амалларга муваффақ бўлишни сўраш керак. Валлоҳу аълам.

    Ақиқа ҳақида

    Ассалому алайкум! Бизнинг оилада ёшликда ҳеч кимга ақиқа қилинмаган экан. Шариатда бунинг ҳукми қандай?

    Ва алайкум ассалом. Ақиқа мустаҳаб амалдир. Ақиқа боланинг соғлом ўсишини таъминлаш учун қилинади. Вояга етиб бўлганидан кейин ақиқа қилишга эҳтиёж йўқ. Валлоҳу аълам.

    Ҳижоб ҳақида

    Ассалому алайкум. Мен ҳижобда эмасман, лекин жуда хоҳлайман. Ҳозирги вақтда ўқишга ҳам, ишлашга ҳам ҳижоб билан рухсат йўқлиги учун турмушга чиққандан кейин ҳам ўраса бўладими? Агар ишламаса рўмол ўрнига парик кийиб, узун кўйлакда юрса бўладими?

    Ва алайкум ассалом. Ҳижоб Аллоҳ таолонинг фарзи, у истак ёки шароитга қараб бўлмайди. Аввало Аллоҳ таолонинг буйруғи бажарилади. Ҳазратимиз заруратда парикка рухсат берганлар. Валлоҳу аълам.

    Зулҳижжа ойининг рўзаси

    Ассалому алайкум Одинахон опа! Аллоҳим сизни Фирдавс ул-аъло билан мукофотласин! “Муслима кундалиги” дастурида Зулҳижжа ойининг 10-14 кунларида «бу кун рўза тутишлик суннат амал. Оқ кунлар рўзасига қаралсин» деган эслатма пайдо бўлди. Бу қандай кунлар эканини тушунтириб берсангиз. Аллоҳим илмингизни зиёда қилсин!

    Ва алайкум ассалом
    ОҚ КУНЛАР РЎЗАСИ
     
    Оқ кунлар, дегани тунлари оқ бўлган кунлардир. Ой тўлишиб ўн уч кунлик бўлганда энг ёруғ бўлади. Ана ўша ўн учинчи кеча ва ундан кейинги ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кечалар оқ тунлар дейилади. Бу фаслда ана ўша кечаларнинг кундузлари рўзаси ҳақида сўз кетади.

    1333- عَنِ مِلْحَانَ الْقَيْسِيِّ t قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ r يَأْمُرُنَا أَنْ نَصُومَ الْبِيضَ ثَلاَثَ عَشْرَةَ وَأَرْبَعَ عَشْرَةَ وَخَمْسَ عَشْرَةَ قَالَ وَقَالَ: هُنَّ كَهَيْئَةِ الدَّهْرِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ. وَلَفْظُ التِّرْمِذِيِّ: إِذَا صُمْتَ مِنَ الشَّهْرِ ثَلاَثَةَ أَيَّامٍ فَصُمْ ثَلاَثَ عَشْرَةَ وَأَرْبَعَ عَشْرَةَ وَخَمْسَ عَشْرَةَ.

    1. Милҳон ал-Қайсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга оқларнинг ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешининг рўзасини тутишни амр қилар эдилар ва: «Улар худди йил бўйига ўхшар», дердилар».
    Сунан эгалари ривоят қилишган.
    Термизийнинг лафзида:
    «Қачонки бир ойдан уч кун рўза тутадиган бўлсанг, ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешни тут», де­йилган.
    Шарҳ: ҳадиси шарифнинг маъносини изоҳлашга ҳожат йўқ. Уни ҳаётга татбиқ қилиш лозим, холос.

    Тасаддур ҳақида

    Муслима аёл авратини тўкис беркитган ҳолда аёлларга пишириқ пиширишни ўргатадиган программада иштирок этса бўладими? Сабаби тасвирчи ва бошқа эркаклар ҳам кўриши мумкин.

    Зийнатланмаган ҳолда бўлса, ҳа. Валлоҳу аълам.

    Намоз вақтлари

    Ассалому алайкум! Шом намозини тақвимда белгиланган вақтдан сўнг яна қанча вақт ичида ўқиса бўлади?

    Ва алайкум ассалом. Ҳанафий мазҳабида 40 дақиқагача.

    Юк тушиши бор нарсами?

    Ассалому алайкум ҳурматли устоз! Бемор одамни  кимдир силаса, массаж қилса у кишига пул бериш керак, бўлмаса беморнинг  юки силаётган одамга тушaди деган гаплар тўғрими?

    Ва алайкум ассалом. Шариатда бемор кишига дам солиш ва шунинг эвазига тўлов олиш бор нарса. Буни саҳобалар қилишган ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга айтишганда У зот иқрор бўлганлар. «Юки тушади» деган гап йўқ. Валлоҳу аълам.

    Савол

    Ассалому алайкум ҳурматли опа! Сизга яқинда сийдик ҳақида савол берган эдим. Сийдик теккан нарсани учбор қайта янги сувга ( учбор тоғоранинг сувини тўкиб янги сув) олиб ювиш керакми? Ёки бирбор тоғорага сув олиб, учбор шу сувга ишқалаб ювса бўлаверадими? Аллоҳ рози бўлсин сиздан.

    Ва алайкум ассалом. Айтдимку, тоғорада ювсангиз ҳам уч бора сув янгилайсиз. Валлоҳу аълам.

    Тажвид илми ҳақида

    Ассалому алайкум Одина опа! Олдинги жавоблар учун сизга кўп ташаккур билдираман. Саволим тажвид илмидан. Сизнинг қаламингизга оид «Муфассал тажвид» китобини ўқиётган эдим. Мен аввалдан  (айн) ҳарфини яхши чиқара олмасдим, ҳозир ҳаракат қилаяпман. (айн ) ҳарфи истифола ҳарфларига тегишли бўлиб, у талаффуз қилинганда тилнинг орқаси, юқори танглай кўтарилмай ингичка талаффуз қилинишини билдим, аммо ойнага қараб ҳаракат қилиб талаффуз қилсам, худди истеъло (ғойн) каби тилим кўтарилаяпти ва ҳалқумим бироз қисилгандагина чиқаяпти. Қанча ҳаракат қилмай тилим ғойн қалин ўқиладиган ҳарфига ўхшаш кўтарилганини кўраяпман. Бу билан Қуръонни хато ўқиётган бўламанми? Нотўғри савол берган бўлсам узр.

    Ва алайкум ассалом. Махраж ва тўғри талаффузни билиб олиб ҳарфни нутқ қилишни машқ қилиш керак. Тажвид илмидаги асосий нарсалардан бири ҳарф нутқини машқ қилишдир. Араб ҳарфлариниг баъзисининг талаффузи қийинроқ ва машқ қилишга эҳтиёжи бор. Кўп такрор билан ўрганиб кетасиз, ин шаа Аллоҳ.

    Ҳижобга киришимга ота-онам қарши

    Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Менинг ёшим 14 да. Балоғатга етгач ҳижобга кирмоқчиман. Аммо оилада ҳамма бунга қарши. Онам очиқ-сочиқ кийиниб юришимга мажбурлайди. Нима қилишни билмаяпман. Жавобингиз жуда зарур. 2-3 кундан сўнг интернетга киришимга умуман имкон бўлмайди. Аллоҳим Ўзи барчани қўлласин. Раҳмат

    Ва алайкум ассалом. Аллоҳдан сўранг, биз ҳам дуода бўламиз. Аллоҳ осон қилсин. Омийн!

    Бизнес компаниялар ҳақида

    Ассалому алайкум. Ҳозирги вақтда Oriflame, Avon, Amway каби турли бизнес компаниялари жуда кўпайиб бормоқда.  Мана шундай компанияларга аъзо бўлиб, ишлашлик мумкинми?

    Ва алайкум ассалом. Бунда савдо турига назар солиш керак. Тармоқли савдо бўлса, жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

    Илтимос, маслаҳатингиз жуда ҳам зарур!

    Ассалому алайкум! Қилаётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин!  Авваламбор узр сўрайман вақтингизни олганим учун ҳамда саволимда бирор камчиликка йўл қўйган бўлсам. Хўжайинимнинг илтимосларига биноан саволимиз  қуйидагича эди. Эрим темирчилик билан шуғулланадилар. У кишига чилимнинг қайсидир қисмини тайёрлашга буюртма келибди. Тайёрлаб берганлари учун гуноҳ бўлмайдими? Илтимос жавобингизни интизорлик билан кутамиз. Ислом йўлида қилаётган барча ишларингизга Аллоҳ ривож бериб, ёрдам берсин. Жавобингиз учун аввалдан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом. Чилим ҳаромдан бошқага ишлатилиши мумкин бўлган юртларда буюртма олса бўлади. Аммо фақат ҳаромга ишлатилиши аниқ бўлган ҳолда бўлмайди. Валлоҳу аълам.

    Қироат

    Маълумки аёллар паст овозда, деярли пичирлаб намоз ўқишади. Шунда баъзи ҳарфлар тўғри чиқмайди. Мисол учун: «хо» ҳарфи «ҳа» га ўхшаб чиқса намоз бузиладими? Қайтадан ўқиш керакми?

    Сўзнинг маъносини ўзгартирадиган даражада бўлса, бузади. Валлоҳу аълам.

    Бу гуноҳ эмасми?

    Ассалому алайкум. Қош териш гуноҳми?

    Ва алайкум ассалом. Гуноҳ

    Соч бўяш ҳақида

    Ассалому алайкум! Аёл киши сочини хнадан ташқари турли хил бўёқларга бўяши мумкинми?

    Ва алайкум ассалом. Мумкин, сочни куйдириш мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

    Пешона туклари

    Ассалому алайкум Одинахон опа! Пешона ва лаб устидаги тукларни терса бўладими? Чунки менинг қошимнинг тепаси жуда қалин. Улар сочим ўсиб чиққан жойгача уланиб кетган. Бу қош терганга кирмайдими?

    Ва алайкум ассалом. Қош ва қошга тобеъ тукларни териб бўлмайди. Қош деб бўладиган тукни олиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

    Чёлка кестириш

    Ассалому алайкум Одина опа! Эшитишим бўйича динда чёлка кесиш мумкин эмас экан. Шу тўғрими?

    Ва алайкум ассалом. Аёллар кесса жоиз. Валлоҳу аълам.

    Ота-онам ширк амал қилса

    Ассалому алайкум Одина опа! Ота-онамнинг уйларини ҳовлисида қабр бор ва у  машҳур инсонники эмиш. Унга баъзи инсонлар сиғинишаркан. Ота-онамнинг ёшлари 66-76 да. Уларга гап тушунтириш қийин. Улар Жиззахда туришади.Мен қизли уйимга борсам дадам олиб келган ёки сўйишган, ёки қабрга атаб сўйиб буларга ҳам 1-2 кг бериб кетган гўштларидан ейишлигимиз мен ва фарзандларимга ҳалолми?

    Ва алайкум ассалом. Уларга буни тушунтиришга ҳаракат қилиш керак. Гапи ўтадиган одамлар гапирсин. Шубҳали нарсаларни истеъмол қилманг. Аллоҳ ҳидоятга бошласин. Валлоҳу аълам.

    Соч кесиш мумкинми?

    Ассалому алайкум! Аёллар сочини кесиши мумкинми?

    Ва алайкум ассалом. Мумкин. Валлоҳу аълам.

    Дуо сўраб

    Ассалому алайкум! Аллоҳ  учун яхши кўрган устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратларини ва уларнинг ота-оналарини Аллоҳ мағфират айлаб, жойларини жаннатдан қилсин. Сизни ҳам илмингизни Аллоҳ зиёда қилсин. Ижозат берсангиз сизга дуо умидида мурожаат қилмоқчи эдим. «Тафсири Ҳилол» китобини яна бир бор тугатдим. Дуо қилинг Аллоҳ ўқиганимга амал қиладиган қилсин ва мушкулотларимга чидамли сабр берсин, иймонимни мустаҳкам қилсин. Шу хабарни ўқиётган барча мўмин ва муслималаримиздан ҳам дуо умидидаман.

    Ва алайкум ассалом. Хайрли иш бўлибди, Аллоҳ бардавом қилсин. Хулқингиз Қуръон бўлсин. Амалингиз Қуръонга мувофиқ бўлсин. Собирлардан қилсин сизни. Аллоҳнинг ваъдаси бор, Қуръони карим тиловати билан машғул бўлиб, ниятларини сўрай олмаган бандаларига ўзлари ўйлаганларидан афзалини беришга. Илоҳо ўйлаган мақсадларингиздан афзалини берсин. Омин!

    Яна эътикоф ҳақида

    Ассалому алайкум. Эътикоф ўтирган аёлга ҳам жинсий яқинлик қилиши мумкинми? Эътикофда қанча муддатгача ўтириш мумкин?

    Ва алайкум ассалом. Албатта жинсий алоқадан тийиласиз.
    Сизга «Кифоя» китобидан иқтибос келтираман:
    «Эътикоф» луғатда «ушлаб қолиш», «туриб қолиш» ва «лозим тутиш» маъноларини ифода қилади.
    Шариатда эса
    «Рўзадорнинг жамоат масжидида эътикоф нияти ила қолишидир».
    Аллоҳ таоло:

    وَلاَ تُبَاشِرُوهُنَّ وَأَنتُمْ عَاكِفُونَ فِي الْمَسَاجِد

    «Ва у(аёл)ларга масжидларда эътикоф ўтирганингизда яқинлик қилманг», деган («Бақара» сураси, 187-оят).
    Эътикоф Қуръонда зикр қилинган ибодат эканига ушбу оят далилдир. Бу оятда эътикоф ўтирган шахс ўз жуфти ҳалоли ила жинсий яқинлик қилмаслиги кераклигига ва эътикоф ибодати масжидда бўлишига ҳам далил бор.
    عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا زَوْجِ النَّبِيِّ r: أَنَّ النَّبِيَّ r كَانَ يَعْتَكِفُ الْعَشْرَ اْلأَوَاخِرَ مِنْ رَمَضَانَ حَتَّى تَوَفَّاهُ اللهُ ثُمَّ اعْتَكَفَ أَزْوَاجُهُ مِنْ بَعْدِهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.
    Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
    «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, то Аллоҳ у кишини вафот эттиргунича Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирар эдилар. Сўнгра, у зотдан кейин завжалари ўтиришди».
    Бешовлари ривоят қилишган.
    Эътикоф қуйидаги турларга бўлинади:

    1. Вожиб.

    Бунга назр қилинган эътикоф киради.

    1. Суннати муаккада.

    Бунга Рамазоннинг охирги ўн кунидаги эътикоф киради.

    1. Мустаҳаб.

    Бунга юқорида зикр қилинганлардан бошқа эътикофлар киради.
    Эътикоф ўзига хос алоҳида ибодат бўлиб у ила банда қалб мусаффолигига, дунёнинг ташвишларидан узилишга, Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишга ва шу каби кўпгина фазлларга эришади.
    Унинг ози бир кундир.
    Аммо имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳи: «Эътикофнинг ози бир оз муддат бўлса ҳам бўлади», деганлар ва шунга фатво берилган.
    Ким эътикофни бузса, қазосини бажаради.
    Худди нафл рўзани бузган одам қазосини тутиши вожиб бўлганга ўхшаб.
    Эътикоф ўтирган одам масжиддан инсон ҳожатларидан бошқа нарса учун чиқмайди.
    Инсон ҳожатлари деганда катта ва кичик тоҳарат ушатиш, нажосатни кетказиш ва жунубликдан ғусл қилиш каби ишлар кўзда тутилади. Мазкур ишларни қилиб бўлиши билан дарҳол эътикоф ўтирган жойига қайтади.
    عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ r إِذَا اعْتَكَفَ لاَ يَدْخُلُ الْبَيْتَ إِلاَّ لِحَاجَةِ اْلإِنْسَانِ. رَوَاهُ مَالِكٌ.
    Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
    «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон эътикоф ўтирсалар инсон ҳожатидан бошқа нарса учун уйга кирмас эдилар».
    Молик ривоят қилган.
    Жумъага заволдан кейин боради.
    Боргандан кейин суннатни ўқиб олишга етадиган вақт бўлиши учун. Бу–жума ўқиладиган жоме масжидга яқин ерда эътикоф ўтирган одам учун.
    Кимнинг манзили узоқ бўлса, суннатларни ўқиб, жумага бемалол эришадиган вақтни чамалаб боради.
    Яъни, жумъа бошлангунча унинг фарздан аввалги тўрт ракъат суннатини ўқиб оладиган вақт ҳам бўлишини ҳисобини қилиши лозим бўлади.
    Икки ийд намозига бориши ҳам худди жумага боришга ўхшайди.
    Шунинг учунҳам, уламоларимиз: «Жума ўқиладиган масжидда эътикоф ўтириш афзал», дейдилар.
    Жомеъ масжидда мазкур муддатдан кўпроқ туриб қолса ҳам эътикофи бузилмайди.
    Чунки бу масжид ҳам, аслида, эътикоф еридир.
    Шунингдек, масжид йиқилгани, жамоат тарқалиб кетгани, золимнинг мажбуран чиқариб юборгани, жиноятчиларнинг жонга ёки молга таҳдид солгани учун чиқиш ила эътикоф бузилмайди. Бошқа ерга бориб эътикофини давом эттираверади.
    Агар узрсиз маълум вақтга чиқса, эътикофи бузилади.
    Шунингдек, ғарқ бўлаётган ёки ёнаётган нарсани қутқариш каби фавқулода ҳолатларда, шунингдек, бемор кўриш, жанозада қатнашиш, гувоҳлик бериш каби ишлар учун чиқса ҳам эътикофи бузилади ва қазо лозим бўлади.
    У, эътикоф ўтирган масжидида еб-ичиши, ухлаши, савдо молини масжидга келтирмасдан олди-сотди қилиши мумкин. Бошқа кишига бу ишларни масжидда қилиш мумкин эмас.
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эътикоф ўтирганларида шундай қилганлар ва бу ҳожатларни масжиддан чиқмасдан бажариш мумкин.
    Аммо, эътикоф ўтирмаган одам мазкур ишларни масжидда қилиши мумкин эмас.
    Бу ҳақда бир қанча ҳадислар келган.
    عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ عَنْ أَبِيهِ عَنْ جَدِّهِ عَنْ رَسُولِ اللهِ r: أَنَّهُ نَهَى عَنْ تَنَاشُدِ اْلأَشْعَارِ فِي الْمَسْجِدِ وَعَنِ الْبَيْعِ وَالاِشْتِرَاءِ فِيهِ وَأَنْ يَتَحَلَّقَ النَّاسُ يَوْمَ الْجُمُعَةِ قَبْلَ الصَّلاَةِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ.
    Амр ибн Шуъайб отасидан, у бобосидан ривоят қилинади:
    «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда шеър айтишдан, олди-сотди ва жумъа куни намоздан олдин ҳалқа бўлиб ўтиришдан наҳий қилдилар».
    Термизий, Насаий ва Абу Довуд ривоят қилишган.
    У жим ўтирмайди. Фақатгина хайрли нарсаларни гапиради.
    Эътикоф ўтирган одам оғзига мум солингандек жим ўтириши мумкин эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтарганлар. Эътикофдаги киши, намоз ўқиш, тиловат, зикр, ҳадис ўқиш, илм ўрганиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ва бошқа Пайғамбарларнинг сийратларини, аҳли солиҳлар ҳақидаги хабарларни ўрганиш билан машғул бўлади.
    Агар кечаси ёки унутиб бўлса ҳам жинсий алоқа қилиш эътикофни бузади. Шунингдек, фарждан бошқа ерга жинсий алоқа қилиш, ўпиш, ушлаш туфайли маний нозил қилса ҳам, эътикоф бузилади.
    Чунки, эътикоф ҳам худди намоздек нарса. Мазкур нарсаларнинг барчаси намозни бузади.
    Аммо нозил қилмаса, мазкур ишлар ўзи ҳаром бўлса ҳам, эътикоф бузилмайди.
    Булар жинсий алоқага олиб борадиган нарсалардир бўлса ҳам, уларда жинсий алоқанинг маъноси йўқ.
    Аёл киши уйида эътикоф ўтиради.
    Яъни, уйидаги намоз ўқийдиган ерида. Чунки, аёл киши учун энг қулай жой ўшадир.
    Агар бир неча кун эътикоф ўтиришни назр қилган бўлса, ўша кунларнинг кечаларини ҳам ўтириш лозим бўлади.
    Шунингдек, бир неча кеча эътикоф ўтиришни назр қилган бўлса, ўша кечаларнинг кундузларини ҳам ўтириш лозим бўлади.
    Бунда шарт қилмаган бўлса ҳам, кетма-кет ўтирилади. Икки кунни назр қилган бўлса, икки кундуз ва икки кеча ўтиради. Наҳорнинг ўзини ният қилиш жоиз.

    Ҳалолми?

    Ассалому алайкум! Биз Россия давлатидамиз. Болаларимни  боғчага беришда гўштли овқатларни бермасдан бошқа овқатларини берса бўладими ёки битта қозонда бўлгани учун бўлмайдими?

    Ва алайкум ассалом. У ердаги ҳолатни кўрмай туриб бир нарса дея олмаймиз. Ҳар эҳтимолга қарши кунлик емагини ўзингиз тайёрлаб, олиб бориб берганингиз маъқул. Валлоҳу аълам.

    Таҳорат ҳақида

    Чақалоғимнинг ахлати ёки сийдигини ювиш таҳоратимни бузадими?

     Бузмайди. Ўша нажосат баданингиз ва кийимингизга текканда, тозалаб юборсангиз бўлди. Валлоҳу аълам.

    Қабристонга аёл кишининг бориши

    Ассалому алайкум. Аёл киши қабристонга борса бўладими?

    Ва алайкум ассалом. Шариат кўрсатмаларига амал қилган ҳолда бориши жоиз. Валлоҳу аълам.

    Маслаҳат беринг

    Ассалому алайкум опажон. Биз оилам билан чет элда яшаймиз. Хўжайиним машина олди-сотдиси ва экспорти билан шуғулланадиган компанияда ишлайдилар. Компания эгалари мусулмон одамлар. Бу ишда Исломга зид ишлар рўй бермайди Алҳамдулиллаҳ. Лекин корхона ҳар йил бошида банкдан пул оларкан ва йил охирида бир фоиз қўшимчаси билан пулни қайтараркан. Бу бир фоиз банк хизмат хаққи, шунча катта миқдордаги пулни олиб ишлатгани учун. Хўжайиним ойлик олиб ишлайдилар. Шу ҳолатда хўжайиним рибога аралашган бўлиб, гуноҳкор бўлмайдиларми? Олаёткан ойликлари ҳалолми?

    Ва алайкум ассалом. Бу ҳолат қайси юртда рўй беряпти?

    Ичкилик

    Спиртлик ичимлик ичкан одамни ибодатлари ва рузаси канчадан кегин кабул булади? Орадан канча вакт утканидан кегин демокчиман. 40-кун деб эшиткан эдим.

    Ва алайкум ассалом. Ҳадиси шарифда қирқ кун намоз қабул бўлмаслиги айтилган:
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Ким маст қилувчи нарса ичса, намози қирқ кунга қисқаради. Агар у тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилур. Агар тўртинчи марта яна қайтса, уни «хабол тийнаси» ила суғормоқ Аллоҳнинг зиммасида бўлур», дедилар.
    Лекин бу гапдан нотўғри хулоса олиб ўқиган намозим қабул бўлмас экан, деб намоз ўқишни тарк қилиш тўғри келмайди. Тавба эшиги доим очиқ. Ҳадиси шарифда айтилганидек. Ушбу қирқ кун мобайнида ундан намоз соқит бўлмайди. Астойидил тавбасини қалиб намозларини ўз ўрнида адо этади. Валлоҳу аълам.

    Ишхонадаги аёллар

    Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим ишхонадаги аёллар билан «асалим, соғиндим» деб гаплашишади. Гоҳида мендан ўчириб, беркитиб юрадилар. Нима қилай?

    Ва алайкум ассалом. Ҳамма ўз гуноҳлари учун ўзи жавобгар. Сиз бу нарсаларни «тафтиш қиламан» деб ўзингизни қийнаманг. Яхшилик билан насиҳат қилинг. Савол-сўроқ, жанжал ўрнига дуо қилинг, инсоф сўранг. Албатта бу ишлар нотўғри, лекин уларнинг ҳал қилиш мана шу йўл билан бўлади. Валлоҳу аълам.

    Туш ҳақида

    Ассалому алайкум! Бир кун тушимда бир хонани ичида турибман экан. Бошқаларни ичкарига қўйишмаяптикан. Мен бир одамдан нимага киришмоқчилигини сўрадим. У Пайғамбаримизни кўриш учунлигини айтди. Кўплар қўлларини ўпиб, ҳурмат кўрсатаяпти. Қарасам кийимлари Пайғамбаримизникига ўхшаган, лекин кўк кўзли, соқоли йўқ бир киши экан. Уларни бошқа тушларимда бундай суратда кўрмагандим. Шайтон тушда ҳам уларнинг суратига кира олмаслигини биламан. Шу тушимда Пайғамбаримизни кўрдиммикин?

    Ва алайкум ассалом. Тушдаги чалкашлик табиий. Валлоҳу аълам.

    Хотирани мустаҳкамлаш

    Ассаламу алайкум! Хотираси сустлигидан шикоят қилганлар учун Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўргатган 4 ракъатли намоз бор экан. Шу намоз ҳақида маълумот берсангиз, илтимос.

    Ва алайкум ассалом.
    Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
    «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирган эдик, бирдан Али келиб:
    «Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Қуръон менинг кўксимдан чиқиб кетмоқда. Уни (ёдлашга) қодир бўла олмаяпман», деди.
    Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Эй Абул Ҳасан! Сенга Аллоҳ улар ила манфаат берадиган ва сен ўргатганларга ҳам манфаат берадиган ҳамда ўрганган нарсангни кўксингда собит қиладиган калималарни ўргатиб қўяйми?» дедилар.
    «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули! Менга ўргатинг», деди.
    «Қачон Жумъа кечаси бўлганда, агар кечанинг охирги учдан бирида туришга қодир бўлсанг, албатта, у шоҳид бўлинган соатдир. Унда дуо ижобат бўладир. Биродарим Яъқуб ўз ўғилларига «Сизлар учун Роббимдан истиғфор сўрарман», деган. У буни Жумъа кечасини келишини (кўзлаб) айтган.
    Агар қодир бўлмасанг, унинг ўртасида тур. Агар бунга ҳам қодир бўлмасанг, аввалида тур. Тўрт ракъат намоз ўқи. Биринчи ракъатда «Фотиҳа» билан «Яасин» сурасини ўқи. Иккинчи ракъатда «Фотиҳа» билан «Ҳаа мийм» – «Духон» сурасини ўқи. Учинчи ракъатда «Фотиҳа» билан «Алиф. Лаам. Мийм. Танзийлу…» – «Сажда» сурасини ўқи. Тўртинчи ракъатда «Фотиҳа» билан муфассалдаги «Таборак» сурасини ўқи. Қачон ташаҳҳуддан фориғ бўлсанг, Аллоҳга ҳамд айт ва Аллоҳга гўзал сано айт. Менга яхшилаб саловот айт. Бошқа набийларга ҳам. Мўминлар ва мўминалар ҳамда сендан олдин иймон билан ўтган биродарларинг учун истиғфор айт. Ана ўшалардан сўнг «Аллоҳим! Мени боқий қолдирган чоғингда маъсиятларни доимо тарк қилиш ила раҳм қилгин. Мени ўзимга бефойда бўлган нарсага уринмаслик ила раҳм қилгин. Мени Сени мендан рози қиладиган яхши назар ила ризқлантиргин. Аллоҳим! Эй осмонлару ерни йўқдан бор қилган Зот! Эй жалол, икром ва мислсиз иззат эгаси! Эй Аллоҳ! Эй Роҳман! Жалолинг ила, юзингнинг нури ила сўрайман! Қалбимга Китобингни Ўзинг менга ўргатганингдек ёд олишни лозим қилгин! Уни Сени мендан рози қиладиган тарзда тиловат қилиш ила ризқлантиргин.
    Аллоҳим! Эй осмонлару ерни йўқдан бор қилган Зот! Эй жалол, икром ва мислсиз иззат эгаси! Эй Аллоҳ! Эй Роҳман! Жалолинг ила, юзингнинг нури ила сўрайман! Китобинг ила кўзимни мунаввар қилгин. У билан тилимни равон қилгин. У билан қалбимни очгин. У билан кўксимни кенгайтиргин. У ила баданимга амал қилдиргин. Чунки ҳақда менга Сендан ўзга ёрдам бера олмас. Уни Сендан ўзга бера олмас. Аллоҳда бошқада куч ҳам, қувват ҳам йўқ», дегин.
    Эй Абул Ҳасан! Буни уч ёки беш ёки етти Жумъа қилгин. Аллоҳнинг изни ила ижобат қилинурсан. Мени ҳақ ила юборган Зот ила қасамки, бу ҳеч бир мўминни четлаб ўтмаган», дедилар».
    Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо:
    «Аллоҳга қасамки, беш ёки етти (Жумъа) ўтиши билан Али Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига худди аввалгига ўхшаш мажлисга келди ва:
    «Эй Аллоҳнинг Расули! Авваллари тўрт оят ёки шунинг атрофидагинани ёд олар эдим. Қачон уларни ўқийман десам, ёдимдан чиқиб қолар эди. Бугун эса қирқ ва унинг атрофдагини ёд олмоқдаман. Қачон уларни ўқисам, худди Аллоҳнинг Китоби кўзим олдида тургандек бўлади. Ҳадисни ҳам эшитар эдим. Агар қайтармоқчи бўлсам, ёдимга келмас эди. Бугун ҳадисларни эшитаман, агар уларни айтиб берсам бир ҳарфини ҳам қолдирмайман», деди.
    Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
    «Мўминсан! Каъбанинг Робби ила қасам, эй Абул Ҳасан!» дедилар».
    Термизий ривоят қилган.

