Москва мусулмонларининг Рамазон ойига тайёргарликлари!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Москва мусулмонлари анъанавий жамоа ифторликларини ўтказишга тайёргарлик кўряптилар. Ифторликлардан ташқари, диний ташкилотлар, масжид қошидаги мактаблар Рамазон ойидаги  ишлар рўйхатини тузиб қўйишди. Мусулмонлар Диний ишлари идорасининг хабар беришича, дастурнинг асосига Ислом таълимоти дарслари, Қуръон қироати, таниқли имомларнинг маърузалари, маданий тадбирлар ҳамда хайрия акциялари киритилгандир.

Москванинг Тарихий масжидида бутун ой давомида, ўн йиллик тарихга эга бўлган  «Рамазон чодири» ҳаракати бўлиб ўтади. Тахмиман, 400-500га яқин рўзадорлар  ҳам  масжид ҳовлисида қурилган чодирларда ифторлик қилиб, ҳам имомларнинг маърузаларини тинглаб, сўнгра жамоа таровеҳ намозини ўқиш имкониятига эга бўладилар.

Шунингдек, «Рамазон чодири» шаҳарнинг «Поклонная гора» деб аталувчи қисмида, Ёдгорлик масжидида ҳам  очилади.

«Мурувват таоми» хайрия ифторликлари шаҳарнинг жомеъ масжидида уюштирилиб, у ерга пойтахт меҳмонлари ва маҳаллий аҳоли таклиф қилинади.

«Мурувват» жамияти эса ҳар куни саҳарлик ва ифторлик дастурхонларини ёзишни мўлжаллаган. Кечаларни жамоа таровеҳ намозлари ила ўтказилиши режалаштирилган.

«Рисолат» жамияти меҳмонларни рўза ойининг ҳар пайшанба, жума, шанба ва якшанба кунлари кутади. Ифторликдан олдин турли мавзуларда қилинадиган имомлар маърузалари рўйхати тузиб бўлинди. Ифторликдан кейин эса то саҳарликкача  жамоа таровеҳ намозлари, Қуръон қироатлари қилиши кўзда тутилмоқда.

«Кавсар» жамияти душанбадан ташқари ҳамма кунларда мусулмонлар учун ўз эшикларини очади.

Эслатиб ўтамизки, муқаддас ойда диндош биродарлар билан бирга ибодатда бўлиб, ўзаро муносабатларни ҳамда иймонни мустаҳкамлаш, нафақат таомдан тийилиш, балки барча дунёвий ташвишлардан нафсни жиловлаб, Аллоҳ билан алоқани мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқдир.

манбаа: islomisemya.com

Мавзуга оид мақолалар
Таҳорат луғатда покликдир. Поклик бу, инсон табиатан рағбат қиладиган, ўзи ва бошқаларни ҳам шундай бўлишини яхши кўрадиган фитратдир.  Ислом дини инсонларни давоми...

00:18 / 29.11.2016 8747
Ойлар ичида бир ой борки, ҳар сафар ташриф буюрар экан, у мусулмон оламига бир жаҳон шодлигу шукуҳ, солиҳ амаллар ва иймоний руҳ олиб келади. Ҳали бу ой бошланмай давоми...

01:29 / 30.11.2016 3310
  Экстремист лотинча сўз  бўлиб, ўта яъни ижтимоийсиёсий характердаги муаммоларни ҳал этишда, ўта кескин чоратадбирлар фикрқарашларни ёқловчи назариядир. Диний давоми...

03:31 / 07.02.2018 1489
Ота дарсни Холид ва Фотимадан ҳолларини ва мактабда нималар қилганларини сўраш билан бошлади. Сўнгра Аллоҳнинг китоби Қуръони Каримдан ёд олганларини текширди. давоми...

08:43 / 24.12.2016 5729