Рамазон фазилатлари (39-40 ҳадислар)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

39

عَنْ أَبِي أَيُّوبَ الأَنْصَارِيِّ، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ صَامَ رَمَضَانَ وَأَتْبَعَهُ بِسِتٍّ مِنْ شَوَّالٍ فَكَأَنَّمَا صَامَ الدَّهْرَ».

صحيح.

Ўттиз тўққизинчи ҳадис:

Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Рамазон рўзсини тутса ва ортидан шавволдан олти кун қўшса, гўё йил бўйи рўза тутибди», дедилар».

Саҳиҳ.

Изоҳ: Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло ҳар бир яхшиликни ўн баробар қилиб ёзишни ваъда қилган. Ўттиз кунги рўза уч юз кун тутган билан баробар бўлади. Шаввол ойидаги олти кун эса олмиш кун ҳисобланиб, жами уч юз олтмиш кун бўлади. Йил бўйи тутгандек бўлиш шу маънода. Бу олти кунликни ҳайит куни эртасидан бошлаб шаввол ойи чиққунча кетма‑кет ёки оралатиб тутиш мумкин. Оралатиб тутган офзал.

40

فى السحور

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ , قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «تَسَحَّرُوا؛ فَإِنَّ فِي السَّحُورِ بَرَكَةً»

متفق عليه.

 Саҳарлик ҳақида

Қирқинчи ҳадис:

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Саҳарлик қилинглар, чунки саҳарлик баракадир», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Изоҳ: «Муттафақун алайҳ» ибораси иттифоқ қилинган, дегани. Ҳадис  илми истилоҳида икки Саҳиҳ тўплам соҳиби Имом Бухорий ва Имом Муслим битта ҳадисни битта саҳобадан ривоят қилган бўлса, у шундай аталади. Агар иккаласи битта ҳадисни бошқа‑бошқа саҳобадан ривоят қилса, «Икки Шайх ривоят қилган» деб айтилади.

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Сизлардан вафот этиб жуфтларини қолдирганларнинг аёллари ўзларича тўрт ойу ўн давоми...

07:15 / 29.11.2016 3457
Ахлоқбузар сериаллар Яқин йиллар ичида ойнаи жаҳонни, деярли, бутунлай эгаллаб келаётган турли хил давоми...

10:06 / 01.12.2016 4752
Aссалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Муҳтарама ва азиза опасингиллар Аввалги хабарларимизда давоми...

16:35 / 02.02.2017 5968
Туғишнинг назорат қилиниши Туғишнинг назоратга олиниши аҳоли кўпайишини чегаралаш, давоми...

09:07 / 24.11.2016 4012