    Аёллар учун

    Ассалому алайкум! Авваламбор қимматли вақтингизни аямай саволларимизга жавоб бераётганингиздан жудаям хурсандмиз. Аллоҳ вақтингизга барака берсин! Саволим шуки: 1- аёл киши қўл-оёқ тукларини олиши мумкинми? 2-юздаги ҳолларни кетказишчи?  3-киприк ўстирадиган дорилардан фойдаланиш мумкинми?

    Ва алайкум ассалом.
    1. Турмуш қурган аёлга қошдан бошқа тукларни олиш мумкин.
    2. Хол чиройни бузиб турган бўлса, турмушга салбий таъсир кўрсатса ёки турмуш қуришга тўсиқ бўлса, мумкин.
    3. Мумкин. Валлоҳу аълам

    Намоздаги либос

    Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Муҳтарама Одинахон опа Мухаммад Юсуф. Агар кийимда жонивор тасвири бўлса ва унинг устидан кийган ёпинчиғи кийимдаги расмни тўла тўсмаса ёки тиззагача кўйлак ва тагида  кенг бўлмаган қора калготка, ёки кенг спорт кийимида кўйлаксиз буткул ҳамма ёғи ёпиқ бўлса шунақа ҳолатда намоз ўқиш жоизми?

    Ва алайкум ассалом. Намоз тўғри бўлиши учун аврат ёпилса ва либос пок бўлса бўлди. Шу билан бирга намозда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога рўбарў бўлиб турганингизни унутманг. Шу мақомга муносиб кўриришда бўлинг. Валлоҳу аълам.

    Ақиқа

    Ассалому алайкум. Бу саволни келинойим илтимосига кўра йуллаяпман. 13-ноябрь куни қиз фарзандлик бўлишди. Қўй сўйиб, ақиқа қилишни ният қилишган экан. Ақиқани бола қанчалик бўлганда қилса яхши бўлади? Яна сўйилган қўйни уйга одам чақириб эҳсон қилиш шартми ёки тарқатиб юборса ҳам бўлаверадими? Илтимос, ақиқа қилиш ҳақида батафсилроқ маълумот берсангиз. Савобли ишларингизда Аллоҳдан куч-қувват тилаб қоламан.

    Ва алайкум ассалом. Бу ҳақида китобларда ва сайтларда етарли маълумотлар бор. Ўқиб олишингизни тавсия қиламиз.

    Илтимос, маслаҳат беринг!

    Ассалому алайкум! Бизнинг оилада ҳамма олий маълумотли бўлишимизга қарамай  дин илмини, Қуръон ўқиш илмини билишмайди. Мен ва фарзандларим динимиз илмини, Қуръонни қироат билан ўқишни  чуқурроқ ўрганишни истаймиз. Бунга рухсат берилган махсус курсларми ёки мактабларми борми? Ёрдам берсангиз. Олдиндан жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

    Ва алайкум ассалом. Аллоҳга шукрки, ҳозирги кунда интернет оламида бундай таълимотлар бисёр. Китоблар ҳам бор. Ўқиб ўрганиб, тушунмаганларингизни илм аҳлидан сўраб оласиз. Валлоҳу аълам.

    Тирноқ бўёғи ҳақида

    Ассаламу алайкум! Таҳорат олгандан сўнг тирноққа бўёқ (лак) қўйса кейинги таҳоратни олаётганда «масҳ тортса кифоя» деган гап ростми? Шундай қилса жоизми?

    Ва алайкум ассалом. Бундай қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

    Жамоат намози

    Ассалому алайкум! Ҳар хил қори акаларни маърузаларини эшитдим, у маърузаларда айтиляптики: намозни жамоат билан ўқиш керак, бўлмаса намоз намоз ўрнида қабул бўлмайди, баъзиларида эса гуноҳкор бўлади дейишяпти(саҳобалар ва Пайғамбаримиз томонидан ривоят қилинади дейилган). Менга эса масжид узоқ, фақат жумъа намозини ўқигани бораман холос?! Шунга маслаҳат беринг илтимос? Масжидда ўқиш шартми?

    Ва алайкум ассалом. Масжиддан бошқа ерда ўқилган намозлар ҳам қабул бўлади, ин шаа Аллоҳ. Аммо масжидда, жамоат билан ўқилган намознинг савоби кўп. Имкон қадар масжидда ўқишга ҳаракат қилавериш керак. Валлоҳу аълам.

    Ишлаш

    Ассалому алайкум! Сиздан Аллоҳ рози бўлсин. Аёл кишининг ишлаши ҳақида шариатимизда нима дейилган? Уйда номаҳрамларсиз иш қилса бўладими ёки аёлларга пул топиш ҳаром қилинганми?

    Ва алайкум ассалом. Аслида аёл кишига уй юмушлари кифоя. Ризқни эркак талаб қилиши керак. Аммо баъзи ҳолларда аёл кишига ишлаш жоиз. Оила танг ҳолда бўлса, боқувчи эркак бўлмаса, шариатга мувофиқ ҳолда ишласа бўлади. Шунингдек жамиятга маълум бир мутахассислар етишмаганида ва бу мутахассислар аёллардан бўлганда ҳам ишлаш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

    Рўза тутса бўладиган ойлар ҳақида

    Ассалому алайкум Одинахон опа! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Аввалроқ ҳам савол билан мурожаат қилгандим, жуда бир чиройли қилиб жавоб бергандингиз. Жуда хурсанд бўлдим. Яна битта саволим бор эди. Опажон иложи бўлса 1,2 кунлар орасида жавоб берсангиз. Рамазон ойидан ташқари яна қайси ойларда рўза тутса бўлади?

    Ва алайкум ассалом. «Ҳадис ва Ҳаёт» рўзага бағишланган жузини ўқишни тавсия қиламан. Шу китобда батафсил жавоб берилган. Бу китобни топиб ўқигунингизга қадар қисқароқ жавоб бериб тураман.
    Муҳаррам ойида кўпроқ нафл рўза тутишга тарғиб қилинган.
    Ашуро куни рўзасини тутиш
    Ражаб ойи рўзаси
    Шаъбон ойи рўзаси
    Шаввол ойида олти кун рўза тутиш
    Зулҳижжанинг бошидан тўққиз кун
    Ҳожидан бошқага арафа куни рўза тутиш
    Ҳар ойдан уч кун рўза тутиши ва ушбу уч кун оқ кунларга тўғри келса янада афзал бўлиши
    Душанба ва Пайшанба кунлари рўза тутиш
    Шунингдек Аллоҳ учун энг маҳбуб рўза Довуд алайҳиссаломнинг рўзаларидир ва у кун ора рўза тутишдир. Валлоҳу аълам.

    Она куйдириб қўйса

    Ассаламу алайкум! Агар она ўз фарзандини бирор сабаб билан куйдириб қўйса, онанинг фарзандидаги ҳаққи қолмайдими?

    Ва алайкум ассалом. Бундай гап йўқ. Онанинг ҳаққини ҳеч нарса билан тугатиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

    Маслаҳат

    Ассалому алайкум Одина опа. Менга маслаҳат ва насиҳатингиз керак. Ҳазратимизни Аллоҳ раҳматига олсин. Уларни жуда яхши кўриб, ҳурмат қиламан. Уларнинг китоблари сабабли мен ҳидоят топдим. Алҳамдулиллаҳ ибодатдаман. Имкони борича Аллоҳнинг буйруқларини, Пайғамбаримизнинг суннатларини қилишга ҳаракат қилаяпман, лекин мени атрофимдагиларнинг тушунмасликлари қийнамоқда. Уларга мени узун кийишим ёқмайди. Рўмол ўрамоқчилигимга қаршилар. Уларга Қуръондан, ҳадисдан исбот келтирсам ҳам фойдаси бўлмади. Ишхонада ҳам нафл рўзани яширинча тутаман, баъзан яшириш учун ёлғон ҳам ишлатаман. Биламан бу синов, лекин яқинларимнинг тушунмаслигидан қийналиб кетдим.  Менга қандай йўл тутишимни маслаҳат берасиз.

    Ва алайкум ассалом! Булар ҳаммаси синов, сабр қилганингиз учун ажр бор ин шаа Аллоҳ. Бундай ҳолатларни «ўтиб кетади, ажр олволишга фурсат», деб билинг, Ин шаа Аллоҳ яхши бўлиб кетади. Валлоҳу аълам. Аллоҳ мададкор бўлсин.

    Аёл аёлга ҳам номаҳрам ҳисобланадими?

     Ассалому алайкум! «Намоз ўқиган аёлга, намоз ўқимаган аёл номаҳрам кабидир» деб эшитган эдим. Қўшни рус аёл Вера опа, кўришганда қучоқлаб олиб, юзимиздан ўпиб кўришади. Агар номаҳрам бўлса, бу бизга гуноҳ бўладику, тўғрими?

    Ва алайкум ассалом. Намоз ўқимаганга эмас, муслима бўлмаган аёл муслимага номаҳрам кабидир. Бундай сўрашиб бўлмайди. Авратини кўрсатиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

    Ростдан ҳам шубҳалими?

    Ассалому алайкум! Қуръон ёдлашни бошлаганимда турли хил шубҳали озиқ-овқатлардан тийилганман. Ҳозир ҳам шубҳали нарсаларни билиб қолсам тарк қиламан. Лекин салатларни хуш кўрганим сабабли майонезли салатларни кўп тайёрлаб, истеъмол қиламан. Майонезда ҳам шубҳали моддалар борми ва у зеҳнга таъсир қиладими?

    Ва алайкум ассалом. Таркибини текшириб кўриш керак. Текширмай туриб, бир нарса деб бўлмайди. Кўнгил ғаш бўладиган бўлса, майонезни уй шароитида ҳам тайёрлаш мумкин. Валлоҳу аълам.

    Ит боқиш тўғрисида

    Ассалому алайкум! Шароит тақозоси билан мусофир юртда яшаймиз. Иш топиш бир оз мушкул бўлиб қолди. Бир танишим уйда қоровуллик қилишни таклиф қилди. У ерда асосан итга қараш учун одам керак экан. Бу масалада шариатнинг ҳукми қандай? Топган пулим ҳалол бўладими?

    Ва алайкум ассалом. Ҳа, ин шаа Аллоҳ.

    Замонавий бўёқлар

    Ассалому алайкум! Қошни растушовка (бўяса) қилса таҳорат ўтадими? Сочни бўясачи? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом. Растушовка нималигини баён қилинг. Сочни бўяса, ўтади, ин шаа Аллоҳ. Чунки ҳозирги соч бўёқлар деярли ҳаммаси сув ўтказади. Валлоҳу аълам.

    Асрдан аввалги нафл намоз

        Ассаламу алайкум! Аллоҳ муслима аёл-қизларимизнинг диний эҳтиёжларини қондириб, бу борадаги саволларига жавоб йўллашга сарфлаган вақтингизга ва умрингизга барака берсин. Ўзи муносиб ажрлар ато этсин.    Мен бир масалада иккиланаман … Манбааларда келтирилган аср намозидан аввал ўқиладиган 4 ракаатли нафл намозининг фазилати жуда кўп экан. Ушбу намоз аср вақти киргач, аср намозидан аввал  ўқиладими ёки пешин вақти охирига яқин, аср вақти кирмасданми? Шу масалага аниқлик киритсангиз. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!

    Амийн. Жавобингиз учун раҳмат . Аллоҳ рози бўлсин!
    Юқоридаги саволга жавобни ёзган эдим бошқа постларида , хўп ,яна қайта жавоб ёзиб қўяман .

    Ва алайкум ассалом. Саломат бўлинг, докторам. Аллоҳ таоло ажри савобларингизни кўпайтириб берсин. Кўрсатётган хизматларингиздан Ўзи рози бўлсин. Ушбу намозни аср вақти кирганида, аср намозидан аввал ўқилади. Валлоҳу аълам.
    Ушбу саволга қараб қўйишингизни илтимос қиламан:
    http://muslimaat.uz/savol/yordam-bering-2/

    Масофа

    Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ. Савол: Ҳозирги кунда 1 буруд масофа неча километр ёки метр ҳисобланади? Олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом. Буруд эмас, барид.
    «Барид» луғатда почта маъносини билдиради. Илгариги вақтда Ислом ўлкаларида почта ишлари от ила юриб амалга оширилган. Шаҳарлар орасидаги почтахоналар маълум масофага қурилган. Бир барид билан иккинчисининг ораси тўрт фарсах, яъни, 22176 метр бўлган. Ҳар почтахона – баридда ходимлар отларини боқиб, шай бўлиб турганлар, аввалги бариднинг ходимлари узоқдан кўриниши билан йўлга тайёр бўлиб, отни миниб чиққанлар. Улар келиб почтани топшириши билан от чоптириб олға босганлар. Биринчи почтахона билан иккинчиси ораси километр деб эмас, ўша вақтнинг таомилига кўра «барид» деб айтилган.

    Намозни ўтириб ўқиш тўғрисида

    Ассалому алайкум! Саволим: намозни соғлиги кўтармайдиган инсон(масалан, юраги тез уриб кетса, юраги увишса, санчиса)ўтириб ўқиса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом. Тик туриб ўқишга қодир бўлмаса, ҳа. Валлоҳу аълам.

    Таҳорат қабул бўладими?

     Ассалому алайкум Одина опа. Қошни соч бўяйдиган бўёқларга бўяса таҳорат ўтадими ? Жавоб учун рахмат. 

    Ва алайкум ассалом. Ҳа. Валлоҳу аълам.

    Илтимос маслаҳат беринг!

    Ассалому алайкум азизлар! Аллоҳ таолога хамду санолар, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуру салавотлар бўлсин. Мен сизлардан сўрамоқчи бўлган нарсам шуки, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Бахтиёр оила» деб номланган китоблари нашрдан чиқарилган эди. Шу китобни бир дўстимнинг қўлида кўриб, бир икки вароқ ўқидим ва менга жуда ёқди ва қанчага қаердан сотиб олганини сўрадим. У Чор-су бозори ёнидаги китоб дўконларини тушунтирди ва 23 000 (йигирма уч минг) сўмга олганини айтди. Мен ўша дўконга бориб сўрасам, афсуски унинг нархини 3,5 бароварга ошириб 90000 (тўқсон минг) сўм этиб белгилаб қўйишибти. Шу иш тўғрими? Мен китобни сотиб ола олмадим. Интернетдан ҳам қидириб топишни уддасидан чиқмадим. Сабаби телефон коди орқали кўчириб олиш мумкин экан, лекин Ўзбекистоннинг телефон кодлари у ерга киритилмаган. Мен шу китобни уйимдан жой олишини истардим. Маслаҳат беринг, қаердан сотиб олсам бўлади?

    Ва алайкум ассалом. Бундай ачинарли ҳолат Ҳазратимизнинг даврларида ҳам бор эди ва бу ишга бизнинг алоқамиз йўқ. Айни шу кунларда сиз айтган китоб қайта чоп қилинмоқда ва тез кунларда сотувга чиқиб қолади, ин шаа Аллоҳ. Сиз бизнинг дўконларимиздан олинг. Чилонзор ва чорсуда ўз дўконларимиз бор ва у ерларда китоб ўз нархида сотилади.

    Менинг фарзанддаги ҳаққим

    Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.Устоз менинг бегим тожик, ўзим эса ўзбекман. Уларнинг тилида оналарини «ача» деб аташар экан. Бегим ҳам шуни хоҳлайди, мен эса фарзандим мени «уммий» деб аташини истайман. Бунга менинг ҳаққим борми? Гуноҳкор бўлмайманми? Аллоҳ рози бўлсин.

    Ва алайкум ассалом. Буни бегингизга тушунтириб, келишиб олсангиз яхшироқ бўлади. Валлоҳу аълам.

    Аёлига ёлғон гапирса

    Ассалому алайкум! Саволим: Мусулмон, ибодатли, ҳожи бир киши, иккита фарзанди, севиб яшаётган, унга ишонган, ибодатли муслима аёли бор бўла туриб, иккинчи бир номаҳрам аёлни ёқтириб қолиши шайтондан эмасми? Бу ишни аёлидан яширса, агар билиб қолса ҳар хил ноаниқ ёлғон гаплар ёки ҳийлалар ишлатса бўладими? Бу вақтинчалик бўлса, яъни эр у аёлни синаб кўриб, уйланганидан кейин аёлига айтмоқчи бўлса. Эркак аёлига «сендан бошқасини севмайман, бошқага уйланмайман, жаннатда фақат сен билан бирга бўлишни хоҳлайман» деб ваъда берган бўлсаю, кейин ваъдасини бузса бўладими? Қуръон ё ҳадисда биринчи хотинининг розилигисиз, унинг қалбига озор бериб, алдаб ҳам «уйлансанг бўлади» деган далил борми? «Хотиндан розилик керакмас» демоқда, аммо севган тақволи эр қандай қилиб аёли қалбига бир умрга озор бериб, яшаши мумкин?

    Ва алайкум ассалом. Ҳамма тўғри бўлиши керак. Ҳамма ўзи учун жавобгар. Саволларингизга жавобни ўзингиз биласиз. Аммо бундай можароларда икки томонни эшитиш керак. Валлоҳу аълам.

    Узрлик ҳисобланаманми?

    Ассалому алайкум ! Охирги пайтларда намозни бошлашдан олдин таҳоратни 2-3 марта янгилаяпман. Фарз намозидан кейин суннат намозларига ҳам алоҳида таҳорат қиляпман. Кечқурун ухлашдан олдин таҳорат қилсам узоғи билан 10 минутда таҳоратим синяпти. Баъзан 1 томчи, баъзан 1 нуқта(сув) бўлади. Узрликманми деб ўйлаб, бу ҳақида ўқидим. Тушунишим бўйича 1- намоз билан 2- намоз орасида таҳорат синмаса, узрлик ҳисобланмас экан. Менга шу масалада ёрдам беринг.

    Ва алайкум ассалом. Таҳорат олганингиздан кейин таҳоратингиз бир маҳал намозни ўқиб бўлгунча етса, узрлик ҳисобланмайсиз. Таҳорат олиб бўлинганидан кейин бир маҳал намозни ўқиб бўлгунча ҳам етиб бормаса, сиз узр соҳибаси бўласиз ва ҳар бир намоз вақти кирганида, янги таҳорат оласиз. Бошқа намоз вақти киргунича бу олган таҳоратингиз тураверади, сув келса ҳам, фақат бошқа таҳорат синдирадиган ишлар ҳосил бўлганида кетади.  шунингдек, шифокорга кўринишингизни ҳам тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам.

    Таҳорат

    Ассалому алайкум! Хайрли ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Саволим шуки, менинг бурним тез-тез оқиб туради. Фақат шилимшиқ шаффоф суюқлик ёки балғам ҳам келади. Таҳорат олганимда енгиллаб, кейин яна оқа бошлайди. Ҳаттоки намоз вақтида ҳам,кўчада юрганимда ҳам  оқиб кетади. Бу ҳолатда таҳорат кетадими ёки йўқми?

    Ва алайкум ассалом. Бурун оқиши таҳоратни бузмайди. Валлоҳу аълам.

    Илтимос жавоб беринг

    Ассалому алайкум. Менинг битта қизим бор. Худо хоҳласа 20-майда 2-ёшга кирадилар. Ҳалиям фақат она сутидан озуқланадилар. Эшитишимча қиз бола18-ойдан ортиқ эмса макруҳ саналар экан. Шу ростми?

    Ва алайкум ассалом. Эмизиш муддати икки йил эканлиги диний манбаларда айтилган. Валлоҳу аълам.

    Дарсликлар

    Ассалому алайкум! Мен ҳозир Россия шаҳрида яшайман. Турмуш ўртоғим ишлайдилар, мен куни билан уйда бўламан. Бекор вақтимда интернет материаллари ва электрон дарсликлари ёрдамида араб тилини ўрганаяпман. Ин шаа Аллоҳ Рамазони шарифда мустақил Қуръон ўқиш истагидаман. Ҳарфларни ўрганиб чиқдим, аммо тажвид илмига тушуна олмаяпман. Интернетдан кўп изладим. Қуръон. уз сайтида бор экан, аммо мағзини чақа олмаяпман. Соддалаштирилган, мустақил ўрганишга қулай  манба бўлса, илтимос менга шу ҳақда маълумот берсангиз.

    Ва алайкум ассалом. Ўша «quron.uz» сайтидагини тавсия қиламан. Саволларингиз бўлса, берсангиз бўлади, ин шаа Аллоҳ.

    Жинсий алоқа ҳақида

    Ассалому алайкум! Саволим: жинсий алоқадан сўнг ғусл қилиб бўлган эр ёки аёл ғусл қилмаганига қараши ёки тегиниши мумкинми?

    Ва алайкум ассалом. Ҳа. Валлоҳу аълам.

    Илтимос, маслаҳатингиз жуда зарур!

    Ассалому алайкум! Савдо (болалар кийимини сотиш) билан шуғулланмоқчи эдим. Жой ҳақи 150-200 минг, солиқ тахминан 300 дан 700 гача. Ҳар куни патент 5000. Неча % қўйсам бўлади? Узоқ йўлга 20% деб ўқиган эдим. Сотувчилар 20% да фойда кўра олмайсиз дейишяпти. 30% қўйсам ўзимга зарар қилувчилардан бўлиб қолмайманми?

    Ва алайкум ассалом. Фойда қўйиш миқдори ихтиёрий. 33 фоиздан оширмаслик тавсия қилинади. Бунда ўша айтилган чиқимлар ҳам тан нархига қўшилади. Валлоҳу аълам.

    Шамоллаш

    Ассалому алайкум! Шамоллаган одамнинг бурни тинмай оқиб турса таҳорати ва намози жоизми?

    Ва алайкум ассалом. Бурун оқиши таҳоратни бузмайди. Намоз жоиз албатта. Валлоҳу аълам.

    Марҳум ҳаққига дуо

    Ассалому алайкум! Ўлган кишига ҳали қабрга қўйилмасдан туриб Қуръон ўқиб унга бахшида этиш мумкинми? Маййитнинг ёнига ўтириб Қуръон ўқиса ва  маййитга дуои фотиҳа қилса бўладими?

    Ва алайкум ассалом. Маййит учун Қуръони карим тиловат қилиб савобини бахшида қилиш, дафн қилинганидан кейин бўлади. Валлоҳу аълам.

    Қош териш

    Ассалому алайкум! Шариатимизда аёлларга қош териш ман этилгани барчамизга маълум. Бир курсдошим турмушга чиқяпти. Бўлажак турмуш ўртоғи тўй куни қошингни терасан деб айтибди. Табиийки курсдошим бунга кўнмаган. Кейин куёв ҳам индамаган. Аммо бироз муддат ўтгандан сўнг бўлажак куёвнинг опаси: агар қош теришни эр ҳоҳласа ва “гуноҳи менинг бўйнимга” деб айтса мумкин эмиш. У аёлнинг эри ҳам шундай деган экан. Бу вазиятда курсдошим нима қилсин?

    Ва алайкум ассалом. Бу нотўғри гап. Қош териш ҳадиси шарифда очиқ ман қилинган. Ким уни «жоиз» деса, оғир гуноҳга қолади. Шариатда жоиз бўлмаган нарса банданинг истагига қараб жоиз бўлиб қолмайди. «Эр истаса бўлар экан» деган гапга ҳеч қандай ҳужжат, далил йўқ. Валлоҳу аълам.

    Сут маҳсулотлари

    Ассалому алайкум! Сигирнинг туғруқдан кейинги «ўғиз» сути ҳаромми ёки ҳалолми?

    Ва алайкум ассалом. Нимага асосланиб ҳаром бўлади? Ҳаром эмас. Валлоҳу аълам.

    Қулоқ тешиш

    Ассалому алайкум! Қиз бола қулоғини 2,3 та тештирса бўладими?

    Ва алайкум ассалом. Бу иш жоиз. Мусулмон бўлмаган қавмга тақлид қилмаса бўлди. Валлоҳу аълам.

    Маҳр ҳақида

    Ассалому алайкум! Бизни никоҳ қилганда мулла ҳам, бошқалар ҳам маҳр ҳақида айтмаган. Буларга ҳозир маҳр ҳақида айтсам, «мулла айтмаган» дедилар. Унаштиришда ҳадя қилиб тилла узук ва зирак берганлар. Бу маҳрга ўтадими?

    Ва алайкум ассалом. Турмуш ўртоғингиз сизга маҳр деб бермаган бўлса, домла маҳр мавзусида гап айтмаган бўлса, сиз ҳам маҳр талаб қилиш кераклигини билмаган бўлсангиз, сизга ҳозир маҳр мислга ҳақли бўласиз. Яъни қавми қариндошларингиздаги келинлар қанча маҳр олган бўлса, ўшанча олишга ҳақлисиз. Энди, турмуш ўртоғингиз ҳадясини маҳр эди деётган бўлса, агар сиз шунга рози бўлсангиз, жоиз. Валлоҳу аълам.

    Ҳомила

    Ассалому алайкум! Никоҳсиз бир ойлик ҳомиласи бўлса ва энди никоҳ ўқитса беникоҳ туғилган бола бўлмайдими?

    Ва алайкум ассалом. Беникоҳ бўлган бола қачон никоҳ ўқитилса ҳам валадизино бўлади. Валлоҳу аълам.

    Маслаҳат

    Ассаламу алайкум! Бадандаги тукларни юлиш жоизми?

    Ва алайкум ассалом. Аёл киши қошидан бошқа тукларини олса, жоиз. Валлоҳу аълам.

    Гўшт маҳсулоти

    Ассалому алайкум! Мусулмон бўлмаган давлатларда сўйилган товуқларнинг 99 фоизи «ҳаром» дейилган жавобни ўқиб қолдим. Биз Канадада яшаймиз. Бу ерда «Забиҳа ҳалал» деб ёзилган гўшт, товуқ маҳсулотларини истеъмол қиламиз. Яқинда бир ўзбекларникига меҳмонга борсам «ҳалол» деб ёзилмаган гўштлардан истеъмол қилишаркан. «Мусулмон одам фақат ҳалолини ейиш керак» десам устимдан кулишди. «Ўша «ҳалол» деб ёзилганини ҳалоллигига ишонасизми?» дейишди. Кейин ҳўжайинимдан сўрасам «фермага бошига ўқ отиб беришади. Кейин пичоқ тортилади» деди. Биз истеъмол қилаётган товуқ, гўштларни «ҳалол» деб ёзилганига ишониб, истеъмол қилсак бўладими?

    Ва алайкум ассалом. Уни сўраб-суриштириш керак. Қандай сўйилишини билмай туриб, бирор нарса дея олмайман. Сўраб суриштириб ўрганинглар. Валлоҳу аълам.

    «Муфассал тажвид» китоби ҳақида

    Ассалому алайкум! Мен Сизнинг «Муфассал тажвид» китобингизни олган эдим. Китобнинг ичида Шайх ҳазратларининг «Руҳий тарбия» номли китобларидан айрим саҳифалар адашиб босилиб колган экан. Китобдаги ушбу саҳифалардан ташқари ёзилган мавзулар тўлиқми ёки яна бошқа мавзулар босилиши керак эдими?

    Ва алайкум ассалом. Айтганингиздек, адашиш оқибатида шундай бўлган. Нашриёт ёки дўконлардан бирига қайтарсангиз, алмаштириб беришади, ин шаа Аллоҳ.

    Тушкунликдан чиқиш йўллари

    Мени тушкунлик, хавотирлик ва ўз касбимга совуққонлик қийнаяпти. Маслаҳат беринг.

    Бундай ҳолатдан биргина савол жавоб билан чиқиб кетиб бўлмайди. Сизга суҳбат даркор. Сайтимизда бундай хизматлар мавжуд. Мурожаат қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

    Ўзимни тушуна олмаяпман

    Асссалому алайкум! Тушимга  тоғамни  хулқи ёмон кизи кираверади. У мени  ўзи билан ёмон ишларни қилишга ундайди. Ҳатто уйғонганимда «ғусл қилсаммикан» деб ўйлайман. Турмушга чиққанимдан бери шу тушни кўраман. Бунинг таъбири нима?

