Саждаи саҳв

0 416

 

«Саҳв» сўзи луғатда «унутиш» маъносини англатади.

Намозда маълум бир амаллар унутилса, ундан ҳосил бўлган нуқсонни саҳв саждаси қилиш ила тўғрилаб олиш имкони бор. Намозда хато қилган одам уни яна қайтариб ўқимасдан ёки бошқа бирор жавобгарликка қолмасдан, икки марта ортиқча сажда қилиб қўйиш билан ҳамма иш тўғри бўлиб кетаверади.

Саждаи саҳвни намозни тугатиб салом бергандан кейин ҳудди намоздагидек икки сажда қилади, ташаҳҳудни ўқиб салом беради. Саловатни ўқимайди.

Саждаи саҳв қилиш вожиб бўладиган ҳолатлар:

  1. Қироатдан олдин рукуъ қилиш.
  1. Учинчи ракъатга туришни ташаҳҳуддан кейин яна кўп ўтириб қолиш

Агар биринчи қаъдада ташаҳҳудни такрор ўқиса ёки «Аллоҳумма солли ала Муҳаммад»гача ўқиб юборса, учинчи ракъатга туришни кечга сургани учун саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади.

  1. Биринчи қаъдани тарк қилиш.
  1. Қаъдаи аввалда ўтирмай, туриб кетди. Тураётганида эсига келиб қолди, шунда у ўзининг ҳолига қарайди. Агар ҳоли ўтиришга яқин бўлса, қайтиб ўтиради ва ташаҳҳудни ўқиб, намозини давом эттиради. Бу ҳолда у унутган бўлмайди ва саждаи саҳв қилмайди.

Ўтиришга яқин бўлмаган ҳолда бўлса, қайтиб ўтирмайди ва саждаи саҳв қилади. Агар тик турган одам қайтиб ўтирса, намози бузилади. Чунки у фарз бўлган қиём амалидан фарз бўлмаган қаъдаи аввалга қайтган бўлади.

  1. Намозда неча ракъат ўқиганини билмай, шак қилиб қолди. Учми, тўртми, билмайди. Агар бу унинг умридаги биринчи унутиши бўлса, намозни янгитдан бошлайди. Агар унутиши кўп бўлган бўлса, ғолиб гумонни олади. Агар ғолиб гумони бўлмаса, озини олади.
  1. Қасддан қилинган хатода уч нарсада саҳв саждаси қилади: биринчи қаъдани тарк қилганда, биринчи ракъат саждасидан бирортасини намознинг охирига қолдирганда ва қасддан, тафаккур қилиб туриб, бир рукн миқдорича вақтни ўтказиб юборганда.
  1. Фарзнинг биринчи икки ракъатида Фотиҳани ёки унинг кўп қисмини қироат қилмаслик.
  1. Фарзнинг биринчи икки ракъатида Фотиҳадан сўнг сура ўқишни ёхуд уч қисқа ёки бир узун оят ўқишни тарк қилиш.
  1. Жаҳрий ёки сиррий қироат қилиш қоидасига хилоф қилиш: пешин ва аср намозларида намоз дуруст бўладиган миқдор, яъни узун бир оят, қисқа уч оятни овоз чиқариб, бошқа намозларда овоз чиқармай қироат қилиш. Албатта, бу имом учун.
  1. Уч ёки тўрт ракъатли намозда биринчи қаъдани қилмаслик.
  1. Охирги қаъдада ташаҳҳудни тарк қилиш.
  1. Бир ракъатда такрорланадиган амалда тартибга риоя қилмаслик. Бунда саждани бир марта қилиб, иккинчисини унутиш ҳақида сўз кетмоқда. Ўшани намоз охирида қилиб, кейин саҳв саждаси қилинади.
  1. Фарзда қироат жойини ўзгартириш – зам сурани олдин, Фотиҳани кейин ўқиш. Тўрт ракъатли намознинг охирги икки ракъатида ёки иккинчи ва учинчисида Фотиҳадан бошқа сура ўқиш.
  1. Витрнинг қунут дуосини тарк қилиш. Ким дуои қунутни ўқимай рукуъга кетган бўлса, саҳв саждаси қилади.
  1. Қунутнинг такбирини тарк қилиш.
  1. Икки ийд намозининг барча такбирларини ёки баъзи такбирларини, ёхуд иккинчи ракъат рукуъси такбирини тарк қилган киши саждаи саҳв қилади.
  1. Намознинг жинсидан бўлган ва намоздан бўлмаган амални зиёда қилса, саждаи саҳв қилади. Мисол учун, икки марта рукуъ қилса.
Баҳам кўринг

Leave A Reply