Рўзани бузадиган нарсалар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

  1. Жинсий яқинлик қилиш.
  2. Ғизо ёки шу каби нарсани шаръий узрсиз ейиш. Одатда озуқа сифатида тановул қилинадиган барча нарсалар ғизога киради. Дори, папирос, сигара, афюн, наша ва шунга ўхшаш нарсалар ҳам ғизо тоифасига киради.
  3. Fизомас ва ғизо маъносида бўлмаган нарсани тановул қилиш. Бунда одатда ғизо саналмайдиган ва инсон таъби ейишга мойил бўлмайдиган нарсалар кўзда тутилган. Мисол учун, рўзадорнинг хом гуруч, пишмаган хамир, бирор нарса аралаштирилмаган ун каби нарсаларни ейиши.
  4. Бирданига кўп тузни еб юборса ҳам рўзаси очилиб, унинг қазосини тутиб беради.
  5. Пишмаган мевани ейиш.
  6. Тишлари орасида қолган нўхатдан катта нарсани ейиш.
  7. Данак, пахта, қоғоз, тери ейиш.
  8. Тош, темир парчаси, тупроқ, тангага ўхшаш нарсаларни ютиб юбориш.
  9. Ўз амали билан ичига тутун киргизиш.
  10. Бировни ғийбат қилгани, қон олдиргани, шаҳват билан ушлагани ёки ўпгани, қучоқлашиб ётгани, мўйлабини мойлагани сабабли «рўзам очилиб кетди» деб ўй лаб, қасддан еб-ичиб юборган одам.
  11. Оғзига кирган ёмғир сувини, хотинининг тупугини лаззат учун ичига ютса, кесакхўр одам кесакни ютиб юбориш.
  12. Фарж шаҳватини тўла равишда қондириш. Бунда маний тўкилмаса ҳам.
  13. Аёл киши ёш боланинг ёки мажнуннинг ўзига яқинлик қилишига имкон бериш.
  14. Биров рўзани ният қилиб, уни очиш қасди бўлмай туриб, хато оқибатида оғзини очиб юборса.
  15. Бошқа бир тарафнинг мажбурлаши ёки алдови сабабли оғзини очиб юбориш.
  16. Бир одам «Ҳали саҳарликнинг вақти чиққани йўқ», деган гумон билан еб-ичишни давом эттира бориб қараса, вақт чиқиб кетганлиги аён бўлса ва шунингдек, ифтор вақти бўлди, деган гумон билан оғзини очиб юборса-ю, кейин вақт кирмагани маълум бўлиш.
  17. Орқасидан, бурнидан, томоғидан ва аёл кишининг олдидан ичига сув ёки дори киритилиши.
  18. Аёл кишининг олд аъзосидан қатра томизилса ҳам рўзасини қазо қилиб тутиши лозим бўлади. Эркак кишининг олд аъзосидан қатра томизилганда бу гап йўқ.
  19. Қасддан оғзи тўлиб қусса ҳам қазо тутади. Агар оғзи тўлмай ёки рўзалиги эсидан чиқиб, ёки беихтиёр қусган, ёхуд таом эмас, балғам қусган бўлса, рўзаси очилмайди.
  20. Озуқа ва дори-дармонни беморлик, сафар, мажбурлаш, хато, бепарволик ёки шубҳа каби шаръий узрлар ила тановул қилиш.
  21. Оғизни чайиш пайтида хато қилиб сув ичига кетиб қолиш.
  22. Бошидаги ёки қорнидаги жароҳатга дори қўйганда ичига ёки димоғига кетиб қолиши.
  23. Биров ухлаб ётган одамнинг қорнига сув киритиб юбориш.
  24. Аёл киши хизматга ярамай қоламан деб таом ейиш.
  25. Биров аввал эсида йўқ ҳолда таом еган ёки жинсий яқинлик қилган бўлса, рўзаси очилмайди. Аммо ҳукмни билмай, бўлар иш бўлди, деб кейин яна таом еса ёки жинсий яқинлик қилиш.
  26. Биров кечаси рўза тутишни ният қилмади. Кундузи ният қилди. Кейин «Бу ниятим тўғри бўлмаса керак», деган шубҳа билан таом ейиш.
  27. Биров «Ҳали тонг отмаган бўлса керак», деб еб-ичди ёки жинсий яқинлик қилди. Кейин билса, тонг отиб бўлган экан. Рўзасининг қазосини тутади.
  28. Биров «Қуёш ботган бўлса керак», деб еб-ичди ёки жинсий яқинлик қилди. Кейин билса, қуёш ботмаган экан. Рўзасининг қазосини тутади.
  29. Биров таом еб ёки жинсий яқинлик қилиб турганида тонг отиб қолди. Дарҳол қилаётган ишини тўхтатса, рўзаси тўғри бўлаверади.
  30. Шаҳватини тўлиқ бўлмаган ҳолда қондириш.
  31. Қучоқлаш, ўпиш ва шунга ўхшаш ишлар туфайли манийси тўкиш.
  32. Ухлаб ётган аёлга жинсий яқинлик қилинса, ўша аёл ҳам қазо тутади.
  33. Аёл киши фаржига мой ёки шунга ўхшаш нарсаларни томизиш.
  34. Рўзадор шахс орқасига сув ёки мой билан ҳўлланган бармоғини киритиш.
  35. Рўзадор шахс орқасига пахта, латта ва шунга ўхшаш нарсаларни киритиш.
  36. Аёл киши ички фаржига сув ёки мой билан ҳўлланган бармоғини ёки пахта, латта ва шунга ўхшаш нарсаларни киритиш.
Мавзуга оид мақолалар
Бугун 24 февраль 2018 йил санасида Тошкент вилоятининг Назарбек туманида жойлашган 8мактаб ўқитувчи ва давоми...

05:07 / 25.02.2018 3522
Саудия Арабистонининг илк суратларидан ҳисобланган Муҳаммад Содиқ Бей томонидан 1881 йилда суратга олинган давоми...

06:10 / 03.04.2019 1665
Кириш Муҳаббат энг бетакрор инсоний туйғулардан бўлиб, қадимдан барча жамиятлар ҳаётида юқори ўрин давоми...

15:00 / 09.12.2019 3872