    Ва алайкум ассалом. Истиғфорни кўпайтиринг. Уйқудан аввал покланиб, дуо қилиб, зикр айтинг. Валлоҳу аълам.

    Бошқа тиллар

    Ассалому алайкум! Бир танишим насронийлик динини қабул қилибди. Қанча уринмай бу иши нотўғри эканлигини тушунтира олмаяпман. Танишимнинг айтиши бўйича Инжилда инсонларнинг миллатга, сўзлашадиган тилларининг ўзгариб кетишига далиллари бор экан, Муқаддас китобимиз Қуръонда «инсонларнинг турли хил тилда гаплашишга сабаб бўлган оят борми?» деган саволимни зикр ахлидан сўраганимда  “Ҳужурот” сураси 13-оятидан далил келтирган эдилар, алҳамдулиллаҳ. Мени қизиқтирган нарса бу ҳодиса, яъни тилларнинг ўзгариши қай ҳолатда юз берган? Саволимни бир неча бор бераётганимга сабаб жавоб мен учун жуда муҳим. Илтимос саволимни жавобсиз қолдирмайсиз деган умиддаман. Аллоҳ рози бўлсин

    Ва алайкум ассалом. Бу ҳақида «Рум» сурасининг 22- оятида:
    «Ва Унинг оят-белгиларидан осмонлару ернинг яратилиши ва тилларингиз ва рангларингизнинг турлича бўлишидир. Албатта, бунда олимлар учун оят-белгилар бордир», дейилган.
    Тилларнинг турлилигига далил мана шу. Аммо бу қандай рўй бергани ҳақида маълумот йўқ. Зеро буни билишдан ҳеч қандай манфаат ҳам йўқ. Валлоҳу аълам.

    Хатоим

    Ассалому алайкум! Яқинда биров ҳақида нотўғри гумонда гап айтувдим ошкор бўлиб қолди, тавба қилиб қайтиб такрорламасликка аҳд қилдим. Лекин яна хато қилиб бировни ғийбат қилиб қўйдим. У ҳам дарров ошкор бўлди. Жабрланган одамдан қайта- қайта кечирим сўрадим,  лекин у аёл мен ҳақимда нотўғри гаплар тарқатиб юрибди. Бу йил ҳаж ибодатини адо қилгандим. Шуни орқамдан «ҳаж қилсаям булар бунақа биз қалбимиз тоза» деб оғиз кўпиртириб юрибди. Шунга улар тушунмаганлари сабабли иймонлилар шунақа бўлишади деб безиллашига сабаб бўлмаяпманмикин?

    Ва алайкум асссалом. Хатоингизни англаб етганингиз яхши бўпти. Тушунибсиз, тавба қилибсиз, бандадан узр сўрабсиз. Қолгани Аллоҳга ҳавола. Инсофли киши узрни қабул қилиши керак эди. Сиз энди бу хатони қайтарманг. Аллоҳдан астойидил сўранг. Бефаҳм кишиларнинг ўй-фикрлари ва гап тарқатишлари билан Исломнинг ҳам, мусулмонларнинг ҳам обрўси тушиб қолмайди, ин шаа Аллоҳ.

    Шифокор кўриги

    Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 4 йил бўлди, ҳалигача фарзанд кўрмадик. Кўплаб аёл докторларга кўриндим, натижа бўлмаяпти. Уйдагилар энди эркак докторга боришни маслаҳат беришяпти. Нима қилай, бу ҳақда динимизда нима дейилган? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат

    Ва алайкум ассалом. Аёл шифокорлардан шифо топганлар ҳам бор. Аёл кишига кўрининг. Валлоҳу аълам.

    Ширк

    Ассалому алайкум! Отани ширк аралаштириб топган молидан қизи ва болалари ейиши ҳалолми?

    Ва алайкум ассалом. Ҳа. Валлоҳу аълам.

    Ғусл

    Ассалому алайкум! Аёл киши жуфти ҳалоли билан яқин бўлганидан кейин, таҳорат олиб ёки кўкрагини ўзини ювиб, эмизса бўладими? Келинимиз кўп грипп бўлаяптилар. Ҳозир ҳомиладор. Чўмилганида шамоллашдан қўрқиб бошига масҳ тортиб олаяптикан, чунки бир китобда Оиша (розияллоҳу анҳо) онамиз жунубдан кейин иложи бўлмаса таҳорат олиб, бошларига масҳ тортиб юраверганларини ва бошқасида таяммум қилиб юрганларини ҳам ўқиган эканлар. Лекин мен у даврда сувлар кам бўлганини, ҳозир шароит умуман бошқа эканини айтдим. Жунуб бўлган инсонни қўли бошқа бир нарсага ёки одамга тегса ҳам ҳаром ҳисобланадими? У одам ҳам ғусл қилиши керакми?

    Ва алайкум ассалом. Бу гаплар нотўғри. Оиша онамизга нисбатан бўҳтон. Фақатгина ҳалок бўлиши ёки касали зиёда бўлиши эҳтимоли бўлгандагина таяммумга рухсат берилади. Ғуслга ярамаган одам жимоъга ҳам ярамаслиги керак. Жунуб одам бирор нарсани ёки кимсани ушласа ўша ҳаром бўлмайди. Валлоҳу аълам.

    Эрни рози қилиш

    Ассалому алайкум! 2та фарзандим бор. 2-фарзандим 4-4,5 ойлик бўлганида яна ҳомиладор бўлиб қолдим. Ҳомилам 5 ойлик бўлганидан бошлаб угражаюший бўлиб, шифокорлар куёвим билан яқин алоқа қилмасликни тайинлашди. 9 ойлик бўлгунгача шундай бўлди, турмуш ўртоғим эса мендан норози бўлаяпти. Мени кўнглим ғаш. Бунга қандай маслаҳат бера оласиз?

    Ва алайкум ассалом. Яна бошқа учта шифокор айни гапни тасдиқласа, турмуш ўртоғингизга буни яхшилик билан тушунтириб, эҳтиётингизни қиласиз. Валлоҳу аълам.

    Сигарет

    Ассалому алайкум! Сигарет сотишдан топилган фойда ҳалолми ёки рибо ҳисобланадими?

    Ва алайкум ассалом. Сигарет ҳаром, уни сотиш ва ундан топилган фойда ҳам ҳаром. Рибо бошқа нарса. Валлоҳу аълам.

    Туш

    Ассалому алайкум! Мен тушимда ўтиб кетган бир одамни тирикдек, кулиб юрган ҳолида баъзида ҳар куни, баъзида ҳар замонда кўраяпман.  Лекин гаплашмайман. Ҳар намозларимда унга ҳам бағишлаб тураман. Жуда ҳам хавотирдаман.

    Ва алайкум ассалом. Ўша кишини кўп ўйласангиз керак. Валлоҳу аълам.

    133

    Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим устимга билдирмасдан дугонамни хотин қилиб олганлар. Шунга ҳеч хам чидай олмаяпман. Менга жуда алам қиладигани, эримнинг ҳамма айтганларини қилар эдим. Кўчага сўрамасдан ҳалигача чиқмаганман. Хўжайиним уни олиб келмоқчи бўлгандилар,  «унда мен уйдан чиқиб кетаман» деб унамадим. Улардан кўнглим совиган. Мен қандай йўл тутай?

    Ва алайкум ассалом. Сиз барча амалларингизни Аллоҳнинг розилиги учун қилинг. Турмуш ўртоғингизнинг розилигини ҳам Аллоҳнинг розилиги учун олинг. У кишига Аллоҳнинг розилиги учун итоат қилинг. Шунда ҳаммаси ўрнига тушади. Шунда сизнинг фикрларингиз ва амалларингизга шайтон аралаша олмайди. Сиз турмуш ўртоғингиз устингизга уйланса, норози бўлиш, кўнглингиз совуши, итоат қилмай қўймасликка эмас, солиҳа аёл бўлишга буюрилгансиз. Ҳамма ўз қилмиши учун жавобгар. У киши ноҳақлик қилаётган бўлса, албатта жавобини беради. Кўнглингизни Аллоҳга боғланг. Бандалигингиз билан ҳузурланинг. Аллоҳ сизни офиятда қилсин!

    Рўза

    Ассалому алайкум! Мен жуфти ҳалолима вафот этгани ва уни тутолмаган рўзалари учун ҳар душанба пайшанба рўза тутаётганимни ва у учун Аллоҳ розилиги учун намоз ўқиётганимни ёзгандим, бундай қилмаслигимни ва бундан кўра тўғри йўлни кўрсатгандилар. «Ал жомиаъ ас-саҳиҳ» китобида рўза 41-бобида марҳумни қолдирган рўзаси ҳақида ёзилган эди. Шунга риоя қилиб рўза тутаётгандим. Бунда ота-она учун мумкин дейилганми ёки жуфти ҳалолим учун ҳам тутсам мумкинми? Чунки «ҳамма учун Аллоҳ қарзини адо этмоқ бошқа қарзларни адо этмоқдан зарурроқдир» дейилган. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

    Ва алайкум ассалом. Мазҳабимиз уламолари фидя беришни тавсия қилганлар. Валлоҳу аълам.

    Тарозидан уриш

    Спиртли ичимликлар савдо сотиғида тарозидан уриш, яъни ўлчанилган меъёрида қуйилмаса бу гуноҳми? Бундай саволга узр сўрайман.

    Бундай нарсаларни сотиш ҳаром. Устидан пул уриб қолиш ҳам ҳаром. Валлоҳу аълам

    Жинсий яқинлик

    Ассалому Алайкум. Сиздан менга ҳам диний, ҳам руҳий ҳолатдан ёрдам ва маслаҳат керак. Турмуш ўртоғим кўпинча мени норозилигимга қарамай, ҳайз кўрган пайтимда мени мажбурлаб жинсий яқинлик қиладилар. Бу менга ҳам руҳий, ҳам гинекологик тарафдан қаттиқ таъсир қилади. Шунча тушунтирсам ҳам барибир шу аҳвол такрорланаверади. Бу динимизда ҳам тақиқланганку тўғрими? «Йўқ» десам, мени туртиб, мажбурлаб, хақоратлаб ишини бажаради. Менга маслаҳат беринг, илтимос. Эримни кундан-кунга ёмон кўриб кетяпман. Ахир мен ҳам аёлманку, ҳатто она сифатида ҳам қадрим йўқми?

    Ва алайкум ассалом.
    Ҳайз пайтида яқинлик қилишдан қайтариқ Қуръони Каримда келган.
    Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
    «Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Сен: «У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Уларга пок бўлмагунларича яқинлашманглар. Агар пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган жойдан келинг. Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севадир», деб айт«.
    Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
    «Яҳудийлар уларнинг аёллари ҳайз кўрса, бирга овқатланмай ва бирга ётмай қўяр эдилар. Саҳобалар Пайғамбар алайҳиссаломдан бу ҳақда сўрадилар. Ва Аллоҳ таоло «Сендан ҳайз ҳақида сўрайдилар» оятини туширди. Шундан кейин Пайғамбар алайҳиссалом: жинсий алоқадан бошқа ҳамма нарсани қилсангиз бўлади, дедилар».
    «Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар.»
    Ҳанафий мазҳаби уламолари ҳайзни бундай таърифлайдилар: Тўққиз ёшдан эллик беш ёшгача бўлган, касал ёки ҳомиладор бўлмаган аёл жинсига мансуб инсоннинг раҳмидан чиқадиган қондир. Ҳайзнинг энг оз муддати уч кечаю уч кундуз, энг кўпи ўн кечаю ўн кундуздир. Ҳайзнинг энг оз муддатидан оз, энг кўп муддатидан кўп ёки аёл кишининг одатидан ортиқ келадиган қон истиҳоза, дейилади.
    Демак, одамлар ҳайз ҳақида сўрадилар. Жавоб оятда қуйидагича келди:
    «У кўнгилсиз нарсадир».
    Яъни, ҳайз нопок, кўнгилга ёқмайдиган, озор берадиган нарсадир. Шунинг учун
    «ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг», яъни, уларга жинсий яқинлик қилманг.
    Ҳайзи тўхтаган аёл ғусл қилгандан кейин пок бўлади. Агар ғуслга узрли бўлса, таяммум қилади. Шундан кейин унга жинсий яқинлик қилса бўлади. Ҳанафий мазҳабида ўн кунлик ҳайз кўрган аёлга ҳайзи тўхташи билан яқинлик қилса бўлади. Ўн кундан оз муддат ҳайз кўрган аёлга эса, ҳайзи тўхтаб ғусл қилганидан кейин ёки агар ғусл қилмаса, бир намознинг вақти ўтгандан кейин яқинлашишга рухсат берилган.
    «Агар пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган жойдан келинг», дегани олд тарафдан яқинлик қилинг, орқадан эмас, деганидир.
    «Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севадир», дейилиши бу ҳукмни билмаган чоғларида мазкур йўл-йўриққа хилоф иш қилган бўлса, тавба этсин, бундан кейин доимо покликка, айниқса ҳайз масаласига, алоҳида эътибор берсин, деганидир.
    Турмуш ўртоғингизга буни тушунтиринг. Ўзингиз бу ҳолатдан қочинг. Қанча ҳақоратласа ҳам йўл берманг.

    Гуноҳдан сақланиш

    Ассалому алайкум! Мен ўз оилам,  фарзандларим тарбияси ва турмуш ўртоғимни розилигини топиш билан банд бўлиб, менга салбий таъсир кўрсатадиган аёллар даврасидан йироқда бўлишим тўғрими? Одамлардан ажралиб юрганга кирмайманми?

    Ва алайкум ассалом. Аёл кишининг асосий вазифаси эрни рози қилиш, фарзандалари тарбияси билан шуғулланиш. Яна аёл киши силаи раҳм ҳам қилиши керак. Шу қаторда, динда аёлнинг жамиятда тутган ўрни ҳам бор. Мусулмонлар у ёқда турсин, вақти келганда бошқа диндагиларга нисбатан ҳам инсонгарчилик қилишга буюрилганмиз. Сиз яхши ният қилиб, ислоҳ қилишда бардавом бўлаверинг, ажр оласиз, ин шаа Аллоҳ. Валлоҳу аълам.

    Оёқ туклари

    Ассалому алайкум! Оёқ тукларини тозалаш мумкинми?

    Ва алайкум ассалом. Мумкин. Валлоҳу аълам

    Мумкинми?

    Ассалому алайкум. Ўғил ёки қиз фарзандга муштоқ оилаларда қуйидаги тиббий амалиётни амалга ошириш мумкинми: ўз эрининг уруғини олиб, ундан керакли жинсдаги уруғлар танлаб олинади ва аёлнинг бачадонига юборилади. Кўп ҳолларда кўзланган мақсадга эришилади. Бу ширк эмасми?

    Ва алайкум ассалом. Мумкин. Фақат ишончли бўлиши керак. 

    Фоиз ҳақида

    Ассалому алайкум! Мен Америкада яшайман. Бу ерда одамларнинг 70 фоизи ижарага туради, чунки жуда ҳам уйлари қиммат. 10 йилдан бери ижарада турамиз. Уйлари жуда кичкина бўлганлиги ва фарзандларим ўйнашга қийланганлиги сабабли ўзимизга янги уй сотиб олмоқчимиз, лекин бу банк орқали фоизга пул тўлаш йўли билан бўлади. Исломда фоиз олиш ҳам, бериш ҳам гуноҳ экан. Агар биз бундай қилмасак, яъни Америка қонунлари бўйича олмасак ололмаймиз. Бизга қандай йўл тутишни маслаҳат берасиз?

    Ва алайкум ассалом. Европа уламолари иттифоқи бунга рухсат берган. Валлоҳу аълам.

    Намоз ўргатинг

    Менга намоз ўқишни ўргатинглар.

    «muslimaat.uz» нинг фейсбукдаги саҳифаси орқали ходималаримиз билан боғланинг.
    https://www.facebook.com/Muslimaatuz-107060009367365/?fref=ts

    Спирт ҳақида

    Ассалому алайкум! Ошқозоним оғриб, овқатни яхши ҳазм қилмаяпти. Шифо учун спирт ичса бўладими?

    Ва алайкум ассалом. Мумкин эмас. Спирт ҳаром қилинган нарса. Ҳаром қилган нарсада шифо бўлмайди. Валлоҳу аълам.

    Аёлларнинг кўнгил хушлиги

    Ассалому алайкум! Аёллар ўзлари ёлғиз қолганларида, яъни аёллар даврасида ўйин-кулги қилишлари ва рақс тушишлари мумкинми?

    Ва алайкум ассалом. Қўшиқ одобга тўғри келадиган бўлса. Валлоҳу аълам.

    Эрига насиҳат

    Ассалому алайкум! Намозхон аёл эрига қандай қилиб намоз ўқишни тушунтириши керак?

    Ва алайкум ассалом. Аллоҳдан дуоларида сўраши керак, сабр қилиш керак ва мулойимлик билан насиҳат қилиб боравериши керак. Аммо эр учун хотин жавобгар эмас. Валлоҳу аълам.

    Эр ризолиги

    Ассалому алайкум! Бундан 3-4 йил аввал онамлар билан умра сафарига бориш учун навбатга ёзилган эдик. 2016 йилга навбатимиз келганини айтишти. Лекин турмуш ўртоғим «мен розимасман» деб жаҳл устида айтдилар. Ҳамма харажатларни уйимдагилар ўзлари қиладилар. Нима қилай?

    Ва алайкум ассалом. Турмуш ўртоғингизнинг розилиги билан боришингиз керак. У кишига яхши гапириб кўндиришга ҳаракат қилинглар. Катта ёшдаги одам, мисол отангиз илтимос қилиб кўрсалар яхши бўлади. Валлоҳу аълам.

    Ёқтирган инсон

    Ассалому алайкум!  Агар инсон кимнидир чин дилдан ёқтирса, ҳеч қандай манфаатларсиз, Аллоҳ йўлида севса, у ҳолда у Аллоҳдан ўша инсон билан бахтли бўлишини сўраши мумкин экан. Бу агар икки инсон ҳурмат қилиб, тушунса ва якдил бўлса. Лекин бир томонлама яхши кўриб, ҳам Аллоҳдан ўша инсон билан бахтли бўлиши ҳақида сўрашга ҳақлими ? Агар, иккинчи одамнинг ички ҳиссиётларни билмасдан ҳам сўраш мумкинми ?

    Ва алайкум ассалом. Мумкин. Валлоҳу аълам.

    Кўришиш

    Ассалому алайкум! Сиз билан қандай кўришиб, суҳбатингизни олсам бўлади?

    Ва алайкум ассалом. Муслимаат.уз саҳифасидаги ходималаримиз орқали боғланинг.

    Маслаҳат

    Ассалам алайкум! Мен кейинги йилга чет элга ўқишга бормоқчиман. Мен борадиган давлат мусулмонларни ёмон кўради. Онам «ҳозир ўқиб ол, кейин намозларингни ўқийверасан. Қайтиб намоз ўқиганингни кўрмай» деяптилар. Мен ўзимни намозсиз тасаввур қилолмайман. Нима қилай?

    Ва алайкум ассалом. Астағфируллоҳ. Намоз Аллоҳ таолонинг буйруғу. Қиёмат куни биринчи ҳисоб китоб қилинадиган амал намоздир. Намоз ўқиш қайсидир давлат мусулмонларни хуш кўриш кўрмаслигига, онанинг гапига ва инсоннинг тайёр тайёрмаслигига, унинг ўйига қараб бўлмайди. Мусулмон киши балоғатга етганидан кейин кунда беш маҳал намоз ўқиши фарздир. Ҳар бир ракъати учун ҳисоб қилинади. Валлоҳу аълам.

    Қазо намоз

    Ассалому алайкум! Мен иш билан банд бўлганим сабабли баъзан фақат Бомдод намозини ўқийман. Иш вақтим соат 4да тугайди шундай ҳолатларда фақат Бомдод намозини ўқисам бўладими ёки пешин ва аср намозини қазо қилиб ўқишим керакми?

    Ва алайкум ассалом. Ҳар бир намозни ўз вақтида ўқиш керак. Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилиб: «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир», дейди. (103 оят). Валлоҳу аълам.

    Таҳорат

    Ассаламуалейкум, мен Туркменистанни Дашогуз шаҳариндан, бугун менинин бурнимдан сув тамчлап акяпди, грип касалига дуч келгандурман, Намаз окиятганимда шу сув тамчилап туради, ва мен 2-4ракатли намазлани окип етишмиман, тезда бурнимдан сув акади, якши болип кетишим учин менга коп ваҳт керак бу ГРИП касалиндан чикиш учин. Намазлариим каза болип кетмасин диман, маслаҳат берин? бурнимдан аккан сув тамчилари Намазимни бузадими? бузадиган болса… кайта таҳарат алип бурнимдан сув акинча Намаз окисам боладими?  Сизлардан илтимас бу савалимга жавабни шу     [email protected] манзилга юбарин.

    Ва алайкум ассалом. Бурундан сув оқиши намозни бузмайди. Бемалол намозларингизни ўқийверинг. Аллоҳ шифо берсин.

    Маслаҳат беринг, илтимос!

    Ассалому алайкум. Оила харажатлари ва уй ижараси учун етарли маблағ бўлмай, давлат банкидан фоизга олинган пул (яқинларидан қарзга пул олиш имкони бўлмаган пайт) бу оила ва фарзандига ҳалолми ёки ҳаромми? Қуръонда рибо қайтариқларини ўқиганман.

     Ва алайкум ассалом. Бошқа тирикчилик манбаси бўлмаса, зарурат даражасида ишлатишда оилага гуноҳ бўлмайди. Иложи бўлса, ҳалол тарафидан, масалан, ойлигидан таъминлашини талаб қилиш керак. Валлоҳу аълам.

    Аёллар аҳлоқи

    Ассалому алайкум! Гарчи ўзим ўғил бола бўлсамда, саволим аёллар хусусида. Ҳозирги кундаги муслима аёлларимизни ҳижоб кийишдаги одоби шариатимиз ҳукмларига тўғри келадими?

    Ва алайкум ассалом. Сайтимизни фаолиятидан мақсад шу ўзи. Муслима аёл қизларимизга шариатни танитиб, диний маърифатни тарқатишдир. Уларни одоб ахлоққа чақиришдир. Аксар маълумотларимиз сиз айтган мавзу ҳақида. Сайтни мунтазам кузатиб бориб шу юқоридаги саволларга жавоб топиш мумкин. Валлоҳу аълам.

    Унаштириш ва никоҳ орасидаги муддат

    Ассалому алайкум! Мусулмон йигит ва қиз қанча муддат фотиҳаланишлари мумкин(унаштирув ва никоҳ ораси)? Динимизда ушбу муддат белгиланганми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

    Ва алайкум ассалом. Маълум бир муддат тайин қилинмаган. Лекин уламоларнинг тавсиясига кўра хайрли ишни тезлаштириш керак. Валлоҳу аълам.

    Қазо рўза

    Ассалому алайкум Одинахон опа! Қилаётган хайрли ишларингиздан Аллоҳ таоло рози бўлсин. Саволим қазо рўзалар ҳақида. Мен бир китобда «қазо рўзалари бор одам нафл рўза тутиши макруҳ» деб ўқигандим. Кейин қайси китобда, қаерида ўқиганимни топа олмадим. Мен 1996 йилман, шу йил Рамазон рўзасини тўлиқ фазилатларини тушуниб, тутишни бошладим. Қазо рўзаларимни тутиб олмоқчиман, 9 ёшимдан хисоблайманми ёки биринчи ҳайз кўрилган ёшдан ҳисоблайманми, шуни билмаяпман. Агар биринчи ҳайздан хисобланса, мен неча ёшимда ҳайз кўрганимни эслолмайман. Қазо рўзаларда қандай ният қиламан? Ва яна бир саволим, мен тушгача дарсда бўламан, уйга келгунимча менга овқат олиб қўйишади, масалан мен қазо рўзаларимни тутиб юрганимни билдирмаслик учун хамда уйдагиларим «оч юрибди» деб хавотирланмасликлари учун овқат еб ол дейишганида «ўқишда еб келдим» десам бўладими? Чунки онам жудаям хавотирчан аёл, шунақа десам улар тинч ўтиришади. Ёки бу хам ёлғонга кирадими? Уйдагиларим нотўғри тушуниб қолишмасин деб ҳам қўрқяпман…

    Ва алайкум ассалом. Балоғат ёшига етгандан кейин рўза тутиш фарз бўлади. Балоғатга етишнинг энг катта аломати қиз болалар учун ҳайз кўришдир. Сиз яхшилаб эслашга ҳаракат қилинг. Одатда ҳар бир аёл қачон илк бор ҳайз кўрганини эсда тутади. Бўлмаса, тахминан ҳисоблаб қарз рўзаларингизни тутиб бораверасиз. Уйдагиларга бу ҳолатни тўғри тушунтиринг, ёлғон гапириш керак эмас. Валлоҳу аълам.

    Фарзандим соғлиги

    Ассаламу алайкум! Фарзандим 7 ойлик кўзи оқини ранги оқ эмас кўкимтир(доғ эмас). Бирон касалликми бу? (жавобни эмайлимга юбора оласизми?)

    Ва алайкум ассалом . Кўз склерасининг кўкиш тусда бўлиши кўзнинг сурункали яллиғланиш касалликларида ва айрим генетик касалликларда бўлиши мумкин ( у ҳомила она қорнидалик пайтида ривожланади , мушак-суяк системасида ўзгаришлар ва эшитиш функциясининг ҳам бузилиши билан бирга кечади ). Шу сабабли жиддий патологияни ўтказиб юбормаслик учун офтальмолог ва генетик маслаҳатини олинг. Тошкентда Тошкент Тиббиёт Академиясида тиббий генетика кафедраси мавжуд , болалар офтальмологи ҳам бор Педиатрия илмий текшириш институтида.

    Илтимос, маслаҳатингиз жуда зарур!

    Ассалому алайкум опажон! Қилаётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин! Саволим  қуйидагича эди. Менинг синглим бор. Фақат сал иймони сустроқ, яъни кўчага бўяниб чиқади, рўмол ўрамайди ва ҳоказо. Динда мажбурлаш йўқ экан. Қандай қилиб мен синглимда (онамда ҳам) Исломга муҳаббат уйғотишим мумкин? Айнан қайси китоблар, амаллар орқали? Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

    Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таолодан сўраб дуо қилган ҳолда, секин аста тушунтириб бораверасиз ва сабрли бўласиз. Аллоҳга шукрки, ҳозирда диний адабиётларимиз кўп. Шайх ҳазратларининг китобларини тавсия қиламан. Аллоҳ иймонларимизни мустаҳкам қилсин. Омин!

    Ҳайз ҳолати ҳақида

    Ассалому алайкум! Аёллар ҳайз ҳолатида эрлари билан ўринлари алоҳида бўлиши ва эри қўлини теккизмаслиги керакми?

    Ва алайкум ассалом. Бу нотўғри гап. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай ҳолатда никоҳдан, яъни жимоъдан бошқа ҳамма нарсани қилаверинглар деганлар. Валлоҳу аълам.

    Ўқитиш ҳақида

    Ассалому алайкум! Бирор мушкул вазиятга тушганда домлаларга бориб ўқитиб, дам солдирса бўладими?

    Ва алайкум ассалом. Ҳар бир мусулмон киши кунда ўзига дам солиб юриши керак. Дам солдириш бемор кишилар учун бўлади. Валлоҳу аълам.

    Фарзанд сўраш дуоси

    Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 2 йилдан ошди. 1-фарзандим ичимда ривожланмай 3 ойлигида нобуд бўлди. Бу воқеага ҳам 1 йилдан ошди. Даволандик, ҳаммаси жойида дейишди. Бир йигитга Ҳазратимиз «Қуръон Каримнинг 37 -сураси «ас-соффат» сурасининг 100 оятини аёлингиз мунтазам ўқисин» деганликлар ҳақида бир сайтда ўқиб қолдим. Мен ҳам шундай қилайми ёки бошқа дуолар, амаллар борми?

    Ва алайкум ассалом. Фарзанд талаб қилиб ўқиладиган махсус дуо йўқ. Лекин сизга ҳожат намозини тавсия қилишимиз мумкин. Шунингдек, уламоларимиз истиғфорни кўп айтишни ҳам фарзандли бўлишга сабаб деганлар. Яна, Қуръони Каримда Закариё алайҳиссалом тилларида келган фарзанд талабини айтиб дуо қилишни ҳам тавсия қилганлар. Дуода бардавом бўлаверинглар. Валлоҳу аълам.

    Ирода сустлиги

    Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи барокатуҳу. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин! Менинг иродам сустлигидан намоз ўқиётган вақтимда шайтон жинсий тарафлама хаёлимни бузади, лекин аҳамият бермай давом эттираман. Намоз ўқишни жуда кеч бошладим, лекин 1-2 ой ўқиб, тўхтатиб қўйяпман, намозимни тўлиқ адо этишни хоҳлайман. Тўлиқ ўрганишимга ёрдам керак. Қандай йўл тутсам бўлади?

