Саудия Арабистонига илк зиёратчилар ташриф буюришди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаж амалини бажариш мақсадида Саудия Арабистонига Осиё мамлакатларидан илк зиёратчилар ташриф буюришни бошладилар. Жидда аэропортига Малазия, Бангладеш, Покистон ва Жанубий Африка мамлакатлари самолётлари қўнган. Бу йилги ҳаж амалини бажаришга Малазиядан  мўлжалланган умумий 22 300 зиёратчилардан 450 нафари келиб бўлишган. Шунингдек,  71 684 га яқин покистонлик мусулмонлар  Исломнинг бешинчи устунини бажаришга келиши кўзда тутилган. Покистоннинг бош консули Офтоб Хохер 150 нафар ватандошларини Мадина аэропортида кутиб олди. Жами бу йил Саудия Арабистони  143 368 покистонлик зиёратчиларни кутиб олади. 17 сентябрда улардан охиргилари келишади. Саудия Арабистони Осиёдаги яна бир мамлакат – Бангладешдан 428 кишидан иборат  биринчи гуруҳ зиёратчиларни шу мамлакатнинг элчиси ҳамда бош консули кутиб олдилар. «ансар.ру» нинг хабар беришича, бу йил Бангладешдан  101 758  киши хаж амалини бажариш учун ташриф буюришади.

                                                                                Манба: « Ислам и семья.сом»

 
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ Яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ойи билан барчангизни қутлаб, ушбу давоми...

16:24 / 02.05.2019 2415
Турли хил салатлар Ўзимизга бир неча савол бериб кўрайлик «Биз тўғри овқатланамизми», давоми...

08:12 / 29.11.2016 39138
Жаннатда бир кун Муслима синглим, сизга жаннатни таърифлаб берайми Жаннатни Аллоҳ Ўзи суйган бандаларига давоми...

03:26 / 05.01.2018 3943
Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг 175 кишидан иборат бўлган 1гуруҳи кичик ҳажумра зиёрати учун «Ўзбекистон Ҳаво давоми...

02:16 / 22.01.2017 3206