Сарҳисоб
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон кишининг ҳаётида Рамазон ойи алоҳида  ўрин тутади. Йилда бир келадиган бу ойда ўтган бир йилимизни сарҳисоб қилсак, фойдадан холи бўлмайди, албатта. Сиз ўтган бир йил давомида Аллоҳ таоло сизнинг зиммангизга фарз қилган ибодатларни имкон қадар тўла-тўкис адо қилдингизми? Ўтган бир йил давомида Аллоҳ таоло сизнинг зиммангизга вожиб қилган силаи раҳмни адо қилдингиз? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилган ҳолда, нафл намозлар, нафл рўзалар тутдингизми? Аллоҳ таолонинг муборак каломи Қуръони Каримдан нечта сура ёки нечта оят ёд олдингиз? Қанча вақтингизни бу иш учун сарф қилдингиз? Унинг маъноларини тушунмоққа, унга амал қилмоққа нечоғлик ҳаракат қилдингиз? Ўтган йил давомида сахий бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган ҳолда қанча эҳсон қилдингиз? Мискин, ғариблардан хабар олиб, кўнглини шод қилдингизми? Илм талаб қилмоқлик ҳар бир мўмин ва мўминага фарз эканлиги инобатидан, ўтган йил давомида қанча вақтингизни илм ўрганишга сарф қилдингиз? Ва ўрганган илмларингизга қанчалик амал қилдингиз? «Ким бир биродарининг ёрдамида бўлса, Аллоҳ унинг ёрдамида бўлади», деган ҳадисга асосан, нечоғлик биродарларга ёрдам қилдингиз? Хайрли амаллар қилмоққа қанчалар ташна бўлдингиз? Кунингиз кундан, ойингиз ойдан, йилингиз йилдан афзал бўлмоғига интилдингизми? Ўтган бир йил давомида ўзингизга, оилангизга, жамиятга, динингизга, дунёйингизга манфаат келтирадиган қанча иш қилдингиз? Бу каби саволлар кўп, албатта, аммо ҳаммамизнинг ҳам жавобимиз қониқарлими? Камчиликларимизни ҳозирданоқ тузатишга киришайлик, токи келаси Рамазон ойига ўлмасдан етмоқ насиб қилса, камчиликларимиз учун пушаймон бўлиб қолмайлик!
Мавзуга оид мақолалар
ТИЛДАН КЕЛАДИГАН МУСИБАТ .   .          Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар «Банда давоми...

10:35 / 08.02.2017 4411
«Витр» сўзи бизнинг тилимизда «тоқ» маъносини билдиради. Витр намози вожибдир. Витр ҳуфтон намозининг фарз ва суннатидан сўнг ўқилади. Витр 3 уч ракъатдир. давоми...

04:52 / 22.05.2017 3308
Баъзи соғлигимиз учун фойда деб билган одатларимиз, аслида бизга зарар келтиради. Шулардан бири кун давомида қувват бўлади деб, оз миқдорда бўлсада, тез­тез давоми...

10:25 / 25.01.2017 7336
Олтинчи кун... Ассалому алайкум Бугун олтинчи кун эканини биласизлара Ёки беш кун рўза тутиб, унутиб қўйдиларми Ҳеч қиси йўқ. Мана мен борманку. Ҳар куни хабар давоми...

10:45 / 01.06.2017 3022