Рўза ойими ёки зиёфат ойи?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугунги кунда бутун дунё бўйлаб бир миллиарддан ортиқ одам Рамазон ойида рўза тутади. Ушбу амалиёт мусулмонларга ўзларининг кундалик одатлари ҳақида ўйлаб кўришга, тақводорлик ва интизом руҳини оширишга ёрдам беради, деб ёзади ABC нашри.

Рамазон ойи рўзаси Ислом динининг асосий фарзларидан ҳисобланади. Унда мусулмонлар ўзларини еб-ичишдан ва гуноҳ ишлардан тиядилар.

Австралия Ислом жамияти имоми Доктор Беким Ҳасанийнинг таъкидлашича, Рамазон доимий очликда юрадиган инсонларнинг ҳаёти ҳақида ўйлаб кўриш учун фурсатдир.

“Бахтга қарши, бу муқаддас ойда кўп мусулмонлар ажр тўплаб олиш ўрнига вазн йиғадилар, – дейди у. – Инсонлар кўпроқ ифторга нима тайёрлаш, кимни таклиф қилиш ёки қайси ресторанни танлаш билан машғул бўлиб қоладилар”.

Рамазон ойида чиқиндилар кўпаяди

Шунингдек, инсонлар ошқозонларига сиғадигандан анча кўп таом тайёрлашлари ва сотиб олишлари натижасида исрофлар – чиқиндилар ортади.

Индонезиядаги Ғарбий Явада жойлашган Parongpong Waste Management чиқиндиларни утилизация қилиш марказининг хабар беришича, дунёнинг энг йирик мусулмон мамлакатларидан бирининг пойтахти – Жакартада Рамазон пайтида чиқиндилар миқдори ўтган йили одатдагидан кўра 200 тоннага ортган.

“Бу асосан озиқ-овқат чиқиндилари, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари ўрамлари, жумладан, пластикларни ташкил қилади, – дейди марказ асосчиси Гадис Прамешвари. – Бу жуда ташвишли ҳолат. Индонезия айни пайтда озиқ-овқатни исроф қилиш борасида дунёдаги энг олди мамлакатлардан биридир”.

Рамазон пайтида кўплаб мусулмон мамлакатларидаги ресторанлар ва меҳмонхоналар арзонлаштирилган нархларда ифтор-пакетларини тақдим қиладилар. Бу пакетлар кўпинча бир неча таом, салат ва ширинликларни ўз ичига олади. Бундай кўп таом билан ифторланишни суннатга мувофиқ деб аташ қийин.

“Кузатувларга мувофиқ, чиқиндилар аксар ҳолатларда савдо марказлари ва ресторанлардан – инсонлар ортиқча кўп овқатга буюртма бериб, ҳаммасини ея олмаганидан келган”, дейди Прамешвари хоним.

Динимизда ҳавои нафсга эрк беришдан қайтарилган

Доктор Беким Ҳасанийнинг фикрича, ҳаддан ташқари кўп истеъмолнинг асосий сабаби замонавий маданиятдир. Доктор Беким бутун дунёдаги мусулмон жамиятларини Рамазон ойида уни зиёфатлар ойидек кўрмай, ибодатни кўпайтиришга, муҳтожлар учун кўпроқ хайрия акцияларини ўтказишга чақирди.

Парҳезшунос Кетрин Баклех қўшимча қиладики, кундузи рўза тутгандан сўнг ифторда кўпроқ оғир таом истеъмол қилиш одати мусулмонларнинг Рамазон пайтида вазн орттиришларининг асосий сабабидир. “Инсонлар кун бўйи ея олмайдиган нарсаларининг ўрнини саҳарлик ва ифторликда қоплашни истаб, юқори калорияли ва ёғли маҳсулотларни афзал кўрадилар, – дейди у. – Энг катта муаммо шундаки, улар буни камҳаракат бўлган, озроқ калория сарф қиладиган пайтда тановул қиладилар. Юқори даражалардаги калорияларни тановул қилиш қонда холестерин ва шакар даражасининг ортишига олиб келади”.

Моддият бой, маънавият камбағал бўлган олам

Мусулмонларнинг Рамазон ойидаги исрофлари танқид қилинишига қарамай, “Соғлик васвасаси: саломатлик ортидан қувиб орттирилган кўнгилсизликлар” китоби муаллифи Бриджид Делани (“Wellmania: Misadventures in the Search of Wellness”)нинг айтишича, ғарб жамияти рўза амалиёти орқали мусулмонларнинг ўз нафслари билан курашишлари тўғрисида кўпроқ нарса ўрганишлари мумкин. “Бизнинг жамиятимиз қулайликлар билан тўла. Бироқ Рамазон ойида атрофимиздаги мусулмонларнинг ўзларини бошқариш, ирода ва интизомлари намоён бўлади. Гап шундаки, иймон кишига маълум масъулиятларни юклайди. Бунда катта дарс бор”, деб ёзади у.

http://islamosfera.ru
Манба
Мавзуга оид мақолалар
Амалларнинг турлича бўлиши қалб ҳолатларининг турлича бўлишидандир.  Яхши биламизки, амалларга туртки давоми...

10:46 / 10.07.2017 4089
embedhttpswww.youtube.comwatchvLbkrJhA3gfeatureyoutu.beembed

13:15 / 15.01.2018 2835
   Аллоҳ таоло Рамазон ойи рўзасининг фарз қилингани ҳақидаги ояти каримада «Эй иймон давоми...

05:51 / 08.02.2017 3420
Чойингиз ёки қаҳвангиздан татиб кўраверадими Ранжиманг, бу иши сизга ҳамма нарсанинг энг яхшисини давоми...

01:05 / 28.12.2016 2458