Рўза тутмасликка рухсатлилар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

  1. Ўта қари кишилар.

Қари чол ва кампирларнинг фидя бериш билан кифояланишларига рухсат этилгани уларнинг кейинчалик ҳам рўза тутолмасликлари эътиборидандир. Чунки улар борган сари қариб, заифлашиб бораверадилар. Уларнинг қайтиб ёшариб, рўза тутишларидан умид йўқ.

  1. Ҳомиладор аёллар.
  2. Эмизикли аёллар.

Ҳомиладор ва эмизикли аёллар вақтинчалик беморга ўхшайдилар. Ҳомилани туғиб, болани кўкракдан ажратгандан сўнг яна рўзани тутиш имконига эга бўладилар. Бир йилда бир келадиган рўзани қазо қилиб тутиш осондир.

  1. Мусофирлар.

Рамазони шариф кунлари сафарга чиққан одам ҳам рўза тутмаслиги мумкин. Сафардан қайтганидан кейин Рамазоннинг қолган кунлари бўлса, уларни тутаверади. Рамазондан кейин эса сафарда неча кун тутмаган бўлса, ўшанча кун қазосини тутиб беради. Мусофир учун сафарда ортиқча қийинчилик бўлмаса, рўза тутгани тутмаганидан кўра афзалдир

  1. Беморлар.

Бемор киши агар рўза тутса беморлиги зиёда бўлиб кетадиган ёки тузалиши ортга суриладиган бўлса, Рамазон ойида бемалол рўза тутмай юриши мумкин. Аллоҳ таоло беморлиги сабабли унга рухсат берган. Тузалганларидан кейин имкон бўлганда, тутмаган кунлари саноғича қазо рўза тутадилар.

  1. Очлик ва сувсизлик оқибатида ҳолдан тойганлар.

Ўта қаттиқ очлик ёки сувсизлик оқибатида ҳалок бўлиш даражасига келган, ақлига ёки бирор аъзосига шикаст етиши хавфи туғилган киши ҳам рўза тутишдан узрли ҳисобланади. У ҳам кейин қазосини тутиб беради.

  1. Мажбурланган шахс.

Бировни ўлдириш ёки аъзоларидан бирини ишдан чиқариш ила таҳдид солиб, рўзасини очишга мажбурланса, у ҳам узрли ҳисобланади. Қазосини кейин тутиб беради. Аёл кишининг номусига тегилса ҳам қазосини тутиб беради.

Мажбурлаш мажбур қилинаётган одамнинг жонига ёки бирор аъзосига таҳдид солиши шарт. Ушбу шарт бўлмаган даражада мажбурлаш гуноҳ ишни қилаверишга йўл очмайди. Фақат ўлим хавфи ёки танасидаги аъзоларидан бирининг йўқ бўлиши, майиб бўлиши хавфигина шаръий эътибордаги мажбурлаш ҳисобланади.

      8.Машаққатли касб эгаси.

Агар касбини тарк этса куни ўтмайдиган бўлса ва рўза тутганда касбини қила олмай қоладиган бўлса, узрли ҳисобланади. Бу тоифага нонвой, темирчи ва кон ишчилари кабилар киради. Улар саҳарликни қилиб, рўзани ният қиладилар. Иш давомида ҳоллари чатоқ бўлиб қолса, рўзани очиб, кейин қазосини тутадилар.

 
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvRytajV3icIcembed

09:48 / 27.02.2015 7741
Мадинаи мунавварада турилганда кўпроқ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Равзаларига бориб, дуруду давоми...

09:08 / 13.08.2018 4172
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ.   Ассалому алайкум, муҳтарама устозлар, азиз опасингиллар, ушбу улуғ даргоҳга, давоми...

08:05 / 19.11.2018 2196
 Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни инсоният учун энг гўзал ўрнак қилган давоми...

15:10 / 03.03.2017 4774