Россияда мигрант аёллар масаласига бағишланган кенгаш ўз ишини бошлади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Кеча 21 июль 2018 йил санасида Россия Федерациясида “Россия мигрантлари: ижтимоий ташкилотларнинг ўрни ва аҳамияти” номли аёллар кенгаши бўлиб ўтди. Унда мигрант аёлларнинг жамиятда тутган ўрни ва турли муаммолари таҳлил қилинди. Бугунги кунга келиб муслималарнинг жамиятда фаолроқ ўрин эгаллаш ниятида ижтимоий лойиҳалар, хайрия ишлари олиб боришаётгани, мамлакатнинг сиёсий ҳаётида иштирок этишаётгани кенгаш мавзусининг муҳимлигини белгилаб берди. Кенгашда Россиянинг 34 та регионидан ҳамда қўшни мамлакатлардан муслима аёллар ташкилотларининг раҳбарлари ва вакиллари иштирок этдилар. Кенгашнинг мақсади: Россия жамиятининг мусулмон қатламида рўй бераётган муҳим масалаларни ҳал қилишда мусулмон аёллар ташкилотларини бирлаштириш, шу билан бир қаторда муслиманинг жамиятдаги ўрни ва давлат ишларида иштирокининг чегаралари тушунчаларига аниқлик киритишдир.

Мавзуга оид мақолалар
Сентябрь, янги ўқув йили барча ўқувчилар учун ҳар йили бир олам ҳаяжон билан бошланади. Биринчи синфга давоми...

16:00 / 22.08.2019 2659
embedhttpswww.youtube.comwatchvAF0ftX9yccampfeatureyoutu.beembed Мана, рабиъул аввал ойи яна кириб келди. У ҳар сафар ўзи билан давоми...

12:04 / 29.03.2019 2949
  Март ойининг сўнгги куни Ўзбекистонда илк бора Muslima collectoin муслималар либоси кўргазмаси бўлиб ўтди. давоми...

07:59 / 02.04.2018 2831