Рамазон суҳбатлари 6-кун
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Асссаламу алайкум!

Сайтимизнинг азиз фойдалаанувчилари. Навбатдаги суҳбатимиз бугунги куннинг долзарб мавзуларидан бири бўлган қўшхотинлик ҳақида. Сиз бунга қандай қарайсиз?

........... – Сизга айтиш осон! Бошингизга тушмаган-да! – Гап унда эмас. Нима, олдингизга тушиб олиб эрингиз билан урушишим керакми бўлмаса? – Мен чидай олмайман! Бунга умуман чидамайман! – Нега чидай олмайсиз? Аллоҳ бандалари чидамайдиган ишга рухсат бериб қўймайди. Мен сизга осон демайман. Аҳволингизни тушуниб турибман. Лекин сиз ўзингизни қўлга олишингиз керак. Бу масалани ҳиссиётга берилиб, аччиқ билан жанжал билан ҳал қилинмайди. – Куйиб кетяпман! Дунё кўзимга қоронғу бўлиб кетди! Ё уни десин, ё мени! – Менга қаранг, синглим, тасаввур қилинг, эрингиз вафот этиб қолса, нима қилардингиз? Чидармидингиз? Ё Аллоҳга исён келтирармидингиз? – Астағфируллоҳ, тақдирга бўйсунардим... – Бу ҳам тақдир бўлмай нима? Ҳар бир яхшилик ва ёмонлик Аллоҳдан, Аллоҳнинг тақдири. Сиз ёмонлик деб ўйлаётган нарса аслида хайр бўлиши ҳам мумкин. Мен эрингизни оқламоқчи эмасман. Мен эрингизнинг қилган ишини ҳам оқламоқчи эмасман. Кўпхотинлик тарафдори ҳам эмасман. Сиз шошилиб мени тушунишни хоҳламаяпсиз. Мени айтмоқчи бўлганим, ҳар ким ўз қилмишига жавобгар. Эрингиз қайси сабаб билан шу ишни қилган бўлса ҳам, сиз муслима, мўмина ҳолингизда туринг, чегарадан чиқиб кетманг, бандалигингиз, динингизга қарши иш қилманг. Ўзингизга ярашадиган ишни қилинг, ўзингизга лойиқ ҳолатда туринг. Мен шуни аймоқчиман, холос...

Сизлар ҳам шу мавзу ҳақида ўз фикрларингизни билдирсангиз... 

Соат 16:00да сиз, азизаларимизни кутиб қоламиз!

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
 Бугун 4 ноябрь куни Москва шаҳрида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги Мусулмонлар давоми...

13:21 / 04.11.2019 2158
embedhttpswww.youtube.comwatchvIMmKN1VM3moembed

07:38 / 01.11.2016 4552
Керакли маҳсулотлар 250 г маргарин 650 гр ун 4 та тухум 300 гр шакар разрихлител 300 гр ёнғоқ бир банка давоми...

06:29 / 02.03.2017 8253
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим «Етимларни то никоҳёшига етгунларича синаб туринглар. Агар уларнинг эсҳуши давоми...

06:26 / 29.11.2016 3123