Рамазон фазилатлари (5-6 ҳадислар)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

5

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: «نِعْمَ الشَّهْرُ شَهْرُ رَمَضَانَ، تُفَتَّحُ فِيهِ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ، وَتُغَلَّقُ فِيهِ أَبْوَابُ

النَّارِ، وَتُصَفَّدُ فِيهِ الشَّيَاطِينُ، وَيُغْفَرُ فِيهِ، إِلا لِمَنْ أَبَى». قَالُوا: مَنْ يَأْبَى يَا رَسُولَ اللَّهِ؟ قَالَ: «الَّذِي لا يَسْتَغْفِرُ».

حسن لغيره. يقول المحقق: «ما عدا قوله: «ويغفر فيه...» إلخ، فلم نعثر عليه».

Бешинчи ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазон ойи қандай яхши ой! Унда жаннат эшиклари очилади, унда дўзах эшиклари ёпилади, унда бебош шайтонлар занжирланади ва унда бош тортган кишидан бошқалар мағфират қилинади», дедилар. «Ким бош тортади, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. «Мағфират сўрамаган», дедилар. Бу ҳадис ҳасан лиғойриҳи. Фақат ҳадиснинг «...ва унда бош тортган кишидан бошқалар мағфират қилинади», дедилар. «Ким бош тортади, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. «Мағфират сўрамаган», дедилар», деган охирги қисмининг ҳукми аниқ эмас.  

6

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ , أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: وَثَابِتٌ، عَنِ الْحَسَنِ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: «مَنْ صَامَ رَمَضَانَ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ وَمَا تَأَخَّرَ».

حسن.

Олтинчи ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ва Ҳасан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон рўзасини иймон билан ва савоб умидида тутса, олдинги ҳамда кейинги гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар. Бу ҳасан ҳадис.    
Мавзуга оид мақолалар
Юрак хасталиклари давоси. Буйрак хасталиклари давоси. Бош оғриғини даволаш. Жигар хасталикларини давоми...

09:28 / 24.11.2016 26505
Керакли маҳсулотлар 0,5 л сут, 125 г маргарин, 2 та тухум, 1 пиёла шакар, 1 ош қошиқ хамиртуруш дрожа, керагича давоми...

06:40 / 29.11.2016 10386
Рамазон ойи муборак бўлсин Аллоҳ тутаётган рўзаларингизни қабул қилсин. Ие, ҳозир рўза ойими. Сиз рўза давоми...

03:20 / 09.02.2017 5010
Чин ихлос ва муҳаббат Кета олсангиз, Мадинаи Мунавварага кетинг Кета олсангиз, Мадинага ёшлик чоғингизда давоми...

05:35 / 30.09.2017 2738