7 апрель – «Халқаро саломатлик куни»
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Халқаро саломатлик куни» 1948 йилдан буён Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ташкил топган кун 7 апрелда нишонланади. Шу муносабат билан ушбу ташкилот бутун дунёда соғлиқни сақлаш борасидаги энг долзарб муаммони танлайди ва шу куни муаммо юзасидан таҳлил ишларини олиб боради. 2013 йил 7 апрель «Халқаро саломатлик куни» гипертония, яъни қон босимининг кўтарилишига бағишланди.

Ҳозирги кунда артериал гипертония дунё аҳолиси ўртасида жуда кенг тарқалган бўлиб, агар бемор бу касалликдан яхши даволанмаса, у юрак ҳуружи, инсульт (фалаж), қандли диабет каби асоратларга олиб келиши мумкин. Бугунги кунга келиб катта ёшлилар орасида ҳар уч кишидан бир киши қон босими билан оғриган беморлар ҳисобланади ва бу касалликнинг ёшдаги пропорцияси ҳам ошиб бормоқда: 20 ва 39 ёшлилар орасида 10% ни, 50 ва 59 ёшлилар орасида эса 50% ни ташкил қилаяпти. Баъзи ривожланган давлатларда касалликнинг олдини олиш ва уни самарали даволаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар шуни кўрсатдики, қуйидагиларга амал қилиш гипертония асоратларини камайтириши мумкин экан: • Истеъмолда тузни камайтириш; • Тўғри овқатланиш; • Алкогол ичимликларни ичмаслик; • Давомий жисмоний ҳаракат билан шуғулланиш; • Вазн мувозанатини сақлаб туриш; • Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилмаслик каби.

Мавзуга оид мақолалар
Минифутбол бўйича Россия аёллар терма жамоаси Эронда маҳаллий милллий жамоа билан иккита ўртоқлик учрашуви давоми...

07:27 / 26.10.2017 5992
21.Савол Шаққи садр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўкракларини ёриш воқеасида Аллоҳ таоло давоми...

07:20 / 02.12.2017 2621
Қадарга бўлган ишонч ўз эгасини доимо ҳаракатда бўлишга чорлайди. У ўз фойдасини ҳаракатдан топади. Бу давоми...

10:18 / 10.11.2016 2649