Рамазон суҳбатлари/ 20-кун
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! «Ҳалқумидан ҳаром луқма ўтган боладан яхшилик кутма», деган ҳикматли сўз бугунги суҳбатимизга асос бўлади десак, янглишмаймиз. Чунки бугун сиз билан овқатланиш одоблари ва маданияти ҳақида сўз юритмоқчимиз. Албатта, кўпчилигимиз таомни «Бисмиллаҳ» билан бошлаш, ўз олдидан ейиш, аввал катталар қўл узатиши, таомдан олдин ва кейин қўлни ювиш каби кўплаб одобларни санаб ўтишимиз мумкин. Аммо, келинг, овқатланиш одобларида бугун еяётган нарсамиз қанчалик ҳалол эканлигига диққатимизни қаратсак. Сиз харид қилаётган озиқ-овқатингиз таркибини ўрганишга ҳаракат қиласизми? Бегона жойда таомланганда «Ҳалолми» деб сўрашдан уялмайсизми ёки бу саволни унутмайсизми? Фарзандларингизга олиб бераётган турли хорижий ишлаб чиқарувчилар тақдим этган маҳсулотлар таркибида соғлиқ учун зарарли нарсалар борлигини биласизми? Келинг, шу саволларга биргаликда жавоб қидирамиз. Зеро айни шу саволларнинг жавоби  бугун жамиятимизда бизни қийнаётган муаммога ечим топишда ёрдам беради. Суҳбатлар ҳар кунгидек соат 16:00дан 17:00га қадар экраннинг ўнг томонида жойлашган чатда онлайн ёзишмалар асосида ўтказилади. Сизни кутиб қоламиз!

muslimaat.uz

   
Мавзуга оид мақолалар
Аёл киши ҳаж ёки умрага маҳрамсиз борса, ибодати қабул бўладими САВОЛ Аёл киши ҳаж ёки умрага маҳрамсиз давоми...

13:03 / 16.10.2016 11628
embedhttpswww.youtube.comwatchvQUxPsiWOjtgfeatureyoutu.beembed

05:56 / 05.09.2017 3157
Бировнинг шахсиятидан нусха кўчириш одатда ўша шахснинг обрўсини тўкиш, унга зарар етказиш, у орқали ўз давоми...

11:41 / 21.05.2019 2514