    Ва алайкум ассалом. Бу бир синов, ин шаа Аллоҳ бундан ўтиб оласиз. Аввало дуо қилиб Аллоҳ таолодан астойдил сўранг, Ўзи мадад берсин, Ўзи қўллаб-қувватласин. Намоздан аввал яхшилаб дуолар билан таҳорат олинг. Таҳорат олётганингизда Аллоҳ таоло сизни кўриб турганини ҳис қилишга ҳаракат қилинг. Намозга ҳам ўзингизга дам солиб, дуо қилиб киришинг. Ҳар хил хаёллар келганида  «Аъузу» ни айтинг.
    Бошқа пайтларда намозга алоқадор китобларни ўқинг,  маърузаларни тингланг. Шу билан бирга ўзингизга беш маҳал намоз пайтида шерик бўладиган одамни топинг. Ундан ёрдам сўранг, сизни назорат қилиб кўмаклашиб турсин. Аллоҳ таоло сизга ибодат ҳаловатини татитиб қўйсин, хусусан намозни хушуъ ва хузуъ ила, Ўзи рози бўладиган ҳолда адо этишингизни насиб айласин.

    Мумкинми?

    Ассалому алайкум! Мени холамнинг ўғлига турмушга беришмоқчи, лекин холам ойимнинг эгизак синглиси бўлади. Қаердадир ўқигандим агар қиз билан йигит ака сингилдек катта бўлмаган бўлса, турмуш қуриши мумкин деб. Лекин бу наслга таъсир қилмайдими? Холам ген бўйича қон топшириб  кўришсин деяптилар. Қондан аниқ билиб беришадими? Аллоҳ рози бўлсин сиздан!

    Ва алайкум ассалом. Шаръий жиҳатдан никоҳ жоиз, сиз айтган гаплар шариъатда йўқ. Валлоҳу аълам.

    Церебролизин дори воситаси

    Ассалому алайкум! Церебролизин дори воситаси таркибига чўчқанинг миясидан олинадиган суюқлик қўшилар экан. У суюқлик ўз аслини йўқотадими?

    Ва алайкум ассалом. Уламолар тўнғиз, тўнғизлик хусусиятини йўқотса, жоиз деб фатво беришган. Энди айнан сиз айтган дорида шу жараён ҳосил бўлганми, йўқми, уни дори дармон мутахассисларидан сўраб билиш керак. Валлоҳу аълам.

    Никоҳ ҳақида

    Ассалому алайкум! Одинахон, бир кариндошимнинг эрлари вафот этган ва улар икки қиз фарзанд билан қолдилар. Тақдир тақозоси билан бошқа турмушга чиқдилар. Қизлари вояга етиб, турмушга бердилар. Никоҳ ўқиш жараёнида домла вафот этган эрларини эмас, боқиб ўстирган отанинг исми билан никоҳ ўқиди. Домла икки ёшдан калима ҳам сўрамаптилар. Шу никоҳ бўладими?

    Ва алайкум ассалом! Валлоҳу аълам!

    Ва алайкум ассалом. Никоҳ ақди пайтида ҳозир бўлганларга ўз отаси маълум бўлса, бўлаверади. Шу билан бирга калима айтиш ҳам шарт эмас. Валлоҳу аълам.

    Ётиш одоби

    Ассалому алайкум! Чалқанча ётишдан Пайғамбаримиз қайтарганмилар? Мени бу одатимни йўқотишимдаги маслаҳатингиз.

    Ва алайкум ассалом.
    Ибн Умар розияллоҳу анҳу:
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки таомланишдан қайтардилар: хамр ичилаётган дастурхонда ўтиришдан ва юзтубан ётиб ейишдан», деди».

    Авлиё

    Ассалому алайкум. Авлиё чироғи тўғрисида маълумот берсангиз.

    Ва алайкум ассалом. Диний кўрсатмаларда бу ҳақида маълумот йўқ.

    Намоз ҳақида

    Ассалому алайкум Опа! Аллоҳ хайрли ишларингиздан рози бўлсин. Сиздан намоз ҳақида сўрамоқчи эдим. Саволим шуки: Аср намозига 5 дақиқа қолсаю пешин намозини 4 ракъат суннатини ўқишга улгурса ва Аср намози бошланиб қолса, пешиннинг қолган ракъатларини ва Аср намозини ўқиса жоизми? Эътибор ва жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ ўзи рози бўлсин. Сиз ҳам рози бўлинг.

    Ва алайкум ассалом. Аср намозига беш дақиқа қолган бўлса, пешин намозининг фарзини ўқиб олиш керак эди. Сиз суннатини ўқибсиз. Аср намозининг вақти кириб қолган бўлса, пешиннинг фарзини ўқиган бўлсангиз, қазо қилиб ўқиган бўласиз. Аср намозини эса ўз вақтида. Аллоҳ қабул айласин ва мағфират қилсин. Валлоҳу аълам.

    Мўйлабни териш

    Ассалому алайкум! Лаб устидаги мўйлабни терса бўладими?

    Ва алайкум ассалом. Эрнинг талаби ва рухсати билан қилса мумкинлигини уламоларимиз айтишган. Валлоҳу аълам.

    Ҳомила ҳақида

    Ассалому алайкум Одина опа! Сизга бир масала бўйича мурожаат қилаяпман. Мен 6-7 ҳафталик ҳомилам борлигини билдим. 3-фарзандим 1 ёш, ҳали кўкрак сутида. Менда аввалдан миокард асоратлари борлигини шифокорлар айтишарди. 3-фарзандимга ҳомиладорлигимда  юрагимда безовталик пайқагандим(олдинги фарзандларимда буни сезмаганман). Бу ҳомиламни билганимдан сўнг кардиологга бордим. Шифокор менга қувватлантирувчи дорилар ёрдамида ва шифокор назоратида туришим мумкинлигини айтди. Таваккал қилсам бўладими? Жавобингиз учун аввалдан раҳмат. Аллоҳ сизни доим қўлласин!

    Ва алайкум ассалом. Бундай ҳолатларни бошдан кечирган одам эҳтиётини қилиб юриши керак. Энди бўлар иш бўлиб ҳомила муддати 40 кунга етган ва боланинг юраги уришни бошлаган бўлса, сизнинг туғушдан бошқа чорангиз йўқ. Доимо дуода бўлиш керак. Аллоҳ саломат қилсин ва Ўзи осон қилсин!

    Мусиқа

    Мусиқа тинглаш гуноҳми?

    Мутлоқ ҳукм бериб бўлмайди, турига қараб ҳукм берилади. Валлоҳу аълам.

    Абортдан кейинги ҳолат

    Ассалому алайкум!  Мен яқинда ҳомиламни аборт қилдирдим, чунки бир ой олдин юраги уришдан тўхтаган экан. Ҳозир мен нифосли аёл ҳисобланаманми?

    Ва алайкум ассалом. Фиқҳий китобларда агар боланинг баъзи аъзолари зоҳир бўлса, оёқ, қўл ва бармоқ каби, сақтдан кейинги қон нифос бўлади. Агар зоҳир бўлмаса, истеҳоза деганлар. Шунга қараб билиб оласиз. Валлоҳу аълам.

    Суннатми?

    Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз завжаларининг қилган амаллари биз аёллар учун суннат бўладими?

    Ва алайкум ассалом. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари билан қилинган бўлса, ҳа, суннат бўлади. Валлоҳу аълам.

    Омонат тўғрисида

    Ассалому алайкум !
    Мен ишим юзасидан ҳозирда Тошкент шаҳрида истиқомат қиламан. Пропискам йўқлиги сабабли ўзимга тегишли бўлган уйни қайнотамнинг 40 йиллик қадрдон ўртоғларининг номига расмийлаштириб, уларга омонат қилиб, топширган эдим. Вақтлар ўтиб, шу кишининг эвараларини ўғлимга уйлантирдик. Келин келишолмай, кетиб қолди. Вақтлар ўтиб билсам , ўз уйим номимда бўлмаганлиги учун менга берилган ишончнома ва васиятни бекор қилдиришган экан. Илтимос, маслахат беринг. Агар улар ўз уйимдан «чиқ» дейишса, уч нафар болам билан кўчада қолишим керак. Ахир мен уларга омонат қилиб берган эдимку. Олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом. Бунақа масалалар ёзишма орқали ҳал қилинмайди. Икки тараф ҳозирлигида ҳал қилинади. Масъул тарафларга мурожаат қилинг.

    Шундай қилсам бўладими?

    Ассалому алайкум Одина опа! Мен ҳозир ижарада тураман, лекин ҳаётим ва шароитларим жуда яхши. Мен турмуш ўртоғимдан олиб, йиғиб юрган пулларимга кейинги йилда қурбонлик қилсам бўладими?

    Ва алайкум ассалом. Агар ўзингизнинг шахсий мулкингиз нисобга етган бўлса, сизга қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Мулкингиз нисобга етмаган бўлса ҳам, қурбонлик қилишга имкониятингиз бўлса, ихтиёр ўзингизда, қилсангиз бўлаверади, савобини олаверасиз. Валлоҳу аълам.

    Хуфтон намозини ўқимай ухлаб қолса

    Ассалому алайкум! Хуфтон намозини ўқимай ухлаб қолса кечанинг қайси вақтида ўқиса бўлади? Бомдоддан 1 соат олдин ҳам ўқиса бўладими?

    Ва алайкум ассалом. Саволингизга «Кифоя» китобидан жавоб беришга ижозат бергайсиз:
    »
    Хуфтон ва ундан кейин витр – иккиси ҳам мазкур вақтдан то фажргачадир.
    «Мазкур вақтдан» дегани шом намозининг вақти тугагандан кейиндан бошлаб, деганидир.
    Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг вақтларини кўрсатганлиги ҳақидаги ҳадисда «Сўнгра Хуфтонни шафақ ғойиб бўлганда ўқиди», дейилган.
    Бунда Хуфтоннинг аввалги вақтида ўқилгани ҳақида сўз бормоқда. Охирги вақти эса Бомдоднинг вақти киргунча давом этаверади. Бунда Хуфтон билан бирга Витр намозининг вақти бир хил»

    Азон


    1. Ассалому алайкум! Азонни балоғатга етмаган болаларнинг айтиши мумкинми ёки балоғатга етган бўлиши керакми? Ёки тўғри ўқиса ёшнинг аҳамияти йўқми? Қайси бири тўғри?

    Ва алайкум ассалом. Бола буни фаҳмлайдиган бўлса, бўлади, тамйиз, яъни оқ қорани тушуниб қолган бўлса, дуруст бўлади. Валлоҳу аълам.

    Гиёҳ ҳақида

    Ассаламу алайкум. Мени бошим доимий оғрийди. Анчадан бери даволанаман. Бир куни Россия каналидан антипаразит ҳақидаги гиёҳни гапирди. Бундан билдимки, бош оғриғи сабаби ҳам шу қуртлар экан. Унинг номи «Монастрский чай» экан. Таркиби гиёҳ, лекин номи ўйлантираяпти. Ичсам бўладими?

    Ва алайкум ассалом. Таркибида ҳаром нарса бўлмаса, ичишингиз мумкин, исми сабабли ҳаром бўлмайди. Валлоҳу аълам.

    Илм ҳақида

    Ассалому алайкум! Қизимни исломий ўқишга киргизиш учун қандай ҳужжатлар тайёрлашим керак?

    Ва алайкум ассалом. Ўша ўқиш ерига мурожаат қилсангиз, кўрсатмаларни беришади. 

    Намоз ҳақида

    • Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда кўпчилик сураларни Қуръони Каримдан эмас, лотин тилида ёзилган китоблардан ўрганяпмиз. Лекин араб тили ҳарфлари ва лотин ҳарфларининг талаффузида фарқ борку, бу борада ўқиган намозларимиз тўғри бўладими?

    Ва алайкум ассалом. Имконини қилиб араб тилида ўқишни ўрганиш керак. То ўрганиб олгунингизча қабул бўлиб туради. Валлоҳу аълам.

    Қуръон ўрганиш

    Қуръонни мустақил қандай ўрганиш мумкин?

    Ва алайкум ассалом. Аслида Қуръон ўқишни устоздан ўрганиш керак. Ҳозирги кунда интернетда буни ўргатадиган сайтлар бор. Валлоҳу аълам.

    Соқол олиш

    Ассалому алайкум! Исломда соқол олиш тақиқланган экан. Менинг отам соқол қўйишимга қарши. Бу борада устозимиз Шайх ҳазратларига ҳам кўплаб савол берилган ва мен улар билан танишиб чиқдим. Унда айтилишича, отанинг гапига кириш шарт эмас экан. Аммо менда вазият бошқачароқ. Менинг отам имом бўлиб ишлайдилар, лекин соқол қўйишимга қаршилар, балким ҳозирги кундаги вазиятдан келиб чиқиб айтаётгандирлар. Соқол қўяйми ёки қириб юрайми?

    Ва алайкум ассалом. Жавоблар бор эканку, шунга қараб иш тутаверинг.

    Соч ҳақида

    Ассалому алайкум! Менинг сочим жуда узун. Намозда сочни тушуриб ўқиш керак экан. Мен қандай йўл тутай? Кесиб ташлашни хоҳламайман.

    Ва алайкум ассалом. Сочни кесиш шарт эмас. Намоз ўқиганда битта узун қилиб ташлаб олиш керак, йиғиб ташлайсизми, ўриб ташлайсизми. Катта рўмол ўрайсиз ёки сочни кўйлак ичига солиб оласиз. Валлоҳу аълам.

    Қабристон ободончилиги

    Ассалому алайкум. Отам билан биргаликда қишлоғимиздаги бир қабристонни обод қилишни (кириш қисмига дарвоза қўйиш, қабристон номини ёзиш ва ҳоказо) анча вақтдан бери ният қилиб келаяпмиз. Сўрамоқчи бўлганим — қабристон номини ёзилиши бўйича қандайдир чекловлар,  қоидалар ёки амаллари борми? Агар бўлса қандай?

    Ва алайкум ассалом. Қабристоннинг исми ёзилса бас, қўшимча нарсалар керак эмас. Валлоҳу аълам.

    Бир илтимос

    Ассалому алайкум Устоз! Бир илтимос билан мурожаат қилябман! Инстаграм тармоғида Муслимаат.уз саҳифасини очиш ҳақида сўраган эдим. Фасебоокдаги Муслимаат.уз саҳифасига мурожаат қилишимни айтган эдингиз. Аммо Фасебоокдан жавоб қайтаришмади. Шунинг учун нима қилишимни айтсангиз Устоз. Яна бир илтимосим бор эди. Ота-онам жиянимни танглайини кўтариш учун Исмоилжон Муҳаммад Юсуф ҳазратларига олиб бормоқчи эдилар. Иложи бўлса қайси кунлари қабул қилишларини айтсангиз. Қимматли вақтингизни олганим учун узр. Жавоблар учун катта раҳмат

    Ва алайкум ассалом. Жавоб бўлиб қолади, ин шаа Аллоҳ. Исмоил ҳожи кундузлари ишхоналарида, кечда уйларида бўладилар.

    Ҳаж амаллари

    Ассалому алайкум. Ҳаж амалларини бажаришга борган муслималар ҳижобга ўранган, яъни авратлари беркитилган ҳолда бўлади. Лекин эркаклар ярим яланғоч оқ сурпга ўраниб олишади ва белларидан тепаси, елкалари, кўкраклари, қорнигача очиқ туради. Саволим: Эркакларда чегараланган аврат қисми борми?  Муслима аёлларга номаҳрам эркакларни очиқ баданига кўзи тушиши ёки ўша ярим яланғоч номаҳрам эркаклар билан бир гуруҳ бўлиб, ҳаж амалларини бажаришга шаъриатда аниқ хужжатлар келтирилганми?

    Ва алайкум ассалом. Аллоҳга шукрлар бўлсин, ҳозирда шариатимизни ўрганиш учун китоблар, сайт маълумотлари анча кўпайиб қолди. Ҳажга оид китобларни, мақолаларини ўқиб борганингизда ушбу саволларингизга жавоб топардингиз албатта. Албатта бутун олам ҳужжатсиз ва далилсиз ҳаж амалини бажариш учун бундай ҳолатда бўлиб олмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилиб эҳром боғлаганлар. Эркакнинг аврати киндикдан тиззагача, эркаклар учун ҳам, аёллар учун ҳам. Муслима аёлнинг муслима аёлга нисбатан аврати ҳам шундай. Энди сизга ғаройиб туюлган ҳаждаги эркакнинг эҳром либоси, икки бўлак мато авратни беркитади албатта. Эҳромда бундай ҳолатда бўлиш жуда катта ҳикмат ва маънога эга. Ҳаж ибодатини ният қилган одам дунё матоҳларидан тамоман холи бўлган ҳолатда икки дона матога ўралади, худди кафанлик каби. Бунда тарки дунё қилиш ва ҳокисор ҳолда Аллоҳга юзланиш бор. Аммо аёлларнинг юз-қўлларидан бошқа ҳамма аъзоси аврат эканлиги сабабидан, уларга кийим кийишга рухсат берилган. Эркак ва аёлларнинг Ҳаж ибодатида бундай кўринишда бўлишларининг ҳикматини билиш керак. Валлоҳу аълам.

    Намозни тўхтатиш

    Ассалому алайкум Одинахон опа! Менинг эмизикли болам бор. Яқинда 2 ойлик бўлади.  Баъзан намоз ўқиётган пайтимда йиғлаб қолади, шундай пайтда намозимни тўхтатиб(бузиб) боламга қарасам бўладими ё намозимни ўқишда давом этишим керакми?

    Ва алайкум ассалом. Намоз фарз бўлса ва болангиз хатарда бўлмаса, намозни бузмайсиз. Нафл намози бўлса, намозни тўхтатиб қарасангиз бўлади. Лекин ўша нафлни бошқатдан ўқиб қўясиз. Валлоҳу аълам.

    Қурбонлик ҳақида

    Хўжайинимдан сирли равишда йиққан пулим бор, чунки уларнинг қўлларида пул турмайди. Оз-оздан йиғиб закот бериш даражасига етдим. Закот ҳам бердим. Бошқалардан қарз оладилар. Шу сабаб, бошқалардан қарз олмасликлари учун “гапдаги «чёрный касса»нинг пули”, деб ўзларига бердим. Закот берган кишини қурбонлик қилишини эшитгандим. Бунинг учун нима қилишим керак?

    Ўша пулни эрингизга қарзга берган бўлсангиз, қурбонлик қиласиз.

    Қуръон суралари

    Аудио ёзувидаги Қуръон сураларини 7 ойлик фарзандимга қўйиб берсам, тинчланиб ухлаб қоляпти. Шу ишни доимий равишда бажарса бўладими?

    Ҳа, ин шаа Аллоҳ.

    Раҳмат

    Ассалому Алайкум Устоз ! Ижобий жавобингиз учун кўпдан кўп Раҳмат ! Устоз ҳодимларингиз билан қандай боғлансам бўлади ?

    Ва алайкум ассалом. Фейбукда муслимаат.уз сайтининг саҳифаси бор, ўша орқали.

    Ишлаш ҳақида


    Ассалому алайкум Одинахон опа! Мен аввало сизга, оила аъзоларингизга соғлик ва хотиржамлик тилайман. Хўжайиним ва уч қизим билан мусофир юртдамиз. Оиламга ёрдам сифатида мен ҳам ишласам бўладими? Ёки аёл учун уй юмушлари кифоями?

    Ва алайкум ассалом. Албатта аёл киши учун биринчи ўринда оила туради. Аммо эҳтиёж бўлганида, аёл кишига ишлаш жоиз. Бунда ҳожатга, эрнинг розилиги ва ишнинг турига қаралади, яъни иш шариатга мувофиқ бўлиши керак. Шунингдек аёл киши бирор танқис мутахассисликка эга бўлсаю унга эҳтиёж тушса. Ва яна хайрли эзгу ишларда ҳам ўз ҳиссасини қўшиши мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

    Соч кесиш ва бўянтириш

    Ассалому алайкум! Аёлларнинг сочини кесиш ва бўянтириш касбини ўрганиш мумкинми?

    Ва алайкум ассалом. Ҳа. Валлоҳу аълам.

    Дуо ҳақида

    Ассалому алайкум! Одинахон, кўпчиликдан «Кимёий саодат» дуо  мушкулларни осон, ўғил фарзанд кўришни истаганларга ёрдам бераркан, тумор қилиб тақилса, ҳомила ўғилга айланаркан деб эшитдим. Шу гап тўғрими?

    Ва алайкум ассалом. Бу асоссиз нарса. Валлоҳу аълам.

    Маҳрамлик ҳақида

    Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғимнинг акаси вилоятдан бизникига, яъни пойтахтга табибда даволаниш учун келди. Биз 2 хонали кўп қаватли уйларда яшаймиз. Даволаниш курси бир ойлик бўлиб, шу бир ой давомида шу ерда бўлиши керак экан. Яъни, ҳафтада бир марта табибникига бориб муолажаларни олиб келиб, қолганини уйда амалга оширади. Турмуш ўртоғим кун давомида ишда бўлади. Алҳамдулиллаҳ ҳижобдаман, лекин уйнинг ичида қайниакамнинг олдида орқадан ўраб юрибман, фарзандим бор. Кун давомида қайниакам билан бир уйда ўтиришим, ҳамда рўмолимни орқадан ўрашим шариъатга тўғри келадими? Бу даволаниш курси яна такрорланаркан, маълум вақтдан кейин яна шу ҳол қайтарилади.

    Ва алайкум ассалом. Қайинакангиз номаҳрам ва ушбу ҳолат тўғри эмас. Валлоҳу аълам.

    Уч талоқ ҳақида

    Уч талоқ бир талоқ ҳисобланадими ёки учтага ўтадими?

    «Кифоя»дан иқтибос:

    «Жумҳури уламолар, жумладан, тўрт мазҳаб фуқаҳолари ҳам «Бир лафз билан айтилган «уч талоқ» уч талоқ ҳисобланади. Бундай ҳолда эру хотин ажрашади, қайта ярашиш имконига эга бўлмайдилар», дейишган.
    Баъзи саҳоба ва тобеъинлар, шунингдек, Ҳанбалий мазҳабининг баъзи уламолари: «Бир лафз билан қилинган «уч талоқ»да бир талоқ тушади», деганлар.
    Далил ва ҳужжатларни солиштириб, суриштирган уламоларнинг кўплари жумҳур ва тўрт мазҳабнинг қавли кучли эканига ишонч ҳосил қилганлар.
    Жумҳур, жумладан Ҳанафий мазҳаби бир лафз билан айтилган уч талоқ учта тушишига кўплаб далилларни келтирганлар. Уларни мисол тарийқасида қисқача баён қиламиз.

    1. Қуръони Каримда талоқ ҳақида келган оятларда бир лафз билан айтилган уч талоқнинг учта тушишига ишора бор.
    2. Уваймир ал-Ажалоний хотини билан мулоъана қилганидан кейин уч талоқ қўйган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг бу ишини инкор қилмаганлар.

    عَنْ رُكَانَةَ بْنِ يَزِيدَ t قَالَ: أَتَيْتُ النَّبِيَّ r فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ إِنِّي طَلَّقْتُ امْرَأَتِيَ الْبَتَّةَ فَقَالَ: مَا أَرَدْتَ بِهَا قُلْتُ: وَاحِدَةً قَالَ: وَاللهِ قُلْتُ: وَاللهِ قَالَ: فَهُوَ مَا أَرَدْتَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالشَّافِعِيُّ وُالْحَاكِمُ.
    Рукона ибн Язийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бориб:
    «Ё Расулуллоҳ! Мен ўз хотинимни узил-кесил талоқ қилдим», – дедим.
    «У билан нимани ирода қилдинг?» – дедилар у зот.
    «Бир талоқни», – дедим.
    «Аллоҳга қасамми?» – дедилар.
    «Аллоҳга қасам», – дедим.
    «Ундоқ бўлса, ирода қилганингдек», – дедилар».
    Абу Довуд, Термизий, Шофеъий ва Ҳоким ривоят қилишган.
    Биз «узил-кесил» деб таржима қилган ибора арабча матнда «ал-батта» — «кесилган» лафзи билан ифода қилинган. Бу, талоққа қўшимча сифат зиёда қилиб зикр этишдир. Бу ҳолда, ривоятда кўрганимиздек, талоқ қилувчининг ниятига боғлиқ бўлар экан. Агар Рукона ибн Язийд розияллоҳу анҳу «уч талоқни ният қилган эдим» десалар ҳам гаплари қабул қилинарди.
    Шунинг учун ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рукона розияллоҳу анҳудан қайта-қайта, қасам ичириб сўрадилар. Агар бир лафз билан айтилган уч талоқ битта тушадиган бўлганида бундай қилмас эдилар.

    1. Мусулмон уммати бир лафз билан айтилган уч талоқ учта тушишига қадимдан ижмоъ қилиб келган.
    2. Катта саҳобалардан кўплари ўзларига шу масалада савол тушганда уч талоқ тушиши ҳақида фатво берганлар.
    3. Қиёс қилинадиган бўлса, талоқ ҳам мулк ҳисобланада ва унинг эгаси хоҳлаганича тасарруф қилади.

    Шундай бўлса ҳам, кейинги пайтларда бу масалада заиф қавлга амал қилишга ўтган томонлар бор. «Зарурат юзасидан расмий равишда заиф қавлни қабул қилинса, ўшанга амал қилса бўлаверади», дейишсади бу ишни маъқуллаганлар.

    Ҳомиладорлик

    Ассалому алайкум! Мени 2 та фарзандим бор. Каттаси туғма фалаж. Ҳали ўтирмайди ҳам, кичкинам энди 6 ойлик бўлади. Бугун ҳомиладорлигимни билдим. 3 йилни ичида 2 марта кесерва бўлдим. Гинеколог «ҳомилани тушириш керак соғлигингиз кўтаролмайди» деса, уни айтганини қилсам тўғри бўладими?

    Ва алайкум ассалом. Уламолар ҳомила 40 кунлик бўлиб, то жон киргунича уни тушириб юбориш мумкинлигига фатво берганлар. Шунингдек тақволи моҳир шифокор туғуш онанинг соғлиғига зарар эканлигини таъкидласа, ҳомилани тушуриб юбориш мумкин. Валлоҳу аълам.

    Дуо

    Ассалому алайкум! Ин ша Аллоҳ фарзанд кутмоқдамиз. Дуо қилсангиз Аллоҳ бизга соғлом, солиҳ ўғил фарзанд берсин. Динига, ватанига ҳизмат қиладиган солиҳ фарзанд билан бизни Аллоҳ сийласин.

    Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таоло фарзанд неъмати ила кўзларингизни қувонтирсин. Вақти соатида эсон омон бағрингизга босиб олинг, икки жонни ҳам саломат қилсин. Бус бутун ўсиб улғайсин. Солиҳ бандалардан бўлсин!

    Олам ҳақида

    Ассалому алайкум Одинахон! «18 минг олам яратувчиси» деган жумла нима маънони билдиради? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таоло шунча оламни яратганлиги. Ваҳб ибн Мунаббаҳдан мана шу олам ўша 18000 дан бири, деган ривоят бор.

    Хатми Қуръон ҳақида

    Ассалому алайкум! Мен Қуръонни хатм қилишни бошладиму, лекин ҳали тугатмадим. Тугатсам қайси сура ва дуо ўқилади ва кимлар иштирок этиши керак? Қанча вақтда тугатиш керак?

    Ва алайкум ассалом. Уламолар ойда бир марта хатми Қуръон қилишни тавсия қиладилар. Хатм тугаганидан кейин одамларни йиғиб дуо қилиш керак эмас. Лекин илмли одамларнинг ҳурматидан дуо қилдириб олсангиз, бўлади. Одатда мусҳафларнинг охирги саҳифаларида хатм дуоси ёзилган, бўлмаса интернетдан ҳам топишингиз мумкин. Аллоҳ таолога кўнгилдан дуо қилиб, ушбу амалингиз мақбул бўлишини, хато камчиликларини Ўзи авф этишини сўрайсиз. Муродларингиз бўлса, уларни ҳам сўрасангиз бўлади, чунки хатми Қуръон сўнгидан қилинган дуо қабул бўлиши ҳадиси шарифларда айтилган. Валлоҳу аълам.

    Намозларимни ўқийми?

    Ассалому алайкум! Менда шамоллаш туфайли пешобми билмадим, қанақадур ҳидли нарса келади. Аслида мен 1993-йилда туғилганман, ҳали ҳайз кўрмайман, лекин гоҳида матка(бачадон)м жуда оғрийди. Шамоллаганман шекилли таҳоратим бузилади. Шифокор маслаҳатига саволимни юбордим, лекин жавоб йўқ. Мен нима қилай, намозларимни қандай ўқий? Бир акадан маслаҳат олсам, “ўқийверинг синглим, сиз узрлисиз” дедилар. Сиз ҳам шифокор маслаҳатига кириб, шу саволимни ўқиб, маслаҳат беринг.

    Ибодатларим ҳақида

    Ассалому алайкум! Атрофимда илмли одам бўлмагани учун жуда қийланаман. Шамоллаган ҳолимда ўқиган намоз ва тутган рўзаларим нима бўлади? Бу ишларим нотўғри бўлса Аллоҳ кечирадими? Сиз ҳам илтимос дуо қилинг.

