«Расулуллоҳнинг мавлид хотираларини нишонлаш билан уммат воқелиги ўртасидаги муносабат» (1-қисм)

0 567


Мана, рабиъул аввал ойи яна кириб келди.

У ҳар сафар ўзи билан бирга хушбуй ва муаттар хотирани олиб келади. У ўзи билан ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд хотираларини олиб келади.

Мана, бутун дунё мўмин-мусулмонлари чиройли хутбалар, таъсирли, мазмундор сўзлар ҳамда ажойиб ва гўзал қасидалар билан ушбу хотирани нишонлаш учун тайёргарлик кўрмоқдалар.

Мана, бутун дунё мўмин-мусулмонлари чиройли хутбалар, таъсирли, мазмундор сўзлар ҳамда ажойиб ва гўзал қасидалар билан ушбу хотирани нишонлаш учун тайёргарлик кўрмоқда. Аммо тез орада унга қарши бўлган ахборот воситалари ҳам сафарбар қилинади. Лекин мен, эй Аллоҳнинг бандалари, ҳар йили бизни хурсанд қилиб, такрорланиб келувчи ушбу тантана билан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган нарсанинг асосий қисмидан юз ўгираётган мусулмон умматининг воқелиги ўртасидаги алоқа ҳақида ҳамда Шарқ ва Ғарб шамоллари бизларга учириб келаётган баъзи нарсалар туфайли фитнага (синовга) учраётган мусулмонлар орасидаги муносабат ҳақида савол бермоқчиман.

Эътибор беринг, бу нарса бизни Аллоҳ таолога ва Унинг Расулига яқинлаштиряптими ёки унинг аксини рўёбга чиқаряптими?

Мен юқорида васф қилиб берган, бугунги воқелигимизда қуруқ сўзлардан иборат бўлиб қолган ҳар хил тантаналар бизларни Аллоҳ таолога яқинлаштирмайди, балки аксинча, бу нарсалар бизни Расулуллоҳдан уялишимиз, хижолат бўлишимизни талаб қилади, деб ўйлайман. Яшаш тарзимизни тасдиқламайдиган сўзлар орқали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан гаплашишимиз биздан хижолатга кўмилиб кетишимизни талаб қилади.

У зот алайҳиссалом бизларни бир қанча нарсаларга буюрганлар, яна бир қанча нарсадан қайтарганлар, насиҳатлар қилганлар, кўплаб асосларни олдимизга қўйганлар.  Шунингдек, агар биз ушбу насиҳат ва буйруқларни ўзимизга қабул қилиб олсак, Аллоҳ азза ва жалла ҳам биздан воз кечмаслигини ва дунёвий манфаатларимизни руёбга чиқариб, охиратдаги бахту саодатимиз кафолатини ҳам беришини таъкидлаганлар.

Лекин Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотдан кейинги биринчи, иккинчи, учинчи авлод кетганидан сўнг тўртинчи авлод келди. Кейин улар Роббимиз айтганидек:      

«Уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар. Бас, тезда улар ёмонликка йўлиқдилар» (Марям сураси, 59-оят). 

Ушбу насиҳатнинг асосийсини, буйруқ ва қайтариқларнинг энг улканларини унутдилар ёки ўзларини унутганга солдилар.

Узун бир саҳиҳ ҳадиснинг орасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: 

«Огоҳ бўлинг! Худди адашиб юрган бегона туяни (сув ҳавзасидан) ҳайдаган киши каби, ҳавзимдан (бегона) кишиларни ҳайдаб, умматларимни: «Келинглар!» деб чақираман. Менга: «Улар сендан кейин (динни) ўзгартириб юборишган», дейилса, мен: «Ундай бўлса, узоқ-узоқ туришсин», дейман»

Муҳаммад Саъид Рамазон ал-Бутий хутбаси.
17-октябр 2008-йил.
Шайхонтоҳур туман Эшонгузар жомеъ
масжиди имом хатиби: Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси 

Баҳам кўринг

Leave A Reply