Рўзанинг турлари ҳақида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рўзанинг турлари тўрттадир: I. Лозим рўза. Лозим рўза иккига: фарз ва вожибга бўлинади. Фарз рўза ҳам иккига: тайинли ва тайинли эмасга бўлинади. Тайинли фарз рўза – Рамазон рўзасини адо этишдир. Тайинли бўлмаган фарз рўза – Рамазоннинг қазоси ва каффорот рўзасидир. Вожиб рўза ҳам иккига: тайинли ва тайинли эмасга бўлинади. Тайинли вожиб рўза – муайян назр рўзадир. Тайинли бўлмаган вожиб рўза – мутлақ назр рўза ва нафл рўзани бузган бўлса, қазосини тутишдир. II. Ҳаром рўза. Бу турдаги рўзани ҳанафийлар: макруҳи таҳримий ҳам дейдилар. Бундай рўзалар бир неча хилдир: 1. Аёл кишининг эрининг изнисиз ёки розилигини билмай туриб нафл рўза тутиши. 2. Шак куни рўза тутиш. 3. Рўза ҳайити куни, Қурбон ҳайити куни ва ундан кейинги уч куннинг рўзасини тутиш. 4. Ҳайзли ва нифосли аёлнинг рўза тутиши. 5. Рўза тутса, ҳалок бўлишини билиб туриб рўза тутган одамнинг рўзаси.   III. Ихтиёрий рўза. Ҳанафий мазҳабида ихтиёрий рўза учга: суннат, мандуб ва нафлга бўлинади. Суннат рўза – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бардавом тутиб юрган ихтиёрий рўза. Ошуро ойининг тўққизинчи ва ўнинчи кунининг рўзаси суннат ҳисобланади. Мандуб ёки мустаҳаб – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бардавом тутмаган ихтиёрий рўза. 1. Бир кун тутиб, бир кун очиб юриш. 2. Ҳар ойдан уч кун тутиш. 3. Ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунларини тутиш. 4. Шавволдан олти кун тутиш. 5. Арафа кунини тутиш. 6. Арафадан олдинги саккиз кунни тутиш. 7. Шаъбон ойида тутиш. Нафл рўза – мазкурлардан бошқа тутишга тарғиб қилинган рўзалар.   IV. Макруҳ рўза. Бу хилдаги рўзани ҳанафий мазҳабида макруҳи танзиҳий ҳам дейилади. Улар қуйидагилардир: 1. Ошуро кунининг ёлғиз ўзининг рўзасини тутиш. 2. Жума кунининг ёлғиз ўзининг рўзасини тутиш. 3. Шанба кунининг ёлғиз ўзининг рўзасини тутиш. 4. Наврўз куни рўза тутиш. 5. Меҳрижон куни рўза тутиш. 6. Ҳар куни рўза тутиш. 7. Гапирмасдан рўза тутиш. 8. Улаб рўза тутиш. 9. Мусофирнинг қийналиб рўза тутиши.
Мавзуга оид мақолалар
 «Жоним болам Шундай пайт келадики, мен қарийман. Ўшанда сабрли бўл ва мени тушунишга ҳаракат қил. Агар давоми...

15:31 / 29.12.2016 3912
embedhttpswww.youtube.comwatchvZggd4olRQ8Uembed

06:59 / 08.09.2016 4106
Маиший кимё, шубҳасиз, цивилизация эришган ютуқларидан биридир. Бугунги кунда усиз ҳаётни тасаввур қилиш давоми...

02:49 / 26.01.2017 4767
embedhttpswww.youtube.comwatchvf6YC0TO1Ygembed

07:56 / 23.06.2017 3214