Рамазон фазилатлари хотима
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хотима

Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар ёғилсин!

Аллоҳ таолонинг инояти ва марҳамати билан аллома Абдулғаний Мақдисийнинг қаламига мансуб «Рамазон фазилатлар» рисоласи ҳам ниҳоясига етди. Аввалда айтганимиздек, асли асарда 62 та ҳадис ривоят қилинган. Аммо биз улардан бештасини ҳадис илми уламоларининг ҳукми бўйича ўта заиф ёки мункар бўлгани учун тушириб қолдирдик. Бунинг сабаби, аввало, ўта заиф ва мункар ҳадислар эътиборга олинмаганидир. Биз ҳадисларнинг ҳукмида, дастлаб айтилганидек, доктор Рифъат Фавзийнинг тахрижига таянар эканмиз, у кишининг тадқиқотига суянишга мажбурмиз. Бинобарин, илмни тўғридан-тўғри амал қилиш учунгина ўрганадиган оддий мусулмонга уларнинг ҳожати йўқ.

Иккинчидан, муаллиф мазкур ҳадисларнинг барча ровийларини зикр қилиб келтирганлар. Бу эса ҳадис илмида «Ҳукмни зиммадан соқит қилган», дейилади. Яъни, гўё муаллиф ўқувчига «Менга фалончидан, унга фалончидан, унга… ва ҳоказолардан шундай хабар етиб келди. Мен уларнинг ҳаммасини зикр қиламан, ўзингиз текшириб олиб, натижасига қараб, қабул ё рад қилишингиз мумкин», деган бўлади. Бу жуда ҳам кенг тарқалган услуб. Биз таржимада санад кишиларини зикр қилмас эканмиз ва зикр қилинган тақдирда ҳам уларни ўзбекзабонлар танимас экан, мазкур ҳадисларни тушириб қолдиришимиз ҳақли бўлади.

Учинчидан, кўриб ўтганимиздек, баъзи маънолар ҳадисларда такрор‑такрор келган. Зикр қилинган ҳадиси шарифлардаги маънолар тушириб қолдирилган ҳадиси шарифларни ҳам мазмунан ифодалаб қўйган. Фақатгина жузъий фарқлар борлиги учун ҳар бири алоҳида ҳадис сифатида қаралган.

Аллоҳ таолодан ушбу камтарона хизматни Ўз даргоҳида қабул қилишини, уни ёзган, ўқигану эшитганга унга амал қилишни насиб этишини сўраб қоламан. Сўнгги сўзим – оламларнинг Роббига ҳамду сано бўлсин!

 

21 Рамазон, 1439 йил

Мавзуга оид мақолалар
Қаноат инсоний фазилатларнинг энг олийсидир. Бундай хислатга эга бўлган киши бахиллик, ҳасад, кўра давоми...

04:28 / 19.03.2017 4323
Ёмғир майдалаб ёғиб турган кунларнинг бирида жума намозига ошиқар эдим. Шошилганимдан ёмғирпўш давоми...

16:00 / 04.10.2019 2504
Баъзида ўзимиз сезмаган ҳолатда вақтимизни беҳуда сарфлаймиз. Бир ишни бошлаб қўйиб, иккинчисига сакраб давоми...

08:35 / 20.11.2014 5105
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мўминларнинг иймони давоми...

14:20 / 12.11.2016 5054