Рамазон суҳбатлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ramazon-suhbatlari3

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

«muslimaat.uz» сайтининг азиз фойдаланувчилари! Сизларга мамнуният билан шуни эълон қиламизки, кириб келаётган муборак Рамазон ойи муносабати билан сайтимиз ўқувчилари ўртасида бугунги кунда ўта муҳим бўлган баъзи масалалар юзасидан суҳбатлар ўтказишни режалаштирдик. Бу суҳбатлар бугунги кунда бизни қийнаётган муаммолар ҳақида бўлиб, бу хусусида  ҳар биримиз ўз фикр-мулоҳазаларимизни билдиришимиз мумкин. Шу муаммолар ечимларини нималарда кўришимизни айтишимиз, бу суҳбатларда фаол иштирок этишимиз мақулдир. Зеро биз бугун кўча-куйда кўраётган турли ноқулай ва ёқимсиз ҳолатлар кичик жамият бўлмиш оиламиздан келиб чиқади. Кейин эса улар аста катталашиб, умуммиллат муаммосига айланади. Ҳар биримиз ўз оиламиздаги муаммони тузатишимиз, натижада бутун жамиятни ислоҳ қилишимиздир. Ҳадисларда айтилишича, мўминлар мўмин биродарлари учун кўзгу вазифасини ўтайдилар. Яъни айбларини ислоҳ қилишга ёрдам берадилар. Келинглар, бугунги кунда ўзимизни қийнаётган ҳолатлар хусусида фикрларимизни билдирайлик ва унинг ечимини нимада кўраётганлигимизни ҳам айтайлик. Сиз қайси мавзуларда суҳбат қуришни таклиф қиласиз? Сиз айтган масала рамазоннинг 30 кундан бирида кун мавзуси сифатида танланиши мумкин. Суҳбатлар Рамазони шарифнинг биринчи кунидан бошлаб ҳар куни соат 16:00 дан  17:00га қадар давом этади.

РАМАЗОННИНГ ИЛК КУНИ МАВЗУСИ

Ривожланган замонамизда  интернет, айпад, айфонлар ҳаётимизга шиддат билан кириб кетаётган бир пайтда гўёки китоблар урфдан қолган. Ҳеч ким қоғоз варақлаб, китоб ўқимайди, деб ўйлаймиз. Лекин алҳамдулиллаҳ, шундай инсонлар бор. Улар кўп. Яшаб юрган кунларимизда шундай бир оилани биламан, улар маънавий даражаси шу қадар юксак кишиларки, умрини, олтинга тенг вақтини телевизор қаршисида ёки бошқа гаджетлар экранига термулиб эмас, балки айнан китоб мутолаасига сарфлашади. Айнан китобга сарфлашади. Оиладаги удумга кўра ҳар пайшанба кечқурун оиланинг жамики аъзолари шу бир ҳафта ичида ўқиган китоблари хусусида ҳисобот берадилар. Фарзандлар оталарига нима китоб ўқиганлари, ундан олган ибратларини айтиб берадилар. Ўз ўрнида ота ва она ҳам шу ҳафтада мутолаа қилган китоблари, уни ўқиб олган ҳиссиётлари, туйғулари, ўзлари учун кашф қилган янгиликлари ҳақида фарзандларига айтиб берадилар. Келаси ҳафта учун ота ўз фарзандларига бирор китобни тавсия қилади. Ҳар куни кун тартибидан мутолаа соатлари, албатта, ўрин олади. Энди айтинг-чи, шу оиладаги фарзандлар ва албатта, ота-оналар ҳам экранга тикилиб кун бўйи вақтини ўтказаётган оила аъзолари билан тенг бўла оладиларми? «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармилар?!» Фотир сураси, 9 оят. Айниқса, қизларга нисбатан кўпинча «Ўқиб шаҳар олиб берармиди?» деган иборани эшитиб қоламиз. Албатта, қиз бола шаҳар олиб бермайди. Бунинг унинг масъулияти ҳам эмас. Аммо ўқиса, оиласида гўзал бир одоб муҳитини ярата олади, солиҳ ва солиҳа фарзандлар тарбиялаб, келажакда ўша олиб беролмайдиган шаҳаридаги жамиятнинг юксак маънавиятда бўлишини таъминлай олади. Умуман олганда, бугунги кунимизда илм-маърифат, китоб ўқиш ва маънавий даражамиз хусусида нима дейсиз? Суҳбатларда фаол қатнашишга чақирамиз! Чунки қалбида иймони бор ҳар бир муслима ушбу ёқимсиз ҳолатларга индамай қараб туролмайди. Унга нисбатан агар тилида бўлмаса ҳам, дилида бир фикр пайдо бўлади. Бу саҳифа сизга мана шу ўзингизни қийнаётган муаммолар ҳақида ўз фикрларингизни очиқ айтишга имкондир! muslimaat.uz  
Мавзуга оид мақолалар
Аёлнинг либоси Аёлнинг либоси отасининг тарбияси, онасининг эътибори, акасининг рашки, эрининг ҳамиятини давоми...

07:58 / 06.09.2017 1913
Вақтни муҳофаза қилишда ёрдам берадиган сабаблар Динимиз вақтни муҳофаза қилишга, ундан унумли давоми...

16:00 / 24.11.2019 1819
21масала Жароҳат тузалмай туриб, боғич тушиб кетса, маҳкамлаб қўйилади, лекин қайта масҳ тортиш лозим давоми...

08:27 / 28.02.2019 2207
httpswww.youtube.comwatchvanLqhLhuy1A

07:48 / 28.01.2019 2338