Рўзанинг тиббий тадқиқотлари

0 1 072

1975 йили Аллан Котт «Рўза турмуш тарзидек» китобида рўза тутишлик овқат ҳазм қилиш ва марказий асаб системасига физиологик дам бериб, модда алмашинувини нормаллаштиришини сезиб қолди.

  • рўзанинг тадқиқотлари
    • Ислом шариати буюрган рўзанинг фарқли жиҳатлари
    • беморлар учун рўза тутиш тартиби

Дунёда тахминан 900 миллион мусулмон мавжуд. Рамазон ойида уларнинг аксарияти рўза тутадилар (яъни саҳардан то ифторгача ҳеч нарса ейишмайди ва ичишмайди). Улар рўзани озиш ёки ошқозонни юкдан бўшатиш учун эмас, балки Аллоҳ таоло Қуръони каримда буюргани учун тутишади. «Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки тақводор бўлсаларингиз» (Бақара сураси 183-оят )

Ислом шариатига кўра балоғатга етмаган, касал, сафардагилар, ҳайз кўрган ёки эмизикли аёлларлар рўза тутишликдан озод қилинадилар. Рўзадорлар эса фақатгина еб-ичишдан тийилмай, балки ёмон одатлардан, чекиш, жинсий алоқа қилишдан ҳам тийилишлари зарур. Рамазон ойида кўпгина савобли ишларни қилиш, ибодатни кўпайтириш, Қуръон тилoват қилиш, эҳсонларни кўпайтириш тавсия этилади.

Рўзадор бўлишлик инсон организми учун углеводларни, хусусан шакарни сиқиб, энергия топиш учун зарур. Организм талаб этмаган ортиқча углеводлар мушакларни ёғланишига, жигарда гликогенлар[1]ни пайдо бўлишига олиб келади. Ошқозон ости бези ишлаб чиқарадиган инсулин гормонлари қондаги шакар миқдорини бошқа энергия манбаи-гликогенга буриб, камайтиради. Инсулин фойдали бўлиши учун модда алмашинуви жараёни жуда яхши бўлиши зарур. Масалан, тўла кишиларда модда алмашинуви бузилгани учун уларнинг организмида инсулин ўз вазифасини тўлиқ бажара олмайди. Бу эса қандли диабетга олиб келиши мумкин.

Рўза тутилганда организмнинг углеводни истеъмол қилиши кескин ошади, бу эса қондаги шакар ва инсулинни камайишига олиб келади. Организмга зарур бўлган энергияга глюкозани сарфлаш учун жигар гликогенни сарф қилади. Рўза тутилган вақтда организмнинг энергияга бўлган эҳтиёжи ёғ ва ёғ манбаларини қисқартиради.

Юқорида кўрсатилган инсон физиологиясидаги аспект(жиҳат ёки нуқтаи назар)лар асосида вазнни мувозанатлаш учун ярим очлик ёки парҳез қилиш самарали қўлланилади. Бундай даволаниш организм учун аниқ миқдордаги протеинни, мультивитаминларни ва бошқа моддаларни беради. Парҳез ортиқча вазндан қутилтириши, қондаги шакар миқдорини камайтириши мумкин, лекин бу ёмон салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлгани учун доимий врач назоратида бўлиш керак.

Тўлиқ очлик билан тутиладиган рўза очлик ҳиссиётини камайтиради ёки умуман йўқ қилади. Бунда вазн тез камаяди. 1975 йили Аллан Котт «Рўза турмуш тарзидек» китобида рўза тутишлик овқат ҳазм қилиш ва марказий асаб системасига физиологик дам бериб, модда алмашинувини нормаллаштиришини сезиб қолди. Аммо шуни таъкидлаш лозимки, тўлиқ очлик билан тутиладиган рўза салбий натижалар бериши мумкин. Масалан, врач назоратисиз қилинган кам каллорияли диета гипокалемин ва юрак аритмиясига олиб келиши мумкин.

