«Рамазоннинг ҳаётимга таъсири» номли танловни эълон қиламиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  • Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу! Муҳтарама опа сингилларимизга қувончли ва ёқимли бир хабарни етказмоқчимиз. Муборак Рамазон кириб келиши муносабати билан «muslimaat.uz» сайти «Рамазоннинг менинг ҳаётимга таъсири» сарлавҳаси остида мақолалар танловини эълон қилади. Унда сиз айнан шу муборак ойнинг сизнинг ҳаётингизда тутган ўрни, шу ойнинг баракоти ва ундаги дуолар ижобати туфайли ҳаётингизда бўлган улкан ўзгаришлар, катта бурилишлар ҳақида қалам тебратишингиз мумкин. Мақолаларингизни muslimalar1@gmail.com электрон манзилига юборинг. Танлов муддати: 1 июндан 1 июлга қадар. «Энг яхши» деб топилган мақолалар муаллифлари эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.

    Бундан ташқари, ўз намунангизда инсонларни яхшиликка, эзгуликка чорлаш мазмунидаги гўзал ижодингиз учун ажру мукофотлар ҳам олишингизни унутманг! Аллоҳ барчаларимизга ўзи ҳидоят берсин, ижодингизга илҳом ва танловдаги иштирокингизга муваффақиятлар тилаб қоламиз!
     

    Ҳурмат билан «muslimaat.uz» сайти ходималари

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvJf6elKI04Akembed

08:09 / 16.10.2017 3104
       Ҳазрат вафот этганларига ҳам мана ўн бир кун бўлди. Ўша кундан бери на ҳаловат, на хотиржамлик бор. Устозга бунчалик боғланиб қолганимни вафотларидан кейин давоми...

08:36 / 05.02.2017 8423
Биз илмуфан кенг тарғиб қилинган ва замонавий дунёда яшаётган бўлсакда, барибир, хурофотлар  соғлом фикрлашимизга соя ташлаб туради.Турли хил аёллар билан давоми...

04:00 / 22.11.2016 3085