Рамазон тайёргарлиги учун баъзи маслаҳатлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом ва бошқа динларда рўза, Яратганга ибодатларнинг энг муҳими бўлиш билан бирга, инсон саломатлиги учун ҳам жуда фойдали ҳисобланади. Бир ойлик рўза тутиш жараёнида инсон организмида моддалар алмашинуви тизими дам олади.
Энергия ҳосил қилиш учун организмдаги тўпланиб қолган ёғлар ишга тушади. Шу билан бирга, биз кунлик егулигимизни қадрига етишни ва очликка сабр қилишни ўрганамиз. Ҳаттоки кўпчиликка рўзадан кейин овқатларнинг таъми ҳам бошқача – мазали туюлади. Рўза ― бу Роббимизнинг бизга туҳфаси ва биз бу жараёнга алоҳида аҳамият билан қарашимиз лозим бўлади. Рамазонда соғлом турмуш тарзига эришиш учун бироз тайёргарлик ҳам керак бўлади. Келаётган ой учун аввалдан тахминий «меню» тузиб, керакли нарсаларни сотиб олишни бошлаш керак. Шунда сиз Рамазоннинг бошиданоқ ўзингиз истаган таомни сизга қулай шароитлар билан тайёрлашингиз мумкин бўлади. Бундан ташқари, олдиндан менюни тайёрлаш сизнинг вақтингиз ва кучингизни тежайди. Ҳозирданоқ кофе, газланган ичимликлар, умуман, таркибида кофеин мавжуд ичимликларни камайтириш мақсадга мувофиқ. Шунда Рамазонгача секин-секин бунга ўрганасиз. Шу билан бирга, организмда намликни сақлаб туриш учун 8-10 стакангача сув ичишингиз мумкин. Рамазон – озиш фурсати эмас. Бу – сокинлик, хотиржамлик ойи. Агар ўтган йили соғлигингиз билан муаммолар бўлган бўлса, албатта, шифокорга бориб, олдиндан овқатланиш тарзини қандай ташкил қилиш борасида маслаҳатлашинг. Намоз ва бошқа ибодатларингизни қолдирманг. Уйқу, машғулотлар, иш вақтларининг ҳам тартибли бўлишига аҳамият беринг. Гимнастика ҳам жуда яхши фойда беради. Агар сиз барча фаолиятларингизни тартибга сола олсангиз, Рамазон ойи давомида тетик ва бардам бўласиз. Рамазон ойида овқатланиш тартибида қуйидагиларга аҳамият беринг: • Мева ва сабзавотлардан имкон қадар кўп фойдаланинг, ҳамиша дастурхонингизда бўлсин. • Саҳарлик пайтида жудаям шошилиб овқатланишдан сақланинг. • Кундузи чанқамаслик ва бош оғриғидан қочиш учун кўпроқ суюқлик (масалан, янги мева шарбатлари) кўпроқ ичинг (ўртача 2 л). • Чой, кофе, кола кабиларни 2 стакандан ортиқ ичманг. Улар уйқуни қочириш билан бирга, организмдан суюқлик кетиб қолишига сабаб бўлади, бу эса дармонсизликка олиб келади. • Бадантарбия қилинг. Фаол қон алмашинувини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Эрталабки ва кечки сайр ҳам жуда фойдали. • Ухлаш тартибингизга эътибор қилинг. Бу кун давомида ўзингизни яхши ҳис қилишга ёрдам беради, айниқса, ишлайдиган ва ўқийдиганлар учун бу жуда аҳамиятли. Кам ухлаш асабийлик, бош оғриғи ва овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Тушдан сўнг бироз ухлаб олиш ҳам фойдали. Бу сизни тетиклаштиради ва ифтор вақтигача куч бағишлайди. • Саҳарлик. Албатта, қуёш чиқишидан олдин саҳарлик қилинг. Уйқу бузилиши туфайли саҳарликдан воз кечманг. Шунингдек, бу нонушта қувват манбаи бўлишига ҳам эътибор беринг.
Манба: www.musulmanka.ru
Мавзуга оид мақолалар
  Қирғизистон Республикаси Жоқорғу Кенеш депутати Турсунбой Бакир ўғли якшанбани жумага ўзгартириб, уни давоми...

14:14 / 21.12.2016 3014
Ўн беш йил давомида мияси ўлик бўлган киши ҳақида ажойиб қисса Бир аёл ҳижрий 1415 йили эрида содир бўлган давоми...

14:14 / 26.12.2016 7195
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Бола отаонасига ҳар қанча яхшилик қилса давоми...

03:50 / 15.11.2016 2624
Ҳайз бемор бўлмаган ва ҳайз ёшидан ўтмаган болиғ аёлнинг раҳми чиқарадиган қондир. Ҳайзнинг ози уч кечаю уч давоми...

16:02 / 12.11.2016 13543