Рамазон ҳақида шеър
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг раҳматин, нусратин кутгин

Барча кўз уйқуга чўмган тунларда

Асрий занжирларни елкадан отинг,

Шайтонлар занжирбанд бўлган кунларда!

 

Бизки, кўнгилларни айладик вайрон,

Бугун ўзимиздан ўзимиз ҳайрон.

Энди қўлимизда муқаддас Қуръон

Шайтонлар занжирбанд бўлган кунларда!

 

Бизга дарс ўқитманг фалсафалардан,

Дунё безиб бўлган васвасалардан.

Ҳолимиз телбавий талвасалардан

Шайтонлар занжирбанд бўлган кунларда!

 

Иймон йўлидадир кўзимиз нури,

Аллоҳнинг сўзига қалбимиз тўри!

Портлатади дунёнинг сохта ғурури,

Шайтонлар занжирбанд бўлган кунларда!

 

Аллоҳга шукурки, Уни бир билдик,

Байтуллоҳга иймон тўла қалб келдик,

Зиною фахшни занжирбанд қилдик,

Шайтонлар занжирбанд бўлган кунларда!

 

Аллоҳим қўлимиз Сенгадир очиқ:

Гарчи Рамазондан кўнглимиздир тўқ,

Тузалиб олмасак бошқа фурсат йўқ,

Шайтонлар занжирбанд бўлган кунларда!

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvyfcbrwIKlrIfeatureyoutu.beembed «Рамазон чодири»да Ўзбекистон кечаси Рус тилидан Гўзал Дадамуҳамедова таржимаси 16 куни Москванинг Хотира масжиди давоми...

12:18 / 27.05.2018 2089
Ўн учинчи кун... Ассалому алайкум азиз дўстларим Бугун муборак ойнинг ўн учинчи куни. Бугун сизлар билан ўқиган китобларим ҳақида суҳбатлашмоқчиман. Биласизми давоми...

10:56 / 08.06.2017 2272
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Рамазон ойи Қуръон ойидир. Ислом уммати ушбу ойда Каломуллоҳга янада яқинроқ бўлишга ҳаракат қилади. Таровеҳ намозларида хатми давоми...

01:50 / 02.05.2019 2123
Крайстчерчдаги воқеадан бир ҳафта ўтиб, жума куни бутун Янги Зеландия бўйлаб аёллар мусулмонларга ҳамдардликларини изҳор қилиш ниятида бошларига рўмол давоми...

23:32 / 23.03.2019 2456