Исломий рўзанинг тадқиқотлари

Аммана (Иордания) тиббиёт университети доктори Доктор Солиман 1984 йили июнь-июль ойларида Рамазон вақтида кўнгиллилар иштирокида тажриба ўтказди. Унда 15 ёшдан 64 ёшгача бўлган 42 нафар эркак ва 16 ёшдан 28 ёшгача бўлган 26 нафар аёл иштирок этди.

Уларнинг вазнлари ўлчанди, қон анализлари користолга, тестостеронга, натрийга, кальцийга, глюкозага, холестерин даражасига, липопротеид[2]нинг юқори кўрсаткичига (ЛВП), липопротеиднинг қуйи кўрсаткичига (ЛНП), триглицеринга (ТГ) олинди. Барча маълумотлар Рамазоннинг боши ва охирида ёзиб қўйилди. Натижада қуйидагилар аниқланди: эркакларда 6.8-7.1 кг.гача, аёлларда 4.2-4.8 гача вазн ташланган, қондаги глюкоза даражаси эркакларда 23.6 мг/дл.дан 90.2 мг/дл.гача, аёлларда 1,1 мг/дл дан 7 мг/дл гача ўсган. Қолган кўрсаткичлар ўзгаришсиз қолган.

Теҳрон (Эрон) тиббиёт университети доктори Ф.Азизи ўзининг ёрдамчиси билан тўққизта соғ эркаклар устидан глюкоза даражасини, билирубинни, кальцийни, фосфорни, оқсилни, альбуминни, лютеинизирациялайдиган гормонни, тестостеронни, пролактинларни ўлчаб, тадқиқот ўтказдилар. Анализлар Рамазоннинг 10, 20, 29-кунлари олинди. Вазнни ўрта кўрсаткичини аниқлаб, Рамазонинг 29-куни 65.4 кг дан-61.6 кг.гача вазнни камайганини кўрсатди. Глюкоза даражаси 10-куни 82 мг/дл дан тушган 20-куни 76 мг/дл гача, 29-куни эса 84 мг/дл га кўтарилган. Билирубин даражаси 10-куни 0.56 дан 1.43 мг/дл га кўтарилган, 20 ва 29-кунларига келиб 1.1 мг/дл га тушган. Барча кўрсаткичлар Рамазондан 4 ҳафта кейин ўз жойига келган. Кальций, фосфор, оқсил, альбумин ва бошқа текширилаётган гормонлар сезиларли даражада ўзгармаган.

Доктор Азизи даврий равишда 29 кун давомида суткасига 17 соат ўзини ейишликдан тийишлик эркакларнинг репродуктив гормонларига таъсир қилмайди деган хулосага келган.

Юқоридаги икки тадқиқот натижаларига кўра, Ислом шариатига мувофиқ рўза тутишлик инсон саломатлигида ҳеч қандай салбий таъсирлар кўрсатмай, вазнни ва липидли моддалар алмашинувини камайтириш билан фойдалидир.

[1]Ҳайвонлар полисахариди – глюкоза бирикмаларидан тузилган тармоқланган молекула. Асосий боғлари: 1:4, ён шохлари 1:6 боғлар билан қўшилган 6-12 глюкоза қолдиқларидан ташкил топган. Енгил сарфланадиган эҳтиёт углевод сифатида жигарда 3-5% гача сақланади. Одам ва ҳайвон организмининг муҳим энергия манбаи.

[2]Простетик туркуми липид бўлган муракккаб оқсиллар. Л. Қон плазмасида, цитоплазма, ҳужайра оргоноидлари ва мембранаси, тухум сариғида бўлади. Қон плазмаси Л.и липидлар, уларда эрийдиган гормонлар ва витаминлар, нейтрал липидлар, фосфорлипидлар, эркин ва эстерифцирланган холестерин, эркин ёғ кислоталарининг қон ва лимфа орқали жигар ва бошқа аъзоларга ташилишини ҳамда тарқалишини таъминлайди. Крахмал блокларидаги электрофорезда Л. Β, α ва α2 – глобулин фракциялари билан бирга силжийди.

давоми бор…

 

Баҳам кўринг

Comments are closed.