Рамазон фазилатлари (56-57 ҳадислар)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

56

عَنْ أَبِي سَلَمَةَ، قَالَ: تَذَاكَرْنَا لَيْلَةَ الْقَدْرِ فِي نَفَرٍ مِنْ قُرَيْشٍ، فَأَتَيْتُ أَبَا سَعِيدٍ، وَكَانَلِي صَدِيقًا، فَقَالَ: أَلا تَخْرُجُ بِنَا إِلَى النَّخْلِ، فَخَرَجْنَا وَعَلَيْهِ خَمِيصَةٌ لَهُ، فَقُلْتُ: أَخْبِرْنِي عَنْ لَيْلَةِ الْقَدْرِ، هَلْ سَمِعْتَ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَذْكُرُ لَيْلَةَ الْقَدْرِ؟ قَالَ: نَعَمْ.اعْتَكَفْنَا مَعَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْعَشْرِ الأَوَاخِرِ مِنْ رَمَضَانَ , فَخَطَبَنَا صَبِيحَةَ عِشْرِينَ، فَقَالَ: «إِنِّي رَأَيْتُ لَيْلَةَ الْقَدْرِ، وَإِنِّي نَسِيتُهَا، أَوْ نُسِّيتُهَا، فَالْتَمِسُوهَا فِي الْعَشْرِ الأَوَاخِرِ فِي وِتْرٍ، فَمَنْ كَانَ اعْتَكَفَ مَعَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَلْيَرْجِعْ، وَرَأَيْتُ كَأَنِّي أَسْجُدُ فِي مَاءٍ وَطِينٍ» , قَالَ: فَرَجَعْنَا وَمَا نَرَى فِي السَّمَاءِ قَزَعَةً، وَجَاءَتْ سَحَابَةٌ , فَمُطِرْنَا حَتَّى سَالَ سَقْفُ الْمَسْجِدِ، وَكَانَ مِنْ جَرِيدِ النَّخْلِ، وَأُقِيمَتِ الصَّلاةُ فَرَأَيْتُهُ يَسْجُدُ فِي مَاءٍ وَطِينٍ حَتَّى رَأَيْتُ الطِّينَ فِي جَبْهَةِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، أَوْ قَالَ: أَثَرَ الطِّينِ فِي جَبْهَةِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ».

متفق عليه.

  Эллик олтинчи ҳадис:

 Абу Саламадан ривоят қилинади: «Қурайшлик бир нечтаси билан Қадр кечасини эслашдик. Абу Саъиднинг олдига келдим. У дўстим эди. «Биз билан хурмо боғига чиқмайсанми?» деб қолди.  Чиқдик. Эгнида хамисаси бор эди. «Менга Қадр кечаси ҳақида сўйлаб бер, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Қадр кечасини зикр қилганларини эшитганмисан?» дедим. У шундай деди: «Ҳа. Рамазоннинг охирги ўнлигида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эътикоф ўтирдик. Йигирманчи тонгида бизга хутба қилиб: «Мен Қадр кечасини кўрдим ва уни унутдим ёки менга унуттирилди. Уни охирги ўнликдан тоқдан қидиринглар. Ким Аллоҳнинг Расули билан эътикоф ўтирган бўлса, қайтсин. Гўё сув ва лойга сажда қилаётганимни кўрдим», дедилар. Биз қайтдик. Осмонда парча булутча ҳам йўқ эди. Бир булут келди-ю, ёмғир ёғди, ҳатто масжиднинг шифтидан сув оқди. Хурмо шохларидан эди. Намозга иқома айтилди. Шунда у зотнинг лойга сажда қилаётганларини кўрдим. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пешоналарида лойни кўрдим – ёки «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пешоналарида лой изини кўрдим», деган».

Муттафақун алайҳ.

