Қуръонни 7 яшар қиз ёд олди

0 2 331

           Она- бола қатъий жадвалга асосланиб машғулотлар олиб боришган. Марям кунига 5 соат ўқирди. Биринчи босқич – янги маълумот ўрганиш, сўнг уни ўқиб, охирида ўқиб бўлганларини мустаҳкамлашдир.

Қизини рағбатлантириш мақсадида , ҳар бир порани ёдлаб бўлганидан сўнг, ўзи истаган нарсани танлашини айтган. Марям асосан юмшоқ ўйинчоқлар, бўяйдиган китоблар ёки ресторанда овқатланишни танлар эди. Шундай қилиб икки йил давомида, 7 ёшгача Қуръонни тўлиқ ёд олди.

Қизалоқнинг ютуқларини  қайд қилиш мақсадида тез орада ҳофизаликка ижоза бериш маросими бўлди.  Марямнинг онаси: «Қизимнинг муваффақияти мени дунёдаги энг бахтиёр оналардан бири қилди. Аллоҳдан дуо қилиб сўрайманки, қизим ёд олганларига риоя қилган ҳолда ҳаёт кечирсин», — деб айтди.

islamisemya.com

 

Баҳам кўринг

Leave A Reply