    Ва алайкум ассалом. Ҳаммаси яхши бўлади, ин шаа Аллоҳ. Авваламбор Аллоҳ қалбингизни очганига шукр. Секин-секин ҳаммасини ўрганиб оласиз. Биз қўлимиздан келганича ёрдам берамиз ва ҳақингизга дуодамиз. Аллоҳ дардингизга шифо берсин, мушкулларингизни осон қилсин. Омийн!

    Намоз ҳақида

    Ассалому  алайкум! Шамоллаган бўлишим қарамай намоз ўқиб юргандим. Бу гуноҳ эмасми?

    Ва алайкум ассалом. Қанақа шамоллаш?

    Намозда адашиб кетиш

    Ассалому алайкум ! Ҳурматли устоз мен гоҳида намозда “сураларни ўқидимми, йўқми ва “субҳана робиял азийм”ни 3 марта айтдимми” деб ўйланиб қоламан. Шунда нима қилишим керак бўлади?

    Ва алайкум ассалом. Сиз намозни янги ўрганаяпсиз, то мукаммал ўргангунингизгача шундай бўлиб туради. Таҳоратни ҳамма рукнларини ўрнига қўйиб, ихлос билан қилинг. Намозга қалбни ҳозирланг ва Аллоҳдан мадад сўранг. Намоз ўқиётганингизда хотиржам бўлишга урининг ва диққат қилинг. Сураларни ўқидингизми ўқимадингизми, эслай олмасангиз намоз сўнгида саҳв саждасини қиласиз. Валлоҳу аълам.

    Мисвок ишлатиш

    Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз. Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин. Мисвокни таҳорат олишдан олдин қилиш керакми ёки таҳорат олаётгандами? Агар таҳорат олаётганда бўлса мен доим тишимни ювганимда милким қонайди.

    Ва алайкум ассалом. Мисвок қилиш суннат амал бўлиб, усиз ҳам таҳорат  ўтаверади. Милкингиз қонаб то қон тўхтагунича вақт керак бўлса, аввал мисвок қилиб, кейин таҳорат қилсангиз ҳам бўлади. Таҳорат қилаётганда мисвок ишлатиш суннат. Ҳозирги кунда тиш тозалаш воситалари ҳам мисвок ўрнига ўтади. Валлоҳу аълам.

    Бир илтимос

    Ассалому алайкум! Интернет ижтимоий тармоқларида Муслимаат.уз саҳифасининг расмий бўлимлари фаолият олиб бормоқда. Мана шу хайрли ишга ҳисса қўшиш мақсадида Инстаграм тармоғи орқали Муслимаат.уз саҳифасининг кундалик фаолиятидан фото ва хабарларни қўйиш билан Муслимаат.уз саҳифасига озгина бўлсада фойдам тегса дегандим. Жавобингизни кутиб қоламан. Аллоҳ барчаларимизга халқ хизматида бўлишни насиб этсин.

    Ва алайкум ассалом. Аввалам бор ўзингизни яқиндан таништирсангиз. Ташаккур.

    Таҳорат олиш

    Ассалому алайкум! Менинг саволим шундан иборатки, турмуш ўртоғим тирноқларимга лак суришимни хоҳлайдилар. Тирноқларимда лак бўлса, таҳоратим қабул бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом. Тирноқларингизда лак бўлса, таҳоратингиз қабул бўлмайди. Валлоҳу аълам.

    Маййитга жаноза ўқиш

    Ассалому алайкум Одинахон опа! СССР пайтида Хоразмда уйланиш учун қалинга катта пул талаб қилинарди. Шунинг учун кўпчилик СССРнинг бошқа республикаларида армияда хизмат қилиб ўша ердан уйланиб келишарди. Айримлари ғайридинларга уйланган. СССР пайти динга қаттиқ бўлгани учун кўпчилик бунга эътибор қилмаган. Энди шу аёллардан умр давомида тавҳид келтирмай яшаб ўтганлари ҳам бор. Лекин қайнота ва қайнонасига, эрларига мусулмонча маъракалар бергани, маҳаллада тўй-маъракаларда қатнашгани, давлат томонидан мусулмон эри билан ЗАГСдан ўтгани, мусулмонлар билан маҳаллада ўсгани сабабли тавҳид(яъни ла илаҳа иллаллоҳ)ни айтмаса ҳам, болаларининг талаби ва амали билан унга, яъни майитга жаноза намози ўқиса бўладими?

    Ва алайкум ассалом. Бу жуда нозик масала, чунки эътиқодга тааллуқли. Бу ҳолатда ўтган кишининг ҳаётига диққат билан назар солиш керак. Чунки, агар у ғайридин бўлса, унга адашиб мусулмоннинг муомаласини қилиб қўйиш эҳтимоли, агар мусулмон бўлган бўлса, ўз ҳақи бўлган жанозадан маҳрум қилиб қўйиш эҳтимоли бор. Шунга ҳаёти давомида қандай тасарруф қилган, шуни аниқлаш керак. Тавҳид калимасини айтган айтмаганлиги аниқ бўлмаса, эътиқодга тегишли нима қилган, чўқинганми  ё мусулмонларнинг эътиқодга тааллуқли ишларини қилганми? Амаллар ҳам шу каби. Ана шунда масала ойдинлашади ва шунга қараб иш тутилади. Валлоҳу аълам.

    Ташаккурнома ва тўлиқроқ жавоб

    Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз Одинахон опа, сизни жуда кўп безор қилган бўлсам узр. Сиздан оиламни динга даъват қилиш ҳақидаги жавобингиздан учун жуда хурсанд бўлдим. Саволимга сизнинг қуйидаги
    http://muslimaat.uz/?post_type=dwqa-question&amp;p=9227″>namoz</a>»
    жавобингизни бердилар.
    Ва алайкум ассалом. Аллоҳнинг ризолигини ва Аллоҳ рози бўладиган амалларга муваффақ бўлишни сўраш керак. Валлоҳу аълам.
    Мана шу ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Яъни нима мумкин ёки мумкин эмаслигини, қайси манбаалардан олиш мумкинлигини? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Яна бир бор дуо қилинг устоз, опажон. Аллоҳ рози бўлсин.

    Ва алайкум ассалом. Аввал айтганимдек, фиқҳий китоблардан намоз бўлимини ўқинг, фиқҳ сайтларидан фойдаланинг. 

    Кафанлик

    Ассалому алайкум! Одинахон инсон ўлгандан кейин кўмиш учун ҳар ерда ҳар хил чиқимлар бўлар экан. Шариат нуқтаи назаридан нималарни тайёрлаб қўйиш керак ва кимларга нима тарқатиш керак? Шуларнинг рўйхатини беришингизни иложи борми? Бизда ювганга бош-оёқ сарпо, гўрковга бояги ишлатилган янги челак, тоғора, пул ва келган меҳмонларга латта ва ҳоказо берилади. Биз шариат нима деган бўлса шуни қилишимиз керак ва тарқатиладиган мато жоиз бўлса, маҳалладош ва қариндошларга мато ўрнига нималарни тарқатиш мумкин?

    Ва алайкум ассалом. Шариатда ўлик кўмган киши кимларгадир, нималардир тарқатади деган гап йўқ. Аммо ўликни ювиш, кафанлаш ва дафн қилиш учун кетадиган барча ҳаражатлар аввало маййитнинг меросидан, бўлмаса, маййитнинг эгалари ёки бошқа мусулмонларнинг молидан таъминланади. Кафанликка 5…10 метр покиза мато бўлса, бас. Ювиш учун алоҳида идиш ҳозирлаш ҳар кимнинг ўз ихтиёрида, бўлмаса, ҳар қандай пок сув идишни ишлатиш мумкин. Ювувчи, жанозани ўқиб берган имом, гўрков ва бошқа хизматчиларга урфга қараб хизмат ҳаққи берилади. Бунда маълум бир қиймат белгиланмаган, уларнинг розилиги аҳамиятли. Булардан бошқа келган кетганларга ошу нон бериш, мато тарқатиш шариат талаб қилган ишлар эмас. Агар бундай ишларни диний мажбурият деб қаралса, у бидъат бўлади. Аммо маййитга савоб етказиш учун кўнгилдан чиқариб бирор нима эҳсон қилса, бу ўзининг иши, савобли амал. Валлоҳу аълам.

    Маслаҳат беринг

    Ассалому алайкум! Опа саволларимга жавоб берасиз деган умиддаман Аллоҳ илмингизни бундан ҳам зиёда қилсин.
    1). Шогирд оласизми?
    2). Мен Россияда руслар билан ишлайман. Мен  муслимат уз сайтига бу ҳақида ёзганимда бошқа иш топинг дегандингиз. Мен 1993 йилман. Бўйим кичкина, ўсмай қолган. Бошқа ишга олишмайди.
    3). Шамоллашим туфайли таҳорат қилганимдан кейин пешоб чиқади, лекин   ҳеч қаеримга тегмайди. Мен узрлиманми ёки йўқми?
    4) Қазо намозларимни қандай ўқийман?
    5) Гоҳида ёмон ҳаёллар келиб намозларимда адашиб кетаяпман
    6) Оиламдагилар намоз ўқишмайди. Ўзим ҳижобда эмасман,лекин мени койишмайди.
    Менга маслаҳат беринг нима қилай? Жавобингиз учун раҳмат

    Ва алайкум ассалом. Сиз ушбу саволларни «Зикр аҳлидан сўранг» хизматига ҳам ёзган экансиз, жавоб бўлмадими? 
    Сиздан илтимос, саволларингизни биттадан ёзсангиз, шартларга мувофиқ ҳолда.
    Биринчи саволингизга жавобим, ҳозир шогирд олишга имкониятим йўқ.

    Имомнинг қилган иши

    Бизнинг маҳалла имоми Рамазон ойида уйма-уй кириб, ҳар бир хонадондан «фитр садақангни берасанми?», қурбон ҳайити олдидан «закотингни берасанми?»  деб халқдан йиғиб чиқади. Жаноза намози ўқигани учун машинасида келганига бензин пули деб ҳақ беришади. Маҳалла имомига бир неча марта «бу шариатда ман қилинган эмасми? Фитр ва закот етим-есирларнинг ҳаққи бўлса, китобларда имомга беринглар деган эмаску. Халқ сизга илмсизлигидан, ота-бобомиз муллага берган деб беради. Халққа маъруза қилиб шуларни айтинг ва тушунтиринг» дедим. Бу гаплар унга таъсир қилмади, олишни давом эттираверди. Яқинда шу гапларни «зора ақли кириб қолар» деб бошқа одамлар олдида уялтириб гапирдим. Аммо имом мени фитнада айбламоқчи бўлди. Имомнинг айбини гапиришга рухсат йўқми? Унинг бу амаллари дунёвий тарафдан Ўз.Рес.ЖКнинг 168-моддаси бўлиб, «фирибгарлик» дейилади. Аммо шариатда бунинг ҳукми қандай?

    Имом садақа ва закотларни ўзи учун олса бўлмайди. Жанозага ҳақни ўзи талаб қилса ҳам. Бундай ҳолатларда гапи ўтадиган томонлар буни ислоҳ қилиши керак. Валлоҳу аълам.

    Муаллим ҳақида

    Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ! Ҳурматли устоз Одинахон опа! Аллоҳ сизни бизларга ажратаётган вақтингиз ва бераётган малаҳату-жавобларингиз учун икки дунё бахт-саодатига мушарраф қилсин! Қизим рус мактабида 4-синфда ўқийди ва бу йил синф раҳбари ўзгарди. Муаллим бўлиб ўзбек ўқитувчиси келди. Мени ташвишга солаётган тарафи, у муртад экан. Астағфируллоҳ. Муртад бўлган инсондан дунёвий билимларни ўрганса бўладими ёки қизимни бошқа муаллимга олишим керакми? Маслаҳатингизга муҳтожман. Олдиндан жавобингиз учун раҳмат.

    Ва алайкум ассалом. Имкон бўлса, қизингизни кўнглингиз хотиржам бўладиган ерга беринг. Мураббияларнинг болалар тарбиясига таъсири бўлади албатта. Валлоҳу аълам.

    Фиқҳ

    Ассалом алайкум! Устоз Одинахон опа Муҳаммад Юсуф . Сиздан бир долзарб мавзу юзасидан сўрамоқчи эдим. Оиламни диндан ҳабари камроқ. СССР пайтида ўқиб ўрганиш иложи бўлмаган. Шунга бўлса керак баъзида қийинчилик, катта ташвиш ва йўқотишлар бўлган кун ўқитишга боришган. Буни иссиқ-совуқдан дейишган ва қайтарувлар қилишган. Мен бу ишдан қанча қайтарсам ҳам фойдаси бўлмади. Аксинча мени ҳам оборишарди. Баъзида черков сувини сепишарди, товуқни сўйиб қонини суркашарди, гармдори ёқишарди. Кеча расмимни ҳам русга ўқитишипти. Уларнинг бу ишларини менга зарари йуқми? Мен ҳам гуноҳкор бўлиб қолмайманми? Онам бир оз вақт намоз ўқиб юриб кейин ҳар-хил баҳоналар билан ўқимай қўйдилар. Отам ўқийди. Ўзим  ибодатдаман. Ҳижоб ўрайман десам рухсат беришмайди. Агар ўрасанг ўқишга ҳам, ишга ҳам қўйишмайди дейишади. Турмушга чиққандан кейин ўрайверар эканман. Мен қандай йўл тутай? Маслаҳат беринг илтимос.

    Ва алайкум ассалом. Аллоҳ қалбингизни очганига шукр. Шундай ҳолатларга сабр қилиб, ибодатларингизда бардавом бўлаётганингизга кўп ажр савоб оласиз, ин шаа Аллоҳ. Бунақа ҳолатлар аввалдан бор, доим бўлган. Ҳидоятга йўллаш Аллоҳнинг иши. Биз эса дуо қилиб Аллоҳдан сўрайверамиз. Ўзидан сўрасангиз, Ўзига суянсангиз, енгиллик бўлади, ин шаа Аллоҳ. Аллоҳ осон қилсин. Биз ҳам дуо қиламиз. Валлоҳу аълам.

    Маййит ҳақида

    Ассалому алайкум Одинахон. Яна сизни безовта қилдим узр. Онахонларимиз орасида бир гап эшитдим. Инсон ўлгандан кейин қабрга киргач, 52-куни маййитнинг танаси ишиб, кейин ёрилар экан ва ўша вақтда маййит қийналар экан. Шу куни ўликнинг яқинлари ибодатда бўлиб, эҳсон қилишлари керак экан. Шу гап қанчалик ҳақиқат? Шу ишларни қилиш жоизми ёки жоиз эмасми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом. Бу гап асоссиздир. Шариатимизда бундай кўрсатма йўқ. Валлоҳу аълам.

    Аёлларнинг маҳрамсиз сафари

    Ассалому алайкум, Одина опа! Аёлларнинг чет элга маҳрамсиз чиқишига бирор бир истисно ҳолатлар борми? Агар бу нарса гуноҳлигини чет элдалик вақтида англаб етилса ва аёл турмушга чиқмаган бўлса, қандай йўл тутиш керак? Бу ҳақда қайси манбалардан саҳиҳ ҳадислар билан маълумот олиш мумкин? Жавоблар учун олдинда раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!

    Ва алайкум ассалом. Истисно ҳолат шуки, аёл жонини ё номусини асраш учун сафар қилишга мажбур бўлиб қолса ва маҳрам топилмаса, шунда у ўзини эҳтиёт қилган ҳолда маҳрамсиз сафар қилиши мумкин бўлади. Шунингдек, дорулҳарбдан дорулисломга ҳам маҳрамсиз сафар қилиши мумкин. Шунда ҳам иложи борича аёллар гуруҳида бўлиши лозим. Чет элда маҳрамсиз юрган аёл ё маҳрамини топади, чақиради, ёки сафардан қайтади. Бу ҳақда фиқҳий китобларда ҳам, ҳадис тўпламларида ҳам етарли далиллар бор. Валлоҳу аълам.

    Маслаҳат беринг

    Ассалому алайкум Устоз! Ёшим 18да. Қирғизистонда яшайман. Уйимизга совчилар келмоқда. Оиламизда барча намоз ўқийди, лекин Ислом тушунчасидан анча йироқда. 4 йилдан буён ёзги таътилда қўшни шаҳардаги мадрасада ўқийман. Устозим синглисининг ўғлига сўрамоқда. Айтишича, бола Қуръон ёдлайди, Ҳажга борган, оиласи илмли, кўпчиликка ёрдами теккан экан. Устозимнинг шогирди тоғамнинг аёллари, яъни келин ойим жиянларига сўраяпти. Жияни намозхон бола, лекин илм ўқимас экан. Ҳозирда Россия давлатида ишлар экан.Ўзим илм ўқиганим учунми, кўп илмли болалардан келди, лекин қайтаришди. Истихора қилиб кўрсам, устозим тараф хайрлига ўхшади. Валлоҳу Аълам. Оиламиздагилар ҳам аввал рози бўлиб, кейин ўзгариб қолишди. Айтишларича, у йигит тарафлар ёмон эмиш, уйлари аммамларга ёқмапти, оиласида ҳам уч қизи бор экан, чимматга ҳам ўратиб қўяр экан. Бу беш кунлик дунёда яшашдан мақсад Аллоҳнинг ризолиги эмасми ахир. Орзуим Қуръонни ёдлаш, кўп илм ўқиш, динни ҳам, дунёни ҳам тенг олиб кетиш. Буни уйимдагилар тушунишмаяпти. Нима қилай Устоз маслаҳат беринг!

    Ва алайкум ассалом. Яна бир хотиржам истихора қилиб кўринг. Натижага қараб, кейин уйдагиларга тушунтириб, кўнглингиздаги гапларни билдиринг. Аллоҳ бахтингизни берсин, Аллоҳ Ўзи рози бўладиган ҳаётга йўллаб қўйсин сизни! Омийн!

    Эр норози бўлса

    Ассалому алайкум! Агар аёлга эри «шу ишни қилсанг сендан норозиман» деса, кейин аёл шу ишни қилса, ўртага талоқ тушадими? Гуноҳни кечириш учун нима қилиш керак? Каффорат бериладими?

    Ва алайкум ассалом. Эр аёлга: «Фалон ишни қилсанг, сендан норозиман», деган бўлса ва талоқни ният қилмаган бўлса, аёл ўша ишни қилиб қўйса, ўзидан ўзи талоқ тушмайди. Энди бунинг каффороти эрнинг розилигини олишдир. Эр нимага рози бўлиб ўша қилмиши учун аёлини кечирса, гуноҳ кечирилади, ин шаа Аллоҳ. Валлоҳу аълам.

    Ёрдам беринг

    Ассалому алайкум! Одина опа, менга ёрдамингиз керак, илтимос ёрдам беринг! Сиз билан қандай гаплашсам бўлади?

    Ва алайкум ассалом. Фейсбукдаги muslimaat.uz саҳифасига мурожаат қилинг, ходималаримиз ёрдам беришади, ин шаа Аллоҳ.

    Жинлар ҳақида

    Ассалому алайкум. Бир мулланинг айтишича, бизнинг яшайдиган уйимиз ўрнига мусулмон бўлмаган одамлар кўмилган бўлиб, уларга жаноза ҳам ўқилмаган экан. Биз у ердан кўчиб кетмасак, у ердаги жинлар зарар етказиши мумкин экан. Оиладаги 19 ёшли қиз касал бўлиб, кечалари ҳар-хил тилда гапириб алақсирайди. Ўша мулланинг айтишича, жинлар қизнинг қувватини олаётган эмиш. Бу гап тўғрими? Биз қандай йўл тутайлик.

    •  Ўлган одамларнинг руҳлари безовта қилади, деган гап йўқ, чунки руҳлар барзахда бўлади, ўз ҳисоб- китоблари билан банд бўлади. Аммо жинларнинг олишуви бор. Ўша уйда тинимсиз Қуръон ўқиш, тиловат тинглаш керак. Дуоси қабул бўлиши умид қилинадиган, нафаси ўткир, ихлосли аҳли илм кишиларни ҳам чорлаб, Қуръон ўқитиб (бу борада «Ёсин» сурасини 40 бор ўқиш, айрим руқия оятларини ўқиш тажрибада кўп бора яхши натижа берган), дуоларини олиш лозим. Кейин кимдир ўша ерда туриб, жинларга хитоб қилиб, бу жойдаги одамларга зарар қилмасликларини, бунга жинлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваъда берганларини ва бошқа жой топишларини айтиб, эслатма қилади. Бу ишни уч кун қилинса, ин шаа Аллоҳ, фойдасини кўради. Валлоҳу аълам.

     

    Маслаҳат беринг

    Ассалому алайкум Одина опа! Мен ҳозир Россиядаман. Сиз билан қандай боғлансам бўлади? Бирор рақам ёки почтангиз бўлса жўнатинг, илтимос.

    Ва алайкум ассалом. Фейсбукда борман. Odinakhon Muhammad Yusuf

    Туш ҳақида

    Ассалому алайкум. Мен икки кундан буён тушимда гоҳида сочимни ўзим юламан, гоҳида ўзи тугилган бўлади. Биринчи куни тушимда сочимни ўзим юлибман ва ўрни очилиб қолибди. Кечаги тушимда бошимнинг ўртасида соч деярли йўқ. Илтимос, бу туш таъбирини билсангизлар айтиб юборинглар. Аллоҳ илмларингизни зиёда қилсин ва ҳаммамиздан рози бўлсин!

    Ва алайкум ассалом. Сочнинг юлиниши ғамнинг кетишига таъбир қилинади. Аммо бунда туш кўрувчининг аёл ё эркаклиги, илмли ё илмсизлиги ва яна ёш ё қарилиги эътиборга олинади. Валлоҳу аълам.

    Жинлар ҳақида

    Ассалому алайкум Одинахон! Алҳамдулиллаҳ намоз ўқийман, Қуръон ўқишни ҳам биламан ва ўқиб тураман. Лекин негадир менга тез-тез жинлар ёпишади деб ўйлайман. Айниқса, ухлаб ётганимда улар келиб, кўрпамни кўтаришади, қўлларим ва оғзимни ўйнашади. Ҳар-хил товуш чиқаришади. Мен бу ҳолатни сезиб ётаман, қўрқаман. Нима қилсам бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

    Ва алайкум ассалом. Қуръон тиловатини кўпайтиринг, ўзингиз ўқинг, ўзгадан эшитинг ва ўзингизга кўп дам солинг. Ёлғиз ётманг. Валлоҳу аълам.

    Шубҳали нарсаларни ташлаш керакми?

    Ассалому алайкум, Одина опа! Биз ғарб давлатларидан бирида яшаймиз ва бу ерда луқмамизга эътибор берсак, кўп шубҳали нарсаларни учратамиз. Шубҳали бўлган, яъни ҳалоллигини текширганимизда 50% 50 бўлган маҳсулотларни ҳам билмай олиб қўйган ҳолатларимиз ҳам бўлиб қолди. Шунда мен яқин танишимга: «Шубҳали нарса экан, ташлаб юборайми?» дедим , у киши эса «Йўқ, ҳаромлиги аниқмаску! Исроф эса ҳаром» деб жавоб қилдилар. Мен эса шубҳали бўлгани учун ташлаб юборишни афзал кўрардим. Бундай ҳолатда қандай йўл тутайлик? Албатта билганимизча текшириб олишга ҳаракат қилаяпмиз.

    Ва алайкум ассалом. Шубҳали нарсалардан йироқ бўлиш керак. Аллоҳ таоло ҳамиша луқмангизни ҳалол бўлишини таъминласин. Омийн!

    Рўза ҳақида

    Ассалому алайкум! Саволим шуки, укам иккимиз Рамазон рўзасини тутмокдамиз, лекин 80 ёшли бувамлар укамга:  «Рўза тутмагин, ундан кўра ишга вақтлироқ бориб, пул топгин», дебдилар. Ўзлари умуман рўза ҳам тутмайдилар, намоз ҳам ўқимайдилар.  Бу ишлари тўғрими?

    Ва алайкум ассалом. Албатта нотўғри. Аллоҳнинг айтанини қилиб рўза тутиш керак.

    Ўтириб ўқийдиганлар сафнинг қаерида ўтиради?

    Ассалому алайкум! Намоз вақтида ўтириб ўқийдиган ёши улуғ кишилар сафнинг ўртасида  ўтириши мумкинми ёки сафнинг четида ўтиргани маъқулми?

    Ва алайкум ассалом. Албатта намозхонларга халал бермайдиган ҳолда ўтирганлари маъқул. Валлоҳу аълам.

    Ис чиқариш динда борми?

    Ассалому алайкум, Одина опа! Сизга бир саволим бор эди: Арафа куни чўзма пишириб, ис чиқариш динимизда борми? Олдиндан жавоб учун раҳмат. Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин!

    Ва алайкум ассалом. Бунақа нарса динимизда йўқ. Валлоҳу аълам.

    Номусулмонлар билан фаришталар бирга юрадими?

    Aссалому алайкум, Одина опа. Абдуллоҳ ибн Муборак шундай деган: «Бандага беш нафар фаришта вакил қилинган. Тунда икки фаришта, кундузи икки фаришта келиб-кетади. Бешинчи фаришта бандани туну кун тарк этмайди» (Жалолиддин Суютий). Ғайримусулмон одамлар билан бирга фаришталар юрадими ёки шайтонми? Олдиндан раҳмат. Ҳаққимизга дуо қилишингизни сўраб қоламиз.

    Ва алайкум ассалом. Ҳар бир инсонга, у мусулмон ёки ғайримусулмон бўлишидан қатъи назар, унинг амалларини битиб туриш учун фаришталар муваккал қилинган.
    Тўлиқроқ маълумот бериш учун Шайх ҳазратларининг «Тафсири Ҳилол» китобларидан иқтибос келтиришга ижозат бергайсиз.
    Аллоҳ таоло Раъд сурасининг 11-оятида шундай марҳамат қилади:
    لَهُ مُعَقِّبَاتٌ مِّن بَيْنِ يَدَيْهِ وَمِنْ خَلْفِهِ يَحْفَظُونَهُ مِنْ أَمْرِ اللّه
    «Унинг олдида ҳам, ортида ҳам таъқиб қилувчилар бор. Улар уни Аллоҳнинг амри ила муҳофаза қилиб турурлар.
    Ҳар бир одам боласининг «олдида ҳам, ортида ҳам таъқиб қилувчилар бор».
    Яъни унинг ҳар тарафида кузатиб юрувчи фаришталар мавжуд. Ушбу фаришталар ҳақида имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
    «Улар сизлар учун алмашиб, кетма-кет келиб турадилар. Кечаси бир хил фаришталар, кундузи бир хил фаришталар келади. Улар бомдод ва аср намозида жам бўладилар. Аллоҳнинг ҳузурига сиз билан тунни ўтказувчилар кўтарилганларида, улардан, Ўзи сизларнинг ҳолингизни жуда яхши билса ҳам:
    – Бандаларимни қайси ҳолда тарк қилдингиз? – деб сўрайди. Фаришталар:
    – Уларнинг ҳузурига борганимизда, намоз ўқишаётган экан, уларни тарк қилганимизда ҳам намоз ўқишаётган эди, – дейишади».
    Бошқа бир ҳадисда эса:
    «Албатта, сиз билан бирга, сизни хало ва жимоъ пайтидан бошқа вақтда тарк этмайдиган зотлар бор. Бас, улардан ҳаё қилинглар ва уларни ҳурмат этинглар», дейилган.
    Мазкур фаришталарнинг вазифаларини ояти кариманинг кейинги жумласи баён қилади:
    «Уни Аллоҳнинг амри ила муҳофаза қилиб турурлар».
    Яъни ўша фаришталар у бандани Аллоҳнинг амри ила муҳофаза қилиб турурлар. Ушбу оятдаги «муҳофаза» сўзи «сақлаш» ва «ёдлаб – эслаб қолиш» деган маъноларни билдиради. Бандага бириктирилган фаришталар ушбу икки ишни бажарадилар. Яъни бандани турли ёмонликлардан сақлаб турадилар ҳамда қилаётган амалларини ёзиб, ёдда сақлаб борадилар.
    Ушбу оят ва ҳадисларга ҳамда шу маънодаги яна бошқа ҳужжатларга суянган ҳолда, уламоларимиз қуйидагиларни таъкидлайдилар:
    Бандани турли ҳодиса ва ёмонликлардан ҳимоя этиш учун фаришталар навбат билан қўриқчилик қиладилар. Шунингдек, унинг амалларини ёзиб бориш учун ҳам кечаю кундуз маълум фаришталар алмашиб турадилар. Иккитаси ўнг ва чап тарафда туради: ўнг тарафда турган фаришта яхши амалларни, чап тарафда тургани гуноҳ амалларини ёзиб боради. Яна икки фаришта олд ва орқа тарафдан уни қўриб турадилар. Демак, банда доимо тўрт фариштанинг ўртасида юради. Улар кундузи ва кечаси алмашиб туришади.
    Аллоҳ, Ўзи юқорида зикр қилганидек, ҳамма нарсаларни, ҳатто бандалар учун ўта махфий бўлган ҳолатларни ҳам жуда аниқлик ила билиб туришига қарамай, ҳар бир бандага тўрттадан фариштани бириктириб қўйгандир. Улардан иккитаси банданинг ҳар бир қилган амалини ўша вақтнинг ўзидаёқ ёзиб қўяди. Бу ҳар бир бандага катта масъулият юклайди. Фаришталардан иккитасининг бандани қўриқлаб туриши эса Аллоҳ уни мукаррам қилганини кўрсатади. Демак, ҳар бир инсон ўша икромга лойиқ бўлиб, ўша масъулиятни ҳис этмоғи керак. Ўзини ўнглашга, тузатишга, Аллоҳнинг розилигини қозонтирадиган амалларни бажаришга уриниши лозим. Валлоҳу аълам.

