Рамазон суҳбатлари. 19-кун
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Муҳтарама опа-сингиллар, бугун сиз билан жамоат жойларида, кўча-куйда ўзини тутиш борасида суҳбатлашамиз. Сир эмаски, ҳаммамиз ҳам бу масалада ўрнак эмасмиз. Кўча-куйда ҳамманинг олдида фарзандини қаттиқ овозда уришаётган аёлларимиз йўқ эмас. Фаррошлар минг эгилиб супурган, тозалаб қўйилган кўчага уялмасдан чиқиндиларини ташлаб кетаётган, хотиржам писта чақиб, пўчоғини ерга ташлаётганлар ҳам кам эмас. Имом Исмоил ал Бухорий кўчада таом еган одамдан ҳадис олмаган эканлар! Хўш, биз ҳадис олишга лойиқмизми? Албатта, бунга бугун на  жисмонан ва на ақлан лойиқ эмасмиз. Чунки биз саҳобиялар ҳам эмасмиз, асри саодатда ҳам яшамаганмиз. Аммо ҳеч бўлмаса, маданият жиҳатидан шунга интилсак бўладими?   Келинг, шу саволларга биргаликда жавоб қидирамиз. Зеро айни шу саволларнинг жавоби  бугун жамиятимизда бизни қийнаётган муаммога ечим топишда ёрдам беради. Суҳбатлар ҳар кунгидек соат 16:00дан 17:00га қадар экраннинг ўнг томонида жойлашган чатда онлайн ёзишмалар асосида ўтказилади. Сизни кутиб қоламиз!

muslimaat.uz

     
Мавзуга оид мақолалар
Таҳорат луғатда покликдир. Поклик бу, инсон табиатан рағбат қиладиган, ўзи ва бошқаларни ҳам шундай бўлишини яхши кўрадиган фитратдир.  Ислом дини инсонларни давоми...

00:18 / 29.11.2016 8747
Аллоҳ таоло  «Уларни ўз оталари номи билан чақиринглар. Ана шу Аллоҳнинг наздида тўғридир. Агар оталарини билмасангиз, улар сизнинг дин қардошларингиз ва давоми...

09:42 / 17.11.2016 3979
«Муслиманинг қўллари билан савоб» фестивали масжид қуришга ёрдам беради Симферополда «Муслиманинг қўллари билан савоб» фестивалярмаркаси бўлиб ўтди, деб хабар давоми...

03:10 / 13.12.2017 4662
Буюк Британияда 20 ёшли талаба София Хафижи мусиқасиз нашидаларга ихтисослашган илк овоз ёзиш студиясини очди. У янги иш бошлаган тадбиркорлар учун мўлжалланган давоми...

00:31 / 28.01.2019 2365