Расулуллоҳга салавот айтишнинг фазилатлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом йўлланг» (Аҳзоб сураси, 56-оят)

Ушбу ояти карима Аллоҳ таолонинг ҳузурида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг қадрлари қанчалар улуғ эканини яна бир бор кўрсатмоқда. Бошқа кимдир эмас, Аллоҳ таолонинг Ўзи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалламга салавот айтиши таъкидланмоқда.
Салавот Аллоҳдан бўлса, бандаларига раҳмат, мағфират ва неъматдир. Салавот фаришталардан бўлса, истиғфорлари ва хизматлари билан ул зотга иззат-икром кўрсатишдир. Салавот умматлардан бўлса, дуо ва эъзозлаш маъносини англатади. Набий алайҳиссаломга айтилган салавот – дуодир, дуо бўлганда ҳам, дуоларнинг афзалидир. Умматларнинг Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга салавот айтиши у зотнинг бунга муҳтож бўлганлари учун эмас, чунки Аллоҳнинг салавоти турганда бандалар тугул, фаришталарнинг салавотига ҳам ҳожат йўқ. Аллоҳ таолога элтувчи зинапоя бўлган бу амал Расулуллоҳни улуғлаш, у зотга бўлган муҳаббат ва ҳурматни изҳор қилиш, шу билан бирга савоб умид қилишдир.

Банда Набий алайҳиссаломга қанчалик кўп салоту салом айтса, у зт ўша бандани шунчалик яхши кўрадилар. У зот соллалоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатлари эса бандага Аллоҳнинг муҳаббатини насиб қилади. Аллоҳнинг муҳаббати эса бандани Роббининг ҳузурига, қурбатга тортади. Бу дунёдаги барча саъй-ҳаракатларимиздан мақсад фақат Аллоҳга муқарраб бўлиш ва ул қудсий даргоҳга етишишдан иборат.

Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни менга энг яқин кишилар – менга кўп саловот айтганлардир», деганлар.

Ушбу маънодаги ҳадиси шарифлар жуда кўп. Имом Термизий ва имом Насаийлар ривоят қилган яна бир ҳадисда Ҳабибуллоҳ алайҳиссалом: «Кимнинг ҳузурида мен зикр қилинсам-у, у менга саловот айтмаса, ўша одам бахилдир», деганлар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишда у зот ўзлари ўргатгандек қилиб, суннатда келган сийғалар билан, гўзал ва фасоҳатли қилиб, эҳсон даражасида, Ҳабибимиз алайҳиссаломни кўриб тургандек қилиб айтиш мақсадга мувофиқдир.

Бугунги тадбиримиздан Ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни эслашни, у зотга муносиб уммат бўлиш учун янада ғайрат қилишни мақсад қилган эканмиз, ушбу анжуманни у зотга муҳаббатимизни изҳор қилишнинг энг афзал кўриниши, яъни салавот айтиш билан якунлайлик. У зотга ҳар бир салавотимиз етказилади, у зот ҳар бир салавотимизга жавоб берадилар. Келинг, ҳаммамиз жўрликда у зотга салавот айтайлик. Шоядки Аллоҳнинг раҳматига ноил бўлиб, у зотнинг шафоатларига муяссар бўлсак…

Мавзуга оид мақолалар
Гулобод Қудратуллоҳ қизи 1964 йил 27 октябрда Қозоғистон Республикаси  Чимкент шаҳри Сайрам туманида  таваллуд топган. 19721982 йиллар ўрта мактабни тамомлаб, шу йили давоми...

23:28 / 29.01.2017 9784
Ҳаж маросимини ташкил қилиш ишлари бўйича вазир Бандар ибн Муҳаммад Ҳажар маълум қилишича, умра зиёрати учун Маккага келувчиларнинг бу йилги сони анча ўсган. давоми...

08:03 / 21.12.2016 3058
САВОЛ. Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Ушбу сайтни кўриб, жуда мамнун бўлдим. Мени анчадан бери қийнаётган савол билан сизга мурожаат қилмоқчиман. Жавоб учун давоми...

08:58 / 20.11.2016 2790
2013 йил 1 февралда АҚШдаги муслима аёллар ташкилоти мусулмон бўлмаган аёллар ҳамда ҳижоб киймайдиган муслималарга бир кунга ҳижоб кийишни таклиф қилишди. Бунинг давоми...

07:55 / 09.12.2016 2264