    Садақани кимга берайлик?

    Ассалому алайкум, Одина опа! Намоз ўқимайдиган, рўза тутмайдиган одамга садақа бериш мумкинми? Ҳозирда кимга садақа беришни билмай қоламиз. Лўлиларга берсак, “уларга берманглар, уларни бир нечталаб машинаси бор, уларни жаноза қилмасдан кўмишади” дейишади. Оддий одамларга бераман деса, хафа бўлишади “бизни камбағал деди, паст кўрди” деб. Кимга берган афзал?

    Ва алайкум ассалом. Садақани муҳтож ва ибодатли одамга берилади. Жуда муҳтож бўлса ю, ибодатда бўлмаса, ибодат қилишини шарт қилиб берилади. Валлоҳу аълам. 

    Сирға тақиш

    Ассалому алайкум! Қизларга сирға тақиш ёки тақмаслик тўғрисида динда қандай кўрсатмалар бор? Раҳмат.

    Ва алайкум ассалом. Динда сирға тақишга зийнат деб қаралади ва бу турдаги зийнат аёлларга жоиз. Мумкин эмаслиги ҳақида далил ворид бўлмаган. Валлоҳу аълам.

    Имом Аъзам (р.а) ҳақларида

    Ассалому алайкум! Имом Аъзам (розияллоҳу анҳу) ҳақида тўлиқ маълумотни қайси китобдан ёки сайтдан олсам бўлади? Шайх Ҳазратларининг бу инсон ҳақида маърузалари борми?

    Ва алайкум ассалом. «Кифоя» китобининг биринчи жузида бор. «Фиқҳ.уз» сайтида ҳам бўлиши керак. Валлоҳу аълам.

    Сийдикдан эҳтиёт бўлишга доир

    Ассаламу алайкум! Сиздан сийдик ҳақида савол сўрамоқчи эдим. Баъзан шу масалада қийналаман, кўнглимда шубҳа бўлади: «Кийимга сийдик тегдими ё йўқми», деб.
    1. Кийимларга сийдик теккан бўлса, уч маротаба ювиш керак деб эшитганман. Уч маротаба ювиш қандай бўлади? Битта идишга сув олиб, уч бор ишқаласам бўладими. Ёки уч бор идишнинг сувини алмаштириб, қайта ювиш керакми? Ва битта сувда бошқа нарсаларни ҳам: сийдик текканми ё бошқами ювса буладими ё ҳар битта нарсани алоҳида сувда ювиш керакми?
    2. Қизим 3 ёшга боряпти, баъзан- баъзан иштончасига сийиб қўяди, билмасдан қизимни кўтариб оламан, шунда билмайман: сийдик текканми нарсамга ё йўқми? Теккан бўлса ҳам намлиги текканми? Шу кийимимга қизимнинг иштончасининг сийдиги қай даражада теккан бўлса, ювиш лозим бўлади? Кийимим қай даражада хўл бўлиши керак?

    Ва алайкум ассалом. Нажосат, жумладан сийдик теккан кийимни уч марта чайилади. Устидан сув оқизиб чаясизми, тоғорага сув олиб чаясизми фарқи йўқ, мақсад нажосат кетса бўлди. Бошқа кийимларга нажосат тегмаган бўлса, бирин кетин битта олинган сувда ювса бўлади. Кийим сийдикдан хўл ёки нам бўлса, нажас теккан ҳисобланади ва ювиш керак бўлади. Буни хўл ёки намлиги, ҳиди ва рангидан билиш мумкин. Валлоҳу аълам.

    Яна турмуш қурсаммикан

    Ассалому алайкум! Одина опа сизга Аллоҳдан икки дунё офиятини сўрайман. Мен ажрашганман ( беш ярим йил бўлди). Учта фарзандим бор. Ҳозирда амакимнинг ўғлининг бир таниши мени иккинчи ҳотин қилиб олишлик таклифини билдирибди, у кишининг иккинчи аёлни олишликка сабаби учта қизи бор экан. Хотини бачадонини боғлатиб олган экан, туға олмас экан. Нияти ўғил фарзанд кўриб, Ҳасан- Ҳусан қориларга ўхшаган зурриёд қолдириш экан. Аммо иккинчи хотинга уйланса, хотинига билдирмай уйланар экан, чунки хотини шуни хоҳлар экан. Ҳозирча ижарага уй олиб, шароит бўлганда уй қилиб бераркан. Иккинчи аёлининг олдига 10-15 кунда хабар олиб, моддий ва маънавий томондан таъминларкан. Ўзи намозхон, Аллоҳдан қўрқадиган инсон экан. Нима қилай? Истиҳора ўқидим, ҳеч нарса бўлмади. Ота-онам “ўзинг қарор қабул қилгин, ёш қизмассан” деяптилар. Сизни ва оила аъзоларингизни Аллоҳ учун яхши кўраман ва қаттиқ ҳурмат қиламан! Ёлғиз яшаш қийин экан, ҳамма нарсанг етарли бўлсада, юрагинг чеккасида бир нима камлик қилар экан. Ҳақиқатда улуғ Аллоҳ рост сўзлайди: “Сизларни таскин топишингиз учун жуфт қилиб яратганмиз, бунда ақл эгалари учун кўплаб ибратлар бор” деб. Турмушга чиқмай десам нафс бор, чиққани эса қўрқаман. Олгандан кейин ташлаб кетмасмикин деб. Илтимос, менга тўғри йўлни кўрсатинг. Зеро мен Роббимнинг розилигини истайман, ҳар бир қилаётган ишим Ўзининг розилиги учун бўлсин! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!

    Ва алайкум ассалом. Истихора қилишда давом этинг, туш кўриш шарт эмас. Аллоҳ кўнглингизга солиши хам мумкин. Мен сиз айтаётган инсонни билмайман, шароитлар билан тўла таниш эмасман. Шунга бир нарса деб маслаҳат беришим қийин. Аллоҳдан сўранг, йўл кўрсатади. Валлоҳу аълам.

    Силаи раҳм ёки эрнинг розилиги

    Ассалому алайкум ! Ҳурматли Одинахон опа! Қимматли вақтингизни ажратаётганингиз учун олдиндан раҳмат. Аёлларнинг қариндошларини тўйига боришига ҳаққи борми? Бунга эрининг рухсат бермаслигини қандай тушуниш мумкин? Таниш-билиш, қўни- қўшниларникигаку бормаса майли, алам қилмайди. Лекин одамни туғишган холаси қиз узатаётган бўлса, эри бунга рухсат бермаса, нима қилиш керак? Ахир ҳар доим ҳам тўйларга бориб юрмайман, фақат шунақа яқин қариндошларимизникига боргим келиб қолади. Яна қариндошларимиз Самарқандда, тўйлар баҳона кўришиб турмасак, йиллаб кўришмаймиз. Ахир қариндош-қондошларга силаи раҳм қилиш керак эди шекилли? Нотўғри гапирган бўлсам, минг бор узр. Эътиборингиз учун раҳмат!

    Ва алайкум ассалом. Бориладиган маросимлар шаръий қоидаларга мувофиқ бўлса, қариндош ва яқин кишилар мезбон бўлсалар, эр рухсат бериши керак, чунки мусулмонни мусулмонда ҳаққи бор, қариндошнинг қариндошда ҳаққи бор, силаи раҳм қилишга буюрилганмиз. Валлоҳу аълам.

    Қайнона ва келинлик муносабатлари

    Ассалому алайкум! Ушбу ичимдаги сўзларимни ўйлай- ўйлай сизга айтишни ва сиздан маслаҳат сўраб кўнглим енгил тортишини истадим. Келин  бўлганимга 8 ой бўлди, турмуш ўртоғимнинг иккинчи турмушлариман. Уйда мендан 2 ёш катта овсиним бор, мендан бир йил аввал келин бўлиб келганлар. Овсиним билан орамиз яхши, фақат қайнонамни мени ажратишларини ҳисобга олмасак қайнонам билан ҳам. Аслида қайнонам яхши аёл, яхши инсон, яхши турмуш ўртоқлар, лекин қайноналикка келганда шунақанги одам ажратадиларки, буни ҳис қилиш жуда оғир. Уй юмушларида, муомалада тенг кўрмайдилар, турмуш ўртоғимнинг аввалги турмушларидаги аёли қайнонамни «мени ажратадилар» деб кўп бора гапирганидан хабарим бор, лекин мен бунга парво қилмагандим. Қалбимдаги соф ниятга Аллоҳ шоҳидки, мен қайнонамнинг “энг суйган келини бўламан” деб ният қилардим ва шунга ҳаракат қилдим. Уларга доимо «лаббай» дейдиган, табассум билан юрадиган бўлдим. Бироқ овсинимни мендан устун кўрадилар. Гаплашиб ўтирсак менга умуман парво қилмайдилар, овсиним ҳомиладор пайтида бирорта иш қилдиртирмасдилар, ўша пайтлар роса хурсанд бўлиб ” мени ҳам шундай кўрадилар” деб ўйлабман. Ҳозир мен оғир иш қилсам ҳам, ишдан чарчаб борсам ҳам, ҳомиладорлигимга қарамай оддий муомалада бўлаверадилар. Овқатлансак ҳам фақат унга мулозамат, нимадир сўраш керак бўлса, ҳатто гапимни эшитмаганга олиб, овсинимдан маслаҳат сўрайдилар, менга ҳеч нарса демайдилар. Ўзим сўрасам «Йўқ, ҳеч нарса» деб жавоб бериб қўя қоладилар. Қайсидир юмуш қилинмай қолган бўлса ҳам, ҳатто овсиним хатоси билан бўлган ишларга ҳам мени очиқчасига урушиб ташлайдилар, бу ишлардан шунақанги дилим оғрийдики, шунақанги ўз уйимга кетиб қолгим келадики, ҳар намозим дуосида Аллоҳдан инсоф сўраб йиғлайман. Бу ишлардан шунақанги кўнглим оғрийдики,  четдан қараса жуда ҳам оддий, майда гап бўлиб кўриниши мумкин, шу сабаб ҳам мен буни ичимга ютаман. Фақатгина сиздан маслаҳат сўраб кўнглим енгил тортишини истадим, мени тўғри тушунасиз деган умиддаман.

    Ва алайкум ассалом. Бунга унча эътибор берманг. Кўнгил ишлари шунақа бўлади. Вақти соати билан ўрнига тушиб кетади. Бошқа асосий нарсаларни ўйланг. Аллоҳдан сўраб дуо қилинг. Валлоҳу аълам.

    Хна ҳақида савол

    Ассалому алайкум, Одинахон! Сочни қора хнага бўяш мумкинми?

    Ва алайкум ассалом. Аёлларга мумкин. Валлоҳу аълам.

    Ўғил кўриш дуоси

    Ассалому алайкум! Айтишларича, Қуръонда ўғил кўрмоқчи бўлганлар ўқийдиган дуо келтирилган экан. Шу ростми? Агар рост бўлса, у қайси сура ва қайси оятда бор? Илтимос айтиб юборинг. Раҳмат!

    Ва алайкум ассалом. Қуръони Каримда баъзи анбиёлар тилидан зурриёд сўраб қилинган дуолар ворид бўлган, айнан ўғил эмас. Валлоҳ аълам. 

    Қиз бола йигитга оила қуриш таклифини айтиши мумкинми?

    Ассалому алайкум! Аллоҳ кунимизни хайрли қилсин. Минг хижолат билан бир савол йўлламоқдаман. Гап шундаки, мен бир йигит билан танишиб қолдим. Илк суҳбатимизданоқ мен унинг тақводор эканлигини билиб, хурсанд бўлдим. Ҳар доим суҳбатларимизда ўзининг хулқи билан мени ҳайрон қолдирарди. Биз у билан ижтимоий тармоқлардан бирида суҳбатлашамиз. Бу нотўғри эмасми? Никоҳсиз йигит ва қизнинг суҳбатларига динимизда муносабат қандай? У йигит менга намозни канда қилмай ўқишни, Аллоҳни доим эслашни ўргатди. Ҳар гал суҳбатимиз давомида унга бўлган ҳурматим ҳам ортиб борди. Унга оила қуриш таклифини айтишим мумкинми? Умуман, қиз бола йигит кишига оила қуриш таклифини билдириши жоизми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом. Номаҳрам йигит ва қизнинг суҳбатлашиши тўғри эмас, тақводан ҳам эмас. Лекин турмуш таклифи қиз тарафдан чиқиши жоиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпгина аёллар ўз нафсларини ҳадя этганлар. Умму Шарийк, Хавла бинт Ҳаким, Лайло бинт Хатим розияллоҳу анҳолар шулар жумласидандир. Лекин Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг биронтасига уйланмаганлар. Шу билан бирга, бу ишни нотўғри санамаганлар ҳам. Лекин бу таклиф қиз боланинг ўзидан бевосита бўлмагани маъқул. Қизнинг оила бошларидан бўлиши шарафлироқдир, албатта. Хадижа онамиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга совчи қўйганлар ва турмуш қуришга рағбатларини билдирганлар. Аммо бу бошқа кишилар воситасида амалга оширилган. Шунингдек, Маймуна онамиз ҳам. Исломий оила қуриб, ҳалол, пок муносабатда бўлиш истаги айб эмас. Аммо бунга етишгунча ҳар ишни ўз эгаси амалга ошириши лозим. Валлоҳу аълам.

    Ароқ ичилган идишларни ювиб пул топиш ҳақида

    Ассалому алайкум! Менга маслаҳатингиз керак: мен Россиядаман. Бу ерда идиш ювувчи бўлиб, руслар билан ишлайман. Саволим шуки, менга ароқ ичилган бакалларни, пиво ичилган бакалларни ювишга олиб келишади. Мен фақат Бомдод намозини ўқийман, Пешин, Аср, Шом ва Хуфтони ўқий олмаяпман. Менга маслаҳат беринг, нима қилай?

    Ва алайкум ассалом. Намозларингизни ҳаммасини ўқинг ва бошқа иш топинг. 

    Суррогат оналик

    Ассалому алайкум! Бизнинг Ислом динимизда суррoгат оналикка рухсат берилганми? Олдиндан раҳмат!

    Ва алайкум ассалом. Рухсат берилмаган. Валлоҳу аълам.

    7 ота зиёрати ҳақида

    Ассалому алайкум!  Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин. Бу савол мени анчадан бери қийнаб келади.   7 ота зиёрати ( Занги ота, Анбар она, Шайхонтоҳур  ота, Шайх Зайниддин ота, Шимир ота, Жомбой ота) ни қилиш, қабрларига оқлик ёпиш ва оталар орқали одамларга шифо сўраш ҳақида нималарни биласиз? Сиздан илтимос, менга шу ҳақида маълумот берсангиз. Олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин.

    Ва алайкум ассалом. Зиёратгоҳларни ўтганлар ҳақига дуо қилиш ва ўлимни эслаш учунгина зиёрат қилинади. Бошқа ишлар жоиз эмас. Валлоҳу аълам. 

    Спиртли косметикадан фойдаланиш мумкинми?

    Ассалому алайкум Одина опа! Биз ҳозирги кунда кўп косметика турларининг ичида алкоголь (спирт) борлигини кўрамиз, шундай косметика турларини ишлатишимиз жоизми? Мисол, менинг юзим жуда қуруқ ва юзим яхшиланиши учун ниқобдан фойдаланаман. Орқасида спирт қўшилганини ўқиб қолдим.  Крем ва ниқоблар юзимни яхшилаб, теримга сингади. Бундай косметикаларни қўлламасам афзалми ёки рухсат борми?

    Ва алайкум ассалом. Бу кўп сўралган савол. Уламоларимиз бу турдаги косметикаларни ишлатишни жоиз деганлар. Спирт бундай косметикаларга уни сақлаб туриш учунгина маълум миқдорда ишлатилади ва спиртлик ҳолатини йўқотиши ҳам бор. Валлоҳу аълам.

    Лаб устидаги тукларни олиш мумкинми?

    Одина опа Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин! Саволим шуки, лабим устки қисмида бироз кўзга ташланарли тукларим бор, албатта хўжайнимлар уйда ўзимга эътибор бериб юришимни хоҳлайдилар, бу тукларни бироз олишим мумкинми ёки гуноҳкор бўламанми? Маслаҳатларингиз учун Аллоҳ рози бўлсин!

    Олиш мумкин. Валлоҳу аълам. 

    Муслиманинг аёллар учун аврати

    Ассалому алайкум Одинахон опа. Авваламбор Ислом олами учун қилаётган хизматингиз учун Аллоҳнинг ўзи ажр ато этсин. Менинг саволим қуйидагича: Муслималарнинг мусулмон бўлган ва мусулмон бўлмаган аёллар учун авратлари ҳақида маълумот бера оласизми? Яна бир савол: Бизнинг мазҳабда Аср ва Хуфтон намозларидан аввал суннат ўқиладими? Аввалдан жавоб учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!

    Ва алайкум ассалом. Муслималарнинг муслималарга аврати киндикдан тиззагача бўлган ер. Номуслималар учун ҳам. Номуслималар учун худди номаҳрамларга бўлганидек деган гап ҳам бор.
    Бизнинг мазҳабда Аср ва Хуфтон намозларидан аввал суннат ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

    Офият сўзининг маъноси нима?

    Тақдир экан жуда кўп яқинларимдан айрилдим. Шунда бир инсон » Аллоҳдан сабр эмас, офият сўранг» деб айтди. «Офият» сўзининг маъноси нима?

    Офият саломатлик дегани, яъни барча нарсада саломатлик, динда, жонда, яшашда ва бошқасида. Тинчлик, хотиржамлик ва саломатлик. Валлоҳу аълам.

    Қазо рўзани адо этишнинг йўллари ҳақида

    Ассалому алайкум. Бир инсон тутолмай қолган рўза кунининг адо этиш йўллари ҳақида айтсангиз.

    Ва алайкум ассалом. Каффорот рўзаси бўлса, кетма- кет олтмиш кун тутади. Қазо рўза бўлса, имконини қилганда тутиб бераверади, кетма-кет ё орасини очиб тутишда фарқ йўқ. Тез тутиб бергани афзал. Валлоҳу аълам.

    Рўзам қазо бўлмадими?

    Ассалому алайкум Одина опажон! Мен ҳайз тугаши билан ғусл қилиб, рўзамни давом эттирган эдим. Аммо саҳарлик қилгандан кейин жуда кам миқдорда оч пушти рангда келганини кўрдим. Аммо пешинда топмадим, яна ғусл қилиб олдим. Аммо рўзамни очмадим. Ушбу рўзам қазо бўлиб қолмадими? Аллоҳ сиз ва аҳлингизни ўз паноҳида асрасин!

    Ва алайкум ассалом. Иншааллоҳ қазосини тутмайсиз. Валлоҳу аълам.

    Ҳайз ва жунуб ҳолатда Қуръонга муносабат

    Ассалому алайкум. Жунуб ҳолатда ёки ҳайз пайтида Қуръонни ушламасдан, шунчаки айтиб юрса бўладими? Тингласачи? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

    Ва алайкум ассалом. Шунчаки айтиб юрса бўлмайди, тингласа бўлади. Валлоҳу аълам.

    Сеҳр ва иссиқ- совуқнинг шифоси

    Ассалому алайкум. Мен икки фарзанднинг онасиман. Бир неча ой мобайнида ўзимни бироз ғалати ҳис қилдим. Юрагим санчиб, бошим тез-тез оғриб, толиқадиган, қайсар, йиғлаб-сиқилиб кетадиган, жуда тез шамоллайдиган бўлиб қолдим. Ўзим ёрдамга муҳтож оилалар билан ишлайман. Уларнинг муаммолари билан ишлаб, бироз толиқдим, деб ўйладим. Сўнг бир дугонам: «Бир домла бор, ўқитсанг, яхши бўлади», деди. Борсам, «Уч кун келинг, мушук ва кучук юнгини куйдириб, сизни иссиқ-совуқ қилиб, йўлларингизни ёпиб ташлашган», деб айтди. Қуръон сураларидан ўқиб, дам солди. Лекин билсам, у аввал милиционер бўлган экан, аждодида ўқийдиганлар бўлгани учун ўқимаса, оғирлашиб қолар экан. Қўллари билан баданимни силкигач, шубҳа қилиб қолдим. Эртаси куни таксида ишхонадаги қизлар билан кетаётганимда, ёши улуғ бир одам: «Кечирасиз, қизим, эскичага ишонасизми?» деди. У ҳам иссиқ-совуқ қилинганимни, қандайдир мушук ҳақида гапирди ва оёқ кийимимга нарса солинганини айтиб, эснаб, ғалати овозлар чиқара бошлади, сўнг: «Занги отага зиёратга бор, домлага ўқит», деди. Бордим, зиёрат қилиб, дам солдирдим. Мен ўзим уйда кўпинча Ёсин, Мулк, Фалақ, Нос сураларини ўқиб, ўзимга дам солардим. Ҳалиги киракаш: «Лекин иссиқ-совуқни йўқ қилишга бунинг кучи етмайди», деди. Гуноҳ қилган бўлсам, Аллоҳ Ўзи кечирсин. Ўзим ёлғиз фарзандман, 5 йил олдин онамдан айрилганман. Маслаҳат, ёрдам сўрайдиган яқинларим йўқ. Олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом. Дуо қилиб шифо сўранг, ўзингизга дам солинг. Иссиқ-совуқ учун эмас, шифо учун шариатга мувофиқ дам соладиганлар ҳам бор, ўшаларга дам солдирсангиз бўлади. Ҳамманинг ҳам гапига ишониб, айтганларини қилаверманг. Кўпроқ истиғфор айтинг. Имкон қадар доим таҳоратда юринг. Валлоҳу аълам.

    Ҳижоб тўлиқ бўлмаса

    Ассалому алайкум. Қуръон ёдламоқчи бўлган қизнинг ҳижоби тўлиқ бўлмаса, унга устознинг дарс ўтиши мумкинми?

    Ва алайкум ассалом. Ҳа, шу билан бирга насиҳат ҳам қилиш керак. Валлоҳу аълам.

    Сайтлар тўғрисида

    Ассалому алайкум. Аллоҳ сиз ва сиз билан бирга хизмат қилаётган барча сайтлар хизматидаги ходимларга, китоб ва мақолалар ёзаётган ходимларга Аллоҳнинг ўзи ёрдамчи бўлсин. Муҳтарама опа шахсий савол деб йўллашимнинг сабаби: islom.uz сайтидаги «ажойиб видео дастур» деб ёзилган ёзувни ўқиб, хаёлимга келган фикримни сизга билдирмоқчи эдим. Авваламбор ноўрин фикр бўлса, жавобингиз муҳим, ҳар кимнинг ўз фикр билдириш имкони бор. Шу ёзувни кўриб, муҳтарам Устоз ҳаётлик даврларида ажойиб видео, яхши китоб деган ёзувни кўрмаган, ўқимаган эдик. Фикрим сизлар хизматларингиз ва  ҳаракатларингиз сўз билан ифода қилиб бўлмайдиган хизмат ва бу сайтни билганлар, унинг ўзлари учун дунё ва охиратда фойдали эканлигини билишади. Қимматли вақтингизни олганим учун рози бўлинг.

    Ва алайкум ассалом. Ташаккур. Сайт масъулларига хатингизни йўллаб қўяман.

    Она зиёратими ёки эр розилиги

    Ассалому алайкум, опажон. Биз эрим билан турмуш қурганимизга 9 йил бўлди. Турмушимизнинг илк ойларидан пойтахтга келиб яшадик. 5-6 ойда, баъзида 3-4 ойда ўзимизнинг шаҳримизга бориб келардик. Ўтган йилнинг март ойининг бошида эримнинг ўқишлари туфайли бошқа юртга келдик. Бу йил ўқишлари тугаб, сентябрь ойида юртимизга қайтишимиз керак эди. Лекин Аллоҳ ҳўжайинимнинг ишларини ўнгидан бериб, шу ерда иш топдилар. Сентябрь ойидан бошлаб Ин ша Аллоҳ иш бошлайдилар. Келганимиздан бошлаб мен ҳам ишга тушдим, озми-кўпми ёрдам бердим. Энди ҳўжайинимдан уйга, яъни Ўзбекистонга бориб келишимни сўрадим. Чунки кейин қачон боришимиз ноаниқ. Хўжайиним билет олиб бердилар, лекин сезиб турибман: кўнгилларининг тубида буни хоҳламаяптилар. «Шунча пул сарфлаб бориб келиш шартми, ундан кўра уйингдагиларни чақирсанг арзон тушади,  ҳали қиладиган қанча ишларимиз бор, шунча пулга кўп иш қилса бўлади», деб кўп айтаяптилар. Менинг кетишимдан асосий мақсадим: онамни кўриб келиш. Онам мени роса соғинганлар. Буни биламан, телефонда гаплашганимизда менга яхши гапириб, кейин соғинганларидан йиғлашлариниям биламан. Фарзандлик бурчимни бир кун бўлса ҳам бажармоқчиман. Онамнинг кўнгилларини олмоқчиман. Мени шунчалик вояга етказганлари эвазига нима учун доим соғинтириб яшашим керак. Пул худо берса топилаверадику. Ўзимнинг ҳам иккита фарзандим бор. Онамларни бу ерга чақиртирганим билан бемалол келиб кета олмайдилар. Қон босимлари ошади, беллари, оёқлари оғрийди. Куёвнинг олдида қандай ўтираман дейдилар. Мен кетиш қароримда қатъий турибман. Шу қилаётган ишим тўғрими ё ҳўжайинимга итоатсизлик қилаяпманми?

    Ва алайкум ассалом. Кўнгил хотиржамлиги учун истихора қилиб кўринг. Онангизни кўриб келишга ҳаққингиз бор. Турмуш ўртоғингизга буни яхши гаплар билан тушунтиринг. Ўзлари ҳам бориб ота-оналарини зиёрат қилиб келсинлар.

    Рўзани бузувчи амаллар

    Ассалому алайкум! Рўзадор одам маний оқишига сабаб бўлувчи нарсани ўйласа ёки кўрса ва манийси оқса, рўзаси бузиладими? Қулоққа сув кирсачи?

    Ва алайкум ассалом. Ушбу ҳоллардан рўза бузилмайди. Валлоҳу аълам.

    Аёллар эътикоф ўтирадими?

    Ассалому алайкум, Одина опа! Саволим қуйидагича: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, то Аллоҳ у зотни вафот эттиргунича Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирар эдилар. Сўнгра у зотдан кейин завжалари ўтиришди». Шу ҳадисга кўра, аёллар Пайғамбаримиз даврларида масжидда эътикоф ўтиришганми? Ҳозирда аёллар қаерда эътикоф ўтиришлари мумкин? Олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида оналаримиз масжидга капа қурдириб, эътикоф ўтиришган. Лекин капалар кўпайиб кетганини кўрган у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам капаларни йиғиштиртирганлар.
    Аёл киши уйида, яъни уйидаги намоз ўқийдиган жойида эътикоф ўтиради. Чунки аёл киши учун энг қулай жой ўшадир. Валлоҳу аълам.

    Қабристон ёнидан ўтганда дуо қилиш

    Ассалому алайкум, ҳурматли мусулмонлар! Келаётган ҳайит муборак бўлсин! Мен Тошкентнинг «Эски шаҳар»ида ўсганман, бола пайтимиз мозорнинг ёнидан ўтган вақт, ўтганларга дуо ўқишни ўргатишган, фақат шом намозидан кейин қилинмайди бу амал деб айтишган. Лекин нимага шомдан кейин мумкин эмаслигига ўзим мантиқий жавоб топа олмаяпман  ва ҳеч қаерда мумкин эмас деган нарсани ўқимадим (ўзим кўп ўқийман). Бу нарса бизга бошқа мазҳаблардан келганми  ёки бидъатми? Олдиндан раҳмат!

    Ва алайкум ассалом. Ҳақиқатда шом намозидан кейин қабр аҳлига дуо қилинмайди деган гап асоссиз ва мантиқсиз гап. Валлоҳу аълам.

    Азиз авлиёларнинг қабрини зиёрат қилиб бўлмайдими?

