Саудия аёлларини катта ўзгаришлар кутмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саудия аёлларини катта ўзгаришлар кутмоқда Саудия Арабистонида такси ва хусусий ҳайдовчилар хизматларини тақдим этувчи ширкатлар аёл ҳайдовчиларни ишга олиши ҳақида эълон берди. Саудия Арабистонидаги Uber ва Careem такси чақириш хизматларидан асосан аёллар фойдаланадилар, чунки бу мамлакатда аёлларнинг рулга ўтириши мумкин эмас, тақиқ шу йилнинг июн ойига келибгина олиб ташланади. Uber нинг 80 фоиз ва Careem нинг 70 фоиз йўловчилари аёллардир. Ҳозирча бу хизматларда эркак ҳайдовчилар ишлайдилар, уларнинг аксари шахсий автомобилга эга Саудия фуқароларидир. Бу ҳақида IslamNews сайти CNN га таяниб маълумот бермоқда. Careem Риёз, Жидда ва Хобарда бўлажак ҳайдовчи хонимлар учун 90 дақиқалик ҳайдовчилик курсларини ўтказмоқда ва бу билан аёлларнинг рулга ўтиришига тақиқ расман олиб ташланганда, иложи борича кўпроқ аёллар ҳайдовчилик гувоҳномасини қўлга киритишига замин яратмоқчи.

Мавзуга оид мақолалар
Ислом ­ «бўйсуниш, тоат, ихлос, тинчлик, сулҳ» демакдир. Ислом тавҳид яккахудолик динидир. Аллоҳ таоло юборган барча пайғамбарлар инсониятни асоси бир динга давоми...

02:25 / 21.04.2017 3134
Керакли масаллиқлар 6 стакан тўғралган карам, 1 стакан тўғралган қизил сабзи, 2 ош қошиқ зайтун ёғи, 23 стакан майонез, 2 ош қошиқ сирка, 2 ош қошиқ шакар, ярим чой қошиқ давоми...

09:43 / 26.01.2017 5918
Сочлар билан турли муаммолар юзага келиши мумкин. Улар орасида энг ёқимсизларидан бири чигал бўлишидир. Бу ҳолатда нима қилиш ҳақида мутахассислар нима давоми...

11:00 / 01.07.2019 6526
Ўнинчи қоида Қарқара. қўтондан ташқари барча қушларни истеъмол қилиш мумкин. Ўн биринчи қоида Ўлакса билан овқатланадиган барча қуш ва ҳайвонлар гўштини ейиш давоми...

21:10 / 27.11.2016 3713