57

عَنْ أَبِي سَعْدٍ الْخُدْرِيِّ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُجَاوِرُ فِي رَمَضَانَ الْعَشْرَ الَّتِي فِي وَسَطِ الشَّهْرِ، فَإِذَا كَانَ حِينَ مَضَى مِنْ عِشْرِينَ لَيْلَةً تَمْضِي، وَيَسْتَقْبِلُ إِحْدَى وَعِشْرِينَ رَجَعَ إِلَى مَسْكَنِهِ وَرَجَعَ مَنْ كَانَ جَاوَرَ مَعَهُ، ثُمَّ إِنَّهُ أَقَامَ فِي شَهْرٍ جَاوَرَ فِيهِ تِلْكَ اللَّيْلَةَ الَّتِي كَانَ يَرْجِعُ فِيهَا، فَخَطَبَ النَّاسَ، ثُمَّ أَمَرَهُمْ بِمَا شَاءَ اللَّهُ، ثُمَّ قَالَ: «إِنِّي كُنْتُ أُجَاوِرُ هَذَا الْعَشْرَ ثُمَّ بَدَا لِي أَنْ أُجَاوِرَ هَذَا الْعَشْرَ الأَوَاخِرَ، فَمَنْ كَانَ اعْتَكَفَ مَعِي فَلْيَلْبَثْ فِي مُعْتَكَفِهِ، وَقَدْ رَأَيْتُ هَذِهِ اللَّيْلَةَ، ثُمَّ أُنْسِيتُهَا، فَابْتَغُوهَا فِي الْعَشْرِ الأَوَاخِرِ وَابْتَغُوهَا فِي كُلِّ وِتْرٍ، وَقَدْ رَأَيْتُنِي فِي صَبِيحَتِهَا أَسْجُدُ فِي طِينٍ وَمَاءٍ».

قَالَ أَبُو سَعِيدٍ: «وَاسْتَهَلَّتِ السَّمَاءُ فِي تِلْكَ اللَّيْلَةِ، فَأُمْطِرَتْ , فَوَكَفَ الْمَسْجِدُ فِي مُصَلَّى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، لَيْلَةَ إِحْدَى وَعِشْرِينَ، فَبَصُرْتُ عَيْنِي نَظَرَتْ إِلَيْهِ، صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، انْصَرَفَ مِنْ صَلاةِ الصُّبْحِ وَوَجْهُهُ مُبْتَلٌّ طِينًا وَمَاءً، وَوَضَعَ إِصْبَعَهُ عَلَى عَيْنَيْهِ وَيَدَهُ عَلَى جَبْهَتِهِ».

متفق عليه.

 Эллик еттинчи ҳадис:

 Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда ой ўртасидаги ўнликда эътикоф ўтирардилар. Йигирманчи кеча ўтиб, йигирма биринчи кириб келадиган пайт бўлганда масканларига қайтардилар. У киши билан бирга эътикоф ўтирганлар ҳам қайтарди. Сўнг у зот ўзлари эътикоф ўтирган ойда қайтадиган ўша кечалари туриб қолдилар. Одамларга хитоб қилиб, кейин уларни Аллоҳ истаган нарсаларга буюрдилар. Сўнгра: «Мен шу ўнликда эътикоф ўтирардим. Кейин менга мана бу охирги ўнликда эътикоф ўтириш маъқул кўриниб қолди. Ким мен билан эътикоф ўтирган бўлса, эътикоф ерида қолсин. Аниқ бу кечани кўрдим. Кейин менга унуттирилди. Уни охирги ўнликдан истанглар, уни ҳар тоқ кечадан истанглар. Ўзимни унинг тонгида сув лойга сажда қилаётган кўрдим», дедилар. Ўша кеча осмон шариллатиб ёмғир қуйди. Йигирма биринчи кеча масжидда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозжойларига чакка ўтди. Кўзларим у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга назар солганида бомдод намозидан юзлари лой ва сувдан ҳўл бўлганча қайтардилар. Бармоқларини кўзларига, қўлларини эса пешоналарига қўйиб қолган эдилар».

Муттафақун алайҳ.

 
Мавзуга оид мақолалар
  Қадим замонда бир ҳукмдор юртини айлангани чиқибди. Одамлар таниб қолмаслиги учун юз кўринишини давоми...

05:41 / 23.01.2017 3340
Мусулмон бўлмаган танишларим кўпинча рўза тутаёганимни эшитишса, ҳайратланганини яширмай Бу жуда қийин давоми...

08:24 / 20.05.2019 1849
embedhttpswww.youtube.comwatchvf6YC0TO1Ygembed

07:56 / 23.06.2017 3205