Рамазон фазилатлари (35-36 ҳадислар)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

35

حَدَّثَنَا الْعَلاءُ بْنُ الْمُسَيَّبِ , عَنْ أَبِيهِ , وَخَيْثَمَةُ، قَالا: «كَانَ يُقَالُ مَنْ صَامَ رَمَضَانَ , ثُمَّ مَاتَ مِنْ عَامِهِ ذَلِكَ دَخَلَ الْجَنَّةَ».

لم يعثر عليه المحقق.

Ўттиз бешинчи ҳадис:

Ало ибн Мусайяб отасидан, у ва Хайсама шундай деган:

«Ким Рамазон рўзасини тутиб, кейин ўша йили ўлса, жаннатга киради, деб айтиларди».

Қўшимча манбаси топилмаган.

36

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ , قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «اتَّقُوا الْمَأْثَمَ فِي شَهْرِ رَمَضَانَ؛ فَإِنَّ الْحَسَنَاتِ تُضَاعَفُ فِيهِ مَالا تُضَاعَفُ فِي غَيْرِهِ، وَكَذَلِكَ السَّيِّئَاتِ».

قال المحقق: لم أعثر عليه، ولكن يشهد له الحديث التالي.

Ўттиз олтинчи ҳадис: Абу Саъид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Рамазон ойида гуноҳдан сақланинглар, чунки унда яхшиликлар шундай кўпайтириладики, бошқасида ундай кўпайтирилмайди, шунигдек, ёмонликлар ҳам». Қўшимча манбаси топилмаган, аммо кейинги ҳадис бу маънони қувватлайди.
Мавзуга оид мақолалар
56 . , « » , , ». .   Эллик олтинчи давоми...

10:32 / 13.06.2018 5474
Фахриёрнинг Фахриддин Низомов «Излам» номли шеърий тўплами «Академнашр» нашриётида чоп этилди. Китобдан давоми...

08:13 / 31.10.2017 5504
Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар инсонларни безовталикка олиб келаётгани сир эмас. Қўлида ақлли телефони давоми...

16:00 / 27.08.2019 2483