Рамазон суҳбатлари 4-кун

0 477

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Кечаги қизғин суҳбатдан сўнг, оила, ота- онага муносабат мавзусини давом эттирган ҳолда бугун опа- сингилларнинг ўзаро муносабатига тўхталсак. Серфарзандлик халқимизга хос гўзал  хусусиятлардан ва фазилатлардан бири. Бир оилада катта бўлган фарзандлар халқимиз тили билан айтганча «Бир кўрпани тепиб катта бўлишади», «Бир майизни қирққа бўлиб ейишади». Лекин ҳар доим ҳам ота- она тарафидан берилган бир хил тарбия фарзандлар томонидан бир хил қабул қилинмайди.  Опа- сингилларнинг бири кийимга ўч бўлса, иккинчисига унинг фарқи йўқ, бири сахий бўлса яна бириси бахил. Хуллас, бир оилада турли феълдаги инсонлар жам бўлишади.

Лекин бугунги суҳбатимизда опа ва сингиллар ўртасидаги муносабатлардаги салбий нуқталарга ҳам тўхталиб ўтсак. Хусусан атрофимизда йиллар давомида бир- бири билан гаплашмайдиган, борди- келди қилмайдиган опа- сингиллар ҳам бор экан.

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: «Расуллуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Бир- бирингизни ёмон кўришманг. Бир- бирингизга қарши тадбир қилманг. Эй, Аллоҳнинг бандалари! Биродар бўлинг! Мусулмон учун биродаридан уч кечадан ортиқ аразлаши ҳалол эмас», — дедилар».

Модомики, мусулмоннинг мусулмондан уч кундан ортиқ аразлаши ҳалол эмас экан, бир уйда яшаётган ёхуд бир уйда катта бўлган, энг яқин қариндошлар ҳисобланадиган опа — сингилларнинг йиллаб аразлашиб юришига нима дейсиз? Умуман бугунги кунда жамиятимизда опа- сингиллар ўртасида муносабат қай даражада юксакликда? Сизнинг бу ҳақида фикрингиз қандай?

muslimaat.uz

Баҳам кўринг

Leave A Reply