    Ассалому алайкум, Одина опа! Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни зиёрат қилувчи аёлларни ва уни масжидлар қилиб, чироқлар иладиганларни лаънатладилар». Юқоридаги ҳадисга кўра азиз-авлиёларнинг қабрини зиёрат қилиб бўлмайдими? Олдиндан ташаккур. Мени ва ота-онамни, оиламни дуо қилишингизни кутиб қоламиз.

    Ва алайкум ассалом. Маълумки, Ислом дини янги келган пайтда куфр ва ширк хавфи кучли бўлганидан бир муддат Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кишиларни қабрларни зиёрат қилишдан ман қилиб турганлар. Бу ўша ҳолатда айтилган гап. Иймон қалбларда қарор топганидан сўнг қабр зиёратига изн берилган. Ҳозирда муслималар, мўминалар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қиладилар-ку. Шундан хулоса чиқариб олсангиз бўлмайдими? Аммо қабрларга чироқ ёқиш, латталар илиш каби амаллар мутлақо жоиз эмас. Аллоҳ таоло сизларга икки дунё саодатини берсин! Омин!

    Намозда жаҳрий сўз айтиш

    Имом «Фотиҳа» сурасини ўқишни бошлаганида «Алҳам» деб овоз чиқариб юборди ва эсига тушди. Шу заҳоти овозини пастлатди. Бу ҳолатда саждаи саҳв қилиш керакми? Имомга айтсам, имом: «Бирон сўзни тўлиқ ҳолда овоз чиқариб айтсагина, саждаи саҳв қилинади. Масалан: Алҳамдулиллаҳ! «Алҳам» деб овозни паслатишга улгурса, саждаи саҳв қилинмайди» деди.Шу тўғрими?

    «Кифоя» китобида саждаи саҳвга сабаб бўладиган нарсалар ҳақида ушбулар айтилган:
    Жаҳрий ёки сиррий қироат қилиш қоидасига хилоф қилиш: пешин ва аср намозларида намоз дуруст бўладиган миқдор, яъни узун бир оят, қисқа уч оятни овоз чиқариб, бошқа намозларда овоз чиқармай қироат қилиш. Бу, албатта, имом учун.
    Демак, икковинглар ҳам хато қилгансизлар. Сиз айтгандек саждаи саҳв ҳам қилинмайди. Имом айтганидек бирон сўзни тўлиқ ёки чала айтиш эмас, бир узун оят ёки уч оят тўлиқ ёки чалалигига қараб бўлади. Валлоҳу аълам.

    Бугунги кунда кимни мискин деб айтамиз?

    Ассалому алайкум! Барча қилаётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин! Фитр садақа ва фидяни кимларга бериш энг маъқули? Китобларда «мискин» дейилган, ҳозирги кунимизда кимлар мискин ҳисобланади? Эри қамоқда ёки қарздор бўлган оилалар ҳам шунга кирадими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом. Ҳанафий мазҳаби таърифида мискин ҳеч нарсаси йўқ, фақир эса баъзи нарсалари бор-у, лекин моли шаръий нисобга етмаган одамлардир. Фитр садақасини мискинга ҳам, фақирга ҳам бериш мумкин. Валлоҳу аълам.

    Ҳомиладор аёл билан қўшилиш

    Саволим мушкул савол! Эр киши ўз шаҳватини қондириш учун ҳомиладор аёли билан қўшилиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, қанча муддатгача қўшилиш мумкин!

    То туққунича ҳомиладор аёлга эри яқинлик қилса бўлади. Валлоҳу аълам.

    Эътикоф ҳақида

    Ассалому алайкум! Улуғ кунлар ҳаммамизга муборак бўлсин! Эътикофда қандай дуоларни ўқиса бўлади? Эркак киши иши юзасидан масжидда эътикоф ўтирмай, уйда ўтирса бўладими?

    Ва алайкум ассалом. Эътикофда Қуръон ва суннатга мувофиқ хоҳлаганча дуо қилса бўлади. Масжидда ўтириш керак, масжидда ҳеч имкон бўлмаса, уйда ўтирса ҳам бўлади. Масжидда ўтириш суннат. Валлоҳу аълам.

    Хотин ёлғончи бўлса, эр нима қилади?

    Ассалау Алайкум! Аёлим жуда ҳам кўп ёлғон гапиришидан тўхтамаяпти, жуда кўп маърузалар қилдим, мп3 маърузаларни ҳам тинглаттирдим, Қуръондан оятлар ва ҳадислардан далил қилиб кўрсатиб, ўқиб бердим. Аммо ҳеч қандай фойдаси йўқ, гўёки ҳеч нарса билмаган, эшитмагандек ёлғонларни ишлатаверади. Умуман аёли ёлғончилик қилаверса, эр талоқ беришга ҳақлими. Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.

    Ва алайкум ассалом. Талоқ бергандан кўра сабр қилганингиз, Аллоҳдан сўраб бу ҳолатни ислоҳ қилишга ҳаракат қилганингиз афзал. Яна аёлингизнинг ҳолатига қаранг, ёлғон гапириш одатий ҳолга айланиб, бундан ўзи заррача хижолат бўлмайдиган бўлса ва бу кўп зарарларга сабаб бўлётган бўлса, яна ўзингиз биласиз. Истихора қилиб кўринг. Аллоҳ инсоф берсин, ислоҳ қилсин!

    Бомдод вақтидан сўнг ухламаслигим учун нима қилай?

    Ассалому алайкум! Сиздан бир маслаҳат сўрамоқчи эдим. Мен шариатимизда Бомдоддан сўнг қуёш чиққунча ухламай тиловат, зикр, дуода бўлиш афзал ва лозим ҳолат деб биламан. Аммо мен шу ибодатларни  ёз кунлари қила олмайман. Чунки кечаси жуда эрта ухлолмайман, Хуфтон вақти ҳам биз яшаётган давлатда сал кеч киради ва менда ҳолсизлик, толиқиш, уйқуга мойиллик бўлади. 6,8 соат ухламасам уйқум очилиб кетиши жуда қийин (яъни Хуфтон билан Бомдод орасида 3,4 соат ухлаган бўлсам). Шифокорга текширтирдик, қонда шу ҳолатга сабаб бўлаётган модда кам чиқди, ҳозир даволанаяпман, аммо “секин фойдаси билинади” деди шифокор. Қиш кунлари бошқача, тетик тураман ва Бомдоддан сўнг ухламай юра оламан, ёз кунларида эса нафсимга бўйсунавераманми деб курашиб, ухламай ўтириб, зикр қилмоқчи бўлсам, ўтирган ҳолатимда ҳам ухлаб қолиш бор. Яна қандай чора кўрай?  Бу ҳолатдан чиқишни хоҳлайман. Аллоҳ рози бўлсин!

    Ва алайкум ассалом. Авваламбор Аллоҳдан ёрдам сўраш керак. Астойдил дуо қилиб, ўзининг муборак соатларида дуо, зикр ва тиловатларга муваффақ бўлишда ёрдам сўраш керак. Кейин, кечаси эртароқ ётишга ҳаракат қилиш керак. Бирдан икки уч соат аввал ётиб, ухлаб қолмайсиз албатта. Лекин ўрганиб олгунча эрталаб эртароқ туриш, кундаги уйқуни камайтириш керак, шунда чарчаб, мажбур эртароқ ухлайсиз . Шунингдек ҳар куни беш дақиқадан уйқу вақтини олдинга суравериш керак. Шундай қилса кўникма осонлашади. Эрталаб Бомдодга турганда суннатга мувофиқ кўзни ишқаланг. Юзни совуқ сувда ювинг. Истиъоза айтинг. Юриб, ўтириб, туриб ҳаракат қилиб юборинг. Ўзингизни уч тўрт кун ётиб олмасликка мажбурласангиз, ўрганиб кетасиз, ин шаа Аллоҳ.

    Ҳаққимизга дуо қилинг, илтимос…

    Ассалому алайкум! Бир хил вақтларда ўзимни жуда ёлғиз, ҳеч кимга керакмасдек ҳис қиламан, ҳаётим ҳам жуда зерикарли бўлиб қолгандек бўлади. Шунда «muslimaat.uz»га кириб бир неча саҳифалар ўқиб, сал ўзимга келаман. Одина опа, Қуръони Каримнинг кўп сураларида қариндошчилик ришталарини боғлаш ҳақида кўп ёзилган. Авваллари бадавлат бўлганимизда, ҳамма қариндошларимизга совға саломлар бериб, ёрдам бериб турардик, ҳозирда аввалгидек имконимиз йўқ. Юрагим сиқилиб кетади, фақат мол-мулк ва нарсалар учун қариндошлик қилишар экан. Лекин ҳозирда мен уларнинг маънавий ёрдамига жуда муҳтожман. Менинг болаларим, турмуш ўртоғим бор, Аллоҳга шукр. Бева аёлларга ёзган мактубингизни ўқиб, роса йиғладим. Айниқса » Кечалари сизларни ўйлайман» деганингиз юрагимни эзиб юборди. Ҳозирда оналар қизларини ўйламаётганда сиз бунча меҳрни Аллоҳнинг хазиналаридан олаяпсизми, опажон?! Шахсий қабулингиз бошландими ? Ота- онам Луқмонхон ака ва Саодат опа, мен Азиза, турмуш ўртоғим Ҳасан ва ўғилларимиз Зиёвуддинхон ва Қамариддинхонларни баракот ва тинчлик, соғлиқда бўлишимиз учун ҳаққимизга дуо қилинг. Олдиндан ташаккур. Аллоҳ учун сизни яхши кўрамиз.

    Ва алайкум ассалом. «Бирингиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродарига ҳам раво кўрмагунича мўмин бўлмайди» деган ҳадиси шарифга мувофиқ иш тутишга ҳаракат қиламан. Аллоҳ муваффақ қилганича. Ҳамма муслумону муслималар саодатли бўлшиларини истайман. Ҳақингизга дуодаман иншааллоҳ. Саломат бўлинглар.

    Тўйдан аввал никоҳ ўқитса бўладими?

    Ассаламу алайкум!
    Сизга саволим қуйидагича: оила қураётган йигит ва қиз шаръий никоҳ ўқитмасдан учрашиб ва гаплашиб туриши дурустми? Агар дуруст бўлмаса, никоҳни тўйдан 1 ёки 2 ой олдин ўқитса бўладими? Жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!

    Ва алайкум ассалом. Муслима ва мусулмон ёшларнинг беникоҳ учрашиши дуруст эмас. Шариатда фақатгина бир марта маълум муддатда кўришишга рухсат берилган. Тўйдан аввал никоҳ ўқитса бўлади. Валлоҳу аълам.

    Никоҳда кимнинг розилиги муҳим?

    Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ! Қизим вояга етган. Қайнонам: «Акамнинг набирасига берасизлар, мени кейинчалик ҳаммасига тилим ўтади, бирор нарса бўлса, ҳаммаси билан  урушишга кучим етади», деяпти. Лекин хўжайним ва қизим хоҳламаяпти. Бу ҳолатда она розилиги муҳимми ёки қизнингми? Маслаҳат беринг. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом. Истихора қилиб кўринглар. Шунга қараб ҳал қиласизлар. Бордию истихора яхши чиқмаса, қайинонангизга турмуш ўртоғингиз яхшилик билан тушунтирсинлар. Қизнинг розилиги муҳим. Валлоҳу аълам.

    Икки аёлга уйланмоқчиман

    Ассалому алайкум. Саволим қуйидагича: мен мусофир юртдаман, ҳали оила қурмаганман, оилада ёлғиз фарзандман. Мана 5 йилдирки мусофирчиликда юраман. Шу ерда юриб, бир муслима билан танишиб қолганман. Лекин у муслима оила қуриб, ажрашган. Мен ҳолис ният билан у муслимани ўз никоҳимга олмоқчиман. Лекин буни ота- онамга билдирмасликка ҳаракат қиляпман, чунки ота- онам буни билса, норози бўлишлиги аниқ. Шунинг учун муслимани никоҳимга олиб, ота-онам айтган қизга ҳам уйланмоқчиман. Иккаласига тенг қарашга, бир хил муомала қилишга кўзим етяпти. Мен тўғри қиляпманми? Илтимос, саволимга жавоб берсангиз.

    Ва алайкум ассалом. Аввалам бор истихора қилинг. Сиз ҳали оила қурмагансиз, оилани таъминлаш машаққатини, муросасини ҳали яхши билмайсиз. Бу сиз ўйлагандек осон бўлмаслиги мумкин. Шунга истихора қилинг, тажрибали инсонлар билан маслаҳатлашинг. Яхшилаб ўйлаб кўринг. Валлоҳу аълам.

    Ҳадичаи Кубро мадрасасига кириш …

    Ассаламу алайкум! Менинг исмим Амина. Ёшим 19 да. Ин шаа Аллоҳ қория бўлмоқчиман. Лекин илм олиш учун устоз топа олмаяпман. Ўйлаб-ўйлаб хаёлимга Хадичаи Кубро мадрасасига кириш фикри келди. Бироқ, у ерга менинг ёшимдаги қизларни ҳам қабул қилишадими? Кириш учун Қуръони Каримдан неча пора билиш керак? Илтимос, агар хабардор бўлсангиз у ер ҳақида маълумот беринг. Раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин!!!

    Ва алайкум ассалом, бу ҳақида менда маълумот йўқ, мадрасанинг ўзига учрашинг.

    Қазо рўзани тутишда эрнинг рухсати керакми?

    Ассалому алайкум, Одина опа! Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Саволим шуки, агар аёл 2 йил Рамазон рўзасини (фарзандли ва эмизикли бўлгани сабаб) қолдирган бўлса, энди бу қазо рўзасини тутиб беришнинг шариатимизда ҳукми қандай? Яъни қазо қилгани учун нафл рўза каби эридан рухсат олиб тутадими? Ёки фарз рўза кабими? Албатта сизнинг қимматли вақтингизни олгим келмайди, аммо узоқда яшаётганим ва баъзи воқеалар сабаб сизнинг вақтингизни олишга мажбур бўламан.

    Ва алайкум ассалом. Билганимизга жавоб бериш бизнинг вазифамиз. Рамазон рўзасининг қазоси ғам фарз рўза албатта. Шунга қазосини тутиш учун эрнинг рухсати шар эмас. Валлоҳу аълам.

    Таҳоратда узри бўлса…

    Ассалому алайкум, Одина опа! Менинг узрли сабабим бор ва ҳар намоз пайтида 1,2 марта топилади, аммо баъзан 10 минут пок бўлиб фарз намозни ўқий оламан ва баъзан намоз пайтида ҳам узрим келиб қолади, лекин тинмасдан узрим келиб, 10 минут ҳам пок ҳолда тура олмайдиганмасман. Мен қандай йўл тутай? Ҳар намоз вақти киргандан сўнг, янги таҳорат олиб намоз, Қуръон тиловати ва бошқа ибодатларни кейинги намоз вақтигача қилавераманми ёки текшириб, узрим келишига қараб таҳоратимни янгилайвераманми?

    Ва алайкум ассалом. Бу ҳолат тез тез бўлиб туриши кўп бўлса, ҳар намоз вақтида алоҳида таҳорат олиб, хоҳлаганча ибодатларингизни адо этаверасиз. Валлоҳу аълам.

    Мушук ва кучукларни уйда боқиш мумкинми?

    Ассалому алайкум, ҳурматли Одинахон опа! Якинда танишим уйида боқиш учун мушукча сотиб олди. Лекин 1 ёшли ўғли кичкина бўлгани ва мушукни ғижимлаб ўйнагани учун ўғли каттароқ бўлиб, эсли бўлгунича “қараб туринг” деб, омонат қилиб менга берди. Вақтинча парваришлаб туришим учун олдим, лекин эътиборсизлигим учун очиқ эшикдан кўчага чиқиб кетиб, йўқолиб қолди. Омонатни сақлай олмаганим ва бечора мушукча кўчада қаровсиз қолгани учун йиғладим. Буни кўриб танишим :»Илминг йўқ экан сенинг, бу жонзотларни уйда боқиш мумкинмас. Уйда боқиш учун яратилмаган» деди. Саволим:  қандай жонзотларни уйда боқиш мумкину, қайсиларини боқиш мумкин эмас? Мумкин бўлмаганлари нима сабабдан мумкин эмас?

    Ва алайкум ассалом. Мушукни уйда боқиш мумкин. 
    Кабша бинти Каъб розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
    «У киши айтадилар:
    «Абу Қатода (уйимизга) кирди. Мен унинг таҳоратига сув қуйиб бердим. Бас, бир мушук келиб, ундан ичди. У эса унга ичиб олиши учун идишни энгаштириб тутди. Бас, у ўзига назар солаётганимни кўрди ва:
    «Эй биродаримнинг қизи, ажабланяпсанми?» деди. Мен:
    «Ҳа», дедим. У:
    «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир», деганлар, деди».
    «Сунан» эгалари ривоят қилишган.
    Итни боқиб бўлмайди. Чунки у нажасдир.
     Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Вақтики, сизлардан бирортангизнинг идишини ит яласа, ундаги нарсани тўкиб юборсин. Сўнгра у (идиш)ни етти марта ювсин», дедилар».
    Бошқа бир ривоятда: у(ювиш)лардан биринчиси ёки у(ювиш)лардан биттаси тупроқ билан бўлсин.
    Яна бошқа ривоятда: еттинчиси тупроқ билан бўлсин, дейилган.
    Бешовлари ривоят қилишган.

    Қайси салом тўғри?

    Ассалому алайкум, Одинахон опа! Салом берилганда ҳамма ҳар хил беради, яъни: «Ассалому алейкум» ёки «Ассалому алайкум» деб. Қайси бири тўғри: «алейкум»ми ёки «алайкум»ми?

    Ва алайкум ассалом. «алайкум».

    Сарфланиши аниқ бўлган пулдан закот бериладими?

    Асcаламу алайкум! Бизда маълум миқдорда пул бор. Ҳар Рамазон  ойида закотини берамиз. Бу йил рўзадан бир ҳафтадан сўнг  тўй қилаяпмиз. Пул тўйга сарфланади. Биз пулнинг закотини беришимиз керакми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

    Ва алайкум ассаом. Албатта бу пулнинг закотини беришингиз керак, чунки бир йил ўтди ва ҳали пулни сарфлаганингиз йўқ. Валлоҳу аълам.

    Бурундан қон оқса рўза очиладими?

    Ассаламу алайкум. Саҳарликдан ярим соатлар ўтгандан сўнг бурнимдан қон оқди. Тўхтагач, қайта ният қилиб олдим. Рўзам қабул бўладими?

    Ва алайкум ассалом. Бурун қонаши рўзани бузмайди. Валлоҳу аълам.

    Оғизни қайси тақвимга кўра ёпай?

    Ассалому алайкум, азиз мусулмонлар! Аллоҳга шукур, 6-7 йилдан бери рўза тутиб келаяпман. Уйда йўлдош антенна бор, у оркали Арабистоннинг Saudi – Sunna каналини кўраман. Saudi – Sunna телеканали мусулмонлар кўп яшайдиган мамлакатлар учун намоз вақтларини ёзади (экраннинг пастида ўтиб турувчи қатор килиб) , ҳисоблашни «UMM Al Qura» Университети бажарар экан. Тошкент учун кўрсатадиган бомдод вақти бизнинг мусулмонлар идораси берадиган вақтдан 30-40 минутга олдинда. Нима учун бунақа катта вақт фарқ қилаяпти? Ахир адашмасам бу ҳаммаси кун ботиши ва қуёш чиқишига қараб астрономия орқали ҳисобланади.. Астраномия эса — аниқ фан. Қайси пайтга қараб оғиз ёпишни билмай, рўзам қабул бўлсин деб,  эртароқ ёпаяпман.

    Ва алайкум ассалом. Бу ҳам бир техниканинг иши. Улар айнан Ўзбекистонникини олмай Покистоннинг вақтини олиб шунга қиёс қилишлари ҳам мумкин. Сиз ўзимиздаги тақвимга қарайверинг. Валлоҳу аълам.

    Жуфти ҳалол сўраб қилинган дуо

    Ассалому алайкум, Одинахон опа. Қизим билан ёлғгиз яшаймиз. Кечалари Аллоҳимга ким ҳалол жуфтим бўлишини, қизим отасиз катта бўлмаслиигини сўраб чиқдим. Ҳозир тасодифан савдогар бола билан танишдик. Ўша йигит иккинчи хотин қилиб уйланмоқчи. Лекин биринчисигаям меҳри кучли бўлгани учун кўнглим тормаяпти. Розилик беришга ёки бермаслика иккиланиб турибман. Ҳозир йўқ десам, сўраганимни берган Аллоҳим қаҳрига учрамайманми, ўзимга қалбан яқинроқ инсон учрашини кутишим тўғри бўладими ёки берганига шукр деб, кўнишим керакми? Илтимос, маслаҳат беринг.

    Ва алайкум ассалом. Истихора қилинг.

    Шарт қўйиб никоҳ ўқитиш жоизми?

    Ассалому алайкум, Одинахон опа. Бу масалани уйдагиларимдан сўрашга уялдим. Биринчи турмушим бўлмаганди. Қизим бор. Ҳозирда уйланган, хотини бор, лекин фарзанди йўқ бир йигит ажрашмасдан, менга уйланмоқчилигини, оқибат ўрнатишини таклиф қилди. Яъни иккинчи хотин бўлишим учун розилигимни сўради. Биринчи хотини қаршимаслигини, эрта индин манзилимни берсам, уйимга танишишимиз учун олиб келишини айтди. Иккиланиб колдим. 3 йилдан бери бир ўзим яшаганим учун бу одамнинг ширин гаплари қулоғимга ёқди. Айниқса, «Рози бўлсанг ўзим таъминлайман, ҳозиргидек ишламайсан», деганлари ёқди. Кечаси ҳалолимнинг бағрида ухлаш, эрталаб уйғониш, қизимнинг адаси бўлишини ўйлаб, розиям бўлмоқчи бўлдим. Лекин мен билан ҳам фарзандли бўлолмаса нима бўлади деган хавотирга тушиб қолдим. Сиздан сўрамоқчи бўлган 3 та саволим бор: 1) Иккинчи марта турмушга чиқаётган қиз (аёл) маҳрига нималар сўрашга ҳақли? (бокира қиз бола бўлмагани учун миқдори чегараланадими) 2) Мен бу одамга 2 ой ичида ҳомиладор бўла олмасам, жавобимни берасиз деб шарт қўйиб, никоҳларига ўтсам бўладими? Гуноҳ бўлиб қолмайдими? 3) Агар 2 ойдан кейин ҳомиладор бўлолмаганим учун талоқ қилсалар, берган маҳрларини қайтариб беришим керакми? Бу одамга қандай жавоб қилсам бўлади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат

    Ва алайкум ассалом. Истихора қилинг ва яхши ният қилинг. Фарзандли бўлиш Аллоҳнинг қўлида, банданинг қўлида бўлмаган нарсага шартлашилмайди. Бокирами, жувонми маҳрни тайин қилиш аёлнинг ҳаққи. Оила том маънода оила бўлиши керак, фақат фарзанд учун ёки шартлашиладиган нарса эмас. Валлоҳу аълам.

    Зулҳижжада Рамазон қазосини тутиш

    Ассалому алайкум Одинахон опа! Рамазон рўзасининг қазосини Зулҳижжа ойида ҳам нафлга, ҳам қазога ният қилиб, бир вақтда тутса бўладими?

    Ва алайкум ассалом. Бир вақтнинг ўзида иккита нарсани ният қилиб бўлмайди, чунки қазо фарз, нафл эса бошқа ибодат. Аммо қазоларингизни Зулҳижжага ўхшаш фазилатли кунларда тутсангиз, шу каби улуғ айёмларда рўзадор бўлганлигингиз савобини олаверасиз, ин шаа Аллоҳ. Валлоҳу аълам.

    Никоҳга путур етдими?

    Аcсалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Менинг бир масалада саволим бор эди. Биз турмуш ўртоғим билан  Россияда эдик. Сўнг мен уйга кетдим. Бир куни телефонда гаплашиб туриб, урушиб қолдик. Ва жаҳл устида мен «Бўлди яшамайман, жавобимни беринг», дедим. Хўжайиним жавобимни бергилари келмади, лекин жавобимни бердилар. Шу жавобимни берганлари ҳисобга ўтадими? Ҳеч ким гувоҳ бўлмасаям ва телефон орқали  бўлса ҳам. Биз ҳозир жудаям шу қилган ишимиздан афсусдамиз, илтимос бизга шу масалада ойдинлик киритиб, жавоб беринг. Олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом. Телефонда бўлса ҳам талоқ ва талоққа далолат қиладиган гаплар ўтади. Бу масалада диний идорага мурожаат қилганинглар маъқул. Валлоҳу аълам.

    Банк кредити масаласида яна бир бор

    Ассалому алайкум! Аввал ҳам шу саволни берган эдим. Вазиятни аниқроқ изоҳласам:
    Деярли барча хом-ашёси четдан импорт қилинадиган корхона конвертация чеклангани боис, бир банкдан сўмни долларда четга чиқариб беришини сўраяпти. Четдан хом-ашё олиб келиш учун бошқа йўл ҳам йўқ. Банк давлат курси билан валютани алмаштириб четга чиқариб беради ва чиқарган сумманинг 8% миқдорида банк кредити фоизи деб кўрсатади. Шуни банк хизмати сифатида қайд этишлари сўралганда, банк ходимлари бу умумий қоидага тўғри келмайди дейишибди. Корхонанинг ушбу кредит суммасига эҳтиёжи йўқ. Барча сумма олдиндан банк ҳисобига ўтказилади. Уни банк 108% ҳисобида олиб, 100% қисмини четга чиқариб беради.
    Корхона уни фақат хизмат ҳаққи деб тан олгани билан, ҳужжатларда 8% банк кредити фоизи деб кўрсатилмоқда.
    Кредит олган корхона уни банк хизмати ҳаққи деб ҳисоблашининг вазиятга таъсири қандай?
    Савол бериш одобини бузган бўлсам, олдиндан узр сўрайман!

    Ва алайкум ассалом. Саволингизни savollar.uz сайтига, «Зикр аҳли» ҳайъатига берсангиз бўларди.

    Тақводор қизлар борми?

    Ассалому алайкум. Динимизга қилаётган хизматларингиздан Аллоҳ рози бўлсин! Пайғамбаримиз соллаллоҳу  алайҳи васалламдан шу мазмундаги ҳадис эшитдим: «Кимнинг солиҳа аёли бўлса, динининг ярми комил бўлибди. Қолган ярмига Аллоҳга тақво қилсин. Яна бир ҳадисда: бу дунёнинг ҳаммаси бир матодир. Шу матолар ичида энг яхшиси солиҳа аёлдир», дейилган экан. Замони саодатда жуда кўплаб солиҳа, покиза, тақводор аёллар яшаб ўтган экан. Сиздан сўрамоқчи бўлган саволим: ҳозирги кунда ҳам тақводор қизларни топса бўладими? Ҳозирги қизлар, аёллар, деярли ҳаммаси, ҳатто намозхонлари ҳам телевизорда кинолар, концертлар, сериаллар кўришади. Бегона, номаҳрам эркакларни телевизорда уялмай томоша қилиб ўтиришади. Буларни тақводор деб бўлмайди. Аллоҳдан чинакамига қўрқадиган, телевизор кўрмайдиган, номаҳрамлардан ўзини беркитадиган, тақводор қизлар борми? Излаб топиб бўлмаяпти.

    Ва алайкум ассалом. Бордир. Аллоҳ билади.

    Спиртли атир сепиш мумкинми?

    Ассалому алайкум! Сизга дин йўлида қилаётган хайрли ишларингизда Аллоҳ барака ато этсин! Саволим қуйидагича: пробник атирини сотиб олгандим. Кейин таркибини ўқиб кўрсам, табиий бўлмаган спирт қўшилган экан. Ўша атирини сепсам, намозимда ёки ибодатларимда хатоликларга йўл қўймайманми?

    Ва алайкум ассалом. Спирт қўшилган атирларни сепиш жоиз дейилган. Валлоҳу аълам.

    Кредитни долларда олиб, сўмда тўласа ҳалол бўладими?

    Ассалому алайкум!
    Агар корхона маълум кредитни АҚШ долларида олса-ю, лекин тўловларнинг барчаси ўзбек сўмида бўлса. Уни ҳам риболи кредит деб ҳисоблаймизми? Ёки бу ҳолатда тўловни тўлаш пайти ва ҳолати инобатга олинадими? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат!

    Ва алайкум ассалом. Бу ҳам рибога киради. Валлоҳу аълам.

    Жаннатда уй бино қилиш учун нима қилиш керак?

    Ассалому алайкум! «Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар ва ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алийул аъзим» тасбеҳи ҳар бир айтилганида жаннатда бир дарахт экилар экан. Жаннатда уй бино бўлиши учун ва сиддиқ -обид одамларга жаннатда қўшни бўлиш учун қайси сурани кўп ўқиш ва қайси тасбеҳни кўп айтиш керак ? Сиз Ҳазратдан қолган нур ва қоронғуликда биз учун чироқсиз. Сизни ва онангизни жуда яхши кўрамиз, кўрмаган бўлсак ҳам. Ин шаа Аллоҳ сизни кўриш насиб этсин. Жавобингиз учун аввалдан ташаккур.

