Қуръондаги тўрт оят

0 947

Cалафи солиҳларидан бири ҳаётидан мамнун, нафси хотиржам, ҳаётидан нолимас, қийинчиликлардан эса оғринмасди. Ундан бу ҳақида сўрашганда, унинг жавоби қуйидагича бўлди:

― Қуръондаги тўрт оятни мулоҳаза қилиб, ҳаётимда хафагарчиликка ўрин йўқлигини ва маҳрум бўлган нарсаларимдан шикоят қилмасликни тушундим:
1. Аллоҳ одамларга не раҳматни очса, бас, уни тутиб қолувчи бўлмас. У зот тутиб қолган нарсани Ундан кейин қўйиб юборувчи бўлмас. У зот Азийзу Ҳакиймдир. (Фотир, 2)

2. Агар Аллоҳ сени зарарига оладиган бўлса, Унинг Ўзидан бошқа кушойиш берадиган йўқ. Агар У сени яхшиликка оладиган бўлса, бас, У ҳар бир нарсага қодирдир. (Анъом, 17)

3. Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобдадир. (Ҳуд, 6)

4. Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир. (Шарҳ, 6)

Бу оятларни мулоҳаза қилиб кўринг ва ҳаётингизга татбиқ қилинг!

Араб тилидан Назокат таржимаси

Баҳам кўринг

Leave A Reply