Ҳадичаи Кубро номидаги аёл-қизлар Ислом ўқув билим юртида «Қориялар мусобақаси»нинг саралаш босқичи бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  [gallery link="file" size="medium" ids="12021,12020,12019,12018,12022"]

  22 декабрь куни Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Ҳадичаи Кубро номидаги аёл-қизлар Ислом ўқув билим юртида «Қориялар мусобақаси»нинг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Ўзбекистон диний идорасининг хайрия бошқармаси ходими Худойбердиев Фаррух, Кўкалдош мадрасасининг мударриси Қурбоев Жасур, Хадичаи Кубро мудираси Ибрагимова Нозима, билим юрт мударрисаси Шайха Одинахон Муҳаммад Юсуфлар ҳайъат аъзолари сифатида қатнашдилар.

Мусобақа икки йўналишда, яъни мураттаб ва мужаввид қориялар йўналишида бўлиб ўтди. Мураттаб қориялар йўналиши бўйича 3 нафар, мужаввид қориялар йўналиши бўйича эса 6 нафар талабалар иштирок этдилар.

Мусобақа якунида Ўзбекистон диний идорасининг хайрия бошқармаси ходими Худойбердиев Фаррух сўз олди ва мусобақа ғолибаларини эълон қилди.

Мураттаб қориялар йўналиши бўйича ғолибалар қуйидагилар:

Камолиддинова Ҳабиба  I ўрин соҳибаси

Масидиқова  Ўғилой   II ўрин соҳибаси

Миржалилова Мухлиса  III ўрин соҳибаси

Мужаввид қориялар йўналиши бўйича ғолибалар қуйидагилар:

Шуҳратова Марям I ўрин соҳибаси

Авазова Одина II ўрин соҳибаси

Умаралиева Эъзозахон III ўрин соҳибаси деб топилди.

 Ғолибаларга эсдалик совғалари тақдим қилинди. Мусобақа Қуръони Карим тиловати ва хайрли дуолар билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа ғолибалари энди «Қориялар мусобақаси»нинг шаҳар босқичида иштирок этадилар.

 

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Арафа  бу шундай кунки, йил давомидаги барча кунларни маржон доналари деб тасаввур қилсак, бу кунни ушбу маржон шодасининг ўртасидаги дуру гавҳарига ўхшатилади. давоми...

07:05 / 12.03.2017 5470
Рухсона Ижар бир неча қишлоқлардаги очлик муаммоси билан жиддий шуғулланаётган покистонлик аёлдир. У ўз ўғлини муҳтожларга таом беришни мақсад қилган ижтимоий давоми...

02:46 / 28.01.2019 1787
Борлиғимда қирқ икки ой яшаган рўё Амира жуфтим ҳалолим. 1975 йил уни йўқотиб, оғир мусибатга учраганман ва мени қаттиқ ғам босган эди. Кейин Аллоҳ азза ва жалла давоми...

23:13 / 23.01.2017 3946
Учинчи Бошқа ҳукмлар Шахсий саҳифа профиль маълумотларида ёшини ёлғон равишда ёзишнинг ҳукми Бу ҳам ёлғоннинг бир тури бўлади, валлоҳу аълам. Лекин агар бунга давоми...

11:00 / 11.09.2019 2570