Рамазон фазилатлари (11-12 ҳадислар)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

11

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِنَّ أَبْوَابَ الْجِنَانِ تُفْتَحُ فِي أَوَّلِ لَيْلَةٍ مِنْ رَمَضَانَ إِلَى آخِرِ لَيْلَةٍ مِنْهُ، فَلا يُغْلَقُ مِنْهَا بَابٌ، وَتُغْلَقُ أَبْوَابُ جَهَنَّمَ مِنْ أَوَّلِ لَيْلَةٍ مِنْ رَمَضَانَ إِلَى آخِرِ لَيْلَةٍ مِنْهُ، فَلا يُفْتَحُ مِنْهَا بَابٌ، وَتُغَلُّ مَرَدَةُ الشَّيَاطِينِ؛ بِحَقِّ رَمَضَانَ وَرَحْمَتِهِ وَيَبْعَثُ اللَّهُ مُنَادِيًا يُنَادِي فِي السَّمَاءِ الدُّنْيَا كُلَّ لَيْلَةٍ مِنْ غُرُوبِ الشَّمْسِ إِلَى طُلُوعِ الْفَجْرِ يَا بَاغِيَ الْخَيْرِ هَلُمَّ، هَلْ مِنْ دَاعٍ يُسْتَجَابُ لَهُ، مِنْ سَائِلٍ يُعْطَى سُؤْلَهُ، مِنْ مُسْتَغْفِرٍ يُغْفَرُ لَهُ، مِنْ تَائِبٍ يُتَابُ عَلَيْهِ، وَللَّهِ تَعَالَى عُتَقَاءُ عِنْدَ وَقْتِ فَجْرِ كُلِّ لَيْلَةٍ مِنْ شَهْرِ رَمَضَانَ، عِبَادٌ وَإِمَاءٌ».

إسناده ضعيف جدا، وله شواهد تقوي متنه.

Ўн биринчи ҳадис

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим:

«Жаннатларнинг эшиклари Рамазоннинг биринчи кечасидан охирги кечасигача очиб қўйилади, улардан бирорта эшик ёпилмайди. Дўзахнинг эшиклари ҳам Рамазоннинг биринчи кечасидан охирги кечасигача ёпиб қўйилади, улардан бирортаси очилмайди. Рамазоннинг ҳаққу ҳурматидан бебош шайтонлар кишанлаб қўйилади. Аллоҳ бир жарчини юборади, у ҳар кеча қуёш ботганидан тонг отгунгача дунё осмонида: «Эй яхшилик истовчи, қани бу ёққа! Дуо қиладиган борми, унга ижобат қилинса?! Сўрайдиган борми, унга сўрови берилса?! Мағфират сўрайдиган борми, у мағфират қилинса?! Тавба қиладиган борми, тавбаси қабул бўлса?!» дея жар солади. Аллоҳ таолонинг Рамазон ойининг ҳар кечаси, тонг пайти қулу чўри «дўзах озод»лари бор».

Санади ўта заиф, матнини қувватловчи шоҳидлари бор.

Яъни, дўзахга маҳкум эркагу аёл бандаларидан ҳар тонг қанчасидир дўзахдан озод, деб ҳукм қилинади.

 

12

عَنْ قَتَادَةَ،   قَالَ: «ذُكِرَ لَنَا لَيَالِي رَمَضَانَ وَنَهَارُهَا، تُفْتَحُ فِيهَا أَبْوَابُ السَّمَاءِ، فَيُنَادِي مُنَادٍ كُلَّ لَيْلَةٍ مِنْ أَوَّلِ اللَّيْلِ: هَلْ مِنْ دَاعٍ فَيُسْتَجَابَ لَهُ، هَلْ مِنْسَائِلٍ فَيُعْطَى سُؤْلَهُ، هَلْ مِنْ مُسْتَغْفِرٍ فَيُغْفَرَ لَهُ، وَكَانَ يُقَالُ: مَنْ لَمْ يُغْفَرْ لَهُ فِي رَمَضَانَ فَلَنْ يُغْفَرَ لَهُ».

لم يوقف عليه، ينظر إلى الحديث السابق.

Ўн иккинчи ҳадис

Қатода раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади:

«Бизга Рамазоннинг кечалари ва кундузлари зикр қилинди. Осмон эшиклари очиларкан, биринчи кечадан бошлаб ҳар кеча бир жарчи: «Дуо қиладиган борми, унга ижобат қилинса?! Сўрайдиган борми, унга сўрови берилса?! Мағфират сўрайдиган борми, у мағфират қилинса!» дея жар солар экан. «Ким Рамазонда мағфират қилинмаса, асло мағфират қилинмайди», дейилар эди».

Олдинги ҳадисга қаралади.

Мавзуга оид мақолалар
Кўклам нафаси бўлсада, Мен учун аёз. Энди сизни кўролмаймиз, Нур юзли устоз Хақ кимлигин танитган, Илм бериб бойитган, Зиё ила олам ёритган, Гўзал давоми...

22:06 / 02.02.2017 4152
САВОЛ Эркаклар уйда бўлмаса,  аёл киши хўроз, товуқларни сўйса бўладими ЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. «Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳунинг Салъ тоғида давоми...

10:46 / 21.03.2017 3519
Иккинчи шубҳа Саҳлдан ривоят қилинадики, Абу Усайд Саидий тўй қилиб, ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан асҳобларини даъват этди. Келганларга давоми...

23:59 / 23.01.2017 2938