    Ва алайкум асссалом. Жаннатда уй бино бўлишига сабаб бўладиган амаллар кўп, масжид қуриш, боласига мусибат етганда ҳамд ва истиржоъ айтишга ўхшаш. Ихлос сурасини охиригача ўн марта ўқиш ҳам жаннатда бир уй бино бўлишига сабаб бўлиши маъноси ҳадиси шарифда келган. Набий, сиддиқ ва шаҳидлар билан бирга бўлиш учун Қуръони Каримда айтилганидек Аллоҳга ва унинг Расулига итоатда бўлиш керак. Валлоҳу аълам.

    Оғиз кечроқ ёпилса рўза қабул бўлмайдими?

    Ассалому алайкум. Уйқудан кечроқ уйғонибмиз, оғиз ёпишга 5 минут қолган экан. Тезда саҳарлик қилиб, ёпиб олавердик. Аммо 15 дақиқалар кечроқ ёпибмиз. Оғиз кечроқ ёпилса рўза қабул бўлмайдими?

    Ва алайкум ассалом. Ўз вақтидан кечиктириб юборсангиз, рўза рўза бўлмайди. Валлоҳу аълам.

    Савдода неча фоиз устама қўйиш ҳалол?

    Ассалому алайкум! Менинг савдо мавзусида саволим бор. Савдо билан шуғулланиш учун «Китоби Байъ»ни ушбу сайт http://www.islamnuri.com/kitoblar/fiqhiy-masalalar/savdo орқали ўқиш етарлими? Турли болалар анжоми, косметика анжомлари савдоси билан шуғулланиш учун неча фоиз устама қўйиш ҳалол бўлади? Фойда барча ҳаражатлар, жумладан йўл ҳаққи қўшиб ҳисобланиб,  кейин қўйиладими? Олдиндан катта раҳмат!

    Ва алайкум ассалом. Мен бу сайтни билмайман. Суннатга мувофиқ нархнинг учдан бирини қўйиш хайрдир. Валлоҳу аълам.

    Қизимга ўзим танлаган исмни қўйсам бўладими?

    Ассалому алайкум! Саволим қуйидагича: биз Рамазон ойида Аллоҳнинг раҳмати ила қиз фарзандли бўлдик. Мен қизимга Мубашира ёки Уммугулсум деб исм қўймоқчи эдим, отамнинг оталари Маҳбуба деб исм қўйибдилар. Бу исмни инкор этган ҳолда, ўзим ният қилган исмни қўйсам бўладими? Аёлим интернетдан фойдалана олмаганлиги сабабли мен жўнатаяпман, узр сўрайман. Аллоҳ рози бўлсин!

    Ва алайкум ассалом. Ўз фарзандингизга ўзингиз исм қўйсангиз бўлади. Лекин сиз айтган ҳолатда катталарга нисбатан одобсизлик бўлиб қолиши ҳам бор. Валлоҳу аълам.

    Ишхонада рўмолимни ечиб турсам бўладими?

    Ассалому алайкум! Ҳижоб ўрайман, аммо ишлайман ҳам. Ишхонада рўмол билан ишлашга рухсат беришмаяпти. Ишхонага келганда рўмолни ечиб, чиққанда ўраб олса бўладими? Мен ишхонада парик кияр эдим, лекин у синтетика ва ич тарафи резинка билан ўралганлиги сабабли бошимни ҳам қисиб юборяпти, ҳам оғритиб юборяпти. Маслаҳатингиз учун олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таоло номаҳрамлар олдида авратни беркитишга амр қилган. Валлоҳу аълам.

    Таровеҳ афзалми ёки …

    Ассалому алайкум! Аллоҳга шукр кунида беш вақт намозни кучим етганча ўқиб, Рамазон ойида рўза тутиб, кечқурунлари таровеҳ намозига масжидларга бориб келяпман. Аммо шу ўринда менда бир савол туғилди: ўзим аёлим билан бирга алоҳида яшайман, аёлим ҳомиладор! Мени қийнайдиган савол ва масала: ёлғиз ҳомиладор аёлимни ярим кечада уйда қолдириб, ўзим таровеҳ намозини ўқишга масжидга чиқиб кетсам бўладими ёки қандай йўл тутсам бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат, ҳурмат билан Рустам!
    Иккинчи саволим: киши Рамазон ойида рўза тутиб, лекин кунига беш вақт намозга қоим бўлмаса, ушбу масалага қандай қарайсиз? Раҳмат!

    Ва алайкум ассалом. Аллоҳ қилаётган ибодатларингизни қабул айласин. Рамазон ғаниймат, таровеҳ намозларини қолдирманг, аёлингизга бирор ҳамроҳ топинг. Рўза алоҳида ибодат, намоз алоҳида ибодат. Бирини қилсаю бирини қилмаса иккиси ҳам қабул бўлмайди деган гап йўқ, ҳаммаси учун ҳисоб-китоб бор. Валлоҳу аълам.

    Эр хотинига бошинг очиқ деса

    Ассалому алайкум! Эрим охирги йилларда жуда кўп ичадиган бўлиб қолган. Охир-оқибат сабр-тоқатим тугаб, ажрашишга аҳд қилдим. Лекин эрим умуман ажрашишни хоҳламайди, ота- онасининг олдида «Энди ичсам, бошинг очиқ» деди. 5 ой ичмади-да, кеча яна жиндай ичиб келди. Энди нима қиламан? Ўртада бегуноҳ фарзандим бор. Илтимос, маслаҳат беринг. Маслаҳатингиз учун олдиндан раҳмат!

    Ва алайкум ассалом. «Бошинг очиқ» деганда нимани қасд қилган бўлса, ўша бўлади. Талоқни ирода қилган бўлса, талоқ тушади. Бундай ибора билан талоқ қасд қилинса, бир талоқ тушади. Аммо диний идорага мурожаат қилиб масалага ойдинлик киритиб олишингизни тавсия қиламан. Валлоҳу аълам.

    Таомдаги алкоголь

     Ассалому алайкум! Биз оиламиз билан  чет элда яшаймиз, болаларим шу ернинг боғчасига боришларига тўғри келяпти. Бу ерда биздан бошқа мусулмонларнинг ҳам болалари боғчага чиқишади. Бу ердаги боғчаларнинг деярли барча таомларига соус қўшилади. Шу соус таркибида алкоголь мавжуд. Мусулмон болалар учун алоҳида қозонда таом килишаркан, лекин соуссиз килишмас экан. Уларнинг айтишича, бошка муслмонларнинг ота-онаси агар овқат қайнатилса, ундаги алкоголь буғланиб учиб кетади, шу сабаб уни болага берса бўлади, дейишибди. Биз қандай йўл тутайлик? Олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

    Ва алайкум ассалом. Кўпчилик экансизлар, келишиб шу соусни солмасликни илтимос қилинглар. Ўрнини босадиган бошқа нарса бордир?

    Сиздан дуо сўраймиз

    Ассалому алайкум! Кириб келган Рамазони шариф барча мусулмонларга бирдек хайрли  ва барокатли бўлсин! Биз «islom.uz» ва «muslimaat.uz» сайтларини мунтазам кузатиб борамиз. Ундан ўзимизга фойдали бўлган маълумотларни оламиз. Бунинг учун сизга ва сайтнинг барча ходимларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз! Аллоҳга шукурким, оиламизнинг баъзи аъзолари намоз ва фарз рўзаларини бажариб келмоқдамиз. Лекин оиламизнинг бошқа аъзоларига буларни фарз эканлигини уқтириш қийин бўлаяпти. Дуолар қабул бўлгувчи улуғ ойда сиздан ва  азиз онажонингиздан  Аллоҳ барчамизнинг иймонимизни мукаммал ва ибодатларда бардавом этишини, ўзимизга ва оиламизнинг барча аъзолари ҳаққига дуо қилишларингизни сўраб қоламиз. Яна кўп Рамазонларни сизлар билан ўтказишни Аллоҳ насиб этсин (омин). Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

    Ва алайкум ассалом. Омийн! Аллоҳ таоло сизни ва бизни Ўзининг рози бўладиган бандаларидан қилсин. Ибодатларини мукаммал адо этиб боришимизга муваффақ қилсин!

    Фарзанд жинсини режалаштириш

    Ассалому алайкум! Ҳозирда тиббиётда фарзанднинг олдиндан жинсини ҳисоблаб, ўғил ёки қизнинг ой кунини башорат қилишаяпти. Саволим: фарзанднинг жинсини аввалдан билиш учун олдиндан ҳисоблатиб туғиш Исломда мумкинми?

    Ва алайкум ассалом. Мумкин эмас. Ундан кўра Аллоҳдан ўғил ёки қиз деб сўраган маъқул. Валлоҳу аълам.

    Дори ичса рўза бузиладими?

    Дори ичса, рўза бузиладими?

    Албатта.

    Савол: Ҳижобли аёл ялангоёқ юрса бўладими?

    Ассалому алайкум! Яқинда савол жавоблар орасида ўқиб қолдим.
    Савол: Аёл киши ялангоёқ намоз ўқиса бўладими?
    Жавоб: Агар намозда киядиган кийимининг этаклари узун бўлиб, оёқлари кўринмайдиган бўлса, зарари йўқ. Ҳанафий мазҳабига кўра аёлларнинг кафт ва юзларидан бошқа барча аъзолари: билаклари, сочлари ва оёқларининг таги намозда аврат ҳисобланади.
    Саволимнинг мазмуни қуйидагилардан иборат:
    Оёқ таги панжаси фақатгина намоз вақтида аврат ҳисобланадими?
    Мен ҳам ҳижобдаман. Лекин учи очиқ оёқ кийимларда юрибман (кўпчилик қатори). Кийилган кийим, пайпоқ ёки оёқ учларигача ёпиқ бўлмаса ҳам ҳижоб тўлиқ ҳисобланадими?
    Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом. Сиз айтган ерлар аврат эмас, Ҳанафий мазҳабида. Лекин ёпган афзал. Валлоҳу аълам.

    Аёлнинг садақаси

    Ассалому алайкум, Одина опа! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин, саволим шундан иборатки: «Эр аёлнинг ўзига ишлатишга берган пулдан садақа қилса бўладими? Яъни кўчада кетаётганимизда садақага муҳтожларга кўп учраймиз. Бизга аёл уйидан эрининг рухсатисиз ҳеч нарса бериш яхшимаслигини айтишганди, бу гапни эслаб кўп садақа қилишдан қайтаман. Аммо, Аллоҳ Қуръонда кўп садақа, хайри эҳсонга буюрганини билиб, амалда қилгим келади. Ҳозирда қўшниларга, яқинларга нима тақдим қилсам хўжайинимга айтиб қўяман.

    Ва алайкум ассалом. Эр хотинига ўзинг хоҳлаганингча ишлат деб берган пулидан хотин садақа чиқарса бўлади. Уйдан эса эрга айтиб чиқариш керак. Валлоҳу аълам.

    Эридан талоқ олмай никоҳланса бўладими?

    Ассалому алайкум, Одина опа. Рамазон сизга муборак бўлсин! Синглим турмушга чиқиб, 1 йилдан сўнг ажрашди, 1 та фарзанди бор. Куёви уни ҳам, боласини ҳам моддий жиҳатдан таъминламаган. Синглим ҳар ой онамдан пул олиб ишлатарди. Куёв синглимнинг жавобини бермаган. 3 ойдан бери уйимизда яшаяпти. Бир оз руҳий ва маънавий эзилган, ярашишни хоҳламайди. Уни никоҳига олмоқчи бўлган киши бор. Қандай маслаҳат берасиз?

    Ва алайкум ассалом. Аввал ажрашиб олиш керак. Куёв билан гаплашинглар. Ажрашишни мақсад қилиб айрилиб қасддан 4 ой гаплашмай юрилса, талоқ тушади. Шунингдек куёв ҳам талоқ қўйиши мумкин. Хулуъ қилиш ҳам, маҳкамага арз қилиш ҳам ажрашиш турлари. Аввал орани очиқ қилиб олинглар. Кейин кейинги турмуш ҳақида ўйланади. Валлоҳу аълам.

    Рўзадор таомнинг тузини кўрса бўладими?

    Ассалому алайкум! Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин! Саволим қуйидагича: рўзадор таом тайёрлаётганда таомнинг мазасини билса бўладими? (таомнинг тузини билиши учун). Олдиндан раҳмат.

    Ва алайкум ассалом. Бўлади, лекин ичига ютмай туфлаб юбориши керак, ютса, рўзаси очилади. Валлоҳу аълам.

    Аёллар таровеҳ намозини қандай ўқийдилар?

    Ассалому алайкум! Мен намоз ва рўза тутишни бошлаганимга унча кўп бўлмади.   Қуръон ўқишни билмайман. Кечалари таровеҳ намозини ўқимоқчи эдим. Илтимос йўл кўрсатинг, намозни қандай ўқисам бўлади? Жавобингизни кутиб қоламан. Олдиндан катта раҳмат!

    Ва алайкум ассалом. Таровеҳ намози 20 ракъат ўқилади. Қийналганлар саккиз ракъат ўқиса ҳам бўлади. Хуфтон намозидан кейин, витрдан олдин ўқийсиз. Икки ракъатдан ўқилади, ҳар ракъатига зам сура қўшилади. Ҳар тўрт ракъатдан кейин ўтириб, тасбеҳ айтилади. Валлоҳу аълам.

    Макка тақвимига кўра намоз ўқиса бўладими?

    Ассаламу алайкум! Саволим фитнага сабаб бўлиб қолмаслигини Аллоҳдан сўраган ҳолда сизга юзланаман. Ҳозирги кунда кўпчиликда мавжуд бўлган Саудия Арабистонининг Макка ва  Мадина телеканалларида давомий узатиладиган тақвимда Тошкент шаҳри вақтлари ҳам кўрсатиб ўтилади ва ўша вақтлар билан бизнинг мамлакатимиздаги тақвим бир-биридан фарқ қилади. Саволим қуйидагича: Биз Саудиядан узатилаётган вақтларга қараб намоз ўқисак бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ барчамизни ўз паноҳида асрасин!

    Ва алайкум ассалом. Ўзимиздаги тақвимларга қараганимиз дурустроқ. Валлоҳу аълам.

    Насронийларга уйланиш мумкинми?

    Ассалому алайкум! Бугун бир воқеа бўлди. Бир киши «Христиан(насроний)га уйланса мумкин. Лекин христиан болага тегиб бўлмайди», деди. Мен: «Мумкинмаску, муслима қизлар йўқми?» дедим. «Ахир Қуръонда «Мўминлар муслималар учун деган маънода оят борку!» десам, «Тезда истиғфор айтинг, мумкин», деди. Менинг қалбим ғаш бўлиб қолди. Рўзанинг кунида нега билиб билмай гапирдим, деб. Илтимос,  шу мавзу ҳақида менга маълумот берсангиз.

    Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таоло Моида сурасининг 5 оятида:
    «Афийфа мўминалар ва сиздан олдин китоб берилганлардан бўлган афийфалар ҳам, агар иффатли бўлган ҳолингизда, зинокор бўлмай ва ўйнаш тутмай маҳрларини берсангиз, сизга ҳалолдир», дея марҳамат қилади.
    Яъни, мусулмон эр кишига муслима, афийфага (покиза аёлга) иффатли бўлиб, зинокор бўлмай ва ўйнаш тутмай, маҳрини бериб уйланиши шарт бўлганидек, аҳли китобдан бўлган афийфага – покиза аёлларга уйланишида ҳам мазкур нарсалар шарт қилинди. Аҳли китоб деганда яҳудий ва насронийлар тушунилади. Валлоҳу аълам.

    Рамазонда фарзандни уришишга тўғри келса.

    Ассалому алайкум, Одина опа! Кириб келган ойлар султони Рамазон сизга ва барча мусулмонларга муборак бўлсин! Менинг кичкина қизим бор, 2 ойдан сўнг 2 ёш бўлади, қизим кўп болалар каби жуда шўх, баъзан тушунтириб гапирсам ҳам қулоқ солмай, қайтарсам ҳам қайтмайди. Шунда овозимни баландлатсам ёки қўлидаги нарсасини куч ишлатиб олсамгина бас келаман. Шундан бошқасига кўнмайдиган бўлиб қолган. Энди Рамазони шариф келиб, бу ҳолатдан қўрқаяпман. Аммо қизим ўша-ўша ўзига зарар берадиган нарсаларни ҳам баъзан олволади (албатта эътибор бериб тураман). Энди диққат бўлганимдан ўзим ҳам йиғлаб юбораяпман. «Рамазонда ҳам шу ҳолатми?» деб ичимда виждоним қийналаяпти. Маслаҳат беринг, албатта сиз ҳам она бўлгансиз, сиз болаларингизга шу ёшда қандай йўл тутардингиз?

    Ва алайкум ассалом. Рамазондан бошқа пайтларда ҳам болани уриб бўлмайди. Шариатда урушдан, калтаклашдан қайтарилган. Бошга ва юзга уришдан қатъий қайтарилган. Тарбиянинг бошқа фойдали услубини топиш керак. Сабр билан болага тушунтиришни йўлга қўйиш керак. Валлоҳу аълам.

    Илтимос, маслаҳат беринг!

    Ассалому алайкум!  Аллоҳ йўлида бир қизга кўнгил қўйганман, яхши орзу умид ила унга уйланиш ниятим бор. Олдинига унга сездирмасдим. Қарийб бир йил ўтиб, мақсадимни тушуниб етди, дугоналаридан эшитди ва менда гапи борлигини айтди. Учрашдик, учрашувда у мен билан турмуш қуролмаслигини ва ҳаётида ёқтирган йигити борлигини айтди. Мен нима дейишимни билмасдан, балки вақт кераклигини сўрадим ва сабр қилишга, тушунишига ундадим. У бу гапларимни тушунди, лекин вақтни бекор кетказмасликни айтди. Шундан кейин ту-шундимки ҳали уйланишга тайёр бўлмагунча, уни безовта қилмаслик ва иложи борича учрашмасликка қарор қилдим. Лекин асосий мақсадим кўнглимнинг тубида ўз кучида қолмоқда, айтингчи бу ҳолатда қандай йўл тутай? Вақти келганда унга совчи жўнатсам дегандим.

    Ва алайкум ассалом. Узр, саволни тушунмадим.

    Дезодарант сепиш ва машинадан бериладиган закот ҳақида

    Ассаламу алайкум! Сизга қуйидаги икки савол билан мурожаат қилмоқчиман:

    1. Ёзда  ҳар-хил ҳидларнинг олдини олиш учун баданга дезодарант сепса рўза бузиладими?

    2. Закот берилиши учун мол кўпайиб туриши керак деб эшитгандим. Мен машина олди-сотдиси билан шуғулланаман. 6 ой илгари янги машина олганман сотгани, уни ҳозир минмаймиз. Шу машинадан ҳам закот бераманми? Унинг қиймати кўпаймайди. Олдиндан жавобингиз учун катта раҳмат

    Ва алайкум ассалом.
    1. Рўза кунлари ҳушбўй сепиш макруҳ, уни ҳидлаш рўзани очади. Шунга эҳтиётан сепмаслик керак.
    2. Закотни бир йил ўтган, айланиб турадиган молдан чиқарилади. Валлоҳу аълам.

    Рўзадорнинг тиш даволатиши

    Ассалому алайкум! Рўзадор ҳолатимда тишимни даволатсам бўладими?

    Ва алайкум ассалом. Тиш даволатиш пайтида, дори ва сув оғизга кетиб қолиши эҳтимолдан холи эмас, шунингдек ҳар хил таъмни сезиш ҳам бор. Шунга бу ишни қилмаган маъқул. Ҳозир ифтордан кейин ишлайдиган тиш докторлари ҳам бор. Ўшаларга мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам.

    Рўзадор бассейнда чўмилиши мумкинми?

    Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Рамазон ойи ҳаммамизга муборак бўлсин! Саволим: Рамазон ойида рўзадор одам бассейнларда чўмилиши мумкинми?

    Ва алайкум ассалом. Мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

    Рўзадор туфугини ютиши мумкинми?

    Муқаддас Рамазон ойида рўзадор туфугини ютиши мумкинми ва бу ҳолат рўза бузилишига олиб келадими ?

    Мумкин, бу ҳолат рўза бузилишига олиб келмайди. Валлоҳу аълам.

    Ҳомиладор аёлнинг рўза тутиши

    Ассалому алайкум! Одина опа, Аллоҳ сиздан ва оила аъзоларингиздан рози бўлсин. Саволим қуйидагича: менинг бир ойлик ҳомилам бор. Рамазон рўзасини тутмоқчиман. Иккита фарзандимда ҳам таксикозим оғир кечганди. Алҳамдулиллаҳ ҳозир яхшиман, рўза тутишга Ин ша Аллоҳ кучим етади. Фақат мени ўйлантираётган нарса энди ривожланиб ўсаётган ҳомиламга зулм қилиб қўймайманми? «Рамазон рўзасини тўлиқ тутишни, қазосиз тутишни насиб қилсин» деб дуо қилардим. Қазо қилгим келмаяпти. Балки Аллоҳ шунинг учун ҳам менга шу неъматни бергандир. Аллоҳ билгувчи. Маслаҳатингизга муҳтожман.

    Ва алайкум ассалом. Рўзани тутаверинг. Ҳозир интернетда ҳомиладор оналар рўзаси ҳақида маълумотлар кўп. Режа қилиб ифторликдан саҳаргача ўзингиз ва ҳомилангиз учун керакли озиқаларни истеъмол қилиб улгурасиз. Қийналсангиз кун ора тутсангиз ҳам бўлади. Ҳолатингизга қаранг. Ўттиз кунни қазо қилсангиз, уни ҳам тутиб бериш бор ҳали. Валлоҳу аълам.

    Намоз вақтининг чиқиши

    Ассалому алайкум, Устоз! Чет элда яшаганлигимиз учун намозни дадам масжиддан олиб келган рўйхатга қараб ўқиймиз. Масжид узоқда бўлгани учун дадам ҳам Бомдод намозини уйда ўқийди. Бугун Бомдод намозининг охирги пайтидан 20 дақиқа аввал уйғондим, лекин мендан бошқа ҳамма ухлаётган эди. Шошилиб таҳорат олдимда, сўнгра хаёлимдан: «Нега ота-онамни аввал уйғотмасдан, ўзим намоз бошлаяпман? Ахир мендан кўра улар ўқиса, мен учун шуниси яхши эмасми?» деган гап ўтди. Сўнгра синглимни уйғотдиму, намозга турдим. Салом бериб, намозни тугатар эканман хаёлимдан: «Қиёматда ҳатто она— бола бир-биридан қочади” деган жумла ўтди. Ахир авваллари бу гапларни эшитганимда «Худо хоҳласа барча савобларимни ота-онамга бераман», дер эдим. Энди ўйлаб қарасам, бу дунёнинг ўзида ўзимнинг фойдам учун ҳаракат қилаяпман. Устоз, илтимос маслаҳат беринг! Бундай ҳолатларда мен қандай йўл тутай? Жавоб учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин!

    Ва алайкум ассалом.
    Бундай ҳолатда дарров ҳаммани тез уйғотиб, ўзингиз намозни адо этишга шошилишингиз керак. Овоз бериб уйғотишга ҳеч қанча вақт керак эмас. Аллоҳ барчаларимизни Ўз ибодатида доимо ва вақтида қоим бўлишимизни насиб айласин. Омийн.

    Опам ва жияним ҳақларига дуо

    Ассаламу алайкум, муҳтарама, Одинахон опа!  Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Улуғ Устозимиз  Шайх  Ҳазратларини Фирдавс жаннатларида қилсин. Мен бир илтимос билан мурожаат қилаяпман. Жуда ҳам мушкул ҳолатдамиз. Опам ҳомиладорлар, бугун шифокорларнинг хабар беришларича, болани операция қилиб олиш керак экан. Шунинг учун кўпчиликнинг дуоси хайрли бўлади деб, сиз азизлардан опам ва туғилажак жияним ҳаққига дуо қилишингизни илтимос қилиб қоламан.  Барчамизни Аллоҳ ўз паноҳида асрасин! Раҳмат.

    Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таоло икки жонни саломат қилсин, Ўзи осон қилсин! 

    Эмизикли бола билан рўза тутиш

    Ассалому алайкум, Одинахон опа. Менинг 11 ойлик ўғлим бор. Ўғлимни кўпроқ эмизаман, баъзида печенье бераман. Ҳар эмизганимда қорним жудаям очиб кетади. Нонушта қилсам, обедгача зўрға етиб бораман. Бу йил Рамазон ойида рўза тутмоқчиман. Ўғлимни кундузи умуман эмизмай, фақат кечаси эмизиб, рўза тутмоқчи эдим. Қайна опам: «Болани қийнаб қўясиз, сиздаги ҳаққи», деб қолди. Менга маслаҳат беринг, илтимос. Мен қандай йўл тутай? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

    Ва алайкум ассалом. Рўза келишидан аввалроқ болани қўшимча овқатга ўргатиб тайёрланиб туриш керак эди. Энди таваккал қилиб тутиб кўрасиз, жуда қийинчилик бўладиган бўлса, сиз кабиларга очишга рухсат бор. Валлоҳу аълам.

    Online суҳбатлар қай тарзда бўлади?

    Ассалому алайкум, Одина опа! Online суҳбат қай тарзда, нима орқали олиб борилади? Қачон, қайси кунлари? Сизни кўриб, гаплашишнинг имкони борми? Олдиндан ташаккур.

    Ва алайкум ассалом. Муслимаат сайтининг форумида, инша Аллоҳ.

    Ҳадичаи Куброга ҳужжат топшириш ҳақида

    Ассалому алайкум. Ҳадичаи Кубро ўрта махсус аёл-қизлар Ислом билим юртига ҳужжат топшириш ва имтиҳон кунлари ҳақида қаердан маълумот олсам бўлади? Сизда маълумот бўлса, ёрдамингизни аямасангиз, илтимос.

    Ва алайкум ассалом. Мадрасанинг ўзидан оласиз.

    Климакс ҳолатида намоз

    Ассалому алайкум, Одинахон! Дугонамда климакс бошланган. Яъни қондан қолиш ҳолати. Врачдан сўраса, ҳали йиллар давомида бу ҳолат давом этаркан. Яъни ҳайз куни баъзи ойларда кўп бўлиб, 12 кун ва ундан ҳам ортиқ. Баъзида эса икки ойлаб умуман ҳайз бўлмайди. Ҳайз 10 кундан ортиқ келиши касаллик дейилган. Лекин климаксда шундай одат қони бир кўп келиб, бир келмай, бора- бора йиллар ўтиб, тугаркан. Савол: 10 кундан ортиқ қон келганда нима қилсин? Намоз ўқиши керакми, ҳар намозда таҳорат олиб ўқиш керакми ёки то ҳайз тугагунча намоз ўқиш мумкин эмасми? Жавобингизни кутиб қоламиз.

    Ва алайкум ассалом. Ҳайзнинг энг кўпи ўн кун. Ўн кундан кейингиси истиҳоза қони ҳисобланади, кам бўлса ҳам кўп бўлса ҳам ҳар намозга алоҳида таҳорат қилиб намоз ўқилаверади. Валлоҳу аълам.

    Аёлларда келадиган суюқлик

    Ассалому алайкум, Одина опа! Бир саволим бор эди. Савол ва жавоб қисмидан топа олмадим. «Ислом.уз» да савол-жавоб қисмида баъзи жавобларда менинг ҳолатимни узрли дейилган бўлса, «Кифоя» китобида менинг ҳолатимни узрли эмас, деб ёзилган. Ёки мен шунақа тушундим. Шунга ҳолатимни ойдинлатиб берсангиз, илтимос. Саволимда хато бўлса, олдиндан узр сўрайман. Аёлларнинг ўзимизда «выделения» деган касалликлари бор. Менда ҳам шу касаллик бор. Ҳозиргача ўзимни узрли ҳисоблаб, ҳар бир намозга янги таҳорат қилиб ўқирдим. Лекин «Кифоя» китобида агар 10 дақиқа таҳоратда тура олса, у киши узрли эмас, деб ёзилибди. Мен баъзида 10 дақиқа ёки ундан кўпроқ таҳорат билан тура оламан. Лекин ҳар бир намоз вақтида камида бир марта суюқлик келиб қолади. Масалан кеча Хуфтон намозининг фарзини ўқиб бўлиб қараганимда, келиб қолганди. Илтимос, менинг ҳолатимни узрлими ёки йўқми, айтсангиз.
    Агар узрли ҳисобланмасам, нафл намозлари ўқишда ва Қуръон ўқишда ҳар доим ўзимни текшириб кўриб, керак бўлса таҳорат қилишим керакми? Мисол учун Қуръон ўқиётганимда келиб қолса, келгани билинмайди, шунда гуноҳкор бўлиб қолмайманми? Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Минг бор узр, ҳолатимни қисқа баён эта олмади