Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзалари

0 906

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам равзаларида бўлсам,

айтмоқчи бўлганларим

Қачон сизга етарман, Ё Расулуллоҳ,

Салом дуруд айтарман, Ё Расулуллоҳ,

Шафоатчи бўлинг менга, Ё Расулуллоҳ,

Бир мурувват қилинг менга, Ё Расулуллоҳ.

 

Тавба қилган бандаман, Ё Расулуллоҳ,

Беринг, кияй кулоҳу-жандадан, Ё Расулуллоҳ.

Зикр тушгим келади, Ё Расулуллоҳ,

Аллоҳим деб, сиз деб, жўшгим келади, Ё Расулуллоҳ.

 

Тушларимга кирсайдингиз, Ё Расулуллоҳ,

Бир мурувват қилсайдингиз, Ё Расулуллоҳ.

Мендай яна бормикан, Ё Расулуллоҳ,

Дийдорингизга мендай зормикан, Ё Расулуллоҳ.

 

Маконингизда жон берсам, Ё Расулуллоҳ,

Равзангизни бир кўрсам, Ё Расулуллоҳ.

Тангрим шафоат қилса, Ё Расулуллоҳ,

Ўзига ва сизга зорлигим билса, Ё Расулуллоҳ.

 

Мен ошиқу беморман, Ё Расулуллоҳ,

Ёлғон дунёда хорман, Ё Расулуллоҳ.

Ғамим сизга етмоқлик, Ё Расулуллоҳ,

Камим сизга етмоқлиқ, Ё Расулуллоҳ.

 

Жисму жоним қақшайди, Ё Расулуллоҳ,

Ўлим яқин ўхшайди, Ё Расулуллоҳ.

Ҳажларда ўлим топай, Ё Расулуллоҳ,

Ҳажларда қўним топай, Ё Расулуллоҳ.

 

Ҳажга етказсин Аллоҳ, Ё Расулуллоҳ,

Сизга етказсин Аллоҳ, Ё Расулуллоҳ.

Салом, дуруд йўллайман, Ё Расулуллоҳ,

Сизга етмай ўлмайман, Ё Расулуллоҳ.

 

Ассалоту вассолат, Ё Расулуллоҳ,

Сизга минг-минг салавот, Ё Расулуллоҳ.

Ассалоту вассолат, Ё Расулуллоҳ,

Сизга салом, салавот, Ё Расулуллоҳ.

 

Ассалоту вассоламу алайка, Ё Расулуллоҳ,

Ассалоту вассоламу алайка, Ё Ҳабибуллоҳ.

Ассалоту вассоламу алайка, Ё Ҳалилулллоҳ,

Ассалоту вассоламу алайка, Ё Набиюллоҳ.

 

Ассалоту вассоламу алайка, Ё Хойри Холқиллоҳ,

Ассалоту вассоламу алайка, Ё Нура Аршиллоҳ,

Ассалоту вассоламу алайка, Ё Амина ваҳиюллоҳ.

 

Баҳам кўринг

Comments are closed.