«Рамазон чодири»да Ўзбекистон кечаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=yfcbrwIKlrI&feature=youtu.be[/embed]

«Рамазон чодири»да Ўзбекистон кечаси

Рус тилидан Гўзал Дадамуҳамедова таржимаси

16 куни Москванинг Хотира масжиди (Мемориальная мечеть) ҳудудида XIII «Рамазон чодири» очилди. Ҳар йили ўтказиладиган бу тадбир турли миллат ва дин вакилларини ўзаро ҳурмат, эҳтиром муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида жамлайди. 

«Рамазон чодири» – ягона маданий-хайрия ва маърифий лойиҳа бўлиб, унинг доирасида муқаддас Рамазон ойи давомида турли мавзуларга оид кечалар, савол-жавоблар, ҳурматли меҳмонлар билан учрашувлар ўтказилади.

Шу билан бирга, бу ой мобайнида Россия, узоқ ва яқин хориж, масалан, Тожикистон, Ингушетия, Карачаево-Черкессия, Доғистон, Туркманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Татаристон, уйғур диаспораси, Туркия ва бошқа кўплаб мамлакатларнинг кечалари ўтказилади.

Мана бир неча йилдирки, "Рамазон чодири" одамларни нафақат бирлаштириб, маънавий-маърифий бойитиб келяпти, балки  уларни дунёнинг турли халқлари маданияти ва анъаналари билан таништириб бормоқда. Ҳар йили минглаб меҳмонлар ижтимоий мавқеи, миллати ёки динидан қатъий назар, чодирга ташриф буюришади.

Мазкур лойиҳа ўн йилдан зиёд вақт мобайнида ўз аҳамиятини ва долзарблигини исботлади, тинчлик ва фаровонлик тимсолига айланди. «Рамазон чодири» ташриф буюрган ҳар бир меҳмонга байрам шукуҳини, ўзаро ҳурмат-муҳаббат ҳамда чин исломий меҳмондўстликни улашади.

28 май куни «Рамазон чодири»да Ўзбекистон кечаси ташкиллаштирилади. Унда 1000 дан ортиқ меҳмонларга ифторлик дастурхонини ёзиш кўзда тутилган. Кечадан мақсад ташриф буюрганларни ўзбек халқининг анъаналари, маданияти билан яқиндан таништиришдир. 

 

Мавзуга оид мақолалар
Муборак Рамазон ойи кириши биланоқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 2018 йил учун закот, фитр ва давоми...

10:50 / 17.05.2018 2703
«Ислам для всех» сайти хабар беришича, Бирлашган Араб Амирликлари аёллари ҳам кичик ва ўрта бизнес давоми...

14:15 / 21.12.2016 2891
embedhttpswww.youtube.comwatchvFiRiWyoGIpkfeatureyoutu.beembed

12:49 / 22.10.2018 2789
Одамлар орасида йўллар очилиб Аллоҳнинг уйини ҳаж қилиш учун юзланган кишилар бор. Ҳозир бу ерда ҳажга давоми...

06:54 / 